Authors

  • Каромат Пахрудинова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.43782

Abstract

The history of the origin of the Uzbek national dance art, the stages of its development, the concept of the national school and its scientific-practical management and processes are discussed. In this process, opinions about the results and results of the work done by our art schools are stated.

background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

145

МИЛЛИЙ РАКС МАКТАБИ ТУШУНЧАСИНИНГ ИЛМИЙ НАЗАРИЙ АСПЕКТИ

Пахрудинова Каромат Пазилдиновна

https://doi.org/10.5281/zenodo.13905890

Анотация.

Ўзбек миллий рақс санъатининг келиб чиқиши тарихи, ривожланиш

босқичлари, миллий мактаб тушунчаси ва унинг илмий-амалий тасарруф этилиши,
жараёнлари хақида фикрлар келтириб ўтилган. Бунда ушбу жараёнларда санъатимиз
дарғаларининг қилган меҳнатлари натижаси, самараси хақида фикрлар баён этилган.

Калит сўзлар:

рақс, миллий рақс мактаблари, рақс харакатлари, санъат,

рақсшунослик.

SCIENTIFIC THEORETICAL ASPECT OF THE CONCEPT OF NATIONAL DANCE

SCHOOL

Abstract.

The history of the origin of the Uzbek national dance art, the stages of its

development, the concept of the national school and its scientific-practical management and
processes are discussed. In this process, opinions about the results and results of the work done by
our art schools are stated.

Key words:

dance, national dance schools, dance movements, art, dance science.

НАУЧНО-ТЕОРЕТИЧЕСКИЙ АСПЕКТ КОНЦЕПЦИИ НАЦИОНАЛЬНОЙ

ШКОЛЫ ТАНЦА

Аннотация.

Обсуждается история зарождения узбекского национального

танцевального искусства, этапы его развития, концепция национальной школы и ее
научно-практическое руководство и процессы. В этом процессе излагаются мнения о
результатах и итогах работы наших художественных школ.

Ключевые слова:

танец, национальные танцевальные школы, танцевальные

движения, искусство, танцевальная наука.

Ўзбек ракс санъати минг йиллар мобайнида инсоннинг кечинмалари, ҳис-туйғулари,

сийрати ва суратини, анъаналарини ва умуман, ижтимоий хаётини акс эттирувчи узига хос
кўзгу булиб хизмат килиб келмокда.

Ракс, санъатнинг бошқа турлари каби инсон хаётини ва бутун оламни ўрганишнинг

бадиий усули ҳисобланади.

Рақс санъатининг бизгача етиб келиши ва ривожланишида фидоий рақс усталари ва

улар яратган ансамбллар ва асарларнинг ҳиссаси каттадир. Ўзбек халқининг миллий
ифтихори бўлган ракс санъати неча-неча асрлар давомида шаклланди, ривож топди. Миллий
рақси санъатимиз турли тариҳий жараёнлардан ўтиб хозирги кунга қадар ўз таровати ва
жилосини, ўзлигини сақлаган ҳолда намоён бўлиб келмоқда.

Лекин бу санъат тури ёзма равишда ўз аксини топмаганлиги учун, турли даврларда

унутилиб кетар, мохир уста санъаткорлар даврида яна шаклланар эди. Улар шу кўринишда
бизнинг давримизгача кисман етиб келган.

1926 йилдаги Париж гастроли чоғида Муҳиддин Қориёқубов Ўзбекистонда Мусика

ва хореография институтини ташкил этиш ғоясини ишлаб чикади. Юртга кайтгач,
маҳоратли санъаткор мамлакатимизнинг турли худудларида узи алохида эътибор қаратган
истеъдодли созанда ва хонандаларни жамлашга харакат килади. 1928 йилга келиб, бир гурух


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

146

самаркандлик зиёлилар билан Шердор мадрасасида "Мусика ва ашула мактаби" ташкил
этилади. Бу ишда ўша даврнинг илм-фан фидойилари Файзулла Хўжаев, Акмал Икромов-
Абдурауф Фитратлар етакчилик киладилар. Институт фаолияти мусиқашунослик
йўналишида кечиб, унга рус мусиқашунос олими Н.Н.Миронов рахбарлик килади.

Л.Авдееванинг ёзишича, "1928 йилнинг кузида М.Қориёкубов Самарқандга ўзининг

янги мусиқий гуруҳи - усулчи Уста Олим Комилов, Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, чангчи
Саидазимов ва бошқа хонанда, созандалар, ягона раққоса Тамарахоним билан келади"

1

.

Пойтахтни Самарқанддан кўчирилиши муносабати билан бошланган илмий-ижодий

изланишлар Тошкент шаҳрида давом этади. 1938-1939 йилларда институтда
М.П.Верхацкий бошчилигида театр ва хореография сектори иш бошлайди.

Маълум бўлишича, дастлаб раксшуносликни театр санъати билан бирлаштирилиши

кўпчилик учун тушунарли бўлмайди, зотан жаҳон тажрибаси хам бунга монелик қилади.
Бироқ Л.Авдеева ёзганидек,"Верхацкий таникли санъаткорлар М.Қориёкубов, Уста Олим
Комилов хамда узбек томоша ва мусика санъатларининг мўътабар зотлари билан
сухбатлашиб, шунга икрор бўладики, анъанавий тушунчага биноан ракс томошанинг
таркибига киради. Мусика эса фалсафа билан бир каторда юкорироқ мавқега эга"

2

.

Шу тарика секторда театршунослар М.П.Верхацкий, А.Хўжаева ҳамда раксшунос

И.Бахта иш бошлайдилар.

Ўзбек раксшунослигининг илк калдиргочлари Иранда Бахта хамда Ғулом Зафарий

саналадилар. Маълум бўлишича, айнан изланишлари натижасида ўзбек санъатида оддий
халкка хос ўйин-рақслар билан бир қаторда юксак катлам Ўзбек миллий рақслари халк
бадиий ижоди маҳсули бўлиб, ўқитишда анъанавий устоз шогирдлик мактабининг оғзаки
услубига асосланган эди. Ракснинг амалий сабокларини кўриш ва оғзаки эшитишнинг ўзи
билан хотирада сақлаб қолиш мураккаб эканлиги кейинчалик рақсшуносликнинг назарий
аспектларининг вужудга келишига туртки бўлди. Бошланган ишлар ўзбек
рақсшунослигининг илк қадамлари бўлган эди. Бу ишларнинг ҳосиласи ўлароқ И.Бахта
томонидан "Катта ўйин" тўплами учун манбалар тўпланди. Китоб 50-йиллар охирида
Л.Авдеева, 3. Афанасьева, Р.Каримовалар томонидан нашрга тайёрланди.

Ўзбек раксшунослигига тамал тошини қўйган И.Бахта "бутун вужуди билан ўзбек

рақси хусусиятларига сингиб кетиб, Юсуфжон қизиқ, Уста Олим Комилов ва унинг
рафиқаси Бегимхонларнинг қимматли маслаҳатлари ёрдамида рақснинг асосий шаклларини
яратди"

3

.

Ўзбек рақс ҳаракатлари, уларнинг узига хослиги, алохида олинган шакллари ва

муайян рақс мактабларининг карор топиши кейинги авлод раксшунослари Л.Авдеева,
Р.Каримовалар томонидан ўрганилди, тадкик этилди.Раксшуносликда алоҳида Урин тутган
Любовь Авдеева тадқиқотларида миллий тарихи, анъанавий генезиси, рақсларимиз
либослари, шунингдек, Фарғона, Бухоро, Хоразм ракслари мактабларининг ўзига хослик

1

Авдеева Л. Ўзбек рақсшунослик тарихидан бир лавҳа. "Санъатшунослик масалалари" Илмий мақолалар

тўплами. - Тошкент: "Санъат" журнали" нашри, 1998.- 161б.

2

Авдеева Л. Ўзбек рақсшунослик тарихидан бир лавҳа. "Санъатшунослик масалалари" Илмий мақолалар

тўплами. - Тошкент: "Санъат" журнали" нашри, 1998.- 161б.

3

Авдеева Л. Ўзбек рақсшунослик тарихидан бир лавҳа. "Санъатшунослик масалалари" Илмий мақолалар

тўплами. - Тошкент: "Санъат" журнали" нашри, 1998.- 162б.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

147

хусусиятларига эътибор қаратилади. У ўзининг "Ўзбек миллий ракс тарихидан" деб
номланган монографиясида ҳар бир рақс мактабига алоҳида урғу бериб, ушбу
мактабларнинг қандай мусиқа ва оҳанг остида, кайси анъанавий чолғу асбоби ёрдамида,
қандай либосда ва қайси характерда ижро этилиши масалаларини батафсил тадқиқ этган.

Ракс мактабларига таъриф беришда олима уларнинг ҳар бирида ўзбек миллатига хос

бетакрор гузаллик, ички маданият, салобат, юксак салохият барк уриб туришига алоҳида
эътибор қаратади. Миллатнинг ўзига хос киёфаси акс этаркан, бу сифатлар ҳар бир
ҳудуддаги гўзалликни қамраб олишдек локал хусусиятларини либослар ва тана пластик
ҳаракатларида ифода этиб, ўзига хос улкан палитрани яратади.

Ўзбек миллий рақслари шуниси билан ҳам мураккабки, Фаргона раксларидаги

майинлик, Бухоро рақсларидаги тезкорлик ва аниклик, Хоразм раксларидаги титратма
ҳаракатлар бетакрор характер касб этиб, инсон калб кечинмаларини турфа оҳангларда
ифода этишга йўналтирилган.

Бунингдек алоҳида сифатлардан келиб чиқиб, Л.А.Авдеева куйидаги хулосага келади

"Замонавий анъанавий рақслар гуруҳини тасвирлашда шу хол кайд этилдики, соф
профессионал хореография ягона ракс маданиятига оид булиб, ўзига хос ракс услубларига
эга бўлган уч гуруҳга Фарғона, Хоразм, Бухоро рақсларига бўлинади"

4

.

Ўзбек миллий рақс санъати бўйича ўқув қўлланма яратишни Розия Каримова дастлаб

рақс ўрганиш ҳолатларини ишлаб чиқиш, рақс харакатларига ном кўйишдан бошлади.

Миллий рақсдаги эгилиш, айланиш, харакат турлари тасниф қилиниб, гуруҳларга

бўлинди. Мазкур таснифлар Фарғона, Бухоро, Хоразм ракс услубларини бир-биридан
фаркланиб турадиган етакчи жиҳатларини акс эттиради. Р.Каримова тадқиқотларида
ўрганилганидек, ўзбек халқ саҳнавий раксининг шаклланиши биринчи галда Аскар хожи
Ҳайдаралиевнинг ХХ аср бошида фаолият кўрсатган ансамбли ва атоқли раккос Ҳамдамхон
номи билан чамбарчас боғликдир. Ҳамдамхон Фаргона водийси шаҳарларида, Тошкент ва
Самарқандда 1905 йилда эса Кавказорти мамлакатларида ўзбек халқ рақсини янги асосдаги
сахнада ижро этиб, янгича йўналишни бошлаб берди. Халк сахнавий рақси тараққиётида
Уста Олим Комилов, Юсуфжон Қизиқ Шакаржонов, Тамарахоним, Мукаррама Тургунбоева,
Исаҳор Оқилов, Гавҳар Раҳимова, Кундуз Миркаримова, Розия Каримова ва бошқа ўнлаб
ракс усталарининг хизмати катта.

Раксшунослик илмига санъат орқали кириб келган Розия Каримова 1958-1965

йилларда мамлакатимизнинг кўплаб вилоят ва туманларига уюштирилган экспедицияда
анъанавий театрни ўрганар экан, масхарабоз ва кизикчилар ҳаракатлари, ижро этган
ўйинларини тадқиқот манбаси тарзида тўплади. Жумладан, "Кичкинажон” ўйини, “Қарсак
ўйин" туркуми шу тарзда ёзиб олинган. Мавжуд ракс услубларининг ўзига хослигини
тушуниш учун ҳар бир услубдаги асосий ҳаракатларни ёзиб олиш ва раксларни қоғозда
ифода этишдек алохида системани кашф этиш зарур эди. Шу асосда рақс ҳаракатларини
ёзиб олишга киришилди. Р.Каримова изланишлари натижаси сифатида бирин-кетин халқ

4

Авдеева Л. Ўзбек рақсшунослик тарихидан бир лавҳа. "Санъатшунослик масалалари" Илмий мақолалар

тўплами. - Тошкент: "Санъат" журнали" нашри, 1998.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

148

рақси услубларига бағишланган “Фарғона рақси” (1973й.), “Хоразм рақси” (1975й.),
"Бухоро рақси” (1977й.) номланишидаги қўлланмалар яратилди.

Мукаррама Турғунбоева томонидан саҳналаштирилган "Тановар”, "Жонон”,

"Муножот", "Фарғона рубоийси", "Пилла” каби яккахон ракслар, "Баёт", "Баҳор вальси",
"Наманган олмаси", "Пахта" сингари умумий ўйинлар Р.Каримова тадқиқотлари манбасига
айланди. Кўп ўтмай, Хоразм ракси устаси "Ровия Отажонова рақслари", Бухоро ракси устаси
"Исахор Оқилов саҳналаштирган ўзбек рақслари" тўпламлари чоп этилди. Бундан ташқари,
"Лазги” ансамбли рақслари", "Мукаррама Турғунбоева рақслари", "Кундуз Миркаримова
рақслари"қўлёзмалари нашрга тайёрланди.

Сўнгги йилларда босиб чиқарилган айрим рисолаларни истисно этганда, Розия

Каримова китоблари асосан рус тилида нашр қилинган. Розия Каримованинг "Ўзбек
рақслари", "Доира зарбларига машғулотлар" қўлланмалари ҳозирда раққослар, талабалар ва
ракс бўйича илмий изланишлар олиб борувчи назарий жараёнда муҳим манба бўлиб хизмат
килмокда.

Мавжуд китоб ва монографиялар эндиликда рақс ҳаракатларида ҳар бир мактабнинг

ўзига хослигини сақлаш, улар асосида рақс сюиталари яратиш ишида муҳим манба бўлиб
хизмат қилмоғи шубҳасиз.

Миллий рақс ва хореография академиясининг ташкил этилиши жаҳон ва миллий

рақс санъатининг туб асосларини ўрганишда муҳим қадам бўлди. Ўзбек миллий рақс
мактабларини илмий-назарий тадқиқ этиш ва амалий тарғиб этиш борасида мазкур ўқув
даргоҳи улкан аҳамиятга моликдир.

Ракс усталари, балетмейстерлар, ансамбллар раҳбарларининг миллий мактаблар

услубларидаги ўзига хосликни сақлаб қолишга қилган саъйи ҳаракатларида илмий-услубий
ва ижодий алоқаларнинг муҳимлиги тобора кенгроқ тушунилмокда, идрок этилмокда.

Ўзбек рақсининг локал мактабларида шу кунгача хотин-қизларнинг анъанавий

тургун репертуар ва ижро услубига эга бўлган қадимий мусиқий-рақс санъати яшаб
келади.Шу йўналишда фаолият олиб борувчи халқ ансамбллари Хоразмда-халфа, Бухорода-
созанда, Фарғона водийсида- яллачи деб аталади. Бунингдек ансамбллар одатда анчайин
ихчам бўлиб, учта чолғучи, иккита раккоса ва шогирдлардан ташкил топган. Бу
томошаларда рақс етакчи компонент бўлиб, созанда, халфа, яллачи кечинмаларини ва
ҳиссиётларининг ўзига хос кўзгусига айланади.

Замонавий саҳна талаблари асосида саҳналаштирилган халқ профессионал рақслар

ҳамда шу асосда яратилган ва театр биноси ичида кўрсатишга мўлжалланган янги рақслар
халқ саҳнавий рақси деб белгиланади.Халқ саҳнавий рақси ХХ асрда Тошкент, Самарқанд
ва мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларида махсус театр бинолари курилиши билан боғлиқ
ҳолда пайдо бўлди, ривожланди ва рақс санъатининг мустақил тури сифатида тараққий
топди

Илмий-оммабоп характердаги китоблардан бири Дилфуза Сайфуллаева ва Зухра

Казакбаеваларнинг "Ўзбек рақс санъати тарихи ва сирлари" кўлланмасидир. Бу китобда
ракс саҳналаштирувчи балетмейстерлар ва ўқитувчилар учун фойдали бўлган қисқа
маълумотлардан иборат. Унда рақс санъатининг тарихи, рақс структураси, соҳанинг етук
мутахассислари ҳақида қисқа сатрларда манбалар берилган.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

149

Бунингдек адабиётларнинг яратилаётганлиги нечоғли эътиборга молик бўлмасин,

рақсшунослик илми ҳозирги бадиий жараёнларда ракс мактабларининг ўрни, роли ва
функцияси масалаларига кўпроқ диққат қаратиши мақсадга мувофиқ кўринади.

Мазкур жабҳада рақсшунос Р.Каримованинг куюнчаклик билан ёзилган "Миллий

рақс муаммолари хақида ўйлар"

5

ва "Йўқолаётган жозиба”

6

номли мақолалари эътиборли

бўлиб, уларда соҳанинг долзарб масалаларига жамоатчилик диққати қаратилади.

Миллий рақс мактабларига эътиборни ошириш, мавжуд анъаналарни сақлаб қолиш

билан бир қаторда бугунги кунда ҳатти-ҳаракатлар, либослар, қолаверса рақс мусиқалари
борасида йўл қўйилаётган йирик муаммоларни бартараф этиш масалалари бугунги бадиий
жараёнларда ўзбек миллий ракс мактабларининг ўрни ва аҳамияти масаласи ҳали кўплаб
тадқиқотлар мавзуси бўлмоғи лозим.

REFERENCES

1.

Авдеева Л. Ўзбек рақсшунослик тарихидан бир лавҳа. "Санъатшунослик масалалари"
Илмий мақолалар тўплами. - Тошкент: "Санъат" журнали" нашри, 1998.- 161б.

2.

Каримовар. Миллий рақс муаммолари хақида ўйлар. // “Ўзбекистон адабиёти ва
санъати" газетаси. 1996, 16август №33 (3370) 6бет.

3.

Каримова Р. Йуколаётган жозиба. //“Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси. 1992,
22 апрель.

5

Каримовар. Миллий рақс муаммолари хақида ўйлар. // “Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси. 1996,

16август №33 (3370) 6бет.

6

Каримова Р. Йуколаётган жозиба. //“Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси. 1992, 22 апрель.

References

Авдеева Л. Ўзбек рақсшунослик тарихидан бир лавҳа. "Санъатшунослик масалалари" Илмий мақолалар тўплами. - Тошкент: "Санъат" журнали" нашри, 1998.- 161б.

Каримовар. Миллий рақс муаммолари хақида ўйлар. // “Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси. 1996, 16август №33 (3370) 6бет.

Каримова Р. Йуколаётган жозиба. //“Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси. 1992, 22 апрель.