Authors

  • Жамшид Тухтабаев
  • Нафиса Кудратова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.44206

Keywords:

бюджет харажат иқтисодиёт давлат молияси оптималлаштириш минтақа иқтисодиёти ялпи ҳудудий маҳсулот.

Abstract

Ушбу мақолада бюджет харажатларини режалаштириш ва самарадорлигининг назарий масалалари бўйича тадқиқот олиб борилган. Республикамиз ва жаҳонда бюджет харажатларини режалаштириш ва самарадорлигининг назарий масалаларига доир тадқиқотлар олиб борган иқтисодчи олимларнинг ишланмалари ўрганилган, сўнггида якуний хулоса шакллантирилган.

background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

260

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ХАРАЖАТЛАРИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА

ОПТИМАЛЛАШТИРИШ

Тухтабаев Жамшид Шарафетдинович

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси доценти.

e-mail:

jamshidtukhtabaev@gmail.com

Кудратова Нафиса Рустамовна

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчиси.

+998 90 023 54 45.

e-mail:

kudratovanafisa5445@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.13921525

Аннотaция.

Ушбу мақолада бюджет харажатларини режалаштириш ва

самарадорлигининг назарий масалалари бўйича тадқиқот олиб борилган. Республикамиз ва
жаҳонда бюджет харажатларини режалаштириш ва самарадорлигининг назарий
масалаларига доир тадқиқотлар олиб борган иқтисодчи олимларнинг ишланмалари
ўрганилган, сўнггида якуний хулоса шакллантирилган.

Калит

сўзлар:

бюджет,

харажат,

иқтисодиёт,

давлат

молияси,

оптималлаштириш, минтақа иқтисодиёти, ялпи ҳудудий маҳсулот.

PLANNING AND OPTIMIZING STATE BUDGET COSTS

Abstract.

In this article, research was conducted on theoretical issues of planning and

efficiency of budget expenditures. Developments of economists who conducted research on
theoretical issues of planning and effectiveness of budget expenditures in our republic and the
world were studied, and finally a final conclusion was formed.

Key words:

budget, cost, economy, public finance, optimization, regional economy, gross

regional product.

ПЛАНИРОВАНИЕ И ОПТИМИЗАЦИЯ РАСХОДОВ ГОСУДАРСТВЕННОГО

БЮДЖЕТА

Аннотация.

В данной статье проведено исследование теоретических вопросов

планирования и эффективности бюджетных расходов. Были изучены разработки
экономистов, проводивших исследования по теоретическим вопросам планирования и
эффективности бюджетных расходов в нашей республике и мире, и, наконец, был
сформирован окончательный вывод.

Ключевые слова:

бюджет, стоимость, экономика, государственные финансы,

оптимизация, региональная экономика, валовой региональный продукт.


КИРИШ

Давлатнинг ўз функциялари ва вазифаларини бажариши билан боғлиқ равишда

вужудга келган чиқимлар бюджет харажатлари дейилади. Бу чиқимлар давлатнинг
марказлаштирилган пул фондлари маблағларини турли йўналишлар бўйича фойдаланиш
жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни ифодалайди. Бюджет
харажатлари умумий молиявий категория бўлган бюджетнинг кўринишларидан бири бўлиб,
унга тегишли бўлган умумий хусусиятларга эгадир, яъни улар тақсимлаш характерига эга,
ифодаланишнинг пул шакли хос, пул фондларининг амал қилиши билан боғланган ва давлат
томонидан ташкил қилинади. Шу билан биргаликда бюджет харажатлари бир бутуннинг


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

261

ўзига хос қисми бўлганлиги учун улар давлатнинг марказлаштирилган пул фондлари
маблағларидан фойдаланиш ва тегишли фондларни шакллантириш билан боғлиқдир. Бу
тақсимлаш

муносабатларининг

моддий-буюмлашган

шакли

турли

соҳаларга

йўналтирилаётган бюджет маблағларининг ҳаракатидан иборат.

2024–2026 йилларга мўлжалланган фискал сиёсатнинг асосий йўналишлари,

консолидациялашган бюджет даромадлари ва харажатларининг ўрта муддатли давр учун
прогнозлари, 2024 – 2025 йиллар учун бюджет мўлжалларининг асосий фарқи ва уларнинг
келиб чиқиш сабаблари, давлат дастурларини молиялаштириш учун ажратиладиган
харажатлар, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадлари ва
харажатлари таҳлили, давлат қарзи таҳлили, макро-фискал таваккалчиликлар таҳлили,
Давлат бюджети харажатларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши таҳлили ва бошқаларни
ўз ичига олган. 2024 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари прогнози 375,0 трлн
сўм, харажатлари прогнози 427,5 трлн сўм миқдорида, консолидациялашган бюджет –
умумий фискал баланси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4,0 фоиз миқдорида тақчиллик
билан режалаштирилмоқда. 4 Узоқ муддатли даврда макроиқтисодий ва бюджет
барқарорлигига эришиш учун тақчилликни ўрта муддатли даврда ўртача 3 фоиздан
ошмаслигини таъминлаш, бунинг учун бюджет маблағларини мақбуллаштириш,
даромадлар базасини кенгайтириш, самарасиз солиқ имтиёзлари ва преференцияларини
бекор қилиш орқали тақчиллик миқдорини босқичма-босқич пасайтириб бориш зарур
бўлади[1]

1

.

Адабиётлар шарҳи

Дунё ва Ўзбекистон олимларининг ишланмаларини ўрганиш натижалари шуни

кўрсатмоқдаки, давлат бюджети харажатлари ҳамда маблағларидан фойдаланишнинг
самарадорлигига турлича таърифлар берилган. “Бюджет” сўзи қадимги норманд тилидан
олинган бўлиб, “bougette” халта, кармон, чарм қоп, пул тўла қоп деган маъноларни
англатади [2]. Б.Нидлз, М.Пауэрс, С.Миллз ва Г.Андерсонларнинг фикрича: “бюджет –
келгусидаги иқтисодий операциялар, хўжалик фаолияти ва натижаларни молиявий ва
номолиявий кўрсаткичлар ифодасида башорат қилувчи ҳаракатлар режасидир”[3].

Россиялик

иқтисодчи

олимлар

Е.А.Ананькина,

С.В.Данилочкин

ва

Н.Г.Данилочкинларнинг фикрича, “бюджет – корхонанинг яхлит ёки алоҳида бўлимлари
фаолиятини миқдорий экс этган режасидир”[4] деб таъкидлайди.

Т.А.Вершилонинг фикрича, бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигига

ёки энг кам миқдордаги маблағлардан фойдаланиш ёки бюджетдан маълум миқдорда
фойдаланиш орқали эришилади[5].

С.И.Чепуров давлат харидлари соҳасида бюджет маблағларидан самарали

фойдаланиш тамойилини фақат харидларни меъёрлаш ва асослаш комбинацияси орқали
амалга ошириш мумкин, деб ҳисоблайди[6].

Ю.А.Крохина бу борада қуйидаги фикрларни билдиради: шундай қилиб, қонун

чиқарувчи бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги концепциясини

1

Ўзбекистон Республикаси “Иқтисодиёт ва молия вазирлиги” Бюджетнома 2024-2026. Тошкент-2023 йил. 5-

бет.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

262

аниқлаштиришга

ҳаракат

қилди,

аммо

бюджет

маблағларидан

фойдаланиш

самарадорлигини баҳолаш муаммоси билан боғлиқ кўплаб саволлар мавжуд, чунки бу
тамойил бюджет босқичида жуда муҳимдир [7].

Республикамиз иқтисодчи олимлари А.Х.Пардаев ва З.А.Пардаеваларнинг фикрича,

“бюджет – бу режалаштирилган фаолиятни амалга оширишдан олдин тузиладиган
молиявий ҳужжат ҳисобланади” [8] деб хисоблашади.

Тадқиқот методологияси

Мазкур мақолада илмий билишнинг анализ ва синтез, индукция ва дедукция,

тизимли ёндашув, статистик гуруҳлаш, таққослаш, омилли таҳлил усуллардан
фойдаланилди.

Таққослаш натижасида давлат бюджет маълумотларини таҳлил қилиш ва хулосалар

шакллантириш имконияти мавжуд.

Таҳлил ва натижалар

2024 йилда бюджет тақчиллигининг юқори чегараси 4 фоиз этиб белгиланиши

сабабли инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб қилинадиган ташқи қарз
миқдори сақланиб қолиниб, тақчилликни қоплаш учун жалб қилинадиган қисмини оширган
ҳолда жалб қилинадиган ташқи қарзнинг чекланган ҳажмини 5,0 млрд АҚШ доллари
миқдорида, шундан 2,5 млрд АҚШ доллари Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, шу
жумладан, бюджет тақчиллигини молиялаштиришга, қолган қисми инвестиция
лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириш белгиланган. Шу билан бирга, давлат қарзи
портфелини диверсификация қилиш ҳамда валюта хатарларини камайтириш мақсадида
2024 йилда Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган давлат қимматли
қоғозларининг чекланган соф ҳажмини 25 трлн сўм (2023 йилда 17 трлн сўм) миқдорида
белгилаш таклифи қўллаб қувватланган. Ўзбекистон иқтисодиётини прогноз
кўрсаткичлари доирасида ўсишини таъминлаш учун макроиқтисодий ва бюджет
барқарорлигини таъминлашга қаратилган ташқи ва ички таъсирларга мослашувчан фискал
сиёсат олиб борилади. Бунда давлат қарзини макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз
даражада ушлаб туриш, консолидациялашган бюджет тақчиллигини тасдиқланган
прогноздан оширмаслик, макро-фискал таваккалчиликларни баҳолаш тизимини
такомиллаштириш, консолидациялашган бюджет қамровининг тўлиқлигини таъминлаш,
бюджетнинг жараёнининг барча босқичларида очиқликни таъминлаш ва шу каби бошқа
истиқболли йўналишлар амалга оширилиши керак бўлади.

Давлат бюджетининг харажат қисми таркибида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар
вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг туманлар ва шаҳарлар
бюджетларининг захира жамғармалари ҳисобга олинади [9]. Харажатларнинг вазифа
жиҳатидан таснифи – давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,
шунингдек, бошқа бюджет ташкилотлари томонидан ижро этилувчи асосий функциялар
бўйича харажатларни гуруҳларга ажратилишидир.

Бюджетдан молиялаштиришнинг оқилона тизимини ташкил этишда, энг аввало,

молиялаштириш принциплари муҳим роль ўйнайди. Ҳозирги амалиётда фойдаланилаётган
бюджетдан молиялаштиришнинг принципларини умумий ва хусусий гуруҳларга бўлиш


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

263

мумкин. Умумий принциплар бюджетдан маблағ оладиган барча субъектларнинг
фаолиятига тегишлидир. Хусусий принциплар эса субъектлар фаолиятининг ташкил
этилишига боғлиқ равишда бюджет маблағларининг тақдим этилиш тартибини белгилаб
беради. Бюджетдан молиялаштиришнинг умумий принциплари қуйидагилардан иборат
бўлиши мумкин:

минимум харажатларда максимум самарани олиш. Бюджет маблағлари улардан

фойдаланишнинг энг юқори натижалилиги (самаралилиги) таъминланган шароитдагина
(шартдагина) тақдим қилиниши керак. Бундай самара, бир томондан, мамлакат ижтимоий-
иқтисодий ривожланишининг турли вазифаларини ечиш, иккинчи томондан эса, бюджет
ассигнованиялари олувчилар даромадларининг ўсиши ҳисобидан пул маблағларининг
бюджетга қайта оқиб келиши билан ифодаланиши мумкин;

бюджет ассигнованияларидан фойдаланишнинг мақсадли характердалиги. Юридик

шахслар бюджетдан маблағларни олдиндан мақсадлари аниқланган ва тасдиқланган
бюджет асосида олиши мумкин. Бу принципга қатъий риоя қилиш бюджет
ассигнованияларидан самарасиз фойдаланишга тўсқинлик қилади;

кўзда тутилган режаларнинг бажарилиши ва олдин берилган ассигнованияларнинг

фойдаланилган-лигини инобатга олган ҳолда бюджет маблағларини тақдим этиш.

Бюджетдан молиялаштиришнинг кўрсаткичлар бажарилишига боғлиқлиги

молиявий органларга корхона, ташкилот ва муассасаларнинг фаолияти устидан самарали
ва таъсирчан назоратни амалга оширишга имкон беради;

бюджет

ассигнованияларининг

қайтарилувчан

эмаслиги.

Бюджет

ассигнованиялари субъектларга уларни мажбурий равишда бюджетга қайтариш шартисиз
(қайтармаслик шарти билан) тақдим этилади;

бюджет

ассигнованияларининг

текинлиги.

Бюджетдан

ассигнованиялар

субъектларга фоиз кўринишида қандайдир даромадларни давлатга тўламасдан ёки
ассигнованияларни тўлашнинг бошқа кўринишларисиз ажратилади. Умумий принциплар
билан биргаликда бюджетдан молиялаштириш амалиётида хусусий принциплардан ҳам
фойдаланилади. Уларнинг таркибига қуйидагилар киради:

бюджет ассигнованияларининг ўлчамини аниқлашда “қолдиқ” ёндошувидан

фойдаланиш;

бюджетдан молиялаштиришни режалаштирилаётган харажатларни кредит методи

орқали таъминлаш билан биргаликда фойдаланиш;

корхоналарнинг молиявий ҳолатини бюджетли тартибга солиш принципи ва

бошқалар. Бюджет ассигнованиялари амалиётида бюджетдан молиялаштиришнинг турли
усулларидан фойдаланилади. Унинг қуйидаги икки усулини алоҳида ажратиб кўрсатиш
мумкин:

“нетто-бюджет” тизими бўйича молиялаштириш. Пул маблағларини тақдим

этишнинг бу усули шу билан характерланадики, унга кўра бюджет ассигнованиялари
тасдиқланган бюджетда кўзда тутилган харажатларнинг чекланган бир қисмига
ажратилади;


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

264

“брутто-бюджет” тизими бўйича молиялаштириш. Бу усул тўлиқ бюджетдан

молиялаштиришда бўлган корхона ва ташкилотлар учун қўлланилади. Бюджет
ассигнованиялари бу ҳолда бюджет ташкилотини жорий сақлаш ва унинг фаолиятини
кенгайтириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг барча турлари учун ажратилади.

1-расм.

Бюджет харажатдари таснифи.

Бозор иктисодиёти шароитида бюджетнинг харажатлари унинг даромадлари билан

узвий боглангандир. Бундай узаро богликлик харажатларнинг микдорий жихатдан
даромадларга мувофик келиши ва уларнинг бир-бирига узаро таъсир курсатиши оркали
ифодаланади. Бир томондан, аксарият холларда, бюджет харажатларининг хажми бюджет
даромадларининг хажми билан чекланади. Уз навбатида, бюджет даромадларининг хажми
эса давлатнинг иктисодий имкониятлари билан аникланади. Шунинг учун хам бу ерда
бюджет харажатларининг шундай хажмини ва миллий хужаликда пул фондларини
шакллантиришда бюджет маблагларидан фойдаланишнинг шундай муддатларини урнатиш
керакки, улар минимал харажатлар килиб максимал самарага эриши оркали давлат
олдидаги ижтимоийиктисодий вазифаларни муваффакиятли бажарилишини таъминласин.

Бошка томондан эса, ишлаб чикаришнинг усишига ижобий таъсир килиш, илмий-

техника тараккиётини тезлаштириш ва миллий хужаликдаги пропорцияларни
оптималлаштириш оркали бюджетнинг харажатлари унинг даромадлари даражасининг
ортишига уз таъсирини курсатади.

2-расм.

Ишлаб чиқариш харажатдарининг гурухлар бўйича тақсимланиши.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

265


Бюджет харажатлари хажмининг йилдан-йилга ортиб бориши уларни миллий

хужаликнинг самарадорлиги нуқтаи-назаридан бахолашни жуда долзарб муаммога
айлантириб қуяди. Бунда миллий хужаликнинг якуний натижасини бахолаб, факат унга
тегишли булган даромадларнинг кушимча равишда ўсганлигига эътибор бериш билан
чекланиш максадга мувофик эмас. Бу ерда, бир вактнинг узида, жамиятнинг ижтимоий
тараккиёт даражаси, ижтимоий муаммоларнинг кай даражада хал этилганлиги хам назардан
четда қолмаслиги керак. Албатта, миллий хужаликнинг якуний натижаси бюджет
харажатларининг умумий хажмига, уларнинг таркибий тузилишига, бюджет
маблағларидан туғри, иқтисод килиб, самарали фойдаланишга бевосита боғлик. Шунинг
учун хам ҳозирги шароитда бюджет харажатларининг илмий асосланган холда
режалаштирилишига, бюджет ассигнованияларидан фойдаланиш устидан молиявий
назоратнинг бутун тизимига алохида эътибор бериш лозим.

Хулоса ва натижалар

Ривожланаётган мамлакатларга субсидиялар ва кредитлар бериш ривожланган

мамлакатларнинг бюджетлари хисобидан амалга оширилади. Бундай ёрдам факат
иктисодий омиллар билан эмас, балки сиёсий жихатлари билан характерланади. Имтиёзли
шартларда кредитлаштириш ва кайтарилмайдиган тарзда ёрдам курсатиш унинг
куринишларидандир.

Бюджетнинг барча харажатлари юкоридаги бешта гурухдан кайси бирига

киришидан катъий-назар улар узларининг маълум конкрет максадларга мулжалланганлиги
буйича хам бир неча кисмларга булинади. Бу кисмлар бюджет харажатларининг конкрет
турларидан таркиб топади. Капитал куйилмалар, дотациялар, субвенциялар, субсидиялар,


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

266

бюджет ссудалари, иш хаки, овкатланиш харажатлари, капитал ва жорий ремонт,
канцелярия ва хужалик харажатларини бюджет харажатларининг конкрет турлари
сифатида курсатиш мумкин. Бюджет харажатларининг маълум конкрет максадларга
мулжалланганлиги буйича туркумланиши бюджет маблагларидан окилона фойдаланишга
шароит яратади, бюджет ассигнованияларидан фойдаланиш устидан самарали ва таъсирчан
молиявий назоратни амалга оширишнинг зарурий асоси хисобланади.

Иктисодий нуқтаи-назардан туркумларга ажратилиши билан бир қаторда

бюджетнинг харажатларини ташкилий жихатдан ҳам гурухларга ажратиш мумкин. Бунинг
асосида бюджет харажатларини юкори ташкилотлар (вазирликлар, уюшмалар,
ассоциациялар, бирлашмалар, концернлар, компаниялар ва хк.) ва худудий белгилари
ётиши мумкин. Бюджет харажатларининг юкори ташкилотлар буйича гурухланиши
бюджет маблагларини конкрет олувчиларни курсатади ва улар тармок ичида пул
фондларини шакллантиришда масъул бўлиб, ажратилган бюджет ассигнованияларидан ўз
вактида, самарали ва қонуний фойдаланиш устидан жавобгардирлар.

Давлат органлари фаолияти самарадорлигини, бюджетни режалаштириш сифатини

ошириш, бюджет маблағлари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш мақсадида
баҳолаш натижаларининг бюджетни режалаштиришда эришилган натижадан бюджет
харажатларини режалаштириш тамойили асосида қарорлар қабул қилишда қўлланилишини
такомиллаштириш зарур. Бу борада солиқ ва божхона маъмуриятчилигини рақамлаштириш
бўйича ишларни жадаллаштириш зарур.

Бюджет жараёнини автоматлаштириш ва рақамлаштириш барча тўрт босқични:

бюджетни тайёрлаш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва ижросини қамраб олиши керак. Бюджет
жараёнини автоматлаштириш ва рақамлаштириш давлат маълумотлар базалари билан
интеграцияни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.

Давлат бюджетидан барча маблағ олувчилар мониторингини олиб бориш орқали

давлат маблағларини сарфлаш самарадорлигини ошириш бўйича ахборот тизимини яратиш
вазифаси давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган чора-тадбирлар самарадорлигини
баҳолашнинг махсус методологиясини тасдиқлашни талаб қилади.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси “Иқтисодиёт ва молия вазирлиги” Бюджетнома 2024-2026.
Тошкент-2023 йил. 5-бет.

2.

Вершило Т. В. Принцип результативности и эффективности использования
бюджетных средств правовые проблемы реализации // Финансовое право. 2012. №
12. С. 21—24.

3.

Чепуров С. И. Развитие принципа эффективности использования бюджетных средств
// Молодой ученый. 2020. № 32. С. 88—89. URL: https://moluch.ru/archive/322/73052/
(дата обращения: 01.06.2023).

4.

Крохина Ю.А. Эффективное расходование бюджетных средств:состояние и
перспективы совершенствования правового регулирования.. Экономика. Право.
Общество № 1 (13), 2018.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

267

5.

Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 30-декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг
2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати
билан Рзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-812 сон қонуни.

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30-декабрдаги “Ўзбекистон
Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети
тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 471-сон
қарори.

7.

2023 йилги «Фуқаролар учун бюджет». Тoшкент.2023.

References

Ўзбекистон Республикаси “Иқтисодиёт ва молия вазирлиги” Бюджетнома 2024-2026. Тошкент-2023 йил. 5-бет.

Вершило Т. В. Принцип результативности и эффективности использования бюджетных средств правовые проблемы реализации // Финансовое право. 2012. № 12. С. 21—24.

Чепуров С. И. Развитие принципа эффективности использования бюджетных средств // Молодой ученый. 2020. № 32. С. 88—89. URL: https://moluch.ru/archive/322/73052/ (дата обращения: 01.06.2023).

Крохина Ю.А. Эффективное расходование бюджетных средств:состояние и перспективы совершенствования правового регулирования.. Экономика. Право. Общество № 1 (13), 2018.

Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 30-декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Рзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-812 сон қонуни.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 471-сон қарори.

2023 йилги «Фуқаролар учун бюджет». Тoшкент.2023.