Authors

  • А. Шермухамедов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.124205

Keywords:

мактаб ўқувчилари жиноятчилиги профилактика ёшлар ҳуқуқбузарлиги ижтимоий омиллар педагогик чоралар психологик қўллаб-қувватлаш таълим-тарбия оилавий муҳит ҳуқуқий онг жамият ҳамкорлиги барвақт олдини олиш ижтимоий назорат ёшлар тарбияси маънавий ривожланиш ҳуқуқий маданият ижтимоийлашув давлат сиёсати профилактика дастурлари фойдали фаолият комплекс ёндашув.

Abstract

Мақолада мактаб ўқувчилари ўртасида жиноятчилик муаммоси ва унинг олдини олиш масалалари назарий ва амалий жиҳатдан умумий тарзда ёритилган. Ёшлар орасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг ижтимоий-психологик асослари ҳамда профилактиканинг умумий йўналишлари ҳақида фикр юритилган. Муаллиф жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, оила ва жамият ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришнинг аҳамиятини таъкидлайди. Шу билан бирга, ёш авлоднинг ҳуқуқий онгини ошириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ижтимоий фойдали фаолиятга йўналтириш масалаларига эътибор қаратилган. Мақолада ёшлар билан ишлашда ижтимоий, психологик ва педагогик чораларни уйғунлаштириш, давлат ва жамоатчиликнинг профилактика жараёнидаги ўрнининг муҳимлиги умумий тарзда кўрсатилган.

background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

422

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ЖИНОЯТЛАР СОДИР ЭТИЛИШИ ВА

ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ АМАЛИЁТИ ТАҲЛИЛИ

А.Шермухамедов

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети мустақил изланувчиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.16074503

Аннотация. Мақолада мактаб ўқувчилари ўртасида жиноятчилик муаммоси ва

унинг олдини олиш масалалари назарий ва амалий жиҳатдан умумий тарзда ёритилган.

Ёшлар орасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг

ижтимоий-психологик асослари ҳамда профилактиканинг умумий йўналишлари ҳақида
фикр юритилган. Муаллиф жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, таълим-тарбия
тизимини

такомиллаштириш,

оила

ва

жамият

ўртасидаги

ҳамкорликни

кучайтиришнинг аҳамиятини таъкидлайди. Шу билан бирга, ёш авлоднинг ҳуқуқий онгини
ошириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ижтимоий фойдали
фаолиятга йўналтириш масалаларига эътибор қаратилган. Мақолада ёшлар билан
ишлашда ижтимоий, психологик ва педагогик чораларни уйғунлаштириш, давлат ва
жамоатчиликнинг профилактика жараёнидаги ўрнининг муҳимлиги умумий тарзда
кўрсатилган.

Калит сўзлар: мактаб ўқувчилари жиноятчилиги, профилактика, ёшлар

ҳуқуқбузарлиги, ижтимоий омиллар, педагогик чоралар, психологик қўллаб-қувватлаш,
таълим-тарбия, оилавий муҳит, ҳуқуқий онг, жамият ҳамкорлиги, барвақт олдини олиш,
ижтимоий назорат, ёшлар тарбияси, маънавий ривожланиш, ҳуқуқий маданият,
ижтимоийлашув, давлат сиёсати, профилактика дастурлари, фойдали фаолият,
комплекс ёндашув.

АНАЛИЗ ПРАКТИКИ СОВЕРШЕНИЯ И ПРЕДОТВРАЩЕНИЯ ПРЕСТУПЛЕНИЙ

ШКОЛЬНИКАМИ

Аннотация. В статье в общем виде рассматривается проблема преступности

среди школьников и вопросы её предупреждения. Отмечаются социальные и
психологические причины правонарушений среди несовершеннолетних, а также общие
направления профилактики. Подчёркивается важность раннего предупреждения,
совершенствования системы образования и воспитания, укрепления сотрудничества
между семьёй и обществом. Особое внимание уделяется необходимости формирования
правового сознания у молодёжи, организации их досуга и вовлечения в социально полезную
деятельность. В статье обобщённо рассматривается роль государства и общественных
институтов, а также значение сочетания социальных, педагогических и психологических
мер в профилактике подростковой преступности.

Ключевые слова: преступность школьников, профилактика, правонарушения

несовершеннолетних, социальные факторы, педагогические меры, психологическая
поддержка, воспитание, семейная среда, правовое сознание, сотрудничество общества,
раннее предупреждение, социальный контроль, воспитание молодёжи, духовное
развитие,

правовая

культура,

социализация,

государственная

политика,

профилактические программы, полезная деятельность, комплексный подход.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

423

ANALYSIS OF THE PRACTICE OF COMMITTING AND PREVENTING CRIMES BY

SCHOOLCHILDREN

Annotation. The article provides a general overview of juvenile delinquency among

school students and the practice of its prevention. It discusses the social and psychological
causes of youth offenses and outlines general directions for prevention. The importance of early
intervention, improving the education and upbringing system, and strengthening cooperation
between families and society is emphasized. Special attention is given to raising legal awareness
among young people, organizing meaningful leisure activities, and engaging them in socially
beneficial work. The article generally highlights the role of the state and public institutions and
the significance of combining social, pedagogical, and psychological measures in preventing
juvenile crime.

Keywords: school crime, prevention, juvenile delinquency, social factors, pedagogical

measures, psychological support, upbringing, family environment, legal awareness, community
cooperation, early intervention, social control, youth education, moral development, legal
culture, socialization, state policy, preventive programs, beneficial activities, integrated
approach.

Мактаб ўқувчилари ўртасида жиноятчилик масаласи кўплаб мамлакатлар, шу

жумладан Ўзбекистон учун ҳам долзарб аҳамиятга эга. Шу муносабат билан, давлат
томонидан бу каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар
амалга оширилмоқда. Бу борада жиноятчиликни барвақт олдини олиш ишлари алоҳида
аҳамиятга эга. Мактаб ўқувчилари орасида жиноятчиликни барвақт аниқлаш ва олдини
олишнинг асосий йўналишлари жиноий хатти-ҳаракатларни амалга оширишга мойил
бўлган шахсларни ижтимоий, руҳий, ахлоқий қўллаб-қувватлаш орқали жиноятчиликка
етакловчи сабабларни бартараф этишдан иборатдир. Бунда ўқувчи ва ёшлар
ташкилотларининг иштироки, ўқитувчи ва психологлар ҳамкорлигида амалга
ошириладиган тарбиявий ва профилактик чоралар алоҳида аҳамият касб этади. Мазкур
чора-тадбирлар нафақат жиноятчиликни камайтиришга, балки ёшларнинг тўғри
шаклланишини таъминлашга ҳам қаратилган бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикасида мактаб ўқувчилари томонидан жиноятлар содир

этилишининг олдини олиш масалаларини тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий
ҳужжат бўлган Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 29 сентябрдаги «Вояга етмаганлар
ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Қонун[1]
ида «вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси

вояга

етмаганларнинг

назоратсизлиги,

қаровсизлигига,

улар

томонидан

ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон
берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган,
якка тартибдаги профилактика иши билан биргаликда амалга ошириладиган ижтимоий,
ҳуқуқий, тиббий ва бошқа чора-тадбирлар тизими»[1] деб таърифлаб вояга етмаганлар
ҳуқуқбузарликларининг фақатгина якка тартибдаги профилактикасининг тури ажратиб
кўрсатилган.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

424

Ўзбекистон Республикасида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг

олдини олиш ва уларда ҳуқуқий онг ҳамда муросасиз муносабатни шакллантириш
мақсадида қатор ижтимоий, таълимий ва профилактик чора-тадбирлар амалга
оширилмоқда. 2024 йил 5 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан
қабул қилинган ПҚ-55-сонли қарор, жумладан, вояга етмаганлар ўртасида
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, мактабларда аҳлоқий-психологик муҳитни яхшилаш
ҳамда рақамли хавфсизлик тизимини шакллантириш каби вазифаларни қамраб олган.

Ушбу қарор доирасида Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлигига вояга

етмаганларнинг

ҳуқуқий

онгини

ошириш

ва

профилактика

тадбирларини

такомиллаштириш бўйича қатор муҳим вазифалар юклатилган. Жумладан:

Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларга

қарши иммунитетни шакллантиришга қаратилган манзилли психологик ишлаш
механизмлари йўлга қўйилади.

Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларнинг лавозимлари

Миллий гвардия тизимига ўтказилади, бу уларнинг мактабларда бевосита хизмат қилиш
имкониятини таъминлайди.

Мактабларда видеокузатув воситалари ва "ташвиш" тугмалари босқичма-босқич

жорий этилиб, рақамли хавфсизлик тизими ташкил этилади.

"Ёш гвардиячилар" ихтисослаштирилган синфлари орқали ватанпарварлик

тарбиясини такомиллаштириш чоралари амалга оширилади.

Миллий гвардия томонидан мактабларда аҳлоқий-психологик муҳитни яхшилашга

қаратилган мақсадли дастурлар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Ўқувчиларнинг
мунтазам равишда дарсларга қатнашиши назорат қилинади, сабабсиз дарс қолдирувчилар
аниқланади ҳамда уларнинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи омиллар бартараф
этилади. Шунингдек, муаммоли ўқувчилар билан уларнинг яшаш жойларида ота-оналар
ва маҳалла фаоллари иштирокида манзилли ишларни ташкил этиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, Миллий гвардия ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил

этиш, уларни касбга йўналтириш ҳамда жисмоний ва ижодий қобилиятларини
ривожлантиришга кўмаклашади. Бу орқали уларда қонунбузарликларга нисбатан
муросасиз муносабат шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қароридан келиб чиқиб, Миллий

гвардия ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мактабларнинг қоровуллик хизмати
ходимларини танлаш, тайёрлаш ва уларнинг хизмат фаолиятини ташкил этиш бўйича
тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Бу чора-тадбирлар "Ўзбекистон-2030" стратегиясида белгиланган вазифалар

ижросини таъминлаш ва вояга етмаганлар ўртасида қонунбузарликлар профилактикасини
янги сифат босқичига кўтаришга қаратилган.

Мазкур қарор асосида вояга етмаганлар жиноятчилигининг асл сабабларидан келиб

чиққан ҳолда уни барвақт олдини олиш бўйича фундаментал илмий-амалий тадқиқот
ўтказиш мақсадида бир қатор ижтимоий сўровномалар ўтказилди. Жумладан, шундан
ижтимоий сўровномалардан бири – ота-оналар ўртасида ўтказилган бўлиб, эътиборлиси


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

425

ота-оналарнинг 27 фоизи – ўрта-махсус, 16 фоизи – ўрта ва фақатгина 14 фоизигина олий
маълумотли. Бу маълумотлар қуйидаги назарий хулосаларни чиқариш имконини беради.

Биринчидан, ота-оналарнинг таълим даражаси болаларнинг ўқишга бўлган

муносабатига, уларга кўрсатиладиган ёрдам даражасига таъсир қилади. Олий маълумотли
ота-оналар болаларнинг таълим жараёнида фаол иштирок этиш эҳтимоли юқори. Ўрта-
махсус ва ўрта маълумотли ота-оналар эса таълим тизими билан унчалик боғланмаган
бўлиши мумкин, бу фарзандларига таъсир қилиши мумкин.

Иккинчидан, олий маълумотли ота-оналар, одатда, фарзандларига кенгроқ

ривожланиш имкониятларини тақдим этади (масалан, китоблар, турли курслар, маданий
тадбирларда қатнашиш). Ўрта ёки ўрта-махсус маълумотга эга ота-оналарнинг
имкониятлари чекланган бўлиши мумкин, бу эса фарзандларнинг интеллектуал ва
ижтимоий ривожланишига таъсир қилади.

Учинчидан,

о

лий маълумотли ота-оналар фарзандларининг юқори таълим олишига

кўпроқ урғу беради. Бу фарзандлар орасида таълимга бўлган қизиқишни оширади. Ўрта
маълумотли ота-оналарда бундай мотивация даражаси пастроқ бўлиши мумкин, бу эса
фарзандларнинг узоқ муддатли мақсадлар қўйишига таъсир кўрсатади.

Демак, ота-оналарнинг таълим даражаси фарзандларининг таълим олиш жараёнида

муҳим ўрин тутади. Бироқ, бу ягона омил эмас. Қарорли таъсир кўрсатувчи бошқа
омиллар ҳам бор (масалан, оиланинг иқтисодий аҳволи, жамиятдаги ижтимоий
шароитлар, шахсий тарбия ютуқлари). Умуман олганда, фарзандлар таълими учун барча
ота-оналарнинг фаол иштироки муҳим.

Кейинги саволдан яна бири, бу “бола фаровонлиги, таълим ва тарбияси учун

асосий масъул ким?”лиги тўғрисида бўлиб, респондентларнинг

63 фоизи – оила

деб жавоб

беришган. Бу кўрсаткич оиланинг бола ҳаётидаги асосий аҳамиятини кўрсатади. Оилавий
муҳит боланинг шахсий ривожланиши, ижтимоий кўникмалари ва таълимга бўлган
муносабатини шакллантиради. Шундай жамиятларда болаларнинг муваффақияти кўп
жиҳатдан оила муҳитига боғлиқ бўлади, бу эса ота-оналарнинг шахсий ривожланиши ва
билим даражасини янада аҳамиятли қилади.

31 фоизи

масъулият

ота-она ўртасида тенг

бўлиниши керак, деган фикрда. Бу фикр гендер тенглиги ва ота-оналарнинг бола таълими
ва тарбиясидаги бирдек иштирокига бўлган интилишни кўрсатади. Бундай ёндашув
болаларга яхшироқ таъсир кўрсатиши мумкин, чунки икки тарафдан ҳам қўллаб-
қувватланиш боланинг ривожланишига ижобий таъсир қилади. Эътиборлиси,
респондентларнинг

4 фоизи

таълим муассасаси

. Ушбу кўрсаткич таълим

муассасаларига бўлган паст ишонч ёки уларнинг ролини чекланган деб билишдан дарак
беради.

Таълим муассасалари боланинг фақат маълум бир соҳадаги ривожланишига масъул

деб ҳисобланади, лекин умумий фаровонликда эмас ва

2 фоизи

давлат

деб ҳисоблар

экан. Жуда кичик қисмнинг бундай фикрда бўлиши, жамиятда давлатнинг бола
фаровонлигидаги ўрни кам баҳоланиши ёки оддий фуқаролар давлатни бевосита жавобгар
деб кўрмаслигини кўрсатади. Бу давлат томонидан бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва
қўллаб-қувватлаш бўйича қадамларни кучайтириш зарурлигини билдириши мумкин.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

426

Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, 35 фоиз ёшлар “бўш вақтнинг

кўплиги” деб жавоб берган. 22 фоизи – мактаб дарсларининг қизиқарли эмаслиги деб
жавоб берган.

Ушбу тадқиқот натижалари мактаб ўқувчилари учун ижтимоий ва таълимий

муҳитнинг қанчалик муҳим эканлигини кўрсатади. Натижаларни таҳлил қилиб,
сабабларни тушуниш ва уларга ечим таклиф этиш мумкин.

Бўш вақтни тўғри ташкил этилмаганлиги ёшларнинг ёмон йўлларга кириб

кетишининг асосий сабабларидан бири бўлиши мумкин. Бўш вақт фаолиятсизликка олиб
келиши, бу эса ёшлар орасида ижтимоий босимга берилувчанликни оширади ва зарарли
одатларга мойилликни кучайтиради. Ёшларнинг бўш вақтини фойдали фаолиятлар билан
тўлдириш муҳим аҳамиятга эга. Бунга спорт, санъат, ижтимоий тадбирларда иштирок, ва
кўнгиллилик каби ишларни киритиш мумкин.

Иккинчи ҳолатда, таълим тизими ўқувчиларнинг қизиқишларини қўллаб-

қувватламаса, уларнинг ўқишга бўлган мотивацияси тушади. Бу ёмон таъсирларга
мойилликни кучайтиради. Замонавий таълим услублари етишмаслиги дарсларни
зерикарли қилиб қўйиши мумкин. Мактабларда интерактив, ҳаётга яқинлаштирилган ва
технологик жиҳатдан қўллаб-қувватланган дарслар жорий қилиниши лозим. Шунингдек,
ўқувчилар қизиқишларига мос клублар ва тўгаракларни ташкил этиш тавсия этилади.

Ёшларнинг ёмон йўлларга кириб кетишини олдини олиш учун тавсиялар:
1. Бўш вақтни мазмунли ўтказиш учун:
Спорт тадбирлари: Мактаб ва маҳаллий даражада спорт мусобақалари ва

машғулотлар ташкил қилиш.

Ижодий тўгараклар: Рақс, санъат, мусиқа, ёзиш ва бошқа ижодий тўгараклар

фаолиятини кучайтириш.

Кўнгиллилик: Ёшларни ижтимоий лойиҳаларда қатнашишга жалб қилиш. Бу

уларга масъулият ҳиссини оширади ва вақтни фойдали ўтказиш имконини яратади.

2. Мактаб дарсларини қизиқарли қилиш учун:
Замонавий усуллар: Дарсларда интерактив таълим воситаларидан, масалан,

мультимедиа, симуляциялар, ва STEM лойиҳаларидан фойдаланиш.

Касбий йўналиш: Ўқувчиларни уларнинг қизиқишлари ва иқтидорларига мос

равишда касб танлашга йўналтирувчи дарслар ва тренинглар ташкил қилиш.

Фидокор ўқитувчилар тайёрлаш: Ўқитувчиларнинг кўникмаларини ошириш учун

доимий равишда семинар ва тренинглар ўтказиш.

3. Жамият ва давлатнинг ўрни:
Инфратузилма: Ёшлар учун кўнгилочар марказлар, спорт мажмуалари ва

кутубхоналарни ривожлантириш.

Аҳолини хабардор қилиш: Ёшлар билан ишлаш бўйича ота-оналар, ўқитувчилар ва

жамоатчилик учун тренинглар ўтказиш.

Ижтимоий дастурлар: Давлат ёшлар учун қўшимча таълим ва ижтимоий

дастурларни молиялаштириши лозим.

Ушбу таҳлил шуни кўрсатадики, ёшларнинг бўш вақти ва таълим муҳити уларнинг

ижтимоий ва шахсий ривожланишига катта таъсир кўрсатади.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

427

Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун ҳам оила, ҳам мактаб, ҳам жамоатчилик, ҳам

давлат фаол ҳамкорликда иш олиб бориши керак. Фойдали ва қизиқарли фаолиятларни
ташкил қилиш ёшларнинг энергиясини ижобий йўналишга йўналтиришга ёрдам беради.

Мактаб ўқувчилари томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни

олдини олиш масаласи биринчи ўринга чиқади. Бу фаолият ёшлар орасида жиноят содир
этилишидан аввалги хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган фаолият демакдир.

Шу нуқтаи назардан Ч.Беккарианинг сўзлари айни ҳақиқатдир: «Жиноятларни

жазолашдан кўра, уларни олдиндан огоҳлантириш яхшироқдир»[2].

Юридик адабиётларда[3] мактаб ўқувчилари томонидан жиноят содир этилишини

олдини олиш мақсадига эришиш учун барча профилактик чора-тадбирларни турли
мезонлар асосида таснифлаш таклиф қилинган:

1

) кўлами (оммавий қамраб олиши)

– умумий, махсус ва индивидуал[4];

2) ҳудудий миқёси

– умумдавлат, минтақавий, маҳаллий (туман ёки аҳоли

пунктлари доирасида амалга ошириладиган) ва локал (махсус объектлар, масалан, корхона
доирасида амалга ошириладиган)[5];

3) йўналиши ва мазмуни

– ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-демографик, сиёсий,

ташкилий-бошқарув, мафкуравий, ижтимоий-психологик, маданий-тарбиявий, ҳуқуқий ва
бошқа чоралар;

4) шахсга таъсир кўрсатиш интенсивлиги

– мулоқотга асосланган чоралар, меҳнат

ва ижтимоий ҳаётга жалб қилишга қаратилган чоралар ва мажбурий чоралар;

5) ҳуқуқий хусусиятига кўра

- қонунчиликка асосланган ва ҳуқуқни муҳофаза

қилувчи органлар томонидан амалга ошириладиган чоралар ҳамда ҳуқуқий асосга эга
бўлмаган, лекин жамоатчилик ва тарбия жараёнлари орқали амалга ошириладиган
профилактик тадбирлар;

6) таъсир кўрсатувчи субъекти

– давлат органлари томонидан амалга

ошириладиган чоралар, жамоат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган чоралар
ҳамда оила ва яқин муҳит томонидан амалга ошириладиган чоралар;

7) таъсир кўрсатиш объекти

– кенг аҳоли қатламларига қаратилган чоралар,

муайян ижтимоий гуруҳ ёки хавф гуруҳидаги шахсларга қаратилган ҳамда муайян шахсга
қаратилган тадбирлар.

Жиноятчиликнинг олдини олиш учун профилактик чораларни таснифлаш масаласи

жуда муҳим, чунки бу чора-тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш учун аниқ ва
мақсадга мувофиқ ёндашув зарур. Тақдим этилган таснифлаш, назарий жиҳатдан, турли
хил омилларни ҳисобга олишга қаратилган ва жиноятчиликка қарши курашда комплекс
ёндашувни таъминлашни мақсад қилади.

Бироқ, бундай таснифни танқидий кўриб чиқиш зарур. Бизнинг фикримизча,

жиноятларни олдини олиш чораларнинг бу тарздаги таснифи бир нечта масалаларни
юзага келтиради:

Биринчидан, сиёсий ва иқтисодий чоралар

— кўпинча бу каби категориялар бир-

биридан ажратиб кўриб чиқилмасдан, яқин ҳамкорликда амалга оширилиши керак.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

428

Сиёсий чоралар кўпинча иқтисодий ресурслар билан боғлиқ бўлиб, уларни

мустақил тасниф сифатида ажратиш бу чораларнинг комплементарлик принципини
бузиши мумкин.

Иккинчидан, умумий, махсус ва индивидуал чоралар

— бу тасниф аниқ

ҳужжатлаштирилмаган ҳолда ноаниқликка олиб келиши мумкин. Умумий чоралар
алоҳида муҳокама қилинишини талаб қилади, чунки ҳар бир чора, амалда, индивидуал
ҳолатлар билан боғлиқ бўлади. Ҳажм ва самарадорлик орасидаги мувофиқликни
таъминлаш учун аниқ мезонлар ишлаб чиқилиши зарур.

Учинчидан, минтақавий ва маҳаллий чоралар

— бу ерда жиноятчиликнинг

маҳаллий хусусиятлари ва шунга мос равишда ишлаб чиқилган чора-тадбирлар муҳим
роль ўйнайди.

Шу билан бирга, давлатлараро чора-тадбирлар глобал миқёсда ўзгарувчан, чунки

ҳар бир давлатнинг қонунчилиги ва ижтимоий ҳолати ўзига хосдир.

Ва ниҳоят,

бешинчидан, субъектив ёндашув

— давлат ва жамоат ташкилотлари

ўртасидаги ҳамкорлик муҳим, лекин ўзаро мувофиқлаштирилмаган чора-тадбирлар ишлаб
чиқилса, самарасизликка олиб келиши мумкин.

Л.М.Прозументовнинг фикрича, мактаб ўқувчилари томонидан содир этиладиган

жиноятларни барвақт олдини олиш учта жиҳатдан кўриб чиқилиши керак:

1) ёшларнинг нормал ижтимоийлашув шароитларидан "чиқиб кетишини" олдини

олишга қаратилган бўлиб, бу эса жамиятга қарши хулқ-атворни шакллантиришда кучли
омил ҳисобланади;

2) умумий тарбия жараёнининг таркибий қисми сифатида у асосан психологик ва

педагогик чора-тадбирларни қўллашга қаратилган;

3) ушбу чора-тадбирларни амалга оширувчи асосий субъектлар оила ва мактаб

ҳисобланади”[6].

Ҳозирги пайтда мактаб ўқувчилари томонидан жиноят содир этилишини олдини

олишдаги профилактика салоҳиятининг заифлигига асосий омиллардан бири мактаблар ва
айниқса ўқитувчиларнинг иш сифатининг пастлигидир[7]. Бу таълим жараёнини (дарс
вақтида ҳам, дарсдан ташқари вақтда ҳам) ташкил этишда турли ёшдаги ва жинсдаги
мактаб ўқувчиларининг психологик хусусиятлари ҳисобга олинмаётганлиги, болалар
билан тарбиявий ишларга жуда кам эътибор қаратилаётганлигида намоён бўлмоқда.

Бизнингча, педагогик кадрларни тайёрлаш сифатини ўзгартириш, мактаб

ўқувчилари билан тарбиявий ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича
ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш зарур. С.Н.Михайлова “мактабда таълим ва
тарбия жараёнларини самарали ташкил этиш учун янги, муваффақиятли синовдан ўтган
методикаларни ўзлаштиришлари зарур, айниқса, ижтимоий жиҳатдан муаммоли болалар
билан ишлаш усуллари ва шаклларини ўзлаштириш муҳим”[7] дир.

Шундай қилиб, келтирилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, С.Н.Михайлова

мактаб ўқувчилари жиноятчилигининг барвақт олдини олишни қуйидагича таърифлайди:
(1) иқтисодий, педагогик, психологик, ижтимоий, ташкилий ва маданий-тарбиявий
характерга эга чора-тадбирлар мажмуаси, (2) мактаб ўқувчисига, унинг яқин атрофига ва


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

429

мавжуд ҳаётий вазиятга таъсир қилувчи ҳамда кўп жиҳатдан мактаб ўқувчиларининг
биринчи ижтимоийлашувини таъминловчи чоралар[7].

А.Дракшене мактаб ўқувчиларининг меҳнатга бўлган қизиқишини қуйидаги

тоифалар бўйича таъкидлаган:

1) меҳнат фаолиятини олиб бориш учун онгли равишда бу йўлни танлаган

ўсмирлар;

2) меҳнатга жалб қилинганлиги нотўғри шароитлар туфайли (олийгоҳга ёки

техника олий ўқув юртига киролмаган, қийин моддий аҳвол, ота-оналарни йўқотиш, ўқиш
учун шароитларнинг йўқлиги);

3) ўқишни хоҳламаган ёки муваффақиятсизлик сабабли мактабни, касб-ҳунар

коллежини ва бошқа ўқув муассасаларини ташлаб кетган қийин ўсмирлар;

4) жиноят содир этган ва ўз хоҳишига қарши меҳнатга жалб қилинган ёки жазо

муддатини ўтаб чиққан мактаб ўқувчилари[8].

С.Н.Михайлова томонидан мактаб ўқувчилари жиноятчилигининг барвақт олдини

олиш учун тавсия этилган чора-тадбирлар, уларнинг тўлиқ ижтимоий ривожланишига
қаратилган комплекс ёндашувни акс эттиради. Бу чора-тадбирлар нафақат иқтисодий ёки
ижтимоий омилларга, балки педагогик ва психологик жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор
қаратади.

С.Н.Михайлова

таъкидлаганидек,

мактаб

ўқувчиларининг

биринчи

ижтимоийлашуви жамиятдаги уларнинг келгусидаги роли ва хатти-ҳаракатлари учун
муҳимдир.

Шунинг

учун,

уларнинг

атроф-муҳитини

яхшилаш,

барқарор

антижамиятчилик кўникмаларининг пайдо бўлишига йўл қўймаслик зарур.

А.Дракшене эса, мактаб ўқувчиларининг меҳнатга бўлган қизиқишини тўрт асосий

тоифага ажратиб кўрсатган. Бу тоифалар ўсмирларнинг меҳнатга бўлган муносабатлари ва
уларни меҳнатга жалб қилувчи турли шароитларни ифодалайди. Меҳнатга қизиқиш онгли
танлов сифатида шаклланган бўлиши ҳам мумкин ёки унинг сабаби турли оғир иқтисодий
ва ижтимоий шароитлар бўлиши мумкин. Айниқса, қийин ҳаётий вазиятларда қолган
ўсмирлар учун меҳнат ёки ўқиш имкониятларининг йўқлиги уларнинг турмуш йўлини
белгилайди ва бу ҳолатларда жиноятчиликка мойиллик пайдо бўлиши эҳтимоли ошади.

Баъзи юридик адабиётларда жиноятчиликнинг олдини олиш тизимида мактаб

ўқувчилари томонидан содир этиладиган жиноятларнинг профилактикаси умумий қилиб
икки катта гуруҳга бўлинади:

1. Умумий – барча шахсларга йўналтирилган чора-тадбирлар бўлиб, унинг мақсади

жамиятнинг барча қатламларида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган. Бунда
асосий эътибор ижтимоий-иқтисодий, маънавий ва маданий омилларга қаратилган бўлиб,
қонунбузарликка мойилликни камайтиришга хизмат қилади.

2. Индивидуал – бу шахсий хусусиятларни инобатга олган ҳолда, аниқ шахсга

йўналтирилган профилактика чоралари бўлиб, жиноятчиликка мойиллик кўрсатган ёки
содир этган шахсларни қайта тарбиялаш ва уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашишини
таъминлаш мақсадида амалга оширилади[9].



background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

430

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон;
26.01.2022 й., 03/22/747/0064-сон; 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон; 14.08.2024 й.,
03/24/943/0616-сон

2.

Беккариа Ч. О преступлениях и наказаниях. - М., 1939. - С. 400.

3.

Булатов И.Г. Криминологический анализ преступности несовершеннолетних: По
материалам Республики Дагестан // Дисс.канд.юрид.наук. – Махачкала 2001. С. 189.

https://www.dissercat.com/content/kriminologicheskii-analiz-prestupnosti-
nesovershennoletnikh-po-materialam-respubliki-dagesta

4.

См.: Криминология / Под ред. Н.Ф.Кузнецовой, Г.М. Миньковского. М., 1998. С.
188; Яковлев A.M. Индивидуальная профилактика преступного поведения. Горький,
1977. С. 5.

5.

Криминология / Под ред. Н.Ф.Кузнецовой, Г.М. Миньковского. М., 1998. С. 190

6.

Прозументов Л.М. Административно-правовое предупреждение правонарушений
несовершеннолетних. Томск, 2001. С. 30. См. также: Hoge Robert D. The Juvenile
Offender: Theory, Research and Applications. Norwell, 2001. P. 291-324; Individualized
Intervention with Young Multiple Offenders. New York&London, 2002. P.3, 29-30.

7.

Михайлова

С.Н.

Социально-криминологическая

роль

городских

общеобразовательных

школ

в

раннем

предупреждении

преступности

несовершеннолетних

//

//

Дис.канд.юрид.наук.

Томск-2007.

С.196.

https://www.dissercat.com/content/sotsialno-kriminologicheskaya-rol-gorodskikh-
obshcheobrazovatelnykh-shkol-v-rannem-preduprez

8.

Дракшене А. Предупреждение правонарушений работающих несовершеннолетних.
Вильнюс: НИИСЭ, 1976. - С. 11.

9.

Уголовное право России. Части Общая и Особенная: учебник / А.И. Рарог, под ред. -
9-е издание. - Москва: Проспект, 2017. - 895 с.

References

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 26.01.2022 й., 03/22/747/0064-сон; 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон; 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон

Беккариа Ч. О преступлениях и наказаниях. - М., 1939. - С. 400.

Булатов И.Г. Криминологический анализ преступности несовершеннолетних: По материалам Республики Дагестан // Дисс.канд.юрид.наук. – Махачкала 2001. С. 189. https://www.dissercat.com/content/kriminologicheskii-analiz-prestupnosti-nesovershennoletnikh-po-materialam-respubliki-dagesta

См.: Криминология / Под ред. Н.Ф.Кузнецовой, Г.М. Миньковского. М., 1998. С. 188; Яковлев A.M. Индивидуальная профилактика преступного поведения. Горький, 1977. С. 5.

Криминология / Под ред. Н.Ф.Кузнецовой, Г.М. Миньковского. М., 1998. С. 190

Прозументов Л.М. Административно-правовое предупреждение правонарушений несовершеннолетних. Томск, 2001. С. 30. См. также: Hoge Robert D. The Juvenile Offender: Theory, Research and Applications. Norwell, 2001. P. 291-324; Individualized Intervention with Young Multiple Offenders. New York&London, 2002. P.3, 29-30.

Михайлова С.Н. Социально-криминологическая роль городских общеобразовательных школ в раннем предупреждении преступности несовершеннолетних // // Дис.канд.юрид.наук. – Томск-2007. С.196. https://www.dissercat.com/content/sotsialno-kriminologicheskaya-rol-gorodskikh-obshcheobrazovatelnykh-shkol-v-rannem-preduprez

Дракшене А. Предупреждение правонарушений работающих несовершеннолетних. Вильнюс: НИИСЭ, 1976. - С. 11.

Уголовное право России. Части Общая и Особенная: учебник / А.И. Рарог, под ред. - 9-е издание. - Москва: Проспект, 2017. - 895 с.