Authors

  • Gulbaxar Perdeshova

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.35254

Keywords:

librarianship science press works museum library.

Abstract

This article talks about the emergence and development of library science as a scientific and educational discipline.

background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

73

КУТУБХОНАШУНОСЛИКНИНГ ИЛМИЙ ВА ЎҚУВ ФАНИ СИФАТИДА ПАЙДО

БЎЛИШИ ҲАМДА РИВОЖЛАНИШИ (XIX АСР)

Пердешова Гулбахар

Кегейли тумани М ва МТБ га қарашли

23-сонли умумий орта талим мактабининг кутубхоначиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.12673272

Аннотация. Бу мақолада кутубхонашуносликнинг илмий ва ўқув фани сифатида

пайдо бўлиши ҳамда ривожланиши ҳақида сўз етилган.

Калит сўзлар: кутубхонашунослик, фан, матбуот асарлари, музей кутубхонаси.

THE EMERGENCE AND DEVELOPMENT OF LIBRARIANSHIP AS A SCIENTIFIC

AND EDUCATIONAL DISCIPLINE (XIX CENTURY)

Abstract. This article talks about the emergence and development of library science as a

scientific and educational discipline.

Key words: librarianship, science, press works, museum library.

ВОЗНИКНОВЕНИЕ И РАЗВИТИЕ БИБЛИОТЕЧНОГО ДЕЛА КАК НАУЧНОЙ И

УЧЕБНОЙ ДИСЦИПЛИНЫ (XIX ВЕК)

Аннотация. В данной статье говорится о зарождении и развитии библиотечного

дела как научной и учебной дисциплины.

Ключевые слова: библиотечное дело, наука, печатное дело, музейная библиотека.

ХIX асрнинг биринчи ярмида немис кутубхонашуноси М. Шретгингарнинг

“Кутубхонашунослик бўйича қўлланма” китобида “кутубхонашунослик” термини
ишлатилган булиб, муаллиф биринчилардан булиб, унинг таърифини, тушунчасини беради
ва шундан кейин у фан сифатида Ғарб мамлакатларида таркиб топа бошлайди.

Кутубхонашунослик дастлаб юзаки техникавий фан тарзида ривожланиб, кутубхона

фондини тўлдириш ва ташкил этиш, кутубхоналар учун бинолар қуриш ва уларнинг ички
куринишини безатиш, матбуот асарлари билан ишлаш учун энг куп қулайлик яратиш,
фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш масалаларини ишлаб чисиш билан шугулланди.

Бироқ кутубхоналар доимий равишда ижтимоий аҳамиятга молик бўлган муассаса

хусусиятини касб эта борди. Аста-секин кутубхоналардан аҳолининг кенг қатламлари
фойдалана бошлади. Бу жиҳат кутубхоначилик фаолияти моҳиятини баён қилиб берадиган,
унинг айрим юналишларини батафсил таҳлил қиладиган асарларнинг пайдо булишига
ёрдам берди. Кутубхоналарнинг ижтимоий роли, уларнинг жамиятдаги урни масаласига
садимги замонларданоқ катта аҳамият берилганлиги маълум. Қадимги ҳетт
кутубхоначилари китобларни жойлаштириш ва сақлаш илмини вужудга келтирган
бўлсалар, Кадимги Мисрда кутубхоналар таълим маскани сифатида эъзозланиб, кутубхона
пештоқига “Қалб дармонхонаси” деб ёзиб қуйилган. ХВИ аср Ғарб ижтимоий-сиёсий
реформистик оқими бошлисларидан бири, Вгтенберг университети профессори

Мартин

Лютер

(1483—1546) инсонпарварлик, реформаси кутубхоналарни монастир деворидан

ташқарига, ёруғликка чиқаради, деб ишонди. Шаҳарларнинг тараққиёти, улар
фаровонлигининг кафили — маълумотли, ҳалол, тарбияли фуқароларга боғлиқдир, айнан
шундай кишиларгина ақл хазиналарини тўплайдилар ва уларни ишлата оладилар деб умид


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

74

қилди. Шу сабабли шаҳарларда кутубхоналар очиш учун керакли маблағларни аямаслик
зарур деб ҳисоблади. Француз буржуа революсияси арафасида француз қомусий олимлари
кутубхоналарнинг янги сифатларини очиб бердилар, уларни жамиятга зарур муассаса
сифатида таърифлаб, китобларнинг феодал муносабатларга қарши курашдаги қудратли
ролини кўрсатишди. Жумладан, Дени Дидро (1713—1784) ва Жан Перон дъАламбернинг
(1717—1783) куп томли “Фан, санъат ва билимнинг изоҳли луғати ёки қомуси”да
кутубхоналарга қатор мақолалар бағишланган эди. Француз буржуа революсиясининг
йирик арбоби, Конвент ва Таъсис мажлисининг маданият буйича депутати

Анри Грегуар

(1750—1835)

кутубхонанинг

жамиятдаги

урнини

тубдан

ўзгартириш,

яъни

кутубхоналардан барча хоҳловчиларга фойдаланишга имкон яратиш ҳақида гапириб,
оммавий кутубхоналарни “инсон онгининг устахонаси” деб атади. А. Грегуар Конвентнинг
кутубхоначилик секиясига раҳбарлик қилар экан, янги кутубхоналар очиш, аввалгиларини
қайта ташкил этиш юли билан кутубхоналарни оммалаштириш ишларига бош-қош бўлди.

ХIX аср Ғарбий Европадаги етакчи мамлакатларда илмий, маданий-маърифий

муассасаларнинг ягона типи шаклланган бир давр булди. Турли мамлакатларда
кутубхоналарни илмий — сараланган, имтиёзли кишилар учун ва кенг омма учун хизмат
қиладиган турларга ажратиш таомили таркиб топган эди. Бу даврда жамият эҳтиёжи учун
кутубхоначилик қурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этувчи давлатнинг бош
кутубхонаси бўлган миллий кутубхоналар анча кенг ривожланди ва такомиллашди.

Шулардан бири — Британия музей кутубхонаси булиб, у машҳур инглиз

кутубхонашуноси

Антонио Пониссининг

(1797—1879) сермазмун фаолияти туфайли

жаҳондаги энг яхши кутубхоналардан бирига айланди.

Англияда таъқибдан яшириниб юрган италиялик корбонарий (ХIX аср бошида чет

элликлар ҳукмронлигига қарши Италия мустақиллиги учун курашган ташкилот аъзоси) А.
Понисси Британия музей кутубхонасида даставвал фойдаланувчи сифатида пайдо бўлди,
сўнгра, 1831 йилдан кутубхоначи, 1837—1856- йиллар мобайнида босма нашрлар бўлими
сақловчиси, 1856 йилдан эса унинг директори булди. Истеъдодли, серҳаракат ташкилотчи
ва меҳнаткаш А. Понисси кутубхонанинг щуҳратини ошириш учун кўп хизмат қилди.

Унинг фаолияти даврида кутубхона фонди 150—200 минг нусхадан 1 млн. нашргача

кўпайди. У1857 йилда очилган машҳур айланма ўқув зали ва уни ўраб олган асосий китоб
сақлаш хоналарини лойиҳалаштириш ва унинг қурилишида қатнашди. А. Понисси янги
каталог тузишга ёрдам берди, коллектив автор бўйича тавсифлаш қоидасини ишлаб чиқди,
алифболи каталогнинг ҳозирда ҳам амал қилаётган икки асосий вазифасини таърифлаб
берди: 1) китобнинг кутубхонада бор-юқлигига жавоб бериш ва 2) битта муаллиф
асарларини бир жойга тўплаш. А.Понисси фондни тўлдиришга ажратиладиган маблағнинг
кўпайтирилишига эришди, мажбурий нусханинг келиб тушишини тартибга солди, янги
олинган нашрларни мунтазам ва мажбурий ҳисобга олишни жорий этди, ходимлар
маошининг ошишига эришди. У илмий кутубхоналар фондини жаҳонда чиқаётган барча
адабиётлар билан мумкин қадар тўла тўлдириш ғоясини илгари сурди. А. Пониссининг
“Британия музейи парламент комиссияси маърузаси”да халқ кутубхоналарининг
китоблардан фойдаланиш маркази сифатидаги аҳамияти ишонарли тарзда исботлаб
берилган эди. 1877 йилда Лондонда ўтган И Халқаро кутубхоначилик иши буйича


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

75

конференцияда Британия музейи кутубхонаси сақловчиси проф. Д. У. Джонс сўзлаган
нутқида ғоялар ва амалий тажрибаларни алмашиш кенгаяётган янги даврда “Халқ
кутубхоналари отаси” бўлмиш А.Пониссининг фаолияти кўплаб бошқа мамлакатлар
кутубхоначилари учун катта аҳамиятга эга бўлиб қолади деб таъкидлаган эди. Бу унинг
ижодига берилган катта баҳо булиб, унинг жаҳон кутубхоначилари томонидан тан олиниши
эди.

Германияда оммавий кутубхоналарнинг ташкилотчиларидан бўлиб К. Прейскер, А.

Бухголс, Э. Шулселарнинг хизмати каттадир. Улар фойдаланувчиларни нафақат бадиий,
балки умумтаълим характеридаги илмий нашрлар билан ҳам таъминлаш зарур деб
ҳисоблашди. Германиядаги кутубхоначилик қурилишинннг янги юналишини, шаҳар
кутубхоналарини ташкил этиш

Вольтер Гофманга (1879— 1952)

насиб булди. У

кутубхоначилик ишида уқиш психологиясини ўрганишни бошлаб берган олимдир.

Жумладан, у фойдаланувчилар билан якка тартибда ишлашнинг мазмуни

кутубхонанинг бутун тузилиши (фонди, каталоги ва ҳоказолар)ни белгилаб бериши зарур
деб ҳисоблаган эди. А. Бухголс, П. Ладевич, В. Гофманларнинг таълим ва мустақил билим
олишга хизмат қилувчи халқ кутубхоналарининг ижтимоий роли тўғрисидаги қарашлари
жуда илғор фикрлар эди. Улар тарафидан биринчи бор аҳолига кутубхоначилик хизмати
уюштиришнинг ягона системаси ғояси

илгари сурилган эди.

Кутубхоначилик иши айрим йўналишлари назарий асосларини тараққий эттиришда

машҳур немис шоири ва олими, Венадаги қирол кутубхонасининг кутубхоначиси

И. М.

Дениснинг (1729—1800)

“Библиография асослари” деган китоби муҳим аҳамиятга эга

бўлиб, у бир неча марта қайта нашр қилинди. Бу Франция ва бошқа мамлакатларда китоб
фондини жойлаштириш системасига бағишланган эди. Унинг “Китобшуносликка кириш”
асарида эса кутубхона каталоглари, уларни тузим ва аҳамиятига кўп ўрин берилган эди.

Машҳур немис кутубхоначиси

Иоганн МIXаэл Франке (1717— 1775)

фойдаланувчилар талабини ҳисобга олиб,

фондда китобларни мазмуни бўйича

жойлаштиришни

тавсия қилди. Бунда хар бир бўлим ичида ўша жойнинг

тарихи ва

географик хусусиятлари ҳисобга олинар эди,

шу тариқа фондда ўлкашунослик

характеридаги материалларни бир жойга тўплаш имконияти вужудга келди. Франкенинг
фанга киритган янгилиги шу билан

боғлик, эдики, китобнинг шифри унинг фонддаги, китоб

жавонидаги ўрни билан каталог ўртасида боғловчи

вазифасини бажариб, маълум китобни

қидириб топишни осонлаштирарди. У тавсия қилган адабиётларни

асосий бўлимлар ичида

жойлаштириш методикаси

ХIX асрнинг сўнгги чораги—ХХ аср бошларидаги

Ч. Кеттер, М.

Дьюи ва бонда мандур кутубхонашунослар назарияларидан юдори турар эди.

ХХ аср бошларида АКШда кутубхонашунослик фани тараққиётида Чарльз Кеттер

ва Мельвил Дьюиларнинг ўрни каттадир. Каталоглаштириш назарияси ва амалиётининг
таравдиётида Кеттернинг матбуот асарларини тавсифлаш қоидалари тўғрисидаги китоби
муҳим рол ўйнади. У алифболи, системали ва предмет каталоглари асослари, уларни тузиш
методикасини ишлаб чиқди, асарларни коллектив автор остида тасвирлаш тамойилини
назарий жиҳатдан асослаб берди. У кутубхоначилик таснифн методикаси ва техникасини
такомиллаштиришга ҳисса қушган. У таклиф қилган ва кўпчилик жадвалларда учрайдиган
намунавий бўлинмалар, кейинчалик жадвалларда “ажраткичлар системаси” номи билан


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

76

бизгача етиб келган ва унинг классификасия жадваллари, автор жадваллари ҳозиргача
жахоннинг йирик кутубхоналари амалиётида ишлатилмоқда.

Мельвил Дьюи

(1852—1931) ҳам жахондаги йирик кутубхонашунослардан бири

сифатида АКШда фаннинг ривожланншига катта ҳисса қўшган шахсдир. У коллежда уқиб
юрган вақтидаёқ 50 дан ортиқ кутубхоналар аҳволини ўрганиб, фондни крепостной
жойлаштириш (шкафларда) натижасида фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишда жуда катта
куч ва маблағ сарфланишини кўради ва уни яхшилаш учун фондни жойлаштириш

системасини такомиллаштириш зарурлигини англаб етади. “Кам куч ва маблағ

сарқлаган ҳолда кўпроқ кишиларни кўпроқ мутолаа жараёнига жалб қилиш”
кутубхонашуносликнинг асосий шиори бўлиши лозимлиги ҳақидаги фикр М.Дьюига
тегишли эди. Шу максадда у ўзининг машҳур классификасия жадвалларини ишлаб чисади.

1876 йилда унинг биринчи нашри чиқади (умуман муаллиф ҳаётлиги даврида

жадваллар 12 марта қайта нашр этилади). Ўнли классификасия жадвалларининг кашф
қилиниши кутубхоначилик библиография ишлари назарияси ва амалиётига сушилган жуда
катта ҳисса эди. Кутубхоначилик карточкаларини бир қолипга келтириш, тавсифдаги
сўзларни қисқартириш қоидалари, кутубхоначилик жиҳозларини стандартлаштириш
ғоялари унга тааллуқли бўлиб, улар бу соҳадаги янгиликлар эди. М. Дьюининг фаолияти
билан боғлиқ тарзда ХIX аср охирларида кутубхонашунослик таълими юксак даражага
кўтарилди. Унинг иштирокида 1887 йилда Колумбия университетида кутубхона мактаби
ташкил этилди. У ўша даврдаги атоқли кутубхонашунослар Ч.Кеттер, В.Фостер,
Е.Ричардсонларни ҳам ушбу фаолиятга жалб қилди. М. Дьюи том маънодаги, кенг
қамровли кутубхоначи арбоб бўлиб, жаҳонда биринчи кутубхона ходимларини
тайёрлайдиган мактабни ташкил этади. У кутубхоначилик ишини мустақил касб сифатида
тушуниб, назария билан амалиётнинг ўзаро боғлиқлигини, бир-бирини тўлдиришини қайд
қилади. М. Дьюи кутубхоначи касбига тарбиячи сифатида қараб, халқ маорифи ва
кутубхоначилик ишининг мақсади аслида умумийдир деган фикрни илгари суради.

Россияда кутубхонашуносликнинг ривожланишида В.И. Собольшиков (1813-1872),

Н.А. Рубакин (1862-1946), Л.Б. Хавкина (1871-1949), А.А. Покровский (1875-1954)ларнинг
ижоди ва фаолияти алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Россияда кутубхонашунослик ишининг
ривожланишида

В.И.

Собольшиков

(1813-1872),

Н.А.Рубакин

(1862-1946),

А.А.Покровский (1875-1954), Л.Б. Хавкина ва бошқаларнинг илмий-услубий, амалий
фаолияти алоҳида ўрин эгаллайди. В. И. Собольшиков кутубхона каталогларини
такомиллаштириш орқали унинг фақат ҳисобга олувчи восита эмас, балки кутубхона
фондининг мазмунини очиб борувчи, қидирувни амалга оширувчи зарурий маълумот
манбаи, библиографик қўлланма эканлигини асослаб берди.

Н.А.Рубакин кўп йиллар давомида кўпгина нашриётларда фаолият кўрсатиб, турли

фан соҳаларига оид китобларни тахрир қилишидан ташқари ўзи ҳам турли фанлар бўйича
350 та журнал мақолалари, 280 та китоб чоп эттирди. Унинг шахсий кутубхонасида
бошқаларнинг ҳам фойдалана олиш имконияти яратилган бўлиб, ой давомида 1 сўм 50
тийин тўлаш шарти билан ҳар ҳафтада 4 марта китоб етказиб бериш йўлга қўйилган. Ушбу
маблағ китобни уйга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган ҳаражатларни қопламаган
бўлсада, Н.А.Рубакиннинг мақсади кишиларда мустақил таълим олишга бўлган


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

77

қизиқишини оширишдан иборат эди. Унинг фикрига кўра, ҳар бир фойдаланувчи бир кунда
бир соат, якшанба кунлари уч соатдан ўқийдиган бўлса бир йил давомида 450 соат ўқийди.

Бу тахминан беш минг варақни, тажрибали фойдаланувчи учун эса ўн минг, ўн беш

минг варақни ташкил этади. Н.А.Рубакин шунга асосланиб қисқа вақт давомида максимум
билимларга эришиш мақсадини қўйди. Бунинг учун эса ҳар бир фойдаланувчининг
қизиқиши, псIXологик типини, имкониятларини ўрганиб чиқиш зарур эди. Энг юксак
даражага эришиш учун китобни ҳам, муаллифни ҳам, фойдаланувчини ҳам ўрганиш лозим
бўларди. Н.А.Рубакин ўз тадқиқотларида мустақил таълим билан шуғулланаётган ҳар бир
фойдаланувчи узига хос индивидуалликка, шахсий, ижтимоий ва тарихий ҳаёт шароитлари
таьсирида доимо ўзгариб турувчи шахсий хусусиятларга, қизиқишларга, кайфиятга эга
бўлиши, уларнинг барчаси ҳар бир инсонда ўзига хос тарзда амалга ошувчи мустақил
таълимнинг шаклланиши ва ривожланишига таьсир қилишини алоҳида таькидлайди.
Н.А.Рубакин фойдаланувчи мутолаасини ўз моҳиятига кўра фойдаланувчи ва матн
муаллифи мақсадларининг ўзаро уйғунлиги натижасида шаклланувчи фойдаланувчи, матн
муаллифи ва бошқа фойдаланувчиларнинг муносабатларида намоёон бўлувчи ҳодиса
сифатида таърифлайди.

Мутолаа жараёнида фойдаланувчи энг аввалао ушбу китобнинг мавжудлиги ҳақида

ва у ҳақидаги баъзи маълумотларга эга бшлиши керак; Иккинчидан фойдаланувч, ўзи
шуғулланаётган нарсаларнинг барча томонлари ва жиҳатларига қизиқиши керак;

Учинчидан, фойдаланувчи ўзи учун муҳим деб ҳисоблаган китоб мутолааси

жараёнида асосий вақтини ушбу мутолаага қаратиши керак; Тўртинчидан, мутолаа
қилинаётган матн керакли, қизиқарли, тушунарли ҳисобланиши натижасида
фойдаланувчини онг ва ҳиссиётини уйғотиш, иродасига таьсир кўрсатиш ҳам муҳимдир.

Мустақил тарзда билим олишда юксак натижаларга эришишнинг асосий шартлари

китоб, унинг муаллифи, фойдаланувчини ўрганиш эканлигини асослаш билан бирга олиб
борилган тадқиқотлар Н.А.Рубакинга мутолаа назариясини асослашга имкон берди.

Бундан ташқари унинг тадқиқотлари натижалари ижтимоий ва псIXологик таьсир

кўрсатиш ҳақидаги янги фан – библиопсIXолоигяга ҳам асос солишга имкон берди.

Умуман, Н.А.Рубакининг ҳар томонлама фаолиятининг умумлашма тарзидаги

фикрлари унинг Китоблар орасида асарида акс этган. Н.А.Рубакин, К. Н. Дерунов, Л.Б.
Хавкина ва бошқа кўпгина кутубхонашунослар “умумхалқ, умумтаьлим кутубхонаси”
ташкил топиши учун курашганлар.

Кутубхонашунослик назариясини ишлаб чиқишда ўзининг алоҳида ўрнига эга

бўлган кутубхонашунослардан бири Л.Б.Хавкинадир (1871-1949). Л.Б.Хавкина Берлин
университетида таьлим олганлигидан ташқари АҚШ, Англия, Франция ва Осиёнинг
кўпгина мамлакатларидаги кутубхона иши ва кутубхонашунослик билан ҳам мукаммал
танишиб чиққан. Унинг ушбу мамлакатлардаги кутубхоналар ҳаётига оид кўпгина
мақолалари “Рус мактаби”, “Тарбия ҳабарлари” , “Таьлим” педагогик журналларида чоп
этилган. Жумладан, “Берлин халқ кутубхонаси ўқув заллари “ (1899), “Париж халқ
кутубхоналари ва ўқув заллари” (1902), “Берлин халқ хусусий кутубхонаси”(1903) ва
бошқалардир. Унинг Европа, Америка, Осиёнинг кўпгина мамлакатларида бўлшидан
ташқари, ушбу мамлакатлардаги таниқли кутубхонашунослар билан ижодий алоқаси,


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

78

хорижий тилларни яхши билганлиги кутубхонашунослик соҳасида етук мутахассис бўлиб
шаклланишига ижобий таьсир кўрсатган. Шунинг учун ҳам унинг кўпгина мақолаларида
хорижий мамлакатлар кутубхоналаридаги текин фойдаланиш, ҳар хил чекловлар ва
расмиятчиликнинг камлиги, кўпроқ фойдаланувчиларни жалб қилиш, хурмат
кўрсатишдаги қулайликлар, биринчи навбатда фойдаланувчилар эҳтиёжиниг ҳисобга
олиниши, уларнинг тарғиботи масалалари ўрин олган. Л.Б.Хавкинанинг ташаббуси билан
Хорьков жамоат кутубхонасида 1903-йили кутубхонашунослик бўлими ташкил этилди.

Кутубхонашунослик бўлимини ташкил этиш жамоат кутубхоналари умумий

мажлиси қарорига биноан тасдиқланади. Кутубхона бошқарувининг аьзоси Л.Б.Хавкина
унда кутубхонашунослик бўлимини кутубхона – тарихи кутубхоналар ҳақидаги қонунлар,
монографиялар, кутубхоналар ҳисоботи, уставлари, ҳуқуқлари ҳақидаги адабиётлар билан
таьминлаш каби масалаларни кўтариб чиқди. Кўп вақт ўтмасдан, 1904-йилга келиб
Кутубхонашунослик бўлимида 2200 та соҳага тааллуқли ҳужжат йиғилди. Ушбу бўлим кўп
йиллар давомида кутубхоналар тажрибасини ўрганиш асосида кутубхоначилик иши
назарияси ва услубиятига оид фаолиятини маслаҳат – маьлумот, ўқув – педагогик, илмий –
тадқиқотдан иборат бўлган учта йўналишда олиб борди. Л.Б.Хавкинанинг бутун фаолияти
кутубхоналарнинг сўз ва матбуот эркинлиги учун маданий курашда олдинги ўринда
бўлишига, кишиларнинг доимий мустақил таьлим олишига ёрдам беришини ташкил
қилишга қаратилган эди. А. А. Покровский, Л.Б.Хавкина ишининг қўллаб қувватловчиси
ва давомчиси эди. Унинг фикрига кўра жамоат кутубхоналарнинг асосий вазифаси у
жойлашган ҳудудда ҳар бир фойдаланувчига жиддий китобларни тавсия этиш, уларнинг
доимий ва мунтазам мустақил таьлимини ташкил этишдан иборат бўлиши лозим. А. А.
Покровскийнинг кутубхонашунослик ҳақидаги фикрлари қуйидагича баён қилинган:

1)

Фойдаланувчиларнинг

кутубхона

хизматидан

фойдаланишларини

мураккаблаштирувчи

расмиятчиликлардан

воз

кечиш

(Бунинг

учун

Берлин

кутубхоналарида ҳар қандай китобнинг гаровсиз уйга берилганини мисол сифатида
келтириш);

2)

Кутубхоналарнинг фойдаланувчилар учун қулай соатда, кунларда, куннинг қулай

вақтларида, ҳатто кечаси муайян вақтгача ишлашини ташкил этиш;

3)

Китобдан фойдаланиш ва кутубхонага қайтаришни муддатини узайтириш,

жаримани бартараф қилиш;

4)

Фойдаланувчиларга қўшимча қулайлик яратиш учун китоблар тизимини

такомиллаштириш, ўқув залларида очиқ китоб фондини шакллантириш, ҳар бир
фойдаланувчига уйга китоб олиб кетиб фойдаланиш имконини бериш.

ХХ аср бошларида кутубхоналарнинг фаол ва купқиррали фаолиятида, айниқса

маълумотнома ва библиографик хизматни ташкил этишда, кутубхона фондларини
тўлдиришда кутубхоналарнинг ўзаро ҳамкорлиги масаласида қатор муаммолар ҳал
этилиши зарур эди.

REFERENCES

1.

Мирзиёев Ш.М. “Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб ҳалқимиз билан бирга
қурамиз”. Т.: “Ўзбекистон”, 2017 й. – 485 бет.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

79

2.

Мирзиёев Ш.М. “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги
босқичга кўтарамиз”. 1 жилд Т.: “Ўзбекистон”, НМИУ, 2017 й. – 592 бет.

3.

Мирзиёев Ш.М. Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – ҳалқимиз маънавий
оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир. (Президент Мирзиёев Шавкат
Миромоновичнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги
маърузаси). – “Ҳалқ сўзи” газетаси, 2017 йил, 4 август.

4.

Исломов Э.,Йўлдошев Э. Мактаб-лисей кутубхонаси ишини ташкил этиш: ўқув
қўлланма.-Тошкент, Ўқитувчи, 1997.-127 б.

5.

Исломов Э.Г.,Йўлдошев Э. Мактаб кутубхонаси ишини ташкил этиш: ўқув
қўлланма.- Тошкент,Ўқитувчи, 1992.-88 б.

6.

Йўлдошев Э. Кутубхона ва ёш фойдаланувчи: Ўқув қўлланма.- Тошкент, 2003.-200 б.

7.

Йўлдошев Э. Кутубхона фондларини ташкил этиш: Академик лисей, касб-ҳунар
қоллежлари учун ўқув қўлланма /Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази.-Тошкент:
Маърифат-Мададкор”, 2002.-95 б.

8.

Йўлдошев Э. Кутубхонада болалар мутолаасига раҳбарлик қилиш: Ўқув қўлланма
/Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази; Муҳаррир С. Мирзааҳмедова.-Тошкент:
Ўзбекистон, 2002.-127 б.



References

Мирзиёев Ш.М. “Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб ҳалқимиз билан бирга қурамиз”. Т.: “Ўзбекистон”, 2017 й. – 485 бет.

Мирзиёев Ш.М. “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз”. 1 жилд Т.: “Ўзбекистон”, НМИУ, 2017 й. – 592 бет.

Мирзиёев Ш.М. Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – ҳалқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир. (Президент Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузаси). – “Ҳалқ сўзи” газетаси, 2017 йил, 4 август.

Исломов Э.,Йўлдошев Э. Мактаб-лисей кутубхонаси ишини ташкил этиш: ўқув қўлланма.-Тошкент, Ўқитувчи, 1997.-127 б.

Исломов Э.Г.,Йўлдошев Э. Мактаб кутубхонаси ишини ташкил этиш: ўқув қўлланма.- Тошкент,Ўқитувчи, 1992.-88 б.

Йўлдошев Э. Кутубхона ва ёш фойдаланувчи: Ўқув қўлланма.- Тошкент, 2003.-200 б.

Йўлдошев Э. Кутубхона фондларини ташкил этиш: Академик лисей, касб-ҳунар қоллежлари учун ўқув қўлланма /Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази.-Тошкент: Маърифат-Мададкор”, 2002.-95 б.

Йўлдошев Э. Кутубхонада болалар мутолаасига раҳбарлик қилиш: Ўқув қўлланма /Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази; Муҳаррир С. Мирзааҳмедова.-Тошкент: Ўзбекистон, 2002.-127 б.