О реализации новых реформ в области неотложной медицинской помощи

ВАК
elibrary
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
198-201
133
7
Поделиться
Ходжаев, И., Исроилова, С., Базаров, А., & Абдуллаев, Б. (2017). О реализации новых реформ в области неотложной медицинской помощи. Журнал проблемы биологии и медицины, (4 (97), 198–201. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/problems_biology/article/view/3369
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В Узбекистане, в том числе в Самаркандской области, в соответствии с Указом Первого Президента Республики от 10 ноября 1998 года № 2107 «О Государственной программе реформирования здравоохранения» Республиканский центр экстренной медицинской помощи, его областные отделения, а также в качестве неотложной медицинской помощи созданы и действуют служба скорой помощи и санитарной авиации, в том числе бригады скорой медицинской помощи. Принимаются комплексные меры по оснащению учреждений скорой медицинской помощи высокотехнологичным медицинским оборудованием и специализированным автотранспортом.

Похожие статьи


background image

Биология ва тиббиёт муаммолари 2017, №4 (97) 197

УДК: 616-08-039.74

ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ СОҲАСИДА ЯНГИ ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШГА ОИД

Н.И. ХОДЖАЕВ, С.Б. ИСРОИЛОВА, А.Б. БАЗАРОВ, Б.С. АБДУЛЛАЕВ

Самарқанд давлат медицина институти, Ўзбнкистон Республикаси, Самарқанд

О РЕАЛИЗАЦИИ НОВЫХ РЕФОРМ В ОБЛАСТИ НЕОТЛОЖНОЙ МЕДИЦИНСКОЙ

ПОМОЩИ

Н.И. ХОДЖАЕВ, С.Б. ИСРОИЛОВА, А.Б. БАЗАРОВ, Б.С. АБДУЛЛАЕВ

Самаркандский государственный медицинский институт, Республика Узбекистан, г. Самарканд

ON THE IMPLEMENTATION OF NEW REFORMS IN THE FIELD OF EMERGENCY

MEDICAL CARE

N.I. KHODJAEV, S.B. ISROILOVA, A.B. BAZAROV, B.S. ABDULLAYEV

Samarkand State Medical Institute, Republic of Uzbekistan, Samarkand

Ўзбекистонда, шу жумладан, Самарқанд

вилоятида Республика Биринчи Президентининг

1998 йил 10 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш

тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури

тўғрисида”ги 2107-сонли Фармони асосида

Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази,

унинг худудий филиаллари, шунингдек, марказий

туман ва шаҳар касалхоналари ҳузуридаги

шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари, шу

жумладан, тез тиббий ёрдам ва санитария

авиацияси хизмати ташкил этилди ва фаолият

кўрсатмоқда. Шошилинч тиббий ёрдам тизими

муассасаларини юқори технологик тиббиёт

ускуналари ва ихтисослаштирилган авто-

транспорт билан жиҳозлаш бўйича косплекс чора-

тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, шошилинч тиббий ёрдам

кўрсатишнинг самарадорлиги ҳали замонавий

талабларга жавоб бермаслиги, тез тиббий ёрдам

хизматининг малакали кадрлар, дори-дармон

воситалари, тиббиёт ускуналари, ихтисослаш-

тирилган автотранспорт ва алоқа воситалари

билан таъминланганлиги даражаси етарли

эмаслигича қолмоқда. Кечиктириб бўлмайдиган

тиббий ёрдам кўрсатишни бошқариш, мувофиқ-

лаштириш ва назорат қилишнинг замонавий

механизмларини, шунингдек, шошилинч тиббиёт

соҳасида

илмий-амалий

изланишларнинг

натижасини жорий этишда муайян долзарб

муаммолар мавжуд бўлиб турипти. Республика

Президенти Ш.М. Мирзиёев таъкидлаб айтгани-

дек, бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисига

халқаро андозаларга жавоб берувчи сифатли

тиббий хизмат кўрсатиш, хусусан, шошилинч ва

кечиктириб бўлмайдиган бепул тез тиббий ёрдам

тизими малакасини ошириш, шунингдек, соҳа

фаолиятини такомиллаштириш масаласи жамият

тараққиётининг устувор вазифаларидан бири

бўлиб турипти.

