Authors

  • Анаргул Калдибекова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.64656

Keywords:

Шаркнинг буюк мутафаккирлари Ал Хоразмий Абу Наср Форобий Ибн Сино Абу Райхон Беруний каби буюк сиймолар миллатимизнинг ифтихорлари эканлигини билишимиз зарур. Уларнинг асарларда инсонни улуглаш адолат ватанпарварлик мехнатсеварлик халкпарварлик мардлик сахийлик камтарлик ростгуйлик дустлик олижаноблик мурувватлилик одоб-ахлок илм-маърифат гоялари илгари сурилган.

Abstract

Мақолада ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масаласининг долзарблиги, давлат сиёсати марказида турганлиги, бу борада олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим жиҳатлари ҳамда глобаллашув жараёнида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг анъанавий ва замонавий усуллари ёритилган.

background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

65

ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИ АСАРЛАРИДА ВАТАНПАРВАРЛИК ТАРБИЯСИ

Калдибекова Анаргул Сатбаровна

Низомий номидаги ТДПУ профессори.

https://doi.org/10.5281/zenodo.14799900

Annotatsiya.

Мақолада ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масаласининг

долзарблиги, давлат сиёсати марказида турганлиги, бу борада олиб борилаётган

ислоҳотларнинг муҳим жиҳатлари ҳамда глобаллашув жараёнида ёшларни ҳарбий

ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг анъанавий ва замонавий усуллари ёритилган.

Таянч иборалар:

Шаркнинг буюк мутафаккирлари Ал Хоразмий, Абу Наср Форобий,

Ибн Сино, Абу Райхон Беруний, каби буюк сиймолар миллатимизнинг ифтихорлари

эканлигини билишимиз зарур. Уларнинг асарларда инсонни улуглаш, адолат,

ватанпарварлик, мехнатсеварлик, халкпарварлик, мардлик, сахийлик, камтарлик,

ростгуйлик, дустлик, олижаноблик, мурувватлилик, одоб-ахлок, илм-маърифат гоялари

илгари сурилган.

ПАТРИОТИЧЕСКОЕ ВОСПИТАНИЕ В ТРУДАХ МЫСЛИТЕЛЕЙ ВОСТОКА

Аннотация.

В статье рассматривается актуальность проблемы воспитания

молодежи в духе патриотизма, ее центральное место в государственной политике,

важные аспекты проводимых в этом направлении реформ, традиционные и современные

методы воспитания молодежи в духе патриотизма. дух военного патриотизма в процессе

глобализации.

Ключевые слова:

Великие мыслители Востока - Аль Хорезми, Абу Наср Фараби, Ибн

Сина, Абу Райхан Беруни, надо знать, что великие деятели являются гордостью нашей

нации. В их произведениях воплощены идеалы прославления человека, справедливости,

патриотизма, трудолюбия, патриотизма, мужества, великодушия, смирения, честности,

дружбы, благородства, доброты, порядочность и знания выдвигаются на первый план.

PATRIOTIC EDUCATION IN THE WORKS OF EASTERN THINKERS

Abstract.

The article discusses the relevance of the issue of educating youth in the spirit of

patriotism, its centrality in state policy, the important aspects of the reforms being carried out in

this regard, and the traditional and modern methods of educating youth in the spirit of military

patriotism in the process of globalization.

Key phrases:

We need to know that the great thinkers of the East, such as Al-Khwarizmi,

Abu Nasr Al-Farabi, Ibn Sina, Abu Raykhan Al-Biruni, are the pride of our nation. Their works


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

66

put forward the ideas of glorification of man, justice, patriotism, hard work, patriotism, courage,

generosity, humility, honesty, friendship, nobility, kindness, decency, science and enlightenment.

Ватан ҳимоясида тобланган мард ўғлонларимиз ўзининг мардлик ва жасурлик

фазилатлари, юксак ватанпарварлик туйғуси билан обрў-эътибор қозонган ҳарбий

хизматчиларимиз ёшларга ҳар томонлама ибрат ва ўрнак намунаси бўлиши мумкин.

Шавкат МИРЗИЁЕВ Ўзбекистон Республикаси

Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони.

Энг қадимги даврлардан буѐн ѐш авлодни мустақил ҳаѐтга тайѐрлаш борасидаги

муаммолар жамиятнинг энг илғор кишилари, олимлар, буюк алломалар ва

донишмандларни қизиқтириб келган. Шарқ мутафаккирлари Имом Ал-Бухорий, Абу Наср

Форобий, Абдураҳмон Жомий, Абу Райхон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Юсуф Хос

Ҳожиб, Кайковус ва XIII-XIX асрларда Амир Темур, Алишер Навоий, Аҳмад Дониш,

Абдурауф Фитрат, Абдулла Авлоний каби мутафаккирлар ўз асарларида баркамол авлод

тарбиясига доир муҳим фикрлар баѐн этганлар. Мутафаккирларнинг оилада бола тарбияси,

одоб-аҳлоқ ва ѐшларни ҳаѐтга тайѐрлаш борасидаги қимматли фикрлари ҳозирги давр учун

ҳам катта аҳамиятга эга. Қадимда бола тарбияси ва камолотида оиланинг роли катта

бўлган. Айниқса ота-она ва яқин кишиларнинг боланинг жасур, мард, ақлли ва ахлоқий

камолоти учун алоҳида эътибор берилган. Улар боланинг ривожланишида ҳалоллик,

поклик, мардлик, жасурлик, меҳрибонлик, ҳақгуйлик ва меҳнатсеварлик каби қатор

фазилатларни ўргатганлар.

Ўзбекистон – буюк алломалари ва уламолари, довюрак саркардалари ва сардорлари,

оламшумул санъаткорлари ва сўздан маржон терган адиблари, иқтидорли ёшлари билан

ғурурлана оладиган ўтмиши кўркам, келажаги буюк давлат. Бундай юртни олқишламай,

ардоқламай бўладими? Ўз юртини, Ватанини чинакам сeвган, ардоқлаган xалқ унинг

истиқлоли, порлоқ кeлажаги учун, кeрак бўлса жонини хам фидо қилади. Хар бир инсонга

ўзининг оиласи, қариндош-уруғлари, дўстлари қандай яқин бўлса, Ватан ҳам ундан кам

эмас! Ватан деганда инсоннинг кўз олдига энг қадрдон, энг улуғ, энг жонга роҳат

бағишлайдиган – ўзининг туғилиб усган макони гавдаланади. Ўзининг туғилиб вояга этган

юрти ва халқи учун, унинг тақдири ва кела-жаги учун қайғурадиган, инсонларнинг энг эзгу

ниятлари ва истакларини ўзига олий мақсад қилиб қўядиган, халқим деб, Ватаним деб

яшайдиган, хар қандай ҳолатда ҳам Ватани учун жонини фидо қиладиган инсонгина


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

67

тарихда мангу из қолдириши мумкин. Тўғилиб ўсган юртига чин дилдан хизмат қиладиган

фарзанд, албатта, халқнинг ёдида мангу қолади. Ватан мавзуси жуда кўплаб аллома ва

олимларнинг, шоир ва ёзувчилар-нинг асарларига асос бўлган мавзудир. Бироқ ҳар бири

Ватанни ўз фикрлаши ва дунёқарашидан, яшаётган даври ва жамиятнинг холатидан келиб

чиққан ҳолда ўзича тушунади. Бу жиҳатдан, уларнинг ҳар бирининг таърифлари,

тавсифлари гарчи бир-бирига яқин туюлса-да, турлича. Ўз ҳаётини инсоният бахт-

саодатига бағишлаган Шарқнинг буюк алло-маси Абу Абдуллоҳ ибн Мусо ал-Хоразмий

(783-850) табиий-илмий фанлар, ёш авлод камолоти ва тафаккури, илм-фан равнақи учун

хизмат қилди, инсониятнинг маърифий юксалишига катта ҳисса қўшди. Ал-Хоразмий ер

бетида барча жонзотдан инсонни улуғ қўяди. Инсон тафаккурининг қувватига,

кишиларнинг имкониятига ишонган аллома алге-брага бағишланган рисоласида…

“бу

асарни ёзишдан мақсади кишилар унга ўз нигоҳини қаратар деган умид”

эканлигини

уқтиради. Демак, у инсонни кундалик ҳаётида ўз ақл-идроки, тафаккур қувватига таянишга

ундайди. Хулоса шуки, Ал-Хоразмий хар бир инсон бахтли яшаши учун илм-билим

ўрганишнинг, касб-корли бўлишнинг йўлларини кўрсатиб беради.

Диний манбаларда ўғил бола тарбияси мазмуни қуйидагилардан иборат эканлиги

таъкидланади: - меҳнатсеварлик, имон-эътиқод, меҳр-шафқат, ватанпарварлик, маънавий

ва жисмоний соғломлик, тозалик, дунѐқараш кенглиги, ширин сўзлик, уддабуронлик,

касбий маҳоратлилик, сабр-тоқатлилик, ботирлик, жисмонан бақувватлилик, фикр

софлиги, имонлилик, ҳурмат-эътиборлилик, меҳрибонлилик, қаноатлилик, ота-онага,

катталарга нисбатан хурмат-иззатда бўлиш, яхшилик, касбий малака ва б.қ. Ўрта асрнинг

машҳур мутафаккири, илм ва фалсафанинг ривожига катта ҳисса қўшган олим Абу Наср

Форобийнинг фикрича, инсон танаси, мияси, сезги органлари туғилишдан мавжуд, лекин

ақлий билими, маънавияти, руҳи, интеллектуал ва ахлоқий хислатлари, характери, дини,

урф-одатлари, маълумоти бошқа ташқи муҳит, бошқа инсонлар ва шу кабилар билан

мулоқотда вужудга келади, инсон ўз фаолияти ѐрдамида уларни эгаллайди, уларга

эришади. Унинг ақли, фикри, руҳий юксалишининг энг етук маҳсули бўлади. Инсон ўз

билимларини, ақлини ривожлантириб, сўнгида мавжудотнинг ибтидоси, бошланиши

ҳақидаги илмга бориб етади. Форобий “Бахт-саодатга эришув” ва “Ақл тўғрисида”ги

рисолаларида ѐшларнинг касб-ҳунарга қизиқиши ва билимли бўлишида муаллимнинг ҳам

ўрни катта эканлигини ѐзиб қолдирган. У “Ҳар бир инсон, ўз табиати билан шундай

тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтож


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

68

бўлади, у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун

инсонлар жамоасига эҳтиѐж туғилади. Шу сабабли, яшаш учун зарур бўлган, кишиларни

бир-бирларига етказиб берувчи ва уларга ѐрдамлашувчи кўп кишиларнинг бирлашуви

орқалигина одам ўз табиати бўйича интилган етукликка эришуви мумкин”, - дейди Ўрта

асрнинг буюк файласуфи, олим Абу Райхон Берунийнинг асарларида ҳам ўсмир йигитларга

оид одоб-ахлоқ хусусида фикр юритилади. Беруний ўзининг “Қадимги халқлардан қолган

ѐдгорликлар”,“Ҳиндистон” номли асарларида инсон камолоти, сабр-тоқат, ақл-идрок каби

тушунчаларга таъриф берган. Инсон энг аввало юриш-туришини тузатиши, одоб- ахлоқли

ва маданиятли бўлиши ҳаѐтда муҳим эканлигини уқдиради. “Яхшилик хислатлари, - дейди

Беруний, тақвадорлик, тўғрилик, ўзини сақлаш, диндорлик, инсоний камтарлик, латофат,

собитқадамлик, эҳтиѐткорлик, сахийлик, мулойимлик, сиѐсат ва бошқариш ишларида

билимдонлик, тадбиркорлик, тўғри тахмин қила билиш ва булардан бошқа ақлга

сиғмайдиган, киши баѐн этиб тугата олмайдиган (яхши) сифатлардан иборатдир” Хулоса

ўрнида шуни айтиш мумкинки, ватанпарвар йигитларни тарбиялашда шарқ

мутафаккирларнинг асарларининг долзарблиги кўриниб турибди, айнан ватанпарвар

руҳидаги тарбия масалаларини четдан эмас ўзимизнинг буюк мутафаккирларни

асарларини таълим жараѐнига кенг тадбиқ этиб боришимиз мақсадга мувофиқдир. Таълим

жараѐнида миллий эртаклар, мақоллар, дастонлар ва асарларини ўрганиб ҳар бирига

алоҳида ўқув қўлланмалар, дарсликлар яратишини ҳам таъминлаб боришимиз лозим.

Дарсдан кейинги машғулотларда ҳам мутафаккирларимизни угит-насиҳатлари асосидаги

тугаракларни ташкил этишимиз бугунги ѐшларимиз учун зарурдир.

Шарқнинг буюк қомусий олими Абу Наср Форобий (873-950) ўз асар-ларида таълим-

тарбиянинг асосий вазифаси олам ва одам, табиат ва жамият ҳақида билимларга эга бўлган

баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш эканлигига урғу беради. Фаробийнинг “Фозил

одамлар шаҳри” асарида ўз тасаввурларидаги шаҳарни, унинг ҳокими, одамлари, касб-кори

ҳақида сўз юритилиб, буткул унинг зидди бўлган Жаҳолатдаги шаҳар, унинг таркибида яна

адашганлар шаҳри тасвирини ҳам келтириб ўтади. Унга қуйидагича таъриф келтиради:

“Адашганлар шаҳрининг аҳолисига келсак, унинг бошлиғи, раиси ўзи ҳақиқий бахт

нималигини билса ҳам, ўзининг қандайдир ғаразли мақсадларига етишишни кўзлаб, халқни

йўлдан урган, адаштирган. Шу сабабли бундай шаҳар аҳолиси хулқи бузилган,

маънавиятсиз бўлади. Бундай шаҳар бошлиғи ҳам, аҳолиси ҳам ҳақиқий бахт-саодат

йўлидан адашганлиги учун бахтсиз бўладилар.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

69

Уларнинг руҳлари жаҳолатдаги шаҳар аҳолиси руҳлари каби ҳалокатга учрайди”.

Бундай Жаҳолатдаги шаҳарни асарда киритишдан мақсад – бу инсонлар қандай

салбий амаллар бажаришда бардавом этаверса, охири бутун жамиятни, юртини жаҳолат

ботқоғига тортиши акс эттириш бўлган деб айта оламиз. Жаҳолатдаги шаҳар детали орқали

айнан ўзи яшаган даврдаги шаҳар ва унинг муҳити, унинг ўз нафсига қул бўлган

ҳокимларини очиб берган бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Асарда аллома Юртни ҳам

бир бадан деб қараб, унинг бошқарувчиси юракдек бўлмоғи, яъни қолган барча аъзолардан

устун бўлиши, уларни тушуна олиши кераклигини айтади. Юрт фаровонлиги учун, аввало,

Юрт ҳокими оқил ва доно бўлиши зарур. Юрак барча аъзоларнинг тартибини бир меъёрда

ушлаб турганидек, Подшолар ҳам халқнинг тинчлигини, ҳаловатини сақлаши, уларни ўз

вазифаларини бажаришида ҳаракатга ундаши муҳимдир.

Фозил шаҳар ҳокими ҳам Фозил инсон бўлиши даркор. Бундай одам Аллоҳдан ўзга

ҳеч кимдан қўрқмаслиги, бўйсунмаслиги ва ботир бўлиши мақсадга мувофиқ. Ҳар бир юрт

фуқароси ва ҳокими ўз Ватанини жонидан ортиқ кўриши керак. Фаробийнинг шундай

гаплари бор: “Ҳар кимки илм, ҳикматни деса уни ёшлигидан бошласин. Сўзининг устидан

чиқсин. Ёмон ишлардан сақланадиган бўлсин, илм ва аҳли илмдан мол-дунёни аямасин”.

Фозил юрт одамлари қандай бўлишлари керак деган саволга шундай жавоб беради: унда

аҳоли ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат этмоғи, турфа хил келадиган фикр ва мулоҳазаларни ҳам

умумлаштириб, тўғри хулоса чиқара олиши, бир-биридан ёрдамини аямайдиган, ақли расо,

ҳар соҳадан билимларга эга, саховатли, масъулиятли ва қатъиятли бўлиши шарт. Фозиллар

шаҳри аҳолиси, уларнинг диллари эришадиган бахт-саодат нима эканлигини билишлари

зарур. Улар икки дунёсини ҳам ўйлайди, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам жавобсиз

қолмаслигини билишади. Одамзод бежизга яратилмаганлигини, унинг асл инсоний

фазилатларини, вазифаларини қандай бўлиши кераклиги жуда яхши билади. Жон ва руҳ

ҳақида тафаккур эта олади. Раҳбарининг одил буйруқ ва фармонларини жон-у диллари

билан бажарадилар. Борди-ю раҳбари йўқ бўлса, ўзлари бу ишга энг муносиб шахсни бу

мансабга танлай олади. Ўз-ўзини ва ўзгаларни назорат қилишни билишади. Ҳаёти давомида

энг керак бўладиган касб-ҳунарларни эгаллайди, мавжудларини шакллантиради. Бир сўз

билан айтганда, қандай яшаш кераклигини билишади! Бундай аҳоли билан юрт фаровон

бўлади, миллат уйғонади. Улар ўз она Ватанларини муқаддас би-лишади, унинг қонун-

қоидаларига риоя этишни олий бурч деб ҳисоблашади.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

70

Фаробий ўз Ватанини фозиллардан кам севмади. У қандай соҳада иш қилмасин,

қандай янгиликлар, ислоҳотларни илмга татбиқ этмасин, барча-барчаси ҳам энг аввало,

Ватан равнақи учун улкан ҳисса бўлди.

Шарқнинг яна бир қомусий олими, жаҳон илмига жуда катта хисса қўшган Абу Али

ибн Сино (980-1037) болаларнинг ўқиб-урганиши, илмли бўлиши жамият учун жуда

фойдали эканлиги айтади. Олимнинг таъкидла-шича, ҳар қандай жамият фуқаролар

манфаатинии ҳимоя этувчи адолатли қонунлар асосида идора этилса, адолатсизликка йўл

қўйилмайди. Шунинг учун ибн Сино ёзади: “У (давлат бошлиғи) ўзидаги бутун

камчиликларни тугатиши керак, токи бирорта доғ қолмасин. Шундагина у бошқаларда

яхши сифатлар тарбиялай олиши мумкин”. Донишманд давлатнинг бахт-саодати бола

тарбиясига боғлиқ эканлигини қатъий ўқтиради. Бола тарбиясида ота-она ҳам, давлат

бошлиғи ҳам бирдек маъсул дейди. Одам сабабсиз бекор юрмаслиги керак, ижтимоий-

фойдали меҳнат билан шуғулланиши зарур дейди. Меҳнатсиз хаёт кечириш жамиятга зарар

эканлигини, шунинг учун меҳнат қилиши кераклиги қўйидагича тушунтиради: “Киши

бошқа кишиларнинг эҳтиёжини қондириш учун яшайди, меҳнат қилади, ўз навбатида

бошқалар ҳам худди шундай. Биров кўчат ўтқазади, биров озиқ-овқат тайёрлайди, биров

кийим-кечак ва бошқа биров яна бошқа хил, кўпчилик учун зарур бўлган юмушни

бажаради. Шундай қилиб, жамиятда ҳар бир киши жамият аъзолари учун фойда

келтирадиган иш билан машғул бўлади…”.

Шарқнинг буюк қомусий олими Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний (973-

1048) жамиятда адолатни ўрнатиш учун адолатли ҳокимнинг аҳамиятини алоҳида

таъкидлайди. Адолатли жамиятдагина ҳар бир инсон ўз ҳаётидаги фаолиятини уйғун ва

гўзал тарзда юрита олади. Адолатлди жамиятни қўрадиган одамлар энг аввало, ўзи билимли

ва юксак ахлоқли бўли-ши кераклигини айтади. Беруний жамиятни бошқаришда подшоҳ

жамиятга хизмат қилиши кераклигини шундай кўрсатади: “Идора қилиш ва бошқа-

ришнинг моҳияти азият чекканларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бировларнинг тинчлиги

йўлида ўз тинчлигини йўқотишдан иборат”, – дейди. Берунийнинг фикрича, давлатни

бошқариш учун халқ томонидан сайлаб қўйиладиган ҳоким одил ва халқпарвар бўлиши

керак. Шундай ҳоким бўлгандагина халқлар тинч, мамлакат эса эркин ва обод бўлади. Абу

Райҳон Берунийннг таъкидлашича, инсоннинг камолотга етишиши учун билим ва

меҳнатнинг аҳамияти жуда катта. Жамиятнинг ривожланишида ҳар бир касбнинг ўз ўрни

ва аҳамияти борлигини кўрсатади.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

71

Олим илм аҳлининг меҳнатини юқори баҳолайди ва уларни жамиятнинг равнақига

хизмат қиладиган шахслар деб таъкидлайди. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб хулоса

қилалдиган бўлсак, ўрта асрлик шарқ мутафаккирларининг асарларида Ватан мавзуси,

жамиятнинг гуллаб-яшнаши учун хизмат қилиш йўллари кенг ёритилган. Бу фикрлар ёш

авлод тарбиясида муҳим ўрин тутади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, ёшларда Ватанга дахлдорлик ҳиссини

кучайтириш, Ватанни севиш ва асраш туйғуларини шакллантириш ахлоқий эҳтиёжга

айланди. Бугунги кунда бу давлат сиёсати марказида туради. Бу эҳтиёжни эса маънавий-

ахлоқий мерос воситасида қондириш самарали натижа бериши яққол намоён бўлмоқда.

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъбири билан айтганда, ватанпарварлик халқимизнинг

азалий қадриятларидан ҳисобланади. У меҳр-оқибат, Ватан тақдири учун қайғуриш,

ташвиш ва фалокатларга ҳамдардлик каби ахлоқий фазилатлар сирасига киради. Айниқса,

ҳарбий ватанпарварлик умумхалқ, умуммиллий ватанпарварликнинг алоҳида тури ва

ажралмас бўлагидир. Ҳарбий ватанпарварлик ғояларини ёшлар қалбига сингдириш

Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсатида яна ҳам муҳим аҳамият касб этади.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси –Тошкент, Ўзбекистон, 2017, -Б. 18.

2.

Мирзиёев Ш.М. Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада

тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир // Халқ сўзи. 247 (6741)-сони. – 2017.

7 декабрь.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хавфсизлик

кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги нутқи // Халқ сўзи, 3-сони. -

2017 йил. 10 январь.

4.

Abu Nasr Forobiy. Fozil odamlar shahri. - Toshkent, “Yangi asr avlodi”, 2018.

5.

Атаева Н., Расулова Ф., Ҳасанов С. Умумий педагогика (Педа-гогика тарихи). – Т.: “Fan

va texnoligiya”, 2011.

6.

Abdullaeva, D. Pedagogika tarixi va zamonaviy ta'lim. O'zbekiston Respublikasi Ta'lim

vazirligi, 2021

7.

Murodov, B. Pedagogika tarixining nazariy asoslari. Toshkent, O'zbekiston, 2020

8.

Sattorov, A. Pedagogika tarixining ta'lim tizimidagi o'rni. O'zbekiston Respublikasi Fanlar

akademiyasi, 2022


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

72

9.

Khamidov, M. Pedagogika tarixining ta'lim jarayoniga ta'siri. O'zbekiston Milliy universiteti,

2023

10.

Toshbekov, S. Zamonaviy ta'limda pedagogika tarixining roli. Ta'lim va tarbiya, 2023

References

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси –Тошкент, Ўзбекистон, 2017, -Б. 18.

Мирзиёев Ш.М. Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир // Халқ сўзи. 247 (6741)-сони. – 2017. 7 декабрь.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги нутқи // Халқ сўзи, 3-сони. - 2017 йил. 10 январь.

Abu Nasr Forobiy. Fozil odamlar shahri. - Toshkent, “Yangi asr avlodi”, 2018.

Атаева Н., Расулова Ф., Ҳасанов С. Умумий педагогика (Педа-гогика тарихи). – Т.: “Fan va texnoligiya”, 2011.

Abdullaeva, D. Pedagogika tarixi va zamonaviy ta'lim. O'zbekiston Respublikasi Ta'lim vazirligi, 2021

Murodov, B. Pedagogika tarixining nazariy asoslari. Toshkent, O'zbekiston, 2020

Sattorov, A. Pedagogika tarixining ta'lim tizimidagi o'rni. O'zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi, 2022

Khamidov, M. Pedagogika tarixining ta'lim jarayoniga ta'siri. O'zbekiston Milliy universiteti, 2023

Toshbekov, S. Zamonaviy ta'limda pedagogika tarixining roli. Ta'lim va tarbiya, 2023