Ўзбекистонда психологик хизматнинг муаммо ва ечимлари

CC BY f
6-9
14
2
Поделиться
Шоумаров , Ғ. (2023). Ўзбекистонда психологик хизматнинг муаммо ва ечимлари . Современные тенденции психологической службы в системе образования: теория и практика, 1(1), 6–9. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/psychological-service-education/article/view/23456
Ғ Шоумаров , Термезский государственный педагогический институт

доктор психологических наук, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жаҳонда инсон фаолиятининг барча жабҳаларида профессионаллик ва самарадорликни таъминлаш, профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш долзарб аҳамият касб этмоқда.


background image

O‘ylaymizki, bugungi ilmiy-amaliy anjuman ishida uzluksiz ta’lim tizimidagi

psixologik xizmatni samaradorligini oshirish, sohaga sifatli kadrlarni tayyorlashni
takomillashtirish, jaxon standartlariga mos bo‘lgan yangicha yondoshuvlar
masalalari muhokama qilinadi. Ushbu ilmiy-amaliy anjuman uzluksiz ta’lim
tizimida faoliyat yuritayotgan amaliyotchi psixologlar uchun mahorat maktabi
bo‘lsa, olimlar, ilmiy tadqiqotchilar uchun ilmiy bahslar maydoni bo‘lishiga
ishonchim komil.

ЎЗБЕКИСТОНДА ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТНИНГ МУАММО ВА

ЕЧИМЛАРИ

Ғ.Б.Шоумаров

Психология фанлари доктори, профессор

Жаҳонда инсон фаолиятининг барча жабҳаларида профессионаллик ва

самарадорликни таъминлаш, профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта
тайёрлаш ва малакасини ошириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Ҳеч кимга
сир эмаски, жамият тараққиёти йўлидаги муаммо ва масалаларни ҳал
этишдаги энг муҳим омил – бу ижодкор, замонавий билимга эга бўлган,
иқтидорли педагог ва психологлар ҳисобланади. Жаҳон таълим ва илмий
тадқиқот марказларида таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор
йўналишларини белгилаш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва
интеллектуал камол топтиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш,
таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш масалаларига
оид илмий изланишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада,

психологларнинг касбий фаолияти самарадорлигида бевосита таъсир этувчи
психологик,

ижтимоий,

иқтисодий

омилларини

аниқлаш,

касбий

ривожланишнинг асосини белгилаб берувчи компонентларни белгилаб олиш
ва таркиб топтиришга йўналтирилган чора-тадбирларга эътибор қаратиш
зарурати кузатилмоқда.

Бугунги кунда бизнинг шароитимизда ҳам психодиагностик тадбирларда

сифат босқичига эришиш учун мавжуд тажрибаларга таяниб, тегишли
мутасаддилар томонидан бир қатор муаммоларга амалий ечим топилиши
лозим:

1.

Ҳозирда республикамизда психодиагностик методикаларнинг ягона

банки мавжуд эмас.

2.

Баъзи методикаларнинг яратилганига 100 йил бўлди. Бундай муддатда

кўпгина қисми маънан эскиради.

3.

Қўлланилаётган

методикалар

валидлилик

ва

ишончлиликка

текширилмаган.


background image

4.

Мамлакатимиздаги кўплаб олий таълим ташкилотларида психология,

педагогика ва психология йўналишларида кадрлар тайёрланяпти, аммо улар
учун психодиагностик методикалар тайёрлаш ва нашр этишга масъул бўлган
махсус Марказ, типография мавжуд эмас. Ушбу муаммога республикада ягона
махсус ихтисослашган минитипография ташкил этиш, унда психолог кадрлар
ҳам эксперт сифатида ишлашини таъминлаш орқали ечим топиш мумкин.

5.

Янги психодиагностик методикаларни касбий экспертизадан

ўтказадиган ташкилот йўқ. Муаллиф номига муаллифлик гувоҳномаси
берадиган марказлар бор, аммо уларда тегишли экспертлар фаолият
юритармикан.

6.

Мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, лицей, касб-ҳунар

муассасалари, олий таълим ташкилотларида психолог томонидан
ишлатилиши ва психолог кабинетида мавжуд бўлиши шарт ҳисобланган
психодиагностик методикаларнинг рўйхати ишлаб чиқилмаган.

