ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
46
ИККИ КУНДА ТЎРТ ФАСЛНИ КАШФ ЭТДИМ
Ирода Эрдошева
Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё Тумани.
Қорақалпоқ Давлат Университети Журналистика факултети 2 босқич талабаси.
https://doi.org/10.5281/zenodo.13895281
Ўзбекистон – ажойиб диёр. Бизнинг Ватанимиз табиатидай табиат бошқа ҳеч қаерда
йўқ...
Агар дадам, ойим ёки бувим бирор жойга саёҳатга борадиган бўлсалар, мени ҳам
ўзлари билан олиб кетишларини илтимос қиламан. Республикамизнинг қайси бурчагида
бўлмай, ҳар сафар ўзим учун янги-янги таассуротлар орттираман...
Ўлкамиз табиатининг ажойиб хислатларидан бири шуки, биз бир кунда ҳам қиш,
ҳам баҳор, аниқроғи, йилнинг тўрт фаслини ҳам кўришимиз мумкин. Бунақаси бўлмайди,
дейсизми? Мана қаранг!
Таътил пайти дадам билан Қашқадарёга борганимизда, йилнинг ёз палласи эди.
Лекин, Ҳисор тоғ тизмалари орқали Сурхондарёга ўтаётганимизда, тоғ этакларида
ҳудди баҳордай, ҳамма ёқ кўкаламзор, лолалар очилиб турган. Кейин биз Чимён тоғларига
борганимизда, тоғ ён бағрларида қор кўрдик, спорт ишқибозлари эса чанғиларда
учишаётган эдилар – ҳудди қиш фаслидагидай-а!
Кейин машинада ўз туманимизга қайтаётганимизда, Зомин табиат қўриқхонасида
бўлдик. Ҳудди, куз пайтидагидай осмонда булут, биздан сал пастроқда эса, ҳудди туман
каби булутлар айланиб юрарди. Бирданига қуёш чиқиб, ҳамма ёқ ёп-ёруғ бўлди-ю, яна
ёмғир ёға бошлади. Ҳаво ҳарорати эса, Зомин туман марказидан 15 даража паст эди.
Бунақа, иқлим бизнинг Қорақал-поғистон Республикамизда фақат қиш фаслига хос.
Шундай қилиб, мен икки кун ичида Она Ватаним табиатида тўрт фаслни кашф
этдим. Бундан ташқари, у жойларнинг табиати, сероб сувлари, уларнинг қуёш нурида
товланиб, кўзгу каби кўзни қамаштириши, Қамчиқ довони арчазорлари ва табиати
тўғрисида кейинги сафар албатта ҳикоя қиламан.