Таҳлил

мақсади.

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг соҳага оид

Фармон ва Қарорлари асосида шошилинч ва тез

тиббий ёрдам соҳасида амалга оширилаётган

ишларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва

соғлиқни сақлаш тизими ислоҳатлари куламининг

истиқболларига назар ташлашдан иборатдир.

Материаллар ва усуллар.

Ўзбекистон

Рспубликаси Президентининг соҳага оид Фармон

ва Қарорлари ҳамда вилоят ҳокимлиги соғлиқни

сақлаш бошқармаси материаллари асосида

ретроспектив ва статистик таҳлил ўтказилди.

Шошилинч

тиббий

ёрдамнинг

тезкорлигини, замонавийлиги ва самарадорли-

гини тубдан кучайтиришга, аҳолига ўз вақтида

малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш

бўйича даволаш, илмий-методик ва таълим

ишлари комплексини юқори даражада ташкил

этишга йўналтирилган, аҳолига шошилинч

тиббий ёрдам бериш тизимини тубдан

такомиллаштириш

мақсадида

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2017 йил 16

мартдаги “Шршилинч тиббий ёрдамни янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармондан келиб чиқиб, мамлакатда

соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ

қилишнинг муҳим йўналишларидан бири

сифатида замонавий асбоб-ускуналар билан

жиҳозланган ва малакали кадрлар билан бутлан-

ган шошилинч тиббий ёрдам беришнинг

замонавий, юқори технологик ва самаркали

тизимини шакллантириш, шошилинч тиббиёт

соҳасида илмий, методологик ва таълим

салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш,

ушбу

мақсадларда

халқаро

ҳамкорликни

кенгайтириш ҳамда тез тиббий ёрдамнинг

республика хизматлари фаолиятига илғор

технологияларни ва иш услубларини жорий этиш,

шошилинч тиббий ёрдам тизимида аҳоли орасида

ўлим ва ногиронликни пасайтиришга йўналти-

рилган замонавий тиббиёт асбоб-ускуналарини,

диагностика воситалари ва усулларини, бирламчи

тиббий-санитария ёрдамини ва кечиктириб

бўлмайдиган ҳолатларни даволашни кенгқўллаш,

шошилинч тиббиёт соҳасида профилактика,

диагностика ва даволаш усуллари ва техно-


background image

Шошилинч тиббий ёрдам соҳасида янги ислоҳотларни амалга оширишга оид

198 2017, №4 (97) Проблемы биологии и медицины

логияларини кучайтириш ва самарадорлигини

ошириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш,

тавсияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш,

замонавий ахборот-коммуникация технология-

ларини кенг қўллаш асосида шошилинч тиббий

ёрдам хизматларининг бошқа вазирликлар ва

идораларнинг шошилинч хизматлари билан ўзаро

тезкор ҳамкорлигининг самарали механизм-

ларини жорий этиш, шошилинч тиббий ёрдам

соҳасида тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайти

тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

соҳанинг энг муҳим йўналишлари ҳисобланади.

Фармоннинг

мазмун-моҳиятига

кўра

мамлакатимизда аҳоли саломатлигини янада

мустаҳкамлаш, жисмонан соғлом ва етук авлодни

вояга етказишни таъминлаш давлат сиёсатининг

устивор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Юртимиз тиббиёт муассасаларида энг илғор ва

замонавий шарт-шароитлар яратиш ҳамда тиббий

хизмат сифатини янада ошириш ушбу Фармонда

кўрсатиб ўтилган. Бугунги кунда тез тиббий

ёрдам тизими Республика шошилинч тиббий

ёрдам маркази ва унинг вилоятлардаги

филиаллари,

туман

ва

шаҳар

тиббиёт

бирлашмалари қошидаги бўлимлари, мамлака-

тимизнинг барча ҳудудларидаги тез тиббий ёрдам

хизмати станциялари ва санитар авиация

хизматини ўз ичига олади.

Ушбу соҳа ривожи йўлида амалга

оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар

натижасида шошилинч тиббий ёрдам тизимида

йилига 600 минг нафардан зиёд беморга юқори

малакали стационар ва 1 миллион нафардан ортиқ

беморга амбулатор ёрдам ҳамда 7 миллиондан

зиёд чақириқлар бўйича хизмат кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга, бугунги кунда соҳада

зудлик билан ҳал этишни талаб қиладиган бир

қатор муаммо ва масалалар ҳам борки, у аниқ

чора-тадбирлар кўришни тақазо этмоқда.

Авваламбор, шошилинч тиббиёт соҳасидаги

меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаш-

тириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш,

илмий изланишларни ривожлантириш, малакали

кадрлар, дори воситалари, тиббий ускуналар,

ихтисослаштирилган автотранспорт ва алоқа

воситалари билан таъминланиш даражасини

яхшилаш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Бу эса

тез тиббий ёрдам фаолиятини бошқариш ва

мувофиқлаштиришининг амалдаги тизимини

қайта кўриб чиқиш, шошилинч тиббий ёрдам

сифатини тубдан яхшилашга доир тезкор чоралар

кўриш заруратини юзага келтирмоқда.

Шу мақсадда қабул қилинган Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Шошилинч

тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-

тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида мазкур

тизимни такомиллаштиришнинг энг муҳим

йуналишлари, тез тиббий ёрдам хизматининг

сифат ва самарадорлигини ошириш, шошилинч

тиббий ёрдам соҳасидаги илмий тадқиқотлар

кўламини кенгайтириш ҳамда бу борада халқаро

ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган аниқ

вазифалар белгилаб берилди.

Бугунги кунда шошилинч тиббий ёрдам

тизимида замонавий илмий-техник ва ахборот

технологиялари ютуқларини қўллаш, шошилинч

тиббий ёрдам кўрсатиш тизимининг вазирликлар

ва идораларнинг шошилинч хизматлари билан

тезкор

ҳамкорлигини

таъминлаш

бўйича

замонавий механизмларни татбиқ қилиш, кадрлар

тайёрлаш борасидаги илғор усулларни жорий

этиш

амалга

оширилмоқда.

Ўзбекистон

Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига

Республика шошилинч тиббий ёрдам Илмий

маркази мақоми берилиши ҳамда Марказ

вазифаларининг аниқ белгиланганлиги бу

соҳадаги ислоҳатларни тубдан жонлантириб

юборди. Хусусан, аҳолига ихтисослаштирилган

малакали юқори технологияли тез ва кечиктириб

бўлмайдиган тиббий хизмат кўрсатиш бўйича

жаҳон талабларига мос келадиган шошилинч

тиббий ёрдам тизими фаолиятига ташкилий-

услубий раҳбарлик қилиш, кечиктириб бўлмай-

диган ҳолатларнинг профилактикаси, диагности-

каси ва уларни даволаш бўйича янги, самарали

технологияларни

яратиш,

жорий

турдош

ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни ўрнатиш

каби йўналишлар ушбу Марказнинг асосий

вазифалари этиб белгиланди. Шошилинч тиббий

ёрдам кўрсатиш соҳасидаги фан ва илмий

тадқиқотлар

ривожланишининг

устивор

йўналишларини шакллантириш, тиббий ёрдам

кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ва

илғор технологияларни яратиш юзасидан илмий

тадқиқотлар олиб бориш, шифокорлар ва ўрта

тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва

малакасини ошириш, шошилинч тиббий ёрдам

кўрсатиш тизими учун илмий ва илмий-педагогик

кадрлар тайёрлаб бориш Марказнинг асосий

вазифалари сифатида аниқ йўналишга эга бўлди.

Президент Фармонига биноан ягона

маълумотлар базаси ва маълумотларни узатиш

тармоғини яратган ҳолда, тез тиббий ёрдам

бригадаларининг фаолиятини тезкор бошқариш

ва мувофиқлаштирилишини таъминловчи Марказ

ва унинг худудий филиалларининг диспетчерлик

хизматлари фаолиятини ташкил қилиш бўйича

чора-тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилди. Тез

тиббий

ёрдам

фаолиятида

диспетчерлик

хизматларини

яхшилаш,

унинг

самарали

ишлашини таъминлаш давр талаби эканлиги

Фармонда алоҳида кўрсатиб ўтилди.

Шошилинч хизмат фаолияти ушбу тизимда

автотранспорт

воситалари

билан

боғлиқ

масалаларни тубдан ўзгартиришни талаб этмоқда.


background image

Н.И. Ходжаев, С.Б. Исроилова, А.Б. Базаров, Б.С. Абдуллаев

Биология ва тиббиёт муаммолари 2017, №4 (97) 199

Эндиликда Марказнинг Тез тиббий ёрдам

станцияларига

автотранспорт

хизматини

кўрсатиш соғлиқни сақлаш бошқармасининг

ихтисослаштирилган автотранспорт корхонаси

томонидан амалга оширилмоқда. Бу ҳолат

автотранспорт воситаларининг ҳар доим соз

ҳолатда бўлишини ва керакли манзилга ўз

вақтида етиб боришини таъминлашга хизмат

қилмоқда. Президентимизнинг мазкур Фармонида

кўзда

тутилган

имтиёзлар,

соҳа

учун

ажратилаётган

замонавий

тиббий

асбоб-

ускуналар ҳамда уларнинг ноёб технологик

имкониятлари

шошилинч

тиббий

марказ

муассасалари олиб бораётган илмий изланиш-

ларнинг савиясини юксак даражада ошириш,

шошилинч ҳолатларда диагностика ва даволаш-

нинг янги истиқболли усулларини ишлаб чиқиш,

ривожлантириш ва амалиётга татбиқ қилиш

имкониятларини янада кенгайтиришга қаратилган

муҳим омил бўлиб, соғлиқни сақлаш тизими

ислоҳатларини янада жадаллаштирмоқда. Бу

борада амалга оширила бошлаган ишлар даволаш

жараёнининг самарасини оширибгина қолмай,

шифохона шароитида даволаниш муддатларини

ва унинг сарф-харажатларини кескин камай-

тиришга қаратилгандир. Ушбу Фармондан келиб

чиқиб, Марказнинг туманлардаги филиалларини

юксак мезонларга жавоб берадиган тиббий

аппаратлар, хусусан, юрак ва қон-томирларнинг

ультратовуш

доплерографияси,

замонавий

ангиографик тизилмалар, мултиспирал компютер

томография ва магнит-резонанс томограф

аппаратлари билан таъминлаш чора-тадбирлари

кўрилаяпти.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур Фармон

ҳамда у билан тасдиқланган ҳуқуқий ҳужжат-

ларда белгилаб қўйилганидек, шошилинч ва тез

тиббий ёрдам тизимини янада такомиллаштириш,

кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янги

босқичга кўтариш, соҳада илмий-тадқиқот

фаолияти кўламини кенгайтириш ҳамда илғор

хорижий тажрибаларни амалиётга жорий этиш

тиббиёт ислоҳотининг ёрқин самараси учун

дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Самарқанд

вилоятида бугунги кунда 27 та тез ёрдам

бригадалари мавжуд бўлиб 12 таси Самарқанд

шаҳридаги оилавий поликлиникаларда жойлаш-

ган.

Уларнинг

таркибида

реанимацион,

кардиологик ва психиатрик бригадалар ҳам

хизмат кўрсатмоқда. Вилоятнинг туманларида

тиббий ёрдам бўлимлари ва 54 та тиббий ёрдам

шохобчаларида 158 та тез тиббий ёрдам

бригадалари мавжуд бўлиб уларнинг ўртача

хизмат кўрсатиш радиуси 5-15 километрни тшкил

қилади. 2016 йилда 11 та замонавий жиҳозланган

“Nissan” автомашиналари келтирилгач, филиал-

даги жаъми автотранспортлар сони 148 тага етди.

Уларнинг 30 таси GPS навигация тизими билан

жиҳозланган. Президент Фармонига кўра, 2 йил

ичида яна 110 та янги “Nissan” автомаши-

наларини келтириш режалаштирилган. Бу эса ўз

навбатида автотранспорт воситаларининг ҳар

доим соз ҳолатда бўлишини ва керакли манзилга

ўз вақтида етиб боришини таъминлашга хизмат

қилади.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг “Шошилинч тиббий ёрдам

тизимини

янада

такомиллаштириш

чора-

тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 16 мартдаги

ПФ-4985-сон

Фармонини

ижро

этишга

қаратилган, шошилинч тиббий ёрдам тизими

муассасаларининг

моддий-техник

базасини

мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ташкил

этишни такомиллаштириш мақсадида Республика

Президентининг 2017 йил 16 мартда ПҚ-2838-

сонли “Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг

фаолиятини ташкил этишни янада такомил-

лаштириш

ва

моддий-техника

базасини

мустаҳкамлашчора-тадбирлари

тўғрисида”ги

Қарори ҳам қабул қилинди. Ушбу қарорга

асосланиб 2017 йил 1 апрелдан бошлаб,

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлигининг марказий аппарати тизилмасида

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш

вазирининг ўринбосари лавозими – Республика

шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг бош

директори ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси

аппарати ҳудудий тизилмасида, бошқарма

раҳбарининг ўринбосари – шошилинч тиббий

ёрдам илмий маркази филиалининг директори

лавозими жорий этилиши шошилинч тиббий

хизмат бошқарув тизимини тубдан яхшилашга

йўналтирилган омил бўлди. Тез тиббий ёрдам

хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари дастури ишлаб чиқилди ва

кўпчилик томонидан маъқулланди. Чора-

тадбирлар дастури қуйидаги устувор вазифаларни

амалга

оширишга

йўналтирилган

бўлиб,

фуқароларнинг

малакали

тиббий

хизмат

кўрсатишга бўлган ҳуқуқларини таъминлашга

қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомил-

лаштириш, тез тиббий ёрдамнинг сифатини

ошириш учун ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий

шарт-шароитлар яратиш, тез тиббий ёрдамнинг

тезкорлигини, сифати ва ундан фойдаланиш

даражасини ошириш, ушбу соҳада хизмат

кўрсатаётган кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш

ҳамда маҳаллий ва илғор хорижий илмий

изланишлар натижаларини амалиётга жорий

этиш, шошилинч тиббий тизимни ташкил этиш

соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш

ҳамда тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-

техника базасини яхшилаш, унинг амалиётига

замонавий илмий-техник воситаларни ва ахборот-

коммуникация технологияларини кенг жорий

этишдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш ҳамда Ахборот технологиялари


background image

Шошилинч тиббий ёрдам соҳасида янги ислоҳотларни амалга оширишга оид

200 2017, №4 (97) Проблемы биологии и медицины

ва

коммуникацияларини

ривожлантириш

вазирликлари биргаликда мамлакатимиз ҳудудида

тез тиббий ёрдамнинг ягона диспетчерлик

маркази (ЯДМ) ташкил этиш бўйича пилот лойи-

ҳасини амалга оширишга киришдилар. Ушбу

лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий

ёрдамни

янада

такомиллаштириш

чора-

тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017

йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдам

хизматининг фаолиятини ташкил этишни янада

такомиллаштириш ва модий-техник базасини

мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-

2838-сон қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Ушбу марказни ташкил этишдан асосий

мақсад тиббий ёрдам кўрсатишдаги бирламчи

ҳисоб маълумот ва жараёнлари асосида

Ўзбекистон Республикасида тез ҳамда шошилинч

тиббий ёрдам бошқарувидаги ишларни ахборот

жиҳатдан

самарали

қўллаб-қувватлашни

таъминлашдан иборат. Ушбу ягона диспетчерлик

маркази шошилинч тиббий ёрдам тизимини

такомиллаштиришнинг

муҳим

йўналиши

сифатида тез тиббий ёрдамнинг кўчма

бригадалари фаолиятини тезкорлик билан

мувофиқлаштириш, шунингдек, Республика Ички

ишлар, Фавқўлодда вазиятлар вазирликлари ва

“Ўзтрансгаз”

акциядорлик

компаниясининг

шошилинч хизматлари билан ўзаро ҳамкорликни

таъминлайдиган маълумотлар ўзатишнинг ягона

базаси ва тармоғини ташкил этган, мувофиқ-

лаштирувчи-диспетчерлик хизматларини миллий

геоминтақавий маълумотларга, шу жумладан,

ҳудудларнинг давлат кадастри ресурсларидан

фойдаланган ҳолда шошилинч тиббий ёрдамни

бошқаришнинг ахборот тизимини жорий этишга

қаратилган улкан ишларни амалга оширмоқда.

