ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
236
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ИҚТИСОДИЁТИДА ЕНГИЛ САНОАТ
КОРХОНАЛАРНИНГ ЎРНИ
Холманова Феруза Ураловна.
Термиз давлат Университети.
Жаҳон тарихи кафедраси
Катта ўқитувчиси (PhD)
https://doi.org/10.5281/zenodo.10087010
Аннотация.
Мақолада вилоятимизнинг енгил саноатида хорижий камкорлар
томонидан инвестицияларнинг киритилиши ва уларнинг самарадорлиги ҳақида тўхталиб
ўтилган.
Калит сўзлар:
“Сурхондарёсавдо”, инвестиция, ип-газлама, қўшма корхона.
THE ROLE OF LIGHT INDUSTRIAL ENTERPRISES IN THE ECONOMY OF
SURKHANDARYA REGION
Abstract.
The article focuses on the introduction of investments by foreign entrepreneurs
in the light industry of our region and their effectiveness.
Key words:
"Surkhondaryosavdo", investments, cutting, joint venture.
РОЛЬ ПРЕДПРИЯТИЙ ЛЕГКОЙ ПРОМЫШЛЕННОСТИ В ЭКОНОМИКЕ
СУРХАНДАРЬИНСКОЙ ОБЛАСТИ
Аннотация.
В статье основное внимание уделяется внедрению инвестиций
иностранных предпринимателей в легкую промышленность нашего региона и их
эффективности.
Ключевые слова:
«Сурхондарёсавдо», инвестиции, нарезка, совместное
предприятие.
Кириш:
Ўзбекистонда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида, хорижий давлатлар
билан ўзаро ҳамкорлик муносабатлари яхши йўлга қўйилган. Бу борада ҳукуматимиз
томонидан бир қанча қарорлар қабул қилинган ва ушбу қарорлар асосида экспорт
салоҳиятини ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилган.
Ўзбекистоннинг савдо сотиқдаги асосий мижозлари: АҚШ, Буюк Британия,
Нидерландия, Бельгия, Швейцария, Франция, Германия, Италия, Россия, Туркия, Хитой,
Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлар.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмасида кейинги йилларда муҳим
таркибий ўзгаришлар бўлмоқда. Дунёнинг 140 дан ортиқ мамлакати билан ташқи савдо
қилинмоқда
1
.
Саноатда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ишчи кучи қийматига
сезувчан бўлади. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни киритишнинг асосий
таҳдидлари мавжуддир. Буларга мамлакатдаги молиявий беқарорлик, ҳарбий ва сиёсий
беқарорлик, инвестиция муҳитининг ўзгариши ва бошқа омиллар сабаб бўлиши мумкин.
Энг муҳим таҳдидлар ичида биринчи ўринга ҳарбий ва сиёсий беқарорлик чиқади.
1
Ўзбекистон Республикаси Энциклопедик маълумотнома. – Тошкент.: “Давлат илмий нашриёти”, 2002. – Б
333.
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
237
Инвесторлар жавобига Ироқ, Афғонистон ва дунёнинг бошқа худудларидаги
ҳарбийларнинг режа ва ҳаракатлари таъсир қилади.
Инвестиция иқтисодиётнинг ривожланишига таъсир этувчи омиллардан биридир.
Инвестиция ёрдамида янги саноат корхоналари қурилади, мавжудлари таъмирланади, янги
машина ва ускуналар сотиб олинади. Мамлакатимизнинг импорт ва экспорт салоҳиятига
назар ташлар эканмиз, 1991 йилларда вилоятимизда кичик, хусусий ва қўшма корхоналар
ташкил этила бошланганлигига гувоҳ бўламиз. Жумладан, пахта толасини ип-газламага,
газламани эса тайёр кийим-кечакка айлантириш, иқтисодиётимизга ўзининг ижобий
ўзгаришларини кўрсатиши муҳим вазифа қилиб олинди.
Германия давлати билан ташқи иқтисодий алоқаларимиз 1997 йилда 6204,0 минг
долларни ташкил этиб, бунга асосан экспорт таркибида пахта толаси ва озиқ-овқат
маҳсулотлари кирди
2
.
Жарқўрғондаги ип-газлама қўшма корхонаси 1997 йилда экспортга маҳсулот сотиш
режасини 140 фоизга бажарди. Корхона томонидан Чехия, Польша ва Австрия
мамлакатларига 312 минг долларлик ип-калава маҳсулотлари сотилди. 1800 нафардан зиёд
ишчилар 1602 тонна калава ип, 8866 минг погонометр мато ишлаб чиқариб, бу борадаги
режа топшириқларини ортиғи билан бажариб, корхонанинг 2000 йилдаги соф фойдаси 34,5
миллион сўмни ташкил қилди. Фабрика қошида “Ўзбекистон-Америка” қўшма корхонаси
ташкил этилиб, унинг қуввати йилига 42 тонна калава ип ва 1920 минг погон. метр мато
ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Корхонанинг умумий лойиҳа қуввати 13 миллион 132
минг 036 евро бўлиб, хорижий таъсисчи Американинг улуши ҳисобига (53 %) ташкил
этилди. Қўшма корхонада Германия ва Чехия давлатларининг замонавий йигирув
дастгоҳлари ўрнатилиб, жаҳон бозорлари талабларига жавоб берадиган юқори сифатли
калава ип ва мато ишлаб чиқарадиган маҳсулотнинг 70 фоизи экспортга сотилди
3
.
Бойсун туманида Ишонч ҳиссадорлик жамияти базасида йилига 600,0 тонна калава
ип ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш учун Россия Федерацияси ва
Жанубий Корея давлатлари билан музокаралар олиб борилди ва келишув имзоланди
4
.
Вилоятда 1998 йилда ташқи савдо айланмаси 124404 минг долларга тенг бўлди. 1997
йилнинг шу даврига нисбатан 108,5 фоиз, жами ташқи савдо айланмасининг 90,9 фоизи
экспорт маҳсулотлари ва 9,1 фоизи импорт маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келди
5
.
Вилоят ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси Ўзбекистон
Республикаси билан Украина ўртасида 1999-2008 йилларга мўлжалланган “Иқтисодий
ҳамкорлик дастури” га мувофиқ Сурхондарё вилоятида қуйидаги ишларни амалга оширди.
“Техно-Текс” Ўзбекистон-Украина қўшма корхонаси 2007 йилнинг 21 июнь куни
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги, Сурхондарё вилояти Адлия бошқармасидан
33- рақамли реестр билан рўйхатдан ўтган. Жамият иштирокчиларининг низом
жамғармасидаги улушлари қуйидагича тақсимланган: Украиналик иштирокчи “ ООО ПФК
Меркурий ЛТД ” фирмаси 480,0 минг доллар (60 фоиз), Ўзбекистонлик иштирокчи “Пўлат
2
Сурхондарё вилоят давлат архиви, 1091- жамғарма, 1-рўйхат ,661- иш, 36- варақ.
3
Турсунов С., Тўхтаев А. Жарқўрғон. – Тошкент.: “Фан”, 2008. – Б. 142.
4
Сурхондарё вилоят давлат архиви, 1091- жамғарма, 1-рўйхат , 293- иш, 78- варақ.
5
Сурхондарё вилоят давлат архиви, 698- жамғарма, 1- рўйхат ,101- иш, 21 - варақ.
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
238
Алп” ХИТФ 320,0 минг доллар (40 фоиз) ни ташкил этди. Корхонанинг асосий фаолият
туридан бири гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисобланади. Хорижий ҳамкор
томонидан қиймати 486,7 минг доллар миқдоридаги замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар
келтирилди. 2007 йилда корхона томонидан 16,1 млн. сўмга, 2008 йилда эса 43,2 млн. сўмга
тенг гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилди
6
.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 октябрдаги
“Қўшма корхоналар” ни ташкил этишда хорижий инвесторларни жалб этишга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 393- сон қарорининг 9-иловасига мувофиқ
вилоятимизнинг туманларида 2001-2005 йилларда 19 та қўшма корхоналар ташкил
этилиши, шу жумладан 2001 йилда 5 та қўшма корхоналар тузилиши режалаштирилган
эди
7
.
Бинобарин, сўнгги ўн йилликда юртимизда енгил саноат тизими тараққиёт сари юз
тутди. “Сурхонтекс” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми ва
турини кўпайтириш мақсадида 2010 йилда ишлаб чиқариш қуввати 2,0 минг тонна, умумий
қиймати 2400 минг доллар қийматидаги лойиҳа амалга оширилди
8
.
“Сурхонтекс”
Ўзбекистон
Буюк
Британия
қўшма
корхонаси
собиқ
“Сурхонтекстиль” корхонаси ўрнида 2013 йилда қайта ташкил этилди. Илгари корхонада
970 киши ишлаган, 2,5 минг тонна пахта хом ашёси қайта ишланган бўлса, бугунги кунда
240 нафар ишчи фаолият юритмоқда. 2018 йилда ишлаб чиқариш қуввати 5 минг тоннани
ташкил этган. Бу кўрсаткич эса корхонанинг янги замонавий технологиялар билан
жиҳозланганлигини кўрсатади. Ўртача иш ҳақи 550 мингдан ошган. 2017 йил корхонада 16
млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган, шунинг 90 фоизи хорижга экспорт қилинди. Чет
давлатларга экспорт қилинган маҳсулот таннархи қарийб 2 млн. долларни ташкил этди.
Маҳсулот асосан Россия, Хитой, Туркия ва Болтиқбўйи мамлакатларига етказиб берилди.
2016 йилда 600 минг доллардан зиёд чет эл сармояси асосида корхонага келтирилган 2 та
саваш линиялари учун 4 та дастгоҳ келтирилганлиги сифат ва самарадорликни янада
оширди.
9
. Ислоҳотлар натижасида “Сурхонтекс” қўшма корхонаси томонидан 2588,9
долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди.
Пилла маҳсулотларини қайта ишлашда Термиз шаҳридаги “Inter Silk Pro”
Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси вилоят иқтисодий ҳаётида ўз ўрнига эга. Корхонада
пилла хомашёсидан ишлаб чиқараётган ип-калава сифати ва дизайни билан жаҳон бозорида
тобора мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Пилла хом-ашёсидан харидоргир ип-калава ишлаб
чиқараётган масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Inter Silk Pro” Ўзбекистон-Хитой
қўшма корхонаси 1 миллион 170 минг доллар қийматидаги замонавий технологиялар билан
жиҳозлангани рақобатбардош, жаҳон стандартларига мос тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда
қўл келаётир. 2015 йил корхона Сурхондарё вилоятида етиштирилган 1 минг 550 тонна
пиллани қабул қилган ва хомашё сифатли қайта ишланиб, тайёр маҳсулот хорижий
давлатлардаги буюртмачиларига жўнатилди. Корхонада меҳнат қилаётган 80 дан зиёд
6
Сурхондарё вилоят ҳокимлиги жорий архиви, 1091- жамғарма, 1- рўйхат, 33- иш, 95-варақ
7
Сурхондарё вилоят давлат архиви, М. 698 жамғарма, 1-рўйхат , 110- иш, 121- варақ.
8
Сурхондарё вилоят ҳокимлиги жорий архиви, М.1091- жамғарма, 1- рўйхат, 33 иш, 78-варақ
9
Сурхон тонги, 2018 йил 3 (17403) - сон.
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
239
ишчининг унумли меҳнат қилиши учун барча шароит яратилган. Бепул тиббий ва транспорт
хизмати кўрсатиш йўлга қўйилган, узоқ қишлоқлардан қатнаб ишлайдиганлар учун
ётоқхоналар мавжуд. 2015 йил корхона 150 минг доллар қийматидаги ип-калавани экспорт
қилди. Янги йилгача яна 350 минг доллар қийматидаги рақобатбардош маҳсулот чет эллик
буюртмачиларига жўнатилади.
Бу ерда хом ашё етиштиришдан тайёр маҳсулот ишлаб
чиқаришгача бўлган жараён тўлиқ технологик занжир асосида ташкил этилган. Жумладан,
ипак қурти боқиш, мато ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, гилам тўқиш йўлга
қўйилган. Кластер усулида маҳсулот етиштириш учун Сурхондарё вилоятидаги бир нечта
туманлар бириктириб берилган.
Корхона фаолияти икки сменали бўлиб, 300 дан ортиқ доимий, 250 дан зиёд
мавсумий иш ўринлари яратилган. Бугунги кунда корхона маҳсулотлари Осиё ва Европа
давлатларига сотилмоқда. 2017 йилда қарийб 2 миллион 140 минг доллар, 2018 йилда 2
миллион 873 минг доллардан зиёд миқдорда экспорт қилинган.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мазкур жараёнлар Сурхондарё вилоятида қишлоқ
хўжалиги маҳсулоти, хусусан, пахта ва пилла етиштириш асосида тўқимачилик
индустрияси шаклланишига хизмат қилмоқда. Унинг таркибини пахта тозалаш, ип ва ипак
йигирув, тикувчилик саноати ташкил этади ва бу соҳаларни ривожлантириш эса вилоят
иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилади.
REFERENCES
1. Ўзбекистон Республикаси Энциклопедик маълумотнома. – Тошкент.: “Давлат илмий
нашриёти”, 2002. – Б 333.
2. Турсунов С., Тўхтаев А. Жарқўрғон. – Тошкент.: “Фан”, 2008. – Б. 142.
3. Сурхондарё вилоят давлат архиви, 1091- жамғарма, 1-рўйхат , 293- иш, 78- варақ.
4. Сурхондарё вилоят давлат архиви, 698- жамғарма, 1- рўйхат ,101- иш, 21 - варақ.
5. Сурхондарё вилоят ҳокимлиги жорий архиви, 1091- жамғарма, 1- рўйхат, 33- иш, 95-
варақ
6. Сурхондарё вилоят давлат архиви, М. 698 жамғарма, 1-рўйхат , 110- иш, 121- варақ.
7. Сурхондарё вилоят давлат архиви, 1091- жамғарма, 1-рўйхат ,661- иш, 36- варақ.
8. Сурхондарё вилоят ҳокимлиги жорий архиви, М.1091- жамғарма, 1- рўйхат, 33 иш, 78-
варақ
9. “Сурхон тонги”, 2018 йил 3 (17403) - сон.
10.
Ergasheva, S. A. (2020). CRAFT OF SURKHANOAKH FROM THE HISTORY OF
DEVELOPMENT.
Theoretical & Applied Science
, (7), 56-59.
11. Ergasheva, S. A. (2021). History of baisun silk knitting factory.
ACADEMICIA: An
International Multidisciplinary Research Journal
,
11
(5), 581-585.
12.
Ergasheva, S. A. (2020). The history of surkhan doppies (skullcups) аnd the characteristics
of this folk craft.
American Journal of Social and Humanitarian Research
,
1
(6), 7-13.
13.
Abdusoatovna,
E.
S.
(2023).
SURXONDARYO
VILOYATI
IQTISODIY
RIVOJLANISHIDA BOYSUN AN’ANAVIY HUNARMANDCHILIGINING О
‘RNI.
PEDAGOGS jurnali
,
31
(1), 10-17.
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
240
14.
Abdusoatovna,
E.
S.
(2022).
BOYSUN-UMUMBASHARIY
QADRIYATLAR
BESHIGI.
PEDAGOGS jurnali
,
12
(2), 114-119.
15.
Холманова, Ф. У. (2020). О роли предприятий легкой промышленности в экономике
Сурхандарьи.
Бюллетень науки и практики
,
6
(12), 483-486.
16.
Rahmonov, M. (2023). TRADITIONAL LIFESTYLE OF THE TOKCHI PEOPLE OF
SURKHAN OASIS. Modern Science and Research, 2(4), 720-722.
17.
Rahmonov, M. (2023). Surxon vohasi toqchi qavmlari hududiy joylashuvining ilmiy
tahlili.
Марказий Осиё тарихи ва маданияти
,
1
(1), 341-344.
18.
To‘Rayev, S. G. O. G. L., & Raxmonov, M. X. O. G. L. (2022). BX KARMISHEVA
TADQIQOTLARIDA
SURXON VOHASI YUZ
URUG‘LARINING ETNIK
TAVSIFI.
Oriental renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences
,
2
(1),
43-51.
19.
Холманова, Ф. У. (2019). СОВРЕМЕННЫЕ МЕТОДЫ ОБУЧЕНИЯ ИСТОРИИ, КАК
НАУКА И УЧЕБНЫЙ ПРЕДМЕТ.
Интернаука
, (3-1), 30-32.
20.
Холманова, Ф. У. ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИНИНГ ҲУДУДИЙ ТАШКИЛ
ЭТИЛИШИ.
ЎТМИШГА НАЗАР
, 436.
21.
Habibullo o‘g‘li, R. M. (2023). SURXON VOHASI TOQCHI QAVMINING
AN’ANAVIY TURMUSH TARZI.