Authors

  • Хуршида Курбанова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.136262

Abstract

Шу билан бирга «Янги Ўзбекистон — янги суд» тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни талаб этмоқда.

background image

2025

SENTABR

NEW RENAISSANCE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE

VOLUME 2

|

ISSUE 9

34

ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ҚУРИЛГАН ИМОРАТГА ОИД ЯНГИ ҲУҚУҚИЙ

НОРМАЛАРНИНГ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ - СУД МУҲОКАМАСИНИНГ

МУСТАҲКАМ АСОСИДИР

Курбанова Хуршида Яминовна

ТДЮУ “Фуқаролик-процессуал ҳуқуқи ва иқтисодий процессуал ҳуқуқи”

Кафедраси ўқитувчиси, РhD.

https://doi.org/10.5281/zenodo.17099204

Сўнгги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти

мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир
қаторда фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
кафолатларини кучайтириш имконини берди.

Шу билан бирга «Янги Ўзбекистон — янги суд» тамойили доирасида аҳолининг

одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ
қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни талаб
этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 212-моддаси 1-қисмида ўзбошимчалик билан

қурилган иморатга таъриф берилган. Унга кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда
қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун
зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини
жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк
ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади

1

.

Қоидага кўра, ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини

ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга – сотишга, ҳадя этишга, ижарага
беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. Қолаверса,
ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли
давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни
қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.

Ўзбошимчалик билан қурилишда шахсларнинг ерга бўлган мулкчилик

муносабатларини тартибга солиш, амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари
хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва шаҳарсозлик фаолиятини
назорат қилиш бўйича ҳуқуқлари ҳам, давлат манфаатлари ҳам бузилади.

Амалдаги Фуқаролик процессуал кодексининг 50-моддасида, фуқаро соғлиғи

ҳолатига ёши ёки бошқа сабабларга кўра судда ўз ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний
манффатларини шахсан ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлмаган ҳоллардагина прокурор
бундай фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатларини кўзлаб судга ариза билан мурожаат қилиш
ҳуқуқига эга эди. Шунингдек, прокурор фақатгина қонунда белгиланган ҳолатларда, ҳамда
прокурорнинг аризасига асосан қўзғатилган ишларда қатнашиши мумкин эди. Прокурор
бошқа шахсларнинг аризалари билан қўзғатилган суд процессларида иштирок этишлари
мумкин эмас эди.

Бироқ, фуқаролик ишлари бўйича

судларда прокурор иштироки янги босқичга

кўтарилиб,

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли

1

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375

-

сон

.


background image

2025

SENTABR

NEW RENAISSANCE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE

VOLUME 2

|

ISSUE 9

35

қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 50-
моддасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, прокурорнинг суд процессида
иштирок этиш ваколатлари кенгайтирилди. Хусусан, прокурор фақат қонунда назарда
тутилган ҳолларда, шунингдек давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
ҳимоя қилиш мақсадида ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган
зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларда ёки
прокурорнинг даъво аризаси (аризаси) асосида қўзғатилган ишларда иштирок этиши
мумкинлиги белгилаб берилди.

Яна бир ҳуқуқий ислоҳотлардан бири – бу амалдаги Фуқаролик процессуал

кодексига “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини
қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишларни
юритишнинг ўзига хос хусусиятлари” деб номланган 23

2

-бобнинг киритилишидир

(Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли қонуни).

Ушбу боб 270

6-

270

10

–моддаларни ўз ичига қамраб олади. Жумладан, прокурор,

ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишни
(бузиб ташлашни) ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ўзбошимчалик билан
эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан
қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги даъво аризаси билан тўғридан-тўғри судга
мурожаат этишга ҳақли.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини

қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги даъво
аризаси ФПКнинг 189-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини

қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги даъво
аризасига ФПКнинг 191-моддасида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар
илова қилиниши талаб қилинади:

1) қонунчилик талаблари бузилганлиги тўғрисида ўзбошимчалик билан қурилган

иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишни (бузиб ташлашни) ташкил этиш
соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан тузилган далолатнома;

2) ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф

этишни (бузиб ташлашни) ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонун
бузилишларини ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисидаги огоҳлантириши;

3) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги

маълумотлар;

4) ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисидаги ҳужжат.
Қайд этиш жоизки, бундай тоифадаги ишлар даъво аризасини иш юритувига қабул

қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида ажрим чиқарган кундан эътиборан йигирма кундан ортиқ
бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши лозим. Шу билан бирга ўзбошимчалик билан эгаллаб
олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган
иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги иш бўйича келишув битими ёки медиатив келишув
тузилишига йўл қўйилмайди. Даъво ариза қаноатлантирилган тақдирда, ҳал қилув қарори
чиқаришда умумий қоидалар билан биргаликда қуйидаги талаблар белгилаб берилди:


background image

2025

SENTABR

NEW RENAISSANCE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE

VOLUME 2

|

ISSUE 9

36

1) қайтарилаётган ер участкасининг майдони ва жойлашган жойи (манзили);
2) ер участкаси тасарруфига қайтарилаётган давлат органи;
3) ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг манзили ва тавсифи;
4) бузилиши лозим бўлган иморат кўрсатилиши керак.
Суднинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер

участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш
тўғрисидаги ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у
қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.

Фуқаролик процессуал кодексига қайд этилган процессуал нормаларни киритилиши

давлат мулкини, шу жумладан ер майдонининг ноқонуний талон -тарож қилинишини
олдини олишга ҳамда давлат бюджетига ундирувларни ўз вақтида амалга оширилишига,
прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги
фаолияти самарадорлигини оширишга, судларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини,
жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга,
қонунийликни таъминлашга хизмат қилади.

Шу билан бирга

умумиллий бойлигимиз бўлган ерларни асраб авайлашда ва кейинги

авлодга яроқли ҳолда етказишда, бюджет ундирувлари ва давлатга етказилган зарарлар
ўрнини ўз вақтида қопланишида муҳим ҳуқуқий манба бўлади.