Таълим олувчиларда мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантириш – таълим сифатини оширишнинг ижтимоий-психологик омили сифатида

CC BY f
9-13
2
0
Поделиться
Умаров , Б. . (2023). Таълим олувчиларда мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантириш – таълим сифатини оширишнинг ижтимоий-психологик омили сифатида . Современные тенденции психологической службы в системе образования: теория и практика, 1(1), 9–13. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/psychological-service-education/article/view/23457
Бахриддин Умаров , Восточный университет Республики Узбекистан

Профессор кафедры «Педагогики и психологии», доктор психологических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жаҳон педагогикаси ва таълим психологиясида бугунги кун олдида турган муҳим масалалардан бири нафақат билимли, балки ижодий тафаккур соҳиби бўлган шахсни шакллантириш йўл, усул ва воситаларини излаш асосий масалалардан ҳисобланади. Ушбу масалани ижобий ҳал этишда таълим тизими ўрни келганда анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда, унга турли-туман таълим олувчилар фаолиятини фаоллаштирувчи, ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундовчи интерфаол методлар билан бойитиш лозим бўлади.


background image

ошириш имконияти бор, психологда йўқ. Психологлар учун ҳам ўз устида
ишлашни рағбатлантириш механизмини яратиш лозим.

Ўрта махсус, олий таълим муассасаларида психологларнинг ойлик

маошини қайта кўриб чиқиш, уни янада ошириш чораларини ишлаб чиқиш
керак. Акс ҳолда уларнинг кўпчилик қисми ўз касбларини ўзгартиришга
мажбур бўлишлари мумкин.

ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАРДА МУСТАҚИЛ ФИКРЛАШ ҚОБИЛИЯТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ – ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ

ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ОМИЛИ СИФАТИДА

Умаров Бахриддин Мингбоевич

Ўзбекистон Республикаси Ориентал университети “Педагогика ва

психология” кафедраси профессори, психология фанлари доктори

Жаҳон педагогикаси ва таълим психологиясида бугунги кун олдида

турган муҳим масалалардан бири нафақат билимли, балки ижодий тафаккур
соҳиби бўлган шахсни шакллантириш йўл, усул ва воситаларини излаш асосий
масалалардан ҳисобланади. Ушбу масалани ижобий ҳал этишда таълим
тизими ўрни келганда анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда, унга
турли-туман таълим олувчилар фаолиятини фаоллаштирувчи, ўқувчиларни
мустақил фикрлашга ундовчи интерфаол методлар билан бойитиш лозим
бўлади.

Шунингдек, дарс жараёнининг оқилона ташкил этилиш, таълим берувчи

томонидан таълим олувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим
жараёнида фаоллиги муттасил рағбатлантирилиб турилиши, ўқув
материалини кичик-кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда
турли хил замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш ва таълим
олувчиларни амалий машқларни мустақил бажаришга ундаш талаб этилади.

Интерфаол таълим методларининг педагогик-психологик моҳияти

шундаки, оддий мунозарада баҳслашувчилар кўпроқ онгли, асосли фикрларни
баён этишга ҳаракат қиладилар ва мустақил фаолият юритиш, ижодкорлик
хислатлари шаклланади. Бунда эса баҳслашувчиларга мияга қандай фикр
қуйилиб келса, уни танқидсиз ва асосламай эркин, «тилга нима келса», лекин
навбатма-навбат айтиш имконияти берилади. Бу нарса кўпроқ муаммо анча
нотаниш, савол мураккаб ёки ноаниқ бўлган шароитларда қўл келади. Яъни,
бунда «эркин ассоциациялар»га имкон берилади ва охир оқибат талабанинг
ўзи маълум рационал «мағзни» ажратиб олади [4].

Унутмаслик керакки, бугунги кунда тайёрланаётган дарсликлар, ўқув

қўлланмалари ўқувчиларни мустақил фикрлашга, уларда ижодкорликни
тарбиялашга йўналтирилган мазмунда тайёрланаяпти. Жумладан умумтаълим


background image

мактаблари, ўрта махсус билим юртлари ва олий таълим тизимида Давлат
таълим стандартларига мувофиқ тузилган фан бўйича ўқув дастурлар ва
дарсликлар “Таълим тўғрисида”ги қонунда ва “Кадрлар тайёрлаш миллий
дастури”да белгиланган мезонлар ва илмий тамойилларга асосланган ҳолда
тайёрланмоқда. Шубҳасиз, улар ўқувчининг турмуш тарзи ва кундалик ҳаёти
билан боғланган нарса ва ҳодисалар доирасидаги материаллардан ташкил
топган бўлиб, ҳар бир ёш босқичидаги ўқувчиларнинг психологик
ривожланиши даражасига мулжалланган. Афсуски, яратилаётган барча
дасрликлар ва ўқув қўлланмалари ушбу талабларга жавоб беради деб айта
олмаймиз.

Маълумки, рақобатчиликка асосланган бозор иқтисодиёти тезкор,

тадбиркор, шароитга кўра иш тута биладиган, мақсадга эришиш йўл, усул ва
воситаларни зудлик ва оқиллик билан янгилай оладиган фаол шахсларга
муҳтожлик сезмоқда. Шунинг учун Ғарбда таълим-тарбия тизимига
бихевиористик ёндошувдан когнитив ёндошувга қараб силжиш кузатилмоқда.
Инсон фаолиятини баҳолашда когнитивизм асримизнинг 60 – йилларигача
педагогика ва психологияда ҳукмрон бўлган бихевиористик ёндошувдан
қуйидагича фарқланади:

а) Бихевиористик ёндошувда – инсон хатти - ҳаракатлари ташқи муҳит

таъсири билан белгиланадиган, кўп ҳолларда онгсиз реакциялар мажмуаси
сифатида тушунилса;

б) Когнитив ёндошувда бу хатти – ҳаракатларда онглилик, таълим асосида

ҳосил қилинган малака ва кўникмалар устунлиги тан олинади [1].

Кўриниб турибдики, бихевиористик ёндошувда инсон тарбияси суст,

когнитив ёндошувда эса улар фаолдир. Маълумки, бозор иқтисодиётида яшаш
шарти инсоний фаолликни талаб қилади. Шунинг учун АҚШ ва Ғарбда
асримизнинг 60 - йилларидаёқ когнитивизм зудлик билан педагогика,
педагогик психология ва дидактика тизимларига кириб кела бошлади, ўша
даврда анча оммалашган таълимнинг вербал (яъни коммуникатив мулоқотда
таълим олувчининг фаоллиги ва ўзлигини намоён қилишга интилиши)
усуллари билан бирлашиб, педагогик психологияда онгли вербал когнитив
таълим йўналишини шакллантиради [3].

Шундан келиб чиқиб, таъкидлаш мумкинки, ижодкор шахсни тарбиялаш

жараёни ва унинг қирралари - ижодий тафаккур соҳибини тарбиялашнинг
асосий педагогик–психологик омиллари саналади [2]. Бу омилларнинг таълим
тизимимизга кириб келиши деб нимани тушунмоқ лозим? Ижодкор шахсни
тарбиялаш жараёнида воқелаштиришнинг омиллари, усуллари жуда кўп ва
ранг – барангдир. Улардан асосийлари сифатида, жумладан, қуйидагиларни
санаб ўтишимиз мумкин.


background image

Биринчидан, ҳар бир машғулотда ўқувчи ўқитувчи (дарслик) талаби

асосида унга берилган, етказилган билимларни такрорлаши эмас, балки унинг
йўлланмаси билан янги билим ҳосил қилиши таъминланиши лозим. Бу эса
фикрлаш ёрдамида билишга интилишнинг бош омилидир.

Иккинчидан, дарсда ўқувчи суст тингловчи эмас, балки изловчи,

қиёсловчи, кашфиётчи бўлиши керак. Шунинг учун ўқувчи ёки талаба оғзидан
чиққан ҳар бир сўз, фикр, ҳукм, баён унинг ўзиники бўлмоғи шарт. Албатта,
ўқувчидан туғилган бу фикр оламшумил кашфиёт ёки бирор чигал
муаммонинг ечими эмас, лекин ўқитувчи (дарслик) берган ахборотнинг
соддагина такрори ҳам эмас. Бундай таълим усули ўқувчида мустақиллик,
масъулият, ўз менлигини англаш, ижод, бунёд қилиш руҳини тарбиялашга
хизмат қилади. Бунда ўқувчи билан тингловчилар орасида дарс жараёнидаги
алоқа – муносабат жуда кўп ҳолларда жонли оғзаки мулоқот, қолаверса, баҳс
тусини олади.

Учинчидан, ўқитувчининг таълим олувчига берадиган изланиш ва

фикрлаш йўлланмаси шундай бўлмоғи лозимки, синфдаги ўқувчиларнинг
изланиш ва ижод маҳсули айнан бир хил бўлмаслиги – моҳиятан бир
йўналишда бўлиб, лекин шаклан ҳар хил бўлмоғи керак. Шундагина ҳар бир
таълим олувчи ўзлигини мумкин қадар ёрқинроқ ифода этиш имкониятига эга
бўлади ва уларда мусобақа руҳи ҳар бир машғулотда етакчилик қилади.

Тўртинчидан, дарс жараёнида (уй вазифасини бажариш ва уни синфда

таҳлил этишда) ўқувчи ўқитувчи йўлланмаси асосида изланар, фикр қилар,
бирор нарсани топар, бирор хулоса ва ҳукмга келар экан у ўз фикрини асослаш
ва исботлашга, ҳимоя қилишга интилмоғи зарур. Машғулотнинг ташкил
этиши ва ўқув материали бунга кенг йўл очиб бермоғи, боланинг ёш
психологияси ва ақлий физиологик имкониятига мос бўлмоғи зарур. Хуллас,
таълимнинг онглилик омили мана шуларда намоён бўлади.

Янги мазмундаги дарсликларнинг ўқув материали ва топшириқларининг

берилишида босқичли кетма – кетлик ҳам, ҳар бир мавзуни ўрганиш
жараёнида ўқувчининг ақлий фаолиятни ривожлантириш амалиётининг
мавзудан мавзуга, синфдан синфга мураккаблаша бориш йўллари ҳам,
ўрганиш жараёнининг фаол кузатишдан бошланиб амалий қўллаш билан
якунланиши ҳам онгли вербал когнитив психодидактик асосларга тўла
мосдир. Шубҳасизки, бундай таълим усулини амалиётда изчил қўллаш, бу
йўналишда тажриба орттириш унга жуда кўп тузатиш, тўлдириш ва
аниқликлар киритади. Лекин ҳозир ҳам уни мукаммаллаштириш,
ривожлантириш, оммалаштириш бўйича айрим мулоҳазаларни баён этиш
мумкин. Жумладан, маъруза ва амалий машғулотларда онгли вербал когнитив
таълим усулини қўллашни ривожлантириш ва мукаммаллаштириш. Бунинг


background image

учун, биринчи галдаги вазифаларимиз сифатида қуйидагиларни санаб
ўтишимиз лозим кўринади:

Биринчидан, вербал когнитив таълим усули (бугунги кунда таълимнинг

янги педагогик технологияси)ни ўқитувчилар орасида кенг оммалаштириш
энг муҳим вазифаларимиздан бири саналиши лозим. Чунки усулдан, қуролдан
ўқитувчиларимиз амалий фойдаланишни ўрганиб олмас эканлар, улар уни
самарали қўллай олмайдилар.

Иккинчидан, бу дарсликлар ва таълим усули билан машғулотларнинг

самарадорлигини ошириш учун ўқувчилар қўшимча ахборот манбалари билан
таъминланган бўлишлари шарт, ҳозирча бу манбалар дарслик, интернет
маълумотлари, электрон манбалар, ўқувчининг хотираси, кундалик турмуш
тарзидан, бошқа ўқув фанларидан, атрофдагилардан сўраб – суриштириб
оладиганларидан иборат. Бу албатта, етарли эмас. Ўқитувчилар фан
бойликларини ва имкониятларини ўзида мужассамлаштирган ва уларни
ўқувчиларга етказа оладиган қомусий маълумотнома, турли хилдаги (изоҳли
маълумотлар, тасвирий иборалар ва ҳ.) маълумотлар билан таъминланган
бўлишлари шарт. Бу масала яқиндан бошлаб, таълим тизимимизда йўлга
қўйилаётган фаннинг модул: электрон мажмуаси (силлабус) кўп жиҳатдан
талабаларни турли хил қўшимча маълумотлар билан таъминлаш имкониятига
эгадир дейиш мумкин. Шунда дарсликларнинг ҳозирги ҳажми кескин
қисқариб, улар, асосан, ҳар бир мавзуни ўрганиш (ҳар бир мавзу доирасида
ижодий фикрлаш ва ниманидир яратиш) топшириқлари альгоритмидан иборат
бўлар эди. Албатта, бу жуда катта иш. Лекин биз вербал когнитив таълим
усулига қадам қўйиб, ижодкор шахс тарбиясини ўз олдимизга мақсад қилиб
қўйдикми, буни амалга оширмасдан иложимиз йўқ. Буларсиз кўзлаган
мақсадимизга эриша олмайсиз!

Учинчидан, ҳозирги дарсликларда «орқага қараш» - дастлаб олдинги

илмий талқинларга таяниш ва сўнгра уларни инкор этиш ёки янгилаш
меъёрдан ортиқдир. Бундай ҳоллар маълумот турлари ва қўшимчалар,
маълумот таснифлари талқинида анчагинадир. Бундай ҳол эҳтимол, ўтиш
даври дарсликлари учун зарурдир, лекин психологик ва дидактик нуқтаи –
назарлардан уларни оқлаб бўлмайди. Шунинг учун бундай чекинишлар
дарсликлардан босқичма – босқич чиқарилиши лозим. Бунинг учун
умумтаълим мактабларида бошланғич синфлар дастурлари ва дарсликларини
қайта кўриб чиқиш лозимдек кўринади. Бунда бош омил соф прагматик –
дастурда кўрсатилгандек – оммавий амалий татбиққа нозарур илмий билимлар
ўқувчилар айниқса ёш давридаги ўқувчилар учун ортиқчадир.

Тўртинчидан, дарсликларда ҳар бир мавзу ўрганилишини якунлайдиган

ва моҳияти ўқувчининг мустақил хулосасини текшириш учун хизмат


background image

қиладиган, “билиб олинг” изоҳи билан берилган шарҳларни келтириш
шартмикан?! Ҳозирги ҳолатда ўқувчи уни ўйлаб топишдан кўра
тайёргинасини ўқиб олади! Моҳиятан бу “билиб олинг”лар математикага,
физика, химия фанлари бўйича бериладиган мисол ва масалаларнинг жавоб ва
ечимларидир. Шунинг учун булар ҳам ўта ихчамлаштириб, дарсликнинг
охирида берилса, болаларни мустақил излашга кўпроқ ундаган бўлмасмидик?

Бешинчидан, дарсликларда, хусусан, такрорлаш бўлимларида тестлар

берилган. Бу тестлар эса когнитивлик ва вербалликдан тамоман узоқ,
ретроскопик ва рецептив табиатга эга. Бу тестларни ижодийлаштириш устида
ўйлаш ва изланиш лозим. Бунинг учун, эҳтимол, дарсликларда қисман ўз
аксини топган ўзимизнинг эски, шарқона тестларимиз ёки “Топқирлар
беллашуви” учун зарур бўлган савол – топшириқлар миқдорини ошириш
зарурдир.

Хулоса қилиб таъкидлаш мумкинки, бу каби фундаментал масалалар

таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларда мустақил фикрлаш қобилиятини
шакллантиради ва таълим сифатини таъминлашда ўзига хос аҳамият касб
этади.

АДАБИЁТЛАР

:

1. Матюшкин А. М.

Некоторые проблемы психологии мышления. «Психология

мышления». Сборник переводов с английского и немецкого под ред. А. М.
Матюшкина. М., 1965.
2. Мухаммаджонов А. Школа и педагогическая мысль узбекского народа XIX –
начала XX в. Тошкент, «ФАН»., 1978. – 44 б.

3. Копнен П. В.

Задачи и основные понятия логики научного исследования.

«Логика научного исследования». М., 1965.

4. Каримова В.М., Суннатова Р.И., Тожибоева Р.Н. Мустақил фикрлаш:

(Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун ўқув қўлланма) –
Т.: Шарқ, 2006. – 112 б.

5.

Uralovich T. F. Conducting classes on fine arts based on information and communication

technologies //International Engineering Journal For Research & Development.

– 2021. – Т. 6. – С. 3-3.

6.

Toshpulatov F. U., Turopova R. B. Games that develop children's interest in the profession based

on game technology //Science and Education.

– 2021. – Т. 2. – №. 4. – С. 487-491.

ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ

Акрамова Феруза Акмаловна

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети

“Умумий психология” кафедраси доценти, психология фанлари доктори

Психологик хизмат ўз мазмуни моҳиятига кўра инсонларга маслаҳат

кўрсатишга қаратилган фаолият ҳисобланади. Психологик хизматга қўйилган

Библиографические ссылки

Матюшкин А. М. Некоторые проблемы психологии мышления. «Психология мышления». Сборник переводов с английского и немецкого под ред. А. М. Матюшкина. М., 1965.

Мухаммаджонов А. Школа и педагогическая мысль узбекского народа XIX – начала XX в. Тошкент, «ФАН»., 1978. – 44 б.

Копнен П. В. Задачи и основные понятия логики научного исследования. «Логика научного исследования». М., 1965.

Каримова В.М., Суннатова Р.И., Тожибоева Р.Н. Мустақил фикрлаш: (Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун ўқув қўлланма) – Т.: Шарқ, 2006. – 112 б.

Uralovich T. F. Conducting classes on fine arts based on information and communication technologies //International Engineering Journal For Research & Development. – 2021. – Т. 6. – С. 3-3.

Toshpulatov F. U., Turopova R. B. Games that develop children's interest in the profession based on game technology //Science and Education. – 2021. – Т. 2. – №. 4. – С. 487-491.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов