2025
JUNE
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2
|
ISSUE 6
486
ЁШЛАРНИНГ СИЁСИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ИЛМИЙ НАЗАРИЙ
ТАҲЛИЛИ
Нуруллоев Шахриёр Ахтамович
Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби
мустақил изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15757764
Маълумки ҳар бир мамлакат тараққиёти йўлида умум инсоний, улуғ ғояга юғирилган,
сиёсий ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлган ёшларни тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунда Янги Ўзбекистон сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бу ёшларнинг
ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга қаратилмоқда, зеро мамлакатимиз аҳолиснинг
54 % ёшлар ташкил этади
1
. Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти
сифатида биринчи имзолаган қонун ҳужжати – 2016 йил 14 сентябрдаги «Ёшларга оид давлат
сиёсати тўғрисида»
2
ги Қонун эканида ҳам рамзий мазмун-моҳият мужассамдир. Муҳтарам
президентимиз мамлакат тараққиёти ҳақида: «Бугунги кунда мамлакатимизни янгилаш ва
модернизация қилиш, уни инновацион асосда ривожлантириш, ўз олдимизга қўйган кўп
қиррали ва мураккаб вазифаларни амалга ошириш мақсадида биз замонавий ва креатив
фикрлайдиган, ҳар қандай вазиятда ҳам масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган
ғайрат-шижоатли, интеллектуал салоҳияти юксак, ватанпарвар ёш кадрларга давлат ва
жамият бошқарувида муҳим вазифаларни ишониб топширмоқдамиз»
3
, - таъкидлаган.
Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар ижтимоий гуруҳи 14 ёшдан 30 ёшгача этиб
белгиланган бўлиб, турли ижтиомий фанлар томонидан тадқиқ этиб келинмоқда. Хусусан,
мамлакатимиз машҳур психологи Э.Ғозиев таъкидлаганидек, «ўсмир ва ўсмирларнинг
ижтимоийлашув даврида ўзини-ўзи танитиш, турмушда ўз ўрнини топиши иштиёқи кучаяди,
бундай психологик шарт-шароитнинг туғилиши мазкур жараённи тезлаштиради»
4
.
Психологик жиҳатдан ёшлар гуруҳи бир неча даврларга ажратиш мумкин,
– ўсмирлик даври (12-15 ёш), бу даврдаги асосий эҳтиёж тенгқурлари билан
эмоционал мулоқот, яқинлик, бирор гуруҳга мансубликни ҳис этишдир. Айнан шу даврга
ёшлар учун танлов даври саналади. Ушбу даврнинг хавфли томони ёшларга етарли эътибор
қатарилмаслиги оқибатида девиант ҳулқ-атворнинг пайдо бўлиши, ёлғизлиқ сабаб ҳар
қандай гуруҳ аъзоси бўлишга тайёр туриши мумкин. Ачинралиси бу каби ҳолатлар
оқибатида ёшлар турли жиноий гуруҳларга ҳам аъзо бўлишлари кузатилади;
– катта ўсмирлик даври (16- 18 ёш), бу ёшдаги ёшларнинг асосий эҳтиёжлари келажак
мақсадларини шакллантириш, максимализм, асосланмаган ҳамда барқарор бўлмаган ўзига
катта баҳо бериш билан ифодаланади. Шунингдек, ушбу даврда ёшларнинг ўз ҳаёт
қарашлари шаклланиши натижасида ёлғизлик ва жамиятдан бегоналашув каби ҳолатлари
ҳам кузатилади;
1
https://stat.uz/uz/rasmiy-statistika/demography-2
2
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентабрдаги ЎРҚ-406-сонли «Ёшларга оид давлат сиёсати
https://lex.uz/docs/3026246?ONDATE2=26.01.2022&action=compare
3
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. «Халқ сўзи».
2020 йил 30 декабрь.
4
Ғозиев Э., Хасанов Б. Психология муаммолари. Университетларнинг психология мутахассислиги учун ўқув
қўлланма.- Тошкент: «Университет», 1999.- Б.48-52.
2025
JUNE
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2
|
ISSUE 6
487
– ёшлик “Оптимизм”даври (18-30 ёш) бу давр оралиғида ёшлардаги асосий эҳтиёж бу
бирор соҳада ўзини намоён этиш, умр йўлдош танлаш, бирор жамият ёки гуруҳда барқарор
бўлиш. Моддий эҳтиёжлардан кўра тажриба орттиришга бўлган эҳтиёжларнинг ортиши
нормал ривожланиш белгиси саналади
5
. Ушбу даврлардан келиб чиқиб айтишимиз
мумкинки ёшларнинг сиёсий фаоллиги асосан 18 ёшдан бошланади.
Бунинг объектив сабаблари сифатида сиёсатшунослик бўйича билимлар олиш,
биринчи марта сайлов жараёнларида иштироки ҳамда олий таълим муассаларига кириш шу
даврга тўғри келиши билан изоҳланади. Ушбу фикримизни сиёсатшунос олим
М.В.Барсегяннинг ёшларнинг сиёсий фаоллигига доир ўтказган социологик тадқиқоти ҳам
тасдиқлайди. Унинг фикрига кўра ёшлар фаоллилига таъсир этувчи биринчи омил бу
оммавий ахборот воситаларидир. Албатта, ушбу илмий янгилик шахснинг ривожланиши
биринчи навбатда оиладан бошланади деган фикрга тексари аммо сўнги йилларда айнан
оммавий ахборот воситалари орқали сиёсий жараёнларни ёритиб борилиши ёшлар орасидаги
сиёсий фаолликни ошишига таъсир кўратиш даражаси юқорилашиб бормоқда.
Ëшларнинг сиёсий жараёнларга қизиқишлари 2020 йил Covid–19 даврига тўғри
келмоқда. Ушбу давр мобайнида ёшлар асосан интернетдан фойдаланишлари кучайди. Ана
шу давр мобайнида ёшлар турли интернетдаги “сиёсий фаолларни кузатишлари” бошланди.
Турли инфоэкспертларнинг фикрлари, давлат бошқаруви бўйича танқидий фикрлари,
фуқароларнинг турли муносабатларини тарғиб этувчи видео роликлар орқали ёшларда
маълум бир сиёсий қарашлар пайдо бўлди.
Шу ўринда Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази берган
маълумотларига кўра сўнги ўн йилликда инсонларнинг фикрлаш тарзига энг юқори таъсир
этувчи омиллар орасида ОАВ ва ижтимоий тармоқларнинг таъсири 5 баллдан 3,64 баллни
ташкил этади. Иккинчи энг юқори таъсир этувчи омил бу черков 3,10 ҳамда сиёсий партиялар
3,09 баллни ташкил этади
6
.
Бунга
мисол тарийқасида 2023 йили ўтказилган тадқиқотга кўра,
ёшларнинг 24% ижтимоий тармоқлардаги машҳур блогерларнинг фикрларига қулоқ
тутишларини билдиришган
7
.
Афсуски бу каби ҳолатлар нафақат ёшлар онгига таъсир этиши балки аҳолининг турли
қатламларида норозиликларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Бу борада француз
психологи Ле Бон Гюстав таъкидлаганидек, «инсоннинг маълум бир гуруҳ ёки жамоа
таъсирида бўлганида ўзига бўлган ишончи, иродавий кучининг ортишини ва интеллектуал
онгининг сусайишини, вазиятни таҳлил қилиш қолибиятини йўқолишини кузатамиз»
8
Юқорида келтирилган, илмий назариянинг бошқа бир сиёсатшунос олим М.Гасанова
ҳам ўз тадқиқотларида тасдиқлаган. Унинг фикрига кўра ёшлар орасидаги сиёсий фаолликни
қўллаб қувватлашда ижтимоий-тармоқлардан фойдаланиш орқали бир қатор масалаларга
ечим топишимиз мумкин, хусусан:
5
Ғозиев Э., Хасанов Б. Психология муаммолари. Университетларнинг психология мутахассислиги учун ўқув
қўлланма.- Тошкент: «Университет», 1999.- Б.112-115.
6
Манбаа
7
Голубин Р. В., Исакова И. А., Коротышев А. П., Рыхтик П. П. Интернет-технологии воздействия на социально-
политическую активность молодежи: социологический анализ // Известия Саратовского университета
8
Ле Бон Гюстав. Психология масс и народов. – М., 2000. – С 56.
2025
JUNE
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2
|
ISSUE 6
488
– сиёсий партияларда, сиёсий жараёнларда иштирок этувчи сиёсий раҳбарлар
фаолияти ҳақида ижтимоий - тармоқлардаги аудиторияни хабардор қилиш;
– халқ билан сиёсий жараён субъектлари ўртасида ўзаро сифатли муносабатларни
йўлга қўйиш;
– сиёсий субъектлар ўртасида ҳамкорликни таъминлаш;
– сиёсий жараёнларда ҳақиқий фаол иштирокчини жалб қилиш уларнинг ҳаракатини
мувофиқлаштириш, шунингдек, тармоқларда фаол бўлмаган иштирокчиларни ҳам жалб
қилиш;
– сайлов жараёнлари билан боғлиқ фаолиятни ҳам тармоқлар орқали ўтказиш;
– турли даражадаги сиёсий лойиҳаларни синовдан ўтказиш кабилардир.
9
Ëшларнинг сиёсий фаоллигига таъсир этувчи кейинги омил бу давлат бошқаруви
саналади. М. Барсегян давлат бошқарувидаги бошқарув модели фуқароларнинг жамият
ҳаётида муҳим ўрин эгалловчи қарорларни қабул қилишда қатнаша олишларини
белгилашлигини таъкидлайди. Ушбу фикрни қатор сиёсатшунослар қўллаб қувватлайди.
Хусусан, сиёсатшунос олим А.Саитқосимов “аҳолининг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини,
жамиятдаги мураккаб ижтимоий муаммоларни ҳал этишда юксак маъсулият билан иштирок
этишини таъминлаш ҳамда уни ҳаётий қадриятга айлантириш давлат сиёсий тизими
барқарорлигини таъминлашда салмоқли ўрин тутади”
10
.
Юқорида келтирилган назарияларни таҳлил қилар эканмиз, бугунги кунда ёшларда
жамият олдидаги фуқаролик масъулиятини ошириш, уларни мамлакатда олиб борилаётган
сиёсий жараёнларидаги фаолликларини таъминлашда бир неча босқичли ёндошувларни
ишлаб чиқиш лозим. Зеро, ёшларнинг сиёсий фаоллигини ривожлантириш, мамлакат ривожи
учун муҳим аҳамият касб этомқда.
REFERENCES
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномаси. «Халқ сўзи». 2020 йил 30 декабрь.
2.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентабрдаги ЎРҚ-406-сонли «Ёшларга оид
давлат
сиёсати
тўғрисида»ги
Қонун
https://lex.uz/docs/3026246?ONDATE2=26.01.2022&action=compare
3.
Ғозиев Э., Хасанов Б. Психология муаммолари. Университетларнинг психология
мутахассислиги учун ўқув қўлланма.- Тошкент: «Университет», 1999.- Б.48-52.
4.
Саидқосимов А. Ўзбекистонниг ижтимоий-сиёсий барқарорлигини таъминлашда
фуқаролар сиёсий фаоллигининг ўрни Сиё.фан.ном...дис – Т.2009, 155Б. 4-б.
5.
Голубин Р. В., Исакова И. А., Коротышев А. П., Рыхтик П. П. Интернет-технологии
воздействия на социально-политическую активность молодежи: социологический
анализ // Известия Саратовского университета
6.
Ле Бон Гюстав. Психология масс и народов. – М., 2000. – С 56.
9
Проблемы повышения эффективности использования социальных сетей в политических процессах. М.М.
Гасанова 90-91стр журнал, Власть 2017. Том 25№3.
10
Саидқосимов А. Ўзбекистонниг ижтимоий-сиёсий барқарорлигини таъминлашда фуқаролар сиёсий
фаоллигининг ўрни Сиё.фан.ном...дис – Т.2009, 155Б. 4-б.
2025
JUNE
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2
|
ISSUE 6
489
7.
Проблемы повышения эффективности использования социальных сетей в
политических процессах. М.М. Гасанова 90-91стр журнал, Власть 2017. Том 25№3.
8.
9.
https://stat.uz/uz/rasmiy-statistika/demography-2
