Прокуратура органлари томонидан инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш бўйича хорижий давлатлар тажрибаси

Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
doi
 
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
35-39
81
9
Поделиться
Мирсоатов, Х. (2021). Прокуратура органлари томонидан инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш бўйича хорижий давлатлар тажрибаси. Актуальные проблемы гуманитарных наук, 1(1), 35–39. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/problems_of_humanities/article/view/3624
Хабибулло Мирсоатов, Ташкентский государственный юридический университет

независимый искатель

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 7 январда прокуратура органлари ходимлари куни олдидан бир гуруҳ соҳа ходимлари билан учрашганда қуйидагиларни таъкидлаб ўтган эдилар: “Мустабид тузум даврида одамлар прокуратура органлари ходимларини фақат қораловчи, жазоловчи тизим вакиллари сифатида биларди. Биз ушбу соҳа фаолиятини халқаро талаблар даражасида қайта ташкил қилишда ижобий натижаларга эришмоқдамиз. Прокуратура органлари кундалик ҳаётимизда қонун устуворлигини таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилиши зарур.”[1]

Похожие статьи


background image

35

03/18/456/0512-сон,

10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон; 30.01.2018 й.,

03/18/463/0634-сон; 2019 й., 2-сон, 47-модда, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон,
30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон, 23.10.2019 й.,
03/19/572/3943-сон; 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон.

2.

Морозова И.Б. Субъекты исполнительного производства : Дис. ... канд.

юрид. наук. 12.00.01, 12.00.03. . –Москва, 1999. – Б. 225 c. РГБ ОД, 61:99-12/444-7.;
Валеев Д.Х. Процессуальное положение лиц, участвующих в исполнительном
производстве. Дис. ... канд. юрид. наук : 12.00.03 : Казань, 1999. – С.166. РГБ ОД,
61:00-12/165-X.

3.

Морозова И.Б., Треушников А.М. Исполнительное производство.

Учебное-практическое пособие. 3-е изд, пер и доп.- Москва: Городец, 2004. –
С.528.

4.

Аргунов В.В., Борисова Е.А., Салогубова Е.В., Скрипников И.А.,

Треушников А.М., Под ред.: Треушников М.К.: Гражданский процесс.
Хрестоматия. Учебное пособие. 2-е изд., пер и доп. – Москва: Городец, 2005. –
С.896.

5.

Рего А.В. Правоотношения в исполнительном производстве : Дис. ... канд.

юрид. наук. 12.00.15. Москва, 2004. . – С.191. РГБ ОД, 61:05-12/375.

6.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 5 июнь,

22-сон, 425-модда.

ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ИНСОН ВА

ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР

ТАЖРИБАСИ

Хабибулло Мирсоатов,

Тошкент давлат юридик университетини

мустақил изланувчиси.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил

7 январда прокуратура органлари ходимлари куни олдидан бир гуруҳ соҳа

ходимлари билан учрашганда қуйидагиларни таъкидлаб ўтган эдилар:

“Мустабид тузум даврида одамлар прокуратура органлари ходимларини фақат

қораловчи, жазоловчи тизим вакиллари сифатида биларди. Биз ушбу соҳа

фаолиятини халқаро талаблар даражасида қайта ташкил қилишда ижобий

натижаларга эришмоқдамиз. Прокуратура органлари кундалик ҳаётимизда

қонун устуворлигини таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг қонуний

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга

хизмат қилиши зарур.”[1]

Бу борадаги вазифаларни самарали ҳал қилишда ривожланган

давлатларнинг тажрибасини таҳлил қилиш, улар асосида миллий прокуратура

тизимини ислоҳ қилиш ва уни фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи

органга айлантириш бўйича такллифлар ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки


background image

36

Мазкур мақолада биз бир қатор хорижий давлатларда прокуратура

органлари, уларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича
ваколатларини кетма-кет кўриб чиқишга ва уларни Ўзбекистондаги ҳолат билан
қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилишга қарор қилдик.

Прокуратуранинг шаклланиши, тизими ва фаолият кўрсатиши борасида

хорижда ва мамлакатимизда тўпланган тажрибага биноан прокуратура
қонунларнинг ижросини назорат қилувчи, жиноят содир қилганларни таъқиб
қилувчи ва судда иштирок этувчи ҳамда ҳуқуқни ҳимоя қилиш функциясини
бажарувчи органдир. Унинг муайян давлатда қайси функцияни кўпроқ
бажариши, албатта, ўша давлатнинг Конституцияси, конституциявий қонунлари
ва оддий қонунларида ўз ифодасини топади.

Прокуратура органлари конституциявий-ҳуқуқий мақомини биз, аввало,

тегишли давлатнинг конституциявий нормаларида мазкур институтлар нечоғлиқ
ўз ифодасини топгани орқали аниқлаймиз.

Хорижий мамлакатларда прокуратуранинг 2 асосий моделини кўришимиз

мумкин: биринчи модел жиноий-ҳуқуқий таъқиб органи сифатида; иккинчиси,
инсон ҳуқуқлари ва қонунийликни назорат қилувчи орган сифатида (Хитой халқ
Республикаси, Куба, Корея халқ демократик Республикаси, Ветнам ва МДҲ
давлатлари).

Прокуратура органларининг асосий ваколатлари ва функциялари

Арманистон Конституциясининг 103-моддасида, Беларуссия Конституция-
сининг 125-моддасида, Бразилия Конституциясининг 129-моддасида, Венгрия
Конституциясининг 51-парагрифида, Грузия Конституциясининг 91-моддасида,
Италия Конституциясининг 112-моддасида, Қозоғистон Конституциясининг
83-моддасида, Мозамбик Конституциясининг 179-моддасида, Озарбайжон
Конституциясининг 133-моддасида, Парагвай Конституциясининг 268-модда-
сида, Перу конституциясининг 158-моддасида, Португалия Конституциясининг
221-моддасида, Ветнам Конституциясининг 137-моддасида, Корея халқ
демократик Республикаси Конституциясининг 114-моддасида, Болгария
Конституциясининг 127-моддасида назарда тутилган[2].

Италия Конституциясида прокуратура тизимига оид алоҳида нормалар

мавжуддир. Бу нормалар “Магистратура” номли 4-бўлимда “Суд тузилиши”
бобида акс этгандир. Италия Конституциясининг 104-моддасига кўра,
прокуратура органлари магистратура бошқа ҳокимиятлардан мустақил
саналади[3].

Айрим хорижий мамлакатларда прокуратура, одатда, конституциявий

институтлар таркибига кирмайди. Кўҳна демократик Конституцияларда
прокуратура ҳақида жуда кам сўз юритилади ёки умуман тилга олинмайди. Ушбу
давлатларда прокуратура ҳақидаги қоидалар қонун ёки кодексларда баён
этилади (масалан, АҚШда “Адлия вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги
1870 йилги қонун, Франциянинг 1958 йилги жиноят-процессуал қонуни ва
ҳоказо).

Аслини олганда, АҚШдаги прокуратура фаолияти жуда ҳам катта ўзига хос

жиҳатларга эга. Зотан, АҚШда прокуратура фаолияти атторней фаолияти деб
юритилади. Федерал атторнейлар Сенат розилиги билан АҚШ президенти

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки


background image

37

томонидан тайинланадилар. Кўпгина штатларда маҳаллий даражадаги
атторнейлар аҳоли томонидан сайланадилар ва қоидага кўра у ёки бу сиёсий
партиянинг қўллаб-қувватлаши натижасида ўз лавозимларини эгаллайдилар[4].
Бу билан АҚШнинг атторнейлик хизмати Европа ва Осиё давлатларининг
прокуратура органларидан анча фарқ қилади. Зеро, Европа ва Осиё давлатларида
прокуратура органлари қуйидан юқорига қараб бўйсуниш ва ҳисобдорлик
тартибида тузилгандир.

АҚШда атторнейлик идораларига (“attorney” термини “ишончли вакил”

маъносини билдиради) ҳукуматнинг юридик агентлари сифатида қаралади ва
уларни ҳукумат манфаатларига хизмат қилишлари керак, деб ҳисобланади. АҚШ
Бош атторнейи (унинг ўзи Адлия вазири) давлат бошлиғи маъмуриятининг
аъзоси ҳисобланади[5]. АҚШда атторнейлар судларга “бириктирилмаган” ва суд
тизимига нисбатан батамом мустақил мақомга эгадир[6].

Молдова Асосий қонунининг 124-моддасида кўрсатилишича, прокуратура

органлари тизими жамиятнинг умумий манфаатларини ифода этади ва ҳуқуқий
тартиботни, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя
қилади; жиноий таъқибга раҳбарлик қилади ҳамда уни амалга оширади; қонунга
мувофиқ суд инстанцияларида айбловни тақдим этади[7].

МДҲ мамлакатларидаги прокуратуралар меҳнат тўғрисидаги қонунлар

ижроси устидан назоратни амалга оширади. Масалан, Россия Федерацияси
Меҳнат кодекси (Трудовой Кодекс РФ N 197-ФЗ) га асосан, прокурор ходимнинг
манфаатларини ҳимоя қилиб судга ариза билан мурожаат қилиш, меҳнат
қонунчилиги ижроси юзасидан режадан ташқари текширувлар ўтказиш,
мурожаатларни ўрганиб чиқишга ваколатлидир.

Россия фуқаролик процессуал кодексида меҳнат соҳасидаги низоларни ҳал

қилишда прокурор иштироки унинг 454-моддасида белгиланган[8]. Унга кўра
прокурор фуқаролар ва номуайян шахслар доирасини, уларнинг ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини ёки Россия федерациясининг, унинг
субъектларининг, муниципиал тузилмалар манфаатларини ҳимоя қилиб судга
ариза билан мурожаат қилишга ҳақли. Фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва
қонуний манфаатлари ҳимояси учун, шу жумладан меҳнат муносабатлари
соҳасида аризани фақатгина узрли сабабларга кўра ўзи мурожаат эта олмайдиган
ҳолатларда берилиши мумкинлиги белгиланган[9].

Германия фуқаролик процессуал қонунчилигига асосан қуйидаги ҳолларда

прокурор иштирок этиши мумкин. никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги
даъволар юзасидан; шахсни муомулага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги
ишларда; меҳнат соҳасидани низолар бўйича ходим вояга етамаган бўлса уни
манфаатларини ҳимоя қилиш ишларида; бедарак йўқолган шахсни ўлганлигини
тасдиқлаш ҳақидаги ишларда. Италия фуқаролик процессуал қонунчилиги ҳам
ушбу масалаларда прокурор иштирок этиши назарда тутилган[10].

Францияда “жамият манфаатлари талаб этса” прокурор барча ишларда

иштирок этишлари мумкин. Бразилия давлатида эса давлат ва жамият мулки,
атроф муҳит ва ёлғиз шахсларнинг манфаатидан, шунингдек, хиндуларнинг
ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиш ваколати берилган[11].

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки


background image

38

Бошқа хорижий мамлакатларда прокуратура органлари меҳнат ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш соҳасида асосий ваколатли орган саналмайди. Масалан, АҚШ
Атторнейлик хизмати яъни прокуратураси (United States Attorney) қонунчиликка
кўра (28 U.S. Code § 547) давлатга қарши жиноятларни таъқиб қилади, жиноят
ишлар, фуқаролик даъволарида Ҳукумат манфаатларини ҳимоя қилади.

Англия ва Уэлсда Қироллик прокуратураси хизмати қонунга мувофиқ

(Prosecution of Offences Act 1985) полиция ва бошқа тергов органлари томонидан
қўзғатилган жиноят ишларни тергов қилади, жиддий ёки мураккаб ҳолатлар
юзасидан айбловларни аниқлайди, жиноят ишларини тайёрлайди ва судга
тақдим этади, жабрланувчилар ва гувоҳларга кўмак кўрсатади.

Юқоридаги хорижий давлатларнинг тажрибасини умумлаштириб, шуни

қайд этиш зарурки кўпчилик давлатларда меҳнат муносабатларида
ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича киритилган прокурор
аризалари суд томонидан аризани қабул қилиш ва мазкур аризага асосан ишни
кўриб чиқиш учун қонунда 10 кунлик муддат назарда тутилади. Суд томонидан
ариза кўриб чиқилгунига ва тегишли тартибда қарор қабул қилингунига қадар
устидан протест келтирилган ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиш доираси
тўхтатиб турилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Қонун устуворлиги – инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим

омилидир // Национального информационного агентства Узбекистана
URL:

http://uza.uz/oz/politics/onun-ustuvorligi-inson-manfaatlarini-taminlashning-

mu-im-omi-07-01-2017

2.

Ибрагимов З.С. Давлат ҳокимияти тизимида прокуратуранинг ўрни ва

роли. – Тошкент, 2010. 17-21 Б.

3.

Ибрагимов Закиржан Султоновичнинг “Давлат ҳокимияти тизимида

прокуратуранинг ўрни ва роли (қиёсий–ҳуқуқий таҳлил)” юридик фанлар
доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. Тошкент – 2010. 67 Б.

4.

Алламуратов А.Т. Хорижий мамалакатлар суд тизими. Ўқув қўлланма. Т.:

2005 йил. -18 б.

5.

Филипова И. А. Медиация в трудовых спорах: опыт США, Германии и

Франции и возможности его использования при реформировании российского
законодательства //Адвокат. – 2015. – №. 7. – С. 34-39.

6.

Морозов П. Е. Проблемы влияния глобализации на коллективное

трудовое право (на примере трудового законодательства США) //Труды
Оренбургского института (филиала) Московской государственной юридической
академии. – 2011. – №. 13. – С. 155-158.

7.

Шокумов Ю. Ж. Теории развития гражданского процессуального

законодательства //Аграрное и земельное право. – 2019. – №. 8. – С. 101-105.

8.

Комментарий к гражданскому процессуальному кодексу Российской

Федерации.http://www.kodeks37-.ru/noframe/inf nalog?d&nd=901839130&nh=1.

9.

Комментарий к гражданскому процессуальному кодексу Российской

Федерации.http://www.kodeks37-.ru/noframe/inf nalog?d&nd=901839130&nh=1.

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки


background image

39

10.

Ханукаева Т. Э. Предмет и виды трудовых споров о праве:

сравнительный анализ //Право и экономика. – 2016. – №. 11. – С. 52-57.

11.

Жаркенова С. Б., Кулмаханова Л. Ш., Галиакбарова Г. Г. Некоторые

проблемы правового регулирования индивидуальных трудовых споров //Наука и
Мир. – 2015. – Т. 2. – №. 2. – С. 85-93.


ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

ТУШУНЧАСИНИНГ НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛИ

Улфат Шоназаров,

Ўқитувчи, “Давлат-ҳуқуқий фанлар” кафедраси,

Тошкент давлат юридик университети Ихтисослаштирилган филиали.

Аннотация:

Мақолада муаллиф томонидан вояга етмаганла ўртасида ҳуқуқбузарликлар

тушунчасининг назарий таҳлили амалга оширилган бўлиб, бунда соҳа
намоёндалари томонидан билдирилган назарий қарашлар ўзаро солиштирилган.
Шунингдек, мазкур муносабатни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар ҳам ўрганилиб, улардан ҳуқуқбузарлик тушунчасига алоҳида
тўхталиб ўтилган.

Калит сўзлар:

вояга етмаган, ҳуқуқбузарлик, ножўя ҳаракат, маъмурий

ҳуқуқбузарлик, жиноят, назоратсизлик, профилактика.

Abstract:

The author provides a theoretical analysis of the concept of juvenile delinquency,

which compares the various theoretical views of specialists in this area. Also, the
concept of "offense" in the normative legal acts regulating these relations was studied.

Key words:

underage, offense, misdemeanor, administrative offense, crime, lack

of supervision, prevention.

Аннотация:

Автором проводится теоретический анализ концепции правонарушений

среди несовершеннолетних, в котором сравниваются различные теоретические
взгляды специалистов в этой сферы. Также были изучены понятие
“правонарушения” в нормативно-правовые актах, регулирующие эти
отношения.

Ключевые слова:

несовершеннолетний, правонарушение, проступок,

административное правонарушение, преступление, отсутствие надзора,
профилактика.


Давлатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан бошлаб то бугунга қадар

барча жабҳаларда турли ислоҳотлар амалга оширилди ва бу ислоҳотлар бевосита
қонунчиликда ўз аксини топди. Жумладан, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлари

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки

Библиографические ссылки

Конун устуворлиги - инсон манфаатларини таъминлашнинг мухим омилидир И Национального информационного агентства Узбекистана URL: http :.7uza .uz'oz'pohtics/onun-ustuvorhgi-inson-manfaatlarini-taminlashning-mu-im-omi-07-01-2017

Ибрагимов З.С. Давлат хокимияти тизимида прокуратуранинг урни ва роли. - Тошкент. 2010. 17-21 Б.

Ибрагимов Закиржан Султоновичнинг "Давлат хокимияти тизимида прокуратуранинг урни ва роли (киёснй-хукукий тахлил)” юридик фанлар доктори илмий даражасини олиш учуй ёзилган диссертация. Тошкент - 2010.67 Б.

Алламуратов А.Т. Хорижий мамалакатлар суд тизимн. Укув кулланма. Т.: 2005 йил. -18 6.

Филипова И. А. Медиация в трудовых спорах: опыт США. Германии и Франции и возможности его использования при реформировании российского законодательства /Адвокат. - 2015. - №. 7. - С. 34-39.

Морозов П. Е. Проблемы влияния глобализации на коллективное трудовое право (на примере трудового законодательства США) //Труды Оренбургского института (филиала) Московской государственной юридической академии.-2011.-№. 13.-С. 155-158.

Шокумов Ю. Ж. Теории развития гражданского процессуального законодательства /Аграрное и земельное право. - 2019. - №. 8. - С. 101-105.

Комментарий к гражданскому’ процессуальному’ кодексу Российской Федерации, http :/Avww.kodeks3 7-.ni/noframe/inf nalog°d&nd=901839130&nh=l.

Комментарий к гражданскому’ процессуальному’ кодексу Российской Федерации, http :/Avww.kodeks3 7-.ni/noframe/inf nalog°d&nd=901839130&nh=l.

Ханукаева Т. Э. Предмет и виды трудовых споров о праве: сравнительный анализ / 'Право и экономика. - 2016. - №. 11. - С. 52-57.

И. Жаркенова С. Б.. Кулмаханова Л. Ш.. Галиакбарова Г. Г. Некоторые проблемы правового регулирования индивидуальных трудовых споров / Наука и Мир. - 2015. - Т. 2. - №. 2. - С. 85-93.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана