147
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 7
ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИДА ИШ ЮРИТИШ
ТУШУНЧАСИ ВА ВАЗИФАСИ
Холмуминов Шуҳрат Тоштемирович
Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби
Жиноят ҳуқуқи ихтисослиги тингловчиси
.
https://doi.org/10.5281/zenodo.15823998
Аннотация.
“Биринчи инстанция суди” ва “жиноят ишларини судда кўрилиши” –
ХХI асрда инсониятнинг одил судловга эришиши борасида асосий мақсадларидан бирига
айланди.
Жиноят ишларини юритишда одил судловн таъминлаш фақат давлат ёки
минтақа эмас, балки бутун инсониятнинг муаммосидир.
Сўнгги йилларда жиноят
ишларини биринчи инстагция судида кўрилишида судларнинг ролини янада ошириш
долзарб ҳисобланади.
Калит сўзлар:
“биринчи инстанция суди”, “одил судлов” ҳамда “жиноят
ишларини юритишда биринчи инстанция судининг роли”.
Давлатимиз раҳбари айтганидек, «Суд остонасига қадам қуйган ҳар бир инсон,
Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши керак»
, жиноят
ишларини биринчи инстанция судида иш юритишни тушунчасини асосий мазмун
-
моҳияти мана шу сўзоарда ўз ифодасини топади.
Жиноят ишларини биринчи инстанция судида иш юритиш тушунчасини ёритишда,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят
-
процессуал кодекси алоҳида аҳамият касб этади.
Жиноят процессининг принципларидан бошлаб, судда иш юритиш тушунчасига
тўхталиб ўтилган. Жиноят
-
процессуал кодексида жиноят ишлари ҳайъатда кўрилиши, ўта
оғир жиноятлардан ташқари жиноятлар эса, судья томонидан якка тартибда кўрилиши,
агар судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича суд
муҳокамаси вақтида ўта оғир жиноятлар содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар
аниқланса, ишнинг кўрилиши уни якка тартибда кўриб чиқишни бошлаган судья
томонидан давом эттирилиши, иш биринчи инстанция суди томонидан ҳайъатда
кўрилганда суд таркибига судья ва икки нафар халқ маслаҳатчиси кириши, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди ишларни уч нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқиши,
одил судловни амалга оширишда халқ маслаҳатчилари судьянинг барча ҳуқуқларидан
фойдаланаши, улар суд мажлисида ишни кўриш жараёнида келиб чиқадиган ҳамма
масалаларни ҳал қилишда ва ҳукм чиқаришда раислик қилувчи билан тенг ҳуқуққа
эгалиги, тегишли суд ҳайъатларида апелляция, кассация ва тафтиш тартибида ишларни
кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг ҳукмлари устидан апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида берилган
шикоятлар (протестлар) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатида беш нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқилиши, Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Раёсатида —
Раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган
тақдирда кўрилиши
каби қоидалар принципларда берилган.
1
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, БМТ Тараққит дастури, АҚШ Халқаро Тараққиёт
агентлиги «Судья маънавияти, одоби ва масъулияти» китоби, Тошкент 2021.
2
Ўзбекистон Республикаси «Жиноят
-
процессуал кодекси»
148
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 7
Жиноят
-
процессуал кодексининг принциплари асосида жиноят ишларини биринчи
инстанция судида иш юритиш тушунчаси жиноят ишини судларда ЖПК талаблари
асосида юритиш тушунилади.
Жиноят иши биринчи инстанция судида юритиш тушунчасини ёритишда айблов
хулоса ёки айблов далолатномаси билан келиб тушган жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон
Республикаси Жиноят
-
процессуал кодексининг 10 бўлимида биринчи инстанция судида
иш юритиш белгиланган. Ушбу бўлимга кўра: жиноят ишларининг судловга тегишлилиги;
жиноят ишини судда кўриш учун тайёрлаш; жиноят иши бўйича дастлабки эшитув; суд
муҳокамасининг умумий шартлари; суд мажлисининг тайёрлов қисми; суд тергови;
тарафларнинг музокараси ва судланувчининг охирги сўзи; суд ҳукмини чиқариш
босқичларини ажратишимиз мумкин.
Жиноят ишларини биринчи инстанция судида иш юритиш вазифаси ҳақида
гапирганимизда, аввало Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 4
-
моддасида «Суднинг асосий вазифалари фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси
ва бошқа қонунлари, халқаро шартномаларида, шунингдек инсон
ҳуқуқлари
тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда кафолатланган ҳуқуқлари ҳамда
эркинликларини, давлат ва жамоат манфаатларини, юридик шахслар ҳамда якка
тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
ҳимоя
қилишдан иборат.
Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар
тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгандир
» деган норма мустаҳкамланган.
Айнан ушбу нормадан келиб чиқсак ҳам, жиноят ишларини биринчи инстанцияда
иш юритиш вазифаси ҳам айнан судларнинг вазифасидан келиб чиқади.
Жиноят ишларини биринчи инстанция судида иш юритиш вазифаси Ўзбекистон
Республикаси Жиноят
-
процессуал кодексининг 22
-
моддаси, яъни ҳақиқатни аниқлаш
принципи асосий рол ўйнайди. Унга кўра суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд
жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан
боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги, иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат
ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда топилган, текширилган ва баҳоланган
маълумотлардан
фойдаланиш
мумкин.
Гумон
қилинувчидан,
айбланувчидан,
судланувчидан, жабрланувчидан, гувоҳдан ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслардан
зўрлаш, қўрқитиш, ҳуқуқларини чеклаш ва қонунга хилоф бўлган ўзгача чоралар билан
кўрсатувлар олишга ҳаракат қилиш ман этилиши, иш бўйича исботланиши лозим бўлган
барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши
кераклиги, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки
судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам
енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши
лозимлиги, далилларни тўплаш ва мустаҳкамлашда рухсат берилмаган усуллар
қўлланилганлиги
тўғрисидаги мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартибда суд
-
тиббий экспертизаси ёки бошқа экспертиза ўтказилган ҳолда мажбурий текширилиши
лозимлиги
белгиланган. Шу ўринда, “Жиноят процесси принциплари Ўзбекистон
Республикаси Жиноят процессуал кодексида мустаҳкамланган асосий ғоялар бўлиб, у
бутун жиноят процесси жараёнининг қурилишини, унинг табиатини белгилайди.
3
Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонуни
.
4
Ўзбекистон Республикаси «Жиноят
-
процессуал кодекси»
149
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 7
Жиноят процесси принциплари деб, жиноят процесси институтлари шакли ва
босқичларининг тузилишини белгиловчи ва унинг олдида турган вазифаларини
бажарилишини таъминловчи асосий ҳуқуқий қоидалар (умумий ва раҳбарий аҳамиятга эга
бўлган нормалар)га айтилади
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки жиноят ишларини биринчи инстанция судида иш
юритиш вазифаси одил судловни амалга ошириш, ишни судга қадар юритиш ҳамда суд
жараёнида Жиноят
-
процессуал кодекси талабларига риоя қилиниши таъминлашдан
иборатдир. Шунингдек, жиноят ишларини биринчи инстанцияда иш юритишнинг асосий
вазифаси жиноят процесси принципларини таъминлашдир.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси, 01.05.2023 й,
https://lex.uz
2.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ
-703-
сонли «Судлар
тўғрисида»ги Қонуни,
https://lex.uz
3.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
-
процессуал кодекси // [Электрон манба].
URL: https://www.lex.uz/acts/111460
4.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, БМТ Тараққит дастури, АҚШ
Халқаро Тараққиёт агентлиги «Судья маънавияти, одоби ва масъулияти» китоби,
Тошкент 2021
5.
Саидов Б. А. Жиноят процесси принциплари: ўқув қўлланма / Б. А.Саидов, А.Ш.
Умархонов. —
Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2010
5
Саидов Б. А. Жиноят процесси принциплари: ўқув қўлланма / Б. А.Саидов, А.Ш. Умархонов. —
Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2010.
