Психологик хизматнинг асосий тамойиллари

CC BY f
13-17
15
1
Поделиться
Акрамова , Ф. (2023). Психологик хизматнинг асосий тамойиллари . Современные тенденции психологической службы в системе образования: теория и практика, 1(1), 13–17. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/psychological-service-education/article/view/23458
Феруза Акрамова , Ташкентский государственный педагогический университет имени Низами

Доцент кафедры «Общая психология», доктор психологических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Психологик хизмат ўз мазмуни моҳиятига кўра инсонларга маслаҳат кўрсатишга қаратилган фаолият ҳисобланади. Психологик хизматга қўйилган тамойиллар инсон шахси билан ишлашнинг ўзига хос жиҳатларини билишни талаб этади ҳамда психологик хизматнинг самарадорлигини таъминлайди.


background image

қиладиган, “билиб олинг” изоҳи билан берилган шарҳларни келтириш
шартмикан?! Ҳозирги ҳолатда ўқувчи уни ўйлаб топишдан кўра
тайёргинасини ўқиб олади! Моҳиятан бу “билиб олинг”лар математикага,
физика, химия фанлари бўйича бериладиган мисол ва масалаларнинг жавоб ва
ечимларидир. Шунинг учун булар ҳам ўта ихчамлаштириб, дарсликнинг
охирида берилса, болаларни мустақил излашга кўпроқ ундаган бўлмасмидик?

Бешинчидан, дарсликларда, хусусан, такрорлаш бўлимларида тестлар

берилган. Бу тестлар эса когнитивлик ва вербалликдан тамоман узоқ,
ретроскопик ва рецептив табиатга эга. Бу тестларни ижодийлаштириш устида
ўйлаш ва изланиш лозим. Бунинг учун, эҳтимол, дарсликларда қисман ўз
аксини топган ўзимизнинг эски, шарқона тестларимиз ёки “Топқирлар
беллашуви” учун зарур бўлган савол – топшириқлар миқдорини ошириш
зарурдир.

Хулоса қилиб таъкидлаш мумкинки, бу каби фундаментал масалалар

таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларда мустақил фикрлаш қобилиятини
шакллантиради ва таълим сифатини таъминлашда ўзига хос аҳамият касб
этади.

АДАБИЁТЛАР

:

1. Матюшкин А. М.

Некоторые проблемы психологии мышления. «Психология

мышления». Сборник переводов с английского и немецкого под ред. А. М.
Матюшкина. М., 1965.
2. Мухаммаджонов А. Школа и педагогическая мысль узбекского народа XIX –
начала XX в. Тошкент, «ФАН»., 1978. – 44 б.

3. Копнен П. В.

Задачи и основные понятия логики научного исследования.

«Логика научного исследования». М., 1965.

4. Каримова В.М., Суннатова Р.И., Тожибоева Р.Н. Мустақил фикрлаш:

(Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун ўқув қўлланма) –
Т.: Шарқ, 2006. – 112 б.

5.

Uralovich T. F. Conducting classes on fine arts based on information and communication

technologies //International Engineering Journal For Research & Development.

– 2021. – Т. 6. – С. 3-3.

6.

Toshpulatov F. U., Turopova R. B. Games that develop children's interest in the profession based

on game technology //Science and Education.

– 2021. – Т. 2. – №. 4. – С. 487-491.

ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ

Акрамова Феруза Акмаловна

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети

“Умумий психология” кафедраси доценти, психология фанлари доктори

Психологик хизмат ўз мазмуни моҳиятига кўра инсонларга маслаҳат

кўрсатишга қаратилган фаолият ҳисобланади. Психологик хизматга қўйилган


background image

тамойиллар инсон шахси билан ишлашнинг ўзига хос жиҳатларини билишни
талаб этади ҳамда психологик хизматнинг самарадорлигини таъминлайди.

Психологик маслаҳат бериш психологик хизмат амалиёти жараёнида

муҳим босқич сифатида кўрилади.

Ҳозирги даврда психологик хизматга барча инсонлар эҳтиёж сезсалар-

да, лекин ташкилотларнинг барчасида ҳам амалиётчи психолог штат бирлиги
ажратилмаган, бу ўз навбатида жойларда шахс билан ишлайдиган
мутахассисларнинг иш услубида ташкилий ва амалий жиҳатларни ўрганишни
тақазо этади.

1-расм. Психологик хизмат компонентлари

Манба: муаллиф ишланмаси)

1-расмда психологик хизматнинг асосий компонентлари сифатида

психологик хизматни кўрсатадиган мутахассис шахси, унинг этикаси, касбий
тамойиллари; психологик диагностика методларини қўллашда эҳтиёткорлик,
сезгирликни ёдда тутиш; психологик хизматнинг шакли бўлган тузатиш,
суҳбат, тушунтиришдан ўринли ва мақсадли фойдаланиши талаб этилади.

Психологик хизматнинг шахслараро муносабатлар тизимини ижобий

асосга қуришга ёрдам бериши кераклиги, бу борада психологнинг асосий
миссияси мижознинг етакчи қадриятларини англаган ҳолда имкон даражасида
унга яқинлашиши зарурати белгиланганиши муҳимдир.

Психологик хизмат соҳасида тадқиқотлар олиб бораётган бир гуруҳ

олимлар фикрича, психологик хизматни олиб боришдан кўзланган асосий
мақсад –шахснинг ўз хатти-ҳаракатларини англашига эришиш ва баркамол
шахсни тарбиялашни таъминлаш ҳисобланади.

Психологик маслаҳатнинг турли-туман усул ва методлари назарий

концепцияларга асосланган бўлиб, мазкур концепциялар орасида когнитив-
хулқий ва рационал-ҳиссий терапия йўналишларни таъкидлаш мумкин. Турли
йўналиш намояндалари маслаҳатнинг амалий усулларини умумлаштирган
ҳолда қуйидаги тамойил ва қоидаларини ишлаб чиққанлар:

1. Мижоз билан мулоқотни йўлга қўйиш. Бунда имо-ишора,

хайрихоҳлик, диққат билан тинглаш, маъқуллаш сингари усуллардан
фойдаланиш.

Психологик хизматда

мутахассис этикаси,

компетенцияси

Психологик хизматда
шахс фаолияти тури
ва муаммолари

Психологик хизматда

диагностик

методларни қўллаш

муаммоси

Психологик хизматни

ўтказиш:

психоконсультация,

психокоррекция


background image

2. Маъқулловчи иборалардан фойдаланиш, мисол учун, «Сиз нимани

хоҳлайсиз?», «Бу орқали қандай натижага эришмоқчисиз?» ва ҳ.к., шахсга ўзи
ва муаммоси хусусида кўпроқ сўзлашга имкон яратиш орқали мижозни
қийнаётган масала юзасидан ахборот йиғилади.

3. Психологик хизмат олиб боришда маслаҳат, суҳбат жараёни

томонларнинг фаол бўлиш, саволларга самимий жавоб бериш, муайян хулқ-
атворни намоён этишни талаб этади.

4. Мижоз муаммоси моҳиятини аниқлаштириб олиш ва уни тегишли

синов ёки психологик тестдан ўтказиши ҳам мумкин.

5. Маслаҳатни амалга ошириш. Мижознинг ишончини кучайтириш

мақсадида қуйидаги мазмундаги фикрни келтириш зарур: «Сизнинг
ҳаётингизда ўзгаришлар қилиш истаги, илгариги тажриба, психолог билан
ҳамкорлик қилиш хоҳиши, мутахассиснинг касбий хусусиятлари ва
омилкорлиги психологик маслаҳатнинг яхши натижа бериши кафолатидир».

6. Психологик маслаҳатда ушбу кўринишдаги саволларни берса бўлади:

«Ҳозирги вазиятда Сиз учун энг ёмон нарса нима?» ёки «Айни пайтда Сизга
энг ёққан жиҳатни айтинг».

7. Психолог қуйидаги саволларни беради: «Муаммони ҳал қилиш учун

яна қандай ишларни бажарган бўлардингиз» ва ҳ.к.

8. Психологик маслаҳат якунига келиб, эришилган натижани «сақлаб

қолиш» учун психолог муайян вақтдан кейин бўладиган маслаҳат жараёнини
келишиб олади.
Психологик хизматда психолог шахсига зарур бўлган талаблар:

1. Психологик хизмат олиб борувчи мутахассис, психолог тегишли

мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлиши, фаолиятини олиб бориш
учун зарур бўлган билим, кўникма ва тажрибага эга бўлиши керак.

2. Муаммоли вазиятларда психологик хизматга муҳтож кишиларга

психологик ва ижтимоий маслаҳат учун (тиббиёт ходимлари, хуқуқшунослар,
диний соҳа вакиллари ва ҳ.к.)ни жалб этиш мумкин.

3. Психологик хизматда мижознинг манфатлари устувор аҳамиятга эга

бўлади.

4. Психологик хизматни муаммоларини ҳал қилишда ўз ҳаётий

вазиятлари ва имкониятларини ўрганиб, уларга кўрсатилаётган хизматга
нисбатан ишонч ҳиссини ҳосил қилиш керак.

5. Психолог хизмат олувчининг шахсий ҳаёти дахлсизлигига бўлган

ҳуқуқига риоя этилишини таъминлаши, шу шахсга оид маълумотларни бошқа
шахсларга шошиб ошкор этмаслиги, махфийликка амал қилинишини
кафолатлаши лозим.


background image

6. Манзилли ёрдам кўрсатишда психолог мижоз билан ишлашни

индивидуал тарзда амалга ошириши керак.

7. Психолог ёрдам бериш учун зарур бўлган ресурслар миқдори ва

улардан фойдаланиш имконияти мавжудлиги тўғрисида хабардор бўлиши эга
бўлиши керак.

8. Психолог тақдим этилган ёрдамнинг сифатини ҳамда ўзининг шахсий

фаолиятини баҳолашда иштирок этиши лозим.

9. Психолог шахси психологик маслаҳатни самарали режалаштириш ва

амалга оширишга имкон берадиган оқилона руҳий кучга эга бўлиши керак.

10. Психолог турли ёшдаги, жинсдаги шахслар билан мулоқот қилишда

хушмуомала бўлиши, уларга ҳурмат кўрсатиши ҳамда ёрдам/хизмат
олувчининг манфаатларида профессионал ҳамкорликни ривожлантиришга
интилиши лозим.

Психологик хизмат олиб боришда этика тамойиллари:

1.

Психологик ёрдам кўрсатиш ишларида мутахассис, психологнинг

профессионал этика тамойилларига амал қилиши, фаолият жараёнида
мижознинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши, унинг қадр-қиммати ва шахсиятига
ҳурматни намоён этиши, унинг фикри, ҳаётий қадриятларини ҳурмат
қилишига эътибор қаратади.

2.

Мутахассис/психолог психологик хизматда одамлар орасидаги

ижтимоий ва индивидуал тафовутларни тушуниб ва ҳисобга олиб фаолият
юритади.

3.

Мижознинг жинси, миллати, дини, профессионал фаолиятини

камситмаган тарзда психологик хизматни ташкил этади.

4.

Жинси, ёши, миллати, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши ҳолатидан

қатъий назар таҳқирлашга йўл қўймаслик, ўз ишида мижозга нисбатан тенг
ҳуқуқли муносабатни амалга ошириши, таҳқирламаслик, айбламаслик ва бу
жараёнда ижтимоий, маданий, иқтисодий ва бошқа омилларни ҳисобга
олиши талаб этилади.

5.

Махфийлик тамойили

шахс билан боғлиқ барча электрон ва қоғоз

шаклидаги ҳужжатлар бегоналар фойдаланишидан ҳимояланган бўлиши
лозим ва фақат иш юритиш мақсадларидагина қўлланилиши зарур бўлади.
Шахс билан ишлаш жараёнида иштирок этадиган компетентли мутахассис
психолог маълумотлар билан ишлаш қоидалари тўғрисида хабардор
бўлишлари лозим.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Акрамова Ф.А. Ўзбекистонда оилавий психологик хизматнинг

ижтимоий-психологик муаммолари: Монография. –Т.:

«

Lesson-press» нашриёти,

2021 й. – 178 б.

2.

Глэддинг С. Психологическое консультирование. – С.–Пб: Питер, 2008. – 736 с.

3.

Немов Р.С. Психологическое консультирование. —528 с., М.: Юрайт, 2013. - 576 c.


background image

4.

Умаров Б.М. Психологик хизматнинг ижтимоий-психологик муаммолари

// Ўзбекистонда психологик хизматнинг долзарб муаммолари. Республика

илмий-амалий анжумани конференция материаллари тўплами. Тошкент, 2015. – Б.
224–227

5.Uralovich T. F. Conducting classes on fine arts based on information and communication technologies

//International Engineering Journal For Research & Development.

– 2021. – Т. 6. – С. 3-3.

6.

Toshpulatov F. U., Turopova R. B. Games that develop children's interest in the profession based

on game technology //Science and Education.

– 2021. – Т. 2. – №. 4. – С. 487-491.

ТАЪЛИМ СИФАТИГА ТАЪСИР ҚИЛАЁТГАН САЛБИЙ ОМИЛЛАР

ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ

Иманов Бахтиёр Бердиевич

педагогика фанлари номзоди, доцент, ТерДПИ “Таълим сифатини

назорат қилиш” бўлими бошлиғи

Кейинги йилларда мамлакатимизда халқаро стандартлар талабларига мос

келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга
оширилмоқда. Ҳудудларда янги олий таълим муассасаларининг ташкил
этилиши, янгидан бунёд этилаётган замонавий ўқув бинолари ёшларимизга
берилаётган юксак эьтиборлардан бири сифатида кўрсатишимиз мумкин.
Ўқув хоналари янги замонавий конструкцияларга мувофиқ қайтадан
таьмирланиб, ўқув жиҳозлари, ўқув лабораториялари, замонавий АКТ билан
таъминланмоқда.

Муҳтарам Президентимиз ўз мурожаатномасида “Таълим сифатини

ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!”, деб
таъкидлаб ўтди. Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни
қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилиши, ўқитувчиларнинг мақомини,
уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида
белгилаш зарурлиги қайд этилди. Бу эса ўз-ўзидан бизга катта бир масъулият
юклаши аниқ.

Бинобарин, сифатли таълим тизими сифатли кадрларни, сифатли кадрлар

эса, ривожланган, қудратли жамиятни барпо қилишини унутмаслигимиз
керак.

Барчамизга маълумки, олий таьлим муассасаси фаолиятининг энг муҳим

кўрсатгичи ўқитиш сифати бўлиб хисобланган ва шундай бўлиб қолмоқда.
Аммо, афсуски, у ҳар доим ҳам ўқитиш сифати замон талабларига жавоб
берарли даражада эмаслиги, шу билан бирга олий таълим муассасаларида
таълим сифатини оширишга, республикада амалга оширилаётган кенг
қамровли ислоҳотларнинг амалга ошишига тўсиқ бўлаётган бир қатор
муаммоларнинг мавжудлиги яққол кўзга ташланмоқда.

Кўтарилаётган масаланинг долзарблигини Жанубий Африкадаги

университетнинг кириш эшигида “Бирор давлатни йўқ қилиш учун атом

Библиографические ссылки

Акрамова Ф.А. Ўзбекистонда оилавий психологик хизматнинг ижтимоий-психологик муаммолари: Монография. –Т.: «Lesson-press» нашриёти, 2021 й. – 178 б.

Глэддинг С. Психологическое консультирование. – С.–Пб: Питер, 2008. – 736 с.

Немов Р.С. Психологическое консультирование. —528 с., М.: Юрайт, 2013. - 576 c.

Умаров Б.М. Психологик хизматнинг ижтимоий-психологик муаммолари // Ўзбекистонда психологик хизматнинг долзарб муаммолари. Республика илмий-амалий анжумани конференция материаллари тўплами. Тошкент, 2015. – Б. 224–227

Uralovich T. F. Conducting classes on fine arts based on information and communication technologies //International Engineering Journal For Research & Development. – 2021. – Т. 6. – С. 3-3.

Toshpulatov F. U., Turopova R. B. Games that develop children's interest in the profession based on game technology //Science and Education. – 2021. – Т. 2. – №. 4. – С. 487-491.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов