ИНСТИТУТ ПРИНУДИТЕЛЬНОГО ИСПОЛНЕНИЯ: КАК ИСПОЛНЯЮТСЯ СУДЕБНЫЕ РЕШЕНИЯ И ЧТО НЕОБХОДИМО ИЗМЕНИТЬ?

Аннотация

В статье анализируются проблемы своевременного и полного исполнения судебных решений в Узбекистане и предлагается внедрение механизма «страхования исполнения судебных решений» в качестве инновационного подхода к их решению. Правовые и экономические преимущества данного механизма иллюстрируются на примере опыта США, Нидерландов, Канады и Южной Кореи. В частности, страхование принудительного исполнения обеспечивает потерпевшему своевременную выплату в случае неисполнения судебного решения, а впоследствии страховщик взыскивает средства с должника на основании права суброгации.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Сафаров, Ш. (2025). ИНСТИТУТ ПРИНУДИТЕЛЬНОГО ИСПОЛНЕНИЯ: КАК ИСПОЛНЯЮТСЯ СУДЕБНЫЕ РЕШЕНИЯ И ЧТО НЕОБХОДИМО ИЗМЕНИТЬ?. Современная наука и исследования, 4(11), 173–178. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/138993
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются проблемы своевременного и полного исполнения судебных решений в Узбекистане и предлагается внедрение механизма «страхования исполнения судебных решений» в качестве инновационного подхода к их решению. Правовые и экономические преимущества данного механизма иллюстрируются на примере опыта США, Нидерландов, Канады и Южной Кореи. В частности, страхование принудительного исполнения обеспечивает потерпевшему своевременную выплату в случае неисполнения судебного решения, а впоследствии страховщик взыскивает средства с должника на основании права суброгации.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

173

ИЖРО ИНСТИТУТИ: СУД ҚАРОРЛАРИ ҚАНДАЙ БАЖАРИЛМОҚДА ВА

НИМАЛАР ЎЗГАРИШИ КЕРАК?

Шахобиддин Мустофоевич Сафаров

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратура тингловчиси.

МИБ Касби туман давлат ижрочиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.17532757

Аннотация.

Мақолада Ўзбекистонда суд қарорларининг ўз вақтида ва тўлиқ

ижро этилиши муаммолари таҳлил қилинган ҳамда уларнинг ечимини таъминлаш
мақсадида инновацион ёндашув сифатида “суд қарорлари ижросини суғурта қилиш”
механизмини жорий этиш таклифи илгари сурилган. АҚШ, Нидерландия, Канада ва
Жанубий Корея тажрибалари мисолида ушбу механизмнинг ҳуқуқий ва иқтисодий
афзалликлари ёритилган. Хусусан, ижро суғуртаси орқали суд қарори ижро этилмаган
тақдирда жабрланувчи шахс тезкор тўлов билан таъминланиши, кейинчалик суғуртачи
суброгация ҳуқуқи асосида қарздордан маблағни ундириши назарда тутилган.

Калит сўзлар.

Суд қарорлари, ижро жараёни, суғурта механизми, суброгация,

ҳуқуқий кафолат, иқтисодий барқарорлик, АҚШ тажрибаси, Нидерландия тажрибаси,
Канада тажрибаси, Жанубий Корея тажрибаси.

THE ENFORCEMENT INSTITUTION: HOW ARE COURT DECISIONS BEING

ENFORCED AND WHAT NEEDS TO CHANGE?

Abstract.

The article analyzes the problems of timely and full enforcement of court

decisions in Uzbekistan and proposes to introduce the mechanism of “insuring the enforcement
of court decisions” as an innovative approach to ensure their solution. The legal and economic
advantages of this mechanism are illustrated using the examples of the experiences of the USA,
the Netherlands, Canada and South Korea. In particular, enforcement insurance provides the
victim with prompt payment in the event of non-enforcement of a court decision, and
subsequently the insurer recovers funds from the debtor based on the right of subrogation.

Keywords:

Court decisions, enforcement process, insurance mechanism, subrogation,

legal guarantee, economic stability, US experience, Netherlands experience, Canadian
experience, South Korean experience.

ИНСТИТУТ ПРИНУДИТЕЛЬНОГО ИСПОЛНЕНИЯ: КАК ИСПОЛНЯЮТСЯ

СУДЕБНЫЕ РЕШЕНИЯ И ЧТО НЕОБХОДИМО ИЗМЕНИТЬ?

Аннотация.

В статье анализируются проблемы своевременного и полного

исполнения судебных решений в Узбекистане и предлагается внедрение механизма
«страхования исполнения судебных решений» в качестве инновационного подхода к их
решению. Правовые и экономические преимущества данного механизма иллюстрируются
на примере опыта США, Нидерландов, Канады и Южной Кореи. В частности,
страхование принудительного исполнения обеспечивает потерпевшему своевременную
выплату в случае неисполнения судебного решения, а впоследствии страховщик
взыскивает средства с должника на основании права суброгации.

Ключевые слова:

Судебные решения, исполнительное производство, механизм

страхования, суброгация, правовая гарантия, экономическая стабильность, опыт США,
опыт Нидерландов, опыт Канады, опыт Южной Кореи.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

174

Мажбурий ижро — бу фақат қонунни бажариш эмас. Бу — судга бўлган ишонч ва

адолатнинг амалий намоён бўлишидир

— Ш.Сафаров

Ўзбекистонда суд қарорларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши масаласи

бугунги кунда жуда муҳим ва долзарб масалалардан биридир. Суд — адолат манбаи, аммо
унинг қарорлари фақат қоғозда қоладиган бўлса, унда адолатнинг ҳаётдаги ифодаси
таъминланмайди. Ижро – бу суд ҳукмининг амалий қийматини белгилаб берувчи ҳал
қилувчи босқичдир. Бироқ, амалий ҳаётда бу босқич кўплаб муаммолар, кечикишлар ва
бажарилмаслик ҳолатлари билан боғлиқ. Шу боисдан, бугунги мақола орқали мен,
Ўзбекистон ҳуқуқ тизими учун янги ва инновацион ёндашув – суд қарорлари ижросини
суғурта қилиш механизмини илгари сурмоқчиман.

Суд қарорлари ижросини суғурта қилиш — бу судга мурожаат қилган томон учун

қўшимча кафолат яратиш воситасидир. Яъни, агар қарздор суд қарорини ихтиёрий
равишда бажармаса ва ундан тўлов ундириб бўлмаса, суғурта компанияси ҳал қилув
қарорда кўрсатилган сумма ёки бир қисмини жабрланувчи томонга тўлайди. Кейин эса,
суғуртачи (суброгация ҳуқуқи асосида) ушбу маблағни қарздордан ундириш ҳуқуқини
олади.

Бундай механизм Америка Қўшма Штатлари, Нидерландия, Канада, Жанубий

Корея каби ривожланган ҳуқуқий давлатларда мавжуд ва кенг қўлланилади. Уларда бу
тизим, айниқса, тадбиркорлар ўртасидаги тижорат низоларида, банк ва молиявий
низоларда, давлат харидлари бўйича баҳсларда қўлланилади. Бу эса ишончни оширади,
суд тизимига бўлган муносабатни яхшилайди ва иқтисодий муомалани тезлаштиради.

Америка Қўшма Штатларида суд ижросини суғурта қилиш кенг кўламда амалга

оширилади. “Сурети бонд”лар орқали фуқаролар ва компаниялар суддаги ғалабанинг
амалдаги кафолатини олади. Бу механизм ҳозирда банкротлик ишлари, мулк баҳслари ва
давлат буюртмаларида асосий молиявий ҳимоя воситасига айланган.

Нидерландияда “ҳуқуқий харажатлар суғуртаси” тури орқали даъво ва ижро

суғуртаси ҳамда ҳуқуқий ёрдамни ўз ичига олган пакет фаолият юритади. Суд қарорининг
ижро этилишига доир муаммоларда бу суғурта орқали жабрланган шахс фойдасига тезкор
тўлов амалга оширилади.

Канадада, айниқса Онтарио ва Британ Колумбия провинцияларида, суд қарорлари

ижросини суғурта қилиш хусусий сектор орқали қўллаб-қувватланади. Суднинг қарори
ижро қилинмаган ҳолатда жабрланувчи шахсни молиявий жабрдан сақлаш мақсадида
тўлов суғуртачи томонидан амалга оширилади.

Жанубий Кореяда юридик шахслар учун “тижорат ижро суғуртаси” тури мавжуд.
Бу орқали савдо шартномалари ва хизмат баҳсларида чиқарилган суд қарорлари

амалда бажарилмаса, суғурта маблағлари эвазига қопланади.

Бу давлатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, суд қарорлари ижроси учун суғурта

механизмлари:

Судга мурожаатлар сонини камайтирмаган, лекин самарадорлигини оширган;

Фуқароларнинг ва тадбиркорларнинг ҳуқуқий кафолати кучайган;

Суд тизимига бўлган ишонч ошган;


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

175

Суддан сўнгги ижро жараёнидаги ноаниқликлар ва коррупция эҳтимолини

камайтирган.

2025 йилнинг 10 ойи давомида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро

бюросига 4 миллионга яқин ижро ҳужжати келиб тушган. Шундан 1,2 миллион ҳужжат
ижро қилинмаган. Бу 17 триллион сўмдан ортиқ маблағнинг амалда тўланмаганини
англатади. Улардан 7,2 триллион сўм давлат, 9,7 триллион сўм фуқаролар ва хўжалик
юритувчи субъектлар фойдасига қарор қилинган

1

.

Бундай ҳолатлар жабрланувчи томонда иккиламчи зарарни келтириб чиқаради:

суд харажатлари;

вақтни йўқотиш;

суд қароридан умид қилиш натижасида бошқа чораларни кечиктириш.

Мана шу шароитда суд қарорлари ижросини суғурта қилиш механизми айниқса

долзарб кўринишга эга бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида суброгация ҳуқуқи (957-

модда) назарда тутилган. Шунингдек, “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонун суғурта
турларини эркин белгилаш ва янги турларни жорий этиш имконини беради. Суд
қарорлари ижроси – ҳали махсус суғурта сифатида киритилмаган бўлса-да, қонунчилик бу
борадаги йўлни ёпмайди.

Суғурта маҳсулоти сифатида “Ижро кафолати суғуртаси” деган янги хизмат тури

жорий қилиниши мумкин. Унга кўра, судга даъво киритаётган томон (ёки кейинчалик,
қарор чиққач), тижорат суғурта компанияси билан шартнома тузади. Агар ижро
қилинмаса, суғуртачи тўловни ўз зиммасига олади.

Суд қарорлари ижросини кафолатловчи суғурта модели — Ўзбекистон ҳуқуқий

тизимида янги ва инновацион ёндашув сифатида қаралиши мумкин. Бу модель орқали
ижро жараёнидаги асосий муаммо — қарздорнинг мулки бўлмаслиги ёки ижрони
кечикиши туфайли даъвогар ўз ҳаққини олишда қийналиши — ечим топади. Амалий
механизмда назарда тутилган 4 босқич ўз ичига

адолат, кафолат ва бозор механизмларини

мужассамлаштиради.

1.

Суд қарорининг чиқиши

— бу механизмнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади.

Суғурта суҳбати суд қарорига асосланган ҳолда шакллантирилган бўлиши туфайли у
шахсий келишув эмас, қонун билан асосланган даъво ҳисобланади.

2.

Суғурта шартномаси мавжудлиги

— бу суғурта бозорига янги тур: “ижрони

кафолатлаш суғуртаси”ни жорий этишга йўл очади. Суғурталовчи даъвогарнинг хатарини
баҳолайди, шу орқали бозор механизмлари орқали нарх белгилайди.

3.

Қарз тўланмаган ҳолда тўловни амалга ошириш

— бу босқич энг муҳим

ижтимоий ва иқтисодий таъсирга эга. Даъвогар суддан кейин яна бир неча йил кутиш
ўрнига, белгиланган суғурта лимити доирасида тезроқ тўлов олади. Бу фуқароларнинг
судга ишончини оширади.

1

Uza.uz


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

176

4.

Суброгация орқали қайта ундириш

— суғурта компанияси молиявий

ресурсларга, юридик салоҳиятга ва корпоратив манфаатга эга бўлган субъект сифатида
қарздорга нисбатан янада қатъий, самарали ва тизимли равишда талабни амалга оширади.

Бу эса ижро органларининг иш юкини ҳам камайтиради.
Суд қарорларини ижро этишга кафолат берадиган суғурта институти — нафақат

процессуал тизимда, балки иқтисодий муносабатларда ҳам янги фазани бошлайдиган

чора-тадбир сифатида баҳоланади. Ушбу моделнинг афзалликлари амалиётда жуда
жиддий ижобий таъсир кўрсатиши мумкин:

Суд қарорининг ҳақиқий ижро кафолати пайдо бўлади

. Ҳозирда суд қарори

бор, ижро йўқ — деган муаммо кўп. Мазкур модель орқали суд қарори қонун эмас,

амалий адолат

га айланади. Кафолат орқали суд ҳукми сўзда эмас, амалда самарали

бўлади.

Судга мурожаат қилишда ишонч ортиб, суд тизимига бўлган муносабат

яхшиланади

. Даъвогарлар суд орқали ҳақини олиш мумкинлигига ишонади. Бу суд

органларининг нуфузини ва халқ орасидаги ишончни оширади. Бу ислоҳот суд
адолатининг жамиятдаги таъсирини мустаҳкамлайди.

Иқтисодий муомалада кечиктиришлар камаяди

. Тўланмаган қарзлар

иқтисодий айланмани бузади. Кафолатли ижро орқали бизнес ўз пул оқимини ҳимоя қила
олади. Бу модел иқтисодий барқарорликни ҳам таъминлайди.

Суд қарорини тан олмаган қарздорлар учун яна бир молиявий жазо

механизми пайдо бўлади

. Қарздор суд қарорига риоя қилмаса, унинг қарзи суғурталовчи

томонидан тўланиб, кейин ундан

суброгация

йўли орқали олиб қўйилади. Бу, аслида, унга

иккинчи “зарба” — яъни, молиявий жазо сифатида таассурот қолдиради.

Суғурта компаниялари учун янги бозор сегменти очилади

. Бу бизнес нуқтаи

назаридан янги маҳсулот тури ва даромад манбаи. Суғурта компаниялари эҳтиёт механизм
сифатида фаол иштирокчига айланади. Бу эса суғурта бозорининг диверсификациясига
хизмат қилади.

Ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий тизимга янги механизм жорий этишда унинг

фойдаси билан бирга эҳтимолий хавфларини ҳам олдиндан ҳисобга олиш жуда муҳим.

Суд қарорларини суғурта орқали кафолатлаш модели ҳам истисно эмас. Қуйида ҳар

бир хатар юзасидан муаллифнинг таҳлилий муносабати баён этилади:Бу механизмни
жорий этишда қуйидаги масалаларни ҳал қилиш талаб этилади:

Суиистеъмол ҳолатлари

: Бошланғич босқичда айрим ҳолларда суғурта тўловидан

фойда олиш учун асоссиз талаблар бўлиши мумкин. Бу тизимнинг обрўсига ва
барқарорлигига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун

суғурта тўлови фақат суд қарори

чиққандан сўнг амалга оширилиши керак. Суд — талабнинг ҳаққонийлигини текширувчи
ягона институт бўлиб қолиши шарт. Бу орқали тизим суиистеъмолдан ҳимоя қилинади;

Суғурта компанияларининг таваккалчиликни баҳолаш имконияти

: Суғуртачи

тўловни амалга оширишдан олдин қарздор ҳақида молиявий ва ижроий маълумотга эга
бўлиши керак. Ҳозирча бу маълумотлар тарқоқ ва очиқ эмас. Шунинг учун
"мажбуриятлар ва қарздорлар реестри" яратилиши ёки суғуртачига фуқаронинг ижро


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

177

тарихи тўғрисида маълумот тақдим этиш имкони берилса, хавфларни реал баҳолаш
осонлашади. Бу механизмни рақамлаштириш орқали амалга ошириш мумкин;

Суғурта мукофоти юқори бўлиб кетмаслиги

: Агар таваккалчилик таҳлили ва

ундириш имконияти етарли бўлмаса, суғурта компаниялари юқори мукофот белгиловчи
нарх сиёсати юритиши мумкин. Бу эса моделни тадб иркорлар ёки фуқаролар учун
ноқулай қилади. Шунга кўра, мукофотларни давлат ёки маҳаллий тузилмалар орқали
субсидиялаш

,

ёки оммавий суғурта пакетлари орқали мувозанат сақлаш мумкин. Нархни

мувозанатлаштириш – жорий қилишдаги энг муҳим омиллардан.;

Қарздорни топиш ва ундан тўлов ундириш

: Қарздорни излаш, унга талаб

юбориш ва ундириш фақат суғуртачи зиммасида қолса, тизим самарасиз бўлади. Шунинг
учун суғурта компанияларига давлат ижро органлари билан ҳамкорлик қилиш ҳуқуқи
(масалан, Ижро бюроси билан маълумот алмашинуви, активларни блоклаш, ундиришда
иштирок) берилиши лозим. Бу нафақат ундириш самарадорлигини оширади, балки қарор
ижросининг реал манзилини таъминлайди.

Суд қарорларининг ижроси — ҳуқуқий давлатнинг юзидир. Унинг

кафолатланганлиги эса фуқароларнинг давлатга, судларга ва адолатга бўлган ишончини
мустаҳкамлайди. Шу нуқтаи назардан қаралганда, суд қарорлари ижросини суғурта қилиш
механизми Ўзбекистон учун инновацион, ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан ўзини оқлайдиган
таклифдир.

Бу механизмни аввал тижорат низолари бўйича суд ишларида, тадбиркорлар

ўртасида пилот лойиҳа сифатида жорий этиш мумкин. Кейинчалик уни маош, хизмат
тўловлари, ижара ва бошқа соҳаларга кенгайтириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги, Суғурта

ташкилотлари уюшмаси ва Олий суд томонидан ушбу таклифни ҳуқуқий, иқтисодий ва
амалий жиҳатдан ўрганиш ва норматив-ҳуқуқий базага татбиқ этиш бўйича ишчи гуруҳ
тузиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон

Республикасининг

Фуқаролик

кодекси.

Lex.uz

https://lex.uz/docs/111199

2.

“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонун. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги

маълумотлари миллий базаси –

https://lex.uz/docs/27911

3.

UZA.uz – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий сайти. Суд ижросига оид

таҳлилий мақолалар, 2025 йил октябрь. –

https://uza.uz

4.

GOV.UZ – Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали. Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва

МИБ фаолияти бўйича маълумотлар –

https://gov.uz

5.

United States Courts: Surety Bonds Overview –

https://www.uscourts.gov

6.

Legal Expenses Insurance in the Netherlands. Dutch Insurance Authority (DNB) –

https://www.dnb.nl

7.

Legal Protection Insurance in Canada – Canadian Bar Association Report, 2023 –

https://www.cba.org


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

178

8.

Enforcement of Civil Judgments in South Korea – Ministry of Justice, Republic of Korea

https://www.moj.go.kr

9.

Мажбурий ижро бюроси расмий веб-сайти – http://mib.uz (ижро ҳужжатлари ва

статистик маълумотлар учун)

10.

Суд ҳужжатларининг электрон шаклида ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги тегишли қарори.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. Lex.uz – https://lex.uz/docs/111199

“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонун. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги маълумотлари миллий базаси – https://lex.uz/docs/27911

UZA.uz – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий сайти. Суд ижросига оид таҳлилий мақолалар, 2025 йил октябрь. – https://uza.uz

GOV.UZ – Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали. Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва МИБ фаолияти бўйича маълумотлар – https://gov.uz

United States Courts: Surety Bonds Overview – https://www.uscourts.gov

Legal Expenses Insurance in the Netherlands. Dutch Insurance Authority (DNB) – https://www.dnb.nl

Legal Protection Insurance in Canada – Canadian Bar Association Report, 2023 – https://www.cba.org

Enforcement of Civil Judgments in South Korea – Ministry of Justice, Republic of Korea – https://www.moj.go.kr

Мажбурий ижро бюроси расмий веб-сайти – http://mib.uz (ижро ҳужжатлари ва статистик маълумотлар учун)

Суд ҳужжатларининг электрон шаклида ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги тегишли қарори.