Понятие и сущность прав человека

CC BY f
563-565
0
0
Поделиться
Танирбергенов, С. (2023). Понятие и сущность прав человека. Ренессанс в парадигме новаций образования и технологий в XXI веке, 1(1), 563–565. https://doi.org/10.47689/XXIA-TTIPR-vol1-iss1-pp563-565
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон Республикаси мустақилликга эришганидан сўнг инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга катта аҳамият берди. 1991 йилнинг 30 сентябрида Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига аъзо бўлди.


background image

XXI CENTURY RENAISSANCE IN THE PARADIGM OF SCIENCE,

EDUCATION AND TECHNOLOGY INNOVATIONS

563

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ТУШУНЧАСИ ВА МОҲИЯТИ

Танирбергенов С.Б.

Нукус, Ўзбекистон

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети

e-mail:

tanirbergen77@mail.ru

+998907091477

Ўзбекистон Республикаси мустақилликга эришганидан сўнг инсон ва

фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя
қилишга катта аҳамият берди. 1991 йилнинг 30 сентябрида Ўзбекистон Инсон
ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига аъзо бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон хуқуқлари бўйича

Ўзбекистон

Республикасининг

Миллий

стратегиясини

тасдиқлаш

тўғрисида”ги 22.06.2020 йилдаги ПФ-6012-сонли фармони қабул қилиниши
инсон хуқуқларини химоя қилиш механизмларини янада такомиллаштириш
йўлида муҳим ислоҳот бўлиб хизмат қилди [1, 2].

1948 йил 10 декабрь – инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний

манфаатларини таъминлашда тарихнинг янги сахифаси очилган кун.

Декларацияда эътироф этилган шахс ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя

қилишга доир бўлган қоидалар дунёнинг 90 дан ортик давлатлари
Конституцияларида ўз аксини топган. Бу Конституциялар орасида Бош
қомусимизнинг ҳам мавжудлиги мустақил Ўзбекистон Республикасининг
демократик жамият қуриш йўлини танлаганлигининг яққол исботидир.

Инсон ҳуқуқлари тушунчасига таърифлар жуда хам кўп берилган бўлиб,

уларнинг шакли бир-биридан фарқ қилса ҳам, маъноси бир-бирига яқиндир. Ҳар
бир шахс инсон ҳуқуқларини ўзича, ўзининг дунёқараши ва тафаккуридан келиб
чиққан ҳолда ҳар хил тушунади. Инсон ҳуқуқларига қатъий килиб берилган, ягона
ўрнатиб қўйилган, ўзгармас таъриф йуқ. Ҳозирги кунда инсон ҳуқуқларига оид
кўплаб китобларда бу тушунчага ҳар хил таърифлар берилганлигини биз илмий
изланишларимиз жараёнида кўриб чиқдик. Инсон ҳуқуқлари нима?

Инсон ҳуқуқлари- инсон эркинликлари, бурч ва мажбурияти билан боғлиқ

қарашларни акс эттирувчи тушунча. Инсон ҳуқуқлари-инсон шахси ва инсон
турмушининг таркибий қисми. Шу боис инсон ҳуқуқлари концепциясининг
шаклланиш жараёни жамиятнинг тараққиёт тарихи билан бевосита узвий боғлиқ
ҳолда узоқ тадрижий такомил йўлини босиб ўтди. Унинг бошланиши одамзотнинг
илк жамоавий ҳаёт шаклларига бориб тақалади.

Инсон ҳуқуқлари- усиз яшаб бўлмайдиган бизнинг азалий, табиий ва

башарий ҳуқуқимиздан иборатдир. Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари бизга
ўз инсоний истеъдодимиз, ақл ва виждонимиздан фойдаланиб ўз эҳтиёжимизни
таъминлашга имкон беради [2, 172]. Ҳақиқатдан ҳам инсон ҳуқуқларисиз кишилар
ижтимоий ҳаётда яшаб бўлмайди. Чунки бу ҳуқуқлар ҳар кунги кундалик
ҳаётимизда ишлатиладиган ва бизга доимо керак бўладиган ажралмас ҳуқуқлардир.

Проф. АХ.Саидовнинг фикрича, инсон ҳуқуқлари –бу демократик ҳуқуқий

давлатнинг энг муҳим белгисидир [3, 6]. Шунинг учун ҳам инсон ҳуқуқлари


background image

XXI CENTURY RENAISSANCE IN THE PARADIGM OF SCIENCE,

EDUCATION AND TECHNOLOGY INNOVATIONS

564

ҳалкаро ҳуқуқда ва миллий ҳуқуқий тизимда муҳим ўрин тутади. Давлатнинг
демократик ёки нодемократик эканлигини унда инсон ҳуқуқларига қанчалик амал
қилаётганлигидан билиб олиш мумкин.

Конституциямизда ўз ечими ва қарорини топган энг муҳим талаб-инсон

ҳуқуқининг давлат ҳуқуқидан устуворлиги тамойилидир [4, 36].

Инсон ҳуқуқларини тушуниб етиш учун ниҳоятда муҳим бўлган

одамларнинг табиий тенглик ғоялари қадим юнон мутафаккирлари (Протагор,
Антифонт, Ликофрон) ва қадим Хитой донишмандлари (Мао-цзи, Конфуций)
сиёсий ҳамда ҳуқуқий таълимотларида эрамиздан аввалги VI-IV асрлардаёқ илгари
сурилган.

Қадимги Рим ҳуқуқшунослари «қонун олдида ҳамманинг тенглиги»

ғояларини илгари суришган. Цицерон «Ҳамма қонун таъсири остида бўлиши
керак», деб таъкидлаган эди.

Қонун томонидан инсон ҳуқуқлари фақат қулдорлар учун имтиёз сифатида

қараб чиқилиб, қуллар ҳуқуқи инкор этилар эди.

Ўрта асрларда ҳам инсон ҳуқуқи айрим табақаларнинг имтиёзи ҳисобланиб,

ҳуқуқий тенглик муайян табақага мансублик билангина белгиланарди.
Инглизларнинг 1215 йилги «Эркинликларнинг улуғ хартияси»да «Ҳеч бир эркин
инсон ҳибс килинмайди, қамокка маҳкум этилмайди, мол-мулки тортиб
олинмайди, бирор бир восита билан ночор аҳволга солинмайди. Фақат қонуний
ҳукм ва давлат қонуни бўйича чоралар кўрилади» деб ёзилган бўлсада, лекин
амалда ундай эмас эди.

Бироқ

инсон

ҳуқуқларининг

табиий

ҳуқуқий

концепциясини

шакллантиришда XVI-XVIII асрларда яшаб ўтган инглиз ҳуқушуноси Ж. Локк,
америкалик Т.Пэйн ва Жефферсон, французлар Руссо, Монтескье, Вольтер,
голландиялик Гроций каби маърифатпарвар мутафаккирлар етакчи ўрин тутдилар.
Уларнинг одамларнинг тенглиги, туғилишдан уларга ато этилган яшаш, эркинлик
ва хавфсизлик каби ҳуқуқларнинг дахлсизлигига доир ғоялари буржуа
инқилоблари ва буржуа давлатларининг шаклланиш жараёнидаги конституциялар
Англияда 1628 йилдаги «ҳуқуқлар тўғрисидаги арзнома», «ҳуқуқлар тўғрисидаги
лойиха»да, Америкада «Виржиния ҳуқуқлари тўғрисидаги декларация» (1689),
«АҚШ мустакиллик декларацияси» (1776) ҳамда «ҳуқуқлар тўғрисидаги лойиҳа»
(1791), Францияда «Инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари декларацияси» (1789) да ўз
ифодасини топди. Шу жиҳатдан «Виржиния ҳуқуқлари декларацияси» диққатга
сазовор. Бу инсон ҳуқуқлари концепцияси баён этилган конституция типидаги
дастлабки ҳужжат эди. Унда барча одамлар Тангри томонидан тенг килиб
яратилган ва уларга ажралмас муайян ҳуқуқлар ато этилган, деган қоида мавжуд.
Ҳаёт, эркинлик, хамда бахт- саодатга интилиш шу ҳуқуқлар сирасига киради.

Францияда 1789 йилги қабул қилинган «Инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари

декларацияси» юқорида санаб ўтилган ҳужжатлар орасида муҳим ўрин эгаллайди.
Инсон ҳуқуқларининг мазмун –моҳияти унда аниқ ва ихчам таърифланган, инсон
шахсининг қадр- қиммати таъкидланган фуқаролик жамиятида, шахс мақомини
белгилашда, давлатнинг роли белгилаб берилган.

Инсон ҳуқуқларини тартибга солувчи ҳозирги халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар

тизимида БМТнинг «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси» алоҳида ўрин


background image

XXI CENTURY RENAISSANCE IN THE PARADIGM OF SCIENCE,

EDUCATION AND TECHNOLOGY INNOVATIONS

565

тутади. Уни «Инсоният тарихида энг ноёб ҳужжат», «Бутун инсоният учун
эркинлик хартияси», деб таърифлашади.

Инсон ҳуқуқлари мазкур умумжахон декларациясини барча халқлар ва барча

давлатлар бажаришга интилиши лозим бўлган вазифа сифатида эълон қилган [5, 9].

Ҳозирги замонда ҳар бир мамлакатнинг қонунлари, айниқса, унинг асосий

қонунига унда қанча инсон ҳуқуқлари умумжахон декларациясининг қадриятлари
акс эттирилганига қараб баҳо берилади.

Ўзбекистон

Республикасининг

Конституцияси

инсон

ҳуқуқларини

кафолатловчи асосий хужжатдир. Унинг мазмуни инсон-жамият-давлат
йўналишида ташкил этилган [6, 60]. Ўзбекистон Республикаси Коституцияси
Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларациясининг 30 та моддасида киритилган барча
қадриятларни қамраб олиб, мукаммал суратда уларни акс эттириши билан
жаҳоннинг йирик ва демократик давлатлари асосий қонунлари қаторида ўзига
муносиб ўрин тутади. Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг
Конституцияси ҳисобланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни
миллат сифатида дунёга танитадиган қомусномадир [7, 93]. Бу мазмун инсон
манфаатининг энг аввало ҳамма нарсадан устун туриши, давлатнинг асосий диққат
эътибрида эканлигини билдиради. Конституциянинг ҳар бир моддаси, хар бир боби
ва бўлимларида инсон ҳуқуқлари баён этилган. Унинг иккинчи бўлими «Инсон ва
фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари» га бағишланган [8, 8]. Унда
умумий қоидалар, фуқаролик, шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқ ва
эркинликлар, бу ҳуқуқларнинг кафолатлари тўлик ёритиб берилган.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки Ўзбекистон Конституцияси инсон

ҳуқуқлари ғояларига садоқат, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак
масъулиятни англаш, ўзбек давлатчилигининг тарихий тажрибасига таяниш,
демократия ва қонунийликни ҳурматлаш, халқаро хуқуқнинг умум эътироф этган
қоидаларини тан олиш, мамлакат фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини
таъминлаш, инсонпарвар хуқуқий демократик жамият барпо этиш, шунингдек,
фуқаролар тинчлиги ва миллий ҳамжихатликни кафолатлаш каби олижаноб
мақсадларни кўзлайди. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг
самарали механизмларини яратиш давлат сиёсатининг бош мақсадига айланди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁЛАР:

1. Қонун хужжатлари миллий базаси, 23.06.2020 й., 06/20/6012/0953-сон.
2. “Шарқ ва инсон ҳуқуқлари”. А.Саидов. А.Жузжоний. Т. 1998 й. (ж.214б) (172б).
3. “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва инсон ҳуқуқлари”. А.Саидов. Т.
“Адолат” 1998 й. 6-б.
4. «Адолатли жамият сари» И.А.Каримов. Т.: «Ўзбекистон». 1998 й. 125-б
5. “Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларациясига шарҳлар”. Т. “Адолат”. 1999. 9-б.
6. О.Каримова. Х.Тўйчиева. «Инсон хукуклари» Т.: «Шарқ». 1997 й. 60 б.
7. Биздан озод ва обод ватан колсин Т.: «Ўзбекистон». 1996 й 93б
8. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. - T: «Ўзбекистон, 2023. 8 б.

Библиографические ссылки

Қонун хужжатлари миллий базаси, 23.06.2020 й., 06/20/6012/0953-сон.

“Шарқ ва инсон ҳуқуқлари”. А.Саидов. А.Жузжоний. Т. 1998 й. (ж.214б) (172б).

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва инсон ҳуқуқлари”. А.Саидов. Т. “Адолат” 1998 й. 6-б.

«Адолатли жамият сари» И.А.Каримов. Т.: «Ўзбекистон». 1998 й. 125-б

“Инсон ҳуқуқлари умумжахон декларациясига шарҳлар”. Т. “Адолат”. 1999. 9-б.

О.Каримова. Х.Тўйчиева. «Инсон хукуклари» Т.: «Шарқ». 1997 й. 60 б.

Биздан озод ва обод ватан колсин Т.: «Ўзбекистон». 1996 й 93б

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. - T: «Ўзбекистон, 2023. 8 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов