Л Башарова, С Умирова
Сил касаллигига мослаштирилган санатор типидаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг ота-оналарида сўровнома ўтказиш усули ёрдамида 1175 нафар болаларни
тартиб жиҳатлари ва тарбияланиш шароитларини тавсифи ўрганиб чиқилди – асосий гуруҳ (220
нафар болалар) ва умумий типдаги мактабгача таълим муассасаси (МТМ) – назорат гуруҳи (955 нафар болалар). 12 ва ундан ортиқ ойлар давомида кўкрак сути билан боқилган асосий гуруҳдаги болалар сони назорат гуруҳига қараганда 1,8 марта камроқ бўлган; асосий гуруҳдаги болалар сони 1,1 марта кўпроқ бешикда катта бўлишган, шунга ўхшаш болалар муддатини 1,5 йилдан 2 йилгача ўтаганларда 1,3 марта кўпроқ бўлган. Ўртача 60% болалар соғлом турмуш тарзи элементлари ҳақида маълумотга оилада эга бўлганлар, 32% - МТМ да ва 8,5% - телевизор кўриш натижасида, болалар
нашриётини чоп этишда Интернетдан фойдаланиш ҳолатларида. Мактабгача бўлган ёшдаги
болаларни деярли 70% ҳолатларда тоза ҳавода сайр қилиш, суткалик уйқу, теледастурларни кўриш ва
компьютерларда ўйин ўйнаш гигеник меъёрладан ошиб кетган. Сил касаллиги бор беморлар билан
алоқада бўлган болаларда сурункали патологияларни ривожланиш хавфи даражасини ошишига
компьютерда ўйин ўйнаш давомийлиги, болаларни кўкрак сути билан боқилиши, теледастурларни
томоша қилиш, тоза ҳавода сайр қилиш ва болаларни бешикда катта бўлиши каби омиллар кетма-кет
таъсир қилади.