Мактабгача ёшдаги бола психик тараққиётида предметли-воситали муҳитнинг ўрни

CC BY f
52-56
11
4
Поделиться
Нарбашева , М. (2023). Мактабгача ёшдаги бола психик тараққиётида предметли-воситали муҳитнинг ўрни . Современные тенденции психологической службы в системе образования: теория и практика, 1(1), 52–56. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/psychological-service-education/article/view/23478
М Нарбашева , Термезский государственный педагогический институт

кандидат психологических наук, доцент кафедры психологии менеджер

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мактабгача таълим ташкилотларида болалар фаолияти мазмунли ташкил этиш ҳамда уларнинг фаоллигини ошириш максадида турли ўйинлар, сайрлар, машғулотлар ташкил этилади. Улар махсус дастурлар асосида олиб борилади ва бунда албатта болаларнинг ёш хусусиятлари инобатга олинади. Шунингдек, болаларнинг ўзлари ташкиллаштириб ўзаро келишувлари асосида ўйнайдиган ўйинлари ҳам болаларнинг ҳар томонлама ривожланишлари, теварак атрофни билишлари учун хизмат қилади.Боланинг дунёга таъсир кўрсатишга бўлган эҳтиёжининг намоён бўлиши илк бор ўйинда шаклланади


background image

3. Югай А.Х., Мираширова Н. А. “Обшая психология” Т. ТГПУ. 2014
4. Ҳайдаров Ф. И., Ҳалилова Н. “Умумий психология”. Т.: “Фан ва технологиялар”
марказининг босмахонаси: 2009.
5. Дўстмуҳаммедова Ш. А., Тиллашайхова Ш. А., Байкунусова Г. Ю., Зиявитдинова
Г. З., “Ёш даврлари ва педагогиc психология” – Дарслик. Тошкент. Низомий
номидаги ТДПУ, 2020й.
6. Ғозиев Э. Ғ. Психология (Ёш даврлари психологияси) Т: Ўқитувчи. 1994й.
7. Абдурасулов Р.А.Ўқувчилар характерининг баъзи бир чиз-гилари ва типологик
хусусиятлари.//Мактаб ва ҳаёт.2003.
8.Абдурасулов Р.А. Ўқувчи спортчиларнинг индивидуал ва шахсий хусусиятлари.
//Мактаб ва ҳаёт. 2003

.

9.Uralovich T. F. Conducting classes on fine arts based on information and communication technologies
//International Engineering Journal For Research & Development.

– 2021. – Т. 6. – С. 3-3.

10.Toshpulatov F. U., Turopova R. B. Games that develop children's interest in the profession based on
game technology //Science and Education.

– 2021. – Т. 2. – №. 4. – С. 487-491.

МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛА ПСИХИК ТАРАҚҚИЁТИДА

ПРЕДМЕТЛИ-ВОСИТАЛИ МУҲИТНИНГ ЎРНИ

Нарбашева М.А., психол.ф.н., доцент ТерДПИ Психология кафедраси

мудири,

Мактабгача таълим ташкилотларида болалар фаолияти мазмунли

ташкил этиш ҳамда уларнинг фаоллигини ошириш максадида турли ўйинлар,
сайрлар, машғулотлар ташкил этилади. Улар махсус дастурлар асосида олиб
борилади ва бунда албатта болаларнинг ёш хусусиятлари инобатга олинади.
Шунингдек, болаларнинг ўзлари ташкиллаштириб ўзаро келишувлари асосида
ўйнайдиган ўйинлари ҳам болаларнинг ҳар томонлама ривожланишлари,
теварак атрофни билишлари учун хизмат қилади.Боланинг дунёга таъсир
кўрсатишга бўлган эҳтиёжининг намоён бўлиши илк бор ўйинда шаклланади..
Илмий

адабиётларда

етакчи

психолог

олимлар

Л.С.Выготский,

С.Л.Рубинштейн, Д.Б.Эльконинлар ўйин вазифаларини қуйидагича санаб
ўтадилар:
1) шахснинг атрофдаги дунёга алоҳида муносабати;
2) боланинг субьектив фаолияти сифатида ўзгарадиган ва авж оладиган унинг
алоҳида фаолияти;
3) болага ижтимоий берилган, ташкиллаштирилган ва у томонидан
ўзлаштирилган фаолият тури ( ёки дунёга муносабати);
4) ўзлаштиришнинг алоҳида мазмуни;
5) бола руҳиятининг ривожланиши рўй берадиган фаолият;
6) болалар ҳаёти «болалар жамиятини ташкил этишнинг ижтимоий педагогик
шаклидир».
Ўйиннинг моҳияти шундан иборатки, унда натижа эмас, балки жараённинг ўзи
ўйин ҳаракатлари билан боғлиқ кечинмалар жараёнининг ўзи муҳимдир.
С.Т.Шацкий: «боланинг ўйини- ҳаётий лабораториядир»- деган эди. Бола
ўйнайдиган вазиятлар тасаввур этилган бўлса ҳам улар бошидан кечирадиган
туйғулар ҳақиқийдир.


background image

Шу ўринда ўйинда фойдаланиладиган ўйинчоқлар, предметларнинг

ўйин жараёнининг сермазмун бўлишига, атрофдаги тажрибаларни
ўзлаштиришга бениҳоя таъсири ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш мақсадга
мувофиқдир. Машҳур психолог олима Н,Н.Ладыгина-Котс ўз фарзандининг
туғилгандан то 12 ёшгача бўлган даврини кузатиб борди ва ўз кундалигида хар
бир янги ҳаракатларини, муносабатларини хулқини қайд этди. Натижада Н.Н.
Ладыгина-Котс томонидан илк предметлар ёки ўйинчоклар онанинг болага
эмоционал муносабати билан қабул қилинишни исботлаб берди. Олиманинг
ёзишича, гўдак ўйинчоқнинг ёнида ўз онасини кўра олмаса, унинг учун
ялтироқ, ёрқин безатилган ўйинчок ҳам аҳамиятли бўла олмайди. Гўдакларда
кейинчалик ўйинчоқ ва предметлар қизиқиш уйғота бошлайди, чунки бола
атрофда онасидан ўзгалар ҳам мавжудлигини идрок эта бошлайди. Шу тарзда
болалар ўйинчоқлари кўп бўлса ҳам, ёки бир нечта ўйинчоқлари бўлса-да
ўйинчоқлар ўрнида турли предметлардан фойдаланиб ўйинларни ташкил эта
бошлайди.

Биз тадқиқотимизда машҳур психолог олима С.Л. Новоселова ва унинг

лабораториясида олиб борилган тадқиқотлар йуналишига мувофиқ 4-6
ёшдаги болаларнинг ўйин фаолиятларида предметли – воситали муҳитнинг
ахамиятини тажриба ишларимизда ўрганишга ҳаракат қилдик.

Тажриба Термиз шаҳридаги 21-МТТ ўрта, катта ва тайёрлов гуруҳ

тарбияланувчилари билан олиб борилди.

Тажрибадан олдин болалар билан суҳбатлар ташкил этилди. Суҳбатда

болалардан қандай ўйинчоқлари борлиги, кўпроқ қайси ўйинчоғи билан
ўйнашини боғчадаги ўйинчоқлардан қайсилари ёқишини, ўйинчоклари
мабодо бўлмаса нималар билан ўйнаш мумкинлиги ҳақида сўраб билиб олдик.
Суҳбатда қатнашган болалардан аксарияти уйдаги ўйинчокларини санаганда
5-6 та билан кифояланди, боғчадаги ўйинчоқларни кетма –кет санай олдилар,
47 нафар боладан 21 нафари ўйинчоқ бўлмаса унга ўхшаш буюмлардан
фойдаланиш мумкинлиги хақида тўхталдилар.

Масалан, Бекзод (5,2 ёш) шоколад қутиси, шарбатнинг бўш қутиси,

конфет қутиси шампун идишларидан мақсадли фойдалана олди. Умида (5 ёш)
эса атирлардан бўшаган коробкалардан уй (дом) ясашга киришиб кетди ва
узоқ вақт шу севимли коробкалар билан ўйнай олди. Яна икки қизалоқ
хонадаги ошхона жиҳозлари сифатида фойдаланиш мумкин бўлган
предметлар билан чиройли ўйин ташкил этди.Ўйин давомида улар баъзи
предметларга шартли ном бериб улардан унумли фойдаланди.

Гуруҳ болалари кичик ёстиқчаларни севиб ишлатишлари уларни

биргина ана шу турли рангли ёстиқчаларни гоҳ поезд, гоҳ гараж ва
автомобил, гоҳ девор ва ҳовли, гох автобус сифатида ўйинларда
фойдаланишлари болаларда жўшқинлик кайфиятини намоён этди.Болалар
ўйинлари давомида ёстиқчаларни катта- кичиклигига кўра рангига кўра
танлаганлиги ва шу белгиларига кўра ёстиқчаларга вазифалар юклаб


background image

фойдаланишлари, уларнинг фантазиялари, нутқлари ва тафаккурлари
ривожига ўз таъсирини кўрсатади. Ўйинлар давомийлигига назар ташланганда
болаларнинг биргаликдаги ўйинлари узоқроқ давом этганлигини кўрдик.

Бу ерда болалар “гуёки поезда саёҳатга чиқдилар. Поездда йўлга

тушдилар, тўхтаганда йўлда овқатландилар, яна поездларига чиқиб
манзилларига йўл олдилар” ўзаро келишувга кўра вагонларга чиқишда навбат
кутиб рангига қараб жой танладилар ва ҳ. Бундан кўриниб турибдики, болалар
учун махсус турдаги ўйинчоқлардан ташқари худди шу турдаги предметлар
(ёстиқчалар, кичик гиламчалар каби) ҳам мазмунли ўйинлар ташкил этиши
учун зарур бўларкан. Айнан бу каби предметларнинг мавжудлиги болалардан
топқирлик билан хаёлан ўйинлар уюштиришларига имкон яратади.

Бу эса ўз навбатида болалардан ўзига хос билимлар, малакаларига эга

бўлишини, ташкилотчилик қобилиятларини намоён этишни талаб этади.

Тажриба давомида эндигина 3 ёшдан ўтган қизалоқнинг ўз тажрибасига

таяниб тайёрлаган «беланчак ва чақалоқ» ўйинчоғи бизнинг диққатимизни
тортди.

Фарангиз оқ қанд қутисидан беланчак ўрнида, маркер қаламидан

чақалоқ, турли мато қийқимларидан эса рўмол, чойшаб, кўрпача кабилар
ясаган. Чиройли қилиб беланчакни безатган ва унга алла айтмоқда.

Демак, ўйинчоқлар ўрнини босувчи предметлар болаларни фаолликка

чорловчи, ижодкорликка ундовчи восита бўла олади.

Бекзоддан (5,2) шарбат қутисидан қайси ўйинларда қандай

фойдаланиши мумкинлигини сўралганда қуйидагича жавоб берди:

«Бу қутичадан “дўкон-дўкон” ўйнаганда, “машина”, “камаз” бўла олади,

кўп бўлса улардан уй қуриш мумкин, яна “заправка” ўйнаса бўлади, агар бу
ерини (тепа қисмини кўрсатиб қирқиб олса ва бу еридан (ён қисмидан) ипми,
симми ўтказсак челак бўлади, сув ташиймиз, яна бундай қилиб тенг икки

қисмга ажратиш назарда тутилди

“прицеп” бўлади ва ҳакозолар. Юкоридаги

жавоб мазмунидан кўриниб турибдики, болага «энди кераксиз ташлаш
мумкин» дейилган предмет ҳам қанчалик зарур ўйин воситаси бўла олади ва
бу болалар ўйинининг мазмунини бойитишга хизмат қилади.

Яна бир кизик тажриба:
Гурухларда боғча опаларнинг болалар билан биргаликда тайёрлаган

ўйинчоқлар ўрнини тўлдирувчи предметлар мавжуд булар, мато қийқимлари,
пахта, “папье-машье” ёрдамида дунёга келган мева ва сабзавотлар , нон ва
нон маҳсулотларнинг макетларидир.

Болажон учун бу каби предметли воситали муҳитлар кун давомида

ташкил этиладиган мазмунли сюжетли-ролли ўйинларининг воситалари бўла
олади.

Қизалоқлар «мева ва сабзавотлар» ёрдамида бозорда сотувчи ва харидор

сифатида ўзларини ҳис қилмоқда, савдо давомида эшитган ва кузатган
тажрибаларини амалда қўлламокда, хаёлан қилган харидлари учун пул тўлаб,


background image

қайтим сўрамокда, энг қизиғи, бир кўринишдаги предмет бир гал редиска, бир
гал олхўри, бир гал эса гилос бўлмоқда. Бу эса болалардан кузатувчанлик,
мустақил фикрлаш ва ўзига хос билимни талаб этади. Ўйин давомида болалар
ўзаро ролларни тақсимлаб, галма-гал ролларни алмаштириб яна –ўйинларни
давом эттирдилар.Ўйин мазмуни ниҳоятда бой, сермазмун бўлганлигини
кузатдик.

Шунингдек, болалар «меҳмон-меҳмон» ўйинида қизиқарли суҳбат ва

илтифотлар муаллифи бўлишди, бу орқали болалар миллий қадриятларни
ўзлаштириш имкониятига эга бўлдилар.

Тарбиячи опалар ва болаларнинг ўзлари тўплаган «кераксиз» қутичалар

ёрдамида «дўкон- дўкон” ўйини чиройли авж олди, айникса болаларнинг атир-
упалар ҳақидаги тушунчалари, билимлари сотувчини бироз шошириб ҳам
қўйди.

Харидорнинг сотувчидан “орфлейм”шампунларингиз борми, қуруқ

сочга шампун беринг, “эркаклар учун духи кўрсатинг” каби мурожаатлари
жуда қизиқарли бўлди. Тажриба давомида бу каби ўйинларни кузатиб болалар
ўйинларида ижтимоий турмушни акс эттириши, инсонлар орасидаги
муносабатларни ўзлаштиришлари ва зарур вазиятларда қўллай олишлари каби
малакалар, кўникмалар шаклланаётганлигини гувохи бўлдик. Демак тажриба
жараёнида кузатувларимиз шуни таъкидладики, болаларнинг фаоллигини
оширишда предметли воситали муҳитни аҳамияти катта эканлигини ва ўйин
муҳитини яратишда бунга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Тажрибамиз
натижаларига кўра

қуйидаги хулоса ва тавсияларни

келтириб ўтамиз:

-Боланинг хар томонлама ривожланиши зарур билимлар, кўникма

малакаларини ўзлаштиришлари учун ўйин фаолияти мазмуни жуда муҳим
ўрин тутади.

-Болалар ўйинлари мазмунан бой бўлиши бутун ўйин давомида

боланинг фаоллигини таъминлаш учун предметли воситали муҳитнинг
аҳамияти беқиёсдир.

-Болалар ўйинларини тўғри ташкил этиш учун предметли воситали

муҳит яратиш зарур.

-МТМларда, оилада ҳам предметли воситали муҳит яратиш учун зарур

шарт шароитлар яратилиши лозим.

-предметли воситали мухитда болаларда ижтимоий фаоллик, ижтимоий

ролларни ўзлаштириш, предметлар ҳақидаги тушунча ва билимни кенгрок
тушуниш, шахслараро муносабатларда ўзига хослик кабилар шаклланиши
самалироқ кечади.

-предметли муҳит ва ундан тўғри фойдалана олиш бола шахси

шаклланиши учун муҳим омил бўла олади. Юқоридаги хулосаларга таяниб
қуйидаги тавсияларни таклиф этмоқчимиз:

- Ўйинчоклар қаторида албатта ўйинчоклар ўрнини босувчи предметлар

бўлиши лозим;


background image

-МТМларда болаларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда

предметли воситали муҳит яратилиши зарур;

- Оилада болалар учун махсус ўйин бурчаги ташкил этилиши максадга

мувофиқдир;

- Оила шароитида ҳам албатта предметли воситали муҳит яратилиши

бола психик ривожи учун муҳим шартлардан бири деб қаралмоғи зарур;

-МТМда ва оилада предметли воситали муҳит яратиш учун зарур шарт

–шароитлар бўлмоғи лозим.;

- Предметли воситали муҳитни яратишда педагоглар ота –оналар

ижодкорлик билан ёндошишлари керак;

- Болаларнинг ўйинлари мазмунини педагоглар, ота –оналар кузатиб

боришлари лозим. Зарур ҳолларда бола(лар)дан ўйин сюжетини изоҳини
сўраш боланинг фаоллигини ўрганишга ёрдам беради;

- болалар ўйинларида вақти- вақти билан катталарнинг (педагоглар, ота

–оналар) иштирокини болаларга завқ бағишлайди ва уларни янада фаолроқ
бўлишга ёрдам беради.

Адабиётлар:

1.

Ғозиев Э. Тафаккур психологияси Т.,1990

2.

Новоселова С. Л. Игра дошкольника. М.,1989

3.

Эльконин Д.Б. Психология игры. М.,1999

4.

Широкова Г.А. , Жадько Е.Г. Практикум для детского психолога. Ростов-на-

Дону 2007
5.

Норбошева М.О. Болалар психологияси ва психодиагностикаси Т.,2021

6.

Норбошева Мақсуда. Таълим-тарбияда миллий кадриятлар ва маънавий тарбия

анъаналаридан самарали фойдаланиш ж: Мугаллим хэм узликсиз билимлендириу.
Илмий-методик журнал - 2020-№3. б.112-116

7.

Нарбашева М.А., Бобокелдиева А.А

.

Народные игры в контексте проблемы

обогащения психического развития ребенка . ж. Педагогическое образование и
наука, 2020, № 1 с.137-141
8.

Норбашева М.А. Игра человеческой жизни и развитии ребенка\\ ж. Психология

№2 2014 с.72

9.

Норбошева М.А. О

илавий муносабатларнинг таълим-тарбия самарадорлигига

таъсири. Ж. Таълим ва инновацион тадқиқотлар, 2021 –махсус сон, 165-170 б

10.

Uralovich T. F. Conducting classes on fine arts based on information and communication

technologies //International Engineering Journal For Research & Development.

– 2021. – Т. 6. – С. 3-3.

11.

Toshpulatov F. U., Turopova R. B. Games that develop children's interest in the profession based

on game technology //Science and Education.

– 2021. – Т. 2. – №. 4. – С. 487-491.

OLIY TA’LIM TALABALARIDA TAFAKKUR SHAKLLANISHINING

PSIXOLOGIK SABALARI

Mardonov Erkin Xasanovich.Termiz Davlat Pedagogika instituti.

Psixologiya kafedrasi o’qituvchisi.

Библиографические ссылки

Ғозиев Э. Тафаккур психологияси Т.,1990

Новоселова С. Л. Игра дошкольника. М.,1989

Эльконин Д.Б. Психология игры. М.,1999

Широкова Г.А. , Жадько Е.Г. Практикум для детского психолога. Ростов-на-Дону 2007

Норбошева М.О. Болалар психологияси ва психодиагностикаси Т.,2021

Норбошева Мақсуда. Таълим-тарбияда миллий кадриятлар ва маънавий тарбия анъаналаридан самарали фойдаланиш ж: Мугаллим хэм узликсиз билимлендириу. Илмий-методик журнал - 2020-№3. б.112-116

Нарбашева М.А., Бобокелдиева А.А. Народные игры в контексте проблемы обогащения психического развития ребенка. ж. Педагогическое образование и наука, 2020, № 1 с.137-141

Норбашева М.А. Игра человеческой жизни и развитии ребенка ж. Психология №2 2014 с.72

Норбошева М.А. Оилавий муносабатларнинг таълим-тарбия самарадорлигига таъсири. Ж. Таълим ва инновацион тадқиқотлар, 2021 –махсус сон, 165-170 б

Uralovich T. F. Conducting classes on fine arts based on information and communication technologies //International Engineering Journal For Research & Development. – 2021. – Т. 6. – С. 3-3.

Toshpulatov F. U., Turopova R. B. Games that develop children's interest in the profession based on game technology //Science and Education. – 2021. – Т. 2. – №. 4. – С. 487-491.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов