Iyun, 2025-Yil
614
ЁШЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИГА АВЛОДЛАР АЛМАШИНУВНИНГ
ТАЪСИРИ
Нуруллоев Шахриёр Ахтамович
Ўзбекистон РеспубликасиnСтратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби
мустақил изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15754351
Бугунги кунда дунё ҳамжамиятини ўйлантираётган омиллардан бири бу XXI асрдаги
авлодлар алмашинувидир. Франциянинг давлат хизмати миллий интитути (INSP)
профессори Фаустин Бентаберри томонидан “Франция давлат хизматини трансформацияси
сиёсати” номли маърузасида бугунги кунда ёшлшарни Франция давлат хизматига жалб
этишда ҳамда уларни сиёсий жараёнларда фаолликларини оширишда қатор
қийинчиликларга дуч келаётганини таъкидлаган
1
. Бунинг асосий сабаби сифатида бугунги
авлоднинг қадриятлари ҳамда қарашларининг ўзгарганлигини таъкидлаган. Бугунги авлод
ҳақида гапирганда аввало инсонинг шахсиятига тўхталиб ўтиш керак.
Ҳар бир шахснинг шахсияти турли омиллар таъсирида шаклланади: оила, жамият,
кундалик
муҳит,
меҳнат,
мамлакатдаги
тинчлик
ва
ривожланиш.Интернет
технологияларининг ҳам жамиятга жиддий таъсир кўрсатиб, ижтимоий меъёрларга, миллий
қадриятларга турли ғояларни сингдира олади. Шундай бўлсада, бир авлоддан бўлган
шахсларни баъзи фундаментал қадриятлар бирлаштириб туради. Ҳар бир давр оралиғидаги
воқеа ҳамда ҳодисалар натижасида инсонларнинг одатий ҳаёт тарзи ўзагриб боради, янги
касблар, саноат тармоқлари кенгаяди, жамият еҳтиёжалри кенгайиб ёки пасайиб боради.
Муяйан хрнологик интервалдаги ҳар бир ўзгариш ёшларнинг ҳаётга бўлган қарашалри,
қадриялари, шахсий масъулиятларини ўзгариб боришига таъсир кўрсатади. Аммо, авлодлар
қадриятлари тизими ўзгаришсиз қолади.
Авлод деганда муайян даврда туғилган, умумий ухшаш иқтисодий, ижтимоий
шароитларда катта бўлган шахсларнинг ижтимоий гуруҳи саналади
2
. Шу орқали авлодлар
ўртасида ёшга боғлиқ зиддиятлар пайдо бўлади. Ушбу муаммо дунё олимлари бир неча
йиллардан бери қизиқтириб келади. Авлодлар орасидаги 10-20 ёш қадриятлар, ҳаёт
қарашларига турлича шакллантирмоқда. Ушбу масалалар авлодлар назариясини
шаклланишига асос бўлди дея оламиз.
Авлодлар назариясининг асосчилари сифатида америкалик тадқиқотчилар Нил Хоу ва
Уилям Штраусс тан олинган. Н.Хоу ва У.Штраусслар томонидан янги турли ёшдаги
шахсларнинг умумий фалсафасини ўрганишга қаратилган тадқиқотлари натижасида ҳар 20-
25 йилда умумий дунёқараши, қадриятлари, урф-одатлари ўхшаш бўлган авлодлар
алмашинуви юз беради. Нил Хоу ва Уилям Страусс авлодлар назариятсига кўра ҳар бир
миллат ўз даврининг 4 та босқичидан ўтади. Булар кўратилиш, уйғониш, пасайиш ва инқироз
даврларидир. Олимлар ушбу фикрларини ўтган асрдаги ўзгаришлар таҳлили билан
асослантиришган унга кўра,
1
2
Афанасьева А.Н. Исторический процесс и смена поколений. Преемственность поколений как социологическая
проблема. М.: Мысль, 2003. С. 22-24.
Iyun, 2025-Yil
615
“жимлик авлоди”
(Silent Generation) ушбу давр вакиллари 1920-1940 йилларга тўғри
келади. Ушбу давр иккинчи жаҳон, улуғ ватан урушлари, репрессиялар даврига тўғри
келади. Жимлик авлодлари учун жамоавийлик биринчи ўринга айланган, урушдан кейинги
қайта тикланиш, ривожланиш даври бўлганлиги сабабли ушбу давр авлоди учун жамоавий
фикрлаш ҳос бўлган. Барча қарорлар иерарҳия бўйича юқори турувчи шахсларнинг
фикрлари билан қабул қилинган.
“Жимлик авлоди”
вакиллари учун ҳос бўлган яна бир хислат бу бирор вазият
юзасидан шахсий фикрларни билдиришга бўлган тақиқлар билан изоҳланади. Таниқли рус
олими А.Афанасеванинг фикрига кўра жимлик авлод вакилларида олиб борилаётган давлат
сиёсати, бошқарув қарорларига сўзсиз бўйсунишнинг асосий сабабларидан бири бу одамлар
орасидаги ишончнинг йўқлиги билан изоҳланган. Айнан уша даврларда шахсларнинг ноўрин
билдирилган фикрлари турли жиноий ишларни очилиши ҳамда сургунлик билан якунланган
ҳолатлари фуқаролар орасида кучли қўрқув ҳиссини ҳам сингдирган. Партиялар фаолиятига
шубхасиз ишонч билдиришга қайсидир маънода мажбур бўлишган
3
.
Бу каби оммавий фикрлаш тарзининг аҳоли онгига сингдирилиши натижасида
қонунларни фуқаролар учун манфаатлими йўқми уларга тўлиқ бўйсунадиган, иерарҳия
бўйича юқори турувчи шахсга нисбатан шубхасиз муносабатда бўлувчи шахслар
тарбияланган. Албатта, ушу даврнинг авлодларнинг ижобий жиҳатлари ҳам кўп бўлган.
Турли урушлар давомида очарчиликни бошидан ўтказган ушбу авлод вакиллари учун ватан
тинчлиги, унинг сархадларини ҳимоя қилиш, ён атрофдагиларга меҳр муруватли бўлиш каби
улуғ инсоний ҳислатлар ҳос бўлган.
Авлодлар назариясига кўра иккинчи даври 1944-1970 йиллар
“беби-бумер”
(Baby
Boomer Generation) деб юритилади. Ушбу даврнинг бундай номланишига асосий сабаб
урушдан кейинги йилларда АҚШда бир вақтнинг ўзида сўнги йилларга қараганда
болаларнинг уч баробар кўп туғилиши сабаб бўлган. Бу ҳолат олимлар томонидан уруш
вақтидаги ноаниқлик инсонларда оила қадриятларини тиклашга бўлган интилиш деб
изоҳланади
4
. Олимлар ушбу давр вакилларини самимийлик, ҳалоллик, ғояларга содиқлик
билан ифодалашади. Умуммиллий ғояларга бўлган ишон ҳамда содиқлик ушбу авлод
вакилларини бошқалардан ажартиб туради.
Ушбу даврнинг Собиқ иттифоқдаги ҳолати ҳам ўхшаш бўлган, Н.Хрушев даврига
тўғри келган давлат бошқарувида коммунизм атамаси кириб келиши билан ифодаланади.
Коммунизмни омма учун фуқаронинг имкониятларидан қатьи назар ҳамма учун бир ҳил
шароитни яратиш ғоясини тарғиб этган
5
. Ушбу давр вакиллари учун Собиқ иттифоқнинг
ғоялари кучли таъсир кўрсатган. Инсонлар биргаликда ишлашлари натижасида эртанги
кунларида тўлиқ ишонч билан катта бўлишган. “Беби-бумер” (Baby Boomer Generation)
авлод вакиллари учун давлат томонидан иш ўринларини шакллантириб берилиши,
душанбадан жумага қадар барқарорлик муҳим омил бўлиб ҳизмат қилган. Ушбу давр
3
Афанасьева А.Н. Исторический процесс и смена поколений. Преемственность поколений как социологическая
проблема. М.: Мысль, 2003. С. 20-21.
4
Population Reference Bureau. “Just How Many Baby Boomers Are There?” https://www.prb.org/resources/just-
how-many-baby-boomers-are-there/
5
Kathleen Sh. The Crowded Nest Syndrome: Surviving the Return of Adult Children. L.: Clutter Fairy Publishing, 2004.
Рр. 19
Iyun, 2025-Yil
616
авлодлари доим сиёсий, ижтимоий жараёнларга тўлиқ ишонч билдиришган. Уларда эртанги
кунга бўлган ишонч доимий бўлган. Кейинги авлодни тарбиялашда ҳам мана шу ёндошув
устуворлик қилганю Янгиликларни қабул қилиш, глобал ўзгаришларга мослашиш ушбу давр
вакиллари учун қатор қийинчиликларни келтириб чиқарган.
Ундан кейинги давр вакиллари
“Х авлод”
(Generation X) вакиллари деб номланади.
Ушбу давр 1967-1985 йилларига тўғри келади. Ушбу давр вакиллари турли сиёсий ҳамда
ижтимоий ўзгаришларни гувоҳи бўлиши (фуқаролар урушлари, Собит совет иттифоқидаги
низоли вазиятлар) натижасида ушбу давр вакиллари учун барқарорлик тушунчаси ўзгариб
кетди.
Сиёсий ва ижтимоий ўзгаришларга нисбатан ишончсизликни келтириб чиқарган.
Лекин айнан
“Х авлод”
вакиллари ўз мустақил фикрларига эгаликлари, иродавийлик
ҳамда узоқ ва самарали меҳнат қила олишлари билан ажралиб турадилар. Ушбу давр
вакиллари учун жамоавий фикрлаш ҳамда жамоавий қарор қабул қилиш хос эмас. Ушбу давр
вакилларида кўпроқ ён атрофдаги жараёнлар учун масъулият шаклланган бўлиб,
мамлакатдаги ижтимоий сиёсий жараёнларга нисбатан фаоллик мавжуд.
Нил Хоу ва Уилям Штраусс томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра 1985-2000
йиллар давомида дунёҳамжамиятидаги турли инқирозлар, фуқаролар урушлари, Собиқ
иттифоқнинг қулаши ва х.к. ҳолатлар туфайли мигарция жараёнларнинг кучайиши
натижасида ушбу давр вакиллари
“Y авлод” (
Millennials, or Generation Y) деб номланган.
Ушбу давр вакилларининг ривожига турли салбий омиллар ҳам таъсир этган.
Хусусан, 1991 йилдан 2000 йилгача бўлган иқтисодий инқирозлар, мамлакатлардаги давлат
бошқарувининг ўзгаришлари, хавфсизлик масалалари ушбу давр вакиллари учун етарли
ижтимоий имкониятларни яратишга қаршилик қилган. Сиёсатшуносларнинг фикрига кўра
мамлакатларнинг геосиёсий жойлашуваига қараб ривожланиш ҳам турлича бўлган. Ахборот
технологияларининг ривожланиши айнан ушбу даврга тўғри келишига қарамасдан уларда
турли вазиятлар юзасидан берилаётган ахборотларга нисбатан таҳлилий фикрлаш
иммунитети шаклланган. “Игрик авлод” вакиллари ўзларида сиёсий ҳамда ижтимоий
фаолликни ўзида сақлаб қола олаган.
2000-2015 йиллар давридаги авлод
“Z авлод”
(Generation Z) деб юритилади. Ушбу
давр вакилларини шунингдек, Digital авлод деб ҳам юритилади. Бунинг сабаби сифатида
ушбу давр ахборот технологиялари ривожининг юқори нутқасига тўғри келгани билан
изоҳланади. Ушбу давр авлодларида интернет оламида ҳамда ижтимоий тармоқларда
берилаётган ахборотларни таҳлил қилиш уларни ишончлигини аниқлаш даражаси анча паст
эканлиги билан изоҳланади.
“Z авлод”
вакиллари бошқа авлодларга қараганда қатор
устуворликларга эга. Хусусан, вазифаларни автоматлаштириш, хаётнинг ҳар бир жабхасини
ахборот технологиялари билан уйғунлаштириш, вазифаларга ортиқча вақт сарфламаслик,
юқори мослашувчанлик каби хислатлар ушбу авлодни бошқаларидан жаратиб туради. Шу
билан бирга ушбу давр вакилларининг ривожланишида бир қатор қийинчиликлар ҳам
мавжуд.
“Z авлод”
вакилларининг ахборот технологияларига боғланиш натижасида
психоэмоционал барқарорликнинг ёқолишига сабаб бўлмоқда. Бу эса ушбу давр ёшларининг
турли ёш давр инқирозларига чидамсизлигини, берилган вазифаларни узоқ ва самарали
бажаришларига тўсқинлик қилмоқда. Бу эса иродавийликнинг пасайиши, умуминсоний
Iyun, 2025-Yil
617
ҳамда миллий қадриятларнинг йўқолиши ҳамда янги замон қаҳрамонларини пайдо бўлиши
билан иҳоланади. Юқорида келтирилган маълумотларга асосланган ҳолда шуни айта
оламизки, ҳар бир жамият ўз ривожланишида асосий тўрт босқични кечиради.
Юқорида келтирилган маълумотларга асосланиб қуйидаги хулосалар олинди.
Биринчидан, ёшларнинг ривожланишига турли омиллар ўз таъсирини кўрсатади, хусусан,
оила, жамият, кундалик муҳит, меҳнат, мамлакатдаги тинчлик ва ривожланиш. Мана шу
омиллар бир авлод вакилларини бирлаштириб туради.
Авлодлар алмашинувида албатта, катта авлод вакилларининг фикрлари, қариятлари
ҳамда хаёт қарашлари маълум бир элементлар асосида ўтади. Булар, китоблар, фильмлар,
сериаллар, мусиқа ва бошқалар саналади. Ҳар бир давр оралиғидаги воқеа ҳамда ҳодисалар
натижасида инсонларнинг одатий ҳаёт тарзи ўзагриб боради, янги касблар, саноат
тармоқлари кенгаяди, жамият еҳтиёжалри кенгайиб ёки пасайиб боради. Муяйан хронологик
интервалдаги ҳар бир ўзгариш ёшларнинг ҳаётга бўлган қарашалри, қадриялари, шахсий
масъулиятларини ўзгариб боришига таъсир кўрсатади.
Иккинчидан, юқорида таъкидлаганимиздек авлодлар алмашинувига интернет
технологияларининг таъсири сезиларли даражага чиқди. Шуни ишонч билан айта оламизки
бугунги кунда ёш авлоднинг хаёт қарашлари, миллий қариятларга бўлган муносабат, асрлар
давомида авлоддан авлодга ўтиб келаётган маълум анъаналардан ҳам интернет оламидаги
турли таъсирлари оқибатида узоқлашиш юз бермоқда. Хусусан,
“Z авлод”
вакиллари бунга
ёрқин мисол бўла олади.
REFERENCES
1.
Афанасьева А.Н. Исторический процесс и смена поколений. Преемственность
поколений как социологическая проблема. М.: Мысль, 2003. С. 20-24.
2.
Population Reference Bureau. “Just How Many Baby Boomers Are There?”
https://www.prb.org/resources/just-how-many-baby-boomers-are-there/
3.
Kathleen Sh. The Crowded Nest Syndrome: Surviving the Return of Adult Children. L.:
Clutter Fairy Publishing, 2004. Рр. 19
4.
5.
Манбаа
https://www.shell.de/ueber-uns/initiativen/shell-jugendstudie-2024.html#vanity-
aHR0cHM6Ly93d3cuc2hlbGwuZGUvanVnZW5kc3R1ZGllLmh0bWw
