ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
751
ҲАМЗАНИНГ "БУРУНГИ ҚОЗИЛАР ЁХУД МАЙСАРАНИНГ ИШИ"
КОМЕДИЯСИДА МАЙСАРА НУТҚИДАГИ "МИЛЛИЙЛАШТИРУВЧИ"
ДЕТАЛЛАР
Холикова Нодира Джохонгировна
Алишер Навоий номидаги Тошкент
давлат ўзбек тили ва адабиёти университети докторанти
nodira.79@inbox.ru
https://doi.org/10.5281/zenodo.11215015
Аннотация.
Мақолада Ҳамза ижодида муҳим ўрин эгалловчи Майсара образи ва
унинг нутқидаги мақолга хос афористика, латифага хос лутф-қочиримлар, қўшиққа хос
лиризм намоён бўлгани диалоглар орқали кўрсатилган. Майсара нутқидаги
"миллийлаштирувчи" деталлар унинг ўта закий, уддабурон, сўзга чечан аёл эканлигидан
далолат бериши ва кўп муаммоларни бартараф қилишда қўл келгани ҳақида фикр
юритилган.
Калит сўзлар:
халқоналик, фольклоризм, миллийлик, юмор, сарказм, халқ мақоллари.
"NATIONALIZING" DETAILS IN MAYSARA'S SPEECH IN HAMZA'S COMEDY
"BURUNGI QOZILAR YOHUD MAYSARANING ISHI"
Abstract.
The article shows by means of dialogues the image of Maisara, which occupies
an important place in Hamza's work, and the aphoristic characteristic of the proverb in his speech,
the elegance-rejection inherent in the anecdote, the manifestation of lyricism inherent in the song.
It is suggested that the ‘nationalising’ details in Maisara's speech indicate that she is a very clever,
resourceful, eloquent woman and is capable of solving many problems.
Keywords:
folk, folklorism, nationalism, humour, sarcasm, folk proverbs.
ДЕТАЛИ «НАЦИОНАЛИЗАЦИИ» В РЕЧИ МАЙСАРЫ В КОМЕДИИ ХАМЗЫ
"БУРУНГИ ҚОЗИЛАР ЁХУД МАЙСАРАНИНГ ИШИ"
Аннотация
. В статье посредством диалогов показан образ Майсары,
занимающий важное место в творчестве Хамзы, и афористичность, присущая пословице
в его речи, изящество-отступления, присущие анекдоту, проявление лиризма, присущее
песне. Высказывается предположение, что «национализирующие» детали в речи Майсары
указывают на то, что она очень умная, находчивая, красноречивая женщина и способна
решить многие проблемы.
Ключевые слова
: народный, фольклоризм, национализм, юмор, сарказм, народные
пословицы.
Драма жанри пайдо бўлибдики, ижодкор билан халқ ораси янада яқин бўлди. ХХ аср
бошида оммага кенгроқ миқёсда таъсир этиш учун “нишонга бориб тегиш” (Илҳом Ғаниев)
вазифасини айнан театр санъатигина, яъни драматик асаргина бажара олди. Чунки кенг халқ
оммасининг китоб мутолаа қилиш учун саводи етишмас эди. Бироқ театрга бориш, пьесани
томоша қилиш, қаҳрамонлар ўйнаган роллардан эсетик завқ ва маънавий озуқа олиш,
маданий ҳордиқ чиқариш имконияти ёшу қарига, саводхон ёки саводсизга ҳам бирдек қўл
келган эди. Дастлабки пайтларда саҳнада аёлу эркакларнинг ролини бажариш фақат
эркакларнинг зиммасида бўлди. Аста-аста саҳнада татар аёллари пайдо бўлди. Кейинчалик,
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
752
бизга яхши таниш бўлган, биз юқоридаги бобларда номларини келтирган, буюк ўзбек аёл
санъаткорлари ҳам саҳна юзини кўрдилар.
Дарҳақиқат, драматик асарнинг таянч нуқтаси тил масаласидир. “... драмада
қаҳрамон оғзидан чиқадиган ҳар бир сўз елкасида оламча юк, масъулият, ғоя, маъно
юклаган бўлиши шарт! Ҳар бир сўз – характер, ҳар бир сўз – драма, ҳар бир сўз – фожиа,
сўз – ҳаёт, сўз – ўлим!” Бадиий нутқ, хоҳ эпик, хоҳ драматик персонажларнинг нутқи
бўлсин, турли шакл ва кўринишларда намоён бўлади. Бу жараён асосан тил хусусиятлари
билан боғлиқ ҳолда кечади. Бу хусусиятлар нейтрал ва ҳиссий сўзларни ишлатиш,
кичрайтирувчи ва эркаловчи қўшимчали сўзларни ишлатиш, фразеологизм, неологизм,
диалектизм, историзм, архаизм кабилардан фойдаланиш орқали намоён бўлиши мумкин.
Сўзларни мажозий маъноларда қўллаш натижасида аллегориянинг турли шакллари
пайдо бўлади. Улар: метафора, метонимия, гипербола, литота, сарказм ва бошқалар бўлиб,
синтактик конструкциялар эса инверсия, такрор, риторик саволлар, мурожаатлар каби
кўринишларда акс этади.
Юқорида айтганимиздек, персонажларнинг нутқи, асосан, диалог шаклида бўлиб, у
ёйиқ ёки репликалар кўринишида бўлиши мумкин. Диалогларнинг вазифаси турлича. У
баъзида бўлаётган воқеа-ҳодиса ҳақида хабар берса, баъзида ўзаро фикр алмашиш ва
қаҳрамоннинг ўзини намоён қилиш усули сифатида қўлланиши мумкин. Агар
қаҳрамоннинг бошқалар билан мулоқоти ўсиб кетса, у монологга айланади.
ХХ аср бошида “нишонга бориб тег”увчи драматургияда, ижодкорнинг ижтимоий-
эстетик қарашлари сифатида, Туркистон заминида ҳали-ҳануз давом этаётган жаҳолат ва
мутаассиблик балоси келтирган хотин-қизлар эрксизлиги, тутқинлиги, никоҳдаги
тенгсизлик масалалари акс эттирилди. Ҳамза, Чўлпон, Фитрат, Қодирий, Авлоний, Ҳожи
Муин драмаларида бу фожиа қурбон бўлган хотин-қизлар қисмати орқали ёритилди.
Кейинчалик эса хотин-қизларнинг маънавий олами, руҳий дунёси ортида яширинган ғоя
асарлар мундарижасида турғунлашиб борди.
Бу жанрда энг сермаҳсул ижод қилган ва хотин-қизлар образига энг кўп мурожаат
қилган драматург Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий давр муаммоларини саҳнада, ҳаракат ва сўз
уйғунлигида кўрсатишга қарор қилди. Чунки бундай асар ғоявий курашни амалий курашга
айлантиришда халққа ёрдам бериши, йўл кўрсатиши аниқ эди. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий
1915-1926 йиллар оралиғида “Заҳарли ҳаёт ёхуд ишқ қурбонлари”, “Истибдод қурбонлари”,
“Бой ила хизматчи”, “Қозининг сирлари”, “Паранжи сирларидан бир лавҳа ёхуд яллачилар
иши”, “Бурунги қозилар ёхуд Майсаранинг иши” каби драма ва комедияларни ижод қилган.
Ҳамзанинг “Бурунги қозилар ёхуд Майсаранинг иши” комедияси икки севишган
жуфтлик – Чўпон ва Ойхон ҳамда Тоҳир ва Нодираларнинг золим ва баднафс қози, унинг
ўғли ва аъламларнинг чангалидан Майсара исмли аёлнинг макру ҳийласи билан ҳалос
бўлгани ҳақидаги кулгу ва сатирага бой асар.
Чўпоннинг холаси Майсара жуда сўзга чечан аёл бўлиб, халқ мақоллари ва
нақлларининг пири экани ҳар бир гапидан сезилиб туради. Масалан, йиғлаган Ойхонни
эркалашларида:
- Карнайхон, сурнайхон, эркахон, серкахон, кулиб-кулиб қўйинг, ўргилсин-а,
чўргилсин, хамир кўпти тўргулсун;
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
753
- Ёмғирнинг ортидан боғлар қандайин яшнаса, йиғининг ортидан бўлган кулги
шунчалик ярашгусидир. Айланай, айланай, мошовамиз қайнапти, қизи сақич чайнапти,
Чўпон билан Ойхонлар йиғлаб-йиғлаб ўйнапти;
- Ёш умрга кўҳистон гулистондир, қари умрга гулистон ҳам гўристондир - деб
айтилган ҳар бир сўзда гўзал ритм, оҳанг, қофия, шунингдек, фольклор ва нотиқлик
санъатини ҳис қиласан киши.
Майсара жияни Чўпонга Ойхондан айрилиб қолиш хавфи борлигини айтар экан,
Чўпон бундай кўргуликдан кўра ўлимни афзал билади:
- Нима, Ойхондан қолиш? Ойхондан қолиш олдида Чўпонга бир марта ўлиш
фарздир, хола! Айрилишдан сўйламаки, юрагимнинг бир оҳлик ҳоли қолгандир.
Жиянининг бошини қуйи солиб, бундай тушкун сўзларини эшитган хола шундай
жавоб беради:
- Бошингни кўтар! Эр йигитнинг бош солгани ўлганидир. Мен саломат бўлсам,
Ойхон қўлдан кетмас. Кичик душманнинг ҳам ортидан из қувмоқ ақллиликлар ишидир”
1
.
Майсаранинг жавоби унинг нечоғли жасур, чўрткесар, довюрак аёл эканини яққол
намоён этади. Ҳар қандай номард, муғомбир эркакнинг таъзирини бера оладиган мард ва
танти аёл Майсарахоннинг Ойхонга қараб:
- Мен бу бадбахтларни қандай шармандаю шармисор қилишимни ҳали кўрурсан..., -
деганида, ёки Нодирага қараб:
- Қизим, иш қилсанг шундай қилки, бутун дунё кулсин ё бутун дунё йиғласин! – деб
айтган сўзларида чексиз ишонч, куч, шижоат ва салобат бор. Бундай нутқ фақат Майсарага
хос.
Адабиётшунос Узоқ Жўрақулов таъкидлашича, “Достон, эртак, қиссачилик,
ҳикоячиликка хос эпик кўлам, мақолга хос афористика, латифага хос лутф-қочиримлар,
қўшиққа хос лиризм драма жанрини тўлдирувчи, бойитувчи, миллийлаштирувчи энг муҳим
воситалардир”
2
. Ҳамза драматургиясида, айниқса, Майсара образида мана шундай
“миллийлаштирувчи” деталларни кўплаб учратишимиз мумкин. Майсаранинг ўта закий аёл
экани учта тубан эркакни мот қилувчи ўткир қочиримли гаплар айтганида намоён бўлади.
Айниқса, Майсаранинг кўплаб халқ мақолларига мурожаат қилиши драматик мулоқотнинг
таъсирчанлигини янада оширган. Нутқи қофия ва ритм билан йўғрилган ҳозиржавоб
Майсара образини яратишда Ҳамза ижодининг халқоналикка, фольклоризмга нечоғли яқин
экани намоён бўлган. Майсаранинг жуда уддабурон, оқила, сўзга чечан аёл эканлиги кўп
муаммоларни бартараф қилишда қўл келади.
Асар жуда енгил ўқилади. Кулгули саҳналарга бойлиги учун кўтаринки кайфият
бағишлайди. Ҳамзанинг ижодкорлик маҳоратига тан берасан киши. Унда воқеаларни содда,
енгил ва эмоционал етказиб бериш иқтидори мавжуд. Дарҳақиқат, рус миссионерлари ўз
мафкурасини тарғиб ва талқин қилишда Ҳамза Ҳакимзода ижодини танлагани бежиз
1
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий. Тўла асарлар тўплами (Беш томлик). Тўртинчи том. Драмалар (1921-1928).
Мақолалар. – Т.: Фан, 1989. – Б. 211.
2
Жўрақулов У. Назарий поэтика масалалари. Муаллиф. Жанр. Хронотоп. Илмий-назарий тадқиқотлар,
адабий-танқидий мақолалар. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2015. – Б. 45.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
754
бўлмагани ҳақида ўйлаб қоласиз.
“Демак, драма ўзбек адабиёти анъаналарига бир қадар “бегона” жанр бўлса-да, халқ
ижодиёти, мумтоз адабиёт, замонавий бадиий тафаккур анъаналарини ўзига сингдириш
орқали миллийлик касб этади”
3
.
REFERENCES
1.
Жабборов Н. Ҳамза ва жадидчилик // Ҳамза ва ХХ аср ўзбек адабиёти. Мақолалар
тўплами. Нашрга тайёрловчи Зебо Қобилова. – Фарғона, 2019. – 256 бет.
2.
Жўрақулов У. Назарий поэтика масалалари. Муаллиф. Жанр. Хронотоп. Илмий-
назарий тадқиқотлар, адабий-танқидий мақолалар. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги
нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2015. – 356 бет.
3.
Каримов Н. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг ХХ аср ўзбек адабиёти тараққиётидаги
ўрни ва аҳамияти // Ҳамза ва ХХ аср ўзбек адабиёти. Мақолалар тўплами. Нашрга
тайёрловчи Зебо Қобилова. – Фарғона,
4.
Қосимов Б. Оташин маърифатпарвар // Ҳамза ва ХХ аср ўзбек адабиёти. Мақолалар
тўплами. Нашрга тайёрловчи Зебо Қобилова. – Фарғона, 2019. – 256 бет.
3
Жўрақулов У. Назарий поэтика масалалари. Муаллиф. Жанр. Хронотоп. Илмий-назарий тадқиқотлар,
адабий-танқидий мақолалар. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2015. – Б. 48-49.
