ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
55
ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШ –
БОЛАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
ВОСИТАСИ СИФАТИДА
Калбаева Эльдора Узақбаевна
Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети Юридика факультети талабаси.
E-mail:
https://doi.org/10.5281/zenodo.15808301
Аннотация
.
Мақолада фарзандликка олиш институтининг ҳуқуқий
-
меъёрий
асослари, уни амалга оширишнинг процессуал тартиб
-
таомиллари ҳамда ушбу жараёнда
бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг аҳамияти кенг ёритилган. Шунингдек, фарзандликка
олишда шахсий маълумотларнинг махфийлигини таъминлашнинг ҳуқуқий кафолатлари
таҳлил этилган.
Калит сўзлар:
фарзандликка олиш, фарзандликка олиш тартиби, фарзандликка
олиш сири, оила қонунчилиги, бола ҳуқуқлари ва манфаатлари, ота
-
оналик ҳуқуқи,
ижтимоий ҳимоя.
Annotation.
The article thoroughly explores the legal and regulatory framework of the
adoption institution, the procedural mechanisms for its implementation, and the importance of
protecting the rights of the child throughout the process. It also analyzes the legal guarantees for
ensuring the confidentiality of personal data in adoption cases.
Keywords:
adoption, adoption procedure, adoption secrecy, family law, children's rights
and interests, parental rights, social protection.
Аннотация
.
В статье подробно освещаются правовые и нормативные основы
института усыновления, процессуальные процедуры его осуществления, а также
значение защиты прав ребёнка в данном процессе. Кроме того, проанализированы
правовые гарантии обеспечения конфиденциальности персональных данных при
усыновлении.
Ключевые слова:
усыновление, порядок усыновления, тайна усыновления, семейное
законодательство, права и интересы ребёнка, родительские права, социальная защита.
Фарзандликка олиш, ўзга оилада тарбияланиши зарур бўлган болаларни ўз
оиласига олиб, ҳуқуқий нуқтайи назардан янги ота
-
она томонидан қабул қилиш
жараёнидир. Бу жараён, нафақат боланинг ҳаёти учун, балки жамиятнинг маънавий
йуксалиши, унинг тарбияси ва хавфсизлиги учун катта аҳамиятга эга. Шу сабабли,
фарзандликка олиш тизими дунё бўйича турли давлатлар томонидан алоҳида қонунлар ва
тартиблар асосида бошқарилади.
"Фарзандликка олиш" тушунчаси юридик фанларда ҳар ҳил маьнода қўлланилади.
Кўпчилик олимлар фарзандликка олишни ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган
болаларни жойлаштиришнинг тури, юридик акт ва юридик аҳамиятга эга бўлган факт
сифатида кўриб чиқишади. Бошқа олимлар бўлса, фарзандсиз бўлган кўпгина
оилаларнинг ёки ёлғиз ўзи яшайдиган фуқароларнинг фарзандликка олишини ота
-
оналик
туйғуларини уйғотиш, оналик ва оталик бахтига эга бўлиш имконияти деб ҳисоблайди.
Фарзандликка олишнинг бошқа ғамхўрликка олиш турларидан фарқи шунда,
фарзандликка олинган бола ўн саккиз ёшга тўлганда бундай муносабатлар тўхтатилмайди.
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
56
Фарзандликка олинган боланинг фарзандликка олувчи ва унинг қариндошлари
билан алоқалари бир умр сақланади. Фарзандликка олишнинг ўзига хос хусусияти шу
билан ифодаланади [1, 267
-290].
Бошқа томондан, фарзандликка олиш
-
фарзандликка олувчи (унинг
қариндошлари) ва фарзандликка олинган бола (унинг авлодлари) ўртасида қондош ота
-
оналар ва болалар ўртасидагидек ҳуқуқий муносабатларни (шахсий ва мулкий)
ўрнатишдир.
Бундан ташқари, Ю.Беспаловнинг таъкидлашича, фарзандликка олишни суд
томонидан қўлланиладиган, боланинг ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш
воситаси сифатида кўриб чиқиш керак. Бундай муносабатга асос қилиб фарзандликка
олиш мақсади белгиланган. Фарзандликка олиш ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган
боланинг ҳуқуқларини, энг аввал яшаш ва оилада тарбияланиш, шунингдек, ҳимояланиш
ҳуқуқини
амалга оширишга қаратилган
[2].
Фарзандликка олишнинг асосий мақсади болага стабил ва хавфсиз оила муҳитини
тақдим этиш, унинг ижтимоий ва иқтисодий фаровонлигини ошириш, шунингдек, унинг
ривожланишига ёрдам беришдир. Фарзандликка олиш орқали болага ҳар томонлама
ёндашув орқали турли ҳуқуқлар, имкониятлар ва хавфсизлик йўналишлари таъминланади.
Ҳар
бир давлатда фарзандликка олишнинг ўзга хос ҳуқуқий тартиблари мавжуд.
Ўзбекистонда, фарзандликка олиш жараёни Оила кодекси ва Фуқаролик процессуал
кодексида белгиланган. Фарзандликка олишнинг ҳуқуқий тарихи ўзга хос қонунли
тизимни яратиш учун кўплаб халқаро ҳуқуқий асослар билан бирга амалга оширилади.
Болани фарзандликка олишнинг умумий тартиби Ўзбекистон Республикасининг
Оила Кодекс билан белгиланган. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасида
фарзандликка олиш институти Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал
кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 2020
-
йил 21
-
ноябрдаги 739
-
сонли қарори билан
тасдиқланган “Вояга етмаган болаларни фарзандликка олиш ва оилага тарбияга олиш
(патронат) тўғрисида”ги Низом, шунингдек, бир қатор халқаро келишувлар билан
тартибга солинади. Фарзандликка олиш, ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болани
тарбиялашнинг бир шакли бўлиб, боланинг манфаатларига кўпроқ жавоб беради. Шунинг
учун, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси уни болаларни жойлаштиришнинг энг
муҳим тури сифатида белгилайди .
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 151
-
моддаси 1
-
бўлимига мувофиқ,
фарзандликка олиш вояга етмаган болаларга тегишли ва фақат уларнинг манфаатларини
кўзлагандагина мумкин бўлади [3]. Бу фарзандликка олиш институтининг асосий
тамойили ҳисобланади.
Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни режалаштирган шахснинг
(шахсларнинг) аризасига мувофиқ, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка
олишнинг асосланганлиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мос
келиши тўғрисидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда, суд тамонидан ҳал қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган
қоидалар
бўйича алоҳида иш юритиш тартибида фарзандликка олувчилар (олувчи),
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
57
васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари, шунингдек, прокурор иштирокида суд
тамонидан кўриб чиқилади
[4].
Фарзандликка олинган бола ота
-
она ҳуқуқларига эга бўлади. У янги оиласининг
барча ҳуқуқларини тўлиқ бажариши керак. Бу, фарзанднинг тарбияси, таҳсили, соғлиғи,
хавфсизлиги каби ҳуқуқларни ўз ичига олади. Айни шу жиҳатлар, фарзандликка олиш
жараёнининг жамиятдаги аҳамиятини янада кучайтиради [5].
Оила кодексининг 152
-
моддасига кўра , вояга етган эркак ва аёл фуқаролар
фарзандликка олувчи бўлиши мумкин, лекин қуйидаги шахслар бунга кирмайдилар:
✔
ота
-
оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлган ёки ота
-
оналик ҳуқуқи чекланган шахслар;
✓
қонун билан белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати
чекланган деб топилган шахслар;
✓
асаб касалликлари ёки наркология муассасаларида рўйхатга олинганлар;
✓
қонунда белгиланган тартиб бўйича фарзандликка олинганлиги бекор қилинган
олдинги фарзандликка олувчи шахслар;.
✔
ҳаётга, соғлиққа қарши жиноятлар, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган
жиноятлар, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши, шахснинг озодлигига,
шаъни ва қадр
-
қимматига қарши (бундан туҳмат, ҳақорат қилиш мустасно),
фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши (бундан жисмоний ва
юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, муаллифлик ёки
ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш мустасно), тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига
қарши, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар, ўзганинг мол
-
мулкини талон
-
торож
қилиш
билан боғлиқ бўлган жиноятлар, жиноий йўл билан топилган мол
-
мулкни олиш
ёки ўтказиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ёхуд нодавлат тижорат
ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб
олиш, бошқарув тартибига, шунингдек одил судловга қарши жиноятлар, қийноққа солиш
ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр
-
қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо
турларини қўллаш, жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар (бундан учувчисиз учадиган
аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан
фойдаланиш, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар
тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, учувчисиз
учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш, тадқиқот
фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш, меҳнатни муҳофаза қилиш
қоидаларини
бузиш, санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияларга қарши кураш
қоидаларини
бузиш, тоғ
-
кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини
бузиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш мустасно), гиёҳвандлик воситаларининг
ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласидан иборат жиноятлар, жамоат
тартибига қарши жиноятлар ва ҳарбий мансабдорлик жиноятлари содир этганлик учун
илгари ҳукм қилинганлар;
✔
оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар
;
✔
юқоридаги жиноятларни содир этганлик учун ўзига нисбатан жиноят иши
айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб тугатилганлар;
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
58
✔
фарзандликка олишга монелик қиладиган касалликларга чалинганлар (мазкур
касалликларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
тасдиқланади
).
Фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинувчилар ёшидаги фарқ ўн беш
ёшдан кам бўлмаслиги шарт, бундан ўгай ота ва ўгай она ёхуд фарзандликка
олинувчининг яқин қариндошлари томонидан фарзандликка олиш ҳоллари мустасно
[6,
236].
Оила кодексининг 153
-
моддасига мувофиқ, фарзандликка олишни
сирини
сақлаш
қонун билан ҳимоя қилинади [7]. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд
этиш дафтаридаги ва бошқа ҳужжатлардаги фарзандликка олувчилар фарзандликка
олинганларнинг ота
-
онаси эмаслигини билдирадиган мазмундаги ёзувлар билан
таништириш, бу ёзувлардан кўчирмалар ва бошқа маълумотларни фарзандликка
олувчиларнинг розилигисиз, агар улар вафот этган бўлса, васийлик ва ҳомийлик
органининг розилигисиз бериш тақиқланади.
Фарзандликка олувчининг ёки васийлик ва
ҳомийлик органининг эркига ҳилоф равишда фарзандликка олиш сирини ошкор қилган
шахслар қонун билан белгиланган жавобгарликка тортиладилар.
Ушбу жавобгарлик
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 125
-
моддаси билан тартибга солинади
[8].
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, фарзандликка олиш —
бу нафақат ҳуқуқий жараён,
балки ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ҳодисадир. Бола учун янги имкониятлар яратиш,
унинг хавфсизлигини таъминлаш ва маънавий жиҳатдан юксалиши учун зарурий
шароитларни яратиш борасида фарзандликка олиш жараёнига алоҳида эътибор қаратиш
лозим.
Адабиётлар
1.
Начаева.А.М. Семейное право. Курс лекции
-
М.: 1998.
-
С. 267
-290.
2.
Беспалов.Ю. Усыновление как способ судебной защиты прав ребенка./ "Российская
юстиция".
- 1997.
3.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси
https://www.lex.uz/acts/104720
4.
Х.Х. Алиев, “Фарзандликка олиш жараёни” (Тошкент, 2019), 15
-
19 бетлар.
5.
Ф.К.Кутлымуратов, Ш.С.Шамшетов, Х.А.Палуаниязов. Щаңарақ ҳуқықы.
Сабақлық.
-
Т.: "
Innovatsion rivoshlanish nashriyot-matbaa uyi", 2023 -
236 бетлар.
6.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси
https://www.lex.uz/acts/104720
7.
"Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
11.12.2013 йилдаги 21
-
сонли қарори.
