377
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 10
ИНКЛУЗИВ ТАЪЛИММГА ЖАЛБ ҚИЛИНГАН БОЛАЛАР
ИЖТИМОИЙЛАШУВ ОМИЛЛАРИ
Рахмонова Матлуба Турғуновна
Жиззах вилояти Жиззах шаҳар ‘‘Инсон’’ ижтимоий хизматлар маркази
бош мутахассис психологи.
https://doi.org/10.5281/zenodo.17395866
Аннотация.
Ушбу мақолада
кўришида, ақлий ва психик ривожланишида, нутқида,
таянч-ҳаракат аъзоларида, аутистик соҳасида муаммолари бўлган болаларни ўқитиш ва
тарбиялаш жараёнида қўллаш мумкин бўлган давр талабига мос педагогик
технологиялар шунингдек амал қилиш ҳақида назарий билимлар, усуллар ва ёндашувлар
илмий асосланган билимлар келтирилган.
Калит сўзлар:
Инклюзив таълим инклюзивлик, жисмоний ногиронлик, ақлий
ногиронлик, инклюзив синф, педагогик технологиялар.
Инклюзив таълим
– ўқувчиларнинг имкониятлари, индивидуал-психологик,
жисмоний нуқсон ва ўзлаштириш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиладиган
таълим жараёнидир. Шунингдек, инклузив таълим давлат сиёсати бўлиб, ногирон ва
соғлом болалар ўртасидаги тўсиқларни бартараф этиш, инклюзив таълимга муҳтож
болаларни ривожланишидаги нуқсонлари ёки иқтисодий қийинчиликларидан қатъи назар,
ижтимоий ҳаётга мослаштиришга йўналтирилган умумтаълим жараёнига қўшишни
ифодаловчи таълим тизимидир.
1
Жисмоний ногиронлик
- белгиланган тартибда тасдиқланган инсон органининг
(органларининг) ривожланиши ва (ёки) ишлашида вақтинча ёки доимий этишмовчилик
ёки сурункали соматик ёки юқумли касалликлар.
Ақлий ногиронлик
- инсон нутқининг бузилиши, ҳиссий-иродавий соҳа, аутизм,
миянинг
шикастланиши,
ақлий
ривожланишнинг
заифлашиши
натижасида
қийинчиликларни келтириб чиқарадиган вақтинчалик ёки доимий етишмовчилик
ҳисобланади.
Республикамизда олиб борилаётган барча ислоҳотларнинг мақсади давлатимз
келажагига мустаҳкам пойдевар қуришдан иборат. Бу пойдевор соғлом, етук ва
баркамол шахсларни тарбиялаб вояга етказиш натижасида яратилади.
Шунинг учун ҳам «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва «Таълим
тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Таълим соҳасидаги бу ислоҳотлар
бугунги кунда ўз самарасини бермоқда. Мазкур ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар
доираси махсус эҳтиёжли болар таълим-тарбиясини ҳам қамраб олган.
Имконияти чекланган ёки махсус эҳтиёжли болалар таълим-тарбияси масаласи
бугунги кунда энг долзарб масалалар сирасига айланиб бормоқда. Инкюзив таълим
имконияти чекланган болалар учун таълим тизими сифатида ривожланган.
Ушбу таълим имконияти чекланган болаларнинг эҳтиёжларини умумтаълим
муасасаларида қондириб бўлмайди деган тахминлар асосида қурилган. Инкюзив
таълим бутун дунёда мактаб ёки интернат шаклида, шунингдек умумтаълим
мактабларининг катта бўлмаган қисмлари сифатида фаолият юритади. Махсус
эҳтиёжли болаларнинг махсус таълим тизимда ўқитилиши уларнинг мактабни
тугатгач ижтимоий жамиятга мослашиб кетишларини қийинлаштиради.
1
Pedagogik atamalar lug‘ati. – T.: “Fan”, 2008. –B.47.
378
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 10
Шунингдек уларнинг ўз оиласидан узоқда бўлишларига мажбур қилади. Бу
тоифа болалар боқимандаликка ўрганиб қоладилар, ўз-ўзига хизмат қилишларида
қийинчиликларга дуч келадилар. Бундан ташқари жуда кўплаб махсус эҳтиёжли
болалар таълимдан четда қолиб кетмоқдалар. Ҳозирги кунда Республикамизда алоҳида
ёрдамга муҳтож болаларни ривожланиш даражаси, имконияти нуқсон хусусиятлари
ва қобилиятларига кўра махсус ёки умумтаълим тизимида таълим олишини амалга
ошириш мақсадида инклюзив таълим сиёсати амалга оширилмоқда.
Инклюзив таълим бу -давлат сиёсати бўлиб, ногирон ва соғлом болалар
ўртасидаги тўсиқларни бартараф этиш, махсус таълимга муҳтож болалар, (айрим
сабабларга кўра ногирон бўлган) ўсмирлар ривожланишда учрайдиган нуқсонлар
ёки иқтисодий қийинчиликлардан қатъий назар ижтимоий ҳаётга мослаштиришга
йўналтирилган умумтаълим жараёнига қўшишни ифодаловчи таълим тизимидир.
Инклюзив таълим алоҳида ёрдамга муҳтож болаларни нормал
ривожланишдаги болалар билан тенг ҳуқуқлилик асосида таълим тарбия олишларини
таминлайди. Шунинг учун ҳам аҳамиятлидир.
Махсус ёрдамга муҳтож бўлган болалар таълим-тарбияси уларни ўқиш ва
ёзишга ўргатиш муаммоларини ижтимоий ҳаётга мослаштиришга кўмак бериш, бу
ишларни самарали амалга ошириш, махсус соҳа ходимлари ҳамда ногрон болалар
ота-оналарига амалий ёрдам бериш каби масулиятли ишлар жумласига киради.
Махсус ёрдамга муҳтож болалар асосий муамоларини улар ўзлари яшаб
турган мухитдан, оиладан узоқда таълим тарбия бериш билан ҳал қилиб бўлмайди.
Жамият ўз аъзоларига жавобгарликни ўз бўйнига олмас экан, чеклаб қўйилган
ҳуқуқ ва имкониятлар қайтариб берилмас экан ижтимоий интегратсияга эришиш
қийин. Махсус эҳтиёжли болаларни таълим-тарбиясида тенгҳуқуқлилик муаммосини ҳал
этиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир. Аммо бугунги кунда ҳам жуда
кўплаб болалар турли хилдаги сабабларга кўра таълимдан четда қолиб кетмоқдалар.
Инклюзив таълимга жалб қилишнинг ташкилий, илмий-услубий чораларини
кўриб чиқиш яъни мутахассисларини тайёрлаш, малакасини оширишга оид
тадбирларни ишлаб чиқиш лозим.
Алоҳида ёрдамга муҳтож болаларни умумтаълим муассасаларига жалб
қилишнинг икки асосий омили бор: Биринчидан, алоҳида эҳтиёжга эга бўлган
болалар ҳам соғлом болалар билан биргаликда ўзаро фаолият кўрсатишлари
мумкин. Инклюзив таълим мақсадга мувофиқ тарзда ташкил этилса, махсус
эҳтиёжли болалар ижтимоий томондан ҳимояланадилар, соғлом болалар эса
ижтимоий адолат ва тенгликнинг тан олиниши буюклигини ногирон болаларга
нисбатан янада меҳрибон ва эътибор билан муносабатда бўлишни ҳис этадилар.
Иккинчидан, ногирон болалар ҳам соғлом тенгдошлари билан ёнма-ён ўқиш,
тарбияланиш ҳуқуқига эга эканлиги.
Махсус эҳтиёжли болаларни умумтаълим шароитида ўқитиш уларни ўзига хос
хусусиятлари, нуқсон тури, даражаси ва синфдаги болалар сонини эътиборга олган ҳолда
ташкил қилинади. Аввало шуни таъкидлаш жоизки, ўқувчиларнинг ёшлари бир хил
бўлсада, лекин улар бир бирларига ўхшамайдилар.
Барча болаларнинг индивидуал психологик шахс хусусиятлари, қабул қилиш
даражаси, зеҳн ва идроки турличадир.
379
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 10
Шу боис махсус эҳтиёжга эга бўлган бола таълим олаётган инклюзив синфлардаги
ўқув тарбия жараёнини ташкил этиш масаласи янада мураккаброқ муаммоларни ҳал
этишни талаб этади. Инклюзив синфда ўқитувчи болаларнинг икониятини эътиборга
олиб, дарсларни шунга мувофиқ режалаштира олса, болаларнинг ногиронлиги билим
олишига қандай таъсир қилишини билиб, бу қийинчиликларни бартараф этишнинг
услубий йўлларидан фойдаланса, мактаб ва оила ҳамкорлигини тўла йўлга қўя олса ҳамда
ногирон боланинг келажагига ишонч билан қарасагина дарс жараёни муваффақиятли
кечишига эришиш мумкин.
Ҳар бир бола ўз имконият даражасида ривожланади, буни Л.С. Виготскийнинг
илмий қарашларига кўра
“Ҳар қандай руҳий ёки жисмоний нуқсонда ҳам тараққиёт
давом этади”
фикри билан ҳам тасдиқлаш мумкин.
Инклюзив таълимнинг асосий мақсади таълимни бошлаш имкониятига эга
бўлган барча болалар, шу жумладан алоҳида ёрдамга муҳтож бўлган болаларни
умумтаълим жараёнига қамраб олишдир. Инклюзив таълим алоҳида ёрдамга муҳтож
болаларга таълим олишни тақдиметиши билан катта аҳамиятга эга. Бу ана шундай
болаларни узлуксиз умумий таълим тизимига киритишни билдиради. Ушбу жараён
ўзининг қуйидаги ҳуқуқий, ижтимоий асосларига эга бўлмоғи зарур.
Яъни: Ҳар бир бола таълим олиш учун асосий ҳуқуқга эга ва керакли даражада
билим олиш имкониятига эга бўлиши керак.
Ҳар бир бола ўз хосликларига, қизиқишларига, қобилият ва ўқув эҳтиёжга эга.
Таълим юзасидан алоҳида эҳтиёжга эга бўлган оммавий мактабларда ўқиш
имкониятига эга бўлишлари, бу ерда уларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадга
йўналтирилган педагогик методлар асосида шароит яратиш зарур.
Барча ёшдаги болалар атрофида яшаётган ва ишлаётган болалар билан бир хил
шароитда ўқишлари ва камол топишлари зарур.
Инклюзив синфлар ўқувчилар ва педагогларга жамиятга ва мактабга янгича
қарашни ривожлантириш орқали жамиятнинг энг яхши аъзолари бўлишлари учун ёрдам
беришга йўналтирилиши зарур.
Инклюзив таълим умумтаълим мактаблари ўқувчилари, директорлари, ота-оналар
ва махсус педагогларни битта гуруҳда ҳамкорлик қилишларини талаб қилади.
Кўп ҳолларда алоҳида ёрдамга муҳтож болаларнинг ота-оналари ўз болаларининг
таълимга оид ҳуқуқлари ва бошқа имкониятлари ҳақида нотўғри тушунчага эга
бўлганлари натижасида бу болаларга тўғри таълим беришни талаб қилмайдилар.
Ота-оналар ўз болаларидаги нуқсонлар туфайли уялиш ва ўзини йўқотиб қўйиш
каби тўсиқларни энгишлари ҳақида маълумотга эга бўлишлари керак. Ҳамма ота-оналарга
инклюзив таълимнинг мазмуни нималардан иборатлиги ва бу болаларга қандай
имкониятлар бериши ҳақида батафсил маълумот берилиши зарур.
Ота-оналарнинг ўз болаларига таълимли ёрдам кўрсатишини чекламаслик билан
бир жиҳатдан кенгайтириш зарур. Шундай йўл билан ота-оналар болаларни ўқув
муассасаларига жойлаштириш ва ўқув дастурларини аниқлик, шунингдек ўқув жараёнини
уйда ёки бошқа жойда давом эттиришга оид муҳокамаларга жалб қилиши зарур.
Ҳар қандай бола камол топиб соғлом ўсса, унинг билим фаолияти, сезги
қобилиятлари мукаммал ривожланиб борса, бундай болалар 6-7 ёшдан бошлаб мактабга
қабул қилинишга тайёр бўлади.
380
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 10
Лекин умумтаълим мактаб ўқувчилари орасида ўқув дастурларини ўзлаштиришда
қийинчиликни бошдан кечираётган болалар учраб туради. Боланинг ҳоҳ она қорнида, ҳоҳ
туғилгандан кейин ривожланиб бориши учун зарур бўлган маълум шартларнинг бўлиши
натижасида жисмоний ва руҳий, ақлий нуқсонлар камчиликларга олиб келиши мумкин.
Бундай болаларда эшитишда, кўриш қобилиятида, нутқий ва ақлий фаолиятида
нуқсонлар пайдо бўлади. Инклюзив таълим ногирон болаларни таълим жараёнига
интегратсия қилиш ҳамда умумтаълим мактабларини ногирон болаларга мослаштиришни
кўзда тутадиган, ижтимоий адолат ва тенгликни бош мақсад қилиб олган жараёндир.
Инклюзив таълим ижтимоий моделга асосланади ва у муаммони болада эмас,
балки дастур ва методологияда деб ҳисоблайди.
Бундай таълим тизимига баъзи бир ўзгартиришлар киритишни тақазо этади. Бунда
ҳар бир боланинг эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ўқув режалари тайёрланади,
услубиётнинг психологик муаммолари билан боғлиқ томонлари тўғри йўлга қўйилади.
Инклюзив таълим ҳамма болаларни, шу жумладан, ногирон болаларни ҳам
ўзлари хоҳлаган мактабда ўқиши мумкин, деб хулоса чиқаради.
Махсус эҳтиёжли болаларни умумтаълим шароитида ўқитиш уларни ўзига хос
хусусиятлари, нуқсон тури, даражаси ва синфдаги болалар сонини эътиборга олган ҳолда
ташкил қилинади.
Аввало шуни таъкидлаш жоизки, ўқувчиларнинг ёшлари бир хил бўлсада, лекин
улар бир бирларига ўхшамайдилар. Барча болаларнинг индивидуал психологик шахс
хусусиятлари, қабул қилиш даражаси, зеҳн ва идроки турличадир. Шу боис махсус
эҳтиёжга эга бўлган бола таълим олаётган инклюзив синфлардаги ўқув тарбия жараёнини
ташкил этиш масаласи янада мураккаброқ муаммоларни ҳал этишни талаб этади.
Инклюзив синфда ўқитувчи болаларнинг икониятини эътиборга олиб, дарсларни
шунга мувофиқ режалаштира олса, болаларнинг ногиронлиги билим олишига қандай
таъсир қилишини билиб, бу қийинчиликларни бартараф этишнинг услубий йўлларидан
фойдаланса, мактаб ва оила ҳамкорлигини тўла йўлга қўя олса ҳамда ногирон боланинг
келажагига ишонч билан қарасагина дарс жараёни муваффақиятли кечишига эришиш
мумкин.
Айниқса, у алоҳида ёрдамга муҳтож болаларнинг атрофдагилар билан мулоқотда
бўлиши, ижтимоий муҳит талабларига жавоб бера оладиган бўлиб улғайиши, ўз кундалик-
маиший эҳтиёжини қондира олиш кўникмаларини эгаллаши, ҳаётга мослашиб,
умумтаълим мактабларида соғлом тенгдошлари билан тенг шароитларда ўқий олиши,
улар билан ўзаро дўстона муносабатга киришиши, дарсларни ўз вақтида ўзлаштириши,
топшириқларга масъулият билан ёндашиши учун қулайликлар туғдиради.
Фойдаланилгаан адабиётлар
1.
Имконияти чекланган болалар ва ўсмирлар учун инклюзив таълимни ташкил этиш
тўғрисида муваққат НИЗОМ. ЎРХТВ Т., 19-сентабр, 2005.
2.
“Мактаблар ҳамма учун”- “Болаларни қутқаринг жамғармаси” -2002 йил
3.
Пулатова Ф., Олигфрйенопйедагогика. Ғофур Ғулом, 2006 ‘‘Инклюзив синфларда
ўқувчилар эҳтиёжларини англаш ва бу эҳтиёжларни қондириш” Тошкент-
ЮНЕСКО-2004йил. Ўқитувчилар учун қўлланма. Рахманова В.С Махсус
пйедагогика Ғофур Ғулом нашриёти, Тошкент, 2004- 64
381
ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 10
4.
Файзийева У.Ю., Абдуразакова Д.Дўстона муносабат муҳитидаги мактаб. ЎХТВ
Авлоний номидаги ХТРХМОМИ, БМТ Юнисйеф .ХБЖ. Т., 2005.
5.
Файзийева У., Назарова Д., Колбайева Х.Ж.Ешитишида муаммолари бўлган
болалар инклюзив таълими. ЎХТВ Авлоний номидаги ХТРХМОМИ, БМТ
Юнисйеф. ХБЖ. Т., 2005.
6.
Туре Ёнсон ъъИнклюзив таълим”-“Оперейшен Мерсий” Тошкент-2003 йил.
Ўқитувчилар учун қўлланма.
7.
Саидахмедов Н.С. Янги педагогик технологиялар - Т: Молия нашр.,2003
