111
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 3
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАР ҚАРОРЛАРИНИ МУЛКИЙ
УНДИРУВГА ОИД ҚИСМИ ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ИННОВАЦИОН
ЁНДАШУВЛАР
Тоиров Алишер Юсупович
Ўзбекистон Республикаси
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистранти.
https://doi.org/10.5281/zenodo.14975611
Аннотация.
Ушбу мақолада фуқаролик ишлари бўйича судлар қарорларининг
мулкий ундирувга оид қисмини ижро этиш жараёнидаги мавжуд муаммолар таҳлил
қилинган. Ижро ҳужжатларида ундирувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация
рақамини (ЖШШИР) ва ундирувчи юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация
рақамини (СТИР) кўрсатиш зарурлиги асослаб берилган. Шунингдек, ижро ишини
юритиш доирасида қабул қилинган қарорлар ва бошқа ҳужжатларни ижро ишида
иштирок этувчи шахсларга замонавий рақамли технологиялар орқали етказиш
механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар
: ижро иши юритуви, ЖШШИР, СТИР, ундирувчи, давлат
ижрочиси, ижро ҳужжатлари, электрон хабарнома.
ИННОВАЦИОННЫЕ ПОДХОДЫ В ОРГАНИЗАЦИИ ГРАЖДАНСКО-
ИСПОЛНИТЕЛЬНОЙ ЧАСТИ СУДЕБНЫХ РЕШЕНИЙ ПО ГРАЖДАНСКИМ
ДЕЛАМ
Аннотация.
В данной статье анализируются существующие проблемы в процессе
исполнения имущественной части решений судов по гражданским делам. Обоснована
необходимость указания персонального идентификационного номера (ПИН) физического
лица-взыскателя и идентификационного номера налогоплательщика (ИНН) юридического
лица-взыскателя в исполнительных документах. Также разработаны предложения по
совершенствованию механизма доставки решений и других документов, принятых в
рамках исполнительного производства, лицам, участвующим в исполнительном деле,
посредством современных цифровых технологий.
Ключевые слова
: исполнительное производство, ПИН, ИНН, взыскатель,
государственный исполнитель, исполнительные документы, электронное уведомление.
INNOVATIVE APPROACHES IN ORGANIZING THE CIVIL ENFORCEMENT PART
OF COURT DECISIONS IN CIVIL CASES
Abstract.
This article analyzes existing problems in the process of enforcing property
recovery decisions in civil court cases. It substantiates the necessity of indicating the personal
identification number (PIN) of individual creditors and the taxpayer identification number (TIN)
112
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 3
of legal entity creditors in enforcement documents. Furthermore, proposals have been developed
to improve the mechanism for delivering decisions and other documents adopted within
enforcement proceedings to persons participating in enforcement cases through modern digital
technologies.
Keywords
: enforcement proceedings, PIN, TIN, creditor, state executor, enforcement
documents, electronic notification.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар қарорларининг ижросини таъминлаш ҳуқуқий
тизимнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Суд қарорларининг ўз вақтида ва тўлиқ
ижро этилиши фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя
қилишнинг ажралмас шартидир.
Ижро ҳужжатларига қўйиладиган талаблар ижро жараёнининг самарадорлигига
бевосита таъсир кўрсатади.
Айнан ижро ҳужжатининг тўғри расмийлаштирилиши, унда барча зарур
маълумотларнинг аниқ ва тўлиқ акс эттирилиши кейинги ижро ишлари юритувининг
муваффақиятли амалга оширилишини таъминлайди.
Амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида суд ҳужжатлари
ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш соҳасида
салмоқли ишлар амалга оширилди. Шу билан бирга, дунёнинг илғор демократик
давлатларида суд ҳужжатларини ижро этиш соҳасида шаклланган тажриба ва амалиёт
таҳлили соҳада узоқ муддатли тизимли ислоҳотлар амалга ошириш эҳтиёжи
мавжудлигини кўрсатди. Мажбурий ижро бюросининг тузилма ва вазифалари мажбурий
ижро тизими ривожланишининг замонавий талаблари ва жаҳон тенденцияларига тўлиқ
жавоб бермайди.
1
Бинобарин, ижро ҳужжатларига қўйиладиган талабларни мунтазам равишда
такомиллаштириб бориш, уларни замонавий ижтимоий-иқтисодий шароитларга
мослаштириш ҳамда рақамли технологиялар имкониятларидан самарали фойдаланиш
фуқаролик ишлари бўйича суд қарорлари ижросини таъминлашнинг муҳим шартидир.
Ижро ҳужжатларида ундирувчининг шахсий идентификация рақамлари (ЖШШИР)
ҳамда юридик шахсларнинг солиқ тўловчи идентификация рақамлари (СТИР) каби муҳим
маълумотларнинг мавжудлиги ижро жараёнини тезлаштириш, шунингдек, замонавий
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 04.01.2024
йилдаги Фармони. https://lex.uz/uz/docs/6723273
113
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 3
рақамли технологиялардан фойдаланиш орқали ижро ҳужжатларини юритиш ва
иштирокчиларга етказиш механизмини такомиллаштириш давлат ижрочилари иш
юкламасини камайтириш, жараённи шаффоф ва самарали қилишга хизмат қилади.
Суд қарорларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳимоя қилишнинг муҳим кафолати ҳисобланади. Фуқаролик ишлари
бўйича суд қарорларининг мулкий ундирувга оид қисмини ижро этиш жараёнида бир
қатор муаммолар мавжуд бўлиб, улар ижро ишлари самарадорлигига салбий таъсир
кўрсатмоқда
2
.
Хусусан, ижро ҳужжатларида зарур идентификация маълумотларининг тўлиқ
кўрсатилмаслиги ва ижро жараёнида ҳужжатларни манфаатдор шахсларга ўз вақтида
етказиш билан боғлиқ муаммолар долзарб аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси маълумотларига кўра, сўнгги
йилларда фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларининг мулкий ундирувга оид қисмини
ижро этиш бўйича ижро ишларининг сони сезиларли даражада ошган
3
.
Ижро ҳужжатларида ундирувчи жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация
рақамлари (ЖШШИР) ва юридик шахсларнинг солиқ тўловчи идентификация рақамлари
(СТИР) каби муҳим маълумотларнинг кўрсатилмаслиги ижро жараёнида жиддий
қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.
Биргина 2023 йилда Мажбурий ижро бюроси томонидан 44,4 млрд сўмлик ижро
варақалари (
тарафларнинг номи, манзили, ҳисоб рақами аниқ ёки тўғри
кўрсатилмаганлиги
) судларга қайтарилган, судлар томонидан 3,9 млрд сўмлик ижро
варақалари мажбурий ижродан қайтариб олинган.
4
Амалдаги "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида"ги Қонунга кўра, ижро ҳужжатларида ундирувчиларнинг ЖШШИР ва СТИР
кўрсатилиши лозимлиги тўғрисида талаб мавжуд эмас
5
.
Бу эса, ижро ҳужжати шакллантирилганда суд томонидан жисмоний шахснинг
шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ёки юридик шахснинг солиқ тўловчи
идентификация рақами (СТИР) киритилмаётганлиги сабабли ижро ҳужжатларини
электрон тарзда шакллантириш, улар бўйича пул маблағларини автоматлаштирилган
2
Отахонов Ф.Х. Суд қарорларини ижро этиш муаммолари ва истиқболлари. – Тошкент: ТДЮУ, 2021. – 186
б.
3
Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюросининг 2021-2022 йиллар фаолияти юзасидан ҳисоботи. –
Тошкент, 2023. – Б. 24-26.
4
Мажбурий ижро бюроси марказитй аппаратининг назоратни ташкиллаштириш, статистика ва таҳлил
бўлими номенклатураси, 7/9-сонли йиғмажилди
5
Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида"ги Қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 179-модда
114
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 3
тарзда тақсимлаш ва ундирувчига давлат ижрочисининг аралашувисиз ўтказиш имкони
мавжуд эмаслигини кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, бу муаммо ундирувчиларни аниқлаштиришда чалкашликларга
олиб келиб, ижро ҳаракатларининг бажарилишини кечиктирмоқда. Оқибатда,
ундирувчиларнинг ўз маблағларини ўз вақтида олиш имкониятидан маҳрум бўлишига
сабаб бўлмоқда.
Шунингдек, ушбу маълумотларнинг етишмаслиги коррупциоген омилларнинг
пайдо бўлишига шароит яратмоқда.
Жумладан,
идентификация
рақамлари
бўлмаганда
давлат
ижрочилари
маълумотларни атайлаб нотўғри талқин қилиши, ундирувчи ва қарздорларни
"чалкаштириши" орқали ижро жараёнини суньий равишда тўхтатиб қўйиши ёки пул
маблағларини бошқа шахсларга ўтказиш каби ҳолатлар кузатилмоқда. Бундай вазиятлар
ижро ҳужжатларидаги ноаниқликларни баҳона қилиб пора олиш имкониятини ҳам
оширмоқда.
Шунингдек, ижро жараёнида қабул қилинадиган қарорлар ва бошқа ҳужжатларни
иш иштирокчиларига етказиш масаласида ҳам бир қатор муаммолар мавжуд.
Ҳозирги кунда ҳужжатларни почта орқали юбориш амалиёти самарасиз бўлиб,
маблағ ва вақт сарфини ошириб юбормоқда
6
.
Ижро ҳужжатларида ундирувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация
рақами (ЖШШИР) ва ундирувчи юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами
(СТИР) кўрсатилиши қуйидаги имкониятларни яратади:
– ундирувчи шахсни аниқ идентификациялаш;
– қарздорнинг мол-мулкини қидиришни тезлаштириш;
– турли давлат органлари маълумотлар базаларига мурожаат қилишда ишончли
маълумот манбаига эга бўлиш;
– ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатоликларни камайтириш;
– ижро ишларини юритиш муддатларини қисқартириш.
Хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилганида, МДҲ ва Европа давлатлари, шу
жумладан Германия, Франция ҳамда Грузия каби давлатларнинг қонунчилик тажрибасида
бу амалиёти қўлланилмоқда ва бу ижро ишлари самарадорлигини оширишга хизмат
қилади.
Ижро иши юритиш доирасида қабул қилинган қарорлар ва бошқа ҳужжатларни
ижро ишида иштирок этувчи шахсларга Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив
6
Эсанова З.Н. Фуқаролик процессида суд ҳужжатларини ижро этишнинг назарий ва амалий масалалари. –
Тошкент: ТДЮУ, 2020. – Б. 142-144.
115
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 3
давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали, шунингдек юридик шахсларга
солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориш қуйидаги афзалликларга эга
7
:
– ҳужжатларни юбориш ва қабул қилиш муддатларини қисқартириш;
– почта харажатларини камайтириш;
– ҳужжатларни етказишнинг ишончлилигини ошириш;
– ҳужжатларни олишни тасдиқлаш имкониятини яратиш;
– архивлаш ва ҳужжатларни сақлаш жараёнини соддалаштириш.
Россиялик олим В.Гуреев ижро ишларини юритишда замонавий технологиялардан
кенг фойдаланиш, ижро жараёнини электрон тизимга ўтказиш зарурлигини ёзади
8
.
Шу билан бирга, профессор С.С. Гулямов таъкидлаганидек, "Рақамли
технологияларни жорий этиш истиқболлари орасида электрон ижро ишини юритиш
тизимини такомиллаштириш, давлат органлари электрон маълумотлар базаларининг
интеграциялашувини таъминлаш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш
орқали суд ижрочилари фаолиятини автоматлаштириш муҳим аҳамиятга эга"
9
. Ушбу
олимнинг "Рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва сунъий интеллект
имкониятларидан фойдаланиш орқали суд ижрочиларининг иш юкламасини 40-45% га
камайтириш, қарздорларнинг мол-мулкини аниқлаш ва рўйхатга олиш жараёнини 60-70%
га тезлаштириш ва ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатларини 30-35% га
камайтириш мумкин"
10
деган фикрга келган.
Бугунги кунда, суд қарорларининг айрим йўналишларида электрон ахборот
алмашинуви тўлиқ йўлга қўйилмагани оқибатида ҳанузгача ижро иши юритишда қоғоз
шаклида ахборот алмашинилмоқда.
11
Хусусан, суд қарорлари асосида фуқаролардан банклар фойдасига кредит
қарздорлигини ундириш ҳақидаги ишлар бўйича фуқаролардан ундирилган ёки улар
томонидан тўғридан тўғри банкларга тўланган маблағлар ҳақидаги маълумотлар қоғоз
шаклида фуқаролардан ёки банклар билан солиштирма далолатнома расмийлаштирилиб
олинмоқда.
12
7
Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази. Ягона интерактив давлат хизматлари портали
фаолияти тўғрисида маълумотнома. – Тошкент, 2022. – Б. 42-45
8
Гуреев В.А. Исполнительное производство: учебник. – 4-е изд., испр. и доп. – М.: Статут, 2014. – С.123.
9
Гулямов С.С. Ижро ишларини юритишда рақамли технологиялардан фойдаланиш истиқболлари // Ҳуқуқ
ва замонавий технологиялар. – 2023. – №2. – Б. 45-52.
10
Гулямов С.С. Ижро ишларини юритишда сунъий интеллект технологияларини қўллашнинг истиқболли
натижалари // Ахборот технологиялари ва ҳуқуқ. – 2023. – №2. – Б. 45-53.
11
Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳужжатларини ижро
этиш бўлими номенклатураси, 10/9-сонли йиғмажилди
12
Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳужжатларини ижро
этиш бўлими номенклатураси, 10/9-сонли йиғмажилди
116
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 3
Ўз-ўзидан қоғоз шаклида маълумот алмашинуви жараёни узоқ вақт талаб
қилинишини инобатга оладиган бўлсак, бу даврда қарздорларга нисбатан Мажбурий ижро
бюроси органлари томонидан суд қарорини ўз вақтида бажармагани учун ижро йиғимлари
ва жарималар қўлланилмоқда.
Мисол учун, “А” шахс “Б” банкдан олган кредитини ўз вақтида тўламагани учун
банк томонидан “А” шахс судга берилган. Қарздор шахс судда иштироки этмагани учун
сиртдан ҳал қилув қарори чиқарилган. Мазкур қарор ижросини таъминлашлик учун
Мажбурий ижро бюросининг тегишли бўлимига юборилган.
Юқоридаги жараёнда қарздор томонидан мазкур маблағлар табиийки банкдаги
кредит қарздорлиги учун йўналтирилган. Фуқаронинг унга нисбатан суд қарори
чиққанлигидан ёки Мажбурий ижро бюросида унга нисбатан ижро иши
юритилаётганидан хабари бўлмаган.
Қарздор кредит қарзини тўлаганлиги ҳақидаги маълумотларни тақдим
қилмаганлиги оқибатида Мажбурий ижро бюроси томонидан унга нисбатан
қарздорликнинг миқдорига қараб 2 ёки 5 фоиз миқдорда ижро йиғими қўлланилган.
Бу жараёни автоматлашган тақдирда банкнинг маълумоти асосида давлат
ижрочиси томонидан ижро иши тамомланган бўлар эди.
Шу каби, юқоридаги каби муаммо жисмоний шахслардан солиқ қарзи, электр
энергияси, табиий газ, совуқ ва иссиқ сув, бошқарув сервис компаниялари фойдасига
ундирувлар билан боғлиқ ишларда ҳам кузатилмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, бу тоифадаги ишларни кўриб чиқишда судлар
томонидан Бюрога қарздорларнинг банкдаги кредит ҳисоб рақами (кредит id), шунингдек,
коммунал ташкилотларидаги шахсий ҳисоб варағи ва солиқ органларида “солиқ тўловчи
id” ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш мақсадга мувофиқдир.
Фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларининг мулкий ундирувга оид қисмини
ижро этиш жараёнини такомиллаштириш учун қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
1. Ижро ҳужжатларида ундирувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация
рақами ва ундирувчи юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақамини
кўрсатиш ижро ишлари самарадорлигини ошириш учун муҳим омил ҳисобланади.
2. Ижро ишини юритиш доирасида қабул қилинган қарорлар ва бошқа
ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва
солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориш замонавий талабларга мос келади ва
ижро ишларини юритиш самарадорлигини оширади.
3. Амалдаги қонунчиликка юқорида келтирилган таклифлар асосида ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш зарур.
117
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 3
4. Рақамли
технологиялардан
фойдаланган
ҳолда
ижро
ҳужжатларини
шакллантириш ва юбориш жараёнларини автоматлаштириш ижро ишларини юритиш
муддатларини қисқартиришга ва харажатларни камайтиришга хизмат қилади.
Шу
муносабат
билан,
Ўзбекистон
Республикаси
«
Суд
ҳужжатлари
ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида
»ги Қонуннинг:
8-моддасига
ундирувчи жисмоний жисмоний шахснинг шахсий идентификация
рақамини ва ундирувчи юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақамини ижро
ҳужжатида кўрсатиш;
22
1
-моддасига
ижро ишини юритиш доирасида қабул қилинган қарорлар ва
бошқа ҳужжатлар ижро ишини юритишда иштирок этувчи жисмоний шахсларга уларнинг
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий
кабинети орқали, шунингдек юридик шахсларга солиқ тўловчининг шахсий кабинети
орқали юбориш;
Шунингдек,
Фуқаролик процессуал
ва
Иқтисодий процессуал
кодексларига
ҳамда
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги
кодексга:
ижро варақаси
ундирувчи жисмоний шахсларга уларнинг Ўзбекистон
Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали,
ундирувчи юридик шахсларга эса солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали
юборилиши, ундирувчи жисмоний шахснинг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса ижро
варақаси унга қоғоз шаклда берилиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Шу билан бирга, банклар, жисмоний шахслардан солиқ қарзи, электр энергияси,
табиий газ, совуқ ва иссиқ сув, бошқарув сервис компаниялари фойдасига ундирувлар
билан боғлиқ ишлар бўйича тегишли идоралар билан ахборот тизимларини интеграция
қилиш таклиф қилинмоқда.
Ушбу таклифлар суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда
инсон омилининг камайишига ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини
таъминлашга хизмат қилади.
REFERENCES
1.
Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этиш тўғрисида"ги Қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами, 2009 й., 15-сон
118
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 3
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича
қўшимча
чора-тадбирлар
тўғрисида”ги
04.01.2024
йилдаги
Фармони.
https://lex.uz/uz/docs/6723273
3.
Отахонов Ф.Х. Суд қарорларини ижро этиш муаммолари ва истиқболлари. –
Тошкент: ТДЮУ, 2021.
4.
Эсанова З.Н. Фуқаролик процессида суд ҳужжатларини ижро этишнинг назарий ва
амалий масалалари. – Тошкент: ТДЮУ, 2020.
5.
Гуреев В.А. Исполнительное производство: учебник. – 4-е изд., испр. и доп. – М.:
Статут, 2014. – С.123.
6.
Гулямов С.С. Ижро ишларини юритишда рақамли технологиялардан фойдаланиш
истиқболлари // Ҳуқуқ ва замонавий технологиялар. – 2023. – №2.
7.
Гулямов С.С. Ижро ишларини юритишда сунъий интеллект технологияларини
қўллашнинг истиқболли натижалари // Ахборот технологиялари ва ҳуқуқ. – 2023. –
№2.
8.
Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюросининг 2021-2022 йиллар фаолияти
юзасидан ҳисоботи. – Тошкент, 2023.
9.
Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази. Ягона интерактив давлат
хизматлари портали фаолияти тўғрисида маълумотнома. – Тошкент, 2022.
10.
Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг назоратни ташкиллаштириш,
статистика ва таҳлил бўлими номенклатураси, 7/9-сонли йиғмажилди
11.
Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг фуқаролик ишлари бўйича судлар
ҳужжатларини ижро этиш бўлими номенклатураси, 10/9-сонли йиғмажилди
