Noyabr, 2024-Yil
593
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА РИВОЖЛАНТИРУВЧИ
МАРКАЗЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Садикова Ш.А.
п.ф.н., доцент ТДПУ.
Рашидова М.Р.
магистр ТДПУ.
https://doi.org/10.5281/zenodo.14230929
Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда ўсиб бораётган авлодни соғлом ва ҳар
томонлама етук вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия
шакллари ҳамда усулларини жорий этишга қаратилган мактабгача таълимнинг самарали
тизимини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун
яратилган қулай шарт-шароитлар нодавлат мактабгача таълим муассасалари сонини янада
ошириш ва улар кўрсатадиган хизматлар турларини кенгайтириш учун мустаҳкам пойдевор
бўлди.
Шу билан бирга, олиб борилган таҳлил, болаларнинг мактабгача таълим билан
қамровини таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларини замонавий ўқув-методик
материаллар ва бадиий адабиётлар билан тўлдириш, соҳага малакали педагог ва бошқарув
кадрларини жалб қилиш масалаларини ҳал этиш зарурлигини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
ҳамда
Мактабгача
таълим
вазирлигининг мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш тўғрисидаги
қарорларига мувофиқ, мактабгача таълим ташкилоти гуруҳларида 5 та марказ ташкил
этилган:
1. “Қуриш, ясаш, конструкциялаш ва математика”;
2. “Сюжетли – ролли ўйинлар ва саҳналаштириш”;
3. “Тил ва Нутқ”;
4. “Илм-фан ва табиат”;
5. “Санъат” марказлари.
Ушбу марказлар тарбияланувчилар учун муҳим ўрин касб этади, чунки бола
марказларда эркин фаолият олиб боради. Тарбиячи эса уларга ёрдамчи саналади. Бу эса
болаларнинг нутқини, эркин фикрлашини, жисмоний ва ижтимоий билиш
компетенцияларини ривожлантиради.
Noyabr, 2024-Yil
594
Болалар онгини ривожлантиришда асосий фаолият тури ўйин ҳисобланади. Ўйин
орқали бола ўргатилган машғулотни хотирада тез ва мустаҳкам сақлайди.
Шу ўринда ҳар бир марказ бўйича батафсил тўхталамиз:
1.
Қуриш, ясаш, конструкциялаш ва математика маркази
Мазкур марказ кўп жиҳатдан нутқ ва ижтимоий кўникмалар, математик ва илмий
тафаккур, майда ва йирик моторика, ижодни ривожлантиради. Марказни ташкил этишда
фаол ҳаракатланиш мавжуд бўлмаган жойни танлаш керак. Фаолиятнинг кўп қисми полда
ўтирган ҳолда амалга оширилади шу сабабли юмшоқ гилам тўшаб қўйиш лозим. Бу
марказда фаолият кўпинча сюжетли ролли ўйинга айланиб кетади. Шунинг учун
саҳналаштириш марказларини бир-бирига яқин жойлашиши мақсадга мувофиқ.
2.
Сюжетли – ролли ўйинлар ва саҳналаштириш маркази
Сюжетли ролли ўйинларнинг ҳудуди аниқ белгиланиши ва ўйинда иштирок
этмаётган болаларнинг бу зонага киришига, ўйинни бузишига йўл қўймайдиган чегарага
эга бўлиши зарур. Тарбиячилар ўйиннинг бир жойдан бошқа жойга кўчиришларини ҳам
қўллаб-қувватлашлари лозим.
Болада кичик саҳна кўринишларини ўйнашга хоҳиш-истак уйғотиш учун албатта
керакли жиҳозлар бўлиши лозим. Бу борада ўйин марказлари фаолиятини ташкиллаш
мақсадга мувофиқдир. 1. Ўйин маркази – “Шифохона”. 2. Ўйин маркази – “Ошхона”. 3.
Ўйин маркази – “Почта”. 4. Ўйин маркази – “Ателъе”. 5. Ўйин маркази – “Банк”. 6. Ўйин
маркази – “Ферма” каби.
3. Тил ва нутқ маркази
Марказни ташкил этишда болани ўзаро сўзлашга чорловчи воситалар билан
жиҳозлашга алоҳида эътибор бериш керак. Эртак китоблар, кесма ҳарфлар, кесма бўғинлар,
ҳикоялар, иккинчи тилда ўрганаётган буюм ва суратлар кабилар.
4. Илм-фан ва табиат маркази
Бу марказда боланинг табиат ҳодисалари ҳақида билиб олган тушунчалари
шаклланади. Марказ йил фасллари ва дастур бўлимлари мавзуларининг ўзгаришига қараб
ўзгартириб борилади. Амалий машғулотлар учун махсус жой ажратиш мумкин. Болада
амалий билимлар кўникмаси ҳосил бўлади.
Илм-фан ва табиат марказида болалар туғма тадқиқотчи, ўзларини ўраб турган
муҳит тўғрисида фаол маълумот йиғувчи ҳисобланади. Марказни ташкил этишда қуёш
нури тушадиган дераза ойналари ёнига жойлаштиришга эътибор қаратилса, мақсадга
Noyabr, 2024-Yil
595
мувофиқ бўлади. Марказда уруғ ундириб хона ўсимликлари ўстирадилар қум, сув ва
бошқалардан ташкил топган тажриба майдонини яратиш зарур.
5. Санъат маркази
Ушбу марказ болаларга қувонч, ҳаяжонланиш бахш этувчи турли функцияни
бажаради, шунингдек, болаларнинг ижодкорлиги, қизиқувчанлиги, тасаввури ва
ташаббусига озуқа беради. Санъат маркази болалар энг кўп иштирок этадиган марказ
бўлиб, унда болалар мольбертларда расм чизадилар, бармоқ билан мусаввирлик қиладилар,
лой, бўр парчалари, пластилин, қайчи ва кўплаб бошқа материал воситаларидан
фойдаланадилар.
Маълумки, мусиқа боланинг ривожланишида катта ўрин тутиши ҳақида кўплаб
қизиқарли фикрлар мавжуд. Куйлаш, ҳаракатлар, қарсак чалиш, ўйинлар, куй-қўшиқни
тинглаш ҳар қандай дастурни яхшигина тўлдиради. Мусиқий қобилият зеҳнни чархлайди,
ритмга, санашга ўргатади, нутқни ривожлантиради. Ижодий қобилиятни намойиш этишга
имкон беради.
Мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялашда ривожланиш марказларини ташкил
этишнинг асосий шарти педагогдан тайёр билим олишдан кўра, болага ривожланиш
марказларида фаолиятни танлаш имкониятини беришдир. Шунингдек, унга атрофдаги дунё
ҳақида билимларни мустақил равишда эгаллаши, кўникмалари ва қобилиятларини
ривожлантириш, болага қизиқувчанлик, мустақил изланиш, тадқиқот жараёнига қўшилиш
имкониятини беришдир.
Болани ҳар томонлама ривожлантириш унинг инсоният тажрибаси, билимлари,
қобилияти ва маданиятининг сақловчиси бўлган катталар билан мулоқоти туфайли
инсониятнинг кўп асрлик тажрибасини ўзлаштириш асосида амалга оширилади. Бу
тажрибани фақат инсоний мулоқотнинг энг муҳим воситаси – тил орқалигина бериш
мумкин. Болалар билан кўпроқ сўзлашиш, мулоқотда бўлиш, турли ўйинлар орқали ҳаётни
танитиш, уларнинг қобилиятларини ўстириш билан бирга шахс сифатида шаклланишида
муҳим пойдевор бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, болалар онгини ривожлантиришда асосий фаолият тури
ўйин ҳисобланади. Ўйин орқали бола ўргатилган машғулотни хотирада тез ва мустаҳкам
сақлайди. Шунингдек, бу машғулотлар орқали болаларнинг ҳар бир куни, ҳар бир соати
қизиқарли ва мароқли ўтади. Зеро, мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг
қобилиятларини ривожлантириб, ҳар томонлама етук ва баркамол этиб тарбиялаш, биз
тарбиячиларнинг устувор вазифамиз саналади.
