Authors

  • Мафтуна Кимсанбоева

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.33591

Abstract

Мамлакатимизда мактабгача таълим муассасалари харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш тизимини тадқиқ қилинган ва хулосалар берилган.

background image


531

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ХАРАЖАТЛАРИНИ

РЕЖАЛАШТИРИШ ВА МОЛИЯЛАШТИРИШ

Кимсанбоева Мафтуна Баходировна

maftunabahodirovna2525@gmail.com

ТДИУ “Молия” кафедраси катта ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.11403002

Аннотация.

Мамлакатимизда мактабгача таълим муассасалари харажатларини

режалаштириш ва молиялаштириш тизимини тадқиқ қилинган ва хулосалар берилган.

Калит сўзлар:

мактабгача таълим тизими, бюджет тизими, таълим тизими,

таълимни молиялаштириш.

PLANNING AND FINANCING COSTS OF SCHOOL EDUCATIONAL INSTITUTIONS

Abstract.

The system of planning and financing the costs of preschool education in our

country has been studied and conclusions have been made.

Keywords:

preschool education system, budget system, education system, education

financing.

ПЛАНИРОВАНИЕ И ФИНАНСИРОВАНИЕ РАСХОДОВ ШКОЛЬНЫХ

ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ УЧРЕЖДЕНИЙ

Аннотация.

Исследована система планирования и финансирования расходов

дошкольных образовательных учреждений в нашей стране и даны выводы.

Ключевые слова:

система дошкольного образования, бюджетная система,

система образования, финансирование образования.

Жaҳoн мактабгача таълим муассасалари хизматлари билан қамраб олиш, муассасада

болаларнинг таълим ва тарбия олишлари учун самарали молиявий бошқарув қарорларини

қабул қилиш ва мактабгача таълим тизимида давлат-хусусий шериклик амалиётини жорий

этишга қaрaтилгaн илмий тaдқиқoтлaр oлиб бoрилмoқдa.

Ўзбeкистoндa мактабгача таълим муассасаларида қамраб олиш даражасининг

кескин тушганлиги, аҳоли даромадлари мазкур хизматларни сотиб олишдаги молиявий

имкониятлари пастлиги сингари ҳолатлар тизимнинг мoлиявий бaрқaрoрлигини тaъминлaш

бўйичa тизимли чoрa-тaдбирлaрни aмaлгa oшириш лoзимлигини кўрсaтaди. Шунингдeк,

мaзкур мaвзунинг дoлзaрблиги хусусидa Президентимизнинг Oлий Мaжлисгa

Мурoжaтнoмaсида aлoҳидa тaъкидлaниб, “...Мактабгача таълимни ривожлантириш

борасида бошлаган ислоҳотларимиз натижасида ўтган йили 5 минг 722 та давлат, хусусий,


background image


532

оилавий болалар боғчалари ташкил этилди. Шунинг ҳисобидан фарзандларимизни

мактабгача таълим билан қамраб Илмий кузатиш ва тадқиқотлар натижасида инсон ўз ҳаёти

давомида оладиган барча маълумотнинг етмиш фоизини беш ёшгача бўлган даврда олиб

улгуриши аниқланган. Дарҳақиқат, бу даврда инсон боласи дунёни англайди, ўз она тилини

ўзлаштиради, ота-она, оила, маҳалла, Ватанга меҳри уйғонади, умр давомида оладиган

билимларга замин ҳозирлайди. Бунда, энг аввало, оила асосий роль ўйнаса, мактабгача

таълим муассасасининг ҳиссаси ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этади. Шу боис

мамлакатимизда айнан мактабгача таълим узлуксиз таълим тизимининг ажралмас бўлагига,

унинг дебочасига айланган.

Мактабгача таълим болаларда ўқишга ҳавас уйғотиш, уларни тизимли равишда

ўқишга тайёрлаш, соғлом ва баркамол шахс бўлиб шаклланишига хизмат қилади. Бу таълим

олти-етти ёшгача оилада, болалар боғчасида ва мулк шаклидан қатъи назар, бошқа

таълим муассасаларида олиб борилади.

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда ўсиб бораётган авлодни соғлом ва ҳар

томонлама етук вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия

шакллари ҳамда усулларини жорий этишга қаратилган мактабгача таълимнинг самарали

тизимини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, кейинги

йилларда мактабгача таълим ёшидаги болалар сони ҳам ўсиб бориш тенденциясига эга

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун яратилган

қулай шарт-шароитлар нодавлат мактабгача таълим муассасалари сонини янада ошириш ва

улар кўрсатадиган хизматлар турларини кенгайтириш учун мустаҳкам пойдевор бўлди.

Шу билан бирга, олиб борилган таҳлил, болаларнинг мактабгача таълим билан

қамровини таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларини замонавий ўқув-методик

материаллар ва бадиий адабиётлар билан тўлдириш, соҳага малакали педагог ва бошқарув

кадрларини жалб қилиш масалаларини ҳал этиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, болаларнинг сифатли

мактабгача таълимдан тенг фойдаланишини таъминлаш, мактабгача таълим

хизматларининг нодавлат секторини ривожлантириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини

бошқаришни

такомиллаштириш

чора-тадбирлари

тўғрисида»ги

ПҚ-3955

сон қарорига мувофиқ:

а) Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача

ривожлантириш концепцияси қуйидагиларни назарда тутган ҳолда:


background image


533

мактабгача

таълим

соҳасидаги

норматив-ҳуқуқий

базани

янада

такомиллаштириш;

мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва

жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш;

болаларнинг сифатли мактабгача таълим билан қамровини ошириш,

ундан тенг фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, мазкур соҳада давлат-хусусий

шериклигини ривожлантириш;

мактабгача таълим тизимига инновацияларни, илғор педагогик ва ахборот-

коммуникация технологияларини жорий этиш;

мактабгача таълимни бошқариш тизимини такомиллаштириш, мактабгача таълим

муассасалари фаолиятини молиялаштириш шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш;

мактабгача таълим тизимига мактабгача таълим тизими ходимларини тайёрлаш,

қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга мутлақо янги

ёндашувларни жорий этиш;

мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг соғлом ва баланслаштирилган

овқатланишини, сифатли тиббий парваришини таъминлаш;

б) Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача

ривожлантириш концепциясини 2019 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»;

в) 2019-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини

ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари;

г) 2025-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини

ривожлантиришнинг мақсадли тасдиқланди.

Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8

майдаги ПҚ-4312-сонли “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини

2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тўғрисида”ги Қарори ушбу тизим фаолиятини

янги босқичга кўтариш, соҳани бугунги кун талаблари даражасида модернизация қилишга

хизмат қилиши шубҳасиз. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мазкур соҳадаги

ислоҳотлар изчил давом эттирилиб, мактабгача таълим муассасалари тармоғини ҳозирги

замон талаблари ва стандартлари асосида ривожлантириш, уларни реконструкция ва

модернизация қилишга қаратилаётган эътибор замирида ҳам келажагимиз эгаларининг ҳеч

кимдан кам бўлмай улғайишлари ҳамда буюк аждодларга муносиб ворис бўлиб вояга

етишларини таъминлашдек эзгу мақсад мужассам. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг


background image


534

қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030

йилгача ривожлантириш концепцияси кенг кўламли стратегик мақсадлар, муҳим вазифалар

белгилангани билан аҳамиятлидир.

Мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб

қуйидагилар белгиланиши таъкидланди:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача

таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;

халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари

(қарзлар), грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Умуман, бюджетдан молиялаштирилувчи муассасалар ва айниқса, узлуксиз таълим

тизимининг муҳим бўғинларидан ҳисобланмиш мактабгача таълим муассасалари

фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришнинг иқтисодий асосларидан бири бўлган молиявий

муносабатларнинг хусусиятларини ўрганиш, мактабгача таълим муассасалари

харажатларини молиялаштириш механизмини ёритиш муҳим аҳамиятга эга.

REFERENCES

1.

Бекмуродов

А.Ш.

Информацинно-ресурсное

обеспечение

высшего

экономического образования: методика, содержание и техническое обеспечение.-

Т.: Экономика, 2009.-205 б.

2.

Qobulov X., Kimsanboyeva M. Ta’lim tizimini moliyalashtirishni isloh qilish

masalalari//"Science and Education" Scientific Journal. April 2021 / Volume 2 Issue 4,

698-705-b.

3.

Qobulov X., Kimsanboyeva M. Ta’lim tizimini moliyalashtirishni samarali tashkil etish

yo’llari Босма Тошкент молия институти. “Инновацион иқтисодиёт шароитида

молия тизимини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ва истиқболлари”

мавзуcидаги республика онлайн илмий-амалий конференция материаллари

тўплами. –Т.: ТМИ., 2020. – 171-172-б.

4.

Отажонов Ш.И. Ўзбекистонда инновацион кластерларни ривожлантириш

истиқболлари. Монография. –Т.: ITA-PRESS. 2017. - 204 б.


background image


535

5.

Рахмонов Д. Ўзбекистон ижтимоий соҳани молиялаштиришнинг методологик

асосларини такомиллаштириш. Иқтисод фанлари доктори (DSc) даражасини олиш

учун диссертация автореферати.Т., 2018. 71-б.;

6.

Рахимова У.А. Ўзбекистон олий таълим муассасаларида инновацион фаолиятни

ривожлантириш йўллари. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

даражасини олиш учун диссертация автореферати.Самарканд, 2019. 57-б

References

Бекмуродов А.Ш. Информацинно-ресурсное обеспечение высшего экономического образования: методика, содержание и техническое обеспечение.-Т.: Экономика, 2009.-205 б.

Qobulov X., Kimsanboyeva M. Ta’lim tizimini moliyalashtirishni isloh qilish masalalari//"Science and Education" Scientific Journal. April 2021 / Volume 2 Issue 4, 698-705-b.

Qobulov X., Kimsanboyeva M. Ta’lim tizimini moliyalashtirishni samarali tashkil etish yo’llari Босма Тошкент молия институти. “Инновацион иқтисодиёт шароитида молия тизимини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ва истиқболлари” мавзуcидаги республика онлайн илмий-амалий конференция материаллари тўплами. –Т.: ТМИ., 2020. – 171-172-б.

Отажонов Ш.И. Ўзбекистонда инновацион кластерларни ривожлантириш истиқболлари. Монография. –Т.: ITA-PRESS. 2017. - 204 б.

Рахмонов Д. Ўзбекистон ижтимоий соҳани молиялаштиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш. Иқтисод фанлари доктори (DSc) даражасини олиш учун диссертация автореферати.Т., 2018. 71-б.;

Рахимова У.А. Ўзбекистон олий таълим муассасаларида инновацион фаолиятни ривожлантириш йўллари. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун диссертация автореферати.Самарканд, 2019. 57-б