Психологик хизмат – замонавий таълим тизимининг ажралмас таркибий қисми

CC BY f
21-24
2
1
Поделиться
Қодиров , У. . (2023). Психологик хизмат – замонавий таълим тизимининг ажралмас таркибий қисми . Современные тенденции психологической службы в системе образования: теория и практика, 1(1), 21–24. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/psychological-service-education/article/view/23460
Умарали Қодиров , Национальный центр обучения педагогов новым методам

Директор, доктор психологических наук, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳозирги глобаллашув шароитида амалий психологиянинг шиддат билан ривожланиши жараёнида психологик хизмат замонавий таълим тизимининг ажралмас таркибий қисми сифатида намоён бўлмоқда.


background image

7.

Toshpulatov F. U., Turopova R. B. Games that develop children's interest in the profession based
on game technology //Science and Education.

– 2021. – Т. 2. – №. 4. – С. 487-491.

ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ – ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ

АЖРАЛМАС ТАРКИБИЙ ҚИСМИ

Қодиров Умарали Дўстқобилович

Сурхондарё вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий

маркази директори, психология фанлари доктори, профессор

Ҳозирги глобаллашув шароитида амалий психологиянинг шиддат билан

ривожланиши жараёнида психологик хизмат замонавий таълим тизимининг
ажралмас таркибий қисми сифатида намоён бўлмоқда.

Мамлакатимизда психологик хизматни ривожлантириш борасида

мустақилликдан сўнг муайян вазифалар бажарилган бўлса-да, сўнгги икки-уч
йилда соҳа тараққиёти учун мисли кўрилмаган даражада ишлар амалга
оширилди, дейиш мумкин.

Психологик хизмат таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий

тамойилларини амалиётга татбиқ этишда катта аҳамият касб этадиган
йўналишлардан бири бўлиб, инсон, шахс саломатлигини, тарбияланувчи,
ўқувчиларнинг ҳар томонлама, комил инсон сифатида ривожланишини,
таълим жараёнида шахслараро муносабатларнинг мақсадга мувофиқлигини
таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари натижасида

нисбатан қисқа вақт ичида таълим психологик хизматини амалга оширувчи
мутахассис – психолог оммавий ва нуфузли касблардан бирига айланмоқда.

Психолог – айни кунда жамият эҳтиёжларини қондиришда, ёш авлоднинг
ақлий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришда ижтимоий жиҳатдан
аҳамиятга эга бўлган янги касбий фаолият турларидан ҳисобланади.

Айни вақтда психологлар мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий

таълим муассасаларида, турли, шу жумладан, реабилитация, коррекция,
ривожлантирувчи, болалар, ўқувчилар ва ёшларга, аҳолининг турли
қатламлари вакилларига тиббий-психологик-педагогик кўмак бериш
йўналишидаги марказларда фаолият юритмоқдалар.

Дастлаб, таълимда

психологик хизмат тушунчасини ойдинлаштириб олиш зарур. Бу борада бир
қатор таърифлар мавжудлигига қарамай, барча олим ва мутахассислар
томониданягона, бир хил эътироф этилган таъриф мавжуд эмаслигини
таъкидламоқчимиз.Бу эса ўзига хос тарихга эга бўлишига қарамай,
таълимдаги психологик хизмат психология фанининг ривожланиб келаётган
мураккаб амалий соҳа, тармоғидан бири эканлигидан далолат беради.


background image

Таълим психологик хизмати – мамлакат таълим тизимининг ажралмас

таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.

Бола, ўқувчи, талаба шахсини ривожлантиришга нисбатан ёндашув

таълим психологик хизматининг қуйидаги йўналишларини белгилаб беради:

ҳар бир ёшдаги бола билан унинг имкониятлари, салоҳиятини рўёбга

чиқариш борасида ишларни амалга ошириш;

боланинг ўзига хос, индивидуал хусусиятлари – қизиқишлари,

қобилияти, ижодий мойиллиги ва интилишлари, ҳис-туйғуси, муносабатлари,
ҳаётий режалари ва ҳоказоларни ривожлантириш;

бола, ўқувчи мақсадга мувофиқ ривожланиши учун (боғча, интернат,

мактабда) қулай психологик муҳит, иқлимни яратиш, бунда бир томондан
боланинг ўз тенгдошлари ва ёши катталар билан самарали мулоқотини
таъминлаш, иккинчи томондан боланинг онтогенез (ҳаёти давоми)даги
ривожланиш босқичларида унинг учун аҳамиятга эга фаолият турларидаги
шахсий муваффақиятга эришиш вазиятларини намоён қилиб бориш;

нафақат болалар, балки уларнинг ота-онаси, тарбиячилари ва

ўқитувчиларини ҳам ўз вақтида психологик қўллаб-қувватлаш ва уларга
психологик ёрдам кўрсатиш.

Таъкидланганидек, таълим психологик хизмати – давлат таълим

тизимининг муҳим таркибий қисмларидан бири экан, унинг

мақсади

мактабгача таълим ва халқ таълими тизимидаги тарбияланувчилар,
ўқувчиларнинг психологик саломатлигини таъминлаш,

асосий вазифаси

барча ёш даврларидаги тарбияланувчи ва ўқувчиларнинг психик,
психофизиологик ва шахсий ривожланишига ёрдам бериш, кўмаклашиш.

Бунда ҳар бир ёш давридаги боланинг имкониятларини рисоладагидек

намоён қилиш учун мақбул психологик-педагогик шарт-шароитларни
яратишга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Маълум даражада психологлар ҳар бир боланинг тўлақонли психик ва

шахсий ривожланиши учун кафил бўлувчи, ўзига хослигини қўллаб-
қувватловчи мутахассислар сифатида намоён бўладилар.

Педагогик амалиётда (нафақат педагогик, балки ҳаётнинг бошқа

жабҳаларида ҳам) психолог мутахассисларга нисбатан талаб, эҳтиёжнинг
ошиб бориши, улар касбий фаолияти қамровининг кенгайиши психологлар ва
умуман, психологик хизматга доир методик, ташкилий-бошқарув
мазмунидаги масалалар, муаммоларни ҳал этиш заруриятини келтириб
чиқарди.

Шундай экан тан олиш керакки, айни вақтда ҳали тўлиқ шаклланиб

улгурмаган, мамлакат-ҳудудлар-туманлар-таълим муассасалари миқёсида


background image

вертикал даражада ишимақсадга мувофиқ тарзда йўлга қўйилмаган, узлуксиз
таълим тизимининг муҳим таркибий қисми ҳисоблангантаълим психологик
хизматининг келгуси ривожи учун илмий-методик адабиётлар яратиш,
фаолиятининг барча жиҳатларини тартибга келтириш борасида мутасаддилар,
олимлар, мутахассислар олдида бажарилиши лозим бўлган кўп вазифалар
турибди. Мазкур вазифалар сирасига психологик хизмат тизимининг
яхлитлиги, бир бутунлигини таъминлаш ҳам кирадики, бу барча даражаларда
қуйидагиларни назарда тутади:

психологик хизмат фаолияти мақсади, вазифалари ва моҳиятини аниқ ва

бир хил тушуниш;

фаолият мазмунидан келиб чиқиб, мақсадларни амалга оширишни

ҳуқуқий ва молиявий жиҳатдан таъминлаш;

маҳаллий давлат органлари, тегишли бўлинмалар ва ташкилот ҳамда

муассасаларнинг ўзаро алоқасини йўлга қўйиш.

Психологик хизмат яхлит тизими фаолияти самарадорлигига кафолат –

ҳар бир бўғин, бўлинма ўзининг конкрет вазифаларини изчил,аниқ бажариб
боришлари.

Психология фанида амалга оширилган фундаментал назарий

тадқиқотлар хулосаларига кўра, инсон психикаси (онтогенез ва филогенезда)
тараққиёт, ривожланиш маҳсули ҳисобланади. Инсоният томонидан йиғилган
ижтимоий тажрибани ўзлаштириш жараёнида психик тараққиёт, ривожланиш
амалга ошади. Шахс бир бутун психологик тузилма бўлиб, инсоннинг
ижтимоий онг ва хулқ-атвор шаклларини ўзлаштириши жараёнида таркиб
топади. Чақалоқ туғилган сониялардан шахс сифатида шаклланиш жараёни
бошланади ва бу боланинг психик ривожланиши билан бирга кечади.
Таъкидлаш лозимки, психиканинг ривожини нафақат унинг ўсиши, балки
миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши билан боғлиқ турли
эврилишлар билан боғлиқ ҳолда ҳам қабул қилиш зарур.

Маълумки, индивидуал ривожланиш олий асаб тузилмаси фаолияти ва

таълим жараёнида амалга ошади. Психология фани таълимотига кўра, ўқиш-
ўрганиш субъектив фаолият бўлиб, унинг натижасида муайян ёшдаги болалар
учун ижтимоий аҳамиятга эга бўлган билимлар, улардан ҳар бирининг шахсий
мулкига айланади. Аниқроғи, ўқитиш, таълим худди шундай натижани ўз
ичига олган фаолият бўлмоғи лозим.

Ривожланиш ва таълим, ривожланиш ва тарбия бирлиги ушбу жараёнлар

ўзаро бир-бири билан боғлиқлигини англатади. Ривожланиш нафақат таълим
ва тарбия бирлигини тақозо этади, балки шаклланиш ва камолотга эришишни
ҳам назарда тутади. Шу тариқа, боланинг психик хусусиятларини нафақат


background image

асос, шарт-шароит, балки таълим ва тарбия жараёнида ривожланган,
шаклланган натижа сифатида ҳам баҳолаш лозим.

Хуллас, таълим ва шахс ривожининг ўзаро муносабати тўғрисидаги

масаланинг ҳал этилиши нафақат психология назарияси, балки педагогика
амалиёти учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Зеро, ҳар бир таълим концепцияси
муайян ривожланиш назариясини қамраб олгани каби, ҳар бир психик
ривожланиш таълимоти ҳам маълум бир ўқитиш назарияси унсурларини ўзида
мужассам қилган бўлади.

АДАБИЁТЛАР

1.

Баротов Ш.Р. Психологик хизмат асослари. –Т.1999.

2.

Крутецкий В. А.Основы педагогической психологии // Педагогическая

психология: интеграция теории и практики. — Ставрополь, 2007.
3.

Левитская А. А. Задачи и перспективы психологической службы в системе

образования // Вестник практической психологии образования, январь–март 2007.
— № 1 (10).
4.

Мактабгача таълим тизимида психологик хизмат. Ғ.Шоумаров, У.Қодиров /

Услубий қўлланма. Термиз, 2022.

5.Uralovich T. F. Conducting classes on fine arts based on information and communication technologies
//International Engineering Journal For Research & Development.

– 2021. – Т. 6. – С. 3-3.

6.Toshpulatov F. U., Turopova R. B. Games that develop children's interest in the profession based on
game technology //Science and Education.

– 2021. – Т. 2. – №. 4. – С. 487-491.

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ПСИХОЛОГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ.

М.Файзиева, Қарши ДУ Психология кафедраси доценти.

Экспериментал тадқиқотларни амалга ошириш шарт-шароитлари:

психологик ҳимоя тизими ҳақидаги билимларни ассимиляция қилиш, айниқса,
шахс ва психологик ҳимоя тизимининг ишлаш талабаларини психологик
ҳимоя тизимининг қуйидаги йўналишларда ўзгаришига олиб келди: содда-
табиий ва юксак ҳимоя механизмларининг кескинлиги нисбати психологик
ҳимоянинг пастки қисмидир. Копинг ресурслар эса муаммоларни бартараф
этишдан уларни ҳал қилишгача фаол ҳаракатларга айланди. Ўз-ўзини
баҳолаш, шахс ҳис-туйғуларини бошқариш ва ўз-ўзини назорат қилиш
уйғунлашган ҳолда психологик ҳимоянинг юқори даражаси бўлган
конструктивликка ўтишини баҳолашга имкон берди.

Жаҳон ҳамжамиятининг мустақил Ўзбекистонни тан олиши,

давлатимизнинг кенг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолияти ўзбек
халқининг маънавий қадриятлари ва имкониятлари тикланишига, ўзини бошқа
халқлар орасидаги тўла ҳуқуқли миллат сифатида англаб етишига кенг имкон
яратмоқда. Тобора кенгайиб бораётган халқаро алоқалар жаҳон маданиятини
янада чуқурроқ билиш, умуминсоний қадриятлардан бахраманд бўлиш учун
қулай замин яратмоқдаки, бу ўз навбатида ўзбек халқининг турли фаолият

Библиографические ссылки

Баротов Ш.Р. Психологик хизмат асослари. –Т.1999.

Крутецкий В. А.Основы педагогической психологии // Педагогическая психология: интеграция теории и практики. Ставрополь, 2007.

Левитская А. А. Задачи и перспективы психологической службы в системе образования // Вестник практической психологии образования, январь–март 2007. — № 1 (10).

Мактабгача таълим тизимида психологик хизмат. Ғ.Шоумаров, У.Қодиров / Услубий қўлланма. Термиз, 2022.

Uralovich T. F. Conducting classes on fine arts based on information and communication technologies //International Engineering Journal For Research & Development. – 2021. – Т. 6. – С. 3-3.

Toshpulatov F. U., Turopova R. B. Games that develop children's interest in the profession based on game technology //Science and Education. – 2021. – Т. 2. – №. 4. – С. 487-491.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов