Теоретический анализ понятия преступности несовершеннолетних

Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
doi
 
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
39-43
16
12
Поделиться
Шоназаров, У. (2021). Теоретический анализ понятия преступности несовершеннолетних. Актуальные проблемы гуманитарных наук, 1(1), 39–43. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/problems_of_humanities/article/view/3625
Ульфат Шоназаров, Специализированный филиал Ташкентского государственного юридического университета

преподаватель, кафедры государственно-правовых наук

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Автором проводится теоретический анализ концепции правонарушений среди несовершеннолетних, в котором сравниваются различные теоретические взгляды специалистов в этой сферы. Также были изучены понятие "правонарушения" в нормативно-правовые актах, регулирующие эти отношения.


background image

39

10.

Ханукаева Т. Э. Предмет и виды трудовых споров о праве:

сравнительный анализ //Право и экономика. – 2016. – №. 11. – С. 52-57.

11.

Жаркенова С. Б., Кулмаханова Л. Ш., Галиакбарова Г. Г. Некоторые

проблемы правового регулирования индивидуальных трудовых споров //Наука и
Мир. – 2015. – Т. 2. – №. 2. – С. 85-93.


ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

ТУШУНЧАСИНИНГ НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛИ

Улфат Шоназаров,

Ўқитувчи, “Давлат-ҳуқуқий фанлар” кафедраси,

Тошкент давлат юридик университети Ихтисослаштирилган филиали.

Аннотация:

Мақолада муаллиф томонидан вояга етмаганла ўртасида ҳуқуқбузарликлар

тушунчасининг назарий таҳлили амалга оширилган бўлиб, бунда соҳа
намоёндалари томонидан билдирилган назарий қарашлар ўзаро солиштирилган.
Шунингдек, мазкур муносабатни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар ҳам ўрганилиб, улардан ҳуқуқбузарлик тушунчасига алоҳида
тўхталиб ўтилган.

Калит сўзлар:

вояга етмаган, ҳуқуқбузарлик, ножўя ҳаракат, маъмурий

ҳуқуқбузарлик, жиноят, назоратсизлик, профилактика.

Abstract:

The author provides a theoretical analysis of the concept of juvenile delinquency,

which compares the various theoretical views of specialists in this area. Also, the
concept of "offense" in the normative legal acts regulating these relations was studied.

Key words:

underage, offense, misdemeanor, administrative offense, crime, lack

of supervision, prevention.

Аннотация:

Автором проводится теоретический анализ концепции правонарушений

среди несовершеннолетних, в котором сравниваются различные теоретические
взгляды специалистов в этой сферы. Также были изучены понятие
“правонарушения” в нормативно-правовые актах, регулирующие эти
отношения.

Ключевые слова:

несовершеннолетний, правонарушение, проступок,

административное правонарушение, преступление, отсутствие надзора,
профилактика.


Давлатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан бошлаб то бугунга қадар

барча жабҳаларда турли ислоҳотлар амалга оширилди ва бу ислоҳотлар бевосита
қонунчиликда ўз аксини топди. Жумладан, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлари

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки


background image

40

профилактикасига оид ҳам бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул
қилинди. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сирасига Ўзбекистон
Республикасининг 2010 йил 29 сентябрда қабул қилинган “Вояга етмаганлар
ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғри-
сида”ги, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил
14 сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги, 2016 йил
16 сентябрдаги “Ички ишлари органлари тўғрисида” ги Қонунлари ва
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларини
киритишимиз мумкин.

Бугунги кунда давлатимиз томонидан ёшлар учун яратиб берилган бир

қатор имкониятларга қарамай, улар ва уюшмаган ёшлар ўртасидаги содир
этилаётган ҳуқуқбузарликлар масаласи кенг жамоатчликни жиддий ташвишга
солмоқда.

Аввало, “ҳуқуқбузарлик” тушунчасига тўхталадиган бўлсак, мазкур

тушунчанинг мазмуни бўйича қатор мунозарали ёндашувлар илгари сурилган.

Бу масала бўйича

биринчи

ёндашув муаллифлар (И.Исмаилов ва

М.З.Зиёдуллаев[1], Б.Х.Пўлатов[2])нинг фикрига кўра, ҳуқуқбузарлик деганда,
маъмурий жавобгарлик назарда тутилган, айбли, ғайриҳуқуқий қилмиш (ҳаракат
ёки ҳаракатсизлик) тушунилади.

Фикримизча, ушбу ёндашувда ҳуқуқбузарлик тушунчасининг мазмуни тор

ифодаланган, яъни фақат маъмурий ҳуқуқбузарликни қамраб олган.

Иккинчи

ёндашувга доир тушунча борасида юридик энциклопедияга

мурожаат этамиз.

Юридик энциклопедияга таъкидланишича, ҳуқуқбузарлик – жамиятда

ўрнатилган ва қонун асосида белгиланган тартиб ёки умуман ижтимоий яшаш
қоидаларини бузиш ҳисобланиб, у жиноят, ножўя ҳаракат, интизомни бузиш
шаклида бўлади, кўп ҳолларда қонунбузарлик сўзи билан ҳамоҳанг баён
этилади[3].

Айрим

муаллифлар

(М.Ю.Кержнер,

Ғ.Т.Абдуллаходжаев[4])

ҳам

ҳуқуқбузарлик тушунчаси жиноят, ножўя хатти-ҳаракат, интизомни бузиш
кабиларни ўз ичига олади, деб ҳисоблайди.

Бизнингча, ушбу ёндашувда ҳуқуқбузарлик тушунчасининг мазмуни

ниҳоятда кенг талқин этилган. Бу эса, ҳар қандай қонунбузилиши ҳолатларини
асоссиз равишда ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланишига олиб келади.

Учинчи

ёндашув эса, Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, ҳуқуқбузарлик – содир
этилганлиги учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилган, айбли,
ғайриҳуқуқий қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)дир (3-моддаси).

Қиёсий-ҳуқуқий таҳлил шундан далолат берадики, ўрганилган хорижий

давлатлар қонунчилигида ҳуқуқбузарлик тушунчасига берилган таърифлар
миллий қонунчиликдаги таърифга мазмунан мос келади.

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки


background image

41

Жумладан, ҳуқуқбузарлик тушунчаси Россия Федерациясининг «Россия

Федерациясида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимининг асослари

тўғрисида»ги 2016 йил 23 июндаги Федерал қонунида «маъмурий ёки жиноий

жавобгарликка тортишга асос бўлувчи ғайриҳуқуқий қилмиш (ҳаракат,

ҳаракатсизлик) маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят» (2-моддаси); Беларусь

Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолиятнинг

асослари тўғрисида”ги 2014 йил 4 январдаги қонунида «содир этилганлиги учун

маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилган, айбли, ғайриҳуқуқий

ҳаракат (ҳаракатсизлик)» (1-моддаси) сифатида таърифланган.

Аҳамият бериш жоизки, ҳуқуқбузарлик тушунчасини таърифлашда

Ўзбекистон ва Россия Федерацияси қонунларида

ғайриҳуқуқий қилмиш (ҳаракат

ёки ҳаракатсизлик)

тушунчаси, Беларусь Республикаси қонунида

ғайриҳуқуқий

ҳаракат (ҳаракатсизлик)

тушунчаси қўлланилган.

Ўйлашимизча, Беларусь Республикаси қонунидаги ушбу ёндашув қўллаб-

қувватланишга лойиқдир. Ўзбек тилининг изоҳли луғатига кўра, қилмиш

тушунчаси

«қилинган иш», «ножўя иш», «ҳаракат», «фаолият

»

маъноларини

англатади[5]. Шунга асосланган ҳолда айтиш мумкинки, қилмиш фақат механик

ҳаракатда ифодаланади. Ҳаракатсизликни қилмиш сифатида баҳолаш

мунозаралидир.

Ўтказилган таҳлилларни умумлаштириб, шундай хулосага келиш мумкин:

ҳуқуқбузарлик деганда, содир этилганлиги учун маъмурий ёки жиноий

жавобгарлик назарда тутилган, айбли, ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки

ҳаракатсизлик тушунилади.

Ҳуқуқбузарлик маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноятни ўз ичига қамраб

олади.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги

кодекси 10-моддаси (маъмурий ҳуқуқбузарлик тушунчаси)нинг 1-қисмига кўра,

маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда, қонун ҳужжатларига биноан маъмурий

жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва

эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга

тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида)

содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади.

Ушбу модданинг 2-қисмида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида

назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик, башарти бу

ҳуқуқбузарлик ўз хусусиятига кўра жиноий жавобгарликка тортишга сабаб

бўлмаган тақдирда, амалга оширилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 14-моддаси(жиноят

тушунчаси)нинг 1-қисмига кўра, ушбу Кодекс билан тақиқланган, айбли

ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди

билан жиноят деб топилади.

Ушбу модданинг 2-қисмида Жиноят кодекси билан қўриқланадиган

объектларга зарар етказадиган ёки шундай зарар етказиш реал хавфини келтириб

чиқарадиган қилмиш ижтимоий хавфли қилмиш деб топилиши белгиланган.

Жиноят кодексининг 2-моддасида унинг асосий вазифаларидан бири –

шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини,

мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлигини жиноий

тажовузлардан қўриқлаш эканлиги мустаҳкамланган.

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки


background image

42

Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг

профилактикаси – вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлигига, улар
томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир
этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда
бартараф этишга қаратилган, якка тартибдаги профилактика иши билан
биргаликда амалга ошириладиган ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва бошқа чора-
тадбирлар тизимидан иборат бўлиб, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликларига
тўхталиб ўтамиз.

Ҳуқуқбузарлик ижтимоий маънода жамият, фуқаролар ва жамоат

бирлашмаларининг ҳуқуқ ва манфаатларига хавф туғдиришга қодир хулқ бўлиб,
у ижтимоий муносабатларнинг ривожланишини қийинлаштиради ва уларнинг
бузилишига сабаб бўлади. Ҳуқуқбузарлик қасд ёки эҳтиётсизлик кўринишида
бўладиган, ҳуқуқ қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида жамият, давлат ва
фуқаролар (шахслар) манфаатларига етказиладиган моддий ва маънавий зарар
ёки хавфли ҳаракат ва ҳаракатсизлиқдир.

Ҳуқуқбузарлик

– ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга субъект томонидан содир

этиладиган, ҳуқуқ нормалари талабларига зид кeлувчи ҳамда шахсга, мулкка,
давлатга ва бутун жамиятга зарар кeлтирувчи ижтимоий хавфли қилмишдир.

Ҳуқуқбузарликнинг асосий бeлгилари қуйидагалардан иборат:

1) ҳуқуқбузарлик жамият ва шахс учун ижтимоий хавфли характeрга эга;
2) ҳуқуқбузарлик ҳуқуққа қарши характeрга эга;
3) ҳуқуқбузарлик – айбли қилмишдир;
4) ҳуқуқбузарлик фақат кишилар томонидан содир қилинади;
5) ҳуқуқбузарлик кишиларнинг эрки ва онгига боғлиқ бўлган ҳолда, улар

томонидан ихтиёрий амалга оширилади ва ҳоказо.

Ҳуқуқбузарлик юридик факт бўлиб ҳисобланади, у ўз навбатида қўриқловчи

характeрга

эга

бўлган

ҳуқуқий

муносабатларни

юзага

кeлтиради.

Ҳуқуқбузарликнинг таркиби муайян ҳуқуқ нормаларини шарҳлашда, унинг
мазмунини очиб бeришда ҳамда дунёқараш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга
эгадир. У ўз ичига тўртта унсурни қамраб олади: объект, субъект, объектив
томон ва субъектив томони ўз ичига олади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Исмаилов И., Зиёдуллаев М.З. Ички ишлар органлари таянч пунктларида

профилактика инспекторларининг фаолияти ва ҳамкорлигини ташкил этиш:
Ўқув-амалий қўлланма. - Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси,
2017. ‒ 130 Б. (254);

2.

Пўлатов Б.Х. Бола ҳуқуқлари жамият ва давлат ҳимоясида, унинг

истиқболлари // «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарлик-
ларнинг профилактикаси тўғрисида»ги қонунни ҳаётга татбиқ этиш борасида
амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар: Республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси,
2011. –28 Б. (336).

3.

Юридик энциклопедия / Юридик фанлар доктори, профессор

У. Таджихановнинг умумий таҳририда. ‒ Т.: «Шарқ»,‒ 2001.‒ 656 Б.

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки


background image

43

4.

Криминология: Дарслик / З.С. Зарипов, А.С. Якубов, Г.А. Аванесов ва

бошқ. Проф. З.С. Зарипов таҳрири остида. ‒ Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси, 2006. ‒ 166 Б. (539).

5.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати / А. Мадвалиев таҳрири остида. Бешинчи

жилд.

Т.: 2008,

291 Б.


БЕЗОРИЛИКНИ КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ

АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ


Дилноза Каракетова,

Тошкент давлат юридик университети,

мустақил изланувчи,

Тошкент давлат юридик университетининг

Ихтисослаштирилган филиали,

Кенгаш котиби.

Аннотация:

Мақолада безориликнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатларини

тадқиқ этилган ва ушбу йўналишда тегишли таклиф, тавсия ва хулосалар ишлаб

чиқилган

.

Калит сўзлар

: безорилик, жамоат тартиби, ижтимоий муносабатлар,

безорилик мотиви, квалификация, жиноят-ҳуқуқий ва криминологик чоралар.

Abstract:

The article examines the criminal and criminological aspects of hooliganism and

develops appropriate proposals, recommendations and conclusions in this area.

Key words:

hooliganism, public order, public relations, hooliganism motive,

qualification, criminal and criminological measures.

Аннотация:

В статье исследуются криминальные и криминологические аспекты

хулиганства и вырабатываются соответствующие предложения, рекомендации и

выводы в этой области.

Ключевые слова:

хулиганство, общественный порядок, общественные

отношения, мотив хулиганства, квалификация, уголовные и криминологические

меры.

Дунёда жамоат тартибига, жамоат хавфсизлигига тажовуз қилувчи

жиноятларга қарши курашиш глобал аҳамият касб этмоқда, чунки безорилик

умумий жиноятчиликнинг 22% ни ташкил қилиб, ҳар йили 9% га ошиб

бормоқда[1]. 2019 йил якунлари бўйича БМТнинг Global Study on Children
Deprived of Liberty маърузасида келтирилган статистикага кўра, безорилик

мотиви билан содир этилган жиноятлар 37% ни ташкил қилган. Халқаро

ҳужжатларда, қонунда жиноят учун жавобгарликни тўғри ифодалаш, қонунни

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки

Библиографические ссылки

Исмаилов И.. Зиёдуллаев М.З. Инки ишлар органлари таянч пунктларида профилактика инспекторларининг фаолияти ва хамкорлигини ташкил этиш: Уктв-амалии кулланма. - Т.: Узбекистон Республикаси ПИВ Академияси. 2017.-130 Б. (254);

Пулатов Б.Х. Бола хукуклари жамият ва давлат химоясида. унинг истикболлари // «Вояга етмаганлар уртасида назоратсизлик ва хукукбузарлик-ларнннг профилактикаси тугрисида»ги конунни хаётга татбик этиш борасида амалга оширилишн лозим булган устувор вазифалар: Республика илмий-амалий конференциясн материаллари. - Т.: Узбекистон Республикаси ИИВ Академияси. 2011.-28 Б. (336).

Юридик энциклопедия / Юридик фанлар доктори. профессор У. Таджихановнннг ум^’мий тахририда. - Т.: «Шарк»,- 2001- 656 Б.

Криминология: Дарслик / З.С. Зарипов. А.С. Якубов. ГА. Аванесов ва бошк. Проф. З.С. Зарипов тахрирн остида. - Т.: Узбекистон Республикаси ПИВ Академияси. 2006. - 166 Б. (539).

Узбек тилининг изохли лугати / А. Мадвалиев тахрири остида. Бешинчи жилд. - Т.: 2008. - 291 Б.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана