Графическая реконструкция крытой торговой улицы Амира Темура в Самарканде

  • Самаркандский государственный архитектурно-строительный университет image/svg+xml
  • Самаркандский государственный архитектурно-строительный университет
CC BY f
197-208
1
0
Поделиться
Элмуродов, Б., & Уралов, А. (2023). Графическая реконструкция крытой торговой улицы Амира Темура в Самарканде. Тенденции и перспективы развития городов, 1(1), 197–208. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/prospects-urban-development/article/view/27321
А Уралов, Самаркандский государственный архитектурно-строительный университет
меъморчилик фанлари доктори, профессор
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье приведены исторические свединия о закрытой сверху торговой улице, построенной Амиром Темуром в Самарканде в 1404 г., но недошедщей до наших дней. Данная улица начиналась от площади перед саборной мечети Бибиханум до здании Чорсу, которое находиться рядом с ансамблем Регистан. Это улица в свое время била первой закрытой сверху торговой улицой в Мовароуннахре. Затем Шохрух Мирзо построил такую улицу в Гирате. В данной статье проанализораванны собранные нами исторические материалы и выполненные работы для графической реконструкции архитектуры, не сохранившейся до нас тороговой улицы Амира Темура в Самарканде.


background image

4-SHO‘BA. "SHAHARLARNI REKONSTRUKSIYA QILISH,

RENOVATSIYA MASALALARI, SHAHARLARNI RIVOJLANTIRISHDA

GEOAXBOROT TIZIMLARIDAN FOYDALANISH”

АМИР ТЕМУРНИНГ САМАРҚАНДДА БИЗГАЧА САҚЛАНМАГАН УСТИ ЁПИҚ

САВДО КЎЧАСИ – “ТИМ”НИНГ ГРАФИК РЕКОНСТРУКЦИЯСИ

Б.Ҳ. ЭЛМУРОДОВ – мустақил тадқиқотчи

А.С.УРАЛОВ – меъморчилик фанлари доктори, профессор

(Сам ДАҚУ)

Аннотоция:

Мақолада Амир Темурнинг Самарқандда 1404 йилда бунёд эттирган, бироқ бизгача етиб

келмаган усти ёпиқ савдо кўчаси ҳақидаги тарихий маълумотлар келтирилган. Мазкур савдо кўчаси
“Бибихоним” жоме масжиди олдидаги майдондан то Регистон ансамбли ёнидаги Чорсу биносигача давом
этган ва у ўз даврида Мовароуннаҳрда қурилган илк усти ёпиқ савдо кўчаси ҳисобланган. Кейинчалик ҳудди
шундай савдо кўчаси – бозорни Шоҳрух Мирзо Ҳирот шаҳрида қурдиради. Маскур мақолада Амир Темурнинг
Самарқанддаги савдо кўчаси архитектурасининг график реконструкциясини амалга ошириш бўйича йиғилган
тарихий маълумотлар ва бажарилган ишлар таҳлил қилинган.

Калит сўзлар:

Самарқанд, Амир Темур, усти ёпиқ савдо кўчаси, кўча ҳақидаги тарихий маълумотлар,

кўчанинг жойлашиши, архитектураси, график реконструкцияси.

Аннотоция:

В статье приведены исторические свединия о закрытой сверху торговой улице,

построенной Амиром Темуром в Самарканде в 1404 г., но недошедщей до наших дней. Данная улица начиналась
от площади перед саборной мечети Бибиханум до здании Чорсу, которое находиться рядом с ансамблем
Регистан. Это улица в свое время била первой закрытой сверху торговой улицой в Мовароуннахре. Затем
Шохрух Мирзо построил такую улицу в Гирате. В данной статье проанализораванны собранные нами
исторические материалы и выполненные работы для графической реконструкции архитектуры, не
сохранившейся до нас тороговой улицы Амира Темура в Самарканде.

Ключевые слова:

Самарканд, Амир Темур, закрытой сверху торговая улица, исторические сведения об

этой улице, расположение улицы, её архитектура, графическая реконструкция.

Abstract:

The article provides historical information about a shopping street closed from above, built by Amir

Temur in Samarkand in 1404, but not survived to this day. This street started from the square in front of the Bibikhanum
cathedral mosque to the Chorsu building, which is located next to the Registan ensemble. This street at one time beat the
first shopping street closed from above in Movarounnahr. Then ShohrukhMirzo built such a street in Girat. This article
analyzes the historical materials we have collected and the work performed for the graphic reconstruction of the
architecture of the shopping street of Amir Temur in Samarkand that has not survived to us.

Keywords:

Samarkand, Amir Temur, shopping street closed from above, historical information about this street,

location of the street, its architecture, graphic reconstruction.

Кириш.

Ўзбекистонда ҳар қайси тарихий шаҳар ўзининг арки ва ҳисоридан ташкил

топиб, унинг марказий қисмида, кўчалар кесишган жойда ёпиқ савдо гумбазлари, баъзан эса
шунчаки очиқ чоррахалар, чорсулар қурилган. Бош кўчалар ҳунармандчилик ва савдо
расталаридан иборат бўлган.

Ўрта Осиёнинг XIV–XV асрлар архитектурасида жамоат бинолари ичида савдо-сотиқ

ва бозорлар-тим, чорсу, тоқлар, карвон-саройлар муҳим рол ўйнаган. Ёпиқ бозорлар, яъни усти
ёпиқ гумбазли бозорларда қимматбахо шойи газламалар, тиллатақинчоқлар сотиш учун
қаҳратон совуқда ва жазирама иссиқ ҳаво шароитида, ҳам яхши имкониятлар яратилган.
Самарқанддаги ана шундай савдо биноларидан бири Амир Темур томонидан қурдирилган
усти ёпиқ савдо кўчаси – “тим” эди.

Уни илмий ўрганиш, савдо кўчасининг архитектурасини график қайта тиклаш,

ўтмишда бу кўча архитектурасини Самарқанд иқлими шароити ва тарихий муҳитига
мослаштирилганини ўрганиш, ушбу кўча ҳақидаги ёзма манбаларни
ва Ўрта Осиёнинг ўрта асрлардаги савдо кўчалари – бозорларни илмий тадқиқ қилиш, олинган
материалларни бир – бирига илмий таққослаш асосида Амир Темурнинг ушбу бизгача
сақланмаган усти ёпиқ савдо кўчаси архитектурасини аниқлаштириш, уни график қайта
тиклаш ва оммалаштириш архитектура назарияси ва тарихи фанининг долзарб вазифасидир.


background image

Мазкур мақолада бизгача етиб келмаган ана шу ноёб иншоот тадқиқот остига олиниб,

у бўйича мавжуд ёзма тарихий манбалар ва фотографиялар, бизгача сақланган ана шундай
типдаги обидаларни Ватанимиз ва хорижий ислом мамлакатлари мисолида ўрганиш асосида
график қайта тиклашга ҳаракат қилинган. Кутилган мақсад эса мазкур обидани илмий
муомалага киритиш, Ўзбекистон меъморчилиги тарихини типологик ва морфологик нуқтаи
назардан бойитиш, халқ ва туристлар орасида оммалаштиришдир.

Асосий қисм.

Амир Темурнинг Самарқанддаги савдо кўчаси ҳақидаги мавжуд тарихий

маълумотларга асосан Клавихонинг “Дневник путешествия в Самарканд ко двору Тимура”
асарида келтирилган маълумотлар киради. Қизиғи шундаки, бу ҳақда Заҳириддин Муҳаммад
Бобурнинг “Бобурнома” асарида Темурбекнинг Самарқандда қурдирган иморатлари ва
боғ – саройлари ҳақида гап кетсада, бироқ, унинг усти ёпиқ савдо кўчаси бобида бирор бир
маълумот берилмаган. Ҳудди шунингдек, Ибн Арабшоҳ ва Шарофиддин Али Яздийларнинг
Темур ҳақидаги машҳур китобларида ҳам Амир Темурнинг Самарқандда бунёд этган ушбу
иморати ҳақидаги маълумотларни учратмаймиз. Савол туғилади. Нега? Фикримизча,
Самарқанддаги усти ёпиқ савдо кўчаси, яъни “тим” Ибн Арабшоҳ ва Шарофиддин Али
Яздийларнинг Темур юришлари ҳақидаги китоби ёзиб тугатилгач анча кечроқ, яъни Темур
ҳаётининг сўнгги йилларида, унинг Ғарбга қилган етти йиллик юришлардан қайтиб келгач,
1404 йилда қурилган. Шунинг учун ҳам бу ажойиб иморат ҳақидаги маълумотлар уларнинг
китобига кирмай қолган.

Ушбу кўчанинг шаҳарсозликда тутган ўрни ҳақида 1404 йилда Самарқандга Темур

ҳузурига ташриф буюрган испан элчиси Клавихо шундай ёзади: “Самарқанд шаҳрига ҳар йили
кўплаб турли – туман моллар олиб келинади... Унда ана шу молларни тартиб билан сотиш
учун катта бир жой бўлмаганлиги сабабли подшоҳ шаҳар бўйлаб икки тарафида мол
сотиладиган дўконлар ҳамда ҳужралар ўрнашган кўча ўтказишни буюради. Шаҳарнинг бир
чеккасидан бошланадиган бу кўча уни кесиб ўтиб, нариги чеккасига бориб етиши керак эди...
Каттакон кўча очиб, икки томонига ҳужралар қурдилар, ҳар бир ҳужра олдида оқ тош
қопланган баланд супачалар бор эди. Ҳамма ҳужралар қўш ошёнли, бутун кўча усти туйнукли
қатор гумбазлар билан ёпилган, тепадаги деразалардан ёруғ тушиб турар эди.

Кўчанинг айрим жойларига ҳовузлар қурилган.. Кундузи ишлайдиганлар кеч кириши

билан кетиб, кечаси бошқалар ишлагани келадилар. Бировлар иморат бузишса, бошқалари ер
текислайди, яна бировлари қурадилар. Йигирма кун ўтганча шунча иш амалга оширилдики,
киши ҳайратга тушади” [1].

Кўчанинг Оҳанин дарвозасидан Регистон майдонигача қисми битказилиб, қолган

қисми фикримизча ҳарбий сафарлар бошланиши туфайли битмай қолади. Ўшанда Клавихо
Самарқанднинг ҳозирги Тошкент кўчасида “Бибихоним” масжидидан Регистон майдонигача
ташкил этилган қатор савдо расталари ўрнида қад кўтарган узунлиги тахминан 800 метр
бўлган усти ёпиқ савдо кўчасини томоша қилган эди.

Бизнинг замонамизда ушбу қадимий савдо кўчаси қайта тикланилди. Лекин илгари

ёпиқ бўлган кўча усти очиқ қолдирилди. Ундан яқин йилларгача жамоа транспортлари
қатнагани учун кўчага одатдагидек асфальт ётқизилган. Кўчанинг торлиги учун унинг ёнидаги
йўлакларга дарахт ўтказилмади. Шулар сабаб жазирама ёз кунлари пиёдаларга кўча бўйлаб
ҳаракат қилиш жуда қийин. Қадимда бобокалонларимизнинг бу муаммони жуда мумтоз
услубларда ҳал қилганликларини кўриб қойил қоласан, киши! Салкам бир километрга яқин
кўча усти гумбазлар билан ёпилиб, улардан тушган ёруғлик кўчани ёритган. Кўча бўйлаб
қўйилган ҳовуз –фавворалар (уларнинг ишлаб турганини Клавихо кўрган) савдо расталаридек
гавжум жойда қулай микроиқлим ва шинам шарқона муҳит яратган.

Турк адиби Ака Исмоилнинг “Буюк Темур давлати” китобида “Қурилиш ишлари” боби

мавжуд бўлиб, унда Амир Темурнинг Самарқандда биз таҳлил қилаётган савдо кўчаси ҳақида
шундай ёзилган: “Темур шаҳарнинг у бошидан бу бошигача кесиб ўтган бир кўчанинг икки
четига дўконлар қуришни буюрди. Бозорни қуриш харажати Самарқандликларга юклатилди.
Клавихонинг ёзишича, кеча – кундуз ишланиб, ариқлар ва ҳовузлари билан бирга бозор жуда
қисқа вақтда қуриб битказилган” [2].


background image

Ака Исмоилнинг ушбу ёзганларида Темур қурдирган кўчанинг усти ёпиқ бўлганлигига

ишора йўқ. Бироқ, у Клавихонинг ёзганларига таяниб, ушбу кўчадаги бозорнинг ариқлар ва
ҳовузлар билан бирга қурилгани ҳақида аниқ айтган. Бундан фахмлаш мумкинки, ўша ариқлар
ва ҳовузлар бозор, яъни савдо кўчасининг ичидан, аниқроғи унинг ўртасидан кўча бўйлаб
ўтказилган. Бу ерда ўз – ўзидан нима учун шундай, яъни кўчага ариқлар ва ҳовузлар ишланган
деган савол туғилади. Бизнинг фикримизча, бу ҳовузлар оддий ҳовузлар бўлмай, улардан тоза
оқин сувнинг ўтиб туриши, ариқлар эса ҳовузларни тоза – сув билан таъминлаши зарур
бўлган. Бошқача сўз билан айтганда, савдо кўчаси ичида ўзига хос микроиқлим яратилган ва
унга ландшафт элементи киритилган. Эҳтимол бу ҳовузлар атрофида одамларнинг бироз
ўтириб дам олишлари ҳам ўйлаб қилингандир.

Ўтмишдан бизгача сақланмаган тарихий обидалар сафида нафақат алоҳида олинган

меъморий ёдгорликлар, балки улардан тузилган мажмуа ва ансамбллар, бинолар туркуми,
ҳатто шаҳар, шаҳристон, арк – қалъалар, узун деворлар ва боғ –саройлар ҳам мавжуд бўлган.
Уларнинг айримлари бизгача археологик обидалар тарзида етиб келган бўлса, аксарияти
бизгача сақланмаган. Улардан бири Самарқандда Амир Темур қурдирган усти ёпиқ анча узун
савдо кўчаси – “тим”дир [3].

Ушбу савдо кўчасининг бизгача сақланмаганлиги, асосан бинонинг асраб қолиш

бўйича турли табдирларни амалга оширилмаганлиги ҳамда Амир Темур вафотидан кейин
бўлиб ўтган тахт талашиш ва бошқа мамлакатлар босқинчиларининг жангу – жадаллари
оқибатидаги бузилишлар сабаб бўлган.

Бу қадар узун усти ёпиқ савдо кўчаси Самарқандда илк бор Амир Темур даврида

қурилган. Минг афсуски, унинг архитектуравий – режавий тузилиши ва ечимлари ҳақида
Клавихо аниқ маълумот келтирмаган. Бироқ, уни график қайта тиклаш учун Клавихо берган
маълумотлар етарлидир.

Усти ёпиқ узун савдо кўчаси Амир Темур ва Темурийлар даврида нафақат

Самарқандда, балки Ҳиротда Шоҳрух Мирзо томонидан ҳам бунёд этилади [3].

Ўрта аср бозорларида кўпдан – кўп савдо иншоотлари бунёд этилган. Улардан

сақланиб қолганлари: тим, чорсу, тоқлар бугунги кунда ҳам шаҳарларимизнинг меъморий
кўринишига кўрк бағишлаб турибди. Ушбу иншоотларни кузатар эканмиз беихтиёр
ҳаёлимизни “ Савдо иншоотлари дастлаб қандай меъморий кўринишга эга бўлган, уларнинг
тадрижий – тараққиёт жараёни қандай кечган экан?” деган саволлар чулғаб олади. Савдо
иншоотларига оид тарихий маълумотларни титкилаб, шу
ва шунга ўхшаш саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

Афсуски, қўлимизда эрамизгача ва антик даврга тааллуқли бозорлар, савдо

иншоотларига оид маълумотлар йўқ. Кўпгина мутахасислар бу давр бозоргоҳлари меъморий
жиҳатдан шаклланмаган очиқ майдон кўринишида бўлган дейишади. Нима бўлганда ҳам
бозоргоҳларда илк пайдо бўлган савдо иншооти – айвон ёки каппон бўлса ажаб эмас. Чунки,
айвон ва каппонлар тузилиши жиҳатдан оддий, қурилиши осон ва тежамли, зарурат
туғилганда бузиб бошқа жойда қайтадан қуриш имконияти мавжуд. Шунинг учун бўлса керак
улар ҳозирги кунгача аҳамиятини йўқотмай келмоқда. XIX асрда олинган тасвирларга кўз
югуртирсак, бозорларимизнинг асосан каппонлардан иборат эканлигининг гувоҳи бўламиз.
Ҳозирги кунда ҳам бозорларимизда кўплаб каппон ва айвонлар қурилаяпди.

Ҳозирги қурилиш ашёларининг турлари хилма – хил, бироқ ўрта асрларда каппонлар

оддий ёғоч устунларга тўсинлар ўрнатиб, устига қамиш ёки бўйра ташланиб ёпилган.

Вақт ўтиб каппоннинг орқа ва ён томонларига девор қурилган ва натижада дўкон пайдо

бўлган. Ўз навбатида дўконлар қатор жойлашиб расталарни ҳосил қилишган. Расталарни
бозоргоҳларда ҳам, марказий кўчалар бўйлаб ҳам учратиш мумкин бўлган. Кейинчалик
кўчанинг иккинчи томонидан ҳам савдо дўконлари жой олган ва натижада савдо кўчаларига
асос солинган. Савдо кўчалари бозорларнинг таркибий қисми бўлиб, қадимдан шакллана
бошлаган.

Тарихий маълумотларда қайд қилинишича, X – XI асрлардаги Самарқанд бозорига

туташувчи кўчаларнинг икки томонида дўконлар бўлган [4]. Кейинги йилларда Регистон


background image

атрофида шундай иншоотларнинг қолдиқлари топилган. Йиллар оша шаҳарлар катталашди,
шаҳарлар билан биргаликда бозорлар ҳам кенгайди. Айниқса савдо кўчаларининг аҳамияти
ўсди. XIV – XV асрларда Самарқанднинг энг катта савдо кўчаси Оҳанин дарвозасидан
бошланиб, то Чорсу дарвозасигача давом этган. Сўнгги ўрта асрлардаги Бухоронинг энг
гавжум кўчаси Лабиҳовуз ансамблидан Регистон майдонигача чўзилган эди [5]. Маҳаллий ва
чет эл моллари сотиладиган минглаб дўконлар, карвон саройлар, тим ва тоқлар ёнма-ён
жойлашиб, ушбу кўчаларнинг икки томонини бутунлай банд қилган.

Савдо кўчалари одатда, у бетидан бу бетигача тўсин тиклаб, устига қамиш бўйра ва

ҳакозолар тўшаб ёпилган. Айниқса, XVIII – XIX асрларда савдо кўчаларининг устини ёпиш
урф бўлган. 1868 йилда юртимизга ташриф буюрган рус олими А.П.Федченко Қўқон бозори
ҳақида шундай ёзади: “Қўқон бозори жуда ажойиб... Унинг энг диққатга сазовор томони
устининг ёпиқлигидадир. Кўчанинг устига баланд қилиб хода ташланган, ходага эса қамиш
тўшаб ёпилган. Деворлари эса ёғочлар оралиғига лой тўлдирилиб ишланган”. Шунингдек,
А.П.Федченконинг яна бир гапи диққатимизни тортди. У Қўқон бозори ҳақида ёзар экан,
“Марказий Осиёнинг деярли барча бозорларининг тепаси ёзда ёпилади” – деб қўшимча қилиб
ўтган [5].

XIX асрнинг охирларидаги Тошкент бозорига тегишли фото ҳужжатни кузатганимизда

ҳам шундай ҳолатга дуч келамиз; кўчанинг икки томонида бир
ва икки қаватли дўконлар жойлашган. Уларнинг олдида айвонлари ҳам бор. Икки томондан
бир – бирига қарама – қарши жойлашган ушбу айвонларга бутун кўча бўйлаб, икки қатор
устунлар ўрнатилган. Устунларни уларга маҳкамланган тўсинлар боғлаб турибди. Қизиғи
шундаки, айвонларнинг айрим жойларини ҳисобга олмаганда тўсинларга ҳеч нарса
ташланмаган, савдо кўчаси деярли очиқ. Демак, савдо кўчаларининг тепаси одатда, ёз
ойларида ёпилган, қишда эса очиб қўйилган.

Бу албатта Ўрта Осиё бозорларида сўз доимий усти ёпиқ савдо иншоотлари бўлмаган

дегани эмас. Қадимда ёпиқ савдо кўчалари билан бир қаторда ёпиқ маҳобатли савдо
иншоотлари ҳам мавжуд бўлган. Тим, чорсу ва тоқлар шулар жумласидандир. Бугунги кунда
кўп тилга олинадиган “Тим” сўзи қадимги сўғд ёзувларида ҳам, мусулмон адабиётларида ҳам
учраб туради. Сўғдча “tym” дўкон, савдо иншооти маъносини англатган.

Тарихчи Ёқутнинг тушунтиришича, тим сўзини Хуросонликлар “хан”, яъни

савдогарлар савдо қиладиган ва яшайдиган меҳмонхона дегани экан. Форсий луғатларда қайд
қилинишича, тим катта карвонсаройни, ҳар хил газламалар сотиладиган махсус бозорни
билдиради. Чиғатой тилида эса тим “равоқли иншоот” ёки усти ёпиқ бозорча дегани. Кўпгина
муаллифларнинг асарларида Марказий Осиёдаги қадимий тимлар ҳақида эслатиб ўтилган.
Муҳаммад Наршахий ўзининг “Бухоро тарихи”асарида 937 йилда Бухоро бозорида содир
бўлган ёнғин ҳақида ҳикоя қилар экан, Самарқанд дарвозаси яқинидаги “... бозорларнинг
тимчалари ..., ковушдўзлар тими” нинг ёниб кетганлиги ҳақида маълумот беради. Ушбу
иншоотлар асосан, ёғоч ва лойдан ишланган бўлса керак. Чунки, ҳикояда айтилишича, “...
унинг ёғочлари тупроқ тагида бир ойгача куйиб турган” [6]. Тимларнинг меъморий кўриниши
ҳақида муаллиф ҳеч нарса демаган, нима бўлганда ҳам бозор анча мукаммал кўринишга эга
бўлган, чунки уни “... ҳеч қачон илгаридек қилиб қура олмаганлар”. Тимлар Нумичкат,
Исфижоб, Уштуркат ва Чоғаниён шаҳарларида ҳам мавжуд бўлган [4].

Самарқанд шаҳрида Амир Темур буйруғига биноан бунёд этилган савдо иншооти

маҳобатли савдо иншоотлари сирасига кирган. Кейинчалик савдо иншоотларини қуриш
анъанаси Ҳирот шаҳрида ҳам давом эттирилади.

1410 – 1411 йилларда Шоҳруҳ Мирзо буйруғига биноан шаҳарнинг тўрт дарвозасини

ўзаро боғловчи иккита марказий кўча бутунлай қайтада ободонлаштирилган. Кўча бўйидаги
дўконлар икки қаватли қилиб пишиқ ғиштдан ишланган, кўчаларнинг тепаси эса гумбазли
қилиб ёпилган Марказий чорраҳада эса Чорсу қад ростлаган [7].

Чорсу ва тоқ типидаги савдо иморатлари Марказий Осиёда қадимдан мавжуд бўлган

IX – X асрларда Самарқанднинг Кеш дарвозаси яқинида бозор бўлиб, унинг марказида
гумбазли савдо иншооти – Чорсу бўлган. Бизгача эса фақат XVI – XVIII асрларда бунёд


background image

этилган чорсу ва тоқлар етиб келган, холос. Бухородаги Тоқи Заргарон, Тоқи Телпакфурушон,
Тоқи Саррафон ва Самарқанд, Шаҳрисабз чорсулари шулар жумласидандир. Тоқ ва чорсулар
асосан, шаҳарларнинг марказий чорраҳаларида бунёд этилган ва шаҳарларнинг меъморий
қиёфасини белгиловчи муҳим объектлар аҳамиятига эга бўлган [3;4].

Ўрта Осиёда cавдо иншоотларининг узоқ давом этган тадрижий тараққиёти жараёнини

ўрганиш уларнинг қуйидагича шаклланганини кўрсатди:

бозоргоҳларда дастлабки, пайдо бўлган савдо билан боғлиқ иморатлар айвон ёки

каппон кўринишида бўлган. Вақт ўтиб айвон ва каппонларнинг такомиллашиши, орқа ва ён
томонларига деворлар ишланиши натижасида савдо иморатларининг бозорларда энг кўп
учрайдиган тури – дўконлар ва уларнинг қатор тузилмаси –

расталар

пайдо бўлган. Ўз

навбатида савдо – сотиқ ривожланиб, бозор шаҳар марказидаги майдонга сиғмай қолгач савдо
иморатлари шаҳарларнинг асосий кўчалари бўйлаб кенгая бошлади. Кўчанинг икки томонини
расталар банд қилган
ва натижада

савдо кўчаларига

асос солинди. XV асрга келиб Марказий Осиёнинг кўпгина

шаҳарларида асосий кўчалар савдо кўчаларига айланиб бўлган эди. Савдо кўчалари
такомиллашиб, усти ёпиқ савдо кўчаларига айланган. Аввалига савдо кўчаларининг

усти

енгил ёғоч қурилмалар билан ёпилган бўлса, кейинчалик уларни гумбазли қилиб ёпиш урф
бўлган.

Ёпиқ савдо кўчалари ривожлана бориб, маҳобатли савдо иншоотлари Тим, Чорсу ва

Тоқлар кўринишидаги иморатлар қурилишига олиб келган. Шундай қилиб, савдо иншоотлари
ўрта асрларда оддий айвон кўринишидан, бугунги кунгача сақланиб қолган тарихий тим,
чорсу ва тоқлар кўринишигача бўлган узоқ меъморий тадрижий тараққиёт даврини босиб
ўтган. Профессор А.С.Ўралов Ўрта Осиё тарихий бозорларининг ана шундай тадрижий
ривожланиш эволюциясини ўрганиб Ўрта Осиё савдо бозорларининг меъморий-шаҳарсозлик
типологиясини ишлаб чиққан
(1- жадвал) [4].

Ўзбекистон тарихий бозорлари–савдо биноларининг меъморий шаҳарсозлик

типологияси (А.С. Уралов бўйича)

1-

жадвал

Бозорларнин

г номи

Савдо

биноларининг

типлари

Савдо биноларининг

турлари

Шаҳар ҳудудида

жойлашиши

1

Дўконлар

Алоҳида турган Айвон, айвонли хона

Шаҳар

кўчалари

ва

майдонлари бўйлаб

Туташтирилган 1–2 ошёнли ва 1–2 қаватли

туташган кўринишда

Баъзан карвон–саройлар,
мадраса ёки усти ёпиқ
савдо

кўчаларининг

деворлари туташган ҳолда

Ёки а.... равоқли хона

2

Расталар

Савдо расталари Очиқ, соялашган ёпиқ

Шаҳар

кўчалари

ва

майдонлари бўйлаб
Ҳовлилар

ёки

очиқ

бозоргоҳлардаги расталар

Ҳунармандлар
савдо расталари

Галерея

кўринишидаги

ёпиқ

расталар

ёки

галереясиз (бир ёки икки
хонали)

3

Усти ёпиқ
савдо
кўчалари

Узун кўчанинг
икки

ёнига

қурилган савдо
ёки
ҳунармандлар
савдо расталари

Бир–икки

қаватли,

секцияли

қурилиш

кўринишида

Савдо пиёда кўчаларининг
тумонот қисмлари, баъзан
чорсуларга туташ ҳолда


background image

4

Чорсу,
тоқлар

Кўп

хонали,

ихчам

тарҳли,

гумбазли

Квадрат ёки кўп бурчакли
тарҳларда, галереяли ёки
галереясиз

Асосий

савдо

кўчаларининг
чорраҳаларида

5

Тимлар

Кўп

хонали

иморат: ихчам
ёки узун тарҳли,
ҳовлили
кўринишларда

Алоҳида турган бино ёки
узун тарҳли тузилишда

Шаҳар

кўчалари

ва

майдонлари бўйлаб

6

Каппонлар

Алоҳида турган,

туташтирилган

Баланд устунли айвон–
бостирма

ёки

бошқа

тузилишларда

Очиқ бозор майдонларида

7

Карвон–
саройлар

Кўп хонали

Марказлашган ичида Т–
образли

бўлинишлари

билан, кўшкнинг ҳовли
билан қўшилгани

Савдо

кўчалари

ва

бозоргоҳлар ёнида, шаҳар
дарвозаларининг
ташқарисига яқин ҳолда

Бир хонали

Секцияли,

галереяли,

секцияли–галереяли,
галереяли–секцияли

Икки хонали

Секцияли: бўйлама ўқли,
симметрияли

Кўп хонали

Ўртадаги

марказий

ҳовлили,
Т–образли

бўлинишлар

билан.

Марказий Осиёда усти ёпиқ савдо кўчалари, тарихий маълумотларга кўра, Самарқанд,

Тошкент, Жиззах, Ош ва Ҳирот шаҳарларида барпо этилганлиги маълум [8]. Юқорида қайд
этилган шаҳарлар ичида усти ёпиқ савдо кўчаларининг энг биринчи Самарқандда Амир Темур
томонидан барпо этилган. Ушбу кўчанинг узунлиги тахминан 700 метрлар атрофида бўлиб, у
шаҳарнинг Оханин дарвозаси ёнидаги Амир Темурнинг жоме (“Бибихоним”) масжиди ва
Бибихоним мадрасаси ўртасида жойлашган майдондан бошланиб Регистон майдонигача
давом эттирилган.

Кўча усти қатор гумбазлар билан ёпилган, одамлар ва арава юрадиган кенг йўл,

кўчанинг ҳар икки ёнида эса турна қатор савдо расталари ва дўконлар жойлашган. Кўча
баландлиги икки қават бино баландлигида бўлган. Кўча гумбазлар устидаги
ва ёнидаги туйнуклар орқали ёритилган ва шамоллатилган. Кўчанинг ички кўриниши
ниҳоятда фуқаровий, инсон масштабига ва савдо функцияларига мос тарзда ишланган.

Ш.Е. Ратия ХХ асрнинг 30-йилларида Самарқанд шаҳридаги меъморий ёдгорликларни,

айниқса Амир Темур барпо этган “Бибихоним” жоме масжиди
ва “Бибихоним” мадрасасини ҳамда ушбу улкан бинолар олидаги майдондан, хусусан бу ерда
барпо этилган савдо мажмуаси – “тим”дан бошланиб тарихий шаҳар маркази – Регистон
майдонидаги Чорсугача чўзилган усти ёпиқ савдо кўчаси ҳақидаги маълумотларни ўрганган
архитектор тарихчи олимдир.

У “Соборная мечет Бибихоним” номли илмий рисоласини 1932 йилда Самарқандда

чоп эттирган [9]. Ушбу китобчада у “Бибихоним” жоме масжидини ва Самарқандда Амир
Темур бунёд эттирган ўша савдо кўчасини график тарзда қайта тиклаш ва уларни
меъморий – режавий жиҳатдан талқин этишга ҳаракат қилган
(1-расм).

Ш.Е. Ратиянинг чизмасига кўра ушбу савдо кўчасини унинг ён томонларида жойлашган

маҳалла ва гузарлар учта кўча билан бирлашган. “Тим”нинг ўрта қисмига келиб туташган 2 та
кўчалар тим билан каттароқ майдон ҳосил қилган ва бу майдонларда тимнинг қоқ ўртасида
жойлашган энг катта гумбаз остига дарвоза –пештоқи орқали кирилган.


background image

Ш.Е. Ратиянинг фикрича, ушбу “тим”нинг боши ва охири ўзига хос дарвозалар билан

бўрттирилган, ўртадаги бош гумбаз ости ва ундан ҳар икки томонда кўчалар туташган
жойларда ҳам пештоқ кўринишидаги дарвозалар бўлган. Усти ёпиқ савдо кўчаси тарҳи эса
тўғри чизиқли, усти ва томи эса турна қатор гумбазлар билан ёпилган. Савдо кўчаси “тим”нинг
фазовий ечими Ш.Е.Ратиянинг чизмасига кўра ритмик жойлашган гумбазлар ва узун кўчанинг
3 жойида эса ушбу монотон метрик ритмга жон кирувчи баландроқ ва кенгроқ гумбазлар
орқали ифода этилган (1-расм).

1-расм. Самарқанддаги ёпиқ савдо кўчаси – “тим”нинг

Ш.Е. Ратия ишланган реконструкцияси

.

Хуллас, Ш.Е.Ратиянинг мазкур тим бўйича берган илк график реконструкцияси ушбу

савдо иншоотини режавий тарзда тасаввур қилишга ёрдам беради. Бироқ, бу реконструкцияда
мазкур савдо кўчасининг архитектураси ўз аксини топмаган.

Ушбу ишни бажариш учун проф. А.С. Ураловнинг маслаҳати ва у кишининг

таклифлари асосида Г.Де Клавихонинг ушбу иморат ҳақида ёзиб қолдирган маълумотларини,
сўнгра биз юқорида тўхтаб ўтган Ш.Е. Ратиянинг ишлаган XIX аср охирида шаклланган савдо
кўчасига доир тарихий фотосуратларни, Самарқанддаги Регистон майдонида бизгача
сақланган савдо биноси – Чорсуни, Бухоро шаҳридаги бизгача сақланган тарихий савдо
иншоотлари – тоқ ва тимларни, тарихий бозор иморатларини қуриш ва фойдаланишдаги
хорижий

тажрибаларни

таққослаб

маълумотларни

умумлаштирган

ҳолда

ўз

реконструкциямизни яратдик (2-расм).


background image


background image

2-расм. Самарқанддаги ёпиқ савдо кўчаси – “тим”нинг проф. А.С. Ураловнинг

маслаҳати

ва таклифлари асосида ишлаб чиқилган реконструкцияси умумий кўриниш.


background image

2-расм. Самарқанддаги ёпиқ савдо кўчаси – “тим”нинг проф. А.С. Ураловнинг маслаҳати

ва таклифлари асосида ишлаб чиқилган реконструкцияси ички кўриниш.


background image

2-расм. Самарқанддаги ёпиқ савдо кўчаси – “тим”нинг проф. А.С. Ураловнинг

маслаҳати

ва таклифлари асосида ишлаб чиқилган реконструкцияси 1-2 қават тархлари.


background image

Ҳулоса.

Анъанавий тарихий савдо иморатлари ва усти ёпиқ савдо кўчаларининг

архитектурасини график тиклашда биз ушбу иморатларнинг интерьерлари, ушбу иморатлар
функцияси ва конструктив тузилишига, яъни уларнинг архитектоникасига таяндик.

Амир Темурнинг Самарқанддаги усти ёпиқ савдо кўчасини график қайта тиклаш бўйича

Г.Де Клавихонинг

ушбу

иморат

ҳақида

ёзиб

қолдирган

маълумотлари

архитектор – тадқиқотчи Ш.Е. Ратиянинг ғоясини таҳлил қилиб, тўпланган илмий
маълумотларга асосланиб, Амир Темурнинг ёпиқ савдо кўчасини график қайта тиклаш бўйича
ўзимизнинг лойиҳавий таклифимизни ишлаб чиқдик.

Ишлаб чиқилган ушбу график реконструкцияни “Архитектура” таълим йўналишининг

ўқув жараёнига тадбиқ этиш, Ўзбекистон Республикасининг махсус тарихий музейлари учун
ундан нусха олиш ҳам таклиф этилган. Бажарилган ушбу график реконструкцияга асосланиб
Самарқанд шаҳрида айнан Тошкент пиёда кўчасида замонавий, бироқ Амир Темур даври
анъаналарига мос тарзда усти ёпиқ савдо кўчасини ўзининг аслий жойига қайта тиклаш
масаласини таклиф этамиз.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Клавихо, Рюи Гонзалес де. Дневник путешествия в Самарканд ко двору Тимура (1403–1406). Пер, И. С.
Мироковой.–М: Наука, 1990. – 211 с.

2.

Исмоил ака. Буюк Темур давлати. – Т., 1996

3.

Пугаченкова Г.А. Зодчество Центральной Азии. XV век. – Ташкент, 1976.–116с.

4.

Уралов А.С. Гражданское зодчество средневековой Центральной Азии (общественные здания и сооружения
). – Т., 2021.

5.

Ремпель Л.И. Далекое и близкое. Бухарские записи. – Т., 1982.

6.

Наршахий. Бухоро тарихи. – Т., 1966.

7.

Абдураззоқ Самарқандий. Матлаи саъдайн ва мажмаи бахрайн. – Т., 1969

8.

Уралов А.С. Темур ва Темурийлар даврида бозорлар ва бозор иншоотлари.//В сб.: Тезиси меж.науч.конф.
“Амир Темур илм–фан ва маданият ҳомийси.” Т. II. – Самарканд, 1996

9.

Ратия Ш.Е. Саборная мечет “Бибиханим”. – Самарканд, 1932.

10.

Ardalan N., Bakhtiar L. sense of unity. The University of Chicago Press, Chicago –London, 1973.

Библиографические ссылки

Клавихо, Рюи Гонзалес де. Дневник путешествия в Самарканд ко двору Тимура (1403–1406). Пер, И. С.

Мироковой.–М: Наука, 1990. – 211 с.

Исмоил ака. Буюк Темур давлати. – Т., 1996

Пугаченкова Г.А. Зодчество Центральной Азии. XV век. – Ташкент, 1976.–116с.

Уралов А.С. Гражданское зодчество средневековой Центральной Азии (общественные здания исооружения ). – Т., 2021.

Ремпель Л.И. Далекое и близкое. Бухарские записи. – Т., 1982.

Наршахий. Бухоро тарихи. – Т., 1966.

Абдураззоқ Самарқандий. Матлаи саъдайн ва мажмаи бахрайн. – Т., 1969

Уралов А.С. Темур ва Темурийлар даврида бозорлар ва бозор иншоотлари.//В сб.: Тезиси меж.науч.конф. “Амир Темур илм–фан ва маданият ҳомийси.” Т. II. – Самарканд, 1996

Ратия Ш.Е. Саборная мечет “Бибиханим”. – Самарканд, 1932.

Ardalan N., Bakhtiar L. sense of unity. The University of Chicago Press, Chicago –London, 1973.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов