Authors

  • А.Т. Жўраев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.63067

Keywords:

Жиноят процесси исбот қилиш далилларни тўплаш текшириш баҳолаш фойдаланиш электрон далиллар ҳуқуқий механизмлар замонавий технологиялар

Abstract

Мазкур мақола жиноят процессида исбот қилишнинг ҳуқуқий асослари, амалиёти ва уни такомиллаштириш йўналишларига бағишланган. Исбот қилиш жараёнида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашнинг мазмуни, уларнинг ҳуқуқий жиҳатлари таҳлил қилинган. Шунингдек, замонавий технологиялардан фойдаланиш орқали исбот қилиш жараёнининг самарадорлигини ошириш таклифлари келтирилган. Мақолада жиноят ишларини ҳал этишда адолатли қарорларни таъминлаш учун исбот қилиш жараёнининг аҳамияти ва уни такомиллаштириш зарурияти асослаб берилган. Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал қонунчилигида исбот қилишнинг умумий шартлари ҳамда далиллардан фойдаланиш механизмлари тартибга солинган. Бу мақолада жиноят процессида исбот қилишнинг ҳуқуқий асослари, амалиёти ва уни такомиллаштириш имкониятлари ҳақида муҳокама қилинади.

background image

897

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 2 Issue 1

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ИСБОТ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС МУҲИМ

ШАРТЛАРИ

А.Т.Жўраев

ИИВ Академияси Ички ишлар органлари фаолиятини услубий таъминлаш маркази етакчи

илмий ходими, майор.

https://doi.org/10.5281/zenodo.14721478

Аннотация. Мазкур мақола жиноят процессида исбот қилишнинг ҳуқуқий

асослари, амалиёти ва уни такомиллаштириш йўналишларига бағишланган. Исбот қилиш

жараёнида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашнинг мазмуни, уларнинг ҳуқуқий

жиҳатлари таҳлил қилинган. Шунингдек, замонавий технологиялардан фойдаланиш

орқали исбот қилиш жараёнининг самарадорлигини ошириш таклифлари келтирилган.

Мақолада жиноят ишларини ҳал этишда адолатли қарорларни таъминлаш учун исбот

қилиш жараёнининг аҳамияти ва уни такомиллаштириш зарурияти асослаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал қонунчилигида исбот қилишнинг

умумий шартлари ҳамда далиллардан фойдаланиш механизмлари тартибга солинган. Бу

мақолада жиноят процессида исбот қилишнинг ҳуқуқий асослари, амалиёти ва уни

такомиллаштириш имкониятлари ҳақида муҳокама қилинади.

Калит сўзлар: Жиноят процесси, исбот қилиш, далилларни тўплаш, текшириш,

баҳолаш, фойдаланиш, электрон далиллар, ҳуқуқий механизмлар, замонавий технологиялар.

IMPORTANT CONDITIONS OF PROOF IN CRIMINAL PROCEEDINGS

Abstract. This article is devoted to the legal foundations, practice and directions of proof

in criminal proceedings. The content of collecting, examining and evaluating evidence in the

process of proof, their legal aspects are analyzed. Also, proposals are made to increase the

efficiency of the proof process through the use of modern technologies. The article substantiates

the importance of the proof process and the need to improve it in order to ensure fair decisions in

solving criminal cases.

The criminal procedural legislation of the Republic of Uzbekistan regulates the general

conditions of proof and the mechanisms for using evidence. This article discusses the legal

foundations, practice and opportunities for improving proof in criminal proceedings.

Keywords: Criminal proceedings, proof, collection, examination, evaluation, use of

evidence, electronic evidence, legal mechanisms, modern technologies.

ДОКАЗАТЕЛЬСТВА В УГОЛОВНОМ СУДОПРОИЗВОДСТВЕ

ВАЖНЫЕ УСЛОВИЯ И ПОЛОЖЕНИЯ

Аннотация. Статья посвящена правовым основам доказывания в уголовном

судопроизводстве, практике его применения и направлениям совершенствования.


background image

898

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 2 Issue 1

Анализируется содержание собирания, исследования и оценки доказательств в процессе

доказывания, а также их правовые аспекты. Также вносятся предложения по повышению

эффективности процесса доказывания за счет использования современных технологий. В

статье обосновывается важность процесса доказывания и необходимость его

совершенствования для обеспечения справедливого решения уголовных дел.

Уголовно-процессуальное

законодательство

Республики

Узбекистан

регламентирует общие условия доказывания и механизмы использования доказательств. В

статье

рассматриваются

правовые

основы,

практика

и

возможности

совершенствования доказательств в уголовном судопроизводстве.

Ключевые слова: Уголовный процесс, доказывание, сбор доказательств, проверка,

оценка, использование, электронные доказательства, правовые механизмы, современные

технологии.

Жиноят процесси — бу жиноятларни тергов қилиш, судда кўриб чиқиш ва адолатли

қарор қабул қилишга йўналтирилган қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган жараён.

Исбот қилиш эса, бу жараённинг энг муҳим қисмларидан бири бўлиб, жиноят ишини

ҳал қилиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш, далилларни йиғиш,

текшириш ва баҳолашни ўз ичига олади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноят ва жиноят-процессуал

қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил

14 майдаги ПҚ–3723-сон қарорида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат

манфаатларининг таъсирчан ва ишончли муҳофаза қилинишини таъминлаш; жиноят-

процессуал қонунчилиги нормаларини тизимлаштириш ва уйғунлаштириш; жиноят

процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини ишончли таъминлаш

механизмларини такомиллаштириш; жиноят процессининг янги шакл ва тартиб-

таомилларини киритиш

1

каби вазифалар белгиланганлиги жиноят процессида исбот

қилишнинг

умумий

шартларига

риоя

этилишини

таъминлаш

механизми

такомиллаштирилишини тақозо этади.

Исбот қилишнинг умумий шартлари мавжуд. Жиноят процессида исбот қилиш

тушунчаси — далилларни йиғиш, уларни текшириш ва баҳолаш жараёнидир. Ўзбекистон

Республикаси Жиноят-процессуал кодексида (ЖПК) исбот қилишга оид қоидалар қайд

этилган.

Уларнинг асосий мазмуни қуйидагича:

қонунийлик — далилларни қонун талабларига мувофиқ тартибда йиғиш ва

расмийлаштириш зарур;


background image

899

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 2 Issue 1

аниқлик — далилларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлигини таъминлаш муҳим;

мукаммаллик — жиноят ишини ҳал қилиш учун барча зарур маълумотларни йиғиш

керак.

Далилларни тўплаш исбот қилиш жараёнининг биринчи босқичи ҳисобланади. Бу

жараёнда:

ҳодиса жойини кўздан кечириш, жиноят содир этилган жойдаги далилларни топиш

ва қайд этиш;

гувоҳлардан сўров олиш, гувоҳларнинг баёнотлари орқали иш учун муҳим

маълумотларни аниқлаш;

экспертиза тайинлаш, махсус билим талаб қиладиган масалалар бўйича хулоса

олиш;

терговчи далилларни йиғишда замонавий техника воситалари ва электрон

технологиялардан фойдаланиши зарур.

Далилларни текшириш жараёни уларнинг ҳаққонийлиги ва ишончлилигини

аниқлашни ўз ичига олади. Бу жараёнда текширув мезонларига кўра, далиллар қонунга

мувофиқ равишда тўпланганлигини текшириш, турли далилларни бир-бири билан

таққослаш, эксперт хулосаларини баҳолаш ва экспертлар томонидан берилган

хулосаларнинг далил сифатида аҳамиятини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.

Далилларга баҳо беришда терговчи ва судья қуйидаги қоидаларга амал қилиши

керак. Бунда:

объективлик — ҳар қандай далилнинг ҳаққонийлигига холисона ёндашиш;

тўлиқлик — барча далилларни ўрганиш ва уларнинг бир-бирига боғлиқлигини

аниқлаш;

асосланганлик — далилларни қонун талаблари ва логикага мувофиқ равишда

баҳолаш.

Исбот қилиш амалиётида мавжуд муаммолар мавжуд. Жумладан:

далилларни тўплаш жараёнидаги бюрократик тўсиқлар;

замонавий техника воситаларидан етарлича фойдаланилмаслиги;

электрон далилларнинг ҳуқуқий мақомига оид аниқ механизмларнинг етишмаслиги.

Исбот қилишни такомиллаштириш йўналишлари сифатида исбот қилиш

жараёнининг самарадорлигини ошириш учун қуйидаги таклифларни илгари суриш

мумкин:

замонавий технологиялардан фойдаланиш, электрон далилларни тўплаш ва

текшириш учун махсус дастурий таъминотларни жорий қилиш;


background image

900

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 2 Issue 1

ҳуқуқий база мустаҳкамлаш, электрон далилларни қонун доирасида тасдиқлаш

тартибини такомиллаштириш;

мутахассисларни тайёрлаш, терговчилар ва прокурорларнинг далиллар билан

ишлаш кўникмаларини ошириш.

Алоҳида далил турларидан келиб чиқиб, далилнинг мақбуллик талабига қанчалик

жавоб бериш ёки бермаслигига эътибор қаратиш зарур. Одатда кўрсатувлар, ашёвий

далиллар, эксперт хулосаси каби далил турларида далилларнинг мақбуллиги талабига риоя

этилганлигини аниқлаш лозим. Чунки алоҳида ҳужжатлар, фотосуратлар, видео ва овозли

ёзувлар билан боғлиқ далилларни тўплаш, уларнинг тартиби ва хусусиятлари далилнинг

мақбул эмаслиги билан боғлиқ ҳолатларни юзага келтиришга тўсқинлик қилади. Чунки,

одатда ҳужжатлар, фотосуратлар, видео ва овозли ёзувларнинг тўпланиши мураккаб эмас

ва аксинча кўрсатувлар, ашёвий далиллар, эксперт хулосаси каби далил турларини

тўплашга ЖПКда қатъий талаблар белгиланган бўлиб, далил тўпланишида ушбу

нормаларнинг талабларининг бузилиши келгусида бундай турдаги далилларни мақбул эмас

деб топилишига асос бўлиши мумкин. Жумладан, кўрсатувлар олиш жараёнида кўрсатув

бераётган

шахснинг

ҳуқуқлари

таъминланишига,

шунингдек

кўрсатувларни

расмийлаштириш қоидаларига қатъий риоя этилишига эришиши зарур. Худди шунингдек

ашёвий далилларни тўплаш жараёнида ҳам ушбу жараён қатнашчиларининг ҳуқуқлари

таъминланганлигига ва ашёвий далилларни тўплаш тартибига қатъий амал қилинганлигига,

уларнинг фақатгина ваколатли шахслар томонидан тўпланишига, эксперт хулосаси эса

бундай ваколатга эга бўлган бўлган шахслар томонидан берилишига эътибор қаратиш

зарур.

Далиллар

мажмуини

баҳолашда

юзага

келадиган

асосий

муаммо

бу далилнинг ишончлилигига баҳо бериш жараёнида кузатилади. Шунга кўра ЖПК 82-

моддасининг 3 ва 4-бандларида кўрсатилган ҳолатларни исботловчи далилларни

баҳолашда, аввало унинг ишончлилигига эътибор қаратиш лозим. Далилнинг

ишончлилигини аниқлашда ҳар бир далилнинг туридан келиб чиқиб, уни текшириш

натижаларига эътибор қаратиш зарур.

Жумладан, икки кишининг ўзаро қарама-қарши кўрсатувларидан, хусусан 2 нафар

гувоҳларнинг, гувоҳ ва жабрланувчининг, жабрланувчи ва айбланувчининг кўрсатувлари

бир-бирига қарама-қарши бўлган ҳолатларда улардан қайси бирининг кўрсатувлари

ишончли эканлигини аниқлаш ва ишончли далил деб топиш учун яна қўшимча далил

тўплаш талаб этилади. Бундай вазиятларда юзлаштириш, кўрсатувларни ҳодиса содир

бўлган жойда текшириш ёки бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиш талаб этилиб, уларнинг

натижалари қайси бир шахснинг кўрсатувини тасдиқлайдиган бўлса, ўша шахснинг

кўрсатувини ишончли деб топиш мумкин бўлади. Бироқ бу ўринда алоҳида 3 хил манбадан


background image

901

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 2 Issue 1

тўпланган далиллар мажмуини баҳолашда қандай ёндашиш зарур? ёки айнан 3 хил

манбадан тўпланган далиллар ишни ҳал қилиш учун етарли бўлиши мумкинми? деган

саволга жавоб топиш бирмунча мушкул. Ушбу далиллар мажмуини, бизнингча, ЖПК 82-

моддасининг 3 ва 4-бандларида кўрсатилган ҳолатларни исботлаш учун етарли, деб

бўлмайди. Шунинг учун яна бошқа мустақил манбалардан олинган далиллар билан ҳам

уларнинг мажмуига баҳо бериш талаб этилади. Бунда фақатгина кўрсатувлар эмас, балки

бошқа турдаги далилларнинг мажмуи ҳам баҳоланиши лозим ва икки хил мазмундаги бир-

бирига қарама-қарши далилнинг қайси бири ишончли эканлигини аниқлаш учун ўтказилган

қўшимча тергов ҳаракатлари натижаларидан ташқари камида яна бир мустақил манбадан

тўпланган далил айблаш ва ҳукм қилиш учун асосларни тасдиқласагина бунда далиллар

мажмуи ЖПК 82-моддасининг 3 ва 4-бандларида кўрсатилган ҳолатларни исботлаш учун

етарли деб топилиши мумкин.

ЖПКнинг 85-моддасига кўра “Исбот қилиш ишни қонуний, асосланган ва адолатли

ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги ҳақиқатни аниқлаш мақсадида

далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир”. Ушбу моддада исбот қилиш

учта босқичдан, яъни далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборат эканлиги қайд

этилган. Жиноят-процессуал ҳуқуқ назариясига оид адабиётларда исбот қилиш тушунчаси

масаласида турлича ёндашувларни кўриш мумкин. Жумладан, Б.А.Миренский исботлаш

тушунчасига – бутун жиноят-процессуал фаолиятга сингиб кетган ва жиноят процесси

вазифаларининг иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш орқали амалга оширилишини

таъминлайдиган мураккаб жараён деб таъриф бериб, исбот қилишнинг босқичлари

қаторига далилларни аниқлашни ҳам киритади

2

Аммо, Б.А.Миренский далилларни аниқлашга исбот қилишнинг алоҳида босқич

сифатида эмас, балки уни далилларни тўплаш босқичининг таркибий қисми сифатида

қарайди. Бу фикр мунозалари бўлиб, унга қўшилиб бўлмайди. Фикримизча, далилларни

аниқлаш мазмунан исбот қилишнинг мустақил босқичи сифатида намоён бўлади.

А.В.Авилов ўзининг илмий татқиқот ишида исботлаш мажбуриятининг фаолият

тури сифатидаги мақсади далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш давомида жиноят

ишининг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятли бўлган барча ҳолатлар ва фактларни аниқлаш

ҳисобланади

3

деб таъкидлайди.

Г.З.Тўлаганованинг фикрига кўра, исбот қилиш деганда, субъектларнинг жиноят-

процессуал қонунга асосланган ҳолда муайян жиноят ишига тегишли бўлган ҳар қандай

маълумотларни процессуал тартибда тўплаш, мустаҳкамлаш, текшириш ва баҳо бериш,

шунингдек давлат номидан бу маълумотларнинг мавжудлигини тасдиқлаш фаолияти

тушунилади

4

деб таъкидлайди. Г.З.Тўлаганованинг фикрига ўхшаш фикрни В.С.Балакшин


background image

902

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 2 Issue 1

ва Б.А.Тетенькин ҳам таъкидлаб, исбот қилишни 4 та босқичга: далилларни тўплаш, қайд

этиш, текшириш ва баҳолашга ажратадилар

5

. Фикримизча, далилларни тўплаш ўз ичига

маълумотларни процессуал тартибда мустаҳкамлаш (қайд этиш) ва маълумотларнинг

мавжудлигини тасдиқлаш жараёнларини ҳам қамраб олади. А.Ю.Дементьевнинг

таъкидлашича, далилларни тўплаш жараёнида исботлаш субъектининг билиш ва ишонч

ҳосил қилиш фаолиятидаги умумий илмий усулларидан бири бўлиб далиллар мазмунини

очиб бериш ва уларни қайд этиш учун қўлланиладиган тавсиф хизмат қилади

6

.

Ушбу жараёнлар далилларни тўплаш босқичининг таркибида мавжудлиги боис

Г.З.Тўлаганова ва В.С.Балакшинларнинг бу борадаги фикрларига қўшилиш қийин.

О.М.Мадалиев ҳам И.А.Грудинин берган таърифга ўхшаш таъриф келтирган бўлиб,

унинг фикрича исботлаш – процессуал тартибда қонун билан назарда тутилган, суриштирув

органлари, тергов, прокурор ва суд амалга оширадиган исботлашнинг бошқа субъектлари

иштирокида жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлаш ва жиноят суд иш юритувининг барча

вазифаларини ҳал қилиш мақсадида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш бўйича

фаолиятидир деб таъкидлайди

7

. Я.В.Жданова исбот қилишга тергов тусмолларини илгари

суриш ва уларни динамик ривожлантириш, жиноят ишининг фактлари ва ҳолатлари

тўғрисидаги маълумотларни ва далилларни тўплаш, текшириш, шунингдек процессуал

қарорларни ва жиноят иши бўйича ишончли хулосаларни шакллантириш ва асослашни

киритиш зарур деб ҳисоблайди

8

. Б.А.Азизходжаев исбот қилишнинг структурасини

шакллантиришга ҳаракат қилган, унинг фикрига кўра, исбот қилиш тергов тусмолларини

илгари суриш ва уларни динамик ривожлантириш, ҳар бир тусмолга оид далилларни

тўплаш, тўпланган далилларни ўрганиш (текшириш), баҳолаш ва иш бўйича

асослантирилган процессуал қарорлар қабул қилишдан иборат

9

. Шунга яқин фикрларни

Д.М.Миразов, И.Э.Хожаназаров ва Ш.Н.Бердияровлар ҳам билдирганлар. Уларга кўра

исбот қилиш тергов тусмолларини илгари суриш, далилларни тўплаш, текшириш ва

баҳолашдан иборат бўлган жараёндир

10

.

Криминалистик тусмоллар ва башорат қилиш далилларни тўплаш самарадорлигини

сезиларли даражада оширган ҳолда уларнинг мазмунини ва тўплаш жараёнининг асосий

босқичларини ташкил қилиб, далилларни аниқлаш ва қайд этишда муҳим рол ўйнайди

11

.

Бугунги тергов амалиётида ҳар бир жиноят ишига оид тузиладиган тергов режасида

илгари суриладиган тусмоллар биринчи навбатда иш учун аҳамиятга эга бўлган далилларни

аниқлашга қаратилган бўлади ва далиллар аниқланганидан кейин уни тўплаш билан боғлиқ

ҳаракатлар амалга оширилади.

ЖПКнинг 81-моддасига кўра, ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган-

бермаганлигини, шу қилмишни содир этган шахснинг айбли айбсизлигини ва ишни тўғри


background image

903

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 2 Issue 1

ҳал қилиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни суриштирувчининг, терговчининг ва

суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай ҳақиқий

маълумотлар жиноят иши бўйича далил ҳисобланади. Қонунда далилнинг мазмуни “ҳар

қандай ҳақиқий маълумотлар” ибораси билан боғлаган.

Жиноят процессида исбот қилишнинг муҳим шартларига амал қилиш жиноят

ишларини тезкор ва адолатли ҳал этишда катта аҳамиятга эга. Далилларни тўплаш,

текшириш ва баҳолаш жараёнлари қонунга мувофиқ, юқори даражада самарали бўлиши

учун

замонавий

технологиялардан

фойдаланиш

ва

ҳуқуқий

механизмларни

такомиллаштириш лозим.

Бу жараёнда адолатни таъминлаш учун ҳар бир босқичнинг мазмунини чуқурроқ

тушуниш ва амалда қўллаш, жиноят ишларини қонуний, асосли ва адолатли ҳал этишда

исбот қилишнинг умумий шартларига риоя этилиши учун далиллар мажмуига баҳо бериш,

шунингдек, далиллар мажмуининг айблаш ва ҳукм қилиш учун етарли бўлмаслиги, жиноят

процессида

(жиноятларни тергов қилишда ва суд жарёнида)

бу борада доимий равишда

алоҳида эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эгалигини билиш зарур.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиноят ва жиноят-процессуал

қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018

йил 14 майдаги ПҚ–3723-сон қарори // http://lex.uz.

2.

Ўзбекистон Республикасининг жиноят процесси: Дарслик // Б.А. Миренский, А.Х.

Раҳмонқулов, Д. Камалходжаев, В.В. Кадирова ва бошқ. –Т.: Ўзбекистон Республикаси

ИИВ Академияси, 2012. – Б. 119-121.

3.

Авилов А.В. Субъекты обязанности доказывания в уголовном судопроизводстве:

автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. –

Краснодар, 2011. – С. 7.

4.

Jinoyat-protsessual huquqi. Umumiy qism: Darslik / Mualliflar jamoasi. – T.: TDYU, 2017.

– B. 141.

5.

Тетенькин Б.А. Проверка доказательств в структуре уголовно-процессуального

доказывания: Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата

юридических наук. – Томск, 1983. – С. 1; Балакшин В.С. Доказательства в теории и

практике уголовно-процессуального доказывания: Важнейшие проблемы в свете УПК

Российской Федерации: Автореферат диссертации на соискание ученой степени

доктора юридических наук. – Екатеринбург, 2005. – С. 12.


background image

904

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 2 Issue 1

6.

Дементьев А.Ю. Криминалистическое прогнозирование в процессе собирания и

фиксации доказательств по уголовному делу: Автореферат диссертации на соискание

ученой степени кандидата юридических наук. – Екатеринбург, 2003. – С. 8-9.

7.

Мадалиев О.М. Биринчи инстанция судларида жиноят ишлари юритилишида прокурор

иштироки: Юридик фанлар номзоди илмий даражасини олиш учун тайёрланган

диссертация автореферати. – Т., 2004. – Б. 13.

8.

Жданова Я.В. Проблемы вероятного и достоверного в уголовно-процессуальном

доказывании и их влияние на принятие отдельных процессуальных решений

следователем: Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата

юридических наук. – Ижевск, 2004. – С. 6-10.

9.

АзизходжаевБ.А. Оценка доказательств в уголовном процессе. –T.:ТГЮИ, 1995. –Б. 16.

10.

Жиноят процесси: Ўқув қўлланма / Д.М. Миразов, И.Э. Хожаназаров, Ш.Н. Бердияров.

– Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2013. –Б. 99.

11.

Дементьев А.Ю. Криминалистическое прогнозирование в процессе собирания и

фиксации доказательств по уголовному делу: Автореферат диссертации на соискание

ученой степени кандидата юридических наук. – Екатеринбург, 2003. – С. 8.

References

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 14 майдаги ПҚ–3723-сон қарори // http://lex.uz.

Ўзбекистон Республикасининг жиноят процесси: Дарслик // Б.А. Миренский, А.Х. Раҳмонқулов, Д. Камалходжаев, В.В. Кадирова ва бошқ. –Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. – Б. 119-121.

Авилов А.В. Субъекты обязанности доказывания в уголовном судопроизводстве: автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. – Краснодар, 2011. – С. 7.

Jinoyat-protsessual huquqi. Umumiy qism: Darslik / Mualliflar jamoasi. – T.: TDYU, 2017. – B. 141.

Тетенькин Б.А. Проверка доказательств в структуре уголовно-процессуального доказывания: Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. – Томск, 1983. – С. 1; Балакшин В.С. Доказательства в теории и практике уголовно-процессуального доказывания: Важнейшие проблемы в свете УПК Российской Федерации: Автореферат диссертации на соискание ученой степени доктора юридических наук. – Екатеринбург, 2005. – С. 12.

Дементьев А.Ю. Криминалистическое прогнозирование в процессе собирания и фиксации доказательств по уголовному делу: Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. – Екатеринбург, 2003. – С. 8-9.

Мадалиев О.М. Биринчи инстанция судларида жиноят ишлари юритилишида прокурор иштироки: Юридик фанлар номзоди илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация автореферати. – Т., 2004. – Б. 13.

Жданова Я.В. Проблемы вероятного и достоверного в уголовно-процессуальном доказывании и их влияние на принятие отдельных процессуальных решений следователем: Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. – Ижевск, 2004. – С. 6-10.

АзизходжаевБ.А. Оценка доказательств в уголовном процессе. –T.:ТГЮИ, 1995. –Б. 16.

Жиноят процесси: Ўқув қўлланма / Д.М. Миразов, И.Э. Хожаназаров, Ш.Н. Бердияров. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2013. –Б. 99.

Дементьев А.Ю. Криминалистическое прогнозирование в процессе собирания и фиксации доказательств по уголовному делу: Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. – Екатеринбург, 2003. – С. 8.