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини сақлаш,

уларнинг тиббиётга бўлган ишончини мустаҳ-

камлаш, муносабатини ўзгартириш, одамларни

рози қилиш каби масалалар халқ манфаатларини

ифода этиб, давлат сиёсати даражасига

кўтарилмоқда. Президентимиз Ш.М. Мирзиёев

таъкидлаганидек, тиббиёт Давлат билан халқ

ўртасидаги адолатли кўприк бўлиб, ислоҳотлар

ушбу кўприкни мустаҳкамлашга йўналтирилган

вазифалардир. Юртимизда соғлиқни сақлаш

тизимида

олиб

борилаётган

ислоҳотлар

жараёнида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини

янада яхшилаш, оналар ва болалар соғлиғини

мустаҳкамлаш, уларни патронаж тизими билан

қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини

ошириш, уларни ижтимоий муҳофаза қилишни

кучайтириш, оила манфаатларини таъминлаш,

соғлом авлодни шакллантириш бўйича амалга

оширилган

умумдавлат

чора-тадбирлари

республикадаги ижтимоий-демографик вазиятни

сезиларли даражда яхшилаш имконини бериши

муқаррардир.

Хулоса.

1. Мамлакатимизда шошилинч ва

тез тиббий ёрдам илмий-амалий маркази барпо

қилинишида Ўзбекистон Республикаси Биринчи

Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги “Соғлиқ-

ни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури

тўғрисида”ги 2107-сонли Фармони дастлабки

устивор омил бўлиб хизмат қилди. 2. Ушбу соҳага

оид қатор Фармон ва Қарорлар, замонавий

ахборот-коммуникация технологияларини кенг

қўллаш асосида шошилинч тиббий ёрдам

хизматларининг

бошқа

вазирликлар

ва

идораларнинг шошилинч хизматлари билан ўзаро

тезкор ҳамкорлигининг самарали механизм-

ларини жорий этишни тақозо этади ҳамда

соғлиқни сақлаш тизими ислоҳатларини амалга

оширишга хизмат қилади. 3. Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2017 йил 16

мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдамни янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

Фармонига кўра, 2 йил ичида яна 110 та янги

“Nissan”

автомашиналарини

келтириш

режалаштирилганлиги ўз навбатида автотранс-

порт воситаларининг ҳар доим соз ҳолатда

бўлишини ва керакли манзилга ўз вақтида етиб

боришини таъминлашга қаратилган улкан

воситадир. 4. Мамлакатимизда аҳоли сало-

матлигини сақлаш, уларнинг тиббиётга бўлган

ишончини мустаҳкамлаш, муносабатини ўзгарти-

риш, одамларни рози қилиш каби масалалар халқ

манфаатларини ифода этиб, давлат сиёсати

даражасига кўтарилмоқда. 5. Шошилинч тез

ёрдам тизимини илғор ва ривожланган

мамлакатлар тажрибаларидан фойдаланган ҳолда

ислоҳ қилиш мамлакатимизда халқ соғлиғини

мустаҳкамлаш, инсонларнинг умрини узайтириш,

соғлом

ва

навқирон

турмуш

тарзини

шакллантиришга

қаратилган

умумдавлат

сиёсатининг асосий йўналиши бўлиб қолаверади.

Адабиётлар:

1.

Ўзбекисон

Республикаси

Биринчи

Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги

“Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат

дастури тўғрисида”ги 2107 – сонли Фармони.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий

ёрдамни

янада

такомиллаштириш

чора-

тадбирлари тўғрисида”ги Фармони.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдам

хизматининг фаолиятини ташкил этишни янада

такомиллаштириш ва моддий-техник базасини

мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-

2838-сонли Қарори.

4. Самарқанд вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш

бошқармаси материаллари.

Библиографические ссылки

Узбекисон Республикаси Биринчи Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги “Согликни саклаш тизимини ислох, килиш Давлат дастури тугрисида”ги 2107 - сонли Фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги Фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустах.камлаш чора-тадбирлари тугрисида”ги ПК-2838-сонли Карори.

Самарканд вилоят хокимлиги согликни саклаш бошкармаси материаллари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов