Authors

  • Аслиддин Қулдошев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.75132

Keywords:

Ёшларнинг ижтимоий фаоллиги эса авваламбор уларнинг етук мутахассис ва юксак инсоний фазилатларга эга шахс бўлиб етишишига ижобий таъсир қилувчи муҳим омилдир.

Abstract

Бугунги кунда жамият тараққиётининг мезонлари кўп жиҳатдан ҳозирги замонавий билимларга интилувчан, изланувчан, фикри теран баркамол ёшларнинг фаол ҳаётий позициясига эга эканлиги билан белгиланади

background image

2025-YIL

28-29-MART

“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA

YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”

Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi

54


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИНИНГ ФАОЛ ҲАЁТИЙ ПОЗИЦИЯСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШДА ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ФАНЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Қулдошев Аслиддин Турсунович

Фалсафа доктори,

доцент.

Самарқанд давлат архитектура - қурилиш университети

“Ижтимоий ва табиий фанлар” кафедраси мудири.

https://doi.org/10.5281/zenodo.15087075

Бугунги кунда жамият тараққиётининг мезонлари кўп жиҳатдан ҳозирги замонавий

билимларга интилувчан, изланувчан, фикри теран баркамол ёшларнинг фаол ҳаётий
позициясига эга эканлиги билан белгиланади. Айнан ана шу мезонлар уларнинг ижтимоий
воқеликка мослашувига, унда ўз ўрнини қатъий белгилаб олишига, шахсий манфаатларини
жамият манфаатлари билан уйғунлаштирган ҳолда амалга оширилаётган янгиланиш ва
ўзгаришларнинг фаол иштирокчиси ҳамда ташаббускорига айлантиради. Бир сўз билан
айтганда, ўз билими, қобилияти ва эзгу мақсадлари йўлида танлаган ҳаётий позицияси
улардаги ижтимоий фаолликни юзага чиқаради. Ёшларнинг ижтимоий фаоллиги эса
авваламбор уларнинг етук мутахассис ва юксак инсоний фазилатларга эга шахс бўлиб
етишишига ижобий таъсир қилувчи муҳим омилдир. Шунинг учун айни пайтда амалга
ошираётган бунёдкорлик ишларимиз, ислоҳотлар самарадорлиги жамиятнинг энг фаол,
ташаббускор кучи бўлган баркамол авлоднинг фаол ҳаётий позициясини шакллантириш ва
уни мустаҳкамлаш самарадорлиги билан узвий боғланиб кетган. Ҳозирда мамлакатимиз
таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли ёшларни ҳар
томонлама етук, баркамол инсон қилиб тарбиялаш ҳамда уларнинг замонавий билим
олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун беқиёс имкониятлар яратилган. Зеро, Президентимиз
Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, «глобаллашув даврида таълим-тарбия жараёни
замон қўяётган талабларга жавоб бериши, ундан орқада қолмаслиги муҳим ахамиятга
эга»

1

. Чунки ҳар томонлама етук баркамол авлодгина бугун ҳаёт олдимизга қўяётган ўта

мураккаб оғир синов ва қийинчиликларни енгиши, кўзланган юксак мақсад ва марраларни
эгаллаши мумкин. Шу ўринда айтиш жоизки, мамлакатимизда баркамол авлодни
тарбиялашга хизмат қилаётган бундай эзгу саъй-ҳаракатлар замирида ёшларнинг фаол
ҳаётий позициясини мустаҳкамлашларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бундай маъсулиятли вазифани амалга оширишда бутун таълим тизими, хусусан,

олий таълимга жиддий талаблар қўйилмоқда. Таъкидлаш керакки, таълимда инновациялар
ўқув, услубий, илмий, педагогик ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, замонавий таълим
тизимида

шаклланган

янгича

ёндашувлар

сифатида

таълим

мазмунини

ривожлантиришнинг истиқболи ҳисобланади. Шу боис улар таълим тизимининг ривожи
ва равнақига ижобий таъсир кўрсатади. Янги педагогик технологиялар асосида
машғулотлар олиб бориш, талабаларни мустақил фикрлашга, индивидуал ва жамоавий
ишлашга, фикрларини илмий асослашга, муаммога ижодий ва танқидий ёндашишга
ўргатади. Шу маънода инновацион таълим талабаларнинг ижодий фаоллиги ва бу
фаолиятнинг тўғри ташкил этилиши, ўтказилган назарий ва амалий машғулотларнинг
сифат самарадорлигига, педагог ходимлар маҳорати ошишига замин яратади. Ҳозирги
кунда хуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш учун
биринчи навбатда жамият аъзоларининг маънавий-интеликтуал имкониятларини
кенгайтириш учун зарур шарт-шароит яратиш муҳим аҳамият касб этади. Президентимиз


background image

2025-YIL

28-29-MART

“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA

YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”

Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi

55


Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, «Дунё шиддат билан ўзгариб, барқарорлик ва
халқларнинг мустаҳкам ривожланишига рахна соладиган турли янги таҳдид ва ҳавфлар
пайдо бўлаётган бугунги кунда маънавият ва маърифатга, аҳлоқий тарбия, ёшларнинг
билим олиш, камолга интилишга эътибор қаратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир. Айнан
таълим ва маърифат башарият фаровонлигининг асосий омилларидан ҳисобланади,
инсонларни эзгуликка даъват этади, саховатли, сабр-қаноатли бўлишга ундайди»

2;27-

28б.

.

Шунинг учун бугун Ўзбекистонда барча фанлар қатори ижтимоий фанларни

ўқитишни такомиллаштириб бориш ва унга инновацион ёндашув муҳим ҳисобланади.
Чунки ёшлар дунёқарашини энг илғор, замонавий билимлар, тушунча ва тасаввурлар билан
бойитиш, уларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлашда ҳамда интеликтуал
салоҳиятли шахслар бўлиб етишишларида ва энг асосийси, уларда мустақиллик ғояларига
содиқлик, ватанпарварлик, инсонпарварлик туйғуларини шакллантиришда ижтимоий
фанлар муҳим роль ўйнамоқда. Жараёнлар шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатимиз ёшлари
ижтимоий фанларнинг таъсирида улкан ижодий, интеллектуал, ижтимоий-сиёсий
салоҳиятга эга бўлмоқдалар. Шу боис ёшлар деб аталган ана шу куч ва салоҳиятни юрт
тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги сари сафарбар этишда ижтимоий
фанларнинг ўрни, роли ва нуфузи ортиб бораверади. Шу ўринда ёшлар дунёқарашини
шакллантиришда, уларнинг фаол ҳаётий позицияларини мустаҳкамлашда фалсафа ва унинг
бошқа тармоқларининг роли ҳамда аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтар эканмиз:

биринчидан,

фалсафий билимлар билан озиқланган ёшларда фалсафий дунёқараш

шаклланади ва уларда оламга, воқеа – ҳодисаларга, атрофини ўраб турган ижтимоий
воқелик, унда кечаётган жараёнларга бўлган оқилона муносабат шаклланади;

иккинчидан,

ёшларда фалсафий тафаккур маданиятининг шаклланиши жараёнида ҳар қандай муаммоли
вазиятларда ҳам ўзини ўзи бошқара олиш қобилияти ривожланиб, ўсиб боради;

учинчидан,

фалсафий фанлар ёшлар онгида ахлоқий сифатларни этика фани орқали, гўзаллик, нафосат,
улуғворлик туйғуларини эстетика фани орқали, жамият, инсон, ижтимоий тараққиёт ва
унинг қонуниятларини ижтимоий фалсафа орқали қарор топтиради;

тўртинчидан,

фалсафа

умуминсоний қадрият сифатида инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларига олий
қадрият сифатида қарайди.

Фалсафа методологик вазифани ҳам адо этади, у барча фан соҳаларини илмий

билишнинг асосий шакллари, усуллари ва тамойиллари билан қуроллантиради. Шу билан
бирга у шахсда жамият олдидаги фаол ҳаётий позицияларини мустаҳкамлашда ижтимоий
масъулият ҳиссини уйғотади. Ёшларда ижтимоий билимларни шакллантириб бориш эса
уларнинг турмуш ва тафаккур тарзини юксалтиради ва шу билан биргаликда жамиятда
бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга, жараёнларга ўзининг мустақил шахсий позициясидан
келиб чиқиб, яъни ижобий ёки салбий муносабатини билдира олиш кўникмасини
шакллантиради. Шунинг учун ёшлар - жамиятнинг туб негизи, аҳолининг илғор қатлами,
келажакнинг ишончли эгалари ҳисобланишади. Дарҳақиқат Президентимизнинг
«Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга
бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб
камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва
имкониятларини сафарбар этамиз» [3;14б.] деган фикрлари диққатга сазовордир. Шу
ўринда ёшларимизнинг қатъий ҳаётий позициясини белгилаб олиш орқали ижтимоий
фаолликка интилиши ва ўзлигини англашга ундайдиган яна бир муҳим омилга эътибор


background image

2025-YIL

28-29-MART

“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA

YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”

Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi

56


қаратиш ўринлидир. Ушбу омил Президентимиз томонидан илгари сурилган, ёшларимизни
ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланиб, нималарга қодир эканлигини намоён қилиш сари
йўллайдиган беш муҳим ташаббусдир. Зеро, белгиланган ҳар бир йўналиш ёшларимизга
ақлий, ижодий ва жисмоний етуклик мақсади билан комилликка эришмоқ учун берилган
йўлланмадир. Ҳеч шубҳасиз, ўзида бунёдкорлик ва яратувчанлик ғояларини мужассам
этган ушбу ташаббуслар ўзининг қатъий ҳаёт йўлини белгилаб олишга азму-қарор қилган
йигит-қизларимизга ижодий баркамоллик, интеллектуал салоҳият, жисмоний маданият ва
албатта, маънавий юксакликка эришмоқ учун тавсия қилинган йўриқнома вазифасини
ўтайди. Бугун жаҳон ҳамжамиятидаги ҳар қандай давлат ўз ёшларининг билим даражаси,
дунёқараши, ўй-фикри, маънавий қиёфасига қараб давлатининг, жамиятининг нафақат яқин
келажаги балки истиқболдаги тараққиётини аниқ тасаввур этиши мумкин. Шу маънода,
юртимизнинг ҳар томонлама тараққий этиши, юксалишида илм-фаннинг, хусусан,
ижтимоий фанларнинг роли беқиёс даражада каттадир. Демак, олдимизга турган энг муҳим
ва долзарб масалалардан бири - баркамол ёшларнинг ўзининг фаол ҳаётий позициясига эга
бўлишларини таъминлаш ва уларнинг ҳар бирида комиллик фазилатларини тарбиялаш
орқали мамлакатимизнинг жонкуяр фидоийсига айлантиришдир. Чунки жамият манфаати
йўлида ўзидаги барча билим, қобилият ва истеъдодини бахшида этишга тайёр турган етук
инсонлар, мустақил ижодий фикрловчи фаол ёшларгина, Ўзбекистонни дунёдаги энг илғор
давлатлар сафига бўлишини таъминлайдилар.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

“Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошриш ва Ўзбекистон Ёшлар
иттифоқи фаолиятини қўллаб - қувватлаш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106 сонли Фармони.

2.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги
босқичга кўтарамиз. – Тошкент: Ўзбекистон 2017; 27-28б.

3.

Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда
барпо этамиз.Тошкент. “Ўзбекистон”. 2016.14-бет.

References

“Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошриш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб - қувватлаш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106 сонли Фармони.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. – Тошкент: Ўзбекистон 2017; 27-28б.

Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз.Тошкент. “Ўзбекистон”. 2016.14-бет.