Authors

  • Yorqinoy Ismonova

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.35579

Keywords:

friendship friend comrade thinker Atorud

Abstract

Тhe article explores and compares the concept of friendship, especially in the works of Alisher Navoi and Abdullah Qadiri, with the examples of the role and importance of the concept of friendship in the eyes of the two great writers.

background image


15

"МЕҲРОБДАН ЧАЁН" РОМАНИДА ДЎСТЛИК МАВЗУСИ ВА НАВОИЙ

ГУМАНИЗМИ

Исмонова Ёрқиной Aбдумуталиб қизи

Aлишер Навоий номидаги ТошДЎТAУ, Ўзбек адабиёти 10.00.02 ихтисослиги бўйича

3-босқич Таянч докторанти,

ismonovayorqinoy@gmail.com

+998936773889.

https://doi.org/10.5281/zenodo.12740102

Aннотация. Мақолада дўстлик тушунчаси хусусан, Aлишер Навоий ва Aбдулла

Қодирий асарларида дўстлик тушунчасининг ўрни ва аҳамияти, ушбу туйғу икки буюк адиб

наздида қандай эканлиги ўрганилди ва мисоллар орқали таққосланди.

Калит сўзлар: дўстлик, дўст, ўртоқ, мутаффаккир, Aторуд, “Наводир уш-

шабоб”, суянчиқ, олий мартабали, соф ниятли, салтанат суянчиғи, мамлакат устуни,

хоқония давлатининг ёрдамчиси, султон ҳазратларининг яқини.

IN THE NOVEL "MEHROBDAN CHAYON" IS THE THEME OF FRIENDSHIP

AND OBVIOUS SUSPICION

Abstract. Тhe article explores and compares the concept of friendship, especially in the

works of Alisher Navoi and Abdullah Qadiri, with the examples of the role and importance of the

concept of friendship in the eyes of the two great writers.

Key words: friendship, friend, comrade, thinker, Atorud, "Navodir ush-shabab", high-

ranking, well-intentioned, the backbone of the kingdom, the pillar of the country, the assistant to

the Khaganate, close to the sultan.

В РОМАНЕ «МЕХРОБДАН ЧАЙОН» — ТЕМА ДРУЖБКИ И ЯВНЫХ

ПОДОЗРЕНИЙ.

Аннотация. В статье изучено и сопоставлено понятие дружбы, в частности

место и значение понятия дружбы в произведениях Алишера Навои и Абдуллы Кадыри, как

это чувство представлено в глазах двух великих писателей. Примеры.

Ключевые слова: дружба, друг, товарищ, мыслитель, Аторуд, «Наводир уш-

шабаб», сторонник, высокопоставленный, чистое намерение, сторонник царства, столп

страны, помощник государства Хаханидов, близкий друг Его Величества. султан.

Дўстлик туйғуси ва чин дўст қандай бўлиши ҳақида жуда кўплаб шеър-у ашъорлар,

ҳикояю, достонлар мавжуд. Ўзбек адабиётининг икки забардаст вакили бўлмиш Навоий ва

Қодирий ҳам дўстлик мавзусига алоҳида ёндошган.


background image


16

Маълумки, Алишер Навоий мутафаккир шоирлардан биридир. Мутафаккир

сўзининг маъноси тафаккур соҳиби, кенг ва чуқур фалсафий мушоҳада юритиш

салоҳиятига эга бўлган киши демакдир

1

. Алишер Навоий дўстликни ниҳоятда қадрлаган.

Дўст, унинг наздида, биринчи навбатда суянчиқ, меҳрибон устоз, самимий

маслаҳатчи ва жонкуяр ҳамдарддир.

Навоий асарларида содиқ дўстлар ҳақидаги нақл ва ривоятлар, дўстликни улуғловчи

ўринлар кўплаб учрайди. Уларда инсон инсонни яхши кўриши, уни ардоқлаши зарур деган

ғоя илгари сурилади. «Кимки инсондур анинг маҳбуби ҳам инсон керак» дейди Навоий бир

ўринда. Шундай экан, Навоий дўстлик туйғусини қадрлабгина қолмай, ҳаётда жуда кўплаб

дўстлар орттиришга ҳам муваффақ бўлган. Айниқса, улар орасида Ҳусайн Бойқаро билан

бўлган самимий дўстлик риштаси тахсинга сазовордир.

Алишер Навоий ҳақида, ул муҳтарам зотнинг султон Ҳусайн Бойқаро билан

муносабати борасида тарихчи Хондамир “Макоримул-ахлоқ” (“Яхши хулқлар”) тарихий

асарида “олий мартабали, соф ниятли, салтанат суянчиғи, мамлакат устуни, хоқония

давлатининг ёрдамчиси, султон ҳазратларининг яқини”, деб маълумот берса, Заҳириддин

Муҳаммад Бобур “Бобурнома” асарида “Алишербек беги эмас, мусоҳиби эди”, дея

таъкидлайди.

Хондамир ўз асарида шундай ёзади: “Фазл ва камол доирасининг маркази бўлган ул

зот (Навоий) ёши тўртдан ўтганда унинг тарбиясини осмон мактабига муаллим бўларлик

Аторуд каби кўнгли равшань бир адибга топширди. Улуғ мартабали соҳибқирон (Ҳусайн

Бойқаро) билан биргаликда мактабга бориб дарс ўқишга киришди”. Шу мактаб сабоғи

жараёнида, соф болалик даврида бошланган дўстлик шоир ҳаётининг сўнгигача давом этиб,

муҳим ижтимоий ҳолатни касб этди. Бу дўстлик замирида аслида манфаат ҳам, агар ҳаёт,

вазият тақозаси ҳисобга олинмаса, ғараз ҳам йўқ. Бу дўстлик ўз даврида муҳим ижтимоий-

сиёсий, тарихий, маданий ва маърифий аҳамиятга эга бўлиб, минглаб шахслар тақдири,

салтанат тақдирига ҳам таъсир этмай қолмади. Алишер Навоийнинг заковати, тўғри

маслаҳатлари Ҳусайн Бойқарони адолатга ундагани ва у муҳтарам зотга Ҳусайн

Бойқаронинг қулоқ тутгани сабаб салтанатдаги не-не чигаллар оқилона ҳал қилинган,

1

Алишер Навоий “Ҳикматлар”. Ўзбекистон. – Т. 2011. –Б.8.


background image


17

исёнлар тўхтатилган, мамлакатда адолат устувор бўлган. Ота-бола низолари шу буюк шоир

тадбири туфайлигина кўпинча бартараф этилган

2

.

Маълумки, Ҳазрат Навоий ғазал мулкининг султони ҳисобланса, Қодирий ўзбек

романчилигининг асосчисидир. Унинг элга машхур романлари “Ўткан кунлар” ва

“Меҳробдан чаён” бўлиб, ҳар икки асарда севги-муҳаббат туйғулари ва севишган

қалбларнинг аянчли қисмати акс этган. Шунингдек, асар қаҳрамонларининг дўстлик ва

садоқат бобида тенгсиз ҳарактерга эга эканликларини кўришимиз мумкин. Айниқса,

“Меҳробдан чаён” романидаги Анвар образи ҳақиқий дўст ва садоқат тимсолига яққол

мисол.

Асарнинг “Чин ўртоқ” деб номланган фаслида Анвар ва унинг дўсти Насимнинг

бир-бирига бўлган болаларча беғубор туйғулари акс этган. Қодирий бу фаслни нега “чин

ўртоқ” дея номлади? Келинг аввало, “чин” сўзини таҳлил қилсак. Чин сўзи айрим

манбаларда қадимий туркий халқлар яшаган жой номи, “улуғ”, “мустаҳкам” деган маънони

билдирса, ўзбек тилининг изоҳли луғатида чин—асл, ҳақиқий, чинакам, самимий

3

дея,

таърифланган. “Ўртоқ” сўзи эса “дўст” сўзининг синоними бўлиб, чин ўртоқ яъни асл,

чинакам дўст демакдир. Ваҳоланки, ҳар кимни ҳам чин дўст деб бўлмайди. Инсон ҳаётда

кўплаб дўстлар орттириши мумкин лекин улар орасида ҳақиқий ва самимийси камдан кам

учрайди.

Ота-онасидан барвақт айрилган ва етим қолган Анвар, болаларга кам қўшиладиган,

ўйин-кулгидан ҳам унча завқланмайдиган бола эди. У Солиҳ Маҳдумнинг уйидан қўним

топгач, унинг мактабида таҳсил ола бошлайди. Манашу мактабда Насим билан танишади

ва икки йигитча бир-бири билан иноқ, қалин дўстга айланишади. Гарчи отаси хонликнинг

обрўли кишиларидан бўлсада, Насим ўзига бино қўйган, такаббур эмас, балки самимий ва

камтар бола эди. Айни шу жиҳатлари ўхшаш бўлган икки ўртоқнинг сирдош дўст бўлишига

сабаб десак, хато бўлмайди. Ушбу дўстлик эса ҳеч қандай манфаатларга асосланмаган.

Икки боланинг синфий айримликлари ер билан осмонча бўлса-да, дўстлар учун бу

аҳамиятсиз бўлган. Аслида ҳам чин дўстлик пок кўнгилларнинг диллашуви ва

сирлашувидир. Қодирий ҳам дўстликнинг айнан манашу гўзал томонини бойнинг фарзанди

2

Момохол Элмуродова “Икки султон садоқати” – 2019.

3

“Ҳозирги ўзбек тили фаол сўзларининг изоҳли луғати”. - Ўзбекистон. - Т. 2001. –Б.329.


background image


18

бўлган Насим ва етим бола Анварнинг дўстлиги орқали кўрсатиб берган. Ваҳоланки, буюк

мутафаккир Саъдий Шерозий ҳам “Бўстон” асарида шундай дейди:

Дўст дема гар нозу неъмат устида,

Урса лоф: “дўстимсан, азиз меҳрибон”.

Дўст удир - дўстига чўзади қўлин –

Дўсти бўлганида ночор, нотавон

4

.

Тан олиш керакки, кўплаб инсонлар дўст тутинишда аввало, ўз манфаатларини

кўзлайди. “Бой бойга боқар…” деганларидек, моддий манфаат кўпинча устунлик қилади ва

бойнинг фарзанди билан ночор оила боласининг яқин муносабати кишиларни ҳайратга

солади.

Айнан асарда ҳам: -“Бу икки бола бир жойда суҳбатга киришсалар, четдаги бир киши

Анварнинг йиртиқ бўз кийимлар ичида ва Насимни шоҳи-адраслар билан ғарқ ҳолда кўриб,

албатта: “бу гадойвачча билан бекваччанинг ўзаро нима муносабатлари бор?” деб

таажубланар, лекин дўстлар ҳали бунинг айирмасини идрок қилмаслар эди” деб ёзилгани

каби. Бу ерда ёзувчи “ҳали” деган сўз билан дўстлик туйғусини ташқи кўриниш, мол-дунё

билан белгилайдиган шундай жамиятда улар ўртасидаги ришталарни келгусида қандай

бўлиши номалумдир демоқчидек. Ваҳоланки, ҳаётнинг жирканч тубанликларини кўрмаган

ва тушуниб етмаган болаларнинг пок қалби учун булар аҳамиятсиздир.

Афсуски тақдирнинг аччиқ қисмати сабаб узоққа чўзилмаган бу дўстлик риштаси

Насимнинг чечак касаллигига чалиниб, вафот этиши билан якун топади. Аянчли тақдир

қурбони бўлган Насим Анвар учун оғир жудолик бўлди. Унинг ҳасрати ҳаттоки Насимнинг

ота-онасикиданда юқори эди. Мактабни ҳам унутиб, дўстининг қабри устида соатлаб

йиғлаган Анварнинг садоқати ҳар кимни таажжублантирди. Айниқса марҳум дўстига атаб

ёзган марсияси янада таъсирли эди.

Насимим кетди оламдин мени қайғу аро ташлаб,

Кўзимдин оқса хун ҳеч бир ажаб йўқ, чунки қон йиғлар.

Жаҳонда эрди танҳо мен етимга ҳамнишин, дилдор,

Ғарибликнинг диёрида адашган нотавон йиғлар…

Унинг бир байти эса қабр тошига ёзиб ҳам қўйилди.

4

Саъдий Шерозий шеъриятидан “Бўстон”дан. Ўзбекистон. - Т. 1976. –Б.94.


background image


19

Алишер Навоий ҳам дўстларига бағишлаб асарлар ёзган. Ҳазрат ўз дўстлари ҳақида

ёзганда уларни юксак эҳтиром билан васф этган. Унинг Абдураҳмон Жомий, Саййид Ҳасан

Ардашер ва Паҳлавон Муҳаммадга бағишлаб ёзган асарлари шунчаки хотиралар мажмуи

эмас, балки уларда дўстлик аталмиш олий қадриятнинг мазмун-моҳиятини очиб бериш,

инсонларни уни қадрлашга даъват қилиш мақсади ётади. Шунингдек, Ҳусайн Бойқарога

бағишланган “Хамса” асарини тугаллаб, дўстига тақдим этганда, султон ўзининг оқ отига

шоирни миндириб, ўзи жиловидан тутиб етаклайдики, бу Алишер Навоийнинг жаҳон

адабиётининг энг буюк асарларидан бирини яратганига таҳсин ва эътироф, улкан бир

мамлакат ҳукмдорининг улуғ шоирга эъзозининг, ҳурматининг, ижодкорнинг ўзидан устун

ижодкорга сидқидилдан эҳтиромининг, дўстнинг дўст ютуғидан чексиз ва чинaкам

қувончининг зоҳири эди.

Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” асаридаги бош қаҳрамон Анвар дўстликка

бўлган меҳр-муҳаббати, садоқати, камтарин ва самимийликда тенгсиз хулқи билан ҳазрат

Навоийнинг чин инсоний фазилатларини ўзида намоён этади. Шунингдек, Қодирий

халқлар дўстлиги мавзусини ҳам маҳорат билан ёритиб ўтган. “Меҳробдан чаён” романида

биз қардош тожик халқининг садоқатли азамат ўғлонлари Раҳим билан Шарифнинг ўз

ҳаётларини таҳлика остида қолдириб Анвар мирзони ҳалокатдан қутқаришда

қатнашганларини кўрамиз. Албатта, бунга сабаб Анварнинг чин дўстлиги, комил

иснонлиги ва олийжаноб ҳарактеридир.

Навоий наздида ҳам чин дўстлик комиллик белгисидир. Шоир, “Айласалар икки

тарафдин вафо, етгай алар жониға онча сафо”, дейди “Ҳайратул-аброр” достонида.

Ҳабиблик, биродарлик одобини улуғлайди, дўст зиммасидаги бурчларни ва

ҳақларни сидқидилдан адо этмоққа даъват этади. Шунингдек, “Ҳайратул-аброр”да дўстлик

ва униг шартлари, дўстликнинг инсон тақдиридаги ўрни ва қадри борасида алоҳида мақолат

ва ҳикоят берилган. Унда шундай сатрлар бор:

Бас, кишига умр хуши ёре миш,

Умр деган ёри вафодор эмиш.

Ёрки, ойини вафо йўқ анга,

Шам кибидурки, зиё йўқ анга.

Шамки йўқ анда зиё тўшаси,

Ўтсиз эрур ўйлаки муз шўшаси.

Ёрки,, бор анда вафо-ёр бил,

Умр деган ёри вафодор бил.


background image


20

Қадим Шақрда азал-азалдан ҳақиқий дўстлик энг бебаҳо неъмат, умрнинг мазмуни

сифатида улуғланган. Буюк шоирнинг фикрича, дўст меҳри ва садоқати инсон қалбини

ёруғ, умр йўлларини мунаввар қилади. Дўстлик шартларига амал қилмайдиган киши ўзидан

ёруғлик таратмайдиган шам каби қадрсиздир. Дўстликни ихтиёр этган қалб, унга вафодор

бўлиши, бу олий туйғуни асраши шарт.

Навоийнинг “Наводир уш-шабоб” девонида ҳам дўстлик ҳақида ажойиб сатрлар

мавжуд:

Соқиё, қил дўстлуқ, тут бодаким йўқтур ғами,

Бўлса олам душмани ҳар кимга сендек бор дўст

.

Мазмуни: эй соқий, менга дўстлик қил, бода тут, зеро бутун олам душман бўлса ҳам

сендек дўсти бор кишининг ғами йўқ.

Ҳақиқий дўст энг буюк бойликдир. Зеро, ҳар икки буюк сиймо буни яхши англагани

ҳолда келгуси авлодни дўстлик туйғуларини қадрлашга, унга ҳиёнат қилмасликка ва

албатта доимо садоқатли бўлишга ундаган.

REFERENCES

1.

Ҳозирги ўзбек тили фаол сўзларининг изоҳли луғати.

2.

Абдулла Қодирий. “Меҳробдан чаён”, - Тошкент: “Илм-зиё-заковат”, 2019 йил.

3.

Алишер Навоий. “Ҳайратул-аброр”. -Тошкент: “Ўзбек адабиёти бўстони”, 1989 йил.

4.

Алишер Навоий. “Ҳикматлар”.

5.

Б.Тўхлиев, Ш.Исаева, Т.Шермуродов. “Адабиёт” ИИИ китоб.

6.

Ғайбуллоҳ ас-Салом.“Эзгуликка чоғлан одамзот”.

7.

Ўзбек адабий танқиди. – Тошкент: “Турон-Иқбол”, 2011 йил.

8.

Оз-оз ўрганиб доно бўлур. – Тошкент. 2003 йил.

9.

Саъдий Шерозий шеъриятидан. “Бўстон”.

Интернет манбалари:

10.

https://kh-davron.uz

11.

saviya.uz

References

Ҳозирги ўзбек тили фаол сўзларининг изоҳли луғати.

Абдулла Қодирий. “Меҳробдан чаён”, - Тошкент: “Илм-зиё-заковат”, 2019 йил.

Алишер Навоий. “Ҳайратул-аброр”. -Тошкент: “Ўзбек адабиёти бўстони”, 1989 йил.

Алишер Навоий. “Ҳикматлар”.

Б.Тўхлиев, Ш.Исаева, Т.Шермуродов. “Адабиёт” ИИИ китоб.

Ғайбуллоҳ ас-Салом.“Эзгуликка чоғлан одамзот”.

Ўзбек адабий танқиди. – Тошкент: “Турон-Иқбол”, 2011 йил.

Оз-оз ўрганиб доно бўлур. – Тошкент. 2003 йил.

Саъдий Шерозий шеъриятидан. “Бўстон”.

Интернет манбалари:

saviya.uz