BADIHAGOY POET

HAC
Google Scholar
To share
Rasulova, S. (2023). BADIHAGOY POET. Modern Science and Research, 2(9), 86–90. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/24166
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Keywords:

Abstract

This article reveals new information about the work of the representative of uzbek classic literature, the poet Said Haybatullahkhoja Khislat. The poet’s memoirs were studied from manuscript sourses, works of contemporary poets and writers.

Similar Articles


background image



86

БАДИҲАГЎЙ ШОИР

Расулова Шаҳноза Мустафакуловна

Алишер Навоий номидаги, Ўзбек тили ва адабиёти

университети таянч докторанти

Тел. (90) 349 31 83

E-mail:

shahnozarasulova8322@mail.com.

https://doi.org/10.5281/zenodo.8372104

Аннотация.

Ушбу мақолада ўзбек мумтоз адабиёти вакили баёзнавис шоир, ношир

Сайид Ҳайбатуллоҳхўжа Хислатнинг ижодига оид янги маълумотлар аниқланди. Шоир

ҳақидаги хотиралар қўлёзма манбалардан, замондош ижодкорларнинг асарларидан

ўрганилди.

Калит сўзлар:

баёз, қофия, таржима, ғазал,жанр, маҳорат, анъана.

BADIHAGOY POET

Abstract.

This article reveals new information about the work of the representative of uzbek

classic literature, the poet Said Haybatullahkhoja Khislat. The poet’s memoirs were studied from

manuscript sourses, works of contemporary poets and writers.

Key words:

anthology, rhume, translation, poem, genre, skill, tradition.

ПОЭТ БАДИХАГОЯ

Аннотация.

В данной статье раскрываются новые сведения о творчестве поэта,

издателя,

представителя

узбекской

классической

литературы,

Сайида

Хайбатуллахходжи Хислата. Воспоминания поэта изучались по рукописным источникам,

произведениям современных ему поэтов и писателей.

Ключевые слова:

антология, рифма, перевод, газель, жанр, мастерство, традиция.

Ўзбек адабиёти кўп йиллик тарихга эга бўлиб, асрлардан давомида яратилган мумтоз

асарлар халқимизнинг маънавий мулкига айланган. Дунёда илм-фан шиддат билан

тараққий этгани сари барча илмий соҳаларида салмоқли ютуқлар қўлга киритилмоқда.

Матншунослик ва адабий манбашунослик фанлари мутахассислари мумтоз меросимизни

тиклаб, адабиёт муҳибларига етказишда фаоллик кўрсатмоқда.

Бугунги кунда ҳаётий фаолияти ва адабий мероси кам ўрганилган ижодкорлардан

бири Тошкент адабий муҳитининг забардаст вакили, мутаржим, баёзнавис шоир, ношир,

котиб Сайид Ҳайбатуллоҳхўжа Саид Орифхўжа ўғли Хислатдир.


background image



87

Сайид Ҳайбатуллоҳхўжа Саид Орифхўжа ўғли Хислат 1880-1945 йилларда яшаб

ижод этган. Санъатга, адабиётга ошуфта шоир Тошкент адабий муҳитида мукаммаллик

мақомига етди. Тошкент шоирларининг етакчиси Каримбек Камийга шогирд тушиб,

ўзининг дилбар ғазалу мухаммасларини яратди.

Хислат мумтоз ҳамда замондош шоирларнинг энг яхши ижод намуналарини саралаб,

нашр эттирди. “Менинг адабий хизматларим ичида, - деб ёзади шоир, - баёз чиқарганим

катта ишдир. Мен «Армуғони Хислат», «Савғоти Хислат», «Туҳфаи Хислат», «Ҳадяи

Хислат» номли тўрт баёз чиқарганман. Бу тўрт баёзнинг ичида 86 ўзбек шоирининг 230 та

энг гўзал шеърлари тўпланган. Бу тўрт баёзда Навоий, Лутфий, Амирий, Фурқат, Муқимий,

Мискин, Пиримқори, Шавкат, Камий, Васлий, Юсуф Сарёмий каби ўзбек халқи

шоирларининг нодир шеърлари, гўзал мухаммаслари, ёзишган хатлари ҳам кўп. Васлий,

Муҳаййир, Шавкат каби шоирлар менинг шеърларимга мухаммас қилганлар. Мен ҳам

Фурқат, Муқимий, Ҳувайдо, Машраб каби энг каби катта шоирларнинг шеърига мухаммас

қилганман. Менинг баёзимда шеъри ёзилган шоирларнинг кўпи – Фурқат, Муқимий

кабилар менга замондош” [1;28].

