Научно-практический анализ реализации прав потребителей

inLibrary
Google Scholar
doi
 
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
23-29
44
14
Поделиться
Бабаев, Д. (2021). Научно-практический анализ реализации прав потребителей. Актуальные проблемы гуманитарных наук, 1(1), 23–29. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/problems_of_humanities/article/view/3618
Джахонгир Бабаев, Ташкентский государственный юридический университет

к.ю.н., профессор кафедры гражданского права

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Защита прав и интересов потребителей в процессе производства и оказания услуг имеет первостепенное значение. Потребитель при приобретении товара, не имеет никакой информации о качестве и условии хранения товара. Отсутствие информации о состоянии продукции создает дисбаланс прав участников рыночных отношений, что приводит к нарушению прав и интересов потребителя. Защита прав потребителей - одна из самых актуальных проблем в контексте рыночных отношений. Несмотря на создание правовой базы, гарантирующей права и интересы потребителей, все еще имеют место случаи продажи некачественных товаров, оказания некачественных услуг. Одна из причин этого заключается в том. что потребители недостаточно осведомлены о своих правах. Поэтому важно, чтобы потребитель был осведомлен о своих правах, предоставленными ему законом, и мог без их реализовывать. Осуществление права потребителя способами, установленными законом, предотвращает нарушение его права и дает ожидаемый эффект в соответствии с этим правилом. Исходя из этой ситуации, в статье анализируются методы и инструменты реализации прав потребителей, способы их применения и их роль в защите прав потребителей.


background image

23

ИСТЕЪМОЛЧИ ҲУҚУҚЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТАҲЛИЛИ

Джахонгир Бабаев,

ю.ф.н., профессор,

Фуқаролик ҳуқуқи кафедраси,

Тошкент давлат юридик университети.

Аннотация:

Ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнида истеъмолчиларнинг

ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш долзарб аҳамият касб этади. Чунки
истеъмолчи маҳсулот сотиб олар экан, унинг қандай сифатга эга эканлиги ушбу
маҳсулот харид қилингунча қандай шароитда сақланганлигидан хабарсиз
бўлади. Бу ҳолни фақатгина ушбу маҳсулот тури сотувчисигина билади. Шу
маънода истеъмолчи бундай ҳолларда алданиб қолиши, унинг истеъмолчи
сифатидаги ҳуқуқлари бузилишига олиб келади. Истеъмолчиларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – бозор муносабатлари шароитида энг долзарб
масалалардан ҳисобланади. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини
кафолатлайдиган қонунчилик базаси яратилганига қарамасдан, ҳанузгача сифати
паст товарларни сотиш, талабга жавоб бермайдиган хизматларни кўрсатиш
кўрсатиш каби ҳолатлар учрамоқда. Бунинг сабабларидан бири –
истеъмолчиларнинг ўз ҳуқуқларини етарли даражада билмаслигидир. Шу
сабабли истеъмолчининг ўз ҳуқуқларини билиши ва қонун томонидан унга
берилган ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошира олиши муҳимдир.
Истеъмолчининг ўз ҳуқуқини қонунда белгиланган воситалар ва усуллар орқали
амалга ошириш унинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олади ҳамда ушбу
ҳуқуқларни тегишли равишда ҳимоя қилишда кутилган самарани беради. Айнан
мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, мақолада истеъмолчи ҳуқуқларини амалга
ошириш усул ва воситалари, уларни қўллаш йўллари ҳамда истеъмолчиларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилишда тутган ўрни таҳлил этилади.

Калит сўзлар:

истеъмолчи, ҳуқуқларни амалга ошириш, хавфсиз товарга

бўлган ҳуқуқ, ҳимоя, зарарни қоплаш, суд орқали ҳимоя қилиш.

Abstract:

Protecting the rights and interests of consumers in the process of production and

provision of services is of paramount importance. When purchasing a product, a
consumer does not have any information about the quality and storage conditions of
the product. The lack of information about the state of the product creates an imbalance
in the rights of market participants, which leads to a violation of the rights and interests
of the consumer.

Consumer protection is one of the most pressing problems in the context of market

relations. Despite the creation of a legal framework that guarantees the rights and
interests of consumers, there are still cases of the sale of low-quality goods, the
provision of low-quality services. One reason for this is that consumers are not

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки


background image

24

sufficiently aware of their rights. Therefore, it is important that the consumer is aware
of his rights granted to him by law and can exercise them without them.

The exercise of the consumer's right in the ways and means established by law

prevents the violation of his right and gives the expected effect in accordance with this
rule. Based on this situation, the article analyzes the methods and tools for the
implementation of consumer rights, methods of their application and their role in
protecting consumer rights.

Key words:

consumer, protection of rights, the right to a safe product, protection,

compensation, judicial protection.

Аннотация:

Защита прав и интересов потребителей в процессе производства и оказания

услуг имеет первостепенное значение. Потребитель при приобретении товара, не
имеет никакой информации о качестве и условии хранения товара. Отсутствие
информации о состоянии продукции создает дисбаланс прав участников
рыночных отношений, что приводит к нарушению прав и интересов
потребителя.

Защита прав потребителей - одна из самых актуальных проблем в контексте

рыночных отношений. Несмотря на создание правовой базы, гарантирующей
права и интересы потребителей, все еще имеют место случаи продажи
некачественных товаров, оказания некачественных услуг. Одна из причин этого
заключается в том, что потребители недостаточно осведомлены о своих правах.
Поэтому важно, чтобы потребитель был осведомлен о своих правах,
предоставленными ему законом, и мог без их реализовывать.

Осуществление права потребителя способами, установленными законом,

предотвращает нарушение его права и дает ожидаемый эффект в соответствии с
этим правилом. Исходя из этой ситуации, в статье анализируются методы и
инструменты реализации прав потребителей, способы их применения и их роль
в защите прав потребителей.

Ключевые слова:

потребитель, защита прав, право на безопасный товар,

защита, компенсация, судебная защита.


Истеъмолчи мақомига эга бўлар экан ҳар бир жисмоний шахс ўзининг

шахсий истеъмолини қаноатлантиришга оид турли муносабатларга киришади.
Бу муносабатларда эса у муайян ҳуқуқларга эга бўлади. Мазкур ҳуқуқларни
амалга ошириш эса истеъмолчидан қонунчиликда белгиланган қоидалар,
тартиблар ва таомиллар асосида ҳаракатланишни ва шу орқали ҳуқуқларни
ҳимоя қилишни тақозо этади.

Умумий қоидага кўра, истеъмолчилар ўзларига тегишли ҳуқуқларини ўз

хоҳиш-иродасига биноан амалга оширадилар. Бу ўз навбатида уларнинг
субъектив ҳуқуқларини тўлиқ равишда амалга оширишлари ёки амалга
оширмасликлари, шунингдек ўзининг субъектив ҳуқуқларидан воз кечиш, бошқа
шахсга ўтказиш, бериб юбориш, истеъмолчиларнинг ўзлари томонидан ёки улар
вакил қилган ваколатли шахс томонидан амалга оширишлари мумкинлиги
намоён бўлади. Масалан, истеъмолчи сотиб олган товаридан ўз ихтиёрига кўра

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки


background image

25

фойдаланиши, эгалик қилиши ва уни тасарруф этиши мумкин, яъни ҳадя қилиши
ёки ушбу товардан текинга вақтинча фойдаланаётган шахснинг фойдасига воз
кечиши мумкин. Аммо, ушбу субъектив ҳуқуқларнинг амалга оширилиши қонун
доирасидан чиқиб кетмаслиги керак.

Фуқароларнинг истеъмолчилик ҳуқуқларини амалга оширишлари деганда,

уларга қонун ёки шартнома орқали берилган истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқлари
назарда тутилади. Бир сўз билан, истеъмолчилик ҳуқуқини амалга ошириш –
давлатнинг истеъмолчига кафолатлаган юридик эркинликдан амалда
фойдаланишидир.

Истеъмолчи ўзининг истеъмолчилик ҳуқуқини амалга оширар экан,

авваламбор, бу ҳуқуқларни амалга ошириш юзасидан қонун ҳужжатларида
белгиланган шартлар ва талабларга риоя этиши керак бўлади. ФКнинг
9-моддасига мувофиқ, истеъмолчи-фуқаронинг фуқаролик ҳуқуқларини амалга
ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини

бузмаслиги

шарт.

Фуқаролик-ҳуқуқий

муносабат

иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда
тутилади.

ФКнинг мазкур нормаси асосида шундай хулосага келиш мумкинки, гарчи

«истеъмолчи манфаатлари устувор» саналсада, «истеъмолчи доимо ҳақ» қоидаси
мавжуд бўлсада, истеъмолчи ҳам фуқаролик-ҳуқуқий муносабатнинг бошқа
субъектлари қатори умуммажбурий талабларга риоя этиши ва ўзи иштирок
этаётган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг иккинчи томони – ишлаб
чиқарувчи, сотувчи ва ижрочининг шартномада белгиланган ёки қонун
ҳужжатларида ифодаланган ҳуқуқларини ва ўзга қонуний манфаатларини
бузмаслиги талаб этилади. Бунда, истеъмолчига қонун ҳужжатларида унга
берилган имтиёзлардан нотўғри фойдаланмаслик талаби қўйилади. Масалан,
барча учун бир хил шартлар асосида тузиш таклиф этилаётган шартномани
истеъмолчи ўзи учун алоҳида имтиёзларни киритиб тузишни талаб этиши
истеъмолчининг ўз ҳуқуқларини амалга оширишга нисбатан қонун
ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этмаслиги бўлиб ҳисобланади ва
бундай талабни сотувчи ёки ижрочи бажармасликка ҳақли.

Маълумки, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирокчилар ҳаракатига

нисбатан ҳалоллик, оқилоналик ва адолат талаблари қўйилади ҳамда
иштирокчиларнинг ҳаракатларини қонун ҳужжатлари ёки шартнома асосида
баҳолашнинг имкони бўлмаса, айнан шу мезонлар орқали баҳолаш мумкин
бўлади.

Демак, истеъмолчи ўз ҳуқуқларини талаб этаётганида ана шу тамойилларни

эсдан чиқармаслиги лозим. Албатта мазкур мезонлар нисбий характерга эга
бўлиб, ҳар доим ҳам кўзланган натижани бермайди. Лекин, томонларнинг
далилларида тенглик вужудга келганда низолар шу тамойиллар асосида ҳал
этилиши мумкин. Истеъмолчи иштирок этаётган муносабатларда унинг
ҳаракатидаги ҳалоллик, оқилоналик ва адолат товар ҳақини тўлашда,
буюртманинг айнанлигини тан олишда, кейинчалик хизмат турини ўзгартириш
ва унинг ҳақини тўлашдан бўйин товламасликда, оғзаки тузилаётган битимларда
ўз мажбуриятларида собит туришида намоён бўлади.

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки


background image

26

ФК 9-моддасининг 4-қисмига мувофиқ, фуқаролар ва юридик шахслар ўз

ҳуқуқларини амалга оширишда жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий
нормаларини ҳурмат қилишлари, тадбиркорлар эса – иш одоби қоидаларига ҳам
риоя этишлари керак. Ушбу талаблар гарчи умумий мазмун касб этсада,
истеъмолчининг ҳуқуқларини амалга ошириши билан боғлиқ ҳолатларда ҳам
аҳамиятга эга бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам истеъмолчи жамиятнинг
маънавий тамойиллар ва ахлоқ нормалари доирасидаги ўз талабларини ишлаб
чиқарувчи, сотувчи ёки ижрочига нисбатан қўя олади. Истеъмолчининг ахлоқ
қоидаларига зид талаблари ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва ижрочи томонидан
бажарилиши шарт эмас. Албатта истеъмолчи томонидан қўйилаётган
талабларнинг жамиятнинг маънавий тамойиллар ва ахлоқ қоидаларига мослиги
масаласини аниқлаш асосида унинг ўз ҳуқуқини амалга оширишни талаб этиши
тўғри ёки нотўғрилигига баҳо бериши мумкин бўлади.

Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ушбу

шартларга риоя этмасалар, суд уларга тегишли ҳуқуқни ҳимоя этишни рад этиши
мумкин (ФК 9-моддасининг 6-қисми).

Истеъмолчилар ҳуқуқларини амалга оширишнинг усуллари ФКда аниқ

қилиб ажратиб кўрсатилмаган. Лекин фуқаролик ҳуқуқи назарияси ва умумий
тамойилларидан келиб чиқиб, истеъмолчи ҳуқуқларини амалга оши-ришнинг
фуқаролик-ҳуқуқий усулларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

1.

Истеъмолчи ҳуқуқларини бевосита истеъмолчининг ўзи томонидан

амалга оширилиши;

2.

Истеъмолчининг ўз ҳуқуқларини вакиллари орқали амалга ошириши;

3.

Бегона шахснинг топшириқсиз ҳаракати орқали амалга оширилиши[1];

4.

Истеъмолчи ҳуқуқларининг жамоат бирлашмалари томонидан амалга

оширилиши;

5.

Махсус ваколатга эга бўлган давлат органлари томонидан амалга

оширилиши.

Истеъмолчи ҳуқуқларини амалга ошириш ҳақида сўз юритганда аввало

шуни гапириш лозимки, фуқаролик ҳуқуқларининг амалга оширилиши учун
фуқаро муомала лаёқатига эга бўлиши лозим ҳисобланади. Истеъмолчилик
мақомига эга бўлиши учун эса, муомала лаёқатига эга бўлиш талаб этилмайди.
Шу муносабат билан истеъмолчининг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши ҳар доим
ҳам унинг ўзи томонидан содир этилиши мумкин бўлмайди. Лекин,
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг
1-моддасига мувофиқ, нафақат товарни сотиб олган, балки шу товарни том
маънода истеъмол қилган фуқаро ҳам истеъмолчи ҳисоб-ланади. Бу эса,
истеъмолчи ҳуқуқини амалга оширишда муомала лаёқатига эга бўлиш талаби
зарурий аҳамият касб этмаслигидан далолат беради.

Истеъмолчининг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши нафақат унинг учинчи

шахслар билан шартнома муносабатларига киришишида намоён бўлади, балки

истеъмолчининг ўз ҳуқуқлари бузилганида ҳуқуқларини ҳимоя қилишида ёки

ҳуқуқ бузилганда вужудга келадиган талабларни билдиришида кўринади.

Масалан, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги

Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ, истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки


background image

27

товарини харид қилган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида ушбу товарни

сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айнан шундай товарга алмаштириб

олишга, бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли.

Истеъмолчининг ўз ҳуқуқларини вакиллари орқали амалга ошириши, товар

истеъмолчига унинг номи шартномада кўрсатилган ва товар ҳужжат-лари

истеъмолчининг номига расмийлаштирилган ҳолда содир бўлиши мумкин. Зеро,

бошқа ҳолларда ҳар қандай шахс товар чеки, касса чеки ва шартномани кўрсатиб

ўзининг истеъмолчи эканлигини исботлаши мумкин.

Шунингдек, оммавий хизмат кўрсатиш, бир тармоқ орқали фуқароларнинг

эҳтиёжларини қондиришга қаратилган шартномаларда истеъмолчилар

ҳуқуқларини амалга ошириш истеъмолчиларнинг вакиллари орқали амалга

оширилади. Бунда бир вақтнинг ўзида айни бир сабаб ёки иш бажарувчи, хизмат

кўрсатувчи ёки сотувчининг айбли ҳаракати туфайли бир неча истеъмолчининг

ҳуқуқлари бузилади. Масалан, аҳолига энергия таъминоти шартномасига биноан

иссиқлик энергияси етказиб беришдаги камчиликлар оқибатида муайян

тармоқдаги кўпчилик истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари поймол қилинади.

Масалан, Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига

жорий йил 16 апрелда Навбаҳор тумани “Арабхона” маҳалла фуқаролар

йиғинида яшовчи Ҳусниддин Қурбонов ариза билан мурожаат қилди.

Мурожаатда якка тартибдаги тадбиркор Ўткир Ҳайитовдан Навоий шаҳрида

фаолият юритаётган “Munjal shifer” масъулияти чекланган жамияти ишлаб

чиқарган шифер маҳсулотидан 230 тасини 9 миллион 200 минг сўмга сотиб

олгани, шифер фойдаланилгандан сўнг яроқсиз ҳолга келиб ёрилиб

тушаётганлиги, бу борада сотувчи ва ишлаб чиқарувчиларга мурожаат

қилганлиги, аммо муаммо бартараф этилмаганлигини билдирган.

Мурожаат асосида мутахассислар томонидан ўрганиш ишлари олиб

борилди ва истеъмолчи ҳуқуқини тиклаш, унга етказилган моддий ва маънавий

зарарни ундиришни сўраб Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро

судига даъво аризаси киритилган.Суд томонидан даъво аризаси кўриб чиқилиб

ва истеъмолчига етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан

жамият томонидан киритилган даъво аризаси рад этилган.

Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти

томонидан тўпланган ҳужжатлар билан Фуқаролик ишлари бўйича Навоий

вилояти судига апелляция тартибда кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилояти суди тақдим этилган ҳужжатлар

асосида иш кўриб чиқиш жараёнида мавжуд ҳолатларга аниқлик киритиш

мақсадида ишга тегишли малакали соҳа вакилларини жалб этиб, уларга зарур

кўрсатмалар берди.

Жамият ва соҳа вакиллари иштирокида шифер маҳсулотининг сифати

лабораториядан ўтказилди, сарфланган харажатларга аниқлик киритилган.

2018 йил 7 август куни бўлиб ўтган Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилояти

судида истеъмолчига етказилган моддий ва маънавий зарарлар қўшимча

равишда соҳа мутахассислари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар билан

бирга кўриб чиқилди. Моддий зарар 10 миллион 85 минг сўм, маънавий зарар

500 минг сўм ҳамда Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

жамияти томонидан қилинган 461 минг сўм миқдордаги харажатларни ундириб

бериш юзасидан суд қарори қабул қилинган[2].

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки


background image

28

Бегона шахснинг топшириқсиз ҳаракат қилиши орқали истеъмолчи

ҳуқуқларини амалга ошириш, гарчи истеъмолчи билан боғлиқ фуқаролик-ҳуқуқий
муносабатларда анъанавий кўринишда мавжуд бўлмасада, назарий жиҳатдан
аҳамият касб этади. Чунки, фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишнинг бу усули
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда кўплаб учраши мумкин[3]. Гарчи, истеъмолчи
ҳуқуқларини амалга оширишнинг мазкур усули амалий томондан реалликка эга
эмасдай туюлсада, ФКнинг 826-моддаси қоидаларига таяниб истеъмолчи иштирок
этаётган муносабатларида субъектив фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишда
бегона шахснинг топшириқсиз ҳаракати орқали истеъмолчи ҳуқуқлари амалга
оширилади, деган хулосага келиши мумкин. Масалан, истеъмолчи сотиб олган
қаламтароши яроқсизлиги сабабли, ўзи тушунмаган ҳолда уни касса чеки билан
ташлаб юборди, дейлик, буни кўриб турган бегона шахс яроқсиз қаламтарошни ва
касса чекини олиб, дўкондан қаламтарошни яроқлисига алмаштириб чиқди ва
истеъмолчини топиб унга топширди. Бу ҳолатда истеъмолчи ҳуқуқи
истеъмолчининг топшириғисиз айнан бегона шахснинг ҳаракати туфайли амалга
оширилди. Гарчи, бу мисол қатъий реалликка эга бўлмасада, бегона шахснинг
топшириқсиз ҳаракати орқали истеъмолчининг ҳуқуқларини амалга ошириш
мумкинлигидан далолат беради.

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг

30-моддасига биноан, истеъмолчилар ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя
қилиш мақсадида ихтиёрий равишда истеъмолчилар бирлашмаларини
тузишлари мумкин.

Истеъмолчилар жамоат бирлашмалари истеъмолчи ҳуқуқларини амалга

ошириш ва ҳимоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини белгилайди ва бу
борада умумий муштарак вазифаларни амалга оширади. Бундай ташкилий-
ҳуқуқий фаолиятга мисол сифатида, истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилганда
уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан чора-тадбирлар кўришини
келтириб ўтиш мумкин.

Республикамизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва истеъмолчи

ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашиш бир қатор давлат органлари
томонидан олиб борилади. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ,

давлат истеъмолчиларнинг

товар (иш, хизмат) сотиб олиш ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда
қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимоя қилинишини

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек судлар таъминлайдилар.
Бунда истеъмолчи ҳуқуқлари ҳимояси маъмурий тартибда ваколатли давлат
органлари томонидан амалга оширилишига йўл қўйилади[4]. Зеро
истеъмолчининг субъектив ҳуқуқини амалга ошириш ва бунинг учун тегишли
усулларни қўллаш имконияти қонунчилик томонидан тақдим этилади[5].

Гарчи «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги

Қонуннинг 24-моддасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маҳаллий
давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари санаб ўтилган бўлсада, ҳозирги
кунга қадар маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ушбу соҳада берилган
ваколатлар доирасида муаяйан фаол ҳаракатлар амалга оширилмасдан қолмоқда.

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки


background image

29

Чунки, мазкур органлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида
маҳаллий ҳокимият органларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга
доир ваколатлари ўз аксини топмаган ҳамда вазифаси сифатида белгиланмаган.
Шунинг учун ҳам амалиётда, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бепарволик кайфияти
билан қараш ҳоллари кузатилмоқда. Шу пайтгача маҳаллий ҳокимият органлари
томонидан аҳолининг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиб судга
мурожаат қилиш ҳоллари мавжуд эмас[7].

Айрим мутахассисларннинг фикрича, маҳаллий ҳокимият органларининг

истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлашдаги масъулиятини ошириш мақсадида
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг
24-моддасига,

2-қисми

қилиб

“маҳаллий

ҳокимият

органлари

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш учун жавобгардирлар» деб
ўзгартириш киритиш зарур[6]. Назаримизда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасига бундай ўзгартириш
киритиш маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятига бутунлай зид ва уларнинг бу
ўрин-даги жавобгарлиги маъмурий-ҳуқуқий меъёр сифатида баҳоланади ҳамда
қонунда бундай ҳолатнинг ифодаланиши мақсадга мувофиқ эмас. Аксинча,
юқоридан келиб чиқиб, маҳаллий ҳокимият органларининг истеъмолчилар
ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича ваколатларини уларнинг фаолиятини
тартибга солувчи қонунчиликда ҳам ўз ифодасини топишини таъминлаш зарур.
Бундай тартиб маҳаллий ҳокимият органларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш бўйича масъулиятини оширган бўлар эди.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Грибанов В.П. Основные проблемы осуществления и защиты

гражданских прав. Автореф. дисс… док. юрид. наук.-М.:Изд-во МГУ,1970.С.11.

2.

Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилояти суди архиви материаллари

3.

Ўзбекистон

Республикасининг

фуқаролик

ҳуқуқи.

2-қисм.

/Ҳ.Р.Раҳмонқулов, И.Б.Зокировларнинг ум.таҳр.ост.-Т.:Адолат,268–270-бетлар.

4.

Райлян А.А. Теоретические основы потребительского права России:

цивилистическое исследование: автореф. дис. ... докт. юрид. наук. – Казань: 2007. – 24 с.

5.

Мавлоназаров О.А. Право потребителей на надлежащую рекламу и его

защита по законодательству республики Таджикистан: автореф. дис. ... канд.
юрид. наук. – Душанбе: 2017. – 13 с.

6.

Саид-Газиева

Н.Ш.

Аҳолига

хизмат

кўрсатиш

соҳасида

истеъмолчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш.Ю.ф.н.дисс…Автореф.-Т.:2003.6-б.

7.

Ismailbekovich, B. D. . (2021). Problems Of Compensation For Moral Damage

Caused To The Consumer. The American Journal of Political Science Law and
Criminology, 3(06), 6–12. https://doi.org/10.37547/tajpslc/Volume03Issue06-02

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки

Библиографические ссылки

Грибанов B.IL Основные проблемы осуществления и защиты гражданских прав. Автореф. дисс... док. юрид. наук.-М.:Изд-во МГУД970.С.11.

Фукаролик ишлари буйича Навоий внлоятн суди архиви материаллари

Узбекистан Республикасинннг фукаролик хукуки. 2-кнсм. Р.Рахмонкулов. И.Б.Зокировларнинг ум.тахр.ост.-Т. :Адолат.268-270-бетлар.

Райлян А.А. Теоретические основы потребительского права России: нигилистическое исследование: автореф. дис.... докг. юрид. наутс - Казань: 2007. - 24 с.

Мавлоназаров О.А. Право потребителей на надлежащую рекламу и его защита по законодательству республики Таджикистан: автореф. дис. ... канд. юрид. наук. - Душанбе: 2017. - 13 с.

Саид-Газиева Н.Ш. Ахолига хизмат курсатиш сохасида истеъмолчиларнинг хукукини химоя килнш.Ю.ф.н.дисс.. Автореф.-Т.:2003.6-6.

Ismailbekovich. В. D.. (2021). Problems Of Compensation For Moral Damage Caused To The Consumer. The American Journal of Political Science Law and Criminology'. 3(06). 6-12. https:''doi.org 10.37547/tajpslc,'Volume03Issue06-02

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов