Тошкент шаҳри ўсмирин болаларда қалқонсимон без ультратовуш текширишнинг имкониятлари

А Фазылов, И Шамансурова
Ультратовуш текширув орқали болаларда тиреоид касаллигини эрта аниқлаш имкониятини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 4 мактабнинг 5 ва 9-синф ўқувчилари 169 нафар ўқувчи профилактик кўрикдан ўтказилди. Ўсмирлар текшируви натижалари шуни кўрсатдики, 153 болада қалқонсимон безнинг эхографик тасвири ёшга хос хусусиятларга мос келади. Болаларда қалқонсимон без катталиги одатдагидек бўлди. Аммо 4 (2,4%) нафар болада коллоид тугунлар, коллоид кистлар эса 12 (7,1%) нафар болада аниқланди. Ҳеч қайси бола безнинг дисфункциясидаги клиник кўринишларга эга эмас эди. Юқоридаги ёшдаги болаларда ушбу шаклланишларни аниқлашнинг юқори частотаси ўсиш жараёнларининг тезлашиши билан боғлиқ. 15-16 ёшдаги ўғил болаларда тиреоид бези коллоид шаклланишининг энг юқори даражаси жинсий ривожланишнинг фаол босқичига мос келади. Касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш учун ўсмирларга қалқонсимон безни ультратовуш текширувини ўтказиш тавсия этилади
291

Koʻrishlar

27

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos