Таълим сифатига таъсир қилаётган салбий омиллар ва уларни бартараф қилиш йўллари

CC BY f
17-21
11
0
Поделиться
Иманов , Б. (2023). Таълим сифатига таъсир қилаётган салбий омиллар ва уларни бартараф қилиш йўллари . Современные тенденции психологической службы в системе образования: теория и практика, 1(1), 17–21. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/psychological-service-education/article/view/23459
Бахтиёр Иманов , Термезский государственный педагогический институт

кандидат педагогических наук, доцент, заведующий кафедрой «Контроль качества образования»

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Кейинги йилларда мамлакатимизда халқаро стандартлар талабларига мос келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда янги олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши, янгидан бунёд этилаётган замонавий ўқув бинолари ёшларимизга берилаётган юксак эьтиборлардан бири сифатида кўрсатишимиз мумкин. Ўқув хоналари янги замонавий конструкцияларга мувофиқ қайтадан таьмирланиб, ўқув жиҳозлари, ўқув лабораториялари, замонавий АКТ билан таъминланмоқда.


background image

4.

Умаров Б.М. Психологик хизматнинг ижтимоий-психологик муаммолари

// Ўзбекистонда психологик хизматнинг долзарб муаммолари. Республика

илмий-амалий анжумани конференция материаллари тўплами. Тошкент, 2015. – Б.
224–227

5.Uralovich T. F. Conducting classes on fine arts based on information and communication technologies

//International Engineering Journal For Research & Development.

– 2021. – Т. 6. – С. 3-3.

6.

Toshpulatov F. U., Turopova R. B. Games that develop children's interest in the profession based

on game technology //Science and Education.

– 2021. – Т. 2. – №. 4. – С. 487-491.

ТАЪЛИМ СИФАТИГА ТАЪСИР ҚИЛАЁТГАН САЛБИЙ ОМИЛЛАР

ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ

Иманов Бахтиёр Бердиевич

педагогика фанлари номзоди, доцент, ТерДПИ “Таълим сифатини

назорат қилиш” бўлими бошлиғи

Кейинги йилларда мамлакатимизда халқаро стандартлар талабларига мос

келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга
оширилмоқда. Ҳудудларда янги олий таълим муассасаларининг ташкил
этилиши, янгидан бунёд этилаётган замонавий ўқув бинолари ёшларимизга
берилаётган юксак эьтиборлардан бири сифатида кўрсатишимиз мумкин.
Ўқув хоналари янги замонавий конструкцияларга мувофиқ қайтадан
таьмирланиб, ўқув жиҳозлари, ўқув лабораториялари, замонавий АКТ билан
таъминланмоқда.

Муҳтарам Президентимиз ўз мурожаатномасида “Таълим сифатини

ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!”, деб
таъкидлаб ўтди. Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни
қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилиши, ўқитувчиларнинг мақомини,
уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида
белгилаш зарурлиги қайд этилди. Бу эса ўз-ўзидан бизга катта бир масъулият
юклаши аниқ.

Бинобарин, сифатли таълим тизими сифатли кадрларни, сифатли кадрлар

эса, ривожланган, қудратли жамиятни барпо қилишини унутмаслигимиз
керак.

Барчамизга маълумки, олий таьлим муассасаси фаолиятининг энг муҳим

кўрсатгичи ўқитиш сифати бўлиб хисобланган ва шундай бўлиб қолмоқда.
Аммо, афсуски, у ҳар доим ҳам ўқитиш сифати замон талабларига жавоб
берарли даражада эмаслиги, шу билан бирга олий таълим муассасаларида
таълим сифатини оширишга, республикада амалга оширилаётган кенг
қамровли ислоҳотларнинг амалга ошишига тўсиқ бўлаётган бир қатор
муаммоларнинг мавжудлиги яққол кўзга ташланмоқда.

Кўтарилаётган масаланинг долзарблигини Жанубий Африкадаги

университетнинг кириш эшигида “Бирор давлатни йўқ қилиш учун атом


background image

бомбаси ёки узоқ масофали ракета қуролларидан фойдаланиш шарт эмас.
Фақатгина таълим сифатини пасайтириб, имтиҳонларда кўчиришга
(шпаргалкадан фойдаланишга) имкон бериш етарлидир” ёзувидан ҳам
исботини кўрсак бўлади.

Бинобарин, бу масалага давлатимиз раҳбарияти томонидан жиддий

эьтибор қаратилаётганлигини кўплаб фармонлари ва қарорларида, жумладан,
2019-йил 16-январдаги “Таьлим сифатини назорат қилиш тизимини
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4119-
сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ўзининг
сўнгги маърузаларида бу борада бир неча бор тўхталиб, олиб борилаётган
ишларнинг сустлигини танқидий баҳолаган. “...Аммо ҳали ҳам сезиларли
сифат ўзгаришлари йўқ. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ректорлар
таълим сифатини ошириш, ўқув-тарбия ишларини бозор талабидан келиб
чиқиб ташкил этиш масалаларига етарлича эътибор қаратмаяпти...”‒ деб
таъкидлаган фикрларидан ҳам кўриниб турибди.

Таълим сифатига салбий таъсир қилаётган муаммолардан бири бу Олий

ўқув юртларида билим даражаси, кўникма ва малакаси, касбий
мутахассислиги бўйича компетенциялари олий таьлим, баъзан эса ўрта таълим
талабларига ҳам жавоб бермайдиган айрим профессор-ўқитувчиларнинг
фаолият олиб бораётганлигидадир. Бу муаммоли масаланинг ижобий ҳал
этилиши кўп жиҳатдан масьул раҳбарларга боғлиқ бўлсада, аммо уларнинг
илмий-методик томондан амалий ёрдам беришга, хато ва камчиликларини ўз
вақтида кўрсатишга жасорати етишмаётганлигидадир. Шу сабабли муаммо
ечимига кўз юмиб, бундай ўқитувчиларнинг дарс олиб боришларига шароит
яратиб бериш таълим сифатига салбий таъсир этиши барчамизга сир эмас.

Битирувчи курс талабалари, истеъмолчилари томонидан қандай қабул

қилинаётганликлари, уларнинг педагогик фаолиятида мактаблардаги
муаммолар ОТМ ларидаги мутахассис чиқарувчи кафедралар томонидан
ўрганилмаётганликлари яна бир таълим сифатига салбий таъсир кўрсатаётган
муаммолардандир. Масъул кафедралар томонидан сўровномалар ўтказиб,
бевосита истеъмолчилар билан ўзаро мулоқот орқали битирувчиларнинг
эгаллаган билим, кўникмаларини амалиётда қандай қўллаётганликларини
аниқлаш учун истеъмолчиларнинг фикрларини ўрганишлари, шунингдек,
зарур қарор ва хулосалар чиқаришлари муҳим бўлсада, амалда
бажарилмаётганлигини кейинги ўқув йилларида тайёрланаётган кадрлар
сифатига ижобий таъсири бўлмаслигини ўйлаб кўришимиз керак.

Маълумки, малакавий педагогик амалиёт – малакали педагок кадрлар

тайёрлаш ишининг ажралмас қисми бўлиб, талабаларнинг касбий кўникма ва
малакаларини ривожлантирувчи жараён бўлсада, айрим кафедраларда ўқув


background image

юкламаларини тақсимлашда педагогик амалиёт соатлари баъзан педагогик
тажрибага, етарлича кўникма ва малакага эга бўлмаган стажёр - ўқитувчиларга
тақсимланиши таълим сифатига салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан яна
биридир.

Шунингдек, факультет деканлари, кафедра мудирлари томонидан

педагогик амалиётларни ташкил этиш ва уни ўтказишга юзаки қарашлари
оқибатида талабаларларнинг амалиёт ўташи жараёнида зарур билим ва
кўникмаларни эгаллашларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Таълим сифатига салбий таъсир кўрсатаётган яна бир муҳим омиллардан

бири – таълим жараёнини бошқарув билан боғлиқ бўлиб, айрим факультет
раҳбарлиги вазифасига мулоқот маданияти паст, бошқарув қобилиятига эга
бўлмаган,

ўз

зиммасига

юклатилган

вазифаларнинг

аҳамиятини

тушунмайдиган ва ўқитувчи ва талабалар орасида обрў-эътиборга эга
бўлмаган айрим шахсларнинг фаолият олиб бораётганлигидадир.

Яна бир салбий омил - битирув малакавий ишлари ва магистрлик

диссертацияларини тайёрлашда. Кўпчилик ўзига хос тарзда, уларнинг
мавзулари ва сифати БМИ Низоми ва ОАК талабларига жавоб бермайди.
Ҳимоя жараёнининг ўзи эса гўё хўжакўрсинга ташкил этилади.

Баьзи ҳолларда, битирув малакавий ишлари ва магистрлик

диссертациялари дастлабки ҳимоясиз ҳақиқий ҳимоядан бир кун олдин ёки
ҳатто бир соат олдин якунланади, кейин дастлабки ҳимоя олдинги сана билан
расмийлаштирилади. Олий ўқув юртларида амалий, семинар ва лаборатория
машғулотларини ўтказишда янги педагогик технологияларни жорий этиш
даражаси пастлиги, шунингдек, кўплаб факультетларда дарслар сифатини
назорат ва таҳлил қилиш комиссиялари фаолиятининг йўқлиги
мутахассисларни катта ташвишга солмоқда. Кўпинча кафедра мудирларнинг
профессор-ўқитувчилар дарсларини илмий-методик жиҳатдан таҳлил
қилмасликлари ёки юзаки таҳлил қилишлари ечимини топиш талаб
қилинадиган долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.

Профессор-ўқитувчилар ўз дарсликлари, ўқув қўлланмалари ва

монографияларини тайёрлашда нашрларнинг илмийлиги ва сифатига эьтибор
беришлари зарур.

Scopus ва

web of science

маьлумотлар базаларига киритилган нуфузли

илмий журналларда мақолалари чоп этилган, шунингдек монография ва
дарслик чиқарган ўқитувчиларни моддий рағбатлантириш тизими жорий
этилишини яна бир муҳим қадам деб биламиз.

Ишончимиз комилки, хорижий олий ўқув юртлари билан илмий

алоқаларни мустаҳкамламай туриб, таълим сифатини ошириш мумкин эмас.


background image

Маҳаллий олий ўқув юртлари бу борадаги ишларни фаоллаштириши,

бошқа мамлакатлардан юқори малакали ўқитувчиларни жалб этишнинг
самарали механизмларини ишлаб чиқиши ҳамда яқин ва узоқ хорижнинг
етакчи олий таьлим муассасалари билан талабалар алмашинувини ташкил
этиш тизимли равишда амалга ошириши зарур.

Шунингдек, профессор-ўқитувчиларни хорижий олий ўқув юртларига

дарс бериш учун юбориш учун чет тиллари ва ахборот-коммуникация
технологиялари курсларини ташкил этиш зарур.

Хорижий магистратура ва таянч докторантурада ўқитувчиларимизнинг

иштирокини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш
зарурати ҳам аллақачон етилган.

Бу ишда хориждаги олий ўқув юртларида ишлаётган ёки ўқиётган

республикамиз мутахассислар имкониятидан фойдаланишни фойдали деб
ҳисоблаймиз.

Иқтидорли талабаларни битирув малакавий ишларини ёзишга

тайёрлашни ташкил этишда Республикамизнинг етакчи олий ўқув юртлари
тажрибасидан фойдаланиш, мазкур олий таьлим муассасалари профессор-
ўқитувчилари орасидан илмий раҳбарлар тайинлаш зарур деб ўйлаймиз.

Республикамиз олий ўқув юртларида таҳсил олаётган чет эллик талабалар

сонини ошириш учун уларнинг веб-сайтларига рус, инглиз ва бошқа хорижий
тилларда ўқитиладиган таьлим йўналишлари ҳақидаги маьлумотларни,
шунингдек, ўқишга қабул қилиш, яшаш шароитлари, шартнома ва бошқалар
ҳақида маьлумотларни жойлаштиришни тавсия этамиз. Келгусида эса улар
учун бир йиллик ўзбек тили курсларини ташкил этиш лозим.

Бизнингча, юқорида билдирилган фикрлар олий таьлим муассасаларида

таълим сифатини қисман бўлсада яхшилаш имконини беради.

Адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълимини 2030 йилгача ривожлантириш

концепцияси.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида

таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг
қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора
тадбирлар тўғрисида” ги 05.06.2018 йилдаги ПҚ-3775 сонли қарори.

3.

Imanov B.B. Lesson and its analysis as factor of increasing the qualiyy of

education. European scholar Journal. Available online at//

www.scolarzest.com

. Vol. №

1 January 2021 ISSN: 2660-5562.

4.

Imanov B.B. (2020). Specificity Of Student Creative Activity. The American

Journal of Social Science and Education Innovations/ 2 (10), 243-249.

5.

Иманов Б.Б. Изменение структуры занятия, не влияющее на качество

преподавания Eurasian Journal of Academic Research ISSN: 2181-2020

6.

Uralovich T. F. Conducting classes on fine arts based on information and communication
technologies //International Engineering Journal For Research & Development.

– 2021. – Т. 6. –

С. 3-3.


background image

7.

Toshpulatov F. U., Turopova R. B. Games that develop children's interest in the profession based
on game technology //Science and Education.

– 2021. – Т. 2. – №. 4. – С. 487-491.

ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ – ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ

АЖРАЛМАС ТАРКИБИЙ ҚИСМИ

Қодиров Умарали Дўстқобилович

Сурхондарё вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий

маркази директори, психология фанлари доктори, профессор

Ҳозирги глобаллашув шароитида амалий психологиянинг шиддат билан

ривожланиши жараёнида психологик хизмат замонавий таълим тизимининг
ажралмас таркибий қисми сифатида намоён бўлмоқда.

Мамлакатимизда психологик хизматни ривожлантириш борасида

мустақилликдан сўнг муайян вазифалар бажарилган бўлса-да, сўнгги икки-уч
йилда соҳа тараққиёти учун мисли кўрилмаган даражада ишлар амалга
оширилди, дейиш мумкин.

Психологик хизмат таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий

тамойилларини амалиётга татбиқ этишда катта аҳамият касб этадиган
йўналишлардан бири бўлиб, инсон, шахс саломатлигини, тарбияланувчи,
ўқувчиларнинг ҳар томонлама, комил инсон сифатида ривожланишини,
таълим жараёнида шахслараро муносабатларнинг мақсадга мувофиқлигини
таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари натижасида

нисбатан қисқа вақт ичида таълим психологик хизматини амалга оширувчи
мутахассис – психолог оммавий ва нуфузли касблардан бирига айланмоқда.

Психолог – айни кунда жамият эҳтиёжларини қондиришда, ёш авлоднинг
ақлий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришда ижтимоий жиҳатдан
аҳамиятга эга бўлган янги касбий фаолият турларидан ҳисобланади.

Айни вақтда психологлар мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий

таълим муассасаларида, турли, шу жумладан, реабилитация, коррекция,
ривожлантирувчи, болалар, ўқувчилар ва ёшларга, аҳолининг турли
қатламлари вакилларига тиббий-психологик-педагогик кўмак бериш
йўналишидаги марказларда фаолият юритмоқдалар.

Дастлаб, таълимда

психологик хизмат тушунчасини ойдинлаштириб олиш зарур. Бу борада бир
қатор таърифлар мавжудлигига қарамай, барча олим ва мутахассислар
томониданягона, бир хил эътироф этилган таъриф мавжуд эмаслигини
таъкидламоқчимиз.Бу эса ўзига хос тарихга эга бўлишига қарамай,
таълимдаги психологик хизмат психология фанининг ривожланиб келаётган
мураккаб амалий соҳа, тармоғидан бири эканлигидан далолат беради.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Олий таълимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги 05.06.2018 йилдаги ПҚ-3775 сонли қарори.

Imanov B.B. Lesson and its analysis as factor of increasing the qualiyy of education. European scholar Journal. Available online at// www.scolarzest.com. Vol. № 1 January 2021 ISSN: 2660-5562.

Imanov B.B. (2020). Specificity Of Student Creative Activity. The American Journal of Social Science and Education Innovations/ 2 (10), 243-249.

Иманов Б.Б. Изменение структуры занятия, не влияющее на качество преподавания Eurasian Journal of Academic Research ISSN: 2181-2020

Uralovich T. F. Conducting classes on fine arts based on information and communication technologies //International Engineering Journal For Research & Development. – 2021. – Т. 6. – С. 3-3.

Toshpulatov F. U., Turopova R. B. Games that develop children's interest in the profession based on game technology //Science and Education. – 2021. – Т. 2. – №. 4. – С. 487-491.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов