Authors

  • Ирода Эшманова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.118699

Abstract

Ўзбекситон миллий энциклопедиясида миграцияга қуйидагича таъриф берилади. Миграция- аҳолининг бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга кўчиб яшашига нисбатан ишлатилинади. Миграциядаги шахс мигрант деб юритилади ҳамда яшаш муддатига қараб доимий ва вақтинча мигрантларга ажратилади. Шунингдек, миграция хусусиятига кўра ички ва ташқи тураларга бўлинади. Ички миграция ўз мамлакати давлат маъмурий-ҳудудий чегарасидан чиқмай, унинг доирасида бошқа минтақа, вилоятга кўчиши саналади. Ташқи миграция ўз мамлакати маъмурий-географик чегарасидан бошқа давлатларга кўчишига ишлатилади .

background image


Iyul, 2025-Yil

13

МИГРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ СОЦИОЛОГИК ТАҲЛИЛИ

Эшманова Ирода Шавкат қизи

Jinan Wenda Language, Culture, and Arts Co., Ltd компанияси таржимони

Iroda_irow@mail.ru

https://doi.org/10.5281/zenodo.15821866

Бугунги глоболизация мамлактлар орасидаги чегараларни суриб ташламоқда. Фан

технологияларнинг ривожланиши, геосиёсий муносабатлар натижасида авваллари орзу
бўлган мамлакатларга бориш, таълим олиш ҳамда ривожланиш бугунгни кунда оддий хаёт
тарзига айланиб бормоқда. Ушбу ҳолат фанда

миграция

тушунчасини келиб чиқиши ҳамда

уни илмий назарий ўрганишга асос бўлган. Мigration – лотин тилидан нафақат кўчиш балки
инсонларнинг турмуш тарзини демографик ўзгариши, янги ерларни ўзлаштириш,
цивилизацияларнинг ўзаро таъсири деб таърифланади

1

.

Ўзбекситон миллий энциклопедиясида миграцияга қуйидагича таъриф берилади.

Миграция- аҳолининг бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга кўчиб яшашига нисбатан
ишлатилинади. Миграциядаги шахс мигрант деб юритилади ҳамда яшаш муддатига қараб
доимий ва вақтинча мигрантларга ажратилади. Шунингдек, миграция хусусиятига кўра ички
ва ташқи тураларга бўлинади. Ички миграция ўз мамлакати давлат маъмурий-ҳудудий
чегарасидан чиқмай, унинг доирасида бошқа минтақа, вилоятга кўчиши саналади. Ташқи
миграция ўз мамлакати маъмурий-географик чегарасидан бошқа давлатларга кўчишига
ишлатилади

2

.

Миграция жараёнларини ўрганар эканмиз ушбу тушунчани фанга олиб келаган олим

немис олими Э.Равентстейннинг Буюк Британия аҳолисининг Шимолий Америкага кўчиб
ўтиши натижасида миграция қонунлари ва қоидаларини (Ravenstein’s Laws of Migration)
ишлаб чиқиши билан бошланган

3

. Э.Равентстейн ўз тадқиқотлари давомида миграция

жараёнларида қуйидаги хусусиятларни қайд этади. 1. Аҳолининг кўп қисми асосан қисқа
масофадаги миграцияларни маъқул топишади. 2. Мигрантларнинг кўпчилиги қолганларнинг
ўтиши учун “жойлар” қолдиришади. Шу орқали миграция оқимини шакллантиришади. Яъни
бир шахснинг бошқа бир жойга кўчиб ўтиши ҳамда у ердаги шарт шароитларга мослашиши
натижасида у ўзига шерик тортишга ҳаракат қилади. 3. Узоқ масофали миграция жараёнида
мигрантлар асосан саноат ва тижорат ривожланган шаҳарларни танлашга ҳаракат қилишади.
4. Қишлоқ жойлари аҳолиси шаҳар аҳолисига исбатан миграцияга мойиллиги юқори
саналади. 5. Ҳар қандай миграцион оқим қарши оқимни шакллантиради. 6. Аёл кишилар
эркак кишиларга нисбатан миграцияга мойиллиги кўпроқ бўлади. Улардаги мойиллик асосан
ички миграцияга бўлади. Эркак кишилар асосан ташқи миграцияга боғлиқ бўлади. 7.Асосий
миграция бу ёши 30 дан катта бўлаган, оилалар ўз қариндошлари бўлган мамлакатларга
кўчиб ўтадилар. 8.Кўплаб мамлакатларнинг аҳоли сони асосан мигрантлар ҳисобига ортиб
боради. 9.Миграция жараёнлари мамлакатнинг саонат соҳасини ривожига қараб ортиб

1

Малышев, Е.А. Административно-правовые средства регулирования внешней трудовой миграции в

Российской Федерации [Текст] // Е.А. Малышев. – 2-е изд., стереотипное – М.: НИЦ ИНФРА-М, 2016. – 194 с.

2

Ўзбекситон Миллий Энциклопедияси.– Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси давлат илмий

нашриёти,2000.– 874-875-б

3

A Dictionary of Human Geography

https://www.oxfordreference.com/display/10.1093/acref/9780199599868.001.0001/acref-9780199599868-e-1512


background image


Iyul, 2025-Yil

14

боради. 10.Миграция жараёнлари учун мамлакатдаги марказий шаҳарларидан кўра саноат
соҳаси ривожланган шаҳарларида кучайиб боради. 11. Миграциянинг асосий сабаби
мамлакатнинг иқтисодий аҳволидан келиб чиқади. Э.Равентстейннинг ёндошуви
камчиликлардан ҳоли бўлмасада миграция жараёнлари билан боғлиқ назарияларни
шаклланишига катта таъсир кўрсатган.

Миграция жараёнларини социологик тадқиқ этар эканмиз ҳар иккала миграция ўзида

жамиятларни ўзгариши янги гуруҳларни шаклланишига олиб келади. Социологик жиҳатдан
миграция- бу фақатгиниа яшаш худудини ўзгартириш эмас балки, ижтимоий ҳаракат бўлиб,
ўз мақсади, мотивацияси ҳамда ўз оқибатларига эга саналади. Социологияда миграция
жараёнларини ҳусусиятларига кўра, “итарувчи” ҳамда “жалб қилувчи” (push and pull factors)
сабабларга эга бўлади.

Шахсни миграцияга “итарувчи” (push) куч асосан мамлакатдаги давлат

бошқарувидаги камичликлар саналади. Хусусан, бу авторитар бошқарув усули оқибатида
юзга келувчи коррупциянинг ривожланиши оқибатида халқ орасидаги табақаланишнинг
юзага келиши саналади. Шунингдек, мамлакатдаги сиёсий жараёнлар натижасида
тинчликнинг йўқолиши аҳоли орасидаги турли норозиликлар ҳам инсонларни миграцияга
итаришни бошлайди. Шахсни миграцияга итарувчи сабабалардан яна бири бу турли этник
қарашларга бўлаган адолатсизлик билан боғлиқ жараёнлар саналади. Мамлакат ҳудудидаги
тури этник конфликларнинг юзага келиши оқбатида, таълим, тиббиёт, хизмат кўрсатиш
соҳаларидаги дискриминация ҳолатлари ҳам шахсларни бошқа мамлакатга кўчиб
ўтишларига туртки бўлади.

Социологик жиҳатдан шахсларни миграцияга “жалб қилувчи” (pull) куч бу одамлар

орасидаги “утопия”ни пайдо бўлишига олиб келади. Бу борада Америка социология мактаби
томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Таъкидланишича, 1860-1920 йиллар давомида Америка Қўшма Штатларига энг йирик
миграция гуруҳлари кўчиб ўтган. Булар, ирландиялик инглизлар, италияликлар,
яҳудийларнинш кўчиб ўтиши натижасида Америкадаги янги жамиятнинг қурилишини
шакллантирди. Ушбу гуруҳларнинг Америкага кўчиб ўтиши катта “орзу” бўлган,
кейинчалик мамлакатдаги саноат соҳасининг ривожланиши, давлат бошқарувидаги
демократик ёндошувнинг ривожланиши натижасида кўплаб мамлакатлар учун “Америка
орзуси” пайдо бўлди

4

. Социология бу борада бир неча ёндошувга эга бўлиб, Т. Парсонснинг

фунционализм ёндошгуви алоҳида эътиборга лойиқ саналади. Унга кўра миграция
жараёнлари турли жамиятларда бир неча фунцияларни бажаради.

Хусусан, мамлакатдаги иқтисодий, ижтимоий, демографик муммоларга ечим топишга

ёрдам беради. Мамлакатда мигрантлар сонини ортиши натижасида туб аҳоли учун унчалик
жозибадор бўлмаган иш жойларини тўлдириш, қариб бораётган шаҳарларни жонлантириш,
белгиланган иш ҳақидан кам ойлик евазига бошқа мамлакатдан олий тоифали

4

Ганжа А.О. К истории создания работы У. Томаса и Ф. Знанецкого «Польский крестьянин в Европе и

Америке» // Социологические исследования.
2007. № 7. С. 115–121


background image


Iyul, 2025-Yil

15

мутахассиларни жалб этиш каби масалаларни ечади. Т. Парсонснинг функционализм
ёндошувни таҳлил қилган ҳолади қуйидаги жадқал шакллантирилди

5

.

1-жадвал

Миграциянинг асосий фунциялари

№ Миграциянинг асосий

фунциялари

Вазифаси

Мисоллар

1

Иқтисодий фунцияси

Мигантларнинг

мамлакатдаги очиқ

қолаётган ишчи

ўринларини тўлдириши

Германиядаги Шарқий

Европадан келган

мигрантларнинг халқ

хўжалигидаги очиқ ишчи

ўринларида фаолият

юритишлари

2

Демографик функцияси

Туғилиш сони камайиб

бораётган мамлакатларга

ёш ва ишчан бўлган

шахсларни жалб этилиши

Италиядаги Африка ҳамда

Осиёдан мигрантларнинг

қўллаб қувватланиши

натижасидаги демографик

ўзгаришлар

3

Ижтимоий интеграция

Жамиятдаги тартибни

сақлаш мақсадида янги

шахсларга мослашуви

Франциядаги мактабларда

мигрант оилалар болалари

ҳамда уй бекалари учун

мўлжалланган таълим

дастурлари

4

“Учинчи

мамлакатлар”ни қўллаб

қувватлаш

Миграциядаги шахсларнинг

ўз мамлакатларига пул

жўнатмалари натижасида

мамлакатдаги

иқтисодиётни қўллаб

қувватлашлари

Бунга ёрқин мисол

Филиппиннинг асосий

ҚҚСси миграциядаги

мухожирлар ҳисобидан

ортиб бориши.

5

Глобал даражадаги

ресурсларни

тақсимланиши

Миграция глобал даражада

ишчи кучи тақсимотини

амалга оширади

Мисол тарийқасида IT

соҳасидаги Индиялик

мутахассиларнинг АҚШ

ҳамда Англиядаги йирик

саноат корхоналаридаги

очиқ иш ўринларини

тўлдиришларини мисол

келтириш мумкин


Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, ҳар бир миграция мамлакат учун маълум

бир вазифани бажаришга хизмат қилади. Юқорида келтирилган назариялардан қуйидаги
хулосалар олинди. Биринчидан, бугунги кундаги глобализация ҳамда ахборот

5

Парсонс Т. Система современных обществ // Пер. с англ. Л.А. Седова, А.Д. Ковалева; Научн.ред. перевода

М.С. Ковалева. - М.: Аспект-Пресс, 1997.


background image


Iyul, 2025-Yil

16

технологияларининг ривожланиши мамлакатлар орасидаги чегараларни йўқолиб боришига
сабаб бўлмоқда. Эндиликда миграция жараёни кўпчилик фуқаролар учун табиий жараёнга
айланиб бормоқда.

Иккинчидан, ёш жиҳатидан қариб бораётган мамлакатлар учун ёш ва салоҳиятли

кадрларни ўзига жалб этиш ҳамда демография билан боғлиқ муаммоларни ечими сифатида
ҳам қаралмоқда. Шу мақсадда мигрантлар учун бир қанча енгилликлар ҳам яратилинмоқда.
Булар, олий таълим муассасаларида бепул таълим олиш ҳуқуқи, таълимдан кейинги меҳнат
фаолияти билан таъминлаш ва бошқалар.

Учинчидан, бугунги ахборот технологияларининг ривожланиши, хорижий тилларни

ўрганишга яратилаёган имкониятлар иқтидорли ёшлар учун дунёнинг исталган жойига
бориш ва ўз фаолиятини давом эттиришга имкон яратмоқда.

REFERENCES

1.

Ўзбекситон

Миллий

Энциклопедияси.–

Тошкент:

Ўзбекистон

миллий

энциклопедияси давлат илмий нашриёти,2000.– 874-875-б

2.

Малышев, Е.А. Административно-правовые средства регулирования внешней
трудовой миграции в Российской Федерации [Текст] // Е.А. Малышев. – 2-е изд.,
стереотипное – М.: НИЦ ИНФРА-М, 2016. – 194 с.

3.

A

Dictionary

of

Human

Geography

https://www.oxfordreference.com/display/10.1093/acref/9780199599868.001.0001/acref-
9780199599868-e-1512

4.

Ганжа А.О. К истории создания работы У. Томаса и Ф. Знанецкого «Польский
крестьянин в Европе и Америке» // Социологические исследования. 2007. № 7. С. 115–
121

5.

Парсонс Т. Система современных обществ // Пер. с англ. Л.А. Седова, А.Д. Ковалева;
Научн.ред. перевода М.С. Ковалева. - М.: Аспект-Пресс, 1997.



References

Ўзбекситон Миллий Энциклопедияси.– Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси давлат илмий нашриёти,2000.– 874-875-б

Малышев, Е.А. Административно-правовые средства регулирования внешней трудовой миграции в Российской Федерации [Текст] // Е.А. Малышев. – 2-е изд., стереотипное – М.: НИЦ ИНФРА-М, 2016. – 194 с.

Ганжа А.О. К истории создания работы У. Томаса и Ф. Знанецкого «Польский крестьянин в Европе и Америке» // Социологические исследования. 2007. № 7. С. 115–121

Парсонс Т. Система современных обществ // Пер. с англ. Л.А. Седова, А.Д. Ковалева; Научн.ред. перевода М.С. Ковалева. - М.: Аспект-Пресс, 1997.