Authors

  • Махсадхон Абдурахмонова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.108280

Keywords:

модаллик хукм инкор тасдиқ гумон шартлилик.

Abstract

Ушбу мақолада хукмнинг модаллик бўйича бўлиниши ва унинг семантик характеристикаси хақида мантиқшунос олимларнинг фикрлари ҳамда мавзу юзасидан келтирилган мисоллар, уларнинг бир биридан фарқли жиҳатлари, семантик таснифлари юзасидан фикрлар баён қилинган. Ҳукм тафаккурнинг асосий шакли бўлиб, у нарса ва ҳодисалар, уларнинг турли белгилари, хусусият ва муносабатлари ҳақидаги тасдиқ ёки инкорни ифодалайди. Тасдиқ ёки инкор ҳар қандай ҳукмнинг муҳим белгисидир. Агар ҳукм ўзига хос тасдиқ ёки инкор белгисига эга бўлмаса, у ҳукм бўла олмайди.

background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1018

ҲУКМНИНГ МОДАЛЛИК БЎЙИЧА БЎЛИНИШИ ВА УНИНГ СЕМАНТИК

ТАСНИФЛАРИ

Абдурахмонова Махсадхон Абдуганиевна

Ўқитувчи

.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети

Тошкент, Ўзбекистон.

e-mail:

maksadbonu69@gmail.com

Tierry Messi prof.d

e français.

https://doi.org/10.5281/zenodo.15707642

Аннотация.

Ушбу мақолада хукмнинг модаллик бўйича бўлиниши ва унинг

семантик характеристикаси хақида мантиқшунос олимларнинг фикрлари ҳамда мавзу
юзасидан келтирилган мисоллар, уларнинг бир биридан фарқли жиҳатлари, семантик
таснифлари юзасидан фикрлар баён қилинган. Ҳукм тафаккурнинг асосий шакли бўлиб, у
нарса ва ҳодисалар, уларнинг турли белгилари, хусусият ва муносабатлари ҳақидаги
тасдиқ ёки инкорни ифодалайди. Тасдиқ ёки инкор ҳар қандай ҳукмнинг муҳим белгисидир.

Агар ҳукм ўзига хос тасдиқ ёки инкор белгисига эга бўлмаса, у ҳукм бўла олмайди.

Калит сўзлар:

модаллик, хукм, инкор, тасдиқ, гумон, шартлилик.

ДЕЛЕНИЕ ПРЕДЛОЖЕНИЯ ПО МОДАЛЬНОСТИ И ЕГО СЕМАНТИЧЕСКИЕ

КЛАССИФИКАЦИИ

Аннотация.

В статье представлены взгляды логиков на деление суждений по

модальности и их семантические характеристики, а также примеры по теме, их
отличия друг от друга и их семантические классификации. Суждение —

основная форма

мышления, выражающая утверждение или отрицание предметов и явлений, их различных
признаков, свойств и отношений. Утверждение или отрицание —

важная черта любого

суждения. Если суждение не имеет определенного признака утверждения или отрицания,
оно не может быть суждением.

Ключевые

слова:

модальность,

суждение,

отрицание,

утверждение,

предположение, обусловленность.

DIVISION OF A SENTENCE BY MODALITY AND ITS SEMANTIC

CLASSIFICATIONS

Abstract

. The article presents the views of logicians on the division of judgments by

modality and their semantic characteristics, as well as examples on the topic, their differences
from each other and their semantic classifications. Judgment is the main form of thinking that
expresses the affirmation or denial of objects and phenomena, their various attributes,
properties and relations. Affirmation or denial is an important feature of any judgment. If a
judgment does not have a certain attribute of affirmation or denial, it cannot be a judgment.

Keywords

: modality, judgment, denial, affirmation, assumption, conditionality.

Мантиқ илмида модаллик, ҳукмнинг модаллик бўйича бўлинишлари мантиқшунос

олимлар орасида баҳс

-

мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда. Ҳукм тафаккурнинг асосий

шакли бўлиб, у нарса ва ҳодисалар, уларнинг турли белгилари, хусусият ва муносабатлари
ҳақидаги тасдиқ ёки инкорни ифодалайди.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1019

Тасдиқ ёки инкор ҳар қандай ҳукмнинг муҳим белгисидир. Агар ҳукм ўзига хос

тасдиқ ёки инкор белгисига эга бўлмаса, у ҳукм бўла олмайди. Масалан:

Рейтинг тизими

талабалар билимини баҳолашнинг энг асосий тўғри йўлидир

гапида тасдиқ орқали

рейтингнинг муҳим белгиси

-

талабалар билимини тўғри баҳолаш англашилади.

Билим

олишнинг чегараси йўқ

деган ҳукмда билим олиш чегарасиз эканлиги инкор орқали

ифодаланади.

Ҳукмлар ҳақидаги таъриф ва тушунчалар ҳар хил. «Философия луғатиҳукмга:

«Модаллик ҳукмда айтилган даъвонинг «тақозоси»га кўра, унга бериладиган тавсиф: ҳукм
зарур, эҳтимол, тасодиф, номаълум ва бошқа бўлиши мумкин деб таърф берилган».

Таъкидлаш лозимки, Аристотель давридан буён модаллик ҳукмларнинг

бўлинишига асос қилиб олинади. Ҳар қандай ҳукм ўзининг

зарурий

ва

эҳтимолий

моҳияти

билан характерланади.

XIII

аср ўрталарида мантиқшунос Вильгельм Шервуд мантиқий модаллик

муаммолари билан шуғулланиб, олтита модаллик шакли борлигини таъкидлаган: «

чин»,

«хато», «эҳтимол», «мумкин эмас», «тасодифий», «керак

». Кейинги асрда эса бу

модаллик учта шаклга бирлаштирилди: «

зарур

» (албатта),

«мумкин»

ва «

мумкин эмас»,

кейинчалик «

чин», «хато»

ва «мумкин

эмас»

деб аталган.

Модал ҳукмларнинг хулосалари алоҳида предмет сифатида Оккам ва Жан Буридан

асарларида ўрганилган. Жан Буридан модаллик функторлари (

керак

-

шарт, мумкин эмас,

мумкин)

ҳақида гапириб, ҳукмларнинг модаллиги ҳақида илмий тадқиқот ишлари олиб

борган.

XVIII

асрда Кант модаллик белгиларини ассерторик (воқеий, тасдиқ), аподиктик

(зарур

-

керак), проблематик (мумкин, эҳтимол) ҳукмларга бўлган.

Анъанавий формал мантиқда ҳукм модаллик хусусияти билан уч гуруҳга:

эҳтимолий (проблематик), воқеий (ассерторик) ва зарурий (аподиктик) ҳукмларга
бўлинади.

Эҳтимолий ҳукмда

предмет ёки шахснинг хусусияти (қобилияти) бор ёки йўқлиги

акс этади. Масалан:

Эҳтимол, университетимиз талабалари қўшиқлар танловида

биринчи ўринни эгаллар. Воқеий ҳукмда

эса предметнинг бирор

-

бирбелгига эга ёки эга

эмаслиги таъкидланади. Масалан:

Мустақиллик майдони республикамизнинг энг чиройли

майдонидир. Зарурий ҳукмда

предметнинг ҳар қандай шароитда маълум бир белгига эга

эканлиги акс этади. Масалан:

Илмсиз фан ривожланмайди ёки Балиқ сувсиз яшай олмайди.

Мисоллардан

кўринадики

,

фаннинг

ривожланиши

учун

илм

,

балиқнинг

яшаши

учун

сув

зарур

.

Маънавий мантиқда зарурий (аподиктик), эҳтимолий (проблематик) ва воқеий

(ассерторик) ҳукмлар бир

-

биридан фарқланади. Ҳукмларни оддий ва мураккаб ҳукмларга

бўлиш мумкин. Бирон бир мантиқий тизимдаги ҳукмлар мазкур система доирасида бошқа
ҳукмларга бўлинмаса, оддий ҳукм саналади. Мураккаб ҳукмлар турли мантиқий
бирлаштирувчи боғловчилар(конъюнкция): «ва», «ҳам» каби айирувчи (дизъюнкция):
«ёки», «ё», «агар … у вақтда» (боғловчи

-

импликация) воситасида оддий ҳукмлардан

тузилади. Ҳар қандай ҳукм, албатта, гапда ифодаланади. Гапнинг маъносига қараб
зарурий ва эҳтимолий ҳукм эканлигини англаш мумкин.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1020

В. З. Панфилов гапда ҳукмнинг ифодаланишини тавсифлаб берар экан, у асосий

эътиборни гапда ифодаланган ҳукмнинг таркибий тузилишига қаратади. Унинг фикрича,
ҳукм тузилишига кўра икки даражага эга. «Биринчи даражада ҳукм тузилиши ҳозирги
формал мантиқда пропозиционал функция сифатида қаралиб, у

N -

ўринли предикатни ва

унинг аргументларини (предметларини) ҳосил қилади, бу ҳолда ҳукм камида иккита гап
бўлакли, агарда предикат бир ўринли бўлса, масалан,

Акмал

бораяпти

гапи икки, уч ёки

кўпроқ компонентли бўлиши мумкин. Масалан,

Акмал

китобни қўйди

ёки

Акмал

китобни

стол устига қўйди

мисолларини олсак, бу ерда биринчи гап предикати

«қўйди

» иккита

аргументга (

Акмал

ва китоб

) эга, иккинчи гапда эса учинчи аргумент (

стол

) бор. Иккинчи

сатҳда, гапда ифодаланган ҳукм тузилиши субъект

-

предикатдан ташкил топиб, у

анъанавий формал мантиқда

S

есть Р, яъни

S

Рдир формуласи билан ифодаланган. Бу ерда

S

предметнинг моҳиятини билдириб келувчи субъект бўлса,

P

ҳаракатни, ҳолатни

англатувчи предикатдир».

Ҳукмда предмет ва унинг хусусияти орасидаги объектив боғлиқлик тасвирланиб,

бу боғлиқлик ривожланиб, ўзгариб боради. Табиийки, бизнинг тафаккуримиз предметнинг
умумий хусусиятларини қамраб олишга ва уларни қабул қилишга ҳаракат қилади.

Объектив

воқеликни

тасвирлашда

тафаккур

қуйи

ҳукмдан

юқори

ҳукм

шаклига

ўта

боради

.

Демак, ҳукм оддийдан мураккабга қараб силжийди.

Предметларнинг ҳажми ва уларнинг мазмунини ифодалаш хусусиятига қараб ҳукм

«1) ҳукм предметларни тасвирлаш сифатига кўра

тасдиқ

ва

инкор

ҳукмларга бўлинади.

Ҳукмнинг

тасдиқ

ва

инкор

шакллари ҳукмнинг сифати деб аталади, 2) ҳукм предметларни

тасвирлаш ҳажми ва сонига қараб

якка, жузъий (айрим)

ва

умумий

ҳукмларга ажратилади,

3) ҳукм предметларнинг боғлиқлик табиатини тасвирлаш ва уларнинг хусусияти бўйича

шарт, айирув

ва

категорик

ҳукмларга бўлинади, 4) ҳукм предметларнинг хусусиятини

тасвирлаш учун мавжудлик даражасига кўра

эҳтимол

(проблематик),

воқеий

(ассерторик)

ва

зарур

(аподиктик) ҳукмларга ажралади».

Бу фикрлардан шуни англаш мумкинки, Н. Кондаков гапларда ҳукмларнинг

берилишини ҳар томонлама изоҳлаб, уларнинг тузилиши, мазмуни, сифати ва сонига
қараб, ҳукм мезонларини содда гапларда содда ҳукм, мураккаб гапларда эса мураккаб
ҳукм бўлиб келишини таъкидлайди. Мазкур ҳукмларнинг хусусиятларини мантиқшунос
олим П. Таванец таърифича: «Эҳтимолий ҳукм ҳукмда предметнинг қандайдир белгиси
борлигини акс эттиради. Воқеий ҳукмда предметнинг аниқ белгиси ёки аниқ воқеликнинг
мавжудлиги ифодаланади. Зарурий ҳукмда эса предметнинг (воқеликнинг) керакли
белгиси –

хусусияти ёки моҳияти ўз аксини топади».

П.Таванец ҳукмлар орасидаги фарқни тушунтириш билан бирга уларнинг семантик

моҳиятини ҳам айтиб, ҳукмларнинг модаллик хусусиятларини изоҳлар экан, асосий
эътиборни ҳукмлар орасидаги мантиқий модаллик моҳиятига қаратади: «Эҳтимолий
(проблематик) ҳукм аниқ

реал ҳукмга қарама

-

қарши қўйилади. Мазкур ҳукмлар воқеий

ҳукм доирасида кўрилиши керак. Эҳтимол ва реал ҳукм бир

-

биридан гапда ифодаланиш

хусусиятига кўра фарқ қилади».

П.Таванец фикрича, «Ассерторик ҳукм, қуйи босқич сифатида аниқ намоён бўлиб,

у ҳукмнинг ривожланишига таъсир кўрсатади.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1021

Шу

ҳукм

тури

орқали

биз

тўғридан

-

тўғри

эҳтимолий

ҳукм

орқали

объектив

оламни

билиш

жараёнидан

зарур

ҳукмга

ўтамиз» . Бундан шундай хулосага келиш мумкинки,

объектив оламни билиш жараёнида бир ҳукмдан иккинчи ҳукмга ўтиш мумкин. Масалан,

Марсда ҳаёт бўлиши мумкин

гапидаги эҳтимолий ҳукм

Марсда ҳаёт бор ёки йўқ

реал

воқеий ҳукмга айланиши мумкин ёки

Ёмғир ёғиши мумкин

гапидаги эҳтимолий ҳукм

Ёмғир ёғди

ёки

Ёмғир ёғмади

воқеий

-

тасдиқ ҳукмга айланиши мумкин.

Биринчи гапда

Ҳаёт борлиги

ёки

Ёмғир ёғиши

тахмин қилинаётган бўлса

, иккинчи

гапда

Ҳаёт бор

ёки

Ёмғир ёғди

ҳукми тасдиқланаяпти. Демак, ҳукм ё тўғри, ё нотўғри

бўлиб, бир

-

бирига ўтиши ҳам мумкинлиги кўрсатилаяпти. Бу ҳақда Д.П. Горский шундай

ёзади: «Ҳукм шундай фикрни намойиш қиладики, унда объектив борлиқдаги қандайдир
воқелик ё тўғри, ё нотўғри бўлиб, ҳукм, албатта, иккисидан бирини ифодалайди» .

Мантиқ илмида ҳукм сифатига кўра инкор ва тасдиқ ҳукмга бўлинади. Мантиқда

бир ҳукмдан иккинчи бир ҳукмга ўтиш ҳамиша баҳсли, аниқроқ қилиб айтганда,
эҳтимолий ҳукмни қайси ҳукм турига киритиш ҳақида мантиқшунослар ўртасида ягона
фикр йўқ.

Баъзи мантиқшунос олимлар ҳукмни бундай тушуниш тескари хулосага, яъни

эҳтимолий ҳукмлар турига кирмаслиги ҳам мумкин деган фикрга ҳам бормоқдалар.
Эҳтимолий мулоҳазаларнинг мантиқий табиати, ҳукмларнинг ишончли ва эҳтимолийга
бўлиши баҳс

-

мунозарага сабаб бўлиб келмоқда. Шу муносабат билан, қандай белги остида

модалликни ифодалайдиган сўз ҳукмнинг аниқ бўлинишига асос бўлади, деган савол
туғилади. Албатта, агар ҳукм модаллик хусусиятига эга бўлса, унда у икки хил кўринишда
намоён бўлиб, сўзловчи учун қайси ҳукмга бўлиш ихтиёрий ҳисобланади.

Демак, билишнинг асосий вазифаларидан бири предметнинг бошқа предметлардан

фарқини, улар орасидаги тугал чегара ёки дифференциал белгиларнинг асл моҳиятини
очишдир. Предметларнинг асосий белгилари эса гапларда ўз маъносига эга бўлади.

Масалан, ҳар қандай гапда икки хил маъно бор, яъни ҳукм мазмунига кўра гап

тўғри ё нотўғри бўлади. Ҳукм маъносига караб икки тоифага, ишончли (реал) ёки
эҳтимолий ҳукмга бўлинади. Масалан: 1)

Карим эртага албатта келади; 2) Карим,

эҳтимол, эртага келар

. Биринчи гапда ҳукмнинг мазмуни субъектнинг (

Каримнинг

)

келиши шарт, иккинчи гапдаги ҳукмда эҳтимоллик бор. Бу гапда иккинчи ҳукм ҳам
бўлиши мумкин, яъни

Карим, эҳтимол келмас

. Битта ҳукмнинг икки томони бор, яъни

биринчиси тўғри бўлса, икинчиси нотўғри бўлиши ҳам мумкин.

Шундай қилиб, биринчи гап ишончли ҳукмни англатса, иккинчиси эҳтимолликни

ифодалаяпти. Ҳукмлар таркибида «керак», «мумкин» сўзлари йўқ бўлмаса ҳам,
гапларнинг мазмунидан қандай маънони англатаётганини билиш мумкин. Бир сўз билан
айтганда, биринчи гап «ишонч» ҳукмини иккинчи гап «эҳтимол» сўзи оқали модаллик
ҳукмини ифодалаб келмоқда. Ҳукмларнинг бундай бўлиниши билиш жараёнининг
натижасини очиб беради.

А.В. Исаев ҳукмларнинг модаллик хусусиятларини таҳлил қилар экан, у ҳукмларни

аввал икки турга ажратиб, уларнинг бирини ишончли ва иккинчисини эҳтимол ҳукм деб
атайди.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1022

Муаллиф

модаллик

мантиғининг

табиатидан

келиб

чиқиб

,

шу

иккала

ҳукмни

умумлаштиришга

уриниб

кўради

ва

ишонч

ҳукмини

учга

1)

эҳтимолий

ҳукм

, 2)

воқеий

-

тасдиқ

ҳукм

, 3)

зарурий

ҳукмга

бўлиб

кўрсатади

.

А.В. Исаевнинг фикрича, «ишонч ҳукмининг учга бўлиниши объектив реалликни

билиш жараёнининг моҳиятини очиб беради. Бу жараён турли босқичда амалга ошади.

Муаллиф

ҳукмнинг

модалликка

бўлинишини

қуйидаги

мисоллар

ёрдамида

изоҳлайди

: 1

)

Пётр

человек

.

Пётр может быть ученым, 2) Пётр –

студент. Пётр

может быть ученым, 3) Пётр –

студент

-

отличник. Пётр может быть ученым»

.

А.В. Исаев мазкур мисолларда асосий эътиборни субъект билан предикатлар

орасидаги боғлиқликка қаратади. Келтирилган мисоллар мазмунида эҳтимоллик ҳукми
бор. Мисолларнинг охирги

«Пётр может быть ученым

» гапида эса биринчи ва иккинчи

гапларга нисбатан асосий ҳукм бор. Масала шундаки, учинчи гапда субъект ҳукмида
предмет белгиси мавжуд. Шу мулоҳазадан келиб чиқиб, охирги гапдаги ҳукмни асосий
ҳукм дейиш мумкин.

Мантиқшунос олим ҳукмларни тил элементлари ва хусусиятлари асосида бўлар

экан, у диққатни кўпроқ билиш жараёнининг аниқ бошланиш ва тугалланиш ҳолатига
қаратади. Натижада, объектив борлиқни билиш жараёнида эҳтимолий ва ишончли
ҳукмлар шаклланган ва улар анъанавий мантиқ тушунчаси асосида тўғри ёки нотўғрига
бўлинган. Ҳукмларга бундай ёндашиш, уларга анъанавий қарашнинг ўзгарганини
кўрсатади. А.В. Исаев мисолларида ҳар бир ҳукмнинг алоҳида бўлиниши, предметни
илмий билиш босқичини юқори даражада англаш ҳисобига юз бериши кўрсатилган.

Ҳукмларни ўрганишда баъзи олимлар уларнинг сон ва сифатига ҳам эътибор

берадилар. Масалан, М. Хайруллаев ва М. Ҳақбердиевлар ҳукмларни сон ва сифат
жиҳатдан тўрт гуруҳга ажратадилар: а) якка ёки жузъий тасдиқ ҳукм; б) якка ёки жузъий
инкор ҳукм; в) умумий тасдиқ ҳукм; г) умумий инкор ҳукм;. Улар ҳукмларнинг таснифи
билан кифояланиб қолмасдан, уларнинг модаллик бўйича бўлинишига ҳам эътибор
беришган. Жумладан, ҳукмларнинг модаллик бўйича бўлинишига ҳукм предикатидаги
белгининг буюмда тасдиқ ва инкор шаклдаги боғланиш даражаси асос бўлиши
кўрсатилган. Шунга кўра, муаллифлар мантиқда ҳукмларнинг модаллик хусусиятидан
келиб чиқиб, уларни икки асосий гуруҳга ажратадилар: «Биринчидан, ҳукмлар
модаллигига қараб

эҳтимолий, воқеий

ва

зарурга,

иккинчидан, ҳукмнинг мантиқий

модаллигига қараб

проблематик

ва

ишончли

ҳукмга ажралади».

Ҳукм ҳақидаги назарий фикрларни таҳлил қилиб, ҳозирги замон мантиқ илмидаги

«ҳукм» атамасининг ўрнига «мулоҳаза

-

гап» атамасини қўллаш мақсадга мувофиқ деган

фикрга келдик. Мантиқда «ҳукм» атамаси орқали дарак гап маъноси назарда тутилиб ва
бу гап ҳар хил шаклларнинг белгилари учун умумий ҳисобланган. Бошқача айтганда, бир
тилда битта ҳукм дарак гапларнинг турли шаклларида ифодаланиши мумкинлиги ҳисобга
олинган. Масалан: «

Ҳар

қ

андай одам фикрлаш қобилиятига эга

» ёки «

Ҳамма

одамлар

фикрлаш қобилиятига эга

» деб айтишимиз мумкин. Иккала ҳолатда ҳам битта фикр

(ҳукм) ифодаланаяпти. Демак, келтирилган мисолдаги гаплар мазмун ва шакл жиҳатдан
тенг бўлиб, улар битта ҳукмни ифодалаш учун хизмат қилаяпти.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1023

Қуйида

ҳукм

таркиби

ва

унинг

модаллик

бўйича

бўлинишини

мисоллар

,

таснифлар

ва

формулалар

ёрдамида

талқин

этишга

уриниб

кўрамиз

.

Одатда, ҳар бир ҳукмнинг уч асосий қисми, унсури бўлади. Ҳукмнинг биринчи

унсури мантиқда субъект, иккинчи элементи предикат дейилади. Ҳукмнинг учинчи
унсури боғлама деб аталади. Шунинг учун мантиқда ҳукмнинг биринчи тушунчаси
ҳукмнинг мантиқий эгаси, иккинчиси унинг мантиқий кесими ва улар орасидаги
муносабатни вужудга келтирувчи унсури эса боғловчи деб юритилади.

References

1.

Горский Д. П. Логика.

-

М., 1958.2

2.

Исаев А. В. К вопросу о делении суждений по модальности.

-

М.: 1961.

3.

Кондаков Н.И. Логический словарь –

справочник.

-

М.: Наука, 1975.

-

717 с.

4.

Панфилов В. 3. Категория модальности и ее роль в конституировании структуры

предложения и суждения гг ВЯ.

-

М., 1977. № 4.

5.

Таванец П.В. Классическая и неклассическая логики. –

Сб. «Неклассическая

логика». М., 1970.

6.

Хайруллаев М., Ҳақбердиев М. Мантиқ.

-

Т.: Ўқитувчи, 1993.

-

304 б.

7.

Ёқубов Ж.А. Модаллик категориясининг мантиқ ва тилда ифодаланишининг

семантик хусусиятлари.

-

Т.: Фан, 2005.

-

224 б.

References

Горский Д. П. Логика. - М., 1958.2

Исаев А. В. К вопросу о делении суждений по модальности. - М.: 1961.

Кондаков Н.И. Логический словарь – справочник. - М.: Наука, 1975. -717 с.

Панфилов В. 3. Категория модальности и ее роль в конституировании структуры предложения и суждения гг ВЯ. - М., 1977. № 4.

Таванец П.В. Классическая и неклассическая логики. – Сб. «Неклассическая логика». М., 1970.

Хайруллаев М., Ҳақбердиев М. Мантиқ. -Т.: Ўқитувчи, 1993. - 304 б.

Ёқубов Ж.А. Модаллик категориясининг мантиқ ва тилда ифодаланишининг семантик хусусиятлари. - Т.: Фан, 2005. - 224 б.