Authors

  • Йўлдош Жумаев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.136213

Keywords:

ижроия ҳокимияти давлат бошқаруви ислоҳотлар ҳуқуқий асослар модернизация самарадорлик шаффофлик норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.

Abstract

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида ижроия ҳокимияти органлари тизимини ислоҳ қилиш жараёнлари, уларнинг ҳуқуқий асослари ва истиқболлари таҳлил этилади. Мустақиллик йилларида давлат бошқаруви тизимида босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдевори, хусусан, Конституция ва сўнгги йилларда қабул қилинган қонунлар, Президент фармонлари ва ҳукумат қарорларининг ижроия ҳокимияти фаолиятини такомиллаштиришдаги ўрни ёритилади. Шунингдек, бошқарув органлари фаолиятида шаффофлик, самарадорлик, ҳисобдорлик ва рақамлаштириш жараёнларини кенг жорий этишнинг аҳамияти кўрсатиб берилади. Муаллиф томонидан ижроия ҳокимиятини модернизация қилишнинг асосий йўналишлари, ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш ва келгусидаги ривожланиш истиқболлари илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинади.

background image

143

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 9

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИЖРОИЯ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ

ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШНИ МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТДАН

ТАЪМИНЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Жумаев Йўлдош Ғафурович

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилишиакадемияси

докторант тадқиқотчиси, Юридик фанлари номзоди

https://doi.org/10.5281/zenodo.17090041

Аннотация.

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида ижроия ҳокимияти

органлари тизимини ислоҳ қилиш жараёнлари, уларнинг ҳуқуқий асослари ва
истиқболлари таҳлил этилади. Мустақиллик йилларида давлат бошқаруви тизимида
босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдевори, хусусан,
Конституция ва сўнгги йилларда қабул қилинган қонунлар, Президент фармонлари ва
ҳукумат қарорларининг ижроия ҳокимияти фаолиятини такомиллаштиришдаги ўрни
ёритилади. Шунингдек, бошқарув органлари фаолиятида шаффофлик, самарадорлик,
ҳисобдорлик ва рақамлаштириш жараёнларини кенг жорий этишнинг аҳамияти
кўрсатиб берилади. Муаллиф томонидан ижроия ҳокимиятини модернизация қилишнинг
асосий йўналишлари, ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш ва келгусидаги ривожланиш
истиқболлари илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинади.

Калит сўзлар:

ижроия ҳокимияти, давлат бошқаруви, ислоҳотлар, ҳуқуқий

асослар, модернизация, самарадорлик, шаффофлик, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.

PROSPECTS FOR ENSURING THE REFORM OF THE EXECUTIVE AUTHORITIES

SYSTEM IN THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN IN TERMS OF NORMATIVE AND

LEGAL FRAMEWORK

Abstract.

This article analyzes the processes of reforming the system of executive

authorities in the Republic of Uzbekistan, their legal foundations, and future prospects. It
highlights the legal basis of reforms implemented step by step in the system of public
administration during the years of independence, in particular, the role of the Constitution,
recently adopted laws, presidential decrees, and government resolutions in improving the
activities of the executive branch. In addition, the importance of introducing transparency,
efficiency, accountability, and digitalization processes into the activities of administrative bodies
is emphasized. The author provides a scientific and theoretical analysis of the main directions of
modernizing the executive branch, strengthening its legal mechanisms, and the prospects for
further development.

Keywords:

executive authority, public administration, reforms, legal framework,

modernization, efficiency, transparency, normative legal acts.

Кириш.

Ўзбекистон Республикасида ижроия ҳокимияти органлари тизимини

ислоҳ қилишни меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш масалаларига тўхталар эканмиз,
шуни алоҳида таъкидлашни истар эдикки, мамлакатимизда босқичма-босқич амалга
оширилаётган маъмурий ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосини яратиш, ижроия ҳокимияти
органларининг самарали фаолият юритишига хизмат қилувчи янги қонунларни яратишга
эҳтиёж мавжуд.

Ижроия ҳокимияти органлари ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ масаланинг бу қадар

аҳамият касб этиши шу билан боғлиқки, қонунлар ижросини таъминлаш айнан давлат
бошқарувининг асосий вазифасидир.


background image

144

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 9

Бугунги кунда ижроия ҳокимияти органлари тизимининг ҳуқуқий пойдеворини

мустаҳкамлаш катта эҳтиёж сезилмоқда. Бу ҳол айниқса, марказий ижроия ҳокимияти
органлари ҳамда маҳаллий ҳокимият ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш,
уларнинг ваколат ва функцияларини тартибга солиш соҳасида яққол кўзга ташланмоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки бугунги кунда ҳудудларни комплекс бошқаришнинг

меёърий-ҳуқуқий базаси тўлиқ шакилланмаган. Назаримизда, марказий ижроия
ҳокимияти органларининг ваколат ва функциялари қуйи бўғинларига ўтказиш, зарур
ҳолларда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг айрим ваколатларини марказга
ўтказиш борасида ҳуқуқий механизмларни шакиллантириш лозим. Бу эса мавжуд
қонунчиликни такомиллаштиришни, янги ҳуқуқий институтлар ва механизмларни
вужудга келтиришни, ваколатларни амалга оширишни аниқ чегаралар белгилашни,
ижроия ҳокимияти органлари ҳамда вакиллик органлари ўртасидаги тартибларни
муносабатга солишни, ваколатларни узатишнинг аниқ тартиб -қоидаларини ишлаб ишлаб
чиқишни шартлаб қўяди.

Шундай қилиб амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан

таъминлаш бир қанча босқичларда амалга оширилмоғи лозим. Биринчи босқичда умумий
ва махсус қонунлар қабул қилиш, амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш лозим бўлиб, бу амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан
мустаҳкамлаш имконини беради.

Юқорида кўрсатиб ўтилган вазифалар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида

белгиланган қоидалар асосида амалга оширилгани билан, маъмурий ислоҳотлар
стратегияси келгусида Бош қомусимизга ҳам тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар
киритишни тақозо этиши мумкин. Зеро, ижроия ҳокимияти органлари тизимининг
такомиллашиб бориши, мазкур соҳага оид қонунчиликнинг такомиллашувига, бошқарув
ҳамда ҳокимият тармоқлари ўртасидаги янги муносабатларнинг вужудга келишига ва
охир оқибат, Конституциявий қонунларнинг қабул қилинишига, ислоҳотларни
конституциявий жиҳатдан мустаҳкамланишига олиб келади.

Адабиётлар таҳлили ва мушоҳада.

Фикримизча, ижроия ҳокимияти органлари тизимини ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий

негизларини яратиш мақсадида келажакда қабул қилинадиган қонунларда қуйидаги
жиҳатларга эътибор қаратиш лозим бўлади.

барча марказий ижроия ҳокимияти органлари, фақат вазирликларгина эмас,

ўзларига бириктирилган муайян соҳа бўйича масалаларни ҳал қилишда давлат сиёсатини
амалга оширадилар. Назаримизда мазкур масала қонунчиликда ўз аксини топмоғи лозим;

марказий ижроия ҳокимияти органларининг функционал табиати уларнинг

ваколатлари шаклларида ўз аксини топмоғи лозим. Яъни, Вазирлар Маҳкамаси
ваколатларига хос бўлган “бошқариш”, “ижроия ҳокимиятини амалга ошириш”,
“мувофиқлаштириш” каби тушунчалар, бу тушунчаларнинг қонунчиликда қўлланишидаги
мутаносиблик масалалаларига аниқлик киритиш лозим; ижроия ҳокимияти органлари
ваколатларига тегишли бўлган “йўналтиради” тушунчаси ўрнига қонунчиликда
“бошқаради” атамасидан кенгроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Масалан, Республикада
ижро ҳокимияти давлат бошқаруви органи Вазирлар махкамаси ҳисобланади. Шундан
келиб чиқиб, «Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунига тегишли ўзгаришларни
киритиш зарур ҳисобланади. «Вазирлар Махкамаси тўғрисида»ги қонуннинг 5-модда 9-
бандида берилган “Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги ва мудофаа


background image

145

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 9

қобилиятини, давлат чегаралари қўриқланишини таъминлаш, давлат манфаатларини
ҳимоя килиш, жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирларини амалга оширишга
ёрдамлашади”, деб белгиланган. Назаримизда, бу борадаги Вазирлар Махкамасининг
ваколатинини аниқ белгилаб, Қонунда “Ваколати нуқтаи назардан вазифаларни амалга
оширади” деб белгилаш зарур.

қонунчиликда фақат қонун билан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин

бўлган вазирлик ва идорлар рўйхатини аниқ белгилаш лозим. Бу билан Ўзбекистон
Республикаси Президенти Фармони билан ташкил этиладиган, тугатилиши ёки қайта
ташкил этилиши мумкин бўлган вазирлик ва идорлар масаласига ҳам аниқлик
киритилади.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси ижроия ҳокимияти органлари, тармоқ

идораларининг ҳудудий бўлинмалари фаолияти бўйича Ҳукумат томонидан
тасдиқланадиган янги низомлар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. Мазкур низомларда
ҳудудий бўлимларнинг ҳокимлар билан муносабатлари, юқори турувчи марказий ижроия
ҳокимияти органлари билан муносабатлари, ваколат ва функциялари, масъулияти,
жавобгарлиги, низоларни ҳал қилиш масалалари аниқ ва равшан белгиланиши лозим.
Шунингдек, мазкур низомларда ваколат ва вазифалар белгиланишидан ташқари, уларни
амалга ошириш механизмлари, ресурс манбалари, ваколатларни амалга ошириш
услубларигача аниқ белгилаб берилиши зарур. Бундан ташқари, ижроия ҳокимияти
органлари органи таркибида фаолият юритиувчи турли бўғиндаги ходимларнинг мансаб
йўриқномаларини қайта кўриб чиқиш, бу йўриқномаларда умумий вазифаларни
ифодалашдан ташқари, рағбатлантириш ва жазолаш механизмларини ҳам аниқ кўрсатиш
мақсадга мувофиқ.

Бугунги кундаги яна бир муҳим вазифа назаримизда, Вазирлар Маҳкамаси қарори

билан экспримент тарзда айрим марказий ижроия ҳокимияти органларида улар
фаолиятини баҳолашнинг, режалаштиришнинг, моддий техник жиҳатдан таъминлашнинг,
рағбатлантириш ҳамда ахборот технологияларидан фодаланишнинг замонавий
услубларини жорий этиш мақсадга мувофиқ.

Ўзбекистон Республикасида ижроия ҳокимияти органлари тизимини ислоҳ

қилишни меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашда ҳудудларни комплекс ривожлантириш
ҳамда ҳудудий бошқарув стратегиясининг ҳуқуқий асосини шакллантириш лозим.
Бунинг учун бир қатор қонунлар - “Ҳудудларни ривожлантириш ҳамда ҳудудий
бошқарувга доир давлат сиёсатининг асослари тўғрисида” қонун лойиҳасини ишлаб
чиқиш, “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонунни янги таҳририни
ишлаб чиқиш ва қабул қилиш лозим.

Бугунги яна бир муҳим вазифа бу децентрализиция, яъни номарказлаштириш

жараёнини аниқ режа асосида, ҳуқуқий негизни шакллантириган ҳолда амалга
оширишдир. Бу борада амалга ошириладиган асосий ишлар бу қуйи бўғинларга
ўтказиладиган ваколат ва функцияларни конкретлаштириш, Ўзбекистон Республикаси
Президенти Фармони асосида марказий ижроия ҳокимияти органларининг ваколатларини
қуйи бўғинларга ўтказишнинг аниқ чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Марказий ижроия ҳокимияти органлари ваколатларини қуйи бўғинларга ўтказиш билан
бирга бу функцияларни амалга оширишни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш ҳам ўз
ечимини кутаётган муаммо ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасида ижроия ҳокимияти органлари тизимини комплекс


background image

146

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 9

ислоҳ қилиш, улар фаолиятини такомиллаштириш мамлакатимизда нохарбий давлат
хизматини ривожлангиришнинг ҳуқуқий асосларини яратишни талаб этади. Таъкидлаш
лозимки, илмий доираларда кўпдан бери муҳокама қилинаётган давлат хизмати
тўғрисидаги қонунни қабул қилинишидаги кечикиш ижроия ҳокимияти органлари тизими
самарадорлигини оширишга салбий таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон Республикасида қонун чикарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти

фаолияти бевосита давлат хизматини амалга ошириш билан боғлиқ. Шунинг учун
Ўзбекистон Республикасида «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши муҳим
ахамият касб этади. Чунки учала ҳокимият ваколат ва вазифаларини айнан давлат
хизматчилари амалга оширади. Шунинг учун Ўзбекистон Республикасида давлат
хизматини тартибга солиш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш учала ҳокимият
фаолиятига тўғридан тўғри таъсир килади. Давлат хизмати ижро ҳокимияти давлат
бошқаруви органларининг фаолияти самарадорлиги ва уларнинг доимий бир хил фаолият
кўрсатишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонун қабул қилиш

куйидаги устивор вазифаларни белгилаб беради:

ушбу қонун Ўзбекистон Республикасидаги қонун чикарувчи, ижро этувчи, суд ва

бошқа давлат ҳокимияти органларидаги барча давлат хизмати ваколатларини амага
ошириш билан боғлиқ ваколатни амалга оширувчи хизматчиларининг ҳуқуқий макоми ва
ҳуқуқий холатини;

давлат ҳокимияти органлари хизматчилари фаолиятининг ташкилий асосларини;

давлат хизматининг молиявий асосларини;

давлат ҳокимияти органларига ишга қабул қилиниш, хизматни ўташ билан боғлиқ

барча ташкилий масалаларини;

хизматни тугатиш ва кадрлар захираси билан боғлиқ масалаларни;

учала ҳокимият тизимидаги давлат хизматчиларининг ҳуқуқ ва ваколатларини;

учала ҳокимият тизимидаги давлат хизматчиларининг мажбуриятларини;

учала ҳокимият тизимидаги давлат хизматчиларининг ижтимоий ҳимоясини ва

мажбурий соғлиги ва ҳаётий суғуртасини белгилайди. Шунингдек хизматини амалга
оширишда соғлиғи ва ҳаётини йўқотганда уни қоплаш чораларини;

давлат ҳокимияти органларидаги давлат хизматчисини рағбатлантириш ва

интизомий жавобгарлиги масалаларини белгилайди;

ушбу қонун Ўзбекистон Республикасидаги қонун чикарувчи, ижро этувчи, суд ва

бошқа давлат ҳокимияти органларидаги барча давлат хизматчиларининг мансаб
даражалари, таснифий синфлари ва унвонлари билан боғлиқ масалаларни тартибга
солади;

ушбу қонун Ўзбекистон Республикасидаги қонун чикарувчи, ижро этувчи, суд ва

бошқа давлат ҳокимияти органларидаги барча давлат хизматчиларининг ишдан бўшаш,
етказилган зарарни қоплаш ва асоссиз ишдан бўшатиш ва бошқа ишга ўтказиш билан
боғлиқ мехнат низоларини хал этиш;

ушбу қонун Ўзбекистон Республикасидаги қонун чикарувчи, ижро этувчи, суд ва

бошқа давлат ҳокимияти органларида давлат хизматчиларининг тайинланиш ва сайланиш
асослари ва давлат хизматчилари билан тузиладиган меҳнат шартномалари масалаларини;


background image

147

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 9

ушбу қонун Ўзбекистон Республикасидаги қонун чикарувчи, ижро этувчи, суд ва

бошқа давлат ҳокимияти органларидаги ҳуқуқий холати билан боғлиқ чекловларни;

давлат хизматчисига хақ тўлаш ва меҳнат таътиллари беришни;

Шунингдек, энг асосийси давлат хизматчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва

уларнинг малакасини оширишини тартибли тизимини белгилайди, шунингдек уларнинг
қайси ҳолатда тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ҳуқуқий асоси
ҳамда режасини тасдиқлайди

1

.

Шундан келиб чиқиб, ижроия ҳокимияти органлари тизими ривожининг

қонуниятларидан келиб чиқиб, мазкур соҳани конституциявий-ҳуқуқий жиҳатдан
тартибга солишнинг асосий тенденцияларига тўхталиб ўтиш лозим.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда марказий ижроия ҳокимияти органлари тизими

ва тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан жиддий
ўзгаришлар амалга оширилган бўлиб, бу ўзгаришлар соҳани такомиллаштиришга, унинг
самарали фалиятини ташкил этишга, уни сифат жиҳатдан янги босқчига кўтаришга хизмат
қилмоқда. Бироқ шу билан бирга, мамлкатимизда кечаётган маъмурий ислоҳотлар ҳали
ривожланиш палласида бўлиб, у билан боғлиқ кўплаб тушунча ва муносабатлар,
ҳодисалар конституциявий-ҳуқуқий жиҳатдан ўз аксини топмаган.

Назаримизда, марказий ҳамда маҳалий ижроия ҳокимияти органлари тизими

компетенцияси ўз аксини қонунчиликда аниқ топмоғи лозим. Шу билан бирга, ҳокимият
тизимининг молиявий, моддий-техник, кадрлар билан таъминоти масаласи ҳам ҳуқуқий
жиҳатдан тартибга солиниши керак, деб ҳисоблаймиз.

Маъмурий ислоҳотларнинг дастлабки босқичида ижроия ҳокимияти органларининг

ваколат ва функцияларини таҳлил этиш бўйича қилинган илмий ишларни умумлаштириш
мақсадга мувофиқ. Зеро, мазкур масала ҳуқуқшунос олимлар томонидан кўплаб илмий
ишларда ўрганилган бўлиб, илмий доиралар кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўладиган
масаладир.

Ижроия ҳокимияти органлари томонидан амалга ошириладиган функциялар

таҳлили шуни кўрсатмоқдаги, бу функцияларни шартли равишда уч гуруҳга ажратиш
ҳамда масалага ана шу гуруҳлар нуқтаи назаридан ёндошиш мумкин. Биинчи гуруҳ
функциялар, ҳуқуқ ижодкорлиги функцияси бўлиб, бу ижроия ҳокимияти органлари
томонидан меёърий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чилишини назарда тутади. Иккинчи гуруҳ
функциялар бу - назорат ва кузатув функциялари бўлиб, улар қаторига умуман, назорат
билан боғлиқ функцияларни, шунингдек, муйян фаолиятни амалга ошириш учун юридик
ва жисмоний шахсларга рухсат бериш (фаолиятини лицензиялаш), турли меёърий-
ҳуқуқий ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш ва ижро этилишини назорат қилиш, объектлар
рўйхатини юритиш ва бошқа шу каби вазифаларни киритиш мумкин. Учични гуруҳ
функциялар ташкилий-хўжалик функциялари ҳисобланиб, бу гуруҳга давлат мулкини
бошқариш, аҳолига хизмат кўрсатиш каби вазифаларни киритиш мумкин.

Марказий ижроия ҳокимияти органларини ислоҳ қилишнинг мавжуд

концепциялари таҳлилидан шундай хулосага келиш мумкинки, ҳуқуқ ижодкорлиги,
назорат ва кузатув ҳамда ташкилий-хўжалик функцияларини турли органлар ўртасида
тақсимлаш мақсадга мувофиқ. Биринчи гуруҳ вазирлик ва қўмиталарга, иккинчи гуруҳ
хизматларга, учинчи гуруҳ агентликларга берилиши лозим.

1

Худоёров А. “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари”. – Тошкент:

ТДЮ нашриёти, 2020.


background image

148

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 9

Функцияларнинг марказий ижроия ҳокимияти органлари ичидаги бундай

тақсимоти, тармоқ органларининг ўз функцияларини аниқ бажаришларига ҳамда бир-
бирини такрорлаштарига йўл қўймайди. Шуцнингдек, вазирлик қўмита, хизмат ва
агентлик ўртасидаги фарқ аниқ белгиланади. Шунингдек, бир орган томонидан кўплаб
фунцияларнинг бажарилиши, иш ҳажмининг хаддан ташқари кўпайиб кетиши каби
ҳолатларга барҳам берилади. Албатта, юқорида келтирилган таклиф мутлақлик табиатини
касб этмайди балки, ўзига хос ижобий ва салбий жиҳатларига эга.

Фикримизни асослаш учун бир ижро органида ҳам ҳуқуқ ижодкорлиги ҳам

ташкилий-хўжалик функцияларининг мужассам бўлишини кўриб чиқайлик. Албатта,
ижроия ҳокимияти органи томонидан ўзи ижро этадиган (ёки ўзининг бошқарувида
бўлган бўғинлар томонидан ижро этиладиган) меёърий-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул
қилиниши ижобий жиҳатларга ҳам эга. Зеро, бундай моделда ижрода вужудга келиши
мумкин бўлган барча жиҳатлар қамраб олинади, соҳа юзасидан барча муаммолардан
хабардорлик, қабул қилинган қарорнинг юқори сифатда бўлишини таъминлайди. Бу эса
айни вқта қабул қилинган меёърий-ҳуқуқий ҳужжатнинг самарали ижросини
таъминлашга, талаб этилганида ҳужжатга тегишли тартибга ўзгартиш ва қўшимчалар
киритишга, ташкилий-хўжалик фаолиятини такомиллаштириб боришга хизмат қилади.

Бироқ шу билан бирга мазкур моделнинг бошқа бир нуқсони бор: қабул

қилинаётган қарорлар кўп жиҳатдан уни қабул қилувчи органнинг манфаатидан келиб
чиқиши мумкин. Масалан, хўжалик фаолиятини юритиш, аҳоли ва юридик шахсларга
хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ функциялар обектив эҳтиёждан эмас балки қабул
қилувчи органннинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб амалга оширилиши мумкин. Айниқса
иқтисодиётнинг давлат ва нодавлат секторлари ўртасида рақобат кузатилаётган бугунги
бозор иқтисодиёти шароитида мазкур салбий омил иқтисодий жиҳатдан ҳам зарарли
бўлиши мумкин.

Юқорида

таъкидланган

ҳуқуқ

ижодкорлиги

ҳамда

назорат-кузатув

функцияларининг битта ижроия ҳокимияти органига берилиши масаласига тўхталадиган
бўлсак бу ҳам бир мунча баҳсталаб муаммолигини тан олиш керак. Бир томондан, назорат
ва кузатув фаолиятини амалга ошириш давомида меёърий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги
камчилик ва нуқсонлар яққол кўринади, уларни ўз вақтида такомиллаштириб бориш
имконияти вужудга келади. Шу боис меёърий-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқишда ҳамда
такомиллаштиришда ижроия ҳокимияти органларининг назорат билан шуғулланувчи
бўғинлари кенг иштирок этади. Бироқ мазкур моделда ҳам ўзига хос камчилик ва
нуқсонлар мавжуд.

Ижроия ҳокимияти органларига бир ёки бир нечта турдаги ваколатларини бериш

масаласи ниҳоятда баҳсталаб бўлиб алоҳида тадқиқот иши учун мавзу бўла олади.

Ҳар қандай тизимни ўзгартириш икки услуб билан-модернизация ва

такомиллаштириш ишлари билан амалга оширилади. Авваламбор “модернизация”
атамасининг қўлланилаиши ҳамда унинг “такомиллаштириш” дан фарқини кўриб чиқиш
лозим. Модернизация бу муайян жараён, ҳодисани сифат жиҳатдан яхшилашда уни янги,
замонавий унсурлар билан бойитишни назарда тутса, такомиллаштириш эса
ўзгартирилаётган объектнинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда уни сифат
жиҳатдан янги босқичга кўтаришни назарда тутади.

Ўтган йиллар давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий, сиёсий,

ижтимоий соҳадаги ислоҳотларда айнана модернизациялаш омилига эътибор қаратилди.


background image

149

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 9

Давлат бошқаруви соҳасида назарда тутилган модернизациялашуви жараёнида турли
бошқарув ва бўғинларнинг функцияларини, жавобгарлик соҳаларини қонунчиликда аниқ
белгилаш, ижроия ҳокимиятини амалга оширишнинг ошкоралигини таъминлаш
режалаштириш ва фаолиятга баҳо беришнинг замонавий воситаларини қўллаш, иқтисодий
муносабатларга давлатнинг фаол аралашувини камайтириб бориш бошқарув қарорларини
қабул қилишдаги ноқонуний усулларга барҳам бериш, пул маблағлари ва моддий
ресурслардан оқилона фойдаланаиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хулоса ва тавсиялар.

Назаримизда, маъмурий ислоҳотларни амалга оширишда ижроия ҳокимияти

органлари тизимини модернизациялашнинг комплекс стратегиясини ишлаб чиқиш
мақсадга мувофиқ. Мазкур стратегияда қуйидагилар эътиборга олиниши лозим:

мақсадларни амалга оширишнинг зарурий ресурслар билан таъминланганлигини

аниқлаш ислоҳотларни амалга ошириш учун етарли бўлган мавжуд моддий техник базани
такомиллаштириш;

давлат бошқарувини юритишда илмий асослантирилган хулосаларга таяниш,

бошқарувнинг процессуал, регламент ва технологик элементларни шакиллантириш;

ижроия ҳокимияти органлари фаолиятининг структуравий, процессуал,

информацион, моддий, кадрлар билан боғлиқ жиҳатларини чуқур таҳлил этиш;

ижроия ҳокимияти органларининг жамоат бирлашмалари, тадбиркорлик

уюшмалари, касаба уюшмалари, оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқаролик
жамиятининг бошқа институтлари билан муносабатларининг ўзига хос жиҳатларини
инобатга олиш;

марказий ижроия ҳокимияти органлари ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг

ўзаро муносабатларини қонуний мустаҳкамлаш;

амалга оширилаётган барча ислоҳотларга ижроия ҳокимиятини амалга оширишда

ижтимоий

самарадорлик

нуқтаи

назаридан,

яъни

ҳокимиятнинг

ижтимоий

муносабатларга, инсонларнинг феъл атвори ва фаолиятига ижобий таъсири нуқтаи
назаридан баҳо бериш.

Шу билан бирга, ижроия ҳокимияти органлари тизими ичидаги ваколатларни қайта

тақсимлашда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

бир ижроия ҳокимияти органига ҳам меъёрий тартибга солиш, ҳам уни амалга

ошириш функциясини юкламаслик;

бир ижроия ҳокимияти органида ресурс (бюджет маблағлари, квоталар,

лицензиялар, рухсатномалар, тендерлар) тақсимоти ҳамда ушбу тақсимот жараёнини
назорат қилиш ваколатининг мужассам бўлишига йўл қўймаслик;

ягона орган ичидаги турли функцияларни бир-бирига обектив равишда мос

келмаслигининг олдини олиш;

ваколатларнинг ноаниқ чегараланишига, турли органларга битта функциянинг

юкланишига йўл қўймаслик.

Шундай қилиб, ижроия ҳокимияти органлари фаолиятни ислоҳ қилишни меъёрий-

ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашнинг муҳим йўналишларидан бири ижтимоий-иқтисодий
муаммоларни самарали ҳал қилиш билан бир қаторда идоравий манфаатлар мувозанатини
қонуний мустаҳкамланишидир. Ижроия ҳокимияти органлари тизими ҳамда тузулмасини
тартибга солувчи ҳуқуқий баъзани ривожлантиришнинг ўзига хос жиҳати шундаки,
маъмурий ислоҳотларга хизмат қилувчи қонунлар ўзида кенг миқёсдаги масалаларни


background image

150

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 9

қамраб олади. Ва албатта марказий ижроия ҳокимияти органлари функцияларида
буладиган ўзгаришлар маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари тузилмаси ва
функцияларида тегишли ўзгаришларни амалга оширишни назарда тутади.

Ўзбекистон Республикасида ижроия ҳокимияти органлари тизимини ислоҳ

қилишни меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш муаммоларини тадқиқ этиш натижасида
бир қатор ҳулосаларни илгари суриш мумкин.

Биринчидан, келгусида ҳуқуқ ижодкорлиги, назорат-кузатув ҳамда ташкилий-

хўжалик функцияларини ажратиш ва конкрет ижроия ҳокимияти органи зиммасига юклаш
мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга, турли тармоқ бошқаруви органлари ўртасидаги
муносабатларни янада такомиллаштириш зарур.

Иккинчидан, марказий тармоқ ижроия ҳокимияти органлари ҳамда уларнинг

маҳаллий бўғинлари ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, улар
ўртасидаги ваколатларни аниқ белгилаш ҳамда қуйи бўғинларга ўтказилиши лозим
бўлган ваколат ва функцияларни конкретлаштириш лозим.

Учинчидан, давлат хизмати институтининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш,

давлат хизмати тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш лозим. Шу билан
бирга, ижроия ҳокимияти органлари тизимидаги кадрлар заҳирасини шакллантириш
тизимини ислоҳ қилиш мақсадга мувофиқ.

Умуман, ижроия ҳокимияти органлари тизимини ислоҳ қилишни ҳуқуқий

жиҳатдан таъминлашнинг келгусидаги устувор йўналишлари мазкур тадқиқотда кўрсатиб
ўтилган масалалар билани чекланиб қолмайди. Зеро, тартибга солиш объектининг табиати
ўзгариб, янгиликлар билан бойиб борар экан, қонун ҳужжатлари ҳам шунга мос равишда
такомиллашиб бориши лозим. Шундай экан, давлат бошқаруви ҳамда ижроия
ҳокимиятини амалга ошириш тизимдаги муносабатларни тартибга солиш масаласи
ҳамиша Конституциявий ҳуқуқ фани учун муҳим тадқиқот объекти бўлиб қолаверади.


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2023.

2.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун. – Тошкент, 2021.

3.

“Давлат бошқарувини ташкил этиш тўғрисида”ги Қонун. – Тошкент, 2017.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги ПФ–4947-сон
Фармони “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ–60-сон
Фармони “2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонни ривожлантириш
стратегияси тўғрисида”.

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бошқарув тизимини
самарадорлигини ошириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги

қарорлари

ва

фармонлари (2017–2024-йиллар).

7.

Каримов И.А. “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”. – Тошкент:
Ўзбекистон, 2011.

8.

Мирзиёев Ш.М. “Янги Ўзбекистон стратегияси”. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2021.

9.

Худоёров А. “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг ҳуқуқий
асослари”. – Тошкент: ТДЮ нашриёти, 2020.

10.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар миллий базаси – https://lex.uz.

References

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2023.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун. – Тошкент, 2021.

“Давлат бошқарувини ташкил этиш тўғрисида”ги Қонун. – Тошкент, 2017.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги ПФ–4947-сон Фармони “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ–60-сон Фармони “2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида”.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бошқарув тизимини самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ва фармонлари (2017–2024-йиллар).

Каримов И.А. “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011.

Мирзиёев Ш.М. “Янги Ўзбекистон стратегияси”. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2021.

Худоёров А. “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари”. – Тошкент: ТДЮ нашриёти, 2020.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар миллий базаси – https://lex.uz.