Authors

  • Аслиддин Қулдошев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.107914

Keywords:

таълим жараёнини ислоҳ қилиш таълим ва тарбия уйғунлигига эришиш янги педагогик-технологиялардан фойдаланиш зарурати ўқув жараёнини ташкил этишда педагогик-технологияларнинг ўрни.

Abstract

Ушбу мақолада бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланган таълим жараёнини ташкиллаштириш, уни замонавий педагогик технологиялар асосида ривожлантириш ҳамда миллий ментал қадриятларимизни ҳисобга олган ҳолда ёшларни таълимга йўналтириш, улар онгида ватанпарварлик ҳиссини шакллантириш, янгича қарашлар тизимида янада такомиллаштириш масаласи кўриб чиқилган.

background image

2025-YIL

28-29-MART

“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA

YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”

Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi

466


ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ВА ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК

ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ЗАРУРАТИ

Қулдошев Аслиддин Турсунович

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети

Ижтимоий ва табиий фанлар кафедраси мудири, фалсафа доктори (PhD)

https://doi.org/10.5281/zenodo.15652962

Аннотация.

Ушбу мақолада бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланган таълим

жараёнини ташкиллаштириш, уни замонавий педагогик технологиялар асосида
ривожлантириш ҳамда миллий ментал қадриятларимизни ҳисобга олган ҳолда ёшларни
таълимга йўналтириш, улар онгида ватанпарварлик ҳиссини шакллантириш, янгича
қарашлар тизимида янада такомиллаштириш масаласи кўриб чиқилган.

Калит сўзлар:

таълим жараёнини ислоҳ қилиш, таълим ва тарбия уйғунлигига

эришиш, янги педагогик-технологиялардан фойдаланиш зарурати, ўқув жараёнини
ташкил этишда педагогик-технологияларнинг ўрни.

Ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялаш борасидаги мавжуд

муаммоларни ҳал этиш, таълим ва тарбия самарадорлигини замон талаблари асосида
таъминлаш, уни дунё талаблари даражасига олиб чиқишга эришиш, ёш авлодга таълим-
тарбия беришда миллий ва умуминсоний қадриятларга таяниш орқали таълим-тарбиянинг
моҳияти, мазмунини шакллантириш ва такомиллаштириш мақсадида таълим жараёнини
янгича педагогик-технологиялар асосида ташкиллаштириш, унинг янги қирраларини излаш
бугунги куннинг долзарб муаммоларидандир. Чунки, Шавкат Мирзиёев таъкидлаб
ўтганидек, таълим ва тарбия, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, спортни
ривожлантириш масалалари, ёшларимизнинг чуқур билимга эга бўлиши, чет тилларини ва
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини пухта эгаллашини таъминлаш
доимий устувор вазифамиз бўлиб қолмоқда.

1

Бугун мамлакатимизда таълим тизимини янада такомиллаштириш, замон талаблари

доирасида ривожлантириш борасида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан,
ҳукуматимиз томонидан «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари»
(2017.04.20. ПҚ-2909-сон) тўғрисидаги қонуни, «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар
таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари» тўғрисида 2018 йил 25
январида тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, «

Ўзбекистон

Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепцияси»

(

2019.05.08.

ПҚ-4312-сон

)

фикримизга

далилдир.

Умуман

мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни қуйидагича
изоҳлаш мумкин:

биринчидан,

ёшларни касбга йўналтириш, яъни мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий

ривожланиш истиқболларини, устувор вазифаларини, замонавий техника ва технологик
тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда, ёшларни замонавий ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдалана оладиган, замон талабларига жавоб берадиган етук кадр
бўлишини таъминлаш;

1

Қаранг: Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга

кўтарамиз. −Т.: Ўзбекистон, 2017. −Б.16.


background image

2025-YIL

28-29-MART

“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA

YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”

Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi

467


иккинчидан,

давлатдаги ижтимоий-иқтисодий тармоқлар ривожи учун зарур

мутахассислар тайёрлаш, кадрларга бўлган реал эҳтиёжни, иш берувчи корхоналарнинг
таклифларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий-иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб
қилинган мутахассислар тайёрлаш сифатини янада мувофиқлаштириш;

учинчидан,

ёшларни ҳар томонлама баркамол шахс қилиб, ватанпарварлик ва миллий

мустақиллик ғояларига содиқлик руҳида тарбиялаш, уларда бой илмий, маданий ва
маънавий меросимизга, миллий ва умуминсоний қадриятларга бўлган ҳурматни
мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг маънавий ва ахлоқий сифатларини янада ривожлантиришга
йўналтирилган педагогик жараённи янги педагогик шакл ва усуллар асосида ташкил этиш;

тўртинчидан,

етакчи маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари билан ҳар

томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, инновацион ўқув лойиҳаларини биргаликда
амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш зарурати кун
тартибидаги долзарб вазифамиз бўлиб қолмоқда. Ваҳолангки, «Биз олдимизга қандай
вазифа қўймайлик, қандай муаммони ечиш зарурияти туғилмасин, гап охир-оқибат,
барибир кадрларга ва яна кадрларга бориб тақалади. Муболағасиз айтиш мумкинки,
бизнинг келажагимиз, мамлакатимизнинг келажаги, ўрнимизга кимлар келишига ёки
бошқачароқ айтганда, қандай кадрлар тайёрлашимизга боғлиқ»

2

Умуман олганда бугунги кунда нафақат мамлакатимизда, балки дунё бўйлаб

ёшларни мустақил фикрлаши, ижодий фаолият кўрсатишларига, ташабусскорлигига
эътибор кучайиб бормоқда. Чунки, мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, уни
барқарор ўстириш ҳамда модернизациялаш жараёнларида фаол ва самарали иштирок
этишга қодир бўлган кадрларни тайёрлаш, уларга таълим бериш жараёнига инновацион
ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни фаол киритиш зарурати энг долзарб масалалар
қаторида қолмоқда.

Таълим

жараёнини

инновацион

педагогик

технологиялар

асосида

ташкиллаштиришнинг қуйидаги зарурати мавжуд:

− эркин тафаккур қила оладиган шахсни, мустақил ва демократик ғояларга содиқ

бўлган онгли фуқарони, ўз Ватани тараққиёти йўлида жонкуяр, мамлакатдаги ижтимоий-
сиёсий жараёнларга онгли иштирок этиш кўникмасига эга, мамлакат тақдири учун кураш
салоҳиятига эга ёшларни тарбиялаш зарурати;

− мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига, том маънодаги фуқаролик жамияти ва

ҳуқуқий давлат қуриш ишига масъулият билан ёндашадиган, миллий ва умуминсоний
қадриятлар билан қуролланган авлодни шакллантириш зарурати

3

ва ҳ.к.

Бир сўз билан айтганда муаммоли таълимни ташкиллаштириш зарурати, аввало

ҳаётий эҳтиёж бўлиб, бусиз миллий тараққиёт асосларини қуриб бўлмайди. Чунки,
муаммоли таълим илмий билиш, ижодий фикрлаш асосини ташкил этиб, у педагог
томонидан яратилган муаммоли вазиятлар ҳамда уларни ечишга қаратилган мустақил
фаолият, ижодий қобилиятларни ўстиради, шунинг учун ҳам муаммоли таълим ўқув
натижаларини мақсадли ўзлаштиришга қаратилган таълим ҳисобланади. Муаммоли
таълимни ташкил қилиш ёрдамида ўқувчининг тадқиқот, ўқув-билув фаолиятини йўлга


2

Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида.

−Т.: Ўзбекистон, 2008. −Б.45.

3

Қаранг: Омонов Ҳ.Т. ва бошқалар. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. −Т., 2012. −Б. 38.


background image

2025-YIL

28-29-MART

“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA

YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”

Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi

468


қўйиш ва шу асосда ўқув предметидаги маълумотларни, хулосаларни мустақил ўрганиш,
таҳлил қилиш, янги билимларни ижодий ўзлаштириш, хулоса чиқариш каби жараёнлар
амалга оширилади. Муаммоли ўқитишда ўқитувчи фаолиятининг мазмуни шундан иборат
бўладики, у энг мураккаб тушунчаларни, фактларни таҳлил қилиб тушунтириб бериши
лозим, айни дақиқаларда муаммоли вазият вужудга келтириб, муаммони ҳал қилиш
имкониятини яратади.

Ўқув жараёнида педагогик технологияларни қўллаш биринчидан, таълим жараёнида

ўқувчилар ҳамда ўқитувчи ўртасидаги фаолликни оширилишига, ўқувчиларнинг
билимларни ўзлаштиришини фаоллаштирилишига, ёшларда шахсий сифатларни
ривожланишига олиб келади. Иккинчидан, интерфаол методларни дарс жараёнига
қўлланиши ўқув самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Учинчидан, педагогик
технологияларнинг асосий мезонлари: норасмий баҳс-мунозаралар ўтказиш, ўқув
материалини эркин баён этиш, ифодалаш маҳорати, ўқувчилар ташаббус кўрсатишларига
имкониятларни яратилишига имкон беради.

Юқоридаги билдирилган мулоҳазалардан хулоса қилиш мумкинки:

биринчидан,

илм-фан, техника, ишлаб чиқариш ва технология соҳаларининг мавжуд

тараққиёти замонавий жамият қиёфасини белгилаб бермоқда. Замонавий жамиятнинг энг
муҳим характерли жиҳати унинг барча соҳаларида глобаллашувнинг кўзга
ташланаётганлигидир. Глобаллашув ўз-ўзидан тезкор ҳаракатланиш, зарур ахборотларни
зудлик билан қўлга киритиш, уларни қайта ишлаш ва амалиётга самарали татбиқ қилишни
тақозо этади. Бу тарзда ҳаракатланиш имкониятига ўз соҳасининг билимдони бўлган,
касбий малакаларни юқори даражада эгаллай олган, бой тажриба ва маҳоратга эга
кадрларгина эга бўладилар. Шундай экан, ўқув жараёнига янгича ёндашув, яъни замонавий
инновацион педагогик технологияларни дарс жараёнига қўллаш мақсадга мувофиқдир;

иккинчидан,

ўқув жараёнини технологиялаштириш самарадорлигини ошириш

зарур. Чунки, аниқ мақсад ва ижтимоий ғояга асосланиб, ёшлар онгида маънавий-ахлоқий
сифатларни шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолиятни ташкилий-техник
жиҳатдан уюштирмасдан туриб кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Бунинг учун
қуйидаги омилларга асосланиш зарур. Биринчидан, ёшлар томонидан билдирилган шахсий
ташаббуслар, уларнинг хоҳиш-истакларига кўра белгиланиши керак бўлса, иккинчидан,
ёшларнинг мустақил фаолият юритишлари учун шарт-шароитларни яратиш зарур;

учинчидан,

ёшлар онги ва қалбида, уларнинг таълим олиш жараёнига педагогикани

ижтимоийлаштириш масаласига алоҳида эътибор бериш керак. Чунки, Ижтимоий
педагогика − ҳар бир инсонни шахсий таълимга йўналтиради ҳамда уни ижтимоий муҳит
таъсирида шакллантиради. Натижада у ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли бўлган вазифаларни
бажаради, ижтимоий ролни ўзлаштириб олади, ўзининг қизиқиши, қобилиятини ижодий
мулоҳаза қилиб кўради, жамиятнинг бошқа аъзолари билан мустақил муносабатга
киришади ва шу тариқа шахснинг ижтимоийлашуви юз беради. Ижтимоий педагогика
маънавий-маърифий фаолиятнинг алоҳида соҳаси сифатида унинг оммавийлиги, барча
аҳоли ўртасида миллий истиқлол ғояларини тарғибот-ташвиқотини кенг олиб бориш
имкониятини беради;

4


4

Қаранг: История социальной педагогики / Под. ред. М.А. Галагузовой – М.: Владос,

2003.


background image

2025-YIL

28-29-MART

“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA

YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”

Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi

469


тўртинчидан,

таълим жараёнини ташкиллаштирилишига масъул бўлган ҳар бир

педагог ходим, аввало таълим-тарбия жараёнида самарали шакл, метод ва воситалардан
унумли фойдалана олиш имкониятига эга бўлиши керак. Педагог юксак даражадаги
педагогик маҳоратга, чунончи коммуникативлик лаёқатига эга бўлиши, педагогик техника
( нутқ, юз, қўл, оёқ ва гавда ҳаракатлари, мимика, жест, пантомимика) қонуниятларини
чуқур ўзлаштириб олиш лозим. Бошқача айтганда, ўқитувчи ёшларни кузата оладиган,
уларни хулқи, хатти-ҳаракати сабабларини тўғри таҳлил қилиб, унга таъсир этувчи
воситаларни қўллай оладиган бўлиши керак.

5


Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги
босқичга кўтарамиз. −Т.: Ўзбекистон, 2017. −Б.16.

2.

Quldoshev, A., & Bakirov, F. (2024). Talaba va о ‘quvchilarning kamolotida ma’naviy-
ma’rifiy tadbirlarning ahamiyati.

YASHIL IQTISODIYOT VA TARAQQIYOT

,

2

(6).

3.

Quldoshev, A., & Shodiboyeva, S. (2025). YANGI O’ZBEKISTONDA AHOLIGA
IJTIMOIY XIZMATLAR KO’RSATISH TIZIMINI TAKOMILLASHTIRISH.

Modern

Science and Research

,

4

(3), 32-40.

4.

Кулдошев, А. Т. (2019). ИНТЕГРАЦИЯ МЕЖДУНАРОДНЫХ ЭКОЛОГИЧЕСКИХ
ОБЩЕСТВЕННЫХ СВЯЗЕЙ.

Экономика и социум

, (3 (58)), 238-242.


5

Қаранг: Шодмонова Ш. Мактабгача таълим педагогикаси. Т.: Fan va texnologiya, 2008. −Б.33.

References

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. −Т.: Ўзбекистон, 2017. −Б.16.

Quldoshev, A., & Bakirov, F. (2024). Talaba va о ‘quvchilarning kamolotida ma’naviy-ma’rifiy tadbirlarning ahamiyati. YASHIL IQTISODIYOT VA TARAQQIYOT, 2(6).

Quldoshev, A., & Shodiboyeva, S. (2025). YANGI O’ZBEKISTONDA AHOLIGA IJTIMOIY XIZMATLAR KO’RSATISH TIZIMINI TAKOMILLASHTIRISH. Modern Science and Research, 4(3), 32-40.

Кулдошев, А. Т. (2019). ИНТЕГРАЦИЯ МЕЖДУНАРОДНЫХ ЭКОЛОГИЧЕСКИХ ОБЩЕСТВЕННЫХ СВЯЗЕЙ. Экономика и социум, (3 (58)), 238-242.