Authors

  • Д Адилова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.64659

Abstract

Жаҳонда тарихий-маданий, илмий-педагогик меросни ўрганиш ва тарғиб қилишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, талабаларда миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат туйғусини ривожлантириш, бўлажак педагогларда тарихий-педагогик тафаккурни таркиб топтириш, адабий-педагогик манбаларга мотивацион-қадриятли муносабатни шакллантириш технологиялари таълим жараёнларига татбиқ этилмоқда.

background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

92

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР АСАРЛАРИ ВОСИТАСИДА ТАЛАБАЛАРДА

МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ҚАДРИЯТЛАР ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Д.Адилова

Низомий номидаги ТДПУ «Умумий педагогика» кафедраси доценти.

https://doi.org/10.5281/zenodo.14799972

Жаҳонда тарихий-маданий, илмий-педагогик меросни ўрганиш ва тарғиб

қилишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, талабаларда миллий ва умумбашарий

қадриятларга ҳурмат туйғусини ривожлантириш, бўлажак педагогларда тарихий-педагогик

тафаккурни таркиб топтириш, адабий-педагогик манбаларга мотивацион-қадриятли

муносабатни шакллантириш технологиялари таълим жараёнларига татбиқ этилмоқда.

Халқаролашув ва интеграциялашув жараёнлари жадал тус олган бугунги кунда

талабаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни ўзлаштиришга ижобий мотивацияни

шакллантириш, бўлажак касбнинг деонтологик компонентларини касбий тайёргарлик

жараёнлари билан интеграциясини таъминлашнинг педагогик механизмларини

такомиллаштириш бўйича йирик халқаро лойиҳаларни амалга оширишга доир тизимли

ишлар олиб борилмоқда.

Жаҳон таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида талабаларда аксиологик

ориентацияни шакллантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш, бўлажак

педагогларда касбий-педагогик қадриятлар тизимини ривожлантириш технологияларини

ишлаб чиқиш, тарихий-антропологик ёндашув асосида таълим олувчиларда миллий ғурур

ва ифтихорни таркиб топтиришнинг педагогик тизимини модернизациялаш бўйича илмий

тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бўлажак ўқитувчиларда тарихий-маданий меросга

аксиологик муносабатни қарор топтириш, педагогик лаёқатни ривожлантиришнинг

қадриятга йўналтирилган компонентини такомиллаштириш, миллий ва умуминсоний

қадриятлар асосида деонтологик компетентликни ривожлантиришнинг дидактик тизимини

ишлаб чиқиш, бирламчи педагогик манбалар устида ишлашнинг рақамли таълимга

асосланган технологияларини ишлаб чиқиш, виртуал-таълимий музейлар воситасида

талабаларда

тарихий-педагогик

тафаккурни

ривожлантириш

механизмларини

такомиллаштириш долзарблик касб этади.

Шарқда, хусусан, Марказий Осиёда илмий қадриятларга нисбатан диний қадриятлар

кўпроқ қадрланар, қадрият тушунчасига диний-илоҳий мазмун берилар, диний билим олий

қадрият ҳисобланар, дунёвий илм аҳиллари унча эъзозланмас эди.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

93

Диний қадриятлар устуворлик қилган муҳитда дунёвий илм аҳиллари ўз

юртларидаги ғоят биқиқ муҳитни тарк этишга, ўзга юртларда илм-фан билан шуғулланишга

мажбур бўлишган.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур жонажон юртимиз, миллатимиз тарихидаги унутилмас

сиймолардан биридир. У серқирра истеъдод соҳиби: улкан шоир, ёзувчи, олим, шоҳ ва

маданият дарғаси эди. Бобурнинг шахсияти кўпчилик ҳавас қилиб тан олганидек дилбар

шахсият эди. Унинг табиатидаги кўплаб фазилат ва хислатлар эса Соҳибқирон Амир

Темурдан бошлаб авлоддан-авлодга кўчиб ўтган меросий хусусиятлар эди.

Бобур талантли шоир, адиб ва олим эди. У ўзининг жуда қисқа умри давомида жуда

катта адабий ва илмий мерос қолдирди. 16-19 ёшларидан бошлаб шеърлар ёзишни машқ

қила бошлади. “Бобурнома”да, “У фурсатларда битта-иккита байт айтар эдим. Лекин бутун

ғазал ёзмаган эдим” , деб ёзиб қолдирган эди. Кўриниб турибдики, у ўз она тили билан бир

қаторда форс-тожик тилини ҳам пухта билган, ҳатто илк шеърий машқларини шу тилда

ёзган эди. Унинг:

Ҳеч кас чун ман харобу ошиқу расво мабод,

Ҳеч маҳбубе чу ту бераҳму бепарво мабод

.

(Мазмуни:

Ҳеч ким мендек хароб – ошиқу расво бўлмагай,

Ҳеч маҳбуб сен каби бераҳм, бепарво бўлмагай

.

матлали ғазали 905 ҳижрийда (1499-1500 милодий йилда) ёзилган эди. Биринчи

ўзбекча ғазали эса бу тарихдан сал кейинроқ яратилган. У Мастчоҳ ва Оббурдон

томонларда мағлубиятга учраб, сарсону саргардон кезиб юрган пайтларида, 19 ёшида:

Жонимдин ўзга ёри вафодор топмадим,

Кўнглумдин ўзга маҳрами асрор топмадим

.

дея бошланадиган ғазалини ёзган эди.

Аруз бўйича ёзган рисоласи бир денгиздурким, ичи тўла жавоҳиру Унинг бой адабий

ва илмий мероси ҳақида тарихий манбаларда жуда қимматли фикрлар ёзиб қолдирилган.

Ҳасанхожа Нисорийнинг “Музаккири аҳбоб” тазкирасида қуйидаги сўзларни

ўқиймиз: “Бобур подшоҳнинг фазилатлари бисёр ва камолотлари бешумордирдурдона,

фиқҳ масалаларинидағи бир рисола мубайян қилғанким, ёзувчи донишмандлигидан бир

нишона: туркий ва форсийда яхши шеърлари бор. Ўшал фиқҳ рисоласининг номи

“Мубайян”дир”.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

94

“Бобурнома” иловасида эса унинг бой мероси ҳақида сўз борганда: “Фазилат бобида

камчилиги йўқ эди, назм ва насрни туркий ва форсийда айтишда тенгсиз эди. Хусусан,

туркий девони бор. Унда янги маънолар ҳам топиб, шеърлар айтган. “Мубаййин” деб

номланган маснавий китоби ҳам бор. Тил биладиган доно кишилар орасида унингдек

латиф(гўзал) сўз айтувчи йўқ. Хожа Аҳрор айтган “Волидия” рисоласини шу подшоҳ назм

қилибди. Ушбу китоб “Бобурия” бўлиб, Байрамхоннинг ўғли Мирзохонга туркийдан

форсийга таржима қилишни буюрдилар, токи туркий билмаган кишиларга осон бўлсин... У

подшоҳнинг аруз ва қофия илмига бағишланган рисолалари ҳам бор ва шу жумладан,

“Муфассал” ушбу фаннинг шарҳи бўлади, кўпдан-кўп яхши таснифлар қилибдилар,

дейилган.

Бобур ғазал, рубоий, туюқ, қитъа, фард, маснавий жанрларида қалам тебратиб,

айниқса, ғазал ва рубоийда юксак маҳорат кўрсатган. Албатта, унинг ижодида ҳам буюк

устозларига эргашиб ёзилган анъанавий ишқу муҳаббат мавзуидаги шеърлар кўпчиликни

ташкил этади. Айни пайтда шоир реал ҳаёт, кундалик воқеалар баёни, шахсий ҳис-туйғулар

тасвирига кенг ўрин беради. Бу шеърларда Ватан соғинчию, ғурбат ғами, зафарлар

қувончию мағлубиятлар алами ўзининг ёрқин бадиий ифодасини топган. Тақдир зарбалари

ва шикоят, хиёнат аҳлини фош этиш ва ўзидан норозилик оҳанглари ҳам етакчи ўрин

тутади. Хусусан, кўнгил кайфияти ифодаланган шеърлар ўзининг ҳаққонияти ва самимияти

билан ажралиб туради. Баъзи шеърларида табиат манзараларининг гўзал ва бетакрор

чизгиларини учратамиз. Улар орасида инсоний комилликка даъват қилиб, илму

маърифатнинг аҳамиятини улуғлаб, дунё, нафс, ҳою ҳаваслар, жоҳиллик ва ғофилликни

қоралаб ёзилган, панд-насиҳат йўналишидаги шеърлар ҳам анча-мунчани ташкил этади.

Содда ва тушунарли тил, табиий ва самимий ифода тарзи ҳаётий ҳодисалар ва

кечинмалар талқини билан уйғунлашиб, Бобур шеъриятининг фавқулодда халқчиллиги ва

бадиий баркамоллигини таъминлаган. Бобур ўз асарларининг мавзуини асосан ҳаётдан

олган: у ўзи кўрган- билган, қалбидан ўтказган, ўзини тўлқинлантирган, кечинмалар ҳақида

қалам тебратди. Ўқувчи олдида юрагини дастурхон каби ёзади, ҳеч нарсани яширмай,

кўнглида борини тўкади.

Бобур ижодининг ҳаётийлиги уларнинг ижодхонада эмас, балки ҳаёт қучоғида туриб

яратилганлиги туфайлидир. У бир умр одамлар даврасидан узилмай, узоқлашмай яшайди,

қизғин фаолият билан банд бўлди. Ҳатто ижод учун хилватга чекинишга ҳамиша ҳам вақт

топавермаган. Шунинг учун унинг шеъриятда ҳаракат ҳолати устувор.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

95

Умри курашда ўтган шоирнинг бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас. Албатта, унда

умри илму ижод қолиб, тожу тахт ташвишида ўтаётганидан шикоят қилиш, ўз фаолиятидан

қониқмаслк туйғулари, мағлубият онларидаги тушкунлик ҳолатлари ҳам учрайди. Лекин

бир бутун олганда, Бобур шеърияти некбин ва курашчан шеъриятдир.

Бобурни китобхон худди ўзининг яқин ҳамсуҳбати, сирдошидай қабул қилади.

Чунки Бобур китобхон билан ўзини тенг тутиб гапиради, фазилатлари хусусида

ўртоқлашибгина қолмай, қусурларини ҳам мардлик билан очиб ташлайди. Бундай очиқ-

ойдин иқрор шоирни китобхонга яқинлаштиради, уларни ўзаро қадрдон қилиб қўяди. Бобур

шеърларини ичдан нурлантириб турган энг муҳим хусусият – унинг беқиёс даражадаги

самимияти. Замин ўз ўқи атрофида айлангани каби Бобур шеърлари самимият атрофида

айланади.

Бобур ҳаётнинг кўзига тик қарайди, тақдир зарбаларидан довдираб қолмайди, ҳар

қандай шароитда курашиш учун ўзида куч топади. Кўргуликларни кўравериб, дийдаси

қотиб кетган бу матонатли инсон ҳаёт шафқатсизликлари олдида дахшатга тушмайди.

Қисматнинг шафқатсиз қўли уни туғилган юртидан бадарға қилганида табиатидаги

туғма шижоат ва ирода туфайли у бегона юртларда жон сақлаб қолгангина эмас, балки уч

асрдан ортиқ ҳукм сурган “Буюк Бобурийлар” салтанатига асос солди. Бундай узоқ

ҳукмронлик қилган сулолалар жаҳон тарихида кам учрайди. Бобурнинг бетакрор шахсияти

дунё аҳлининг қизиқтириб келаётгани ана шундан, десак хато бўлмайди. “Бобур Шарқ

мамлакатлари тахтига ярашиб тушган ҳукмдорларнинг ёрқин намоёндалардан биридир.

Унинг шахси олийжаноб инсон ва улуғ шоҳга мансуб бўлган фазилатлардан таркиб топган”

– деб ёзади Уильям Эрскин. – Кечирган ҳаёти, жангу жадаллари ва саргузаштлари борасида

авлодларидан ҳеч бири унинг тақдирини такрорлай олмади”. Шунинг учун ҳам Хайриддин

Султон: “Бобур – инсонлар ичида энг ростгўйидир”, – дея лутф этган эди.

Қизи Гулбадан Бегимнинг эътироф этишича, Амир Темур замонидан буён ўтган

подшоҳлар ичида у каби нотинч бўлгани йўқ. Чиндан ҳам, ҳали болалигидаёқ, тақдир уни

балолар гирдобига отди. Ҳаётнинг ҳар қанча машаққатлари бўлса, мардона енгиб ўтган,

шум фалакнинг барча найрангларига сабот билан бардош берган, замонанинг бор

адолатсизликларини кўрган, одамларнинг жабру жафолари, хиёнатларига чидаган, шунга

қарамай деярли осуда умр кечирмай дунёдан ўтган бир инсон мана шундай дейиши табиий

эди:

Ҳар ёнғаки азм этсам, ёнимда бордур меҳнат,


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

96

Ҳар сорики юзлансам, ўтрумға келур қайғу.

Юз жавру ситам кўрган, минг меҳнату ғам кўрган,

Осойиши кам кўрган мендек яна бир борму

?!.

Лекин Бобур бағрикенг, меҳри дарё инсон бўлган: ўзига ёмонлик қилганларнинг ҳам

гуноҳидан ўтиб, қўлидан келганича уларга яхшилик кўрсатган. “Бобурнома”да бу борада

кўплаб ёрқин мисолларни учратамиз”. Ҳасанхожа Нисорийнинг ёзишича: “Кимки

жаҳонпаноҳ даргоҳида илтижо қилган бўлса, подшоҳнинг инъомидан баҳраманд бўлди ва

фазл дастурхони неъматидан қуруқ қолмади. Дарё мисол қўли билан саховат оламига

эркинлик берди”. Ҳиндистонни олиб, ҳинд подшоҳларининг бой хазинасини қўлга

киритганида нафақат жангда қатнашганлар, балки қатнашмаганларни ҳам Бобур турли хил

эҳсонлар билан сийлайди; Самарқанд ва Хуросондаги машҳур Шайхларга, ҳатто Макка ва

Мадинага нарз-ниёзлар юборади. Ҳар тарафга чопарлар жўнатиб, қариндош-уруғлари, ота-

боболарига хизмат қилган, умуман, Темур ва Чингизхон авлодидан бўлган барчани

ҳузурига даъват этади. Чунки у жаҳонда фақат яхшилик пойдорлиги, одам боласидан фақат

яхшилик қолишига ишонган.

Бобурнинг фикрича, инсондаги энг ёмон иллатлардан бири яхшиликнинг қадрига

етмаслик, нонкўрлик ва кўрнамаклик, яхшиликка ёмонлик билан жавоб қайтаришдир.

Бобур буни ўз бошидан кечирган жуда кўп тажрибалари туфайли ҳам алоҳида ишонч билан

уқтиради. Чунончи, Бобур Иброҳим Лўдий зулмидан озод қилиб, кўп мурувватлар

кўрсатган Давлатхонга кўрнамаклик билан унга қилган хиёнати учун аччиқ таъна билан

шундай дейди: “Мен сени ота дедим, сенга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб, ўйлаганингдан ҳам

яхшироқ муомала қилдим. Ўзингни ва ўғилларингни балужлар эшигида дарбадар бўлиб

юришингдан қутқариб қолдим. Аёлларинг ва ҳарамингдагиларни (оила аъзоларингни)

Иброҳимнинг бандихонасидан халос қилдим. Татархоннинг уч карўр (фойда келтирадиган)

ерларини сенга иноят қилдим. Мен сенга қандай ёмонликлар қилдимки, кўксинг ва

белинггга иккита қилич боғлаб, лашкар тортиб, бизнинг вилоятимиз устига бостириб келиб,

бундай ғавғо ва фитна кўтарасан”.

Бобурнинг таъкидлашича, инсондаги энг ёмон иллатлардан яна бири – беҳамиятлик,

яъни жонини ғамини еб, ўзининг энг яқин кишиларини ҳалокатга ташлаб хиёнат қилиш. Бу

ҳақида “Бобурнома”дан шундай сатрларни ўқиймиз: “Биз Ғозихонни қўрғонда, деб уйлаган

эдик, бироқ бу номуссиз номард отаси, ака-укаси, онаси ва опа сингилларини Малўтга

ташлаб, ўзи саноқли кишилари билан тоққа қараб қочибди.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

97

Мабин он беҳамиятро ҳаргиз,

Наҳоҳад дид рўй некбахти.

Тан осони гузинад хештанро,

Зану фарзанд бигзорад ба сахти

.

(Мазмуни: ундай беҳамиятни кўрма, у ҳеч қачон хушбахтлик юзини кўрмайди. У ўз

жонини қутқариб, хотин бола-чақасини ёмон ҳолда қолдиради).

Шунинг учун ҳам Бобур ўз ижоди, хусусан, “Бобурнома”нинг мазмун ва мақсади

деб, барча ҳақиқатни бўрттирмасдан холисона баён қилиш бўлганлигини фахр билан

таъкидлайди: “Бу битилганлардан мақсад рост воқеаларни ёзаётирман. Бу ёзилганлардан

мақсад, ўзимнинг таърифим эмас, ҳақиқий воқеа баёнини таҳрир этганман. Чунки бу

пайтларда шунга қарор қилинганки, ҳар сўзнинг рости битилгай ва ҳар ишнинг ҳақиқий

воқеий баёни таҳрир этилгай. Зотан ота-оғадан ҳар қандай яхшилик ва ёмонлик кўрган

бўлсам ёздим. Қариндош ва бегонада ҳар қандай айб ва фазилатлар содир бўлган бўлса,

таҳрир айладим. Ўқувчи маъзур тутсин ва эшитувчи эътироз қилмасин”.

Бобур фикрича, инсондаги салбий иллатлардан яна бири манманлик, айниқса,

мансабга ғурурланиб бошқаларни менсимаслик, босар-тусарни билмасликдир.

“Бобурнома”да бу ҳақда шундай ёзилади: “Ажаб балойидур бу замонда, бировким, бек

атанди, кейинида беш олти кал ва кўрни кўрди, таклифлар била эшикка келтурмак керак”.

Айниқса, мана шундай манманлик, такаббурлик давлат тепасида турган, мамлакат тақдири

учун масъул бўлган шахслар томонидан намоён бўлса, бу мамлакат ва халқ учун фожиали

оқибатга олиб келиши мумкин. Бобур Хуросон давлати бошига тушган мусибатнинг аччиқ

тажрибасига асосланиб, шундай хулоса чиқаради: “Кепак мирзо Машҳадда эди, бир неча

марта кишилар юборсалар-да, номаъқул сўзлар айтиб, номардлик қилиб келмади. Унинг

гина-қудрати Музаффар мирзодан эди, яъни: “У подшоҳ бўлганда, мен қандай қилиб унинг

қошига бораман?!” дерди. Шундай бир пайтда – барча оға-ини бир ерда йиғилиб, иттифоқ

бўлиб, Шайбонийхондек ғаним устига азму жазм қилиб юраётганида ана шундай бемаза

гинахонлигини қилиб келмади. Унинг бу келмаганини ҳозирча гинахонликка йўярлар,

ҳолбуки барча буни номардлик деб ўйлади”. Бобур зўравонлик, ўғрилик, қароқчилик ва

таъмагирликни қаттиқ қоралайди ва бундайларга нисбатан баъзан бешафқат бўлишни

тарғиб қилади. Масалан, Бобурнинг аскарларидан бири бировнинг бир кўза ёғини тортиб

олгани учун уни жазолагани диққатга сазовордир.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

98

Шуни ҳам таъкидлаб ўтмоқ зарурки, гарчи Бобур ёмонлик жазоланиши керак деб

уқтирган бўлса ҳам, инсонпарвар сифатида у ўз фаолиятида ёмонликни яхшилик билан

енгишга ҳаракат қилган. Бунга унинг ўзининг гуноҳ қилган айрим беклари, амирлари,

қариндош-уруғлари, ҳатто, айрим ҳолларда ўз душманларга нисбатан ҳам мурувват

кўрсатиб, яхшилик қилганлигини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бунинг ёрқин бир мисоли

сифатида Бобурнинг укаси Носир мирзога худди шундай муносабатни кўрсатиб ўтишимиз

мумкин. Икки уч йил илгари Бобурга душманлик қилиб, Кобулдан чиқиб кетган, лекин

орадан кўп ўтмай, ҳамма нарсасидан айрилиб юзи шувит ва шарманда бўлиб, Кобулга

қайтганда, Бобур унга нисбатан мурувват кўрсатиб, яхшилик қилади. Зеро унингча: “Ҳар

кимдин яхши қоида қолган бўлса, унга амал қилмоқ керак, агар ота ёмон иш қилган бўлса,

яхши иш билан алмаштирмоқ керак”.

Шундай қилиб, Бобурнинг эътиқоди ва эътирофича яхшилик қилишни шоҳдан

гадогача ҳамма касб этиши лозим. Гарчанд бунинг эвазига ҳамма вақт яхшилик

қайтавермаса ҳам. Чунки бировларга яхшилик тилаган шахсда адоват, ёвузлик бўлмайди.

Бобур ҳам подшоҳ сифатида, ҳам инсон сифатида ўз онгли умрини шундай эзгуликка

бағишлади. Шуни ҳам айтиб ўтмоқ зарурки, Бобур маърифатпарвар мутафаккир нуқтаи

назаридан туриб, инсонга ижтимоий моҳият сифатида қарайди. У кишилар хулқ-атворини

унинг фаолияти билан чамбарчас боғлиқ ҳолда талқин қилади. У ҳар қандай кимсани эмас,

балки, ҳақиқий инсонни қадрлайди. Унингча, кишиларнинг фазилатини белгилайдиган

нарса, уларнинг бойлиги, мансаби, нуфузи, ташқи кўринишида эмас, балки уларнинг ички

дунёси эканлигини яхши англайди. Фикримизнинг исботи сифатида Ҳусайн Бойқаронинг

ўғилларидан бири Шоҳ Ғариб мирзога Бобурнинг берган баҳосини келтирамиз: “Яна бир

ўғли Шоҳ Ғариб мирзо эди, у букри эди. Гарчи заиф кўринса-да, қобилияти яхши эди. Гарчи

танаси заиф бўлса-да, сўзи ёқимли эди. “Ғарибий” тахаллуси билан девон ҳам тартиблаган

эди; туркий ва форсийда шеърлар ёзарди”.

Барча етук шоир ва адиблар сингари Бобур ҳам фақат алоҳида шахс тақдири билан

эмас, балки бутун халқ маънавий, ахлоқий ҳаёти билан қизиққан. Шоир айни пайтда

миллий мазмундаги фикр ва тушунчалардан бахс юритар экан, уларни умуминсоний

қадриятлар нуқтаи назаридан баҳолашга интилади. Бунда шоир ишқ мавзусига кенг

эътибор қаратади. Ва ошиқликни инсоний фазилатларнинг энг юксаги тарзида чуқур талқин

қилади. У ҳатто чин ошиқликни шоҳликдан ҳам устун қўйиб, бир рубоийсида шундай деган

эди:


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

99

Сен гулсену мен ҳақир булбулдурмен,

Сен шуъласен ул шуълаға мен кулдурмен,

Нисбат йўқтур деб ижтиноб айламаким,

Шаҳмен элга, вале сенга қулдурмен

.

Бобур рубоийларида такрор-такрор ишқ-муҳаббатдан баҳс юритар экан, бу туйғу

заминида олийжаноблик, саховат, ҳиммат, фидойилик сингари ўнлаб фазилатлар инсон

кўнглида кенг томир ёзишига ҳам алоҳида урғу беради. Бобурнинг назарида ёрга садоқат

қалбдаги энг самимий, энг покиза ҳис туйғуларга содиқлик билан тенг мазмунга эгадир.

Бундан ташқари, Бобур рубоийларидаги ниҳоятда ибратли ва муҳим бир жиҳат уларда ёр

ишқи билан диёр, яъни Ватанга муҳаббатнинг ўзаро уйғунликда тасвирланганлигидир.

Кўпдин бериким ёру диёрим йўқтур.

Бир лаҳзау бир нафас қарорим йўқдур.

Келдим бу сори ўз ихтиёрим бирла

Лекин боруримда ихтиёрим йўқтур

.

Бу “ихтиёрсизлик”ни шоир “ҳижрон қафаси” деб ҳам таърифлайди ва унда одамнинг

жони қандай қийинчилик ҳамда қийноқларга йўлиқишини қуйидаги тарзда дарду ҳасрат

билан баён қилиб беради:

Ҳижрон қафасида жон қуши дам қиладур,

Ғурбат бу азиз умрни кам қиладур.

Ёки:

Ҳижрон ғамидан заиф жоним сўлди,

Ғурбат алами бирла ичим қон тўлди.

Баъзан рубоийларда гап ёр ҳижрони ҳақидами ёки Ватандан жудолик тўғрисидами

уни ажратиш қийин кечади. Шоир хусусан, узоқ диёрларда туриб, жонажон Ватанини

қўмсаб, кўп рубоийлар ёзган. Бунда муҳим бир жиҳат шуки, шоир ички дард ва

изтиробларини ифодалашда Алишер Навоий тўртликларидан ҳам илҳомланади. Навоий

бир рубоийсида:

Юз меҳнату ғам кўнглума еткурди фироқ.

Жонимға балову дард ўқин урди фироқ,

дея айрилиқ ва ҳижрондан нолиса, Бобур

буни гўё давом эттириб:

Андин бериким қасдим учун турди фироқ,

Юз дарду аламни менга еткурди фироқ

, деб ёзади.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

100

Маълумки, инсоннинг ахлоқини безаб, унинг қадр-қимматини юқори кўтарадиган

фазилатларнинг асосийларидан бири дўстликдир. Инсон дўстликнинг маъно-мазмунини

қанчалик чуқур англаб, уни амалда нечоғлик кўп намоён эта олса, бу бошқаларга шунчалик

ибрат бўла олади. Бобур худди муҳаббат сингари дўстлик туйғусини ҳам кўп нарса,

жумладан, мол-мулк ва давлатдан ҳам устун қўяди. Дунёнинг эзгу ишлари дўстлик туфайли

илгарилаб, ривожланишига тўла ишонгани учун ҳам у рубоийларидан бирида:

Давлатқа етиб, меҳнат элин унутма,

Бу беш кун учун ўзунгни асру тутма

Борғонни кел эмди ёд қилмай, эй дўст,

Бориш-келишингни лутф этиб ўксутма

.

– дейди. Бу мисралардаги маънонинг содда баёни қуйидагича:Эй, биродар!

Бойликка етишиб, мол-давлатинг ошиб-тошиб кетганда ҳам фақир ёки камбағал одамларни

эсдан чиқарма. Тўрт-беш кунлик бу дунё учун мағрурликка берилма, ёру дўстларинг сени

сўроқлаб келса, сен ҳам уларни сўроқла, “Бориш-келишингни лутф этиб”, уларни ҳеч қачон

ўксутма. Ушбу сўзлар бугун ҳам ўзининг маъно қийматини ва тарбиявий аҳамиятини бой

бергани йўқ. Бобур бир рубоийсида дўстларнинг бир жойга тез-тез йиғилишиб, дийдор

кўришиши ғаниматгина эмас, балки катта давлат эканлигини баён қилиб дейдики:

Чун гардиши чарх будурур, тенгри учун,

Бир-бирни неча кун ғанимат тутунгиз!

.

Чиндан ҳам одамнинг одамга азиз ва ғаниматлигини бундан ўтказиб кўнгилга

сингдириш қийиндир. Шунинг учун инсон интилса, дунёга эзгулик, хусусан, яхшиликнинг

қўли ўшанча баланд бўлади. Яхшиликнинг куч-қудрати ва тириклик оламидаги мавқеига

шубҳа билан қараган бирор халқ топилмайди. Шу маънода яхшиликни дунё халқлари

кўнглини ёритадиган бир ёруғлик манбаи десак, ҳеч бир хато бўлмайди. Худди Ислом дини

сингари Шарқ мумтоз адабиётида ҳам яхшиликнинг тарғиб ва ташвиқига кенг ўрин

ажратилган. Бобурга устозлик қилган шоир ва ёзувчиларнинг деярли барчаси яхшилик

мавзусида қалам тебратиб, бир-биридан таъсирли фикр-мулоҳазаларни илгари суришган.

Шу нуқтаи-назардан Бобур шеъриятига назар ташлайдиган бўлсак, уларнинг

орасида ўзига хос ажойиб бир яқинлик ва ўхшашлик мавжудлигини ҳам эътироф этишга

тўғри келади. Шоир “Ким кўрибдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ” мисраси билан

бошланадиган ғазалида қатъий бир хулосага келади ва ёзадики:

Бори элға яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

101

Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ

.

Бобур нафақат Навоийнинг эмас, балки форс-тожик адабиётининг илғор адабий

анъаналарини пухта ўрганган ва Жалолиддин Румий, Саъдий Шерозий, Абдураҳмон

Жомий сингари мутафаккирларнинг асарларидан ҳам илҳомланган. “Бобурнома”да унинг

Саъдийга нечоғлик ихлос боғлаганлигини тасдиқловчи далиллар талайгина. Уларнинг у ёки

бу йўналишда Бобур ижодиётига таъсир ўтказганликларини этироф этмаслик мумкин эмас.

Румий бир шеърида:

Мол аз ҳама монду, аз ту ҳам хохад монд,

Он беҳ, ки ба жои мол неки монд.

Яъни, молу давлат ҳамма одамдан ҳам қолади. Шунинг учун бойлик ҳирсига

берилма, молу давлат ўрнига сендан яхшилик қолгани яхшидур, – деган эди. Ёки Саъдий

Шерозий:

Улуғ бўлса ю, қолмаса яхши ном,

Нишонсиз ўлиб кетди, у, вассалом,

дейди.

Бу каби панд-насиҳат сўзларга Бобур бефарқ бўлмаганидек, ҳаётда ҳам ёмонликка

нисбатан яхшиликнинг ғолиб бўлишига қатъий ишонч ҳосил қилган эди. Шоҳ сифатида

ҳам, шоир қиёфасида ҳам у шу ишонч билан яшамаганида, ҳеч вақт мана бундай оддий,

аммо самимий сатрлар юзага чиқмас эди:

Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидур,

Ҳар кимки жафо қилса жафо топқусидур.

Яхши киши кўрмагай ёмонлик ҳаргиз,

Ҳар кимки ёмон бўлса жазо топқусидур

.

“Яхши киши нима учун ёмонлик кўрмайди?!” Чунки одамни ёмонлик ва гуноҳларга

бошловчи нафсни ақлу идрокка таслим қилганлиги учундир.

Бобур маънавий-ахлоқий қадриятлар хусусида фикр юритганда, худди устозлари

сингари нафсга муносабатни эътибордан четга қолдирмайди. Нафс сўзи луғатларда: руҳ,

жон, жасад, қон, бирор нарсанинг зоти айни жавҳари, моҳияти деб изоҳланган. Бу луғавий

маъноси, истилоҳий жиҳатдан эса, бу сўз янада бошқа маъноларда қўлланилган. Масалан:

тасаввуф аҳли нафс дейилганда кўпинча ёмонлик ва тубанликларга ундовчи қувватни

назарда тутишган. Уларнинг эътирофи бўйича одамни яксон қилувчи нафсдан ёмонроқ,

хулқ ва ахлоқи ҳамда маънавиятини емирувчи нарса йўқ.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

102

Бобурнинг фикрича, кучли душман шаҳватул нафсдир: ”Шаҳвату нафс қави

душмандур”. Бобур мардоналик билан ана шу душманга таслим бўлганлигини ҳам эътироф

этиб:

Умр ғафлат била ўткармиш мен,

Нафс буйруғи била бормиш мен, дейди. Унингча, “Нафснинг касбидур ҳавоу ҳавас,

Руҳ аҳлидадур булар ярамас”.

Бобур ижодида Ватан иштиёқи, ғарибликнинг ҳасрат ва надоматларининг фарёди ўз

аксини топган. Бобур ижодида Ватан тимсоли асосий ўрин эгаллайди. У Ватанини улуғ бир

муҳаббат билан севар эди ва шу муҳаббат унинг бутун ҳаётини ёрқин нур билан ёритиб

турар эди. У қаерда бўлмасин, ўз ёру диёрини эслаб, Ватан соғинчида ўртанади:

Толеъ йўқи жонимға балолиғ бўлди,

Ҳар ишниким айладим, хатолиғ бўлди.

Ўз ерни қўйиб. Ҳинд сори юзландим,

Ё раб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди.

Бобур Ватан висолига етишмоқ иштиёқи билан баъзан умидли, баъзан ноумид,

баъзан масрур, баъзан маҳзун хаёлларга борар, бу хаёлларни, кўнгил дардларини ҳазинлик

билан шеърга солар эди:

Неча бу фалак солғуси ғурбатқа мени,

Ҳар лаҳза тугонгусиз машаққатқа мени.

Бундай рубоийни ўқиганда киши икки улкан ҳақиқатнинг моҳиятини янада чуқурроқ

тушунади. Булардан бири она заминни, яъни “ўз ерни” тарк этиш фожеаси. Иккинчиси,

Ватанни оламда муқаддас борлиқ билиш, унинг пойига бош қўйиш дарди билан яшаш

иштиёқи. Бобурнинг мана шу ҳаёт йўли талабалар учун ибрат ва намуна мактабидир. Ана

шу сабабли:

Ҳар вақтки кўргайсен менинг сўзумни,

Сўзум ўқуб англағайсен ўзумни, –

деган эди Бобур. Ҳақиқатда шундай. Биз унинг ёниқ кўнгли ва тирик сиймосини

кўрамиз. Унинг юксак фикру туйғуларини ардоқ билан қабул қиламиз.

Бобур “Ватан” деганда, Андижонни, Фарғона водийсини ва умуман, Туркистонни

тушунган. Ўз асарларида унинг тасвирини чизган, пировард натижада, Ватаннинг ёрқин

қиёфасини яратган.

Ҳижрон қафасида жон қуши рам қиладур,


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

103

Ғурбат бу азиз умрни кам қиладур.

Не навъ битай фироқу ғурбат шарҳин –

Ким кўз ёши номанинг юзин нам қиладур.

каби мисралар унинг эл-юртига нисбатан видо фарёдидек янграйди. У ўзи хазондек

сарғайиб қийналса ҳам, Ватани – Андижони гуллаб-яшнашини истайди. “Латофат

гулшани” – гўзаллик гулшанидир, Ёр – ана шу бўстоннинг гули. Ўзини хазон япроғи каби

ҳис қилган лирик қаҳрамон аввал маъшуқага ёлворган бўлса, энди унинг умри ҳеч завол

кўрмаслигини тилайди. Чунки ошиқнинг қисмати аниқ: “бу даҳр боғидин хазон яфроғи

янглиғ” кетишдир. Демак, ҳам ёридан, ҳам диёридан ажралган аччиқ қисматли инсон

тақдири кўз ўнгимизда гавдаланади.

Кўпдин бериким ёру диёрим йўқдур,

Бир лаҳзаю бир нафас қарорим йўқдур,

Келдим бу сори ўз ихтиёрим бирла,

Лек боруримда ихтиёрим йўқдур.

Лекин шунга қарамасдан, у барибир ҳаётсеварликни, интилишни лозим деб билади.

Бобур ижодининг тарбиявий аҳамияти ҳам ана шу нуқтада ёрқин кўринади.

Бобурнинг Мовароуннаҳрни бир қўл остида бирлаштириш, унда тартиб ўрнатиш

йўлидаги интилишлари муваффақиятсизликка учрайди. Бобур анча умидсизликка тушиб

азобланади. Айрим беклар ва амалдорларнинг хиёнатлари, унга қаттиқ таъсир қилиб,

руҳини қийнайди.

Шунинг учун ҳам Бобурнинг айрим шеърларида ўз юртидаги одамлардан, бевафо

яқинларидан норозилик кайфиятлари ифодалади, хафалик оҳанглари эшитилади. Буни

қуйидаги мисрадан билишимиз мумкин:

Диёру ёрдин Бобур жафоу жавр кўрди,

Хуш улким ёддин қатъ айлабон тарки диёр этса.

Бобур ўз даврининг йирик ҳукмдори, моҳир саркарда, чуқур билим эгаси бўлишига

қарамай, унинг ҳаётининг кўп қисми, тақдири ўз она- юртидан узоқда, Ҳиндистон,

Афғонистон каби ўлкаларда кечди. Гарчи у ерларда шоҳликда ҳаёт кечирган бўлса-да, ўз

диёрига етишни орзу қилади, тақдирнинг аччиқ қисматига фарёд этиб, нола қилади, ўз она

тупроғида, ўз юртида бўлишни истайди. Бинобарин, Бобур шеъриятидан ана шу она-юртга

интилиш туйғуси чуқур ўрин олган:

Толеъ йўқи жонимға балолиғ бўлди,


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

104

Ҳар ишники айладим, хатолиғ бўлди.

Ўз ерни қўйиб Ҳинд сори юзландим,

Ёраб нетайин, не юз қаролиғ бўлди.

Бобурнинг “Яхшилиғ” ғазали эл ичра жуда машҳурдир. Бу ғазалда Бобур қалбининг

энг гўзал изтироби, алам ва ўртанишлари, эътиқоди ёрқин кўринган. У кишиларни элга

яхшилик қилиб, яхши ном қолдиришга чақиради:

Бобур элга яхшилиғ қилғилки мундин яхши йўк,

Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ!.

Майли, бул замоннинг зайли шу, сенга қанча ёмонлик қилсалар ҳам, сен яхшиликни

касб эт, чунки одамлар (келгуси авлодлар) ҳеч ёмонликни эмас, ҳамма вақт яхшилик,

эзгуликни йўқлайди ва сени дуо (яхшилик) билан хотирлайдилар.

Инсон ижтимоий ҳаётда яхшилик билан ёмонлик ўртасида кураш бораётганини

гувоҳи бўлиб туради. Қарама-қаршиликларсиз тараққиётнинг ўзи бўлиши мумкин эмас.

Бобур таъкидлайдики, ҳаётда доимо яхшилик билан ёмонлик ёнма-ён яшайди,

ёмонлик яхшиликни таъқиб этади, унга жабр етказади, бу ҳаётий қонуниятдир, дейди:

Ҳар ердаки гул бўлса, тикан бўлса не тонг,

Ҳар қайдаки май дуридин бўлса, не тонг,

Шеъримда агар ҳазл, агар жид кечурунг,

Яхши борида агар ёмон бўлса не тонг.

Маълумки, Бобур ҳаётда кўпдан-кўп адолатсизлик, ноҳақлик ва ёмонликларни ўз

бошидан кечирди, ўзи кўп кишиларга, дўсту-биродарларига ёрдам бериб, яхшилик қилган

бўлса ҳам улардан ёмонлик кўради. Унинг яқинлари Бобурга хиёнат қилади. Шунинг учун

шоир шеърларида умидсизлик, ҳаётдан нолиш, ёмонликнинг ғолиб келиши тўғрисидаги

ғоялар ҳам баъзида учраб туради. Шу боис, шоир бу дунёда яхшиликнинг мутлоқ тантанаси

имконсиз эканини таъкидлайди:

Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума,

Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ.

Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ёмонлиқ асру кўп,

Эмди кўз тутмақ, не яъни ҳар ямондин яхшилиғ?.

Бу ғазал, агар дунёда яхшиликка юз фоиз яхшилик қайтганда, уни Бобур кўради. У

шоҳу шоир бўлиб ҳам яхшиликни кўрмади. Ҳолбуки, дунёнинг ҳамма бурчагида ҳам айнан

шундай экан. Сен қўлдан келгунча яхшилик уруғини эк, аммо эвазига яхшилик кутма.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

105

Фақат Ягона Тангригина ул яхшилигингга ажру мукофот бергусидир, деган маънони

англатади.

Бобур инсонларни маданиятли, илм-маърифатли бўлишга ундайди. Чунки бундай

инсонлар кишилар хулқига бефарқ бўлмайдилар. Улар ўзларига яқин кишилар хулқини

ўрганадилар, таҳлил қиладилар, маълум хулосага келадилар, яхши фазилатларни ўзлари,

оила аъзолари, яқин кишиларда тарбиялаш, ёмон хулқларни йўқ қилишга ҳаракат

қиладилар. Кишилар ақл-хуши ёрдамида шундай ишлар қилсинларки, вафотидан сўнг ҳам

уларни яхши киши деб эслашсин.

Бобурнинг инсоний фазилатларидан бири шуки, у ёмонлик қилган кишидан ҳам

яхшилик кутади:

Юз ёмонлиқ кўриб андин телба бўлдинг эй кўнгул,

Яхшилиғни кўз тутарсен ул паривашдин яна.

Бобур қанчадан-қанча қийин аҳволга тушмасин, одамлар унга ёмонлик қилмасинлар,

у ҳамма вақт уларни кечира олган, уларга ёмонликни раво кўрмаган.

Бобурнинг ахлоқий қарашларида мурувват, ҳимматлилик, айниқса эл-улусга

мурувват олийжанобликнинг энг юқори даражасидир. Эл-улусга хизмат қилиш ҳаётнинг

мазмунидир:

Улусдин тинмадим умримда ҳаргиз лахзае, Бобур,

Магар ўлсам бу олам аҳлидин бўлгаймен осуда.

Демак, ҳаёт экан, шоир бир он бўлса ҳам эл-улусга хизмат қилишни таъкидлайди.

Шуниси муҳимки, Бобур ўзининг эл-улус учун бу саъй-ҳаракатлари ҳамма

томонидан ҳам тўғри қабул қилинмаслиги, баъзан турли таъна-ю дашномлар ҳам эшитиши

мумкин эканлигини жуда яхши англаган, лекин шунга қарамасдан, элга хизмат қилишдан

ҳеч вақт воз кечмаган:

Улуснинг таъну таърифи манга, Бобур, баробардур,

Бу оламда ўзумни ёмон-яхшидин ўткардим.

Айниқса, подшоҳ оддий меҳнаткаш халқ учун лутф-карамли бўлиши лозимлигини

алоҳида таъкидлайди:

Давлатқа етиб, меҳнат элин унутма!

Бу беш кун учун ўзунгни асру тутма!

Борғонни, кел эмди, ёд қилмай, эй дўст,

Бориш-келишингни лутф этиб, ўксутма!.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

106

Мурувват ва ҳимматни олий даражада намоён этишнинг амалий намунаси

сифатида Бобурнинг эл-улусга, ўз яқинларига, ҳатто жангда енгилган душманига нисбатан

ҳам намойиш этганлигини “Бобурнома”нинг бир неча саҳифаларини ўқиб ишонч ҳосил

қилишимиз мумкин. Фикримизнинг исботи учун Иброҳим Лўдий енгилиб, ҳалок бўлгандан

кейин уинг ота-онаси, қариндош-уруғларига қилган муруввати ҳақида “Бобурнома”дан

қуйидаги сатрларни келтирамиз: “Бора-кела бу сўзлар қарор топқунча тўрт-беш кун ўтти.

Аларнинг муддаосидек иноят ва шафқат қилиб, жамиъ жиҳотларини ўзларига ўқ-

маоф туттук. Иброҳимнинг отасиға етти лаклик паргана (паргана – Бобур томонидан жорий

қилинган солиқлардан озод қилинган маълум миқдордаги ерни шахсий мулк сифатида

совға қилиш) нақд иноят бўлди. Беклариға ҳам ҳар қайсиға парганалар берилди.

Иброҳимнинг отасини байрилари била чиқариб, Оградан бир қуруҳ сув қўйи юрт

берилди”. Бобур айниқса, илм аҳлиға қилинган яхшилик, мурувват, ҳимматнинг қимматли

эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтади. Бобур бундай олий даражадаги мурувватлилик ва

ҳимматлиликнинг ёрқин намунаси сифатида Алишер Навоийни катта эҳтиром билан

эслайди: “Аҳли фозил ва аҳли ҳунарға Алишербекча мураббий ва муқаввий маълум эмас...”.

Айтиш мумкинки, Бобур ўзининг давлатчилик фаолиятида илмга, илм аҳлига

мурувват қилишда Навоийдан ибрат олган.

Ҳақиқаттан ҳам Бобурнинг умр китоби бўлган “Бобурнома” воқеаларини таҳлил

қилар эканмиз, илм-маърифат Бобурнинг ҳаётий дастури бўлганлигига ишонч ҳосил

қиламиз: “ғаразким бу дунёда кишидин ушмундоғ нималар қолур, ҳар ким ақлдин баҳрвар

бўлса, нега андоғ ҳаракатга икдом қилғайким, андин сўнг ёмон дегайлар ва ҳар кишига

хушдин асар бўлса, нега андоғ амирга эҳтимом қилмағайким, қилғондин сўнг мухтахсан

дегайлар: “Зикри номеро, ҳакимон умри сони гуфтанд” (яъни шуҳрат билан ёдланишни

донишмандлар, иккинчи умр демишлар”.

Демак, Бобурнинг фикрича, ҳар бир инсоннинг қилган яхшилиги фақат ўзгалар

учунгина наф келтириб қолмай, ўзи учун ҳам фойдалидир, киши қилган яхшиликлари

туфайли одамлар хотирасида қолиб, ўзининг иккинчи умрини топади.

Бобур яхши хулқ, ширин сўзни ҳам инсонлар томонидан намоён бўладиган яхшилик

деб ҳисоблайди ва уни улуғлайди:

Менинг тилагим будурки, то зинда бўлай,

Ҳар қанда эсанг, банда доғи анда бўлай.

Не хулқ эди, ёна кўнглум олдинг сўз ила,


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

107

Ширин сўзу яхши хулқунгга банда бўлай!.

Бобур яхшиликнинг бир сифати бўлган мардликни ҳам улуғлайди:

Асру кўп эмиш журъату ҳиммат сизга,

Рўзий қилгай Худой нусрат сизга,

Мардоналиғингизни бори эл билди,

Раҳмат сизга, ҳазор раҳмат сизга!.

Бобур фикрича, мардликнинг олий даражада намоён бўлиши Ватан учун душман

билан жанг қилиш, зарур бўлса, жонини ҳам қурбон қила олишдир. Бунга биз Бобурнинг

Секри жанги олдидан лашкарларга сўзлаган оташин нутқини мисол қилиб келтиришимиз

мумкин.

“Беклар ва йигитлар! Ҳар кимки ҳаёт мажлисиға кирибтур, оқибат ажал

паймонасидан ичкусидир ва ҳар ким киши ким, тириклик манзилиға келубтур, охир дунё

ғамхонасидан кечгусидир. Ёмон от била тирилгандин яхши от била ўлган яхшироқ:

Ба номи неки – гар бимирар равост,

Маро ном бояд ки тан маргрост.

(Маъноси: яхши ном билан ўлсам, шу етади, менга яхши ном керак, тана эса ўлум

учундир). Тенгри таоло бу навъ саодатни насиб қилибтур ва мундоқ давлатни бизга қарийб

айлабтур... Барча тенгрининг каломи била онт ичмак керакким ҳеч ким бу қитолдин юз

ёндирур хаёл қилмағай, то бадандин жони айрилмағунча, бу муҳораба ва муқоталадин

айрилмағай.

Бек ва навкар, улуқ-кичик борча рағбат била мусфаҳни иликка олиб, ушбу мазмун

била аҳд ва шарт қилдилар. Тавр тадбире эди, ёвуқтин, йироқтин дўст, душман кўргали,

эшитгали яхши бўлди”. Демак, мардлик туфайли киши бир томондан у дунёда Оллоҳнинг

раҳматига сазовор бўлса, бу дунёда эса, халқ олқишига сазовор бўлади.

Бобур кишиларни яхшилик қилишга чақирар экан, уларни илм- маърифат, касб-

ҳунарни эгаллашга ундайди. Унинг панд-насиҳатини одамзод илм билан тирик, илм эса

одамзод билан, деган юксак ғоя ташкил этади. Бобурнинг илм-фан ва унинг фазилати

ҳақидаги қарашлари унинг қатор шеърларида ҳам, “Бобурнома”да ҳам ифодаланган.

Масалан, қуйидаги сатрларда илмли бўлиш учун илми толиб бўлмоқ керак, илмга содиқ

бўлмоқ керак, деган хулоса ётади.

Ким ёр анга илм, толиби илм керак,

Ўргангали илм толиби илм керак!


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

108

Мен толиби илму толиби илме йўқ,

Мен бормен илм толиби – илм керак.

Бобур инсон ҳаётида илмнинг беқиёс аҳамиятини таъкидлаш билан бирга,

кишиларни илм ахтаришга, унга интилишга, илм нури билан ўз онгини ёритишга ундайди.

Унинг фикрича, илмга бепарволик билан эришиб бўлмайди, илмни эгаллашда

тиришқоқлик, қунт, сабот ва мақсад сари интила олиш қобилиятлари бўлиши зарур. Шу

жиҳатдан Бобурнинг ўғли Хумоюнга тилни мукаммал эгалламаганлиги, фикрини равон

баён этмаганлиги натижасида хати ғализ ва тушунарсиз бўлганлигини ҳам насиҳат, ҳам

бироз таъна тарзида ёзган хати диққатга сазовордир. Бобурнинг фикрича, инсон ўзининг

ҳаётий фаолиятининг асосига яхшиликни асос қилиб олмоғи керак. Чунки одамдан

қоладиган бирдан-бир йўқолмас мерос – яхшиликдир. Бу дунёда яхшиликдан кўра

лаззатлироқ нарса йўқ. Бобурнинг эътиқоди ҳам, ижтимоий-сиёсий фаолияти ҳам ана шу

ақидага асосланади.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни (23.09.2020) // Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020., 03/20/637/1313-сон.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон

“Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада

такомиллаштириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги

Қарори

//

Ўзбекистон

Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 389-модда

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий

ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-

4307-сон Қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2019 й.,

07/19/4307/3079 – сон.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сон

“Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида”ги Қарори // “Халқ сўзи” газетаси,

2021 йил 27 март, № 62 (7842).

5.

Абдуллаева М.Д.

Бобурнома” ва “Шажараи турк”нинг қиёсий-типологик таҳлили:

филология фанлари номзоди. ... дисс. Автореферат. – Самарқанд, 2004. – 22 б.

6.

Ашурова Г., Адилова Д. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди. Ўқув

қўлланма. – Т.: “SHIDASP” МЧЖ матбаа корхонаси, 2012. – 68 б.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

109

7.

Бобур Заҳириддин Муҳаммад. Китобу-с-салот (Намоз китоби), “Мубаййин”

асарининг 2-қисми./Нашрга тайёрловчи Сайидбек Ҳасан. масъул муҳаррир Алибек

Рустам. – Тошкент.:, А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993. – 69 б.

8.

Бобур Заҳириддин Муҳаммад.

Бобурнома. Раҳмонов Ваҳоб, Шамсиев Порсо, Мирзаев

Содиқ, Мано Эйжи, Ҳасанов Саидбек, Абдуғафуров Абдурашид, Алимов Бобур,

Аҳмедов Аҳрор, Жалилов Сайфиддин, Иброҳимов Ансориддин, Исҳоқов Фатҳиддин,

Машрабов Зокиржон, Отажонов Неъматуллоҳ, Рустамов Алибек, Сулаймонова

Фозила.

– Т.: Шарқ, 2002. – 336 б.

9.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. (табдил), Халқаро Бобур фонди, Порсо

ШАМСИЕВ, Содиқ МИРЗАЕВ, Эйжи МАНО ва Саидбек ҲАСАНОВ нашрга

тайёрлаган “Бобурнома” асарини ҳозирги ўзбек тилига Ваҳоб Раҳмонов ва Каромат

Муллаxўжаева табдил қилган. – Тошкент.:, “O‘qituvchi” НМИУ. 2008. – 288 б.

10.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Китоб-л-ҳаж. Бобурнинг “Мубаййин” асарига кирган

бешинчи китоб. Нашрга тайёрловчи Саидбек Ҳасан, масъул муҳаррир Алибек Рустам,

муҳаррир Бахтиёр Омон, – Тошкент.:, Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашр.,

1993. – 40 б.

11.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Ҳар кимки вафо қилса: ғазаллар, рубоийлар, туюқлар,

қитъалар, фардлар. – Т.: Янги аср авлоди, 2019. – 160 б.

12.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Ғарибинг Андижонийдур. Сайланма ва шеърлар. –

Тошкент.:, “Шарқ”, 2008. – 288 б.

13.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Маҳрами асрор топмадим. Шеърлар. – Тошкент.:,

“Ёзувчи”, 1993. – 80 б.

14.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Мубаййин. – Т.: Мовароуннаҳр, 2014. – 120 б.

15.

Каримов Р. “Бобурнома”даги шеърлар хорижий таржималарининг қиёсий таҳлили:

филология фанлари номзоди. ...дисс. – Тошкент, 2003. – 157 б.

16.

Низомиддинов Н.Ғ. Бобурийлар даври Ҳиндистон туркий тили ва адабиёти. – Т.: Fan

va texnoloyalar, 2010. – 332 б.

17.

Салиева З.Т. Педагогика олий таълим муассасаси талабаларининг маънавий

маданиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш: педагогика

фанлари бўйича фан доктори. ...дисс. – Т., 2017. – 243 б.

18.

Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Назм дурдоналари. // Нашрга тайёрловчи


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

110

Ҳасанхўжа Муҳаммадхўжа ўғли. // Масъул муҳаррир Н.Комилов. – Т.: Шарқ, 1996. –

201 б.

19.

Қораева Б.Х. Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари асосида юқори синф

ўқувчиларида ахлоқий эътиқодни тарбиялаш: педагогика фанлари номзоди. ...дисс. –

Қарши, 2000. – 108 б.

20.

Ҳайитов Ш.М. Бобур ижодининг хорижда ўрганилиши: филология фанлари бўйича

фалсафа доктори дисс. ... Автореферат. – Т.: 2018. – 54 б.

21.

Ҳайитов Ш.М. Хорижда Бобуршунослик. (ўзбекча-туркча-туркча манбалар қиёсий

таҳлили). – Т.: Bayoz, 2021. – 144 б.

22.

Ҳошимов К. ва бошқалар. Педагогика тарихи. – Тошкент.:, “Ўқитувчи”, 1996. -448 б.

References

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни (23.09.2020) // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020., 03/20/637/1313-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 389-модда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4307-сон Қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2019 й., 07/19/4307/3079 – сон.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сон “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори // “Халқ сўзи” газетаси, 2021 йил 27 март, № 62 (7842).

Абдуллаева М.Д. “Бобурнома” ва “Шажараи турк”нинг қиёсий-типологик таҳлили: филология фанлари номзоди. ... дисс. Автореферат. – Самарқанд, 2004. – 22 б.

Ашурова Г., Адилова Д. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди. Ўқув қўлланма. – Т.: “SHIDASP” МЧЖ матбаа корхонаси, 2012. – 68 б.

Бобур Заҳириддин Муҳаммад. Китобу-с-салот (Намоз китоби), “Мубаййин” асарининг 2-қисми./Нашрга тайёрловчи Сайидбек Ҳасан. масъул муҳаррир Алибек Рустам. – Тошкент.:, А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993. – 69 б.

Бобур Заҳириддин Муҳаммад. Бобурнома. Раҳмонов Ваҳоб, Шамсиев Порсо, Мирзаев Содиқ, Мано Эйжи, Ҳасанов Саидбек, Абдуғафуров Абдурашид, Алимов Бобур, Аҳмедов Аҳрор, Жалилов Сайфиддин, Иброҳимов Ансориддин, Исҳоқов Фатҳиддин, Машрабов Зокиржон, Отажонов Неъматуллоҳ, Рустамов Алибек, Сулаймонова Фозила.

– Т.: Шарқ, 2002. – 336 б.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. (табдил), Халқаро Бобур фонди, Порсо ШАМСИЕВ, Содиқ МИРЗАЕВ, Эйжи МАНО ва Саидбек ҲАСАНОВ нашрга тайёрлаган “Бобурнома” асарини ҳозирги ўзбек тилига Ваҳоб Раҳмонов ва Каромат Муллаxўжаева табдил қилган. – Тошкент.:, “O‘qituvchi” НМИУ. 2008. – 288 б.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Китоб-л-ҳаж. Бобурнинг “Мубаййин” асарига кирган бешинчи китоб. Нашрга тайёрловчи Саидбек Ҳасан, масъул муҳаррир Алибек Рустам, муҳаррир Бахтиёр Омон, – Тошкент.:, Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашр., 1993. – 40 б.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Ҳар кимки вафо қилса: ғазаллар, рубоийлар, туюқлар, қитъалар, фардлар. – Т.: Янги аср авлоди, 2019. – 160 б.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Ғарибинг Андижонийдур. Сайланма ва шеърлар. – Тошкент.:, “Шарқ”, 2008. – 288 б.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Маҳрами асрор топмадим. Шеърлар. – Тошкент.:, “Ёзувчи”, 1993. – 80 б.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Мубаййин. – Т.: Мовароуннаҳр, 2014. – 120 б.

Каримов Р. “Бобурнома”даги шеърлар хорижий таржималарининг қиёсий таҳлили: филология фанлари номзоди. ...дисс. – Тошкент, 2003. – 157 б.

Низомиддинов Н.Ғ. Бобурийлар даври Ҳиндистон туркий тили ва адабиёти. – Т.: Fan va texnoloyalar, 2010. – 332 б.

Салиева З.Т. Педагогика олий таълим муассасаси талабаларининг маънавий маданиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш: педагогика фанлари бўйича фан доктори. ...дисс. – Т., 2017. – 243 б.

Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Назм дурдоналари. // Нашрга тайёрловчи Ҳасанхўжа Муҳаммадхўжа ўғли. // Масъул муҳаррир Н.Комилов. – Т.: Шарқ, 1996. – 201 б.

Қораева Б.Х. Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари асосида юқори синф ўқувчиларида ахлоқий эътиқодни тарбиялаш: педагогика фанлари номзоди. ...дисс. – Қарши, 2000. – 108 б.

Ҳайитов Ш.М. Бобур ижодининг хорижда ўрганилиши: филология фанлари бўйича фалсафа доктори дисс. ... Автореферат. – Т.: 2018. – 54 б.

Ҳайитов Ш.М. Хорижда Бобуршунослик. (ўзбекча-туркча-туркча манбалар қиёсий таҳлили). – Т.: Bayoz, 2021. – 144 б.

Ҳошимов К. ва бошқалар. Педагогика тарихи. – Тошкент.:, “Ўқитувчи”, 1996. -448 б.