Шоир Хислат катта пулдор бўлмаса-да, – деб ёзади Мўминжон Муҳаммаджон ўғли

Тошқин ўз тазкирасида, – кўп ташаббускор ва жасоратлик бир шоир эди. У шу жасоратлик

хислати орқасида кўп асарлар вужудга келтирди. “Армуғони Хислат”, “Савғойи Хислат”,

“Туҳфаи Хислат”, “Ҳадяи Хислат” “Барзуйи шер”, “Фарҳоду Ширин”, “Мушук ила

сичқон”, “Лайли-Мажнун”, “Қуён”, “Нон-ҳалво”, “Аҳмад полвон”, Низомий Ганжавийнинг

“Лайли ва мажнун” таржимаси ва бошқалар [2;99].

“Тазкираи Қайюмий”да

Хислатнинг адабий фаолияти ҳақида чуқурроқ маълумотлар

берилади

:

“1910 йилларда ижодининг кучли даври эди. 1912, 1913, 1914 йилларда “Ҳадяи

Хислат”, “Совғаи Хислат”, “Армуғони Хислат” номли баёзлар (тўплам) чиқармишдир.

“Гурба ва муш” номли поэма тарзида бўлган брошюрани форсчадан туркчага таржима

этмиш ва босдириб тарқатмишдур. 1922 йилдан бошлаб “Муштум” журналида қуён ва

пашмак, мустибор имзолари ила ҳажвий шеърлар ёзмиш эди. “Таъбирнома”ни форсчадан

ўзбекчага таржима этиб босдирмиш. Низомий Ганжавий “Хамса”сини бошқа шоирлар ила

ўзбекчага таржима этишга киришиб, ишлаб турса ҳам тугатолмай, 1945 йилда вафот

этмишдур” [3;449].

Шоир Хислат Тошкент шоирларининг энг фаоли, тадбиркори, ташаббускори ва етук

ижодкори бўлган. Унга замондош шоир Муҳсиний шуларни ёзиб қолдирган:

Тошкентда гарчи кўбдур шоиру шеърхонлар,


background image



88

Онларни барисидин ҳам нуктадон Хислат.

Насли анинг эшондур, номики Ҳайбатуллоҳ,

Қўйғон тахаллуси элга аён Хислат... [4;179]

Хислат сўзни жуда нафис ҳис қилувчи, ҳозиржавоб шоир бўлган. 60-йилларда шоир

Мулла Қосим Мўминжон ўғли Омилий ва Хислат ўртасидаги мушоира ўз даврида тилдан

тилга кўчиб юрган. (Бу мушоирани машҳур созгар Уста Усмон Зуфаровнинг укаси Мулла

Абдураҳим Зуфаров сўзлаб берган).

Гавжум бир даврада шоир Мулла Қосим Мўминжон ўғли Омилий шоир Хислатни:

-

Қани, эшон, бир беллашиб кўрмаймизми? – дея баланд овозда

мушоирага чақириб қолди. Даврада ўлтирганларнинг барчаси супада ўлтирган икки

шоирга ўгирилди. Хислатни даврада бир мулзам қилишни кўнгиллаган Омилий истиҳзо

оҳангида:

-

Қани бошланг! – деди. Хислат қўлларини кўксига қўйиб:

-

Сиздан бўлсин! Сиз улуғсиз – деди тавозуъ айлаб (яъни адаблилик билан ўзини паст

тутиб). Омилий бир томоқ қириб олди-да:

-

Биз иккимиз қолибмиз, дунёда камбағалдан, -

дея майин жилмайиб даврага нигоҳ

ташлади. Давра жим, ҳатто нафас олмай, шоир Хислатга тикилиб турарди. Хислат

эса бир сония ўйлаб ўтирмай, шу заҳоти жавоб қайтарди:

-

Ҳеч бир гиёҳ унарму тупроғи йўқ шағалдан.

Даврадан “қойил”, “қойил” деган овозлар эшитилди. Хислат вазнлар мутаносиблигидан

ташқари, биттамас, иккитамас, балки “камбағал” сўзига мос қилиб, тўрт ҳарфдан иборат

қофияда жавоб қайтарган эди. Энди ҳамманинг нигоҳи Омилийга қаратилди. Омилий

бир фурсат тараддудланиб турди, сўнгра пастроқ овозда тебраниб:

-

Эй Хислатийи доно, бўлдинг жаҳонда танҳо

, - деди-да, яна бир дам ўйланиб турди.

Сўнгра бир тебраниб олиб қўшимча қилди:

-

Гар йўқ қўлингда дунё, бу байт ила ғазалдан

.

Даврадагилар қийқириб юборишди. “Бўлди, бўлди!”- деган овозлар эшитилди [4;148].

Хислатнинг ҳозиржавоблиги билан боғлик рўй берган кичик ҳодиса Тошқинда

шундай баён қилинади: “Бир куни Хислат бир дўстининг уйига бориб қолиб, ўчоқбошида

палов пишираётганининг устидан чиқди. У дўсти ўз оиласига лойиқ бир масаллиқ билан

ош қилаётган экан. Қарадики, шоирга ҳам палов берса лар ўзлари тўймай қоладилар.

Шунинг учун ўчоқда ёниб турган оловни ўчиртириб, ҳеч нарсани кўрмагандек нон-чой

қилиб, меҳмон олдида ўтира берди. Шунда шоир Хислат сезиб қолиб:


background image



89

Қизғониб, ўртоқ, мендин паловинг,

Имлаб ўчирдинг пишган паловинг!

Деб бир шеър ёзиб, дўстининг дастурхонининг остига қистириб чиқиб кетади” (2;124)

Ҳабибулла Қодирий отаси Абдулла Қодирий ҳақидаги эсдалик ҳикояларида

қуйидагиларни ёзади: Совунбозор қаторида дадамнинг Ҳожи сартарош исмли дўсти бор

эди. Унинг сартарошхонаси кенггина,унда икки-уч киши ишлар эди. ...Ҳожи сартарош,

билмадим, шоиртабиат бўлганиданми ёки унинг ҳалигидек саргузашт ҳикояларни

тинглаганиданми, ҳар ҳолда, унинг дўконида кўпинча шоир, ёзувчилар тўпланишиб, суҳбат

қуришиб ўтиришганини кўрардим. Масалан, унда шоир Тавалло, Хислат ва Ғози

Юнусовларни кўрганман.

...Шоир Хислатни мен биринчи бор шу сартарошхонада таниганман. У ўрта бўй,

қорача, тўлачадан келган, ўсиқ қора қош, мош-гуруч соқолли, очиқ чеҳра, кулиб сўзловчи,

серзавқ, хоксортабиат, ўрта ёш киши эди. У суҳбат чоғида ўзинингми, ўзганингми

шеърларидан ёдаки тез-тез парчалар ўқиб, мисоллар келтирар ва тингловчилар билан

шеърият бобида баҳслашар эди [5;91].

Хислат ҳаёт кечирган йилларда ўзбек зиёлилари орасида Бедил ижодига қизиқиш

ғоят баланд бўлган. Шоирнинг вафоти билан чоп этилган “Қизил Ўзбекистон” газетасида

“Хислат адабиётшуносларимиз орасида ўткур бедилхонаримиздан ҳам бири эди”, деб тилга

олинади [4;15].

“Биз Хислат билан жуда қадрдон бўлиб кетдик, – деб ёзади Муҳаммаджон

Норхўжаев. – У араб ва форс тилларини пишиқ билар эди. Баъзан иккимиз арабча ёки

форсча шеърлар устида кескин мунозарага киришардик. Бундай мунозаралар Бедил ашъори

борасида тез-тез бўлиб турарди. Баъзан иккимиз ҳам ҳал қила олмаган шеърий муаммонинг

маъносини тўғри талқин қилиш мақсадида Тошкентнинг машҳур ҳуқуқшунос фозил

кишиси Ибройим Махдум ҳазратларига мурожаат ҳам қилардик [6;4].

Хислатнинг қисқа умри давомида “Қилмас тараҳҳум ҳолима номеҳрибон ёрим

менинг”, “Орази афлоки ҳусн ичра маҳи тобон эрур”, “Раҳм этиб розу дилимни сўрмадинг

бир йўлгина”, “Мубтало қилғон домиға, жоно, ўзунг”, “Кўруб ҳуснунгни жоно, кўзгудек

ҳайрон бўлуб қолдим”, “Ҳажрингда, эй ёр, корим фиғондур ” каби бир қанча дилбар

ғазалларини яратди. Унинг Фурқат (“Эй, хўблар сароси, ҳар корингиз чиройлик”),

Муқимий (“Боқса ҳар одамни ногаҳ беқарор айлар ко“зунг”, “Пари осо кўрунмай ўзни

пинҳон айладинг, кетдинг”, “Қаддинг сарви хиёбондин қолишмас”), Хазиний (“Бўлмайин

ағёра ҳамдам, эй пари, танҳоча кел”), Ҳувайдо (“Саҳарлар тинмайин айлар эдим юз оҳу во


background image



90

ёлғуз”), Шавкат Искандарий (“Насибим, ё Раб, эт жойи Мадина”) ғазалларига бағишлаб

ёзган мухаммаслари халқимизнинг қалбидан жой олган. Ўз навбатида, замонасининг

машҳур шоирлари Муҳаййир, Мавлавий, Васлий, Шавкат Искандарий, Пиримқори

Андижонийлар шоир шеърларига эҳтиром кўрсатиб мухаммас боғлаганлар.

Хислат баёзлари ҳали кўпчиликка нотаниш бўлган шоирларни кенг жамоатчиликка

таништирувчи, уларнинг асарлари ҳақида маълумот берувчи муҳим адабий манба сифатида

ҳам қадрлидир. Хислат асарларини ўрганиш, шеърларини жорий алифбога ўгириш, илмий-

танқидий матнини тайёрлаш, шунингдек Хислатнинг шоирлик маҳоратини алоҳида

миқёсда тадқиқ қилиш бугунги кунда вазифалардан биридир.

REFERENCES

1.

Жалилов А. Хислат // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1969, 4-сон. – Б. 28.

2.

Мўминжон Муҳаммаджон ўғли Тошқин.Тошкент шоирларининг таржимаи

ҳоллари (Хислат ҳақидаги эсдаликлар). 5-китоб. Алишер Навоий номидаги Давлат

адабиёт музейи. – Б. 99-124.

3.

Пўлотжон Домулла Қайюмов. Тазкираи Қайюмий. II жилд. – Т.: ЎзРФА

Қўлёзмалар институти таҳририй нашриёт бўлими, 1998. – Б. 449.

4.

Хислат. Тараннум. (Нашрга тайёрловчи ва сўзбоши муаллифлари Асадуллаев М.,

Зуфаров Т.) – Т.: Merius, 2009. – Б. 15-179.

5.

Қодирий Ҳ. Отам ҳақида. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти,

1983. – Б. 91.

6.

Норхўжаев М. Шоир ва фозил одам эди // Тошкент оқшоми. 1967, 15 март. №62

(217).

References

Жалилов А. Хислат // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1969, 4-сон. – Б. 28.

Мўминжон Муҳаммаджон ўғли Тошқин.Тошкент шоирларининг таржимаи ҳоллари (Хислат ҳақидаги эсдаликлар). 5-китоб. Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи. – Б. 99-124.

Пўлотжон Домулла Қайюмов. Тазкираи Қайюмий. II жилд. – Т.: ЎзРФА Қўлёзмалар институти таҳририй нашриёт бўлими, 1998. – Б. 449.

Хислат. Тараннум. (Нашрга тайёрловчи ва сўзбоши муаллифлари Асадуллаев М., Зуфаров Т.) – Т.: Merius, 2009. – Б. 15-179.

Қодирий Ҳ. Отам ҳақида. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1983. – Б. 91.

Норхўжаев М. Шоир ва фозил одам эди // Тошкент оқшоми. 1967, 15 март. №62 (217).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов