Authors

  • Г Жақсиликов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.136938

Abstract

Ёнғин - тилсиз ёв эканлигини хаммамиз биламиз. Бу бежиз айтилмаган албатта. Айрим кишиларнинг лоқайдликлари, ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндошишлари туфайли ғаллазорларда ёнғин чиқиши ва оқибатида қанчадан–қанча етиштирилган халқ бойлиги, халқимизнинг ризқи – рўзи бўлган дон кулга айланиб қолиши хеч гап эмас.

background image


Sentabr, 2025-Yil

235

МАВСУМНИ ТАЛОФАТСИЗ ЎТҚАЗАЙЛИК

Жақсиликов. Г

"Uz-Kor Gas Chemical" МЧЖ ОЁХТТЕБ П ва НБ инспектори, лейтенант

https://doi.org/10.5281/zenodo.17249415

Ғаллакорларимизнинг зарбдор мехнати туфайли туманимиз далаларида дон хосили

етиштирилмоқда. Эндиги асосий вазифа–бунёд этилган хосилни тез–нобуд қилмай йиғиб–
териб олишдан иборат. Бу эса-ғаллакорларимизга катта масъулият юклайди. Чунки халқ
хўжалигининг юксалиши, халқимиз фаровонлиги хам ғалламизнинг муллигига боғликдир.
Донни етиштириш қанчалик мухим бўлса, уни турли табиий офатлардан, жумладан
ёнғиндан сақлаш хам шунчалик мухимдир.

Ёнғин - тилсиз ёв эканлигини хаммамиз биламиз. Бу бежиз айтилмаган албатта.

Айрим кишиларнинг лоқайдликлари, ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан
ёндошишлари туфайли ғаллазорларда ёнғин чиқиши ва оқибатида қанчадан–қанча
етиштирилган халқ бойлиги, халқимизнинг ризқи – рўзи бўлган дон кулга айланиб қолиши
хеч гап эмас.

Яқин кунларда туманимизда ғалла ўрим–йиғими қизғин паллада бошланади, шунинг

учун Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ғалла ўрим-йиғим мавсумини талофатсиз
ўтказиш учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилиш мухим ахамиятга эга
эканлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

Йиғим–теримда ишлатиладиган комбайинлар, тракторлар ва бошка транспорт

воситалари соз учқун сўндиргич ва бирламчи ўт учириш анжомлари билан тўлиқ
жихозланиши лозим;

-буғдойзорлар яқинида чекиш, очик оловдани фойдаланиш, таъмирлаш ишлари олиб

бориш қатьиян ман этилади;

-ўрим ишлари олиб борилаётган майдонлар яқинида ер хайдайдиган тракторларда

навбатчилик ташкил қилиниши шарт;

-комбайин ва бошқа транспортларнинг айланувчи қисмлари сомон ва хашакдан тез –

тез тозаланиб туриш лозим;

-комбайин, трактор ва бошқа транспортларга ёқилги қуйиш учун махсус ёқилги

қуйиш автоуловларидан фойдаланилади. Ёқилги қуйиш пайтларда двигателлар ўчирилган
бўлиши шарт. Тунги пайтда ёқилги қуйиш ман қилинади;

-дам олиш пайтларида комбайинларни ғаллазорларда қолдириш ман қилинади. Улар

ғаллазорлардан 30 метр четга олиб чиқилиши ва махсус тайёрланган майдонга қўйилиши
керак;

-ўрим мавсумида махалла посбонлари, кўнгилли ёнғин ўчириш жамоа аъзолари,

ишчи–хизматчилардан ғаллазорларда қоровуллик (дозор) хизматлари ташкил этилиши
лозим.

Хурматли ғаллакорлар, ўрим–йиғимга жалб этилган маъсул, комбайнчи, ишчи-

хизматчилар ва фуқаролар! Донимиз – нонимиз, унинг нобуд бўлмаслиги учун юқорида
айтиб ўтилган ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлик риоя қилайлик.

Бу мавсумда экинлари ўрилиб, ғалласи ташиб олинган далаларни зудлик билан

хайдаб, кейинги экинлар экилиши учун тайёрлаш хам мухим вазифалардан биридир.


background image


Sentabr, 2025-Yil

236

Бунда сомон поялари қолиб кетган майдонларни ёқиб юборилишига йўл қўймаслик

мухим аҳамиятга эгадир. Чунки ғалладан бўшаган майдонларнинг ёқиб юборилиши энг
аввало, тупроқ унумдорлигини пасайиши ва ер таркибини куйдириб юборишга, ундаги
фойдали хашоратлар, паррандалар ва хайвонот дунёсининг нобуд бўлишига олиб келади.

Шунингдек, сомон поялари ва турли ўт ўланлар қолдиқларини ёқиб юбориш

натижасида атмосферага инсон саломатлигига жиддий салбий таъсир этувчи турлича
заҳарли кимёвий газлар тарқалади, оқибатида бу экологиянинг бузилишига олиб келади.

Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари яна бир бор Сизга эслатиб ўтади.
Инсониятга ризқ-рўз берувчи ерни эзозлаш, уни олов офатларидан асраш, қолаверса,

тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш мақсадларида ғалладан бўшаган майдонлардаги
сомон қолдиқлари, пояларини ёқиб юборилишига йўл қўйманг!

Она табиатимиз, еримизнинг ҳар бир қарич тупроғи муқаддас.

Уни ёнғиндан, оловдан асраш хар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.