Гипертония касаллигининг ривожланишида ва оғирлашувида депресиянинг аҳамияти

Г Тогаева, K Исламова, А Тоиров, Э Тоиров
Гипертония касаллиги (ГК) билан касалланган 42 нафар беморнинг характерологик хусусияти (Юнг мезонларига кўра) ва депрессив ўзгаришлар даражаси ўрганилди. ГК касаллигида 55,8% бемор А тип, 45,2% бемор - Б типга хос характерологик хусусиятларни намоён этдилар. А типнинг эркаклар орасида, Б типнинг – аёллар орасида кўпроқ учраши қайд этилди. Касалликда 11,9% беморда енгил, 21,4% беморда – ўртача ифодланган, 35,7% беморда – ўртача оғир, 30,9% беморда – оғир даражадаги депрессия аниқланди. Депрессив симптоматиканинг намоён бўлиши ГК касаллигининг асоратларига боғлиқ бўлди. Инфарктдан кейинги кардиосклероз касаллигида (75,0%) стенокардия билан касалланган беморларга нисбатан (66,0%) ўртача оғир ва оғир даражадаги депрессия белгилари аниқланди. Юракнинг систолик функциясининг пасайиши, юрак етишмовчилиги, титроқ аритмия депрессив белгиларининг оғирлашувига олиб келди.
116

Koʻrishlar

25

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos