2025
OKTABR
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2
|
ISSUE 10
100
БИОТЕХНОЛОГИЯ РИВОЖЛАНИШИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ
ҲИМОЯСИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Холбоев Бобуржон
Тошкент давлат юридик университетимагистранти
Янги Наманган туман прокурорининг ёрдамчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.17358304
Бугунги кунда тиббиёт фанининг тараққий этиши ушбу соҳадаги муаммоларни
бартараф этишда улкан имкониятлар яратмоқда.
Тирик инсонлардан орган ва тўқималарни кўчириш, инсон генларини ўзгартириш,
клонлаш каби тушунчалар ишлатиш оддий ҳол бўлган биотехнологиялар даври кириб
келди.
Биотехнология — бу тирик организмлар, уларнинг ҳужайралари ёки биологик
тизимларидан фойдаланган ҳолда фойдали маҳсулотлар олиш, янги технологиялар яратиш
ёки мавжуд жараёнларни такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий соҳа
ҳисобланади.
1
(Гупта, 2020).
Сўнгги йилларда биотехнология соҳасининг жадал ривожланиши нафақат илмий ва
техник тараққиётнинг, балки инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ янги масалаларнинг пайдо
бўлишига ҳам сабаб бўлмоқда.
Генетик
муҳандислик,
клонлаш,
репродуктив
технологиялар,
орган
трансплантацияси ва бошқа биотиббий йўналишлар инсон ҳаётига бевосита таъсир
қиладиган соҳалардир. Шу сабабли, биотехнологик тадқиқотлар ва уларнинг амалий
натижалари инсон шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларига ҳурмат асосида амалга
оширилиши зарур.
Мазкур соҳада инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминламаслик биотехнология
соҳасидаги ютуқлар инсон қадр қиммати, саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи
оқибатларга олиб келиши мумкин.
Шу боисдан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг органлари томонидан
халқаро миқёсда стандартлар белгиланган.
Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон
декларацияси (1948-йил) биотехнологик тадқиқотларда инсоннинг ҳаёт, соғлиқ ва
дахлсизлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш зарурлигини белгилайди. Шунингдек, Иқтисодий,
ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (1966-йил) ҳар бир инсоннинг
соғлом ҳаёт даражасига эга бўлиш ҳуқуқини кафолатлайди. Ушбу ҳужжатлар асосида
биотехнология соҳасида инсоннинг розилиги, ахборотга эга бўлиши ва тенг имкониятлари
таъминланади.
Бундан ташқари, Европа Кенгаши томонидан қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари ва
биотиббиёт тўғрисидаги Конвенция (Овиедо, 1997-йил) биотехнология билан боғлиқ
барча тиббий амалиётларда инсон розилиги ва биотиббий этик меъёрларни мажбурий
қилади
2
. Бу конвенцияда инсон генетик меросини ўзгартириш фақат тиббий зарурат
[
1
Gupta, V. (2020). An Introduction to Biotechnology. Frontiers in Life Science, 13, 1–12.
https://www.ncbi.nlm.nih.gov/pmc/articles/PMC7119977/]
[ Council of Europe. Convention on Human Rights and Biomedicine (Oviedo Convention) (1997), Articles 5.]
2025
OKTABR
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2
|
ISSUE 10
101
асосида рухсат этилиши, репродуктив клонлаш қатъиян ман этилиши, ҳар қандай тиббий
аралашув инсоннинг ёзма розилигига таяниши қатъий белгиланган.
Халқаро миқёсда биотехнология соҳасидаги инсон ҳуқуқлари масаласи 1997 йилда
ЮНEСКО томонидан қабул қилинган “Инсон геноми ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги
Умумжаҳон декларацияси”да ўз аксини топган.
Мазкур ҳужжатда “инсон геноми инсониятнинг умумий мероси сифатида эътироф
этилиб, уни тижорат мақсадида суиистеъмол қилиш тақиқланади
3
”- деб белгиланган.
Шу каби, Ўзбекистон Республикаси ҳам БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича
умумжаҳон декларацияси, ЮНEСКОнинг Биоэтика ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги
Декларацияси каби халқаро ҳужжатларни ратификация қилган.
Биотехнология фаолиятида инсон ҳуқуқларини таъминлаш учун бир қатор чора-
тадбирлар белгилаш лозим.
Жумладан, соҳада ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, жамоатчилик
назоратини кучайтириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш лозим.
Хулоса қилиб айтганда, биотехнология соҳасида инсон ҳуқуқларининг ҳимояси
замонавий ҳуқуқшунослик ва биоэтиканинг долзарб йўналишларидан биридир. Илмий-
техник тараққиёт инсон манфаатларига хизмат қилиши, бироқ у инсоннинг шаъни, қадр-
қиммати ва эркинлигини камситмаслиги зарур.
Шу боис, биотехнологик фаолиятда ҳуқуқий, ахлоқий ва ижтимоий назорат
механизмларини такомиллаштириш инсон ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишнинг энг
муҳим шартидир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Бирлашган
Миллатлар
Ташкилотининг
“Инсон
ҳуқуқлари
умумжаҳон
декларацияси” // [Электрон манба]. URL: https://lex.uz/docs/7338189
2.
Council of Europe. Convention on Human Rights and Biomedicine (Oviedo Convention)
(1997) [Электрон манба]. URL: https://www.worldlii.org/ int/other/COETSER/1997
3.
Universal Declaration on the Human Genome and Human Rights [Электрон манба].
URL: https://
https://www.unesco.org/en/ethics-science-technology/human-genome-and-
4.
Universal Declaration on the Human Genome and Human Rights [Электрон манба].
URL: https://www.un.org/en/development
5.
Gupta, V. (2020). An Introduction to Biotechnology. Frontiers in Life Science,
https://www.ncbi.nlm.nih.gov/pmc/articles/PMC7119977/
[
3
UNESCO, Universal Declaration on the Human Genome and Human Rights (1997), Articles 1–4.]