7.

Психолог кадрларни тайёрлашда олий таълим ташкилотларида

психодиагностик методикалар билан ишлаш малакаларини шакллантиришга
етарлича эътибор қаратилмаяпти. Ваҳоланки психологик хизматда
психокоррекция, психоконсультация, психопрофилактика, психологик
профориентация ишларининг самарадорлиги психологик ташхисга кўп
жиҳатдан боғлиқ бўлади. Психологик хизматнинг самарадорлигини бевосита
психодиагностика ва психодиагностик методикалардан тўғри фойдаланиш
белгилайди.

Мактабгача ва мактаб таълимида психологик хизматнинг муаммо ва

ечимлари.

1.

Барча соҳада, шу жумладан психологик хизматда ҳам кадрлар масаласи

ҳал қилувчи роль ўйнайди. Психолог сифатида фаолият юритаётган
мутахассислар ушбу лавозимга қўйилган малака талабларига тўлиқ мос
бўлишлари лозим.

2.

Мактабгача, мактаб, ўрта махсус таълим ташкилотлари, Олий таълим

ташкилотларида психолог хоналарининг махсус лойиҳасини (қабулхона,
кутиш хонаси, дам олиш хонаси, мусиқа хонаси, ҳожатхона, тренинг хонаси
ва бошқалар), тегишли жиҳозлар рўйхатини ишлаб чиқиш лозим. Олий таълим
муассасаларида таҳсил олаётган педагогика-психология, психология
йўналишидаги талабаларнинг амалиётини шундай марказ хонасида ўтказиш
мақсадга мувофиқ. Ҳар бир вилоят марказларида бир нечта шундай
психологик хизмат марказлари бўлиши керак. Бундай психологик марказлар
хўжалик ҳисобидан ишлаб, иқтисодий жиҳатдан ҳам, маънавий, психологик
жиҳатдан ҳам ўзини оқлайди.

Жамиятда

нерв-психологик,

руҳий

касалликлар,

суицид

кўрсаткичларининг ошиши, зўравонликнинг (жисмоний, жинсий, психологик,
иқтисодий, маъмурий) актуаллашишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг олдини


background image

олишнинг замонавий, янги, ўзига хос, самарали йўлларини ишлаб чиқишимиз
керак. Бунда ҳам психологик хизмат етакчи роль ўйнайди.

Ҳозирда Ўзбекистонда

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва

маросимларни махсус жой, яъни тўйхоналарда ўтказиш анъанага айланди.
Тадбиркорлар томонидан ушбу

тўйхоналарни қуриш учун катта-катта

маблағлар сарфланади, лекин шу тўйхоналар ҳафтасига 2-3 кун суткасига кўпи
билан 4-5 соат хизмат кўрсатади. Бошқа кунлари деярли тўйхона ва ундаги
хоналардан фойдаланилмайди.

Тўйхона биноси лойиҳасини ишлаганда ҳар бир тўйхонанинг ерости

қисмида ёки иккинчи қаватида психологик хизмат учун хоналар қуришни
ҳисобга олиш ва улардан ҳар куни самарали фойдаланиш мумкин. Натижада
етарлича ишлатилмаётган бинолардан самарали фойдаланиш ҳисобига
аҳолига ҳар томонлама хизмат кўрсатиш таъминланади.

Профессионал таълимда психологик хизматнинг ўзига хос жиҳатлари,

яъни психолог кадрларни тайёрлашда нималарга алоҳида эътибор беришимиз
керак?

1.

Абитуриентлардан психолог касбига талабаларни танлашда билимдан

ҳам муҳимроқ мезон, яъни шахсидаги психолог касби учун зарур бўлган
индивидуал психологик хусусиятларга устуворлик бериш керак. Бу эмпатия
ҳислари,

ўзгаларга

ҳамдардлик

кўрсатишга

тайёрлиги,

маънавий

қадриятларнинг моддий қадриятлардан устунлиги, ўзининг ҳиссий ҳолатини
доимо назоратда ушлаш ва бошқара олиш қобилияти, альтруизмнинг етарли
равишда мавжудлиги, инсонпарварлиги ва шу каби бошқа хислатлар.

Барча таълим турларида ва айниқса мактабгача, мактаб, ўрта махсус,

касб-ҳунар ва олий таълим тизимларида психологларнинг касбий
фаолиятидаги муаммолар қуйидагилардан иборат:

1.

Психодиагностик методикалар билан таъминланганлик, улар билан

ишлаш малакалари билан боғлиқ муаммолар.

2.

Алоҳида хона, ишлаш шароити билан боғлиқ муаммолар.

3.

Ўқувчи талабалар билан психологик тадбирлар ўтказиш вақти

белгиланмаганлиги билан боғлиқ муаммолар.

Мактабларда психологларга маълум бир фанлар, мисол учун тарбия

фанидан дарс ўтиш ҳуқуқининг берилиши дарс бериши жараёнида
ўқувчиларнинг психологияси, тарбиясидаги ўзгаришларни яхши таҳлил
қилиш ва уларнинг айримлари билан психолог сифатида ишлаш имкониятини
оширар эди. Қолаверса, моддий жиҳатдан ҳам уларга туртки бўлар эди.

Амалдаги тизимда психологларнинг касбий такомиллашиши, ўз устида

ишлашига қўшимча моддий стимул кўзда тутилмаган. Бу эса ўз-ўзидан
улардаги касбий ривожланишга бўлган мотивацияга салбий таъсир кўрсатиши
мумкин. Мактаб ўқитувчиларида малака тоифа олиш орқали ойлик маошини


background image

ошириш имконияти бор, психологда йўқ. Психологлар учун ҳам ўз устида
ишлашни рағбатлантириш механизмини яратиш лозим.

Ўрта махсус, олий таълим муассасаларида психологларнинг ойлик

маошини қайта кўриб чиқиш, уни янада ошириш чораларини ишлаб чиқиш
керак. Акс ҳолда уларнинг кўпчилик қисми ўз касбларини ўзгартиришга
мажбур бўлишлари мумкин.

ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАРДА МУСТАҚИЛ ФИКРЛАШ ҚОБИЛИЯТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ – ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ

ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ОМИЛИ СИФАТИДА

Умаров Бахриддин Мингбоевич

Ўзбекистон Республикаси Ориентал университети “Педагогика ва

психология” кафедраси профессори, психология фанлари доктори

Жаҳон педагогикаси ва таълим психологиясида бугунги кун олдида

турган муҳим масалалардан бири нафақат билимли, балки ижодий тафаккур
соҳиби бўлган шахсни шакллантириш йўл, усул ва воситаларини излаш асосий
масалалардан ҳисобланади. Ушбу масалани ижобий ҳал этишда таълим
тизими ўрни келганда анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда, унга
турли-туман таълим олувчилар фаолиятини фаоллаштирувчи, ўқувчиларни
мустақил фикрлашга ундовчи интерфаол методлар билан бойитиш лозим
бўлади.

Шунингдек, дарс жараёнининг оқилона ташкил этилиш, таълим берувчи

томонидан таълим олувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим
жараёнида фаоллиги муттасил рағбатлантирилиб турилиши, ўқув
материалини кичик-кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда
турли хил замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш ва таълим
олувчиларни амалий машқларни мустақил бажаришга ундаш талаб этилади.

Интерфаол таълим методларининг педагогик-психологик моҳияти

шундаки, оддий мунозарада баҳслашувчилар кўпроқ онгли, асосли фикрларни
баён этишга ҳаракат қиладилар ва мустақил фаолият юритиш, ижодкорлик
хислатлари шаклланади. Бунда эса баҳслашувчиларга мияга қандай фикр
қуйилиб келса, уни танқидсиз ва асосламай эркин, «тилга нима келса», лекин
навбатма-навбат айтиш имконияти берилади. Бу нарса кўпроқ муаммо анча
нотаниш, савол мураккаб ёки ноаниқ бўлган шароитларда қўл келади. Яъни,
бунда «эркин ассоциациялар»га имкон берилади ва охир оқибат талабанинг
ўзи маълум рационал «мағзни» ажратиб олади [4].

Унутмаслик керакки, бугунги кунда тайёрланаётган дарсликлар, ўқув

қўлланмалари ўқувчиларни мустақил фикрлашга, уларда ижодкорликни
тарбиялашга йўналтирилган мазмунда тайёрланаяпти. Жумладан умумтаълим

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов