ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ СИЁСАТИДАГИ ЎРНИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

Abstract

Статья посвящена роли средств массовой информации в повышении правового сознания и правовой культуры населения в борьбе с коррупцией. Также в статье освещаются организационно-правовые основы антикоррупционной деятельности средств массовой информации, анализируются происходящие изменения в законодательстве и совершенствование форм институционального контроля.

Source type: Journals
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar
Branch of knowledge

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Нуруллаев , Д. . (2024). ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ СИЁСАТИДАГИ ЎРНИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР. Modern Science and Research, 3(6), 131–141. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/34772
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Статья посвящена роли средств массовой информации в повышении правового сознания и правовой культуры населения в борьбе с коррупцией. Также в статье освещаются организационно-правовые основы антикоррупционной деятельности средств массовой информации, анализируются происходящие изменения в законодательстве и совершенствование форм институционального контроля.


background image


131

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ

КУРАШИШ СИЁСАТИДАГИ ЎРНИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

Нуруллаев Дилшод Суннатулло ўғли

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистранти

Тошкент, Ўзбекистон.

https://doi.org/10.5281/zenodo.11641980

Аннотация.

Статья посвящена роли средств массовой информации в повышении

правового сознания и правовой культуры населения в борьбе с коррупцией. Также в статье

освещаются организационно-правовые основы антикоррупционной деятельности средств

массовой информации, анализируются происходящие изменения в законодательстве и

совершенствование форм институционального контроля.

Калит сўзлар:

коррупция, оммавий ахборот воситалари, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий

маданият, ҳуқуқий таълим, жамоятчилик назорати, давлат дастури.

THE ROLE OF MEDIA IN ANTI-CORRUPTION POLICY: PROBLEMS AND

SOLUTIONS

Abstract.

The article is devoted to the role of the mass media in raising the legal awareness

and legal culture of the population against corruption. The article also sheds light on the

organizational and legal basis of the mass media's anti-corruption activities, and analyzes the

ongoing changes in legislation and the improvement of institutional control forms.

Key words:

corruption, legal consciousness, legal culture, legal education, public control,

state program.

РОЛЬ СМИ В АНТИКОРРУПЦИОННОЙ ПОЛИТИКЕ: ПРОБЛЕМЫ И РЕШЕНИЯ

Аннотация.

Статья посвящена деятельности средств массовой информации в

политике противодействия коррупции. Также в статье освещаются организационно-

правовые основы антикоррупционной деятельности СМИ, анализируются постоянные

изменения в законодательстве и совершенствование институциональных форм контроля.

Ключевые слова:

коррупция, правосознание, правовая культура, юридическое

образование, общественный контроль, государственная программа.

Кириш:

Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик фикрини таҳлил қилиш,

омма ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш, қонунчилик

ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш фуқаролик жамияти институтлари,

жумладан оммавий ахборот воситалари зиммасига тушади.


background image


132

Бошқарувни рағбатлантириш ва коррупцияни назорат қилишда оммавий ахборот

воситаларининг ўрни муҳимдир. Бу нафақат коррупция унинг сабаблари, оқибатлари ва

мумкин бўлган чоралар тўғрисида жамоатчилик хабардорлигини оширади, шунингдек,

коррупция ҳолатларини текширади ва ҳисобот беради. Оммавий ахборот воситаларининг

самарадорлиги, ўз навбатида, бунга боғлиқ ахборот олиш ва сўз эркинлиги муносабатларни

яхшилайди.

Тадқиқот объекти

Тақиқот объектини оммавий ахборот воситаларининг коррупцияга қарши курашиш

фаолияти ва унда юзага келадиган муаммолар ташкил қилади. Тадқиқотнинг предмети

оммавий ахборот воситаларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар, махсус адабиётлар, статистик ахборотлар ҳамда уларга таянган ҳолда қонун

нормаларидаги оммавий ахборот воситаларининг коррупцияга қарши курашиш фаолияти

оптимиллаштириш ва ривожлантириш масалалари ташкил этади.

Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили

Мамлкатамиз олимлари томонидан жумладан “Ҳуррият” мухбири, Гўзал

Маликованинг “Коррупцияга қарши курашда ОАВ ўрни” номли автореферати, Тошкент

тиббиёт академияси Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Утаев Ғайрат

Ғайбуллаевичнинг “Фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий

маданият юксалтириш - давр талаби” номли илмий мақоласи, Ш.А.Холиқованинг “Давлат

ҳокимияти фаолияти устидан жамоатчилик назоратини такомиллаштириш масалалари”,

ю.ф.ф.д. (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган дисс. автореферати, Ўзбекистон

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори, Коррупцияга қарши курашиш

агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси, ф.ф.н Гулнора Бобожонованинг

“Коррупцияга қарши курашда оммавий ахборот воситаларининг роли” номли илмий

мақоласи, Мухаммадиева Моҳинур Яхшибаевнанинг “Коррупцияга қарши курашишда

фуқаролик жамияти институтларининг ролини оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий

масалалари

” номли

(PhD) диссертациялари орқали ушбу мавзулар орқали тадқиқотлар

ўтказидган.

Маълумки, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш жамиятда қонун

устуворлигини таъминлаш ва қонунунийлик мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан бири

ҳисобланади. Чунки фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва бурчлари рўёбга чиқариш,

ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти

тамойиллари асосида жамиятимизда содир бўлаётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини


background image


133

шакллантириш бевосита ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият юксалтиришни тақозо этади.

Албатта, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият фақатгина фуқароларнинг қонунларнинг

билиши ва ҳабардорлиги бўлиб қолмай, давлат ва жамият ривожланишини белгилаб

берадиган кенг тушунча ҳисобланади.

Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятга олимлар томонидан берилган турлича

таърифлар билан танишиб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади, жумладан, профессор

З.Исломов ҳуқуқий онгга шундай таъриф беради: “Ҳуқуқий онгни мамлакат

фуқароларининг ҳам амалдаги ҳуқуққа, юридик амалиётга, фуқаролар ҳуқуқлари,

еркинликлари, мажбуриятларига, ҳам орзу қилинган ҳуқуққа ва бошқа ҳуқуқий ҳодисаларга

муносабатини ифодаловчи ҳуқуқий сезгилар, гоялар, баҳолар, тасаввурлар тизими

сифатида таърифлаш мумкин”

1

.

Рус олими Р.С.Байниязов эса ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият бўйича “Жамиятда

ўзига хос маданий мақомга эга бўлган ҳуқуқий онг ҳуқуқий воқеликни ўзгартиришнинг

реал омилидир”, деб таъкидлаган.

Ҳуқуқий онг бу – бу ижтимоий онгнинг шаклларидан бири бўлиб, кишиларда

ҳуқуққа, қонунчиликка, ҳуқуқ-тартиботга ва бошқа ҳуқуқий ҳодисаларга нисбатан

бўлган ғоялар, ҳис туйғулар, тасаввурлар йиғиндисидир, ҳуқуқий онг даражаси

фуқароларнинг ҳуқуқлардан хабардорлиги, қонунларни билиши, қонунларга риоя этиш

ва уларни бажаришга тайёрлик, қонунга итоаткорлик, ҳуқуқни ва одил судловни ҳурмат

қилиш даражасидир

2

.

Ҳуқуқий онг – инсонда ҳуқуқий маданият шаклланишида муҳим пойдевор бўлиб

хизмат қилади ва фуқаролар ҳуқуқий онгининг шаклланиши ва ривожланишига, уларда

конституциявий-ҳуқуқий принциплар ва нормалар, ҳуқуқий муносабатлар, шунингдек,

конституциявий жавобгарлик ҳақида тўғри тасаввур шаклланишига таъсир кўрсатади,

шунингдек ҳуқуқий онг –ҳуқуқни рўёбга чиқариш жараёнида, юридик муносабатларни ҳал

этишда тартибга солиш вазифасини ўтайди ва ҳуқуқий онгнинг тартибга солувчилик роли

ҳуқуқий нормаларнинг онгли равишда бажарилишида намоён бўлади ҳамда жамият,

1

Ҳуқуқий онг вa ҳуқуқий мaдaниятни йуксaлтириш дaвр тaлaби, "Oriental Art and Culture" Scientific-

Methodical Journal - (3) III/2020, ISSN 2181-063X, https://cyberleninka.ru/article/n/huquqiy-ong-va-huquqiy-
madaniyatni-yuksaltirish-davr-talabi/viewer

2

Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ҳ ҳарфи. Тошкент Давлат илмий нашриёти 2006 й.250-бет


background image


134

ижтимоий гуруҳлар, шахс ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онги даражаси қанчалик юқори

бўлса, мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот шунчалик мустаҳкам бўлади

3

.

Ҳуқуқий маданият бу – ҳар бир фуқарони аввало ҳуқуқий онгга, ҳуқуқий билим ва

саводхонликка эга бўлган ҳолда, жамиятда ҳуқуқий муносабатларга киришишидир.

Шуниннгдек, фуқароларнинг конституцияга ва турли қонунларга ҳурмат билан бирга,

хуқуқ, эркинлик ва мажбуриятлар орқали ёндашиши ҳам ҳуқуқий маданиятнинг маълум

бир даражаси ҳисобланади. Агар бу тушунчага илмий ёндашадиган бўлсак, фуқароларда

ҳуқуқий маданияти шакллантириш учун аввало, уларда ҳуқуқий онгни шакллантириш

кераклигига дуч келамиз

4

.

Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг барча субъектларидан

фақат оммавий ахборот воситалари доимий таъсир кўрсатади, бошқа субъектлар эса бундай

таъсирни шошилинч, даврий ёки тартибсиз равишда амалга оширадилар (масалан, таълим

муассасалари - ўқиш даврида, жамоат ташкилотлари - махсус тадбирлар пайтида ва

бошқалар). Оммавий ахборот воситалари, образли қилиб айтганда, ҳуқуқий

профилактикани фуқароларни ҳуқуқий ривожланиш тўғрисида хабардор қилиш, шу орқали

уларнинг ҳуқуқий муаммолари ва сўровларини шакллантириш орқали амалга ошириши

мумкин.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот

воситаларининг ролини янада кучайтириш масаласига Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 09.01.2019 йилдаги ПФ-5618-сонли “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий

маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонида

алоҳида эътибор қаратилган. Фармоннинг 3-боби аҳолининг ҳуқуқий маданиятини

юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш масалаларига

бағишланган.

Ҳуқуқий мавзуларни тизимли ва таҳлилий ёритиб бориш ҳамда аҳолини қонунга

ҳурмат руҳида тарбиялашга доир телекўрсатувлар кўламини кенгайтириш, оммавий

ахборот воситаларининг (матбуот, телевидение, радио) ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги

фаолиятини рағбатлантиришнинг ҳуқуқий механизмларини белгилаб бериш бўйича

3

Фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият юксалтириш -давр талаби -

Утаев Ғайрат Ғайбуллаевич–Тошкент тиббиёт академияси Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси
https://universalpublishings.com/index.php/jusr/article/view/642/1233

4

Фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият юксалтириш -давр талаби -

Утаев Ғайрат Ғайбуллаевич–Тошкент тиббиёт академияси Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси
https://universalpublishings.com/index.php/jusr/article/view/642/1233


background image


135

таклифлар тайёрлаш, ҳуқуқий даврий нашрларни интернет тармоғига интеграция қилиш ва

уларнинг электрон нусхалари жойлаб борилишини таъминлашни йўлга қўйиш, аҳолининг

ҳуқуқий хабардорлигини ошириш мақсадида “Ҳуқуқий ахборот” радио лойиҳасини ташкил

этиш ва амалга ошириш, ҳуқуқий соҳани ёритувчи журналистларни тайёрлаш ва қайта

тайёрлаш, уларнинг малакасини доимий ошириб бориш тизимини яратиш юзасидан

таклифлар ишлаб чиқиш, қабул қилинган қонун ҳужжатларига мустақил экспертлар,

мутахассислар ва аҳолининг фикри ҳамда муносабатини акс эттирувчи таҳлилий ток-шоу,

баҳс-мунозара йўналишидаги кўрсатув ва эшиттиришларни эфирга узатиш, аҳоли

ўртасидаги долзарб ижтимоий-ҳуқуқий муаммолардан келиб чиқиб, фуқароларнинг

ҳуқуқий маърифатини оширишга хизмат қиладиган, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга

қаратилган таъсирчан телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ҳамда ҳуқуқий мавзудаги

лойиҳаларни тайёрлаш ва тарқатиш, оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик

назоратини таъминлаш борасидаги ролини кучайтириш, уларнинг давлат органлари ва

фуқаролик жамияти институтлари билан алоқасини кучайтириш юзасидан қўшимча чора-

тадбирларни ташкил этиш, давлат органлари ахборот хизматларининг ҳуқуқий ахборотни

тарқатишдаги роли ва ўрнини кучайтириш, шу жумладан, давлат органи нуфузига таъсир

кўрсатадиган салбий хабарлар бўйича зудлик билан муносабат билдириб бориш

механизмини яратиш кабилар ушбу Фармонда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини

юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтиришнинг устувор

йўналишлари сифатида белгиланган

5

.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 30-

декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий

ҳуқуқий ахборот маркази фаолиятини ташкил этиш, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий

маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари

тўғрисида”ги 678-сонли қарорида ҳам оммавий ахборот воситаларининг аҳолининг

ҳуқуқий маданиятини юксалтиришдаги ролини кучайтириш бўйича аниқ вазифалар

кўрсатилган.

Ҳусусан, қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида аҳолининг ҳуқуқий

маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш,

фуқароларни, шу жумладан, мансабдор шахсларни қонунга бўйсуниш ва ҳурмат руҳида

тарбиялашга қаратилган қисқа метражли фильмларни суратга олиш ва анимацион

5

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 09.01.2019 йилдаги ПФ-5618-сон, [Электрон манба].

https://lex.uz/ru/docs/4149765


background image


136

видеороликларни тайёрлаш ҳамда уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш,

журналистлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерларнинг ҳуқуқий

билимларини янада ошириш бўйича бепул ўқув курслари ва семинарлар ташкил қилиш,

оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистлар учун ўз соҳасига оид қабул

қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мақсади, мазмун-моҳияти ва аҳамиятини

тушунтириш бўйича доимий равишда матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар

ташкил этиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш даражаси бўйича ўтказилган

социологик сўров натижаларини оммавий ахборот воситалари, электрон ва босма

нашрларда ҳамда вазирлик ва идораларнинг веб-сайтида доимий ёритиб бориш кабилар

қайд этилган.

Оммавий ахборот воситаларининг аҳолининг коррупцияга қарши ҳуқуқий онги ва

ҳуқуқий маданиятини юксалтиришдаги ваколати 2017 йил 4 январъдаги ЎРҚ-419-сон

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” қонунининг 15-

моддасида кўрсатиб ўтилган. Ушбу модда билан коррупцияга қарши курашишда оммавий

ахборот воситалари аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда жамиятда

коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тадбирларни

ёритиши айтиб ўтилган.

Коррупцияга қарши кураш воситаси бўлиб хизмат қилувчи фуқароларнинг

коррупцияга қарши индивидуал онгини шакллантиришда давлат органларининг жамоат

ташкилотлари билан, жумладан оммавий ахборот воситалари ўртасида ҳамкорлик

алоқаларини яхшилаш ва ҳуқуқий такомиллаштириш муҳим ҳисобланади. Бунда давлат

органлари ва ташкилотлари ўртасидаги соғлом ва сифатли мулоқот алоқаларини йўлга

қўйиш,

давлат органлари томонидан оммавий ахборот воситаларининг

фаолият кўрсатиши

учун қулай шароит яратиб бериши, ахборот хизматларини услубий жиҳатдан қўллаб-

қувватлаш кабилар мисол бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2019 йилдаги “Оммавий ахборот

воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот

хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги

ПҚ-4366-сонли қарори ҳам оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал

даражада қулай шароитлар яратиш, давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга

қўйиш, аҳолига ислоҳотларнинг мақсади, вазифалари ва натижалари ҳақида тезкор, холис

ва тўлиқ ахборот етказиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат

ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлигини ошириш, шунингдек, уларнинг


background image


137

жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ва ахборот хизматлари фаолиятининг

самарадорлигини тубдан яхшилаш мақсадида, давлат органлари ва ташкилотларининг

оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш, ахборот хизматлари билан

доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш,

шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда кенг аҳоли

қатламларининг иштирокини таъминлаш мақсадида экспертлар гуруҳини шакллантириш,

мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида давлат органлари ва ташкилотлари

раҳбарларининг чиқишларини ташкил этиш, ахборот макони мониторингини олиб бориш

ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор

муносабат билдириш, оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғида тегишли давлат

органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни

ташкил қилиш, давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда маҳаллий ва хорижий

оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа

ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти

тўғрисида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг

позициясини ўрганиш, долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва улар тўғрисида давлат

органлари ва ташкилотлари раҳбариятига ахборот бериб бориш кабилар белгилаб

қўйилган

6

.

Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида коррупциянинг турли кўринишларига

нисбатан салбий муносабатни шакллантириш, таълим муассасаларида (таълим

йўналишидан қатъий назар) аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини

шакллантиришга хизмат қилувчи, корруциянинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий зарарини

кўрсатувчи тарғибот тадбирлари ва уқув курсларини мунтазам ташкил қилиб бориш,

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг ижобий натижаларини оммавий

ахборот воситаларида ёритиш кабилар коррупцияга қарши курашда аҳолининг ҳуқуий онг

ва ҳуқуқий маданиятини оширишда мухим рол ўйнайди.

Аҳолининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги ҳуқуқий маданиятини

юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти қуйидагилар ёрдамида амалга

оширилиши мумкин:

6

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 27.06.2019 йилдаги ПҚ-4366-сон, [Электрон манба].

https://lex.uz/docs/4390513


background image


138

1.Огоҳликни ошириш, бунда оммавий ахборот воситалари коррупциянинг жамият,

иқтисодиёт ва инсон ҳаётига зарарли таъсири ҳақида хабардорликни ошириши мумкин.

Оммавий ахборот воситалари ҳаётий мисоллар ва воқеаларни ёритиб, одамларга

коррупциянинг таъсири ва унга қарши курашиш нега муҳимлигини тушунишга ёрдам

беради.

2.Жамоатчиликни тарбиялаш, оммавий ахборот воситалари аҳолини уларнинг ҳуқуқ

ва мажбуриятлари, шунингдек, коррупцияга қарши курашишнинг амалдаги ҳуқуқий

механизмлари ҳақида маълумот бериши мумкин. Бу коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги

қонун ҳужжатлари, ҳисобот бериш механизмлари ва фуқароларнинг коррупцияга қарши

курашда фаол иштирок этиш усуллари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши мумкин.

3.Ошкораликни қўллаб-қувватлаш,

оммавий ахборот воситалари ахборот ва ҳукумат

идораларига очиқ киришни тарғиб қилиш орқали шаффофликни таъминлаши мумкин.

Оммавий ахборот воситалари давлат харажатларини ёритиш бу бўйича қарорлар қабул

қилиш жараёнларини кузатиш орқали орқали коррупциянинг олдини олишга ва давлат

ресурсларидан мақсадли фойдаланишга кўмак беради.

4.Фуқаролик жамияти билан ҳамкорлик,

оммавий ахборот воситалари коррупцияга

қарши курашда фаол иштирок этаётган фуқаролик жамияти ташкилотлари билан

ҳамкорлик қилади. Оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти гуруҳлари

биргаликда ишлаш орқали ўз таъсирини кучайтириши, ресурсларни баҳам кўриши ва

хабардорликни ошириш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш учун тарғибот

кампанияларини мувофиқлаштириши мумкин.

5.Ахлоқий хулқ-атворни тарғиб қилиш,

оммавий ахборот воситалари ҳалоллик ва

виждонлилик, ватанпарварликни тарғиб қилиш орқали ахлоқий меъёрларни қўллаб-

қувватлаши мумкин. Оммавий ахборот воситалари ҳалоллик маданиятини юксалтириш

орқали бошқаларни ҳам уларга эргашишга ва коррупцион амалиётларга қарши туришга

илҳомлантириши мумкин.

6.Ҳуқуқий таҳлилни тақдим этиш, оммавий ахборот воситалари коррупцияга қарши

қонунлар, суд қарорлари ва суд жараёнлари бўйича ҳуқуқий таҳлил ва эксперт шарҳларини

тақдим этиши мумкин. Оммавий ахборот воситалари мураккаб ҳуқуқий тушунчаларни

тушунарли тарзда тушунтириш орқали аҳолига қонунда назарда тутилган ҳуқуқ ва

мажбуриятларни тушунишга ёрдам бериши мумкин.

7.Ёшларни жалб қилиш, оммавий ахборот воситалари ёшларни коррупциянинг

салбий таъсири ҳақида билимларини ошириши ва бунга имконият берувчи таълим


background image


139

дастурлари, ижтимоий медиа кампаниялари ва интерактив контентларни ишлаб чиқиши

мумкин. Оммавий ахборот воситалари келажак авлодга мурожаат қилиш орқали жамият

келажагини шакллантирадиган ҳалоллик ва ахлоқий етакчилик маданиятини тарбиялаши

мумкин.

Хулоса қилиб айтганда,

ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият жамиятда шахсларнинг

қонунларга, қоидалар ва хулқ-атвор нормаларига муносабатини белгиловчи билимлар,

эътиқодлар, қадрятлар ва меъёрлар йиғиндисидир. Бу инсонга ҳуқуқий йўлда ҳақракат

қилиш билан бирга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушуниш, шунингдек, умумий

манфаатлар учун қонунларга риоя қилиш муҳимлигини англаш имконини беради.

Аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш, коррупцияга қарши маданиятни

шакллантиришда эса оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёсдир. Чунки оммавий

ахборот воситалари ахборотни тарқатиш, жамоатчилик фикрини таҳлил қилиш ва жамият

нормаларига таъсир ўтказиш учун кучли восита бўлиб хизмат қилади. Коррупцияга қарши

курашиш контекстида оммавий ахборот воситалари масъулиятни кучайтириш,

ошкораликни таъминлаш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшадиган кўп

қиррали рол вазифасила ўйнайди. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ҳуқуқий онг ва

ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ахборот билан таъминлашдан ташқари, фуқароларнинг

қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида маълумот беради, коррупцияни

тан олиш, хабар бериш ва унга қарши курашиш имкониятларини кенгайтиради. Ахборотли

дастурлар, ҳужжатли филмлар ва эксперт интервюлари орқали оммавий ахборот

воситалари аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширади, коррупцияга қарши қонунчилик

нормалари мазмун-моҳиятини очиб беради.

Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари фуқароларнинг ҳуқуқий

саводхонлигини ошириш ва билимга эга бўлиш орқали аҳолининг ҳуқуқий масалалар билан

шуғулланиши ва давлат мансабдор шахсларидан масъулият талаб қилиш салоҳиятини

мустаҳкамлайди.

Умуман олганда, оммавий ахборот воситалари коррупцияга қарши курашиш ва

қонун устуворлигини амалга оширишга қаратилган ҳуқуқий ислоҳотларни илгари суради.

Оммавий ахборот воситалари коррупция ва ҳуқуқий ислоҳотлар бўйича мулоқот ва

мунозаралар ўтказишга ёрдам бериб, танқидий фикрлашни ва фуқаролик фаоллигини

рағбатлантиради ва аҳолининг жамиятда содир бўлаётган воқеаларга даҳлдорлик ҳиссини

уйғотади, масъулият, ошкоралик ва қонун устуворлигини мустаҳкамлайди, пировардида

жамиятда коррупциянинг олдини олишга ҳисса қўшади.


background image


140

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

мурожаатномаси. 2017 йил.: “Халқ сўзи”. [Электрон манба]. URL:

http://xs.uz/uzkr/post/ozbekiston-respublikasi-prezidenti-

havkatmirziyoevningolij-

mazhlisga-murozhaatnomasi.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ш.М.Мирзиёевнинг “Коррупцияга

қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимлари такомиллаштирилади”

номли мавзуда ўтказилган йиғилиш // 11.02.2020 йил. [Электрон манба].

URL:https://uza.uz/oz/politics/korruptsiyaga-arshikuras

hishamda-zhamoatchilik-

nazorati-ti-11-02-2020.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақобат – бозор иқтисодиётига қатъий

ўтиш жараёнида принципиал масала” номли мавзуда ўтказилган йиғилиш //

28.05.2020 йил. [Электрон манба]. URL:https://uza.uz/oz/politics/ra-obat- bozor-i-

tisodiyetiga-atiy-tish-28-05-2020.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Одил судловни

таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифаларга бағишланган

видеоселектор

йиғилиши//30.06.2020.

[Электрон

манба].

URL:https://uza.uz/oz/politics/odil1-sudlovni-taminlash-va-korruptsiyag aarshika30-06-

2020.

II. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

5.

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 2-модда;

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон;

24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 2019 й., 2сон, 47-модда.

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш

тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш

чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 2 февралдаги ПҚ–2752сон қарори

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 5сон, 62-модда, 27-

сон, 608-модда, 37-сон, 982-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон,

09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон; 17.03.2021 й.,

06/21/6188/0216-сон.


background image


141

7.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Ўзбекистон

Республикасида

коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида” 2019 йил 27 майдаги ПФ– 5729-сон Фармони (Қонун ҳужжатлари

маълумотлари миллий базаси, 29.05.2019 й., 06/19/5729/3199-сон, 20.07.2019 й.,

06/19/5769/3450-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон).

8.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга

қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2020 йил 29

июндаги ПҚ–4761-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,

30.06.2020 й., 07/20/4761/1001-сон).

9.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Ўзбекистон

Республикасида

коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-

тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 29 июндаги ПФ–6013сон Фармони (Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 06/20/6013/1002-сон).

VI. Илмий адабиётлар: диссертациялар, монографиялар

10.

М.М.Шакирьянов (юридик фанлар номзоди, ИИВ.России)нинг “Современные

подходы к определению понятия “Коррупция”

диссертацияси

,

11.

Яростовский давлат университетининг юридик фанлар бўйича фалсафа доктори

Д.И.Таракановнинг “Проблема коррупции в современной России и способы

противодействия ей”

диссертацияси

,

12.

В.Ю. Голубовский, Т.Н. Синюковаларнинг “Роль Средств массовой информации в

противодействии коррупции” мақоласи.

13.

В.Н.Рудкиннинг “Роль СМИ в профилактике и противодействии коррупции: Опыт

США”, номли мақоласи.

14.

Э.И.Полякова, Е.Ю.Халатенкованинг “Роль средств массовой информации в

профилактике коррупционных правонарушений: социально-психологические

аспекты”, номли монографияси.