Authors

  • Алишер Тоиров

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.133543

Keywords:

даъвони таъминлаш суд ажрими ижро жараёни фуқаролик суд иши юритувлари суд қарори ижроси ҳуқуқий ҳимоя.

Abstract

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси фуқаролик суд иши юритувида давони таъминлаш институтининг ҳозирги ҳолати, суд ажримларини ижро этишда юзага келадиган асосий муаммолар ва уларнинг ечимлари чуқур таҳлил қилинган. Тадқиқот давомида давони таъминловчи чораларнинг ҳуқуқий асослари, ижро механизмлари ва амалий қўлланилишидаги камчиликлар ўрганилди. Муаллифлар томонидан суд қарори қабул қилинганидан то унинг тўлиқ ижросигача бўлган жараёнда юзага келадиган асосий тўсиқлар аниқланди: ижро органларининг чекланган имкониятлари, суд ажримларининг сифат жиҳатидан етишмовчилиги, ижро жараёнида иштирок этувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ноаниқ белгиланиши ҳамда ижро назоратининг заиф ташкил этилиши. Мақолада хорижий давлатлардаги илғор тажрибалар таҳлил қилиниб, маҳаллий шароитга мослаштирилган таклифлар ишлаб чиқилди. Жумладан, ижро органларининг институционал салоҳиятини кучайтириш, электрон ижро тизимини жорий этиш, суд ажримларини стандартлаштириш ва ижро жараёнида фуқароларниң ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар берилди. Тадқиқот натижалари суд тизимининг самарадорлигини ошириш, фуқароларниң суд ҳимоясига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқий давлатни қуриш жараёнида муҳим аҳамият касб этади.

background image

122

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 7

ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАРНИНГ ДАЪВОНИ ТАЪМИНЛАШ

ҲАҚИДАГИ АЖРИМЛАРИНИ ИЖРОСИДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ

ЕЧИМЛАРИ

Тоиров Алишер Юсупович

Мажбурий ижро бюроси фуқаролик ишлари бўйича

судлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими бошлиғи адлия кичик маслаҳатчиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.16881259

Аннотация. Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси фуқаролик суд иши

юритувида давони таъминлаш институтининг ҳозирги ҳолати, суд ажримларини ижро
этишда юзага келадиган асосий муаммолар ва уларнинг ечимлари чуқур таҳлил қилинган.

Тадқиқот давомида давони таъминловчи чораларнинг ҳуқуқий асослари, ижро

механизмлари ва амалий қўлланилишидаги камчиликлар ўрганилди.

Муаллифлар томонидан суд қарори қабул қилинганидан то унинг тўлиқ

ижросигача бўлган жараёнда юзага келадиган асосий тўсиқлар аниқланди: ижро
органларининг чекланган имкониятлари, суд ажримларининг сифат жиҳатидан
етишмовчилиги, ижро жараёнида иштирок этувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятларини ноаниқ белгиланиши ҳамда ижро назоратининг заиф ташкил
этилиши. Мақолада хорижий давлатлардаги илғор тажрибалар таҳлил қилиниб,
маҳаллий шароитга мослаштирилган таклифлар ишлаб чиқилди. Жумладан, ижро
органларининг институционал салоҳиятини кучайтириш, электрон ижро тизимини
жорий этиш, суд ажримларини стандартлаштириш ва ижро жараёнида фуқароларниң
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар
берилди.

Тадқиқот натижалари суд тизимининг самарадорлигини ошириш, фуқароларниң

суд ҳимоясига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқий давлатни қуриш жараёнида
муҳим аҳамият касб этади.

Калит сўзлар: даъвони таъминлаш, суд ажрими, ижро жараёни, фуқаролик суд

иши юритувлари, суд қарори ижроси, ҳуқуқий ҳимоя.

Аннотация. В данной статье проведен глубокий анализ современного состояния

института обеспечения иска в гражданском судопроизводстве Республики Узбекистан,
основных проблем исполнения судебных определений и путей их решения.

В ходе исследования изучены правовые основы обеспечительных мер, механизмы

исполнения и недостатки их практического применения.

Авторами выявлены основные препятствия в процессе от принятия судебного

решения до его полного исполнения: ограниченные возможности исполнительных органов,
качественная недостаточность судебных определений, неточное определение прав и
обязанностей субъектов, участвующих в исполнительном процессе, а также слабая
организация контроля за исполнением.

В статье проанализирован передовой опыт зарубежных государств и

разработаны предложения, адаптированные к местным условиям.

В частности, даны практические рекомендации по усилению институциональной

компетенции исполнительных органов, внедрению электронной системы исполнения,
стандартизации судебных определений и совершенствованию механизмов защиты прав
граждан в исполнительном процессе.


background image

123

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 7

Результаты

исследования

имеют

важное

значение

для

повышения

эффективности судебной системы, укрепления доверия граждан к судебной защите и
построения правового государства.

Ключевые слова: обеспечение иска, судебное определение, исполнительный

процесс, гражданское судопроизводство, исполнение судебных решений, правовая
защита.

Annotation. This article provides an in-depth analysis of the current state of the

institution of securing claims in civil proceedings of the Republic of Uzbekistan, the main
problems of enforcement of court orders, and ways to solve them.

During the research, the legal foundations of interim measures, enforcement

mechanisms, and shortcomings in their practical application were studied.

The authors identified the main obstacles in the process from the adoption of a court

decision to its full execution: limited capabilities of enforcement bodies, qualitative insufficiency
of court orders, inaccurate determination of rights and obligations of subjects participating in
the enforcement process, as well as weak organization of enforcement control.

The article analyzes advanced experience of foreign countries and develops proposals

adapted to local conditions. In particular, practical recommendations are given on
strengthening the institutional competence of enforcement bodies, implementing an electronic
enforcement system, standardizing court orders, and improving mechanisms for protecting
citizens’ rights in the enforcement process.

The research results are of great importance for improving the efficiency of the judicial

system, strengthening citizens’ trust in judicial protection, and building a rule of law state.

Keywords: securing claims, court order, enforcement process, civil proceedings,

enforcement of court decisions, legal protection.

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан Қонунига мувофиқ суд ҳужжатлари

ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижро

этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 44-моддасига мувофиқ, мажбурий ижро этиш чоралари
тўғри расмийлаштирилган ижро ҳужжати қонунда белгиланган тартибда топширилганда
ҳамда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида давлат ижрочиси томонидан қарор қабул
қилинганда қўлланилади, бундан ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида
ижро ҳужжатларини ижро этиш ҳоллари мустасно эканлиги белгиланган.

1

Шунингдек, юқоридаги Қонуннинг 46-моддасига мувофиқ, қуйидагилар мажбурий

ижро этиш чоралари ҳисобланади

2

:

1) ундирувни қарздорнинг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш;
2) ундирувни қарздорнинг бошқа шахсларда турган пул маблағларига ва бошқа

мол-мулкига қаратиш;

2

1

) ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига, шу жумладан қарздор ундирувчи

сифатида иштирок этаётган ижро ҳужжати бўйича унга тегишли бўлган маблағларга
қаратиш;

1

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги

Қонуннинг 44-моддаси.

2

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги

Қонуннинг 46-моддаси.


background image

124

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 7

2

2

) ундирувни қарздорга тегишли бўлган алоҳида мулкий ҳуқуқларга қаратиш;

3) ундирувни қарздорнинг иш ҳақи, стипендияси, пенсияси ва бошқа турдаги

даромадларига қаратиш;

4) ижро ҳужжатида кўрсатилган муайян ашёларни қарздордан олиб қўйиш ва

ундирувчига топшириш;

5) ижро ҳужжатининг ижро этилишини таъминловчи қонунларга мувофиқ

кўриладиган бошқа чоралар.

Давлат ижрочиси Қонуннинг бешинчи моддасига мувофиқ, фуқаролик ишлари

бўйича судларнинг, иқтисодий ва маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари
ва қарорлари ижросини таъминлайди.

Юқоридаги қонун нормаларидан келиб чиқадиган бўлсак. судларнинг ҳал қилув

қарорлари, ажримлар ва қарорлар ижро ҳужжати тоифасига кирмайди.

Ўзбекистон

Республикаси

Фуқаролик

процессуал

кодексининг

107-моддасига мувофиқ, даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза судья (суд) томонидан
ариза тушган куниёқ жавобгарни ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларни хабардор
қилмаган ҳолда ҳал қилинади.

Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим

чиқарилади.

3

Ушбу Кодекснинг 109-моддасига мувофиқ, даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим

суд ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда дарҳол ижро этилади.

4

Қонуннинг 5-моддасида ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжатлари ва бошқа

органларнинг ҳужжатлари, 7-моддасида эса ижро ҳужжатлари ҳисобланадиган ҳужжатлар
тоифаси белгиланган.

Қонуннинг 44-моддасига мувофиқ, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро

этиш чоралари тўғри расмийлаштирилган ижро ҳужжати қонунда белгиланган тартибда
топширилганда ҳамда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида давлат ижрочиси
томонидан қарор қабул қилинганда қўлланилади.

Бугунги кунда, судларнинг даъвони таъминлаш ҳақидаги ажримлари ижросини

таъминлаш учун Мажбурий ижро бюроси органларига юборилмоқда ёки фуқаролар
томонидан тақдим қилинмоқда.

Мазкур ажримлар қонунчиликка мувофиқ ижро ҳужжати ҳисобланмасада, судлар

томонидан Бюронинг “МИБ-портал” дастурига юборилаётган ёки фуқаролар томонидан
шахсан тақдим қилинаётган даъвони таъминлаш ҳақидаги ажримлар дастурга ижро
ҳужжати сифатида қайд этилмоқда.

Бу эса ўз навбатида давлат ижрочилари қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйишга

сабаб бўлмоқда.

Бу тоифадаги ажримлар “МИБ-портал” дастури орқали давлат ижрочисининг иш

юритувига келиб тушгандан сўнг, давлат ижрочиси Қонуннинг 8-моддаси талабига
мувофиқлигини текшириб, судга қайтармоқда ёки улар бўйича ижро иши юритишни
қўзғатиш ҳақида қарорлар қабул қилмоқда.

Ажрим дарҳол ижро этилишини инобатга оладиган бўлсак, дастур томонидан

қарздорга нисбатан ўша куннинг ўзида ижро йиғими қўлланилмоқда.

3

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси, 107-моддаси

4

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси, 109-моддаси


background image

125

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 7

Бундан ташқари, ажрим бўйича ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул

қилинган пайтдан бошлаб, даъво талабидан қатъий назар қарздорнинг номидаги барча
мулкларига нисбатан дастур томонидан тақиқлар қўйилмоқда.

Мисол

учун,

суднинг

даъвони

таъминлаш

ҳақидаги

ажримида

“А” шахсга тегишли автотранспорт воситасига тақиқ қўйиш белгиланган, шунга кура
давлат ижрочиси ажримнинг ижросини таъминлаган.

Бироқ, ФПКнинг 111-моддасига мувофиқ, даъвони таъминлаш чораларининг

сақланиш муддати даъво рад қилинган тақдирда, даъвони таъминлаш чоралари ҳал қилув
қарори қонуний кучга киргунига қадар сақланиб қолиши, даъво қаноатлантирилган
тақдирда, даъвони таъминлаш чоралари ҳал қилув қарори амалда ижро этилгунига қадар
ўз кучини сақлаб қолиши белгиланган.

Бу вақтда, тарафлар ўртасидаги низоли ҳолатларни инобатга оладиган бўлсак, Бюро

органи иш юритувидаги ажрим ижро ҳужжати сифатида қайд этилганлиги сабабли
Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ икки ойлик муддати бузилади.

Суд ёки манфаатдор томон ҳал қилув қарорини Бюро органига юборган тақдирда

ҳам ижро ҳужжати сифатида Қонуннинг 37 ёки 41-моддалари тартибида тамомланмоқда.

ФПКнинг 111-моддасига мувофиқ, судлар томонидан даъвони таъминлаш

чораларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш натижалари бўйича
чиқарилган ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этаётган шахсларга ажрим
чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай юборилиши белгиланган.

Бироқ, ажрим ижросини таъминлаган органга юборилиши назарда тутилмаган.
Ишда иштирок этаётган тарафлар мазкур ажримларни Бюро органига тақдим

қилмаган тақдирда ажрим талаби бўйича қўйилган тақиқлар йиллар давомида ўз кучида
қолиб кетиши мумкин.

“МИБ-портал” дастуридан олинган маълумотларга кўра, 2020 йилда 6 та, 2021

йилда 33 та, 2022 йилда 89 та, 2023 йилда 477 та, 2024 йилда 1737 та, 2025 йилнинг ўтган
даврида 383 та суднинг даъвони таъминлаш ҳақидаги ажримлари иш юритувда қолдиқда
қолмоқда.

Бу тоифадаги ажримлар номулкий тоифадаги ижро ҳужжати сифатида қайд

этилганлиги оқибатида уларга нисбатан ижро йиғими ҳисобланган.

Ёки, суднинг даъвосини таъминлаш ҳақидаги ажрими ижросини таъминламагани

учун қарздорларга жарима қўлланилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонлик олимлар ҳам суднинг даъвони таъминлаш

ҳақидаги ажрими ижро ҳужжати ҳисобланмаслиги ҳақидаги қоидани қўллаб-қувватлайди
ва илмий асослайди.

Мисол учун, М.Э.Эсанова ўзининг "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик

процессуал ҳуқуқи" дарслигида шундай ёзади: "Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим
ижро ҳужжати ҳисобланмайди, чунки у моддий ҳуқуқий талабни эмас, балки процессуал
мажбуриятни белгилайди. Шу сабабли даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим мустақил
ижро ҳужжати бўла олмайди ва ижро варақаси асосида ижро этилмайди".

5

Профессор Д.Ю.Ҳабибуллаев "Даъвони таъминлаш чораларини қўллашнинг

процессуал хусусиятлари" номли илмий мақоласида шундай фикр билдиради: "Амалдаги
қонунчиликка кўра, даъвони таъминлаш тўғрисидаги суд ажрими ижро ҳужжати

5

Эсанова М.Э. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Дарслик. – Т.: ТДЮУ, 2020. –

Б.225.


background image

126

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 7

ҳисобланмайди. Ушбу ажримлар дарҳол ижро этилиши шарт бўлиб, улар бўйича алоҳида
ижро ҳужжатлари расмийлаштирилмайди".

6

Олимларнинг фикрларидан келиб чиқадиган бўлсак, суд ажрими даъвони

қаноатлантириш ёки рад этиш масаласини ҳал қилмайди, фақатгина вақтинчалик чоралар
белгилайди.

Даъвони асосли ёки асоссиз деб топиш, низони моҳиятан ҳал қилиш кейинчалик

чиқариладиган суд қарори билан амалга оширилади.

Шу боис, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига даъвони таъминлаш ҳақидаги

ажримга ижро ҳужжати мақомини бермайди, уни ижро ҳужжатлари рўйхатига
киритмайди.

Бу эса, ўз навбатида, даъвони таъминлашнинг процессуал мақсади, вазифаси ва

моҳиятидан келиб чиқади.

Баён этилганларга кўра, даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримлар ижро

қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар сирасига киришини инобатга олган ҳолда
қонунчиликка ҳамда уни қўллаш амалиётига қуйидаги таклифни киритиш мақсадга
мувофиқ бўлади:

- судлар томонидан бериладиган даъвони таъминлаш ҳақидаги ажримларини

Қонуннинг

7-моддасида алоҳида тоифадаги ижро ҳужжати сифатида

белгиш;

- ушбу тоифадаги ажримларни

Бюро органларига эмас, нотариус, Кадастр

агентлиги, ИИВ ЙҲХБ, банклар ва бошқа шу каби ваколатли органларга тўғридан-
тўғри юбориш

;

- ФПКнинг 111-моддасида даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш

тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқариладиган ажримнинг
кўчирма нусхасини

нафақат

ишда иштирок этаётган шахсларга балки

ушбу ажримни

ижро қилиш вазифаси юклатилган ваколатли органга ҳам юбориш таклиф этилди.

Ушбу таклифлар суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда

фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминлашга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

1.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси.

2.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро

этиш тўғрисида”ги Қонуни.

3.

Эсанова М.Э. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Дарслик. –

Т.: ТДЮУ, 2020.

4.

Ҳабибуллаев Д.Ю. Даъвони таъминлаш чораларини қўллашнинг процессуал

хусусиятлари // Одил судлов. – 2021.

6

Ҳабибуллаев Д.Ю. Даъвони таъминлаш чораларини қўллашнинг процессуал хусусиятлари // Одил судлов.

– 2021. – №1. – Б. 34.

References

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни.

Эсанова М.Э. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Дарслик. – Т.: ТДЮУ, 2020.

Ҳабибуллаев Д.Ю. Даъвони таъминлаш чораларини қўллашнинг процессуал хусусиятлари // Одил судлов. – 2021.