TOOLS AND METHODS OF DEVELOPING THE QUALITY OF STRENGTH OF YOUNG PLAYERS

HAC
Google Scholar
f
325-329
0
0
To share
Abduqaxxorov, S. (2024). TOOLS AND METHODS OF DEVELOPING THE QUALITY OF STRENGTH OF YOUNG PLAYERS. Modern Science and Research, 3(2), 325–329. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/31330
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article provides information on the tools and methods of developing the quality of strength of young players.


background image


325

ЁШ ФУТБОЛЧИЛАРНИ КУЧ СИФАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВОСИТА ВА

УСУЛЛАРИ

Абдуқаххоров С.С.

ЎзДЖТСУ.

https://doi.org/10.5281/zenodo.11058763

Аннотация.

Ушбу мақолада

Ёш футболчиларни куч сифатини ривожлантириш

восита ва усуллари ҳақида маълумотлар келтирилган.

Калит сўзлар:

Ёш футболчилар, ёш футболчилар, футбол жамоаси,

ўйинчиларнинг техникаси, тактикаси.

TOOLS AND METHODS OF DEVELOPING THE QUALITY OF STRENGTH OF

YOUNG PLAYERS

Abstract.

This article provides information on the tools and methods of developing the

quality of strength of young players.

Key words:

Young players, young players, football team, players' technique, tactics.

ИНСТРУМЕНТЫ И МЕТОДЫ РАЗВИТИЯ СИЛОВЫХ КАЧЕСТВ ЮНЫХ

ИГРОКОВ

Аннотация.

В данной статье представлена информация о средствах и методах

развития силовых качеств юных игроков.

Ключевые слова:

Юные игроки, молодые игроки, футбольная команда, техника

игроков, тактика.

Долзарблиги.

Замонавий футболда юқори натижаларига еришиш ёшликда

эгалланган кўникма ва малакларнинг намоён бўлиши эвазига амалга ошади. Ҳар қандай

футбол жамоасининг муваффақияти асосан учта омил билан белгиланади: ўйинчиларнинг

техникаси, тактикаси ва ҳар бир ўйинчининг умумий ҳолати (жисмоний, ахлоқий,

иродавий, психологик ва бошқалар).

Футбол билан шуғулланишда техник харакатларни бажариш асосий омил саналсада,

уни самарали бажаришда асосий омил жисмоний тайёргарлик даражасига бориб тақалади.

Зеро техник-тактик харакатлар самарадорлиги футболчининг кучи, тезлиги,

чидамкорлиги, чаққонлиги ва эгилувчанлигига боғлиқ. Бу борада куч сифатини

ривожланганлик даражаси энг асосий омиллардандир. Футболчининг майдондаги харакат

фаолияти хажмининг юқорилиги, ўйинни динамик эканлиги хамда унинг давомийлиги


background image


326

катталиги хисобига футболчиларнинг куч сифати яхшигина ривожланган бўлиши лозим

бўлади.

Ишнинг мақсади:

ёш футболчиларни куч жисмоний сифатини ривожлантириш

бўйича маълумотларни тахлил қилиш.

Футболчиларни куч қобилиятларини ривожлатиришда қаршилиги юқори бўлган

машқлардан фойдаланилади. Қаршилик моҳиятига нисбатан улар уч гуруҳга ажратилади:

1.Ташқи қаршилик билан боғлиқ бўлган машқлар.

2.Ўз тана оғирлигини энгиш билан боғлиқ бўлган машқлар.

3.Изометрик машқлар.

Ташқи қаршилик билан боғлиқ бўлган машқларга қуйидагилар киради:

♦ оғирликлар билан амалга ошириладиган машқлар (штанга, гантел, тўлдирилма

коптоклар, қадоқтошлар), шу жумладан тренажёрлар ҳам. Бу машқлар универсаллиги ва

танланиши билан қулай;

♦ қайишқоқ жисмлар қашилиги билан бажариладиган машқ-лар (резина

амортизаторлари, жгутлар, эспандерлар, блок қурил-малари ва ҳ.к.)

♦ ташқи муҳит қаршилигини энгиш машқлари (тоққа югуриб чиқиш, қумда, қорда,

сувда, шамолга қарши югуриш ва х.к.)

Ташқи

қаршилик машқлари кучни ривожлантиришнинг энг самарали

воситаларидан биридир. Уларни танлаб, юкламани тўғри аниқланса, барча мушак

гуруҳларини ва мушакларни ривожлан-тириши мумкин.

Изометрик машқлар ишлаб турган мушаклар ҳаракат бирликларининг максимал

сонини бирданига кучайтириш имкониятига эга. Улар қуйидагиларга бўлинади:

♦мушакларнинг суст ҳаракатидаги машқлар (қўлларда, элка-ларда, белда оғирликни

ушлаб туриш);

♦маълум вақт давомида ва маълум ҳолатда мушакларнинг фаол кучайишидаги

машқлар (ярим букилган оёқларни тўғрилаш.)

Нафасни тўхтатиб бажариладиган бундай машқлар организмни кислород бўлмаган

жуда қийин шароитларда ишлашга ўргатади. Изометрик машқлар билан ўтказиладиган

машғулотлар кам вақт талаб этади ва уларни ўтказиш учун керак бўлган жиҳозлар жуда

содда. Улар ёрдамида турли хил мушак гуруҳларига таъсир этиш мумкин ва қисқа вақт

ичида маҳсус жиҳозлар ёрдамида муҳим кучланиш яратиш имконини беради.

Турли мушак гуруҳларида кучнинг ривожланиш уйғунлиги бузилади, оқибатда,

уларнинг кучларини ривожлантиришда номутаносиблик пайдо бўади.


background image


327

Таянч-ҳаракат аппаратида жароҳатланишга олиб келадиган ва бошқа аъзоларни ҳам

жароҳатлантирадиган этарлича шуғулланма-ган заиф аъзо пайдо бўлади.

Куч ишлатиш машқларида жароҳатнинг олдини олиши тавсия этиш усулари.

Куч машқларини бажариш жараёнида жароҳат олишдан сақланиш учун тавсиялар.

1. Куч ишлатиши машқларидан олдин яхшилаб бадан қиздириш машқларини

бажариш ва бутун машғулот вақтида организмдаги иссиқликни сақлаш керак.

2. Куч ишлатиш машқларининг бошланиш босқичлари-да юкламанинг катталигини

ва умумий миқдорини аста-секин ошириб бориш керак.

3. Ҳар бир машғулотда юкламанинг хажмини эҳтиёт бўлиб ўрганиш муҳим. Аввал

жуда оз юкламалар билан бажариш техникасини ўзлаштириб олиш керак.

4. Куч машқларига тайёргарликнинг даслабки босқичларида ҳамма суяк

мушакларини ҳар томонлама ривожлантириш лозим, бунинг учун турли ҳолатда ҳар хил

куч ишлатиш машқлари қўлланилади.

5. Жуда катта юк билан бажарилаётган машқларда нафасни узоқ ушлаб туриш

мумкин эмас.

6. Умуртқа поғоналарига таъсир қиладиган кучлардан сақланиш учун махсус оғир

атлетикалар белбоғидан фойдаланиш зарур. Куч билан бажариладиган машқлардаги дам

олиш оралиғида умуртқа поғонасига дам бериш, яъни якка чўпга осилиш, гимнастик

айланишларни бажариш керак.

7. Умуртқа поғонаси жароҳат олмаслиги учун гавда ва қорин мушакларини

мустаҳкамлаб туриш керак.

Спорт амалиётида мусобафа ва машғулот юкламаларидан кейин организмни

тикланиш жараёнини тезлаштирилишига таъсир кўрсатувчи ҳар хил қўшимча

воситалардан кенг қўлланилади. Машғулот ишларини бажариш умумий ва махсус иш

қобилиятини кўтариш функционал заҳираларини тўлиқ ишга тушуришни таъминлаш

спортчи организмини самарали мослашишга ёрдам-лашади.

Иш қобилиятни ошириш тиклаш ва спорт машғулотида қўлланиладиган

воситаларни шартли равишда учта: педагогик, психологик, тиббий-биологик гуруҳга

ажратиш мумкин.

Педагогик тиклаш воситалари спортчиларни иш қобилияти ва тикланиш жараёнини

мушак фаолияти бажарадиган ишини мақсадига мувофиқ равишда ташкил этилади.


background image


328

Педагогик воситаларни жуда кўп қирраларидир. Бу ерда шуни кўрсатиш керакки,

машғулотлар давомида услуб ва воситаларни танлаш, ўзгарувчанлик хусусиятларига қараб

ҳар хил юкламаларни микроцикл ичида қўшиб олиб бориш ва бошқалар.

Психологик услублари ва воситалари - (аутаген ва психологияни бошқарувчи

машғулот, ишонтирувчи уйқу дам олиш (гипноз), ўз-ўзини ишонтириш ва бошқалар)

кейинги йилларда кенг тарқалди.

Психологик таъсир кўрсатиш йўли билан, асаб-психологик кучланишни, психик

руҳий эзилганликни сарфланган асаб энергиясини тез тиклаш, машғулот ва мусобақа

дастурини аниқ бажариш учун аниқ кўрсатма индивудуал кучланиш имкониятларини

чегарасига олиб бориш.

Тиббий - биологик воситалар. Организмнинг юкламага былган резистентлик

қобилиятни ошириш мумкин. Умумий ва жойлардаги чарчашни тез тушуриши, энергия

ресурсларини самарали тўлдириш, мослашиши, жараёнларининг тезлатиши, иш

қобилиятини ошириш, махсус бўлмаган стресс таъсирига чидамли бўлишига ёрдам

кўрсатиши мумкин.

Тикланиш муолажалари ҳар хил гуруҳларга таълуқли бўлиб. Ўз навбатида танлаб

олинган ва умумий таъсир кўрсатади.

Кенг маънода таъсир кўрсатувчи воситалар ўзининг таъсири билан спортчиларнинг

организм тизимини ҳамма асосий функция-ларини қамраб олади. Буларга қуруқ ҳаво ва

буғ ҳаммомлари, умумий қўл билан уқалаш ва з.к. киради.

Танлаб таъсир кўрсатувчи воситаларга алоҳида функцилар тизими ёки бўлимлар

таъсир кўрсатади.

Умумтонизириюший тадбирларга кенг равишда таъсир кўрсатувчи, спортчи

организмига чуқур таъсир кўрсатмайдиган (ультра фиметли нурланиш, айрим электр

муолажаларини рацион-лаштириш).

Машғулот учун аҳамиятларидан бири танлаб таъсир кўрсатувчи воситалари

ҳисобланади. Уларни ҳар хил шароитда ҳар хил машғулот юкламаси билан қўшиб олиб

бориш микроциклар ичида машғулотдан машғулотга ўтган сари спортчининг иш қобили-

ятининг бошқаришига ёрдам беради.

Қайта тиклаш, воситаларни ишлатишнинг оптимал шакли бўлиб, кетма-кет ёки

параллел равишда биринчиси ёки мажмуа муолажааси сифатида қабул қилишдир, бундай

ёндашиш биринчи восита билан умумий таъсир кўрсатишнинг самарадорлигини оширади

ва йўналтирилган таъсир кўрсатади.


background image


329

Қайта тиклаш мажмуаларининг воситалари. Шуни таъкидлаш керакки, қайта

тиклаш ва иш қобилиятини кучайтириш воситалари фақат чарчашни йўқотишга

қаратилган бўлиб, организмга таъсир кўрсатмайди.

Иш қобилиятини кучайтириш ва қайта тиклаш воситаларни ишлатишни

бошқаришда юкламадан кейин чарчаш кўринишларини тезроқ йўқотишдир.

Микроциклларда машғулотни умумий ҳажмини ошириш, ҳамда айрим

машқларнинг шиддатини кўтариш, катта юкламали машғулотлар сонини ошириш билан

боғлиқ.

Спортчиларни машғулот юкламаси олдидан дастлабки иш қобилиятини

кучайтириш ҳам иш қобилиятини бошқариш воситаси бўлиб ҳисобланади. Машғулотни

ҳажм ва шиддатини ошириб бориш функционал заҳираларни кучайишини, бу эса қонда

энергия ташиш ва нафас олишларини тезлаштириб, шу жараёнга мослашиши

самарадорлигини оширади.

Олдинги ва кейинги машғулотларни йўналишини ҳисобга олган ҳолда қайта тиклаш

муолажаларини режалаштириш.

Спортчиларни тайёрлаш жараёнида иш қобилиятини кучайтириш ва тиклаш

воситаларини режалаштиришда тайёрлаш жараёни ҳисобга олган ҳолда аниқ вазифа билан

боғлаш зарур.

Кўрсатилган воситаларни шартли равишда уч: жорий оралиқ ва босқичли даражада

қабул қилиниши мумкин.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2023 йил 7-апрелдаги

“Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча

чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-115-сонли қарори.

2.

Гонгарова О.В Ёш спортчиларни жисмоний қобилиятларини ривожлантириш ўқув

қўлланмаси. Тошкент 2006 йил Б.115.

3.

Губа В.П., Лексаков А.В., Антипов А.В. Интегральная подготовка футболистов. М.,

Советский спорт. 2010. - 207 с.

4.

Зациорский В.М. Физические качества спортсмена. М., Советский спорт.

2009. - 197

с.

References

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2023 йил 7-апрелдаги “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-115-сонли қарори.

Гонгарова О.В Ёш спортчиларни жисмоний қобилиятларини ривожлантириш ўқув қўлланмаси. Тошкент 2006 йил Б.115.

Губа В.П., Лексаков А.В., Антипов А.В. Интегральная подготовка футболистов. М., Советский спорт. 2010. - 207 с.

Зациорский В.М. Физические качества спортсмена. М., Советский спорт. 2009. - 197 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов