2025
JUNE
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2
|
ISSUE 6
462
ЖИНОЯТГА ПРОВОКАЦИЯ ҚИЛИШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАШНИНГ
НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Хидиров Ғанишер Тожимуродович
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги
Судьялар олий мактаби мустақил тадқиқотчиси.
https://doi.org/10.5281/zenodo.15731784
ЖПКнинг 88-моддасида шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва
бундай ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш тақиқланиши кўзда
тутилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари устидан шикоятларни ўрганиш, мазкур шикоятларнинг
аксарияти айниқса пора олиш, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки
ўтказиш, гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда
муомала қилишдан иборат жиноятлар юзасидан тезкор-қидирув тадбирларида провокация
элементлари мавжудлиги билан боғлиқ.
Гиёвандлик воситаларни назорат тартибида сотиб олиш бошқа шахсга нисбатан
чиқарилган қарор асосида ўтказилиши, ёки тадбир амалда ўтказилганидан сўнг
расмийлаштирилиши, мазкур қарорларни ваколати бўлмаган мансабдор шахс томонидан
тасдиқланиши, уларда тадбир ўтказиш мақсади, жойи, вақти ва объектлари ҳақида
маълумотлар мавжуд эмаслиги шундан далолат беради
Бу эса ўз навбатида, тезкор-қидирув фаолияти устидан идоравий назоратнинг
самарадорлиги пастлигини кўрсатади.
Мазкур тезкор-қидирув тадбирининг аниқ таърифи мавжуд эмаслигидан, тезкор-
қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган мансабдор шахсларининг қонуний
ҳаракатлари ва ижтимоий хавфли қилмишни провокация қилувчи ҳаракатлар ўртасида
чегарани белгилаш мураккаб
Бу ўринда асосий муаммо, жиноят ишини мазмунан кўриш давомида, шахс тезкор
қидирув тадбири давомида ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш натижасида
жиноят содир этганлиги ҳақида судланувчининг важларини текшириш механизми билан
боғлиқ.
Жиноятга провокация қилишнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, мазкур ҳаракат
натижасида нафақат муайян шахс асоссиз жиноий жавобгарликка тортилади, балки одил
судлов принциплари поймол қилинади, жамиятда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг
умумий фаолиятига ва қонун устуворлигига ишончсизлик юзага келади, айнан шундай
жиноятлар бўйича суд ҳукмларининг легитимлигига путур етади.
“Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида” Қонуннинг 17-моддасида фуқароларни
ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириш ва ундаш тезкор-қидирув фаолиятидаги
чекловлар сирасига киритилган.
1
Шатохин
И.В.
принцип уважения и соблюдения прав и свобод человека и гражданина в оперативно
-
розыскной деятельности: дис. … канд. юрид. наук. Барнаул, 20
18
. С.
72.
2
Лаптев П.А., Федоров А.В. О необходимости совершенства Российского оперативно
-
розыскного
законодательства с учетом Постановления Европейского Суда по правам человека по делу «Ваньян против
Российской Федерации» // Наркоконтроль. 2006. № 4. С. 38.
2025
JUNE
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2
|
ISSUE 6
463
ТҚТни ўтказиш жараёнида тадбир объекти ўз хатти-ҳаракатини танлаш имконига эга
бўлмайдиган шароитлар яратилишига йўл қўйиб бўлмайди
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига кўра тезкор-қидирув тадбирини ўтказаётган
органдан мустақил бўлган орган, шу жумладан суд ёки прокуратура томонидан санкция
берилиши назорат остида олиш тезкор тадбирини ўтказишдаги эҳтимолий провокациядан
ҳимоя қилиш кафолати ҳисобланади. Бироқ суднинг фикрича тезкор-қидирув фаолияти
устидан идоравий назорат етарли даражада самарадорликка эга эмас
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди «Ваньян Россияга қарши» (2005 йил 15
декабрь) ва «Худобин Россияга қарши» (2006 йил 26 октябрь) ишлари бўйича қарорларида
назорат остида олиш тезкор тадбирини ўтказишда провокация қилиш масаласига алоҳида
тўхталган. Жумладан, Ваньяннинг шикоятини кўриш давомида жиноят-қидирув бўлими
ходимлари томонидан аризачининг танишини назорат остида олиш тезкор тадбирига жалб
қилганлиги ва у орқали аризачига гиёҳванд модда сотиб олиш учун пул берганлиги
аниқланган.
Оғдириш ва ундириш усуллари сифатида ТҚТ объектининг онгига, унинг иродасига
босим қилувчи ҳар қандай шаклдаги таъсирлар(кўндириш, пора бериб сотиб олиш,
ишонтириш, топшириқ бериш, буюриш, илтимос қилиш, босим ўтказиш тушунилиши
лозим
С.Радачинскийнинг фикрича жиноятга провокация қилиш далолатчиликдан фарқли
бўлиб, қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради:
провокация субъектнинг провокация қилинаётган субъектнинг жиноий қилмишнинг
фақатгина ташқи белгилари бўлган, исталган хулқ атвор моделини юзага чиқаришни
таъминлаш мақсадига боғлиқ
провокацион хулқ атвор провокация қилинаётган шахснинг онги билан қамраб
олинмайдиган, айбдор шахснинг бир томонлама қасддан қилинган фаолияти орқали амалга
оширилади;
провокатор шахснинг провокация қилинган “жиноий” қилмишидан биргаликдаги
жиноий натижага эришиш учун эмас, балки шарманда қилиш ёки айбловнинг сунъий
далилларини юзага келтириш учун фойдаланишни кўзлайди;
провокаторнинг ҳаракатлари мақсади провокация қилинган шахс учун зарарли
оқибатларни келиб чиқиши;
провокаторда фақатгина тўғри қасднинг бўлиши, бунда ушбу қасд жалб қилинган
шахс томонидан содир этилган жиноятнинг тури ва оқибатига эмас, балки уни содир этиш
фактига қаратилган бўлиши
Бироқ биз мазкур олимнинг тезкор-қидирув фаолияти давомида жиноий фаолиятни
фош қилиш, айбдор шахслар доирасини аниқлаш, оғир жиноятларнинг олдини олиш
мақсадида қилинган провокация гарчи қўриқланаётган объектга зарар етказсада, ижтимоий
3
В.Каримов. Тезкор
-
қидирув фаолияти:дарслик/
-
Тошкент, Lesson press, 2021. 164
-
б
4
Веселов и др. против России [Электронный ресурс]: постановление ЕСПЧ по делу от 2 октября 2012 г. П.
126. Доступ из справ.
-
правовой системы «КонсультантПлюс»
5
В.Каримов. Тезкор
-
қидирув фаолияти:дарслик/
-
Тошкент, Lesson press, 2021. 164
-
б
6
Радачинский С.Н. Провокация преступления как
комплексный институт уголовного нрава: проблемы теории
и практики: Автореф. дисс. ... докт. юрид. наук. –
Н.Н., 2011. –
12 б.
2025
JUNE
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2
|
ISSUE 6
464
фойдали эканлиги сабабли провокациянинг айрим шакллари қилмишнинг жиноийлигини
истисно этувчи ҳолат эканлиги ҳақида фикрларини асоссиз деб ҳисоблаймиз, сабаби ушбу
ёндашув мақсад воситани оқлаши ҳақида аҳлоққа зид тушунчага асосланган.
Умуман, жиноятга провокация қилишнинг жиноят содир этган шахсни фош қилишга
қаратилган қонуний фаолиятдан асосий фарқи, жиноят содир этишга қаратилган қасдни
шакллантиришда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг иштироки билан
боғлиқ.
Гарчи, жиноий жавобгарликка тортилаётган шахс унга нисбатан айблов провокация
натижаси эканлиги ҳақида важ келтирмаган ва айбига иқрорлик билдирган тақдирда ҳам,
суд муҳокамаси давомида тезкор-қидирув тадбирининг қонунийлигига баҳо берилиши
зарур.
Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24
августдаги 24-сон “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” Қарори 8-бандини тўлдириб, суд
судланувчининг айбига иқрорлигидан қатъий назар тезкор-қидирув тадбири давомида
олинган далилларнинг мақбуллиги, шу жумладан тезкор-қидирув тадбирининг
қонунийлигини текшириши зарурлигини белгилаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Суд амалиётида шахс ўзининг ушлангандан сўнг берган тушунтириш хатида айбига
иқрорлик билдирган, кейинчалик тергов ва судда ўзининг айбига иқрор бўлмаган ҳолларда,
тезкор-қидирув тадбирини ўтказган ва тушунтириш хатини олган тезкор ходимларни сўроқ
қилиш йўли билан далиллар мажмуидаги бўшлиқни тўлдириш ҳолатлари учрайди.
Бироқ, ҳимоячи иштирокисиз берилган иқрорлик кўрсатувларидан, кейинчалик
тергов ва суд жараёнида тасдиқланмаган ҳолатда фойдаланиш мумкин эмаслиги, мазкур
кўрсатувлардан билвосита фойдаланиш имконини хам чеклайди.
Шу билан бирга, ушланган шахснинг кўрсатувига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар, шу
жумладан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш асослари ва тартиби, далилларни аниқлаш
ва олиб қўйиш билан боғлиқ масалалар юзасидан бўшлиқларни тўлдириш мақсадида тезкор
ходимларнинг сўроқ қилинишига монелик мавжуд эмас.
Бироқ, тезкор ходимларнинг судланувчида тезкор тадбир ўтказилгунга қадар, жиноят
содир этишга қасд бўлганлиги ҳақида махфий маълумотлар мавжуд бўлганлиги юзасидан
суддаги кўрсатувини ўзи, мазкур маълумотлар судга тақдим қилинмаган ва суд томонидан
текширилмаган бўлса, қасднинг аввалдан мавжуд бўлганлигини исботлаш учун етарли
бўлмайди.
Бинобарин, тезкор қидирув тадбирига қадар судланувчида жиноят содир этишга қасд
бўлганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд бўлиши ва ушбу маълумотларни судда текшириш
имконияти мавжудлиги аввалдан шаклланган қасд мавжудлигини текшириш воситалари
ҳисобланади.
Назорат остида олиш ва назорат остида етказиб бериш тезкор-қидирув тадбирлари
аксарият ҳолларда жиноий фаолият билан шуғулланиб келаётганлиги ҳақида тезкор
маълумотлар мавжуд бўлган шахсларга нисбатан ўтказилади. Бироқ, мазкур шахсларда
аввалдан шаклланган қасд мавжудлигини исботлаш учун мазкур маълумотларни
процессуал шаклда қайд қилиш ва исботлашда фойдаланиш талаб қилинади.
2025
JUNE
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2
|
ISSUE 6
465
Хатто айрим ривожланган давлатларда(АҚШ, Германия) тезкор-қидирув фаолиятида
провокацияга йўл қўйилиши, муайян турдаги жиноятларда провокация қилмасдан
жиноятни аниқлаш имконсизлигидан келиб чиқиб, баъзи олимлар “
ҳуқуқ доирасидаги
провокация
” мавжудлиги ҳақида фикрни илгари сурган бўлсада
, провокациянинг қайси
даражаси “
ҳуқуқ доирасида
” бўлиши ҳақида чегара белгиланмаган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ҳам ўзининг қарорларида Инсон ҳуқуқлари ва
асосий эркинликларини ҳимоя қилиш ҳақида Конвенция агар жиноятнинг хусусияти талаб
қилса, дастлабки тергов босқичида, аноним хабарчи каби манбаалардан фойдаланишга
тўсқинлик қилмаслигини таъкидлаган. Бироқ, ҳокимият органлари ноошкора тадбирни
ташкил қилиш учун етарли асослар мавжуд бўлганлигини исботлаши, жиноят содир этишга
тайёргарлик бўлаётганлиги ҳақида аниқ ва холис маълумотларга эга бўлиши, шунингдек
ҳокимият органлари томонидан фойдаланиладиган ҳар қандай маълумотни текшириш
имкони бўлиши талаб қилинади
Умумуман Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди томонидан жиноятга провокация
қилишнинг икки тури ажратилади:
1) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ёки уларнинг топшириғига асосан
ҳаракат қилган бошқа шахслар томонидан содир қилинган провокация;
2) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими бўлмаган ва уларнинг топшириғига
асосан ҳаракат қилмаган бошқа шахслар томонидан содир қилинган провокация.
Бунда суднинг фикрига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ёки
уларнинг топшириғига асосан ҳаракат қилган бошқа шахслар томонидан содир қилинган
провокация ҳақида важлар юзасидан презумпция амал қилади. Яъни шахсга нисбатан
провокация бўлмаганлигини исботлаш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зиммасига
юклатилади. Бундай далилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тақдим қилинмаслиги провокация
факти мавжудлигини англатади ва провокациядан жабрланган шахснинг жиноий
жавобгарлигини истисно қилади
. Яъни суд жиноятга провокация қилишнинг хам моддий
хам процессуал жиҳатини ажратиб, шахсда тезкор тадбирга қадар шаклланган қасд
мавжудлигини исботловчи далиллар судда муҳокама қилинмаганлигини шахснинг одил
судловга бўлган ҳуқуқининг бузилиши сифатида баҳолаган.
Жиноятга провокация қилишнинг процессуал мезони:
1) айбланувчи ёки судланувчига тергов ёки суд муҳокамасида провокация
қилинганлиги ҳақида илтимоснома киритиш имкони берилмаганлиги;
2) айбланувчи ёки судланувчига тергов ёки суд муҳокамасида жиноят содир этишга
провокация қилинганлиги ҳақида илтимоснома берган бўлсада, тергов органи ва судлар
провокация ҳолати бўлган ёки бўлмаганлиги ҳақида далилларни текширмаган бўлса
7
Милюков С.Ф., Никуленко А.В. Неочевидные решения проблем силового противодействия преступности //
Всероссийский криминологический журнал. 2021. Т. 15, № 1. С. 36–
45.
8
Носко и Нефедов против России: постановление Европейского Суда по правам человека по делу от 30
октября 2014 г. Жалобы № 5753/09, 11789/10, п. 51, 52 [Электронный ресурс]. Доступ из справ.
-
правовой
системы «КонсультантПлюс»
9
Teixeira de Castro v. Portugal, Reports 1998-
IV: постановление ЕСПЧ от 09.06.1998 // СПС «Консультант
Плюс». Дело «Раманаускас (Ramanauskas) против Литвы» (жалоба № 74420/01): постановление ЕСПЧ от
05.02.2008 // СПС КонсультантПлюс.
2025
JUNE
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2
|
ISSUE 6
466
(ТҚТни ўтказиш асоси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг жиноят содир
этишдаги иштироки, жиноят содир этишга далолатчилик ёки босим даражаси).
Гиёхванд воситаларни назорат тартибида сотиб олиш каби асосий далил ноошкора
тадбир натижасида олинган ишларда, ҳукумат, ноошкора тадбирни ўтказиш учун етарли
асослар мавжуд бўлганлигини исботлаши керак
Бинобарин, ТҚТ ўтказиш учун асос бўлган, жиноятга тайёргарлик кўрилаётганлиги
ҳақида маълумотлар, объектив, текшириш мумкин бўлган ва жиноий ҳулқ атворнинг
эҳтимолий эмас, балки реаллигидан далолат бериши зарур.
Бинобарин, ТҚТда провокация аломатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини
аниқлашнинг асосий мезони ТҚТни ўтказишнинг қонунда белгиланган асослари ва
шартларига амал қилинганлиги, тадбир эҳтимолий эмас балки реал тайёрланаётган
жиноятнинг олдини олишга қаратилганлигини аниқлашдан иборат.
Бинобарин Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг жиноятга провокация қилиш
бўйича позицияси:
жиноятни фош қилиш бўйича оммавий манфаатлар, провокация натижасида олинган
далилларни фойдаланишни оқлаш учун асос бўлмайди, сабаби бу айбланувчининг адолатли
суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқи бузилишига олиб келади;
айбланаётган шахсда тезкор тадбирга қадар аввалдан шаклланган қасд мавжудлиги
исботлаш мажбуриятини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юклатилади;
аввалдан шаклланган қасд мавжудлиги ҳақида далилларнинг тақдим қилинмаслиги
ёки махфийлиги важи билан тақдим қилишдан бош тортиш провокация ҳолатини
тасдиқланган деб топишга асос бўлади(презумпция);
ҳимоя томонига ТҚФни амалга оширувчи орган томонидан тақдим қилинган
далиллар билан танишиш имкони берилиши керак.
ТҚТни ўтказиш устидан мустақил назорат ўрнатилиши зарур(прокурор ёки суд
назорати).
Бинобарин, жиноятга провокация қилиш учун жавобгарлик белгиланиши, ТҚФ
субъектлари томонидан қонун билан берилган ваколатларни суистеъмол қилиб, айбловнинг
сунъий далилларини яратиш ва айбсиз шахснинг жавобгарликка тортилишининг олдини
олишга қаратилган ҳуқуқий кафолати бўлиб хизмат қилади.
Сабаби, ТҚТни ўтказиш асослари объектив маълумотлар бўлиб, қонун чиқарувчи
томонидан ТҚТни ўтказиш асослари ва унинг шартлари алоҳида белгиланиши, ТҚФда шахс
ҳуқуқларини кафолатлашга қаратилган.
Беларусь Республикаси «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»Қонуни 15-моддасига
мувофиқ, тезкор эксперимент жиноий фаолияти ҳақида маълумот мавжуд бўлган фуқарога
нисбатан ва қуйидаги шартлар мавжуд бўлганда ўтказилиши кўзда тутилган:
фуқарога ёки унинг яқинларига нисбатан тайёрланаётган, содир этиладиган ва содир
этилаётган унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта жиноят содир этилаётганлиги ҳақида аризанинг
мавжудлиги;
аниқ шахсга нисбатан ўтказилиши(номаълум шахсга нисбатан эмас);
10
«Веселов и другие (Veselov and Others) против Российской Федерации»: постановление ЕСПЧ от 02.10.2012
// СПС Консультант
-
Плюс.
2025
JUNE
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2
|
ISSUE 6
467
тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органда, тайёрланаётган, содир
этилаётган ёки содир этилган жиноят ҳақида дастлабки маълумотларнинг мавжудлиги.
Россия Федерацияси ЖК 304-моддаси, Беларусь Республикаси ЖК 396-моддаси,
Қозоғистон Республикаси ЖК 349-моддаси, Тожикистон Республикаси ЖК 321-моддаси,
Украина ЖК 370-моддаси, Қирғиз Республикаси ЖК 348-моддаси, Туркманистон ЖК 212-
моддасида жиноятга провокация қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Бироқ РФ ЖК фақатгина пора олиш ва тижоратда пора эвазига оғдиришда
провокация учун жавобгарликни кўзда тутади. Беларусь Республикасида учта жиноят,
Тожикистон Республикасида (пора олиш), Қозоғистон Республикасида коррупция билан
боғлиқ 18 та жиноят, Туркманистон ЖКда (пора бериш ёки пора олишга провокация,
наркотик воситалар муомаласи)да провокация қилиш учун жавобгарлик кўзда тутилган.
Буюк Британия ва АҚШда полиция томонидан амалга ошириладиган провокация
“тузоққа тушириш”( entrapment) деб аталади, буни аниқлаш учун судлар томонидан
субъектив ва объектив мезон қўлланилади.
Субъектив белгилар нуқтаи назаридан шахснинг хусусиятлари ва гумон
қилинувчининг ақлий ривожланиш даражаси инобатга олинади, сабаби жиноят содир
этишга мойиллик полиция агенти билан тўқнаш келгунига қадар мавжуд бўлиши
мумкинлиги инобатга олинади
Жумладан, Буюк Британия Лордлар палатасининг «Regina v. Looseley» иши бўйича
қарорида давлат учун ўзининг яширин агентлари орқали фуқароларни қонун билан
тақиқланган ҳаракатларга оғдириб, кейинчалик уларни бу учун жиноий жавобгарликка
тортишни қабул қилиб бўлмаслиги, бундай ҳаракатлар провокация ҳисобланиши, полиция
агентларининг қилмиши ҳокимият ваколатларини суистеъмол қилиш ва жиноят ишлари
бўйича одил судловга тажовуз сифатида малакаланиши зарурлиги қайд қилинган
АҚШнинг айрим штатларида шу жумладан (Калифорния, Техас ва Мичиган)да
объектив мезон қўлланилади. Объектив мезон полициянинг жиноий хулқ атворига таъсири
даражасини, шунингдек жиноий содир этиш қасди қачон пайдо бўлганлигини аниқлаш
имконини беради.
Полиция агентларининг ҳаракатлари қонунийлигини аниқланганда, субъектив
мезонлар аҳамиятга эга бўлмайди.
«Jacobson v. United States» ишида АҚШ Олий Суди шахсда жиноят содир этилгунга
қадар шаклланган қасд мавжудлигини исботлаш мажбурияти айблов томоннинг зиммасида
эканлигини таъкидлаган
АҚШ Намунавий жиноят кодекси §2.13 параграфига мувофиқ, қонунни ижро
қилувчи мансабдор шахс ёки у билан ҳамкорлик қилувчи шахс, тажовуз содир этилганлиги
ҳақида далилларни олиш мақсадида, фактлар ҳақида ёлғон таассурот шакллантириш,
ишонтириш, қўзғатиш орқали бошқа шахсни жиноят содир этишини рағбатлантириши
11
The Subjective Test // Samaha J. Criminal Procedure. 7th ed. 2008. P. 363
—
367
12
«Regina
v.
Looseley»
[2001].
UKHL
53.
Lord
Nicholls.
§
1.
URL:
http://www.publications.parliament.uk/pa/ld200102/ldjudgmt/jd011025/loose-1.htm;Ashworth A. Re-drawing the
Boundaries of Entrapment [2002] Criminal Law Review. Vol. 161.
13
«Jacobs on v. United St ates» 503
U.S. 540 (1992): United States Reports. Vol. 503. P. 540
—
561. URL:
http://www. supremecourt.gov/opinions/boundvolumes/503bv.pdf
2025
JUNE
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2
|
ISSUE 6
468
провокация ҳисобланади. Жиноий таъқибга учраган шахс агар унинг ҳаракати провокация
натижаси эканлигини исботлай олса унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилади.
Гарчи, ЖПКнинг 82-моддаси агар тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари
шахсда жиноят содир этиш учун шаклланган қасд мавжуд бўлганлигидан далолат берса,
ушбу натижалар далил сифатида тан олиниши мумкинлиги белгиланган бўлсада, шахсни
айблаш учун нафақат тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари балки тергов
ҳаракатлари асос бўлиши мумкинлиги, умуман провокациянинг ҳуқуқий оқибатлари
ЖПКда белгиланмаган.
Фикримизча, провокация натижасида олинган ҳар қандай далил мақбул эмас деб
топилиши, судланувчининг провокация ҳақида важини инкор қилувчи шунингдек аввалдан
шаклланган қасд мавжудлиги ҳақида далиллар билан ҳимоя тарафни таништириш ва
исботлаш мажбурияти айблов томонга юклатилиши шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишда
қўшимча процессуал кафолат вазифасини бажаради.
Бундан ташқари, провокация ҳақида мурожаатларни ҳар томонлама ва холисона
текшириш, кўп жиҳатдан юқори инстанцияларнинг барқарор ҳуқуқий позициясига боғлиқ.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Шатохин И.В. принцип уважения и соблюдения прав и свобод человека и гражданина
в оперативно-розыскной деятельности: дис. … канд. юрид. наук. Барнаул, 2018. С. 72.
2.
Лаптев П.А., Федоров А.В. О необходимости совершенства Российского оперативно
-
розыскного законодательства с учетом Постановления Европейского Суда по правам
человека по делу «Ваньян против
Российской Федерации» // Наркоконтроль. 2006. №
4. С. 38.
3.
В.Каримов. Тезкор-қидирув фаолияти:дарслик/-Тошкент, Lesson press, 2021. 164-б
4.
Веселов и др. против России [Электронный ресурс]: постановление ЕСПЧ по делу от
2 октября 2012 г. П. 126. Доступ из справ.-правовой системы «КонсультантПлюс»
5.
В.Каримов. Тезкор-қидирув фаолияти:дарслик/-Тошкент, Lesson press, 2021. 164-б
6.
Радачинский С.Н. Провокация преступления как комплексный институт уголовного
нрава: проблемы теории и практики: Автореф. дисс. ... докт. юрид. наук. – Н.Н., 2011.
– 12 б.
7.
Милюков С.Ф., Никуленко А.В. Неочевидные решения проблем силового
противодействия преступности // Всероссийский криминологический журнал. 2021.
Т. 15, № 1. С. 36–45.
8.
Носко и Нефедов против России: постановление Европейского Суда по правам
человека по делу от 30 октября 2014 г. Жалобы № 5753/09, 11789/10, п. 51, 52
[Электронный ресурс]. Доступ из справ.-правовой системы «КонсультантПлюс»
9.
Teixeira de Castro v. Portugal, Reports 1998-IV: постановление ЕСПЧ от 09.06.1998 //
СПС «Консультант Плюс». Дело «Раманаускас (Ramanauskas) против Литвы» (жалоба
№ 74420/01): постановление ЕСПЧ от 05.02.2008 // СПС КонсультантПлюс.
10.
«Веселов и другие (Veselov and Others) против Российской Федерации»:
постановление ЕСПЧ от 02.10.2012 // СПС Консультант-Плюс.
2025
JUNE
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2
|
ISSUE 6
469
11.
The Subjective Test // Samaha J. Criminal Procedure. 7th ed. 2008. P.
363—367
12.
«Regina v. Looseley» [2001]. UKHL 53. Lord Nicholls. §
1. URL:
http://www.publications.parliament.uk/pa/ld200102/ldjudgmt/jd011025/loose-
1.htm;Ashworth A. Re-drawing the Boundaries of Entrapment [2002] Criminal Law Review.
Vol. 161.
13.
«Jacobs on v. United St ates» 503
U.S.
540 (1992): United States Reports. Vol. 503. P.
540—
561. URL: http://www. supremecourt.gov/opinions/boundvolumes/503bv.pdf
