Бактериал – иммун пародонтит тажрибасида носпецифик ҳужайра иммунитет фаоллагининг ўзгариши ва уни флавонол билан бартараф этиш

А Демкович
Тадқиқот мақсади бактериал – иммун пародонтит тажрибасида носпецифик ҳужайра иммунитет фаоллагининг ўзгаришини аниқлаш ва унинг кўрсаткичларига флавонол таъсирини ўрганиш бўлди. Мақолада фагоцитар индекс кўрсаткичларига ва 14-суткада фагоцитар миқдорга асосан тадқиқот натижалари келтирилган, яъни тажрибада бактериал-иммун пародонтит клиникаси авж олган давр ва кверцетин билан бартараф этилган даврга (14-суткада) тўғри келади. Бунда пародонтал комплексда яллиғланиш учоғининг шаклланиш жараёнида фагоцитар фаолликнинг ўзгариш характери келтирилган. Иммун жараёнга таъсир этувчи кверцетин қўлланилганда пародонт тўқимасида яллиғланиш жараёнини чегаралаб, дори воситаси юборилмаган ҳайвонлардаги кўрсаткичлардан фарқли организмнинг носпецифик ҳужайра жавоби фаоллигининг пасайишига олиб келди. Ушбу кўрсаткичлар назорат гуруҳидаги кўрсаткичларга яқин бўлди, аммо у даражага етмади
79

Koʻrishlar

25

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos