Authors

  • Моҳларойим Ярашова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.47887

Keywords:

Занданича этанг таврат сурп-бўз ипак мато шойи мато беқасам дуруя адрас банорас сех.

Abstract

Ушбу мақолада Бухоро ваҳасида қадимдан мавжуд бўлган мато турлари ва уларни тайёрлаш жараёнларининг умумий таърифи, ўрта асрларда машҳур бўлган занданича матоси,шунингдек Россия босқини даврида ҳунармандчилик аҳволи ва бир қатор мато турлари, тикувчилик билан боғлиқ бўлган маросимлар ҳақида маълумот берилган.

background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 9

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


783

БУХОРО ВОҲАСИДА МАТО ВА МАТО ТАЙЁРЛАШ УСУЛЛАРИ

Ярашова Моҳларойим

https://doi.org/10.5281/zenodo.14205760

Аннотация. Ушбу мақолада Бухоро ваҳасида қадимдан мавжуд бўлган мато

турлари ва уларни тайёрлаш жараёнларининг умумий таърифи, ўрта асрларда машҳур

бўлган занданича матоси,шунингдек Россия босқини даврида ҳунармандчилик аҳволи ва

бир қатор мато турлари, тикувчилик билан боғлиқ бўлган маросимлар ҳақида маълумот

берилган.

Калит сўзлар: Занданича, этанг, таврат, сурп-бўз, ипак мато, шойи мато,

беқасам, дуруя, адрас, банорас, сех.

FABRIC AND FABRIC PRODUCTION METHODS IN THE BUKHARA OASIS

Abstract. This article provides a general description of the types of fabrics that existed in

the Bukhara oasis since ancient times and the processes of their production, the Zandanicha

fabric, which was popular in the Middle Ages, as well as information about the state of

craftsmanship during the Russian occupation and a number of types of fabrics, and rituals

associated with tailoring.

Keywords: Zandanicha, etang, taurat, surp-boz, silk fabric, silk fabric, bekasam, duruya,

adras, banoras, workshop.

ТКАНЬ И МЕТОДЫ ИЗГОТОВЛЕНИЯ ТКАНИ В БУХАРСКОМ ОАЗИСЕ

Аннотация. В данной статье дана общая характеристика видов тканей,

существовавших в Бухарском оазисе с древнейших времен, и процессов их изготовления,

популярной в средние века ткани Занданич, а также состояния мастерства в ней. период

русского нашествия, а также сведения о ряде видов тканей и обрядах, связанных с

шитьем.

Ключевые слова: Занданича, этанг, таурат, сурп-боз, шелковая ткань, шелковая

ткань, бекасам, дуруя, адрас, банорас, сех.

Кийим –кечаклар ва уларни тикиш учун зарур бўлган мато тайёрлаш анъанаси ҳар

бир халқнинг ривожланиш даражаси ҳамда моддий ва маънавий тараққиётини кўрсатувчи

ўзига хос кўзгу ҳисобланади. Моддий маданиятнинг муҳим белгиларидан бири бўлган

анъанавий кийимларнинг турлари, улар учун ишлатиладиган матолар, каийимларнинг

тикилиш усуллари ва ҳатто кийиниш тарзи ҳам этнос тараққиёти ҳамда мазкур ҳудудда

содир бўлган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ва этномаданий алоқалар билан боғлиқдир.


background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 9

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


784

Анъанавий кийимлардаги ўзига хослик ва умумийлик кўп жиҳатдан кийим тикишда

ишлатиладиган матоларнинг турлари, мато тўқишда ишлатиладиган хом ашёлар ва уларни

ишлаб чиқариш усуллари билан узвий боғлиқликда тараққий этиб боради.

Бухоро воҳаси аҳолисининг анъанавий кийим-кечаклари,миллий матолари,

тақинчоқ ва безакларининг шаклланиши ва ривожланиш жараёни узоқ ўтмиш ва воҳа

ҳудудига ўрта асрларда этник халқларнинг жойлашувига бориб тақалади. Этник келиб

чиқиши, табиий иқлим шароити, дин билан боғлиқ бўлган одоб –ахлоқ қоидалари, ёшга ва

жинсга хос бўлган хусусиятлари, ижтимоий меҳнат фаолияти ва турмуш тарзининг ўзига

хос хусусиятлари, савдо ва ташқи маданий алоқалар, қадимий ва ўрта аср ишлаб чиқариш

технологияларининг ўзгариши, маиший анъаналар нафақат Бухоро воҳаси, балки бутун

Ўрта Осиё миллий анъанавий матолари, либослари, тақинчоқларининг шаклланиб, сайқал

топишида ,албатта, муҳим ўрин эгаллаган.

Бухоро воҳасида мато ишлаб чиқариш тарихи тараққиёти бир неча минг йилликни

ўз ичига олади. Хусусан , ўрта аср Бухоро тарихчиси Наршахий ’’Бухоро тарихи’’ китобида

Бухоро воҳасидаги мато ишлаб чиқарувчи корхона борлигини айтиб, қуйидаги фикрларни

баён этган:’’ Бухорода — ҳисор билан шаҳристон ўртасида, масжиди жоме яқинида бир

корхона бор эди; унда палослар, дарпардалар, яздий кийимликлар, ёстиқ жилдлари,

фундуқий жойнамозлар ва уст кийимларни халифа учун тўқир эдилар; битта дарпардага

(бутун) Бухоро хирожи сарф бўларди.’’.

1

Наршахий фикрини давом эттириб, Бухорода ўрта

асрларда машҳур бўлган ’’занданича’’ матоси ҳақида :’’ Хуросоннинг ҳеч бир шаҳарида

бундай (матони) тўқий олмас эдилар. Шуниси қизиқки, бу ҳунар эгаларидан баъзилари

Хуросонга бордилар ва бу иш учун керакли асбобларни шайлаб шу кийимликдан

тўқидилар, лекин Бухородагидек сифатли бўлиб чиқмади. Унинг қизил, оқ ва яшил

ранглиси бўлар эди. Бугун ҳамма вилоятларда у кийимлидан кўра занданийчи

машҳурроқ’’.

2

деб айтади.

Бухоро ва Самарқанд газламаларининг шуҳрати тўғрисида Наршахий, Мақдисий ва

қатор Х аср тарихчиларининг асарлари далолат беради. Уларнинг хабар беришича,

маҳаллий газламалар Бағдод, Хуросон, Миср, Сурия, Византия каби шаҳарларда ишлаб

чиқарилган.

3

Занданийчи, Занданечи – Ўрта Осиёнинг бой безакли ипак матоси, у Ғарбда энг кенг

тарқалган бўлиб, машҳур тўқимачилик ишлаб чиқариш маркази бўлган – Бухоро яқинидаги

1

Абу Бакр Наршахий.Бухоро тарихи. Форс тилидан Расулев А. таржимаси.-Т.:''Камалак’’,1991,-Б.13.

2

Ўша жойда, -Б.13.

3

Rahmatullayeva D.Kostyum va moda tarixi.-Т.: ’’Niso poligraf’’,2017,-B.172


background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 9

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


785

Зандана қишлоғида ишлаб чиқарилган ва у “Занданада ишлаб чиқарилган” деган маънони

беради. Кейинчалик мамлакат бўйлаб занданийчи матоси ишлаб чиқарувчи марказлар

пайдо бўлган ва ривожланган. Шундай бўлса-да, бошқа жойларда ҳам унинг асл номи

сақланиб қолаверган. Археологик қазишмалар натижасида Шимолий Кавказда шунга

ўхшаш мато парчалари топилган. ХIV-ХV асрларда Занданийчи матоси пахтадан ишлаб

чиқарилгани учун ҳам харидоргир бўлган. Занданийчи матоси ўрта асрларда Ғарбий Европа

шаҳарларида, шу жумладан Болтиқбўйи мамлакатида фуқаролар учун энг арзон, табиий ва

севимли импорт матолардан бири ҳисобланарди. ХVIII асрда Россияда Ўрта Осиёдан

келадиган барча матолар “Зенден” номи билан машҳур бўлган.

Сўнгги ўрта асрларда Марказий Осиё минтақасида энг ривожланган

ҳунармандчилик тармоқларидан бири тўқувчилик бўлган. Бу даврда Бухоро, Марғилон,

Самарқанд, Қўқон, Хива, Ургут, Қарши, Китоб шахарларида ҳунармандчилик тараққий

этган бўлиб, уй шароитида хилма-хил сидирға ва гулдор ип, ипак ва ярим ипак, хонаки

газламалар тўқиб чиқарилган.

4

Айниқса, бу даврда қалами, олача, сўси, чит, беқасам, жанда,

банорас, адрас, атлас, шойи, бахмал каби матоларни ишлаб чиқариш тараққий этган.

Шунингдек, шол, босма, қоқма сингари жунли матолар ҳам ишлаб чиқарилган ва бу

матолардан асосан, устки кийимлар тайёрланган.

ХVIII асрнинг 70–йилларида Бухорода бўлган Ф.Ефимов шаҳарда турли хил

газламалар, хусусан, ипакка олтин ва кумушдан безак бериб тайёрланган йўл-йўл парча,

шунингдек, атлас, бахмал, дока, олача, бўз ва бошқа матолар тўқилгани ҳақида хабар

беради.

5

Бу матолар ўзининг тўқилиши, эни, ранги билан бир- биридан фарқ қилиб, турли

хил кўриниш касб этган. Биргина бўзнинг ўзи, шрқшунос олима Р.Г.Муқминованинг

кўрсатишича, 8 хил рангда – қора, кўк, сариқ, чумоли ранг, гунафша ранг ва бошқа тусли

бўлган.

6

ХIХ асрда ўзбек миллий кийимларини тикишда ишлатиладиган асосий матолар

сирасига ип-газлама, ипак, нимшойи ва жун газламалар кирган. Хомашёнинг мўллиги ва

арзонлиги Мовароуннаҳр шаҳарларида ипак тўқувчилик, бўз тўқувчилик, жун тўқувчилик

ва бошқа хил матоларни тўқувчилик касб-ҳунарларини ривожлантириш учун қулай шарт-

шароитни вужудга келтирди. Тўқувчиликнинг, асосан, икки тури: ҳаммабоп ип-газлама

тўқувчилиги ва нисбатан қимматроқ ипак тўқувчилиги кўпроқ тараққий этган.

4

Давлатова С. Қашқадарё миллий кийимлари:анъанавийлик ва замонавийлик.-Т.:’’Янги аср авлоди’’,2006.-

Б.33.

5

Агзамова Г.А. Сўнгги ўрта асрлар Ўрта Осиё шаҳарларида ҳунармандчилик ва савдо. - Т.: Ўзбекистон, 2000.

- Б. 17.

6

Мукминова Р.Г. Очерки по истории ремесла в Самарканде и Бухаре в XVI в. - Т.: Фан. 1976. - С. 48.


background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 9

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


786

Ип-газлама матоларни тўқиш билан, асосан, аёллар, ипак ва нимшойи газламаларни

тўқиш билан эркаклар шуғулланишган.

Ип газлама матоларнинг турлари ва навлари жуда хилма-хил бўлган. Айниқса оқ,

жигарранг, сариқ тусли бўзлар кенг тарқалган бўлиб, улардан барча ёшдаги кишилар учун

чопонлар, шунингдек, ички кийимлар, саллалар тикилган. Аёлларнинг рўмоллари, дакана

ва лачакларини тикиш учун шаша дока ишлатилган. Эркакларнинг кўйлаклари хом суруп,

сидирға чит, содда тўқилган, қалами деб номланган ип газламадан тикилган. Йўл-йўл ип

газлама мато-олачалар кўпроқ қишлоқ тўқувчилари томонидан тўқилиб, чопон тикишда

ишлатилган.

7

ХIХ аср ўрталарида кўплаб шаҳарлар (Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз, Марғилон ва

бошқалар)да миллий ўзига хос ва юқори сифатли газламаларнинг турли хиллари ишлаб

чиқарилган. Бизнинг мамлакатимиз ва ундан ташқарида оғир ярим ипак газламалар –

беқасам, банорас ва адрас; аёллар кийими учун енгил ва юпқа ипак мато – шойи,

рангларининг мутаносиблиги бўйича жуда ажойиб абрли газламалар машҳур. Бухоронинг

абрли газламаларида асосан учта ранг – тўқ қизил, сариқ ва пушти ранглардан

фойдаланилган.

8

Тикувчилик ва тўқувчилик ишлари билан асосан аёллар шуғулланишган.Бухоро

воҳаси ҳудудида ушбу касблар билан алоқадор диний маросимлар ҳам ўтказилган. Булар

орасида диний маросимлар энг аввал шаклланган. Масалан, Бибисешанба ва Биби

Мушкулкушодларга бағишлаб ўтказиладиган маросимлар шулар жумласидандир.

Бибисешанба тикувчилик ва тўқувчилик билан шуғулланадиган аёлларнинг руҳий

мададкори сифатида талқин қилинади. Бибисешанбага ишонч тожик мифологияси

таъсирида ўзбек мифологиясига кўчган.

9

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Бухорода қадим даврлардан тортиб то ҳозирги

кунга қадар мато ишлаб чиқариш ва унга ишлов соҳаси ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.Турли

хилдаги матоларни ишлаб чиқариш, уларга ишлов бериш фаолияти ҳунармандларнинг

асосий машғултотларидан бири эди.

7

Нурбоев Х.Р, Гиясова Д.Р. Мутахассисликка кириш, ўқув қўлланма.-Т.: 2017.-Б.33.

8

Rahmatullayeva D.Kostyum va moda tarixi.-Т.: ’’Niso poligraf’’,2017,-B.172.

9

Safarov O,O’rayeva D, Qurbonova M. O’zbekiston xalqlari etnografiyasi va folklori,-T.:’’O’qituvchi’’,2007,-

B.113.


background image

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 9

ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2


787

REFERENCES

1.

Мукминова Р.Г. Очерки по истории ремесла в Самарканде и Бухаре в XVI в. - Т.:

Фан. 1976.

2.

Абу Бакр Наршахий. Бухоро тарихи. Форс тилидан Расулев А.Таржимаси.-

Т.:’’Камалак’’,1991.

3.

Ўзбекистон ҳалқлари тарихи. 2 жилд. -Т,: “Фан”, 1993.

4.

Агзамова Г.А. Сўнгги ўрта асрлар Ўрта Осиё шаҳарларида ҳунармандчилик ва савдо.

- Т.: Ўзбекистон, 2000.

5.

Давлатова С. Қашқадарё миллий кийимлари:анъанавийлик ва замонавийлик.-

Т.:’’Янги аср авлоди’’,2006.

6.

Safarov O,O’rayeva D, Qurbonova M. O’zbekiston xalqlari etnografiyasi va folklori,-

T.:’’O’qituvchi’’,2007.

7.

Дониёров А,Бўриев О,Аширов А.Марказий Осиё халқлари этнографияси, этногнези

ва этник тарихи.-Т.:’’Янги нашр’’,2011

8.

Rahmatullayeva D.Kostyum va moda tarixi.-Т.: ’’Niso poligraf’’,2017.

References

Мукминова Р.Г. Очерки по истории ремесла в Самарканде и Бухаре в XVI в. - Т.: Фан. 1976.

Абу Бакр Наршахий. Бухоро тарихи. Форс тилидан Расулев А.Таржимаси.-Т.:’’Камалак’’,1991.

Ўзбекистон ҳалқлари тарихи. 2 жилд. -Т,: “Фан”, 1993.

Агзамова Г.А. Сўнгги ўрта асрлар Ўрта Осиё шаҳарларида ҳунармандчилик ва савдо. - Т.: Ўзбекистон, 2000.

Давлатова С. Қашқадарё миллий кийимлари:анъанавийлик ва замонавийлик.-Т.:’’Янги аср авлоди’’,2006.

Safarov O,O’rayeva D, Qurbonova M. O’zbekiston xalqlari etnografiyasi va folklori,-T.:’’O’qituvchi’’,2007.

Дониёров А,Бўриев О,Аширов А.Марказий Осиё халқлари этнографияси, этногнези ва этник тарихи.-Т.:’’Янги нашр’’,2011

Rahmatullayeva D.Kostyum va moda tarixi.-Т.: ’’Niso poligraf’’,2